Сен ўнг қўлимда кўрган еттита юлдуз ва еттита олтин чироқпоянинг сирига келсак, етти юлдуз — етти жамоатнинг фаришталарини*, етти чироқпоя эса етти жамоатни билдиради.

Ваҳий 1:20


“Ўнг қўлида еттита юлдуз бор эди”. Ҳозир бизлар, албатта, йигирманчи оятдан, бу етти юлдуз нима эканлигини биламиз. “Етти юлдузнинг сири улар етти жамоатнинг фаришталарини (элчиларини) билдиради”. Энди бизлар бу ерда зинҳор адашолмаймиз, зеро бизларга буни У тушунтирди. Ушбу етти юлдуз келаётган еттита жамоат даврларига элчилар ҳисобланади. Улар исмлари билан аталмаганлар. Фақат айтилганки, улар еттита ва ҳар бир даврга биттадан. Эфес Давридан то Лаодикия Давригача ҳар бир элчи халққа ҳақиқат мактубини бузмаган ҳолда унга етказиб, ҳар битта алоҳида жамоат даврига Худонинг Сўзини келтирди. Ҳар бири ундан тутиб турар эди. Улар асл нурга содиқликларида қатъий эдилар. Ва ҳар бир давр Худодан узоқлашар экан, Унинг содиқ элчиси ушбу даврни қайтадан Сўзга йўналтирар эди. Уларнинг куч-ғайрати Раббийдан берилган эди, акс ҳолда улар бу оқимни енгиб ўтолмасдилар. Уларни У асрар эди, зеро ҳеч нарса уларни Унинг қўлидан суғуриб ололмас ва ҳеч нарса, на касалликлар ва на таҳдидлар ҳам, на очлик ва на қашшоқлик, на қилич, на ҳаёт ва на ўлим уларни Худонинг меҳр-муҳаббатидан жудо қилолмас эди. Улар ҳақиқатдан ҳам Унга ўзларини топширгандилар ва Унинг Қодир-у-Қудрати ила ҳимояланган эдилар. Улар йўлларида турган таъқиб-у-қувғинлар билан ишлари йўқ эди. Оғриқ ва мазах қилинишлар улар учун Худога шукроналар айтиш учун сабаб бўлар, зеро уларга Унинг учун азоб-уқубатлар чекиш арзийди, деб ҳисоблардилар. Ва Унинг қутқаргани учун миннатдор бўлиб, Унинг ҳаёти нурида ёнардилар ва Унинг севгисини, сабр, камтарлигини, мулойимлигини, садоқатини акс эттирдилар. Худо ҳам уларни мўъжиза ва ғаройиботлар билан қўллаб-қувватлар эди. Уларни фанатиклар, “сакровчи тақводорлар” деб айблар эдилар. Уларни таҳқирладилар, ташкилотлар уларни айбладилар, аммо улар Сўзга содиқликда қолавердилар.

Патмосдаги ваҳий – “Етти жамоат даврлари баёни” – Китоби.


Другие пророчества, высказанные через Уилльяма Марриона Бранхама


Пророчества, высказанные на собраниях Уилльяма Марриона Бранхама
через разных людей (на иных языках)

Читать пророчества

Up