Кто такой пророк?
Пророчества | Кто такой пророк? | Муқаддас Китобдаги башоратлар | Пророк Илия | ПосланникиПайғамбар – бу илоҳий илҳомланиш орқали Худодан маълум бир мактуб – “Раббий Шундай Айтади...”ни оладиган ва одамларга етказадиган инсон.
Ҳеч бир ҳақиқий пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу пайғамбарлар Муқаддас Руҳ томонидан бошқарилиб, Худонинг сўзларини гапирганлар.
2-Бутрус 1:21
Пайғамбар – Худо билан халқ ўртасидаги воситачи.
Чиқиш 20:19 | Чиқиш 5:5,23-27 / 18:15-19 | Чиқиш 1:1
Халқ Мусога айтди: бизга ўзингиз гапиринг, биз қулоқ солайлик. Худо бизга гапирмасин тағин ўлиб кетмайлик.
Чиқиш 20:19
Мен ўшанда Эгамиз билан сизларнинг орангизда туриб Унинг гапини сизларга айтиб турдим. Чунки сизлар оловдан қўрқиб, тоққа чиқмадингизлар.
Қонунлар 5:5
Тоғ олов бўлиб ёнаётганида, қоронғулик ичидан овоз эшитдингиз. Шунда қабилаларингиз бошлиқлари ва оқсоқоллари менинг олимга келиб, шундай дейишди: “Мана, Эгамиз Худо улуғворлигини, буюклигини бизга кўрсатди. Унинг овозини биз олов ичидан эшитдик. Бугун биз Худонинг инсон зотига гапирганини, аммо инсон тирик қолганини кўрдик. Нима қиламиз энди жонимизни хавф остига қўйиб?! Мана бу буюк олов бизни ёндириб ташлайди-ку. Агар биз Эгамиз Худонинг овозини яна эшитсак, аниқ ўламиз. Ахир, олов ичидан гапирадиган барҳаёт Худонинг овозини биз каби, эшитиб, тирик қолган инсон борми?! Энди сен бор, Эгамиз Худонинг ҳамма сўзларини эшит. Кейин Унинг ҳар бир сўзини бизга айт. Биз қулоқ солиб, бажарамиз”.
Қонунлар 5:23-27
Эгангиз Худо сизлар учун ўз халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради. Унга қулоқ солинглар. Сиз Синай тоғида йиғилган кунингизда Эгангиз Худодан ўзингиз уни тилаб олгандингиз, зотан, сиз шундай деган эдингиз: “Эгамиз Худонинг овозини энди эшитмайлик, мана шу буюк оловни ҳам бошқа кўрмайлик, акс ҳолда, ўламиз.” Ўшанда Эгамиз менга шундай деди: “Уларнинг айтганлари тўғри. Улар учун ўз халқи орасидан сенга ўхшаган бир пайғамбар чиқараман, Мен унга нима айтишни ўргатаман. Ўша пайғамбар берган амрларимнинг ҳаммасини уларга айтади. У менинг номимдан гапиради, унга қулоқ солмаган одамни Мен Ўзим жазолайман.
Қонунлар 18:15-19
Худо қадимда ота-боболаримизга кўп марта ва турли тарзда пайғамбарлар орқали гапирган эди.
Ибронийлар 1:1
Агар у Худонинг пайғамбари бўлса, унда Худо унинг сўзларини тасдиқлайди ва исботлайди.
1-Шоҳлар 3:19,20 | Ишаё 44:26 | Қонунлар 18:21,22 | Луқо 24:19
ИШомуил улғаяверди, Эгамиз доим у билан бирга бўлди, Шомуил башорат қилган ҳамма нарсани Эгамиз рўёбга чиқарди.
Дандан Вершебагача бўлган жамики Исроил халқи Шомуил ҳақиқатдан ҳам Эгамизнинг пайғамбари эканлигини билди.
(1 Шоҳлар 3:19,20)
Ўз қулимнинг башоратини ижро этаман, Элчиларимнинг айтганларини қиламан. Мен Қуддус ҳақида: “Бу ерда яна инсон яшайди”, деб айтмоқдаман. Яҳудо шаҳарлари ҳақида: “Улар қайтадан қурилади, Вайроналарни тиклайман”, деб айтмоқдаман.
(Ишаё 44:26)
Кўнглингизда: "Бу сўзлар Эгамизданми ёки йўқми, биз қандай қилиб биламиз?"
деб ўйлашингиз мумкин. Агар бирор пайғамбар Эгамизнинг номидан гапирса-ю, ўша воқеа юз бермаса, демак, бу сўзни Эгамиз айтмаган бўлади.,
Пайғамбар ўзича гапирган, ундан қўрқманглар..
(Қонунлар 18:21,22)
Қандай воқеалар? – деб сўради Исо улардан. Носиралик Исо тўғрисидаги воқеалар-да, – деб жавоб берди улар. – Исо пайғамбар эди, Худо олдида ва бутун халқ олдида сўзлари ва ишлари билан қудратини кўрсатди.
(Луқо 24:19)
Пайғамбарлар ўзларидан эмас, балки Худодан гапирганлари учун, Ёзув уларни худолар деб атайди.
(Чиқиш 4:16; Забур 81:1,6; Юҳанно 10:34; Ишаё 41:23)
Ҳорун сенинг ўрнингга халқ билан гаплашади. Ҳорун нима дейиши лозимлигини сен айтасан.
Сен у учун Худога – Менга ўхшаган бўласан.
(Чиқиш 4:16)
Худо раислик қилар самодаги кенгашида, У ҳукм чиқарар худолар орасида.
Айтдимки: ҳаммангиз худаларсиз, Худойи Таолонинг ўғилларисиз;
(Забур 81:1,6)
Исо шундай жавоб қайтарди: “Сизлар ўзларингиз доим ўқийдиган Муқаддас битикларда: “Айтдимки, ҳаммангиз худосизлар”, – деб ёзилган эмасми?!
(Юҳанно 10:34)
Эй бутлар! Келажакни бизга билдиринг, шунда худо эканлигингизни биламиз. Бирон яхшилик ёки ёмонлик қилиб кўринг-чи, кўриб биргаликда ваҳимага тушайлик.
(Ишаё 41:23)
Худонинг Ўзи одамни онаси қорнидан пайғамбар этиб танлайди. Буни ўрганиш ҳам, ўз хоҳиши бўйича пайғамбар бўлиш ҳам мумкин эмас.
Онанг қорнида сенга шакл бермасимдан олдин сени билган эдим, туғилмасингдан олдин сени Ўзим учун ажратиб олган эдим. Халқларга сени пайғамбар этиб тайинлаган эдим.
(Еремиё 1:5)
У Худованд назарида улуғ киши бўлади, маю шаробни сира ичмайди. Онаси қорнидан у Муқаддас Руҳга тўлиб тушади.
Исроил фарзандларидан кўпларини у ўзларининг Эгаси – Худовандга қайтариб қўяди.
У Илёс пайғамбарнинг руҳи ва қудрати ила Раббимиз олдида юриб келади. Оталар дилини фарзандларига қайтариб, осий бандаларнинг фикрини солиҳлар томон мойил қилиб, ҳозирланмиш бир халқни Раббимизга тақдим этади.
Сен ҳам, эй чақалоқ, Ҳақ Таолонинг пайғамбари деб ном оласан. Зеро сен Раббимиз олдида юриб, У қадам босар йўлни муҳайё қилурсан.
(Луқо 1:15-17,76)
Кўпинча уларнинг ҳаёти туғилганидан то оламдан ўтгунигача аломатлар ва ҳайрон қоларли вазиятларга тўла бўлади.
Ўша пайтда Леви наслидан бир йигит билан қиз оила қўйдилар.
Кейинчалик аёл ҳомиладор бўлиб ўғил туғди,аёл чақалоқнинг чиройлилигини кўриб, уни уч ой яшириб юрди. Лекин аёл чақалоқни ортиқ яшириб юролмаслигига кўзи етгач, қамиш сават олди. Сув кирмасин деб, саватни қора сақич билан сувади. Кейин саватнинг ичига чақалоқни солиб, саватни дарё бўйидаги қамишзор орасига қўйиб кетди.
Чақалоқнинг опаси эса: “Унинг тақдири нима бўларкин”, деб узоқдан кузатиб турди.
Шу пайтда фиръавннинг қизи дарё бўйига чўмилгани келиб қолди. Канизаклари эса дарё бўйида юришарди.
Фиръавннинг қизи бирдан қамишзор орасидаги саватни кўриб қолди-да, чўрисига: “Саватни олиб кел!” деб буюрди.
Фиръавннинг қизи саватни очиб қарасаки, бир чақалоқ йиғлаб ётган экан. “Бу Иброний болаларидан бири”, деди у. Чақалоққа раҳми келди.
Чақалоқнинг опаси шу пайтда фиръавннинг қизи олдига келиб, ундан сўради: “Бориб, иброний аёлларидан бирортасини чақириб келайми? У энагалик қилиб, сизга чақалоқни боқиб берарди”.
“Майли, бор,” – деди фиръавннинг қизи. Қизча бориб, чақалоқнинг онасини чақириб келди.
Фиръавннинг қизи аёлга: “Мана бу чақалоқни олиб бор, менга боқиб бер, - деди. – қилган хизматинг учун ҳақини тўлайман”. Шундай қилиб, аёл чақалоқни олиб кетди ва ўзи парвариш қилди.
(Чиқиш 2:1-9)
Бирдан бутадаги алангада Эгамизнинг фариштаси Мусога зоҳир бўлди. Мусо ҳайрон бўлди: бута ёнарди-ю, аммо ёниб тугамасди. Мусо: “Жуда ғалати-ку, бориб, бир қарай-чи, бута нимага ёниб тугамаяпти экан”, деб ўйлади. Мусо яқинроқ борди, Эгамиз унинг келаётганини кўриб, бутанинг орасидан: “Мусо! Мусо!” деб чақирди. “Лаббай, шу ердаман”, деб жавоб берди Мусо.
(Чиқиш 3:2,4)
“Таёқни ерга ташла!” – деб амр қилди Эгамиз. Мусо таёқни ерга ташлаган эди, таёқ илонга айланиб қолди. Мусо дарров илондан ўзини олиб қочди.
Эгамиз яна Мусога: “Қўлингни узатиб, илоннинг думидан ушла!” – деб амр берди. Мусо қўлини узатиб, илоннинг думидан ушлаган эди, шу заҳоти илон Мусонинг қўлида яна таёққа айланиб қолди.
“Шу мўъжизани кўрсатасан! – деб амр берди Эгамиз, – токи Менинг халқим ота-боболари – Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси – Мен сенга зоҳир бўлганимга ишонсинлар”.
Сўнгра Эгамиз яна: “Қўлингни қўйнингга тиқ!” – деб амр берди. Мусо қўлини қўйнига тиқиб, чиқарган эди, қўлига яра тошиб, қордай оппоқ бўлиб қолди.
“Қўлингни яна қўйнингга тиқ!” – деб амр берди Эгамиз. Мусо қўлини яна қўйнига тиқиб чиқарган эди, қўли танасининг қолган қисми сингари асл ҳолига қайтди.
“Агар сенга ишонмасалар ёки кўрсатган биринчи мўъжизангга эътибор бермасалар, иккинчи мўъжизага ишонадилар,” – деди Эгамиз.
“Гапингга қулоқ солмай, иккала мўъжизага ҳам ишонмасалар, Нил дарёси сувидан олиб, қуруқ ерга тўк. Дарёдан олиб ерга тўккан сувинг қонга айланади.”
(Чиқиш 4:3-9)
— Агар мен Худонинг одами бўлсам, — дея жавоб берди Илёс, — осмондан олов тушиб, сени ва элликта сипоҳингни ёндириб юборсин. Шу заҳоти осмондан олов тушиб, элликбошини ҳам, ҳамма сипоҳларини ҳам ёндириб юборди.
(4 Шоҳлар 1:10)
Бир пайт Илёс чакмонини олди–да, бураб эшиб, сувга урган эди, сув икки томонга сурилиб, йўл очилди. Икковлари қуруқ жойдан ўтдилар.
Улар йўлда суҳбатлашиб кетишаётган эди, бирдан олов отлар қўшилган олов арава пайдо бўлиб, уларнинг ўртасига елдек учиб келди. Илёс қуюн ичида осмонга чиқиб кетди. Шундай қилиб, икковлари бир–бирларидан айрилдилар. Сўнгра пайғамбарлар Элишайга:
— Биз, қулларингизда элликта бақувват одам бор, — дедилар. — Ижозат беринг, улар бориб, ҳазратингизни излашсин. Балки Эгамизнинг Руҳи уни бирор тоққа ёки водийга бошлаб кетгандир.
— Йўқ, юборманглар, — деди Элишай уларга.
(4 шоҳлар 2:8,11,16)
Кейин Элишай илтижо қилди:
— Эй Эгам! Хизматкоримнинг кўзини оч, у кўрсин!
Эгамиз хизматкорнинг кўзини очиб юборди. Элишайнинг атрофидаги қирлар оловли отлар ва жанг араваларига тўлиб кетганини хизматкор кўрди.
Орам лашкари Элишайга ҳужум қилган эди, Элишай Эгамизга: “Уларни кўр қилиб қўй!” деб илтижо қилди. Эгамиз Элишайнинг илтижосини эшитди–да, Орам лашкарини кўр қилиб қўйди.
(4 Шоҳлар 6:17,18)
Шундан кейин Элишай вафот этди, уни дафн қилдилар. Ҳар йили баҳорда Мўабдан босқинчилар Исроил ерларига бостириб келарди. Бир сафар Исроил одамлари бир марҳумни дафн қилаётган эдилар, Мўаблик босқинчиларни кўрдилар–у, жасадни Элишайнинг хилхонасига ташлаб қочдилар. Жасад Элишайнинг суякларига текканда тирилиб кетди ва оёққа турди.
(4 Шоҳлар 13:20,21)
Юнусни ютсин деб, Эгамиз наханг балиқни юборди. Юнус уч кечаю уч кундуз балиқ қорнида қолди. Эгамиз шундан кейин наҳанг балиққа амр берган эди, наҳанг балиқ Юнусни қуруқликка чиқариб қўйди.
(Юнус 2:1,11)
Сенга айтганларим ўз вақтида бажо бўлади. Аммо менинг сўзларимга ишонмаганинг учун тилдан қоласан. Айтганларим бажо бўлмагунча, гапиролмайсан.
Мана, қариндошинг Элисабет ҳам қарилигида ҳомиладор бўлди, у ўғил туғади. Ҳомиласи олти ойлик. Одамлар эса уни бепушт деб айтардилар.
Шу пайт Закариё яна тилга кириб, гапира бошлади ва Худога ҳамду сано айтди. Ҳамма қўшнилари ҳайратда қолди, бутун Яҳудия қирларида бу воқеа овоза бўлиб кетди.
Бу ҳақда эшитганларнинг ҳаммаси: “Ажабо, бу бола ким бўларкин?” дея мулоҳаза қилишарди. Чунки Эгамизнинг қудрати унда намоён эди.
(Луқо 1:20,36,64-66)
Юсуф бу ҳақда ўйлаб юрганда, Эгамизнинг бир фариштаси унга тушида зоҳир бўлиб деди: “Эй Довуд ўғли Юсуф! Марямга уйланишдан қўрқма, чунки қорнидаги Бола Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган.
(Матто 1:20)
Улар:— Яҳудийларнинг янги туғилган шоҳи қаерда? — деб сўрадилар. — Биз Унинг юлдузи чиққанини кўрдик. Унга таъзим қилгани келдик. Мунажжимлар шоҳнинг сўзларини эшитиб бўлиб, йўлга тушдилар. Уларга олдин кўринган юлдуз яна пайдо бўлди, мунажжимлар роса хурсанд бўлдилар. Юлдуз уларга йўл кўрсатиб борди ва ниҳоят, Бола ётган жой тепасига келиб тўхтади.
(Матто 2:2,9)
Аммо Исо қаттиқ фарёд қилди–ю, жон берди. Шу заҳоти Маъбаддаги парда юқоридан пастгача йиртилиб, иккига бўлиниб кетди. Ер ларзага келди, тошлар ёрилди. Қабрлар очилиб, тақводор одамларнинг кўпчилиги тирилди.
(Матто 27:50-52)
Худонинг Сўзи доимо пайғамбарларга келади (руҳонийларга ҳам эмас, теологларга ҳам эмас), Ўзининг режалари ва йўлларини У фақат уларга хабар беради.
Эгамиз: “Мен қилмоқчи бўлган ишларимни Иброҳимдан сир тутмайман”, деди Ўзига.
(Ибтидо 18:17)
Ўз йўлларини У Мусога маълум қилган, Ишларини Исроил халқига намоён этган.
(Забур 102:7)
Дарҳақиқат, Эгамиз Раббий Ўз сирини пайғамбарларига аён қилади, Сирини ўша хизматкорларига аён қилмай туриб, У ҳеч нарса қилмайди.
(Амос 3:7)
Раббий пайғамбарлари орқали Ўз ҳалқини олиб юрган ва уни ҳимоя қилган, шу билан бирга улар орқали У Ўз ҳалқини тузатган ва тайёрлаган.
(Малаки 3:1/4:6 ǀ 3 Шоҳлар 18:21,37 ǀ Еремиё 7:1-3).
Эгамиз вақти келиб пайғамбар юборди, Ёқуб наслини Мисрдаги қулликдан олиб чиқди, Ўша пайғамбари орқали уларни боқди..
(Хўшея 12:13)
— Бу ерда Эгамизнинг пайғамбари йўқми? Агар бўлса, биз ўша пайғамбар орқали Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билардик, — деди Ёҳушафат. Исроил шоҳининг аъёнларидан бири: — Шофот ўғли Элишай шу ерда, у доимо Илёснинг хизматида бўлган эди, — деб жавоб берди.
(4 Шоҳлар 3:11)
Пайғамбар Исроил шоҳига: “Ўша жойдан ўтманг, чунки у ерга Орам лашкари пистирма қўйган” деган хабар юборди.
(4 Шоҳлар 6:9)
Сарвари Олам шундай дейди: “Мана, Мен Ўз элчимни юборяпман. У Мен учун йўлни ҳозирлайди. У тўсатдан Ўз Маъбадига келади. Сизлар излаётган Раббий Ўшадир. Аҳд элчиси Унинг Ўзидир. Сизлар Ундан ғоят мамнун бўласиз.”
(Малаки 3:1)
Илёс оталарнинг юракларини фарзандларига, фарзандларнинг юракларини эса оталарига мойил қилади. Токи Мен юртни лаънатлаб йўқ қилмайин.”
(Малаки 4:6)
Илёс халқнинг рўпарасига чиқиб, уларга танбеҳ берди: — Қачонгача икки кеманинг учини тутиб юрасизлар?! Агар Эгамиз Худо бўлса, Унга эргашинглар. Борди–ю, Баал Худо бўлса, унга сажда қилинглар. Халқдан садо чиқмади.
Менга жавоб бер, эй Эгамиз! Менга жавоб бер, мана бу халқ Сенинг Худо эканингни, уларнинг дилини Сен Ўзингга мойил қилувчи эканингни билсин.
(3 Шоҳлар 18:21,37)
Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди: “Уйимнинг дарвозаси олдига бор. Ўша ерда туриб, баланд овозда шундай деб айт: «Эй жамики Яҳудо халқи! Эй Эгамизга сажда қилиш учун мана бу дарвозадан кираётган халойиқ! Эгамизнинг гапларини эшитинглар. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Шундагина бу юртда яшашингизга ижозат бераман.
(Еремиё 7:1-3)
Худо пайғамбарининг мактуби ҳеч қачон олдинги пайғамбарлар мактубларига ва Ёзувга зид бўлмаган.
Балом қуйидагича башорат қилди: “Мени Мўаб шоҳи Болоқ шарқий тоғлардан, Орамдан олиб келиб, деди: «Кел, мен учун Ёқуб наслини лаънатла, Кел, Исроил халқини сен қарға!» Худо лаънатламаганни мен қандай лаънатлайин?! Эгамиз қарғамаганни қандай қилиб қарғайин?!
Қоянинг тепасида туриб мен уларни кўряпман, Тепаликдан уларга қараб турибман, Яшайди бу халқ ҳаммадан алоҳида. Ўзгачадир улар халқлар орасида.
— Мен фақат Эгамиз оғзимга солган сўзни айтишим керак–ку! — деб жавоб берди Балом.
Худо менга берди дуо сўзларини, Ўзгартира олмайман мен Худонинг баракасини.
(Саҳрода 23:7-9,12,20)
Ҳозир Бутрус бизга Худонинг илк бор ғайрияҳудийларга илтифот назарини солганини ва улар орасидан Ўзига бир халқ танлаб олганини тушунтириб берди. Бу сўзлар пайғамбарларнинг айтганлари билан мос келади. Ёзилганидай.
(Ҳаворийлар 15:14,15)
Шуни билиб қўйингларки, Эгамизнинг Ахаб хонадони тўғрисида айтган биронта сўзи ижросиз қолмайди. Эгамиз Ўз қули Илёс орқали айтган сўзини бажо қилди.
Сўнгра Ёҳу Йизрилда Ахаб хонадонининг қолган–қутганини, унинг ҳамма аъёнларини, яқинларини, руҳонийларини ўлдирди. Шундай қилиб, Ахабнинг биронта ҳам одами тирик қолмади.
(4 Шоҳлар 10:10,11)
Шунда Эгамиз Ибромга айтди:
— Шуни яхши билиб қўйки, сенинг наслинг бегона юртда мусофир бўлиб яшайди. Тўрт юз йил қул бўлиб, жабр–зулм тортади. Лекин Мен сенинг наслингни қул қилган халқни жазолайман.
Сенинг наслинг бегона юртдан катта бойлик билан чиқиб кетади.
Сен жуда ҳам кексайиб оламдан ўтиб, дафн этиласан, ота–боболаринг ёнига хотиржам кетасан. Сенинг наслинг тўрт авлод ўтгандан кейин бу ерга қайтиб келади, чунки Амор халқларининг қабиҳлиги ҳали ҳаддан ошмади.
(Ибтидо 15:13-16)
Мен сен билан бирга Мисрга бораман. Сен Юсуфнинг қўлида жон берасан. Вақти келиб, Сенинг наслингни Ўзим Мисрдан олиб чиқаман.
(Ибтидо 46:4)
“Менинг умрим охирлаб боряпти, — деди Юсуф ака–укаларига. — Лекин Худо сизларни кузатиб туради, сизларни бу юртдан олиб чиқиб, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга бераман, деб қасам ичган юртга қайтариб олиб боради.” Сўнг Юсуф Исроил уруғларига қасам ичдириб: “Худо сизларнинг олдингизга келганда, сизлар менинг суякларимни бу ердан олиб кетинглар”, — деди.
(Ибтидо 50:24,25)
Шундай қилиб, бу тўғрида Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Мен Эгангизман. Мен сизларни Мисрликларнинг зулмидан озод қиламан, қулликдан олиб чиқаман. Қудратли кучим ва ҳукмнинг буюк ишлари билан сизларни қулликдан озод қиламан. Мен сизларни Ўзимнинг халқим қиламан, сизларнинг Худойингиз бўламан. Сизларни Мисрликларнинг зулмидан халос қилган Эгангиз Худо Мен эканлигимни ўшанда билиб оласизлар. Мен Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга онт ичиб, бераман деган юртга сизларни олиб бораман. Ўша юртни сизларга мулк қилиб бераман. Мен Эгангизман.”
Мусо бу гапларни Исроил халқига айтган эди, аммо халқ унинг гапларига қулоқ солмади. Чунки халқ оғир зулм остида қолиб, руҳан тушкунликка тушган эди.
(Чиқиш 6:6-9)
Пайғамбарларни, токи унинг башорати бажарилмагунича ёки мўжиза юз бермагунига қадар, пайғамбар деб хисоблаш мумкин эмас.
Худо эса шундай деди: — Мен сен билан бўламан. Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанингдан кейин, шу тоққа келиб, Менга сажда қиласизлар. Сени Мен юборганимнинг исботи шу бўлади.
(Чиқиш 3:12)
— Шу мўъжизани кўрсатасан! — деб амр берди Эгамиз, — токи Менинг халқим ота–боболари — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Мен сенга зоҳир бўлганимга ишонсинлар.
Сўнгра Эгамиз яна:
— Қўлингни қўйнингга тиқ! — деб амр берди. Мусо қўлини қўйнига тиқиб, чиқарган эди, қўлига яра тошиб, қордай оппоқ бўлиб қолди.
— Қўлингни яна қўйнингга тиқ! — деб амр берди Эгамиз. Мусо қўлини яна қўйнига тиқиб чиқарган эди, қўли танасининг қолган қисми сингари асл ҳолига қайтди.
— Агар сенга ишонмасалар ёки кўрсатган биринчи мўъжизангга эътибор бермасалар, иккинчи мўъжизага ишонадилар, — деди Эгамиз. 9— Гапингга қулоқ солмай, иккала мўъжизага ҳам ишонмасалар, Нил дарёси сувидан олиб, қуруқ ерга тўк. Дарёдан олиб ерга тўккан сувинг қонга айланади.
(Чиқиш 4:5-9)
Агар бирор пайғамбар Эгамизнинг номидан гапирса–ю, ўша воқеа юз бермаса, демак, бу сўзни Эгамиз айтмаган бўлади. Пайғамбар ўзича гапирган, ундан қўрқманглар.
(Қонунлар 18:22)
Пайғамбар ўша куниёқ бунинг аломати тўғрисида айтди:
— Эгамиз айтган аломат қуйидагича бўлади: қурбонгоҳ ёрилиб кетар, устидаги кул тўкилар.
Пайғамбарнинг Байтилдаги қурбонгоҳга айтган бу сўзларини Ерибом эшитгач, қурбонгоҳдан унга томон қўлини узатиб: “Ушланглар уни!” — деди. Ерибомнинг пайғамбарга қарши чўзилган қўли эса қуриб, ёғочдай қотиб қолди.
Унинг қўли букилмайдиган бўлиб қолди. Эгамизнинг пайғамбар орқали айтган аломати бажо бўлди: қурбонгоҳ ёрилиб, устидаги кул тўкилиб кетди.
(3 Шоҳлар 13:3-5)
Сиздан ва мендан олдин ўтган пайғамбарлар кўп юртлару буюк шоҳликларга қарши уруш, очарчилик ва ўлатни башорат қилган эдилар. Тинчликни башорат қилган пайғамбарнинг башорати бажо бўлганидан кейингина, халқ уни “ҳақиқатан ҳам Эгамизнинг элчиси” деб тан олар эди.
(Еремиё 28:8,9)
Элишай Илёснинг чакмонини сувга уриб: “Эгам Илёсга қилганидай, мен учун ҳам мўъжиза кўрсатадими?” — деди. Элишай чакмонини яна сувга урган эди, дарё суви икки томонга сурилиб йўл очилди. Элишай ўша жойдан ўтиб кетди.
Ерихолик пайғамбарлар гуруҳи олисдан Элишайни кўриб:
— Элишайда Илёснинг руҳи бор, — деб Элишайга пешвоз чиқдилар. Уни кутиб олдилар, ер ўпиб унга таъзим қилдилар.
(4 Шоҳлар 2:14,15)
Ўшанда ўлик ростланиб ўтирди–да, гапира бошлади. Исо уни онасига топширди. 16Ҳаммани ваҳима босди. Одамлар: “Орамизда буюк пайғамбар пайдо бўлди, Худо Ўз халқини қутқариш учун келди”, деб Худога ҳамду сано айтардилар.
(Луқо 7:15,16)
— Менинг эрим йўқ, — деди аёл.
— Эрим йўқ, деб сен тўғрисини айтдинг, — деди Исо. — Сенинг беш нафар эринг бўлган, ҳозиргиси ҳам эринг эмас. Сен тўғрисини айтдинг!
— Ҳазрат, Сиз пайғамбар эканингизни кўриб турибман, — деди аёл.
(Юҳанно 4:17-19)
Шунда фарзийлар кўр одамдан яна сўрадилар: — У Киши ҳақида сен нима дейсан? У сенинг кўзларингни очди–ку! — У пайғамбар, — деб жавоб берди кўр.
(Юҳанно 9:17)