Пророк Илия
Пророчества | Кто такой пророк? | Муқаддас Китобдаги башоратлар | Пророк Илия | Посланники
Муқаддас Ёзув бўйича, Худо Илёснинг Руҳини ер юзига беш марта юборади, улардан тўртаси бўлиб ўтди.
Илёс (юнончада Элиас) эрамиздан олдинги 9-асрда Исроилда пайғамбар эди. У ўликни турғазган, осмондан олов туширган, бутпарастликка қарши ваъз қилган ва қуюн ичида осмонга олинган. Унинг давомчиси – Элишай, Илёснинг руҳини икки ҳиссасига эга эди. У ҳам ўликларни турғазди, касалларни шифолади, одамларнинг юрак сирларини билди. Малаки пайғамбар Эгамизнинг “улуғ ва даҳшатли кунидан олдин” Илёснинг келиши ҳақида башорат қилган эди (Малаки 4:5) Унда аниқ топшириқ бор эди: “ва у фарзандлар юрагини оталарига мойил қилади...” ва “ ...ҳамма нарсани тиклаши керак” (Матто 17:11). Бу қайтиш (яҳудийлар ҳамда масиҳчилар учун) Раббийнинг тезда келишининг аломати ҳисобланади (Малаки 4:5,6).
Мана, Мен, Эгангизнинг улуғ ва даҳшатли куни келишидан олдин, олдингизга Илёс пайғамбарни юборяпман.
фарзандларнинг юракларини эса оталарига мойил қилади.
Малаки 4:5,6
Яҳё Чўмдирувчи
Янги Аҳд Яҳё Чўмдирувчидан бошланади. У Исо Масиҳ учун йўл ҳозирлайди. Исо Яҳё Чўмдирувчини Илс пайғамбар деб таъриф берди (Матто 17:12). Гарчи у бирорта ҳам мўъжиза қилмаса ҳам, лекин у Масиҳ келиши ҳақида башорат қилди. Муқаддас Ёзувда Яҳё Чўмдирувчининг мактуби Исо Масиҳнинг хизмати учун “замин яратиш”дан ва ўз хизмати билан “оталарнинг юракларини фарзандларига мойил қилишдан” иборат деб қайд этилган (Луқо 1:17). Яҳё Чўмдирувчи “фарзандларнинг юракларини оталарига мойил қилиш” ҳақидаги башоратнинг иккинчи қисмини бажармади ва у “ҳамма нарсани тикламади”, шу билан бирга унинг келиши “улуғ ва даҳшатли кун” эмас эди. Исо Яҳё Чўмдирувчининг хизмати Малаки 3:1да бажарилди, деди.
Тикланиш мактуби
Исо Илёс бутун ҳақиқатни қайтадан аслидагидек тиклайдиган мактуб келтириши ҳақида башорат қилди. Бу нарса Муқаддас Руҳнинг ғайритабиий ёрдамисиз имконсиздир. Мактуб ғайритабиий ишлар билан тасдиқланиши лозим (Исо Масиҳда бўлгани каби): ўликларни тирилиши, касалларнинг шифоланиши, юрак сирларини билиш ва Муқаддас Руҳнинг яна бошқа намоён бўлишларида. Ваҳий китобида айтилишича, “Мана еттинчи фаришта карнай чалиб, овоз берадиган кунларда, Худо Ўз қуллари – пайғамбарларга маълум қилган Ўзининг сирли мурод-мақсадини буткул амалга оширгай” (Ваҳий 10:7). “Еттинчи фаришта” Илёснинг “барча ҳақиқатларни тиклаш” учун бўладиган хизматига эга.
Қачонки Юҳанно мана шу “Еттинчи Фариштани кўрган эди, шунда унинг оёқларига йиқилди, бу ҳолатга эса элчи ҳайратга соладиган танбеҳ берди: “Йўқ, менга сажда қилма. Фақат Худога сажда қил! Мен ҳам сенга ўхшаб Худога хизмат қиляпман. Исо ҳақида шаходат берадиган сен ва биродарларинг сингари Худонинг хизматкориман” (Ваҳий 19:10). Бу ерда фаришта – бу “фарзандлар юрагини оталарига мойил қилиш учун” Илёснинг руҳи билан юборилган эди.
Оталар ва фарзандлар
Агар тўртинчи “Илёс” “фарзандлар юрагини оталарига мойил қилиш” тиклайдиган мактуб билан келадиган одам бўлса, унда “оталар” ўзи ким-у, “фарзандлар” ким?
Масиҳнинг йўлида минглаб одамлар сизларга устозлик қилса ҳам, сизларнинг фақатгина бир руҳий отангиз бор.
(1-Коринфликлар 4:15)
Оталар. Янги Аҳдда уч тоифа оталар кўрсатилган: табиий оталар (Колосаликлар 3: 20,21), яҳудий оталар (Римликлар 9:7,8) ва имондаги оталар (Римликлар 4:17/9:8; 1-Коринфликлар 4:15).
Фарзандлар. Янги Аҳдда беш тоифа фарзандлар кўрсатилган: Исроил фарзандлари (яҳудийлар) (Қонунлар 32:20; Луқо 1:16; Римликлар 9:7,8); Худо фарзандлари (масиҳийлар) (1-Юҳанно 3:10); руҳий ёши маъносидаги фарзандлар (1-Юҳанно 2:12-14); болалар тушунчасидаги фарзандлар; имондаги фарзандлар (ҳаворий томонидан руҳан туғилган) (1-Коринфликлар 3:15, 3-Юҳанно 4).
Яҳё Чўмдирувчи Малаки 4:6 башоратининг биринчи қисмини бажарди, яъни Исроил фарзандларига уларнинг оталарини (патриарх оталар, пайғамбарлар, тақводор шоҳлар) адолатли фикрлаши ва солиҳ юракларини қайтарди, шу йўсинда уларни Раббий Исо Масиҳни қабул қилишлари учун тайёрлади. Шу сингари ҳаворийлар ҳам Масиҳийлик имони оталари бўлганликларини айтиб ўтишимиз зарур. Масиҳийларнинг кейинги авлодлари ҳақиқатдан аста-секи оғиб кетдилар ва шу сабабдан охирги кунларда, Ёзувга асосан ҳамма ҳаққиқатлар кайтадан тикланиши учун Мактуб келиши керак. Бу Малаки 4:6 (“... фарзандлар юрагини оталарига мойил қилади”) башоратининг иккинчи қисмини бажарадиган пайғамбар-элчи хизмати воситасида юз беради.
Илёс Руҳидаги пайғамбарларга таъриф
Ёзувга асосан, Илёс Руҳи ер юзига бутун тарих даврида беш марта келади:
1) Илёс (3-Шоҳлар 17:1 / 18:22);
2) Элишай (4-Шоҳлар 2:9,15);
3) Яҳё Чўмдирувчи (Матто 17:11-13 / 11:14);
4) Хакикатни аслига тиклаш Мактуби билан пайғамбар (Малаки 4:5 / Матто 17:11);
5) Буюк мусибат даврида Исроил халқи учун юборилган икки пайғамбардан бири (Ваҳий 11:3).
Все Юқорида эслатиб ўтилган барча пайғамбарлар ўзаро ўхшаш таърифга эгадирлар, чунки Бу Руҳ уларда Ўзини бир хил тарзда ифодалайди (эслатма: бу ўша битта одамни бошқа одамларда намоён бўлиши эмас). Тўртинчи ва бешинчи Илёсни аниқлаш учун намуна Ёзувда берилган. Уилльям Бранхам ушбу намунага мос келади.
| Таъриф | Илёс | Элишай | Яҳё Чўмдирувчи | Уилльям Бранхам |
|---|---|---|---|---|
| 1) Уларнинг туғилишида ғайритабиий аломатлар бўлган | Луқо 1:11,20,22,24,64,66,67 | Ҳа (1) | ||
| 2) Ижтимоий аҳволи оғир ва дашт одами | 3-Шоҳлар 17:3-6; 3-Шоҳлар 18:12/19;4 4-Шоҳлар 1:8,9 |
3-Шоҳлар 19:21, 4-Шоҳлар 2:25 |
Матто 3:1-4 | Ҳа (2) |
| 3) Ўликларни турғазганлар | 3-Шоҳлар 17:22-24 | 4-Шоҳлар 4:34,35 | Ҳа (3) | |
| 4) Фаришталарбилан гаплашганлар | 3-Шоҳлар 19:5-7 | 4-Шоҳлар 6:16,17 | Ҳа (4) | 5) Худо билан юзма-юз гаплашганлар | 3-Шоҳлар 19:11-13 | 4-Шоҳлар 3:14 / 5:16 | Матто 3:15 | Ҳа (5) | 6) Уларнинг башоратлари амалга ошган | 3-Шоҳлар 17:1 4-Шоҳлар 10:10 |
4-Шоҳлар 2:21 / 4:16,1 7/ 5:14 / 7:1 |
Марк 1: 7-8 Матто 3:10 |
Ҳа (6) | 7) Табиат устидан назорат қилганлар | 3-Шоҳлар 17:1 | 4-Шоҳлар 2:14,21,22 | Ҳа (7) | 8) Раббий Сўзини ваъз қилганлар | 3-Шоҳлар 17:2,24/ 18:36 | 4-Шоҳлар 3:15,16/7:1 | Юҳанно 1:33 | Ҳа (8) | 9) Бутпарастликни қоралаганлар | 3-Шоҳлар 18:18,21,37 | 4-Шоҳлар 3:13,14 | Луқо 3:7 | Ҳа (9) | 10) Ҳукм тўғрисида олдиндан хабар | 3-Шоҳлар 17:2; 21:19, 23 |
4-Шоҳлар 7:19,20/ 8:12 /9:7,8 | Луқо 3:7, 9,17 | Ҳа (10) | 11)Олов Устуни намоён бўлган | 3-Шоҳлар 18 : 38 4-Шоҳлар 1:10, 2:11 |
4-Шоҳлар 6 :17 | Ҳа (11) | 12) Ахлоқсиз аёлларга қарши ваъз қилганлар | 3-Шоҳлар 21:23,25 | Матто 14:3,8 | Ҳа (12) | 13) Мўжиза кўрсатганлар | 3-Шоҳлар 17:16, 21,22 4 Царств 1:10, 2:8 |
4-Шоҳлар 4:3-6, 35, 41,43/ 5:10, 2:14, 2:20-22, |
Ҳа (13) | 14) Юрак сирларини очганлар | 3-Шоҳлар 21:19 | 4-Шоҳлар 6:12 | Луқо 3:8,15,16 | Ҳа (14) |
Замоннинг аломатлари интиҳо яқинлигини айтаяпти. Агар бу хақиқат бўлса, унда Илёс қаерда ўзи? У аллақачон келган бўлиши мумкинми?
Izohlar
1) Бранхам ака туғилганида Ғайритабиий Нур келган эди, бунга унинг ота-онаси ва бир неча одам гувоҳ бўлган. Бу ҳақида "Ғайритабиийлик", "Пайғамбар Уилльям Бранхам Жанубий Африкада бўлади" деган китобларда батафсил ўқиш мумкин.
2) Уилльям Бранхам кўпинча дашти-биёбонга кетишни яхши кўрган.
3) Фин бола билан қўшиб, бир неча одам тирилтирилган эди.
4) Уилльям Бранхам рассказывает свое свидетельство о встрече с ангелом в проповеди "Как ко мне пришел Ангел и его поручение"
5) Уилльям Бранхам 1933 йил Огайо дарёси сувда чўқинтираётган вақтида ғайритабиий Нур пайдо бўлди. Нурдан овоз: “Яҳё Чўмдирувчи Исо Масиҳнинг биринчи келиши хабарлагани каби, сенга Унинг Иккинчи Келишини эълон қилишинг учун мактуб топширилган”, – деди. (Бу ҳақида "Пайғамбарларнинг фаолияти" китобида батафсил ўқишингиз мумкин).
6) Башорат бўлишига қаранг..
7) Уилльям Бранхамнинг сўзи бўйича, уни ўзи бўлган тоғда қиш бўрони тўхтаган эди.
8) Кўп ваъзлари ва таълимотлари “Раббий Шундай Айтади” билан бўлган.
9) Америка бутпарастлиги – бу бойликка сиғиниш. Уилльям Бранхам бойлик ва аёллар кўринишидаги бутпарастликни қоралади, черков анъаналарига риоя қилиб, уни Сўздан устун қўйишларини айблади.
11) Расмга қаранг.
12) У сочини кесадиган, турли мавқеларга эришиш йўлида оиласи ва уйини қолдирадиган аёлларга қарши ваъз қилди, аёлларни замонавий тарзда эркакларга ўхшаб кетишларини ва уларнинг ёмон ахлоқини ҳам қоралади.
13) Уилльям Бранхамнинг йиғилишларида ғайритабиий ҳодисалар рўй берди. Гувоҳлар бўлишига қаранг, "Пайғамбар Жанубий Африкага борди", "Ғайритабиийлик"
14) Уилльям Бранхам кўпинча одамларга уларни ўзларини шахсий ҳаётларидаги фактлардан гапирар эди. У ҳақида фақат уларнинг ўзлари билишар эдилар. Чарли Митчелнинггувоҳлигига қаранг.
"Люди назвали меня пророком. Я себя не называю никаким пророком, потому что я не осмелился бы это сказать, но у меня есть... Слушайте, я могу сказать, что Господь давал мне предвидеть, говорить то, что произошло, что произойдёт, что происходит, и ни разу не было ошибки, десятки тысяч раз. Он говорил, что произойдёт, и всё произошло. Мы все это знаем. Если среди присутствующих в это утро здесь или где-либо, есть человек, который может назвать хоть один случай, когда это не произошло, пусть смело поднимется и скажет это. Но все, кто знает, что из тысяч случаев каждый раз это было совершенно верным, скажите "аминь". [Собрание говорит: "Аминь!"—Ред.] Видите? И так это было таким же образом по всему миру".
Проповедь "Брак и развод"