Муқаддас Китобдаги башоратлар
Пророчества | Кто такой пророк? | Муқаддас Китобдаги башоратлар | Пророк Илия | ПосланникиМуқаддас Китоб - башоратлар китоби ҳисобланиб, охирги кунларга тегишли воқеалар ҳақида ҳам гапиради. Бу тушунчага (“замоннинг охири”, “охирги кунлар” 1-Коринфликлар 6:2; Ибронийлар 4:1; 1-Бутрус 1:3-5, 10,12) одамлар нажот топа олишлари учун Худо томонидан ажратилган вақт киради.
Қуйида Муқаддас Китобдаги замоннинг охири ҳақидаги башоратлар берилган
Лекин самода шу каби, сирларни ошкор қила оладиган бир Худо бордир. У сизга, эй шоҳ ҳазратлари, охиратда бўладиган нарсаларни аён қилмоқчи. Сиз тушингизда кўрган ваҳий қуйидагича эди…
Дониёр 2:28
Ўша шоҳларнинг даврида Самовий Худо битмас–туганмас бир шоҳлик ўрнатади. Ҳеч ким уни енга олмайди. Бу шоҳлик бошқа барча шоҳликларни ер билан яксон қилиб, ўзи абадий туради.
Дониёр 2:44
4 Сен эса, эй Дониёр, китобни муҳрлагин–у, бу сўзларни охирзамонгача сир сақла. Бу давр мобайнида кўп одамлар ўзларини у ёқдан–бу ёққа уриб, юз бераётган ҳодисаларни тушунмоқчи бўладилар;
9 У шундай жавоб берди: — Бу тўғрида ҳеч хавотир олма, Дониёр, чунки бу сўзлар муҳрланган бўлиб охирзамонга қадар сир сақланади.
Дониёр 12:4,9
11 Эгамиз Раббий демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен юртга очарчилик юбораман. Одамлар нон билан сувни эмас, Мен, Эгангизнинг сўзини қўмсаб, оч қолишади.
12 Улар Менинг сўзимни эшитмоқчи бўлиб, Бир денгиздан бошқа денгизгача оёғини судраб боришади, Шимолдан шарққа йўл олишади. У ёқдан–бу ёққа юриб, сарсон бўлишади–ю, Аммо Мен, Эгангизнинг сўзини эшита олишмайди.
Амос 8:11,12
Шаҳар ичида аравалар қутуриб елар, Майдонларни кесиб у ёқдан–бу ёққа ўтар, Машъалаларга ўхшаб ёниб турар, Яшин тезлиги билан учар.
Нохум 2:4
Мана, Мен, Эгангизнинг улуғ ва даҳшатли куни келишидан олдин, олдингизга Илёс пайғамбарни юборяпман.
Малаки 4:5
37 Исо шундай жавоб берди: “Яхши уруғ сепувчи Инсон Ўғлидир.
38 Дала оламдир, яхши уруғлар — Осмон Шоҳлигининг одамлари, бегона ўтлар эса ёвуз шайтоннинг одамларидир.
39 Бегона ўтларни сепган душман — иблис, ўрим–йиғим — охирзамон, ўроқчилар эса фаришталардир.
40 Бегона ўтларни йиғиштириб, оловда ёқишгандай, охирзамонда ҳам худди шундай воқеа юз беради.
41 Инсон Ўғли Ўз фаришталарини юборади. Фаришталар Унинг Шоҳлигидан гуноҳга ундаган ҳаммани ва барча бадкирдорларни йиғиб оладилар.
42 Уларни ловуллаб турган ўчоққа ташлайдилар. Бадкирдорлар у ерда қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекадилар.
Матто 13:37-42
47 Осмон Шоҳлиги балиқчилар денгизга ташлаган тўрга ўхшайди. Тўрга турли хил балиқлар тутилибди.
48 Тўр тўлгач, балиқчилар уни қирғоққа тортиб чиқаришибди ва ўтириб, яхши балиқларни саватларга солишибди, ёмонларини эса ташлаб юборишибди.
49 Охирзамонда ҳам худди шундай бўлади: фаришталар келиб, фосиқларни солиҳлар орасидан ажратиб олиб,
50 ловуллаган ўчоққа ташлайдилар. Ўчоққа тушганлар қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекадилар.”
Матто 13:47-50
26 Нуҳ даврида* қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли келадиган даврда ҳам худди шундай бўлади.
27 Нуҳ кемага кирган кунгача инсонлар еб–ичдилар, уйландилар, турмушга чиқдилар. Тўфон келганда эса уларнинг ҳаммаси нобуд бўлди.
28 Лут* замонида ҳам худди шундай бўлган эди: одамлар еб–ичардилар, савдо–сотиқ қилардилар, экин экардилар, уй қурардилар.
29 Лекин Лут Садўм шаҳридан чиққан куниёқ осмондан олов ва олтингугурт ёғиб, ҳаммани нобуд қилди.
30 Инсон Ўғли зоҳир бўлган кунда ҳам худди шундай бўлади.
Луқо 17:26-30
Эгамиз кўрдики, ер юзида инсон зоти қилаётган қабиҳликлар жуда ҳам кўп экан. Уларнинг кўнглида фақат қабиҳ ният бор экан.
Ибтидо 6:5
Айрим жойларда шиддатли зилзилалар, қаҳатчиликлар, ўлатлар бўлади. Осмонда ваҳимали ҳодисалар, буюк аломатлар юз беради.
Луқо 21:11
Чунки сохта масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложи бўлса, танланган одамларни йўлдан оздириш учун аломату мўъжизалар кўрсатадилар.
Марк 13:22
Охирги кунларда ҳақиқий Жамоатнинг ҳолати
25 Эгамиз шундай дейди: “Зарар кўрдингиз қирғин келтирувчи, Емирувчи чигирткалар* дастидан, Экинзорларингизни кемириб ташлаган Сакрайдиган чигиртка галаси дастидан, Кўрган зарарингизни Мен қоплайман. Бу кучли лашкарни сизга қарши Мен юборганман. 26 Энди сизлар хоҳлаганингизча ейсиз, Сизлар учун ажойиботлар кўрсатган Мен, Эгангиз Худога ҳамду сано айтасиз. Эй халқим, ҳеч қачон шарманда бўлмайсан энди! 28 Сўнгра Ўз Руҳимни ёғдираман ҳар бир инсон устига, Ваҳийлар келади йигитларингизга. Башоратлар қилар сизнинг ўғил–қизларингиз. Кароматли тушлар кўрар қарияларингиз. 29 Ўз Руҳимни ёғдираман ўша кунларда, Ҳаттоки қулу чўриларингиз устига
Йўэл 2:25, 26, 28, 29
фарзандларнинг юракларини эса оталарига мойил қилади.
Малаки 4:6
Донолари эса мойчироқлари билан бирга идишларда мой ҳам олибдилар.
Матто 25:4
27 Мени ўликлар диёрида* қолдирмайсан, Тақводорингни* қабрда чиритмайсан.
Ҳаворийлар 2:17
Охирги кунларда номинал (илиқ) жамоатнинг ҳолати
1 Шуни билгинки, охирги кунларда оғир вақтлар келади.
2 Ўша пайтда одамлар фақат ўзини ўйлайдиган, пулпараст, мақтанчоқ, такаббур, сўкинадиган, ота–онага итоат қилмайдиган, нонкўр, диёнатсиз,
3 тош юрак, гиначи, туҳматчи, нафсини тия олмайдиган, ваҳший, яхшиликдан ҳазар қиладиган,
4 хоин, бебош, босар–тусарини билмайдиган бўладилар. Улар Худони эмас, айш–ишратни яхши кўрадилар.
5 Ўзларини художўй қилиб кўрсатадилар–у, аммо ҳақиқий имондан юз ўгирадилар. Сен бундай одамлардан узоқлаш.
6 Улар атрофдагиларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, уйларига кириб оладилар. Турли ҳирсу ҳавасларга берилган, гуноҳларидан виждони қийналиб юрган нодон аёлларнинг дилини овлайдилар.
7 Қачон қарама, бундай аёллар янги таълимотлар пайида бўладилар, ҳақиқатни эса тан олмайдилар.
8 Яннис ва Ямбрис* Мусога қандай қарши турган бўлсалар, бу одамлар ҳам ҳақиқатга худди шундай қарши турадилар. Аммо фикри бузуқ, имони сохта бу одамлар
9 узоққа бормайдилар. Улар Яннис билан Ямбриснинг ҳолига тушадилар, уларнинг ақлсизлиги ҳаммага маълум бўлади.
13 Аммо фосиқ ва маккор одамлар тобора разиллашиб бораверади. Улар бошқаларни алдайдилар, ўзлари ҳам алданадилар.
2-Тимўтий 3:1-9, 13
Худонинг Руҳи яққол айтяптики, охирги замонларда баъзи одамлар имондан қайтадилар. Улар ёлғончи руҳларга ва жинлар таълимотига қулоқ соладилар.
2 Бундай таълимотни тарқатган одамлар риёкор ва ёлғончидирлар. Уларнинг виждони ўлган, гўё қиздирилган темир билан куйдирилиб йўқ қилинган.
3 Улар уйланишни ва эрга тегишни ман этадилар, маълум овқатларни тақиқлайдилар. Ҳолбуки, бу овқатларни Худо берган. Ҳақиқатни билиб олган имонлилар Унга шукрона айтиб, ейишлари учун яратган.
1-Тимўтий 4:1-3
3 Чунки шундай вақт келадики, одамлар соғлом таълимотга тоқат қилмайдиган бўладилар, улар атрофига ўзларига мос, қулоқларига ёқимли сўзлар айтадиган муаллимлар тўплайдилар. 4 Улар ҳақиқатдан юз ўгириб, афсоналарга берилиб кетадилар
2-Тимўтий 4:3,4
Аввало, шуни билинглар: охирги кунларда шундай мазахчилар бўладики, улар чиркин эҳтиросларига берилиб яшайдилар. Сизларни мазах қилиб, 4 шундай дейдилар: “Раббимиз Исо келаман деб, сўз берган эди. Қани У?! Мана, ота–боболаримиз дунёдан ўтиб кетганларидан бери, ҳеч нарса ўзгармади. Дунё бино бўлганидан бери, ҳамма нарса шундайлигича турибди.”
2-Бутрус 3:3, 4
18 Ахир, улар сизларни қуйидагича огоҳлантиришган: “Охирги замонда шундай одамлар бўладики, улар фақат ўз нафсини қондириш билан овора бўлишади, ҳақиқатга итоат қилувчиларни мазах қилишади.”
19 Муқаддас Руҳга эга бўлмаган бу бетавфиқ устозлар инсон табиатига қул бўлиб яшайдилар, орангизга низо уруғини сочадилар.
Яҳудо 1:18,19
17 Сен: «Бойман, ўзимга тўқман, ҳеч нарсадан кам–кўстим йўқ», — дейсан. Аслида эса аянчли, ачинарли аҳволда эканингни, қашшоқ, кўр ва яланғоч эканингни билмайсан!
18 Сенга маслаҳат бераман: бойишинг учун Мендан оловда тобланган олтинни сотиб ол. Шармандали яланғочлигингни ёпиш учун эгнингга оқ кийим, кўришинг учун кўзларингга суртадиган малҳамни Мендан сотиб ол*.
19 Мен кимни севсам, айбини кўрсатаман, тарбиялайман. Шундай экан, шижоатли бўл, гуноҳларинг учун тавба қил.
20 Мана, Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Ким овозимни эшитиб эшикни очса, Мен ўшанинг олдига кираман. Мен у билан ва у Мен билан овқатни баҳам кўрамиз
Ваҳий 3:17-20
Нодонлари мойчироқларни олишибди–ю, аммо чироқ учун мой олишмабди.
Матто 25:3