← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«нажот» бўйича: 81 натижа · 1 / 5 саҳифа
The Great And Might Conqueror VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 2 daqiqa
E-59Бу бизни шу ажойиб қадим йўл бўйлаб юқорига элтадиган, дуоли Муқаддас Руҳга эскичасига тўлиш, о-о, Бу қандай яхши! Мен Бундан қандай уяла оларканман? Мен бугун, мана нима деб, муқаддас Павел билан турибман: “Мен Исо Масиҳнинг Хушхабаридан уялмайман, чунки У қутқарилиш, нажот топиш учун Худонинг Қудратидир”. У касаллар устидан Қудратдир. У ўлим устидан Қудратдир.
Ваъзни ўқиш →
The Great And Might Conqueror VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 2 daqiqa
E-90Энди ҳамма бу томонга қаранг! Келинглар, Уни улуғлайлик. Келинглар, қўлларимизни кўтарамизда ва: “Сенга миннатдормиз, Раббим, мени жонимни қутқарганинг учун”, — деймиз. Яхши, ҳамма биргаликда!
Сендан миннатдорман, менинг Раббим,
Мени жонимни қутқарганинг учун
Сен берган нажот учун миннатдорман.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-181Раббий Исо, мен Сени мана шу юракларда нима борлигини очишингни сўрайман. Исо Исми ҳақи.
... берди юракларга,
Михланган Нажоткорим.
Сен менга яхши улуш бердинг
Мен унга умидвор...
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-182Энди, сизлар, касаллар, барча шубҳаларни ортга сура бошланглар. Сизлардан кўпларингиз олдин буни ҳеч қачон кўрмагансизлар. “Мен барибир ишонаман”, ― денглар.
Исо Нажоткор.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-109Биз ўша жой ҳақида, қачонки Сенинг Ўғлинг, Нажоткоримиз “Ўз юртига борди ва у ерда: “Ким бу Ўзи? Дурадгорнинг ўғли эмасми У? Ахир бизлар Уни ва Унинг онасини билмаймизми? Унинг исми Марям. Ва мана бу ерда Яхуда ва Юсуф ва унинг сингиллари”, ― деганлар бор эди. Ва ғашланиб Исони рад қилишди. Ва У уларнинг имонсизлигига ҳайрон бўлди ва у ерда кўп мўъжизалар қилолмади”.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-33Суннат фақат эркакларда бўла олар эди. Қачонки аёл унга турмушга чиққанида, аёл унинг бир қисми бўлади, у унинг суннати билан бирга бўлади. Сизлар эслайсизларми, Тимофейга Мактубда бундай дейилган эди: “Агар хотинлар имонли, меҳрли, номусли, муқаддас умр сурсалар, бола туғиш орқали нажот топадилар”.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-46Мана, энди Библия айтади: “ҳар қандай одамнинг сўзи ёлғон, аммо Худонинг Каломи Ҳақиқат”. Эфесликларга Мактуб 4:30 да ўқиймиз:
Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар; сизлар нажот кунигача ўша Руҳ билан муҳрлангансизлар.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-47Ҳозир озгина қаттиқроқ бўлади. Шундай қилиб,қонунчи биродарлар, озроқ жим туринглар. Сиз пайқадингизми, ўша муҳр қанчалик чўзилар экан? Кейинги уйғонишгача эмас, қачонки бирор-нарса бундай эмас бошқача бўладиган сафаргача ҳам эмас. “Сизнинг нажот кунингизгача”, мана сиз қанчага муҳрлангансиз. “Нажот топиш кунингизгача”, қачонки сиз Худо билан бўлиш учун муҳрлангансиз, мана Муқаддас Руҳ сизни қанчалик муҳлатга муҳрлайди. Уйғонишдан уйғонишгача эмас; балки Абадийликдан Абадийликкача сизлар Муқаддас Руҳ билан муҳрлангансиз.
Мана нима Муқаддас Руҳ, Бу Худонинг муҳрики, У сени топди... Унинг назарида сен иноят топдинг, ва У сени севади ва У сенга ишонади, ва У сенга Ўз муҳрини қўяди. Хўш, муҳр нима экан ўзи? Муҳр “ишнинг тугалланганлигини” белгилайди ёки маъносини билдиради. Омин. Худо сени қутқарди, Муқаддаслади сени, сени тозалади, сенга мурувват қилди ва сени муҳрлади. У тугатди. Сен Унинг ўзингни нажот кунинггача ижодисан. Муҳрланган ― бу “тугал” дегани.
Муқаддас Руҳ нима? Бу белги. Бу ҳақида биз кейинроқ, белги тўғрисидаги бошқа бир мактубда, қайсики у ҳақида Павел айтган эди, гаплашамиз. Тиллар, ўзга тиллар имонлилар учун белги эди... ёки ишонмайдиганлар учун.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-51Мана нима Муқаддас Руҳ. Бу сенинг кафолатинг. Бу сенинг ҳимоянг. Бу сенинг гувоҳинг. Бу сенинг муҳринг. Бу сенинг: “Мен Осмонга йўл олаяпман. Иблис нималар дейишидан қатъий назар! Мен Осмонга йўл олаяпман. Нима учун? У мени муҳрлади. У менга Буни берди. У мени Ўз Шоҳлиги учун муҳрлади, ва мен Унинг Шуҳратига кетаяпман! Майли, шамоллар шиддати бўлсин, майли, иблис истаганини қилсин. Худо мени нажот кунига қадар муҳрлагани” ― белгиси. Омин! Муқаддас Руҳ мана нима. О о, сизлар Уни орзу қилишингиз лозим. Мен Усиз боролмас эдим. Бу ҳақида жуда кўп гапириш мумкин эди, аммо мен нима ҳақида айтаётганимни тушунганингизга ишончим комил.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-95Матто 11 боб, 22 оят... Қаранглар, биз буни топамиз, қачон биз Унга келамиз. “Худо Ўз ишларидан қандай фориғ бўлган бўлса, ― дейилган Ибронийларга Мактубнинг 4 бобида, ― Унинг фароғатига кирувчилар ҳам ўз ишларидан шундай фориғ бўладилар”. Қачонки У бунга яна қайтмаслик учун оламни яратганида, Ўз ишларидан фориғ бўлган эди. Қачонгача? (Бранхам ака кафедрани уч марта тақиллатди. ― Таҳр.) Сиз қачонгача муқаддас Руҳга муҳрлангансиз? “Сизнинг нажот кунингизгача”. Бу ором, юпанч, Оқловчи, муҳр, Халоскор. О! (Бранхам ака бир марта кафтларини қарсиллатди.) О мен қанчалик ҳаяжондаман, ёки қанчалик мен дуоландим. О о!
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-106Энди биз ойдинлаштирмоқчимиз, улар тўлганларидан сўнгра, қанча муддатга улар муҳрланган эдилар? (Йиғилиш: “Нажот топиш кунигача”, ― дейди. ― Таҳр.)
Шу ердагилардан ким Муқаддас Руҳни олган? Қўлларингизни кўтаринглар. Муқаддас Руҳ олганлар, Уни олмаганлардан кщра кўп. Ака, опа, биз сизларни ҳам бизлардан биримиз бўлишингизни истаймиз. Қачон сен тушунасан, Бунинг нималигини, Бу... Бу, сенда яшайдиган, Худонинг ишларини бажарадиган Худонинг Руҳи.
Худо Ўз Руҳини Ўз хизматкорларининг бировига, Унинг пайғамбарларидан бирига, Унинг ўқитувчилари, Унинг ҳаворийларидан бирига юборган вақтида, улар ҳар доим бу дунё томонидан инкор этилганлар. Уларга, ақлсиз, тентакларга қарагандек қарадилар, асрлар оша шундай бўлган эди. Ҳаттоки Павел Агриппа олдида турганида, у: “улар буни бидъат деб атаган...” Бидъат нима ўзи? “Телбалик”. “Улар буни телбалик деб, “винтчалар тўдаси” деб айтганлари билан, мен ота-боболарим Худосига мана шу тарзда сиғинаман”. (Бранхам ака кафтларига бир марта қарсак уради. ― Таҳр.) Мен улардан биттаси дея олишимдан, бахтиёрман. Ҳа, дўстим. Бу рост. Мен улардан биттаси деб билишимдан, бахтиёрман.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-109Шундай қилиб, одам Муқаддас Руҳга тўлганидан кейин, наҳотки, қувғин ва шунга ўхшашлар уни қайтиб кетишига мажбур қилиши мумкин бўлса ва... Йўқ, у йўқолиб қолмайди, у Худо ўғли бўлиб қолаверади ва доимо ўшандай қолади, чунки сиз қанча вақтга муҳрлангансиз? (Йиғилиш дейди: “Нажот кунигача” ― Таҳр.) Тўғри. Библия буни айтаяпти.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-120Мана улар бир жойга йиғилишди ва ўша ҳар турли кўргуликларни айтиб беришди.
... озодликка чиқарилгандан сўнг, ўртоқларининг қошига бориб, олийруҳонийлар ва оқсоқолларнинг барча айтганларини сўзлаб бердилар.
Улар эса буни эшитгач, бир овоздан Худога нидо қилиб дедилар...
Эшитинглар, улар нимани айтиб бердилар. Унга қаранг, уларга қаранглар, улар: “О Раббий, мен шундай пушаймондаман...” деганга ўхшаш бирор бошқа нарсани айтиш учун қайтмадилар. Йўқ. Улар аллақачон нажот топган эдилар. Улар Руҳга тўлгандилар. Улар Абадий Ҳаётга эга эдилар.
... улар буни эшитгач, бир овоздан Худога нидо қилдилар: Раббий, Сен Худосан,...
Омин! Пальмер ака, бу менга ёқади. Бу менга ёқади.
... Сен еру осмон, денгиз ва уларнинг ичидаги ҳамма нарсаларни яратган Худо! (биз буни биламиз)
Сен Ўз қулинг ― отамиз Довуд оғзи ила дегансан...
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-132Диққат билан қаранг, Биринчи Коринфликларга 12. Сизлардан ким билади, Тирилишга кириш учун, бизлар Масиҳда бўлишимиз кераклигини? Чунки Худо айнан Унинг Танасини турғазишини ваъда берган эди. (Йиғилиш: “Омин”, деди. ― Таҳр.) Бошқа йўл йўқ. Агар сиз Масиҳдан ташқарида бўлсангиз, бошқа йўл йўқ.
Сен, эҳтимол бунга қарайсан ва Унга ишонасан-да: “Албатта, мен Унга ишонаман. У Худонинг Ўғли”, ― дерсан. Яхши, биродарим мени, бу сўзларинг учун мен сени қўлларингни қисишга тайёрман. “Мен Унга ишонаман. Мен Уни Ўз Нажоткорим деб иқрор бўламан”. Бу яхши, аммо сен ҳали бери Унда эмассан. “Мен пасторнинг қўлларини сиқаман, мен гуноҳларимни эътироф этаман”. Бу ҳали Унда эмас.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-134Масиҳ Танаси бу битта Руҳдир, унда Элликчилардан то шу вақтгача ҳар бир узв худди ўша натижаларни бериб, худди ўша янги Вино билан тўйғазилган, худди ўша Муқаддас Руҳ билан. Биз буни қандай қиламиз? “Битта Руҳ билан”.
Бу Илоҳий очиқ эшик, Муқаддас Руҳ. Нима Бу? Бу Худонинг очиқ эшиги. Бу белги. Бу муҳр. Бу Юпатувчи. Бу Ҳимоячи. Бу гарантия. Бу ором. Бу тинчлик. Бу эзгулик. Бу шифоланиш. Бу Ҳаёт. Бу ― бу буларнинг барчаси учун Худонинг очиқ эшиги. Бу Худонинг Масиҳга очиқ эшиги-ки, унда...
Худо исбот қилди-ки, у Исони ўликлардан турғазди, ва Масиҳда ўлганларни ҳам У билан бирга Тирилишга келтиради. “Нажот кунигача Масиҳга муҳрланган Муқаддас Руҳни хафа қилманглар”. Оҳо! Сизлардан ким бунга ишонади? (Йиғилиш: “Омин”, деди. ― Таҳр.)
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-142Биз улар учун илтижо қиламиз. Бизлар Сендан уларни дуо қилишингни сўраймиз. Раббий, уларнинг қўлларига назар ташла. Улар Сени севадилар. Улар Буни истайдилар. Улар биладилар,... боролмасликларини. Эртага кечқурун, агар Сен менга ёрдам берсанг, Раббий, улар Бусиз Олинишга киролмасликларини, биз Ёзув билан исботлаймиз. Шундай қилиб, Ота уларга Сен бунга чанқоқлик ва очликни беришингни сўрайман, улар тўла олинишлари учун. Ота, мен уларни Сенга бераман. Ва бу дуоларни уларга бергин, бизлар буни ҳақида Исо Исми ҳақи сўраймиз. Омин.
Уни севаман, Уни севаман,
У мени олдин севди
Ва Гўлготада гуноҳимни ювиб,
Менга нажот берди.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-143Яна куйлашимиз олдидан, мен мана нима демоқчиман. Жума куни кечқурун мен бу хонада, бу ерда хизматчилар билан учрашишни хохлайман, йиғилиш олдидан, жума кечқурун. Мен...
Сиз кўряпсизми, мен нима қилмоқчиман? Буни нималигини, Бунга қандай етишишни ва ҳурмат қилишни кўрсатмоқчимиз, ўшанда сиз тушунмаган ҳолда келмайсизлар, бирор нимага туртилиб кетмаслик учун. Мана нима учун мен бугун бу тўғрисида сўрамадим. Мен Буни нима эканини сизлар билишингизни истайман. Бу ― қилинган ваъда. Бу ― муҳр. Бу ― Юпатувчи. Ундан ҳам ортиқ Бу.
Кейин эрта кечқурун ва эртадан кейин кечқурун биз ўша моментни ўзидан бошлаймиз ва токи У келмагунича. Аҳамияти йўқ, бу қанча вақтни олади; биз ўша вақтгача турамиз. Юракларингизни тозаланглар. У ҳеч қачон буни нопок юракка солмайди. Тузалгин, тайёр бўл, ва У Буни беради.
Уни севаман, Уни севаман (келинг, қўлларимизни кўтарамиз),
У мени олдин севди
Ва Гўлготада гуноҳимни ювиб,
Менга нажот берди.
Пастор ҳам айтган эди, бизлар ҳам эртага кечқурун етти-ю ўттиз ўрнига соат еттида бошлашга розимиз. Ва бу менга сизни тўққиз ярим ўрнига, саккиз яримда қўйворишимга имкон беради. Етти-ю ўт... Эртага кечқурун соат еттида куйлаш хизмати бошланади. Мен ваъзимни етти яримда бошлайман.
Уни севаман,
Келинглар, қўл рўмолчаларимизни чиқарамиз ва Унга силкиймиз.
Уни севаман,
Бу расмиятчиликка мойилликни синдириш учун!
У мени олдин севди
Ва Гўлготада гуноҳимни ювиб,
Менга нажот берди.
Яхши, энди пасторингиз, Невилл ака.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-31У Муқаддас Руҳнинг мақсади. Ва яна Ота Ўзининг сотиб олиш режасини якунлаш учун, сизда яшаётган, Ўзининг режаларини рўёбга чиқараётган Худо Ота; сен орқали амалга ошираётган, сени Унинг ҳамкори қилаётган; сенга жой берадиган, сенинг йўқотганинг учун, аканг ва опангни йўқотгани учун, бир қисм берадиган; У Адан боғида қилгани каби, бориб йўқотиганни қидириш, излаш учун, сенга Ўз Руҳини ва Ўз севгисини беради. “Одам, Одам, қаердасан?” Муқаддас Руҳ мана нима қилади одамлар билан. Қачонки У уларнинг юракларига киради ва Ўзига маскан топади, у ерда йўқолган жонлар учун чанқоқлик ва очлик.
Мана нима гап, бугунги йиғилишлар билан. У ерда, ўлаётганлар деб, йўқолганлар деб борадиган, ўшалар ― Руҳ текканлар етишмайди. Жонларни нажоти ўрнига улар кўпроқ исм ҳақида, ёки черков ҳақида, ёки бино ҳақида, ёки таълимот ҳақида ташвиш қиладилар. Эсиз! Бу тўғрида кўп гапирса бўлар эди.
Худо Ўзини Масиҳга тўкди. Ҳа, шундай.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-36Нима содир бўлаётганига эътибор беринг, ― Худо уларга Ўзини тўкаяпти. Энди Черков Лютердан, Веслейдан ўша ерга келди, ва Элликчиларда жонланиш давом этаяпти; ва энди шу асримизда, биз ҳаракатланаётган асрда, худди ўша Муқаддас Руҳ билан, фақат У кўпроқ, мана шу ерга Черков келиб қолди. Шундай қилиб, ўша лютеранлар ҳали ўшанда нажот топганларида, улар Муқаддас Руҳнинг бир қисмига эга эдилар. Методистлар муқаддасланишга етишганларида, бу Муқаддас Руҳнинг иши эди. Кўряпсизми, бу Муқаддас Руҳнинг бир қисми эди. “Улар бизсиз камолга етолмадилар”, ― дейди Ёқуб. Кўрдингизми?
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-58Пётр нажот топган эди. У Раббийга имон келтирди, ишонди, Унинг ортидан эргашди. Исо уни ким эканлигини айтиб берди, ва у эса Унинг ортидан юрди. У унга нопок руҳларга қарши куч-қудрат берди ва уни муқаддаслади. Ва буларнинг барчасидан сўнг у асосий вакил бўлди, бу гуруҳнинг нотиғи, ваъзхони бўлди. Худди католиклар уни “черков епископи, ёкида папа”, ― деб, ёки яна кимдир деб, черков бошими-дегилари келгандай; бироқ у сотқинлик қиладиган кечаси Исо: “Пётр, сен Мени севасанми?” ― деди.
У деди: “Ҳа, Раббим! Мен Сени яхши кўришимни Ўзинг биласанку”
“Қўзиларимни ўтлат”, ― деди У. У буни уч марта айтди.
Пётр ҳам деди: “Раббим! Сен ҳаммасини биласан, мен Сени яхши кўришимни ҳам биласан. Шу учун Сен билан охиригача бораман, ва мен Сен билан ўлимга ҳам бораман” ва ҳоказолар.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа