← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«имон» бўйича: 413 натижа · 1 / 21 саҳифа
Demonology #1 VGR Konnersvill, Indiana, AQSh 55 daqiqa
E-1...Худонинг ёрдами билан, биз йиғилиш ўтказа олар эдик, ўзимиз. Мана нима учун қувонаман, мана шундай ўтаётганини кўрганимда, мана шу сабабдан. Раббий буни қилишимизга ёрдам беришига мен ишонаман. [Йиғилиш: “Омин”, – дейди. ― Таҳр.] Энди, сизлар биласизлар...
Менга ўз маъмуриятим ёқади. Мени ажойиб биродарларим бор – Босворт, Бакстер, Линдсей, Моор, уларнинг ҳаммаси, улар беш киши, барон фон Бломберг. Улар шунчаки ажойиб одамлар. Лекин, сенда бир гуруҳ одамлар тўпланганида, шундай бир нарса борки, шунда бирида – бир нарса, бошқасида – бошқа бир нарса бўлади. Баъзида бу нарса мени ўзим ўйлаган нарсамга қарши бўлади. Шундай қилиб, мен-мен-мен ўзимни озод ҳис қиламан. Биз вақтимизни яхши ўтказоламиз, шунчаки енг шимариб, ейишга тушишимиз мумкин. Мен сизларни енг шимариб, вақтингиз яхши ўтказишингизни хоҳлайман.
Менинг биринчи Библиям табиат бўлган. Худони мен табиат орқали ўргандим. Мен балиқ овлашни шунақа яхши кўраман. Балиқ овини қанчалар севаман! Сенчи, ўғилча, балиқ овини севасанми? Агар сен балиқ тутишни яхши кўрсанг ва ўз онангни севсанг, унда сен яхши бола бўласан. Ва ҳатто мени имонга келганим мени буларни ҳаммасидан маҳрум қилмади. Шундай қилиб, мен бир куни тоғда, балиқ овида бўлгандим. Шунақа, бу мана шу кичкинтой бола учун. Мен у ерда тоғда... балиқ овлаган эдим. Ҳа, албатта, бу ерда ўтирган бошқа болалар учун ҳам. Шунда мен форель (гулмоҳи деган балиқ. ― Тарж.) ушладим. О, бу ажойиб, баҳор вақти. Ва мен шунақа бораверардим, ва худди шу кейинги чуқур жойда форель бор эди, тушуняпсизми, ана шундай балиқ. Раббийни улуғлаб, шундай қичқирдим, вақтимни чоғ ўтказдим. Ҳар-ҳар замон қармоқни ташлаганимча. Мен хитоб қилишларга ишонаман. Омин. Албатта. Чунки мен, нимадир мени чулғаб олаётганини сезаман. Ва... [Лентада бўш жой. ― Таҳр.]
Ваъзни ўқиш →
Demonology #1 VGR Konnersvill, Indiana, AQSh 55 daqiqa
E-18Мумкин, сиз кўп марта бирор бир руҳий касалликка чалинган одамни кўргандирсиз. Мана, у ҳатто имонга кирган, Муқаддас Руҳга тўлган одам бўлиши ҳам мумкин, ва, бироқ, у бутунлай руҳий касал бўлиши мумкин. Кўряпсизми? Рост бу. Аммо бу жонга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу азоб берувчи, бу ўша, уларни қийнайдиган.
Ваъзни ўқиш →
Demonology #1 VGR Konnersvill, Indiana, AQSh 55 daqiqa
E-19Энди, барча касалликлар, аввало бизлар барча касалликлар иблисдан келганини тушунишимиз керак. Худо касалликларнинг муаллифи эмасдир. Ҳеч қайси касаллик Худодан келмайди. Баъзида Худо сен Унга қулоқ солмаганингда, сени Худонинг уйига қайтариб келтириш учун, худди қамчидай иблисга сени касал қилишига йўл беради. Лекин касалликлар, ўзининг бошланишида, иблисдан келиб чиқади. Сиз Худони, бизнинг Самовий Отамизни, касалликлар ва ўлим деган нарсаларнинг муаллифи деб ўйлайдиган одамни тасаввур қилоласизми? Йўқ-йўқ, У бунинг муаллифи эмас эди ва ҳеч қачон бўлмайди. Худо бўйсунмаганлик сабабли ўлимга йўл қўяди. Худо ўлимга йўл беради. Бир ёзувчи айтганидай: “Ўлимни қўлидан келадиган бор-йўқ иши ‒ бу Худонинг бизни, имонлиларни Худони Ҳузурига келтирадиган қўшилган от-уловидир”. Аммо ўлим деган сўз “ажралиш” деганини билдиради.
Ваъзни ўқиш →
Demonology #1 VGR Konnersvill, Indiana, AQSh 55 daqiqa
E-24Ўлим “ажратиш” дегани. Энди, агар сизлардан кимдир, сизнинг оилангиздан кимдир ўлади, ва агар у имонда бўлса, улар ўлик эмаслар. Инсоний нуқтаи-назардан улар ўликдирлар. Лекин улар биздан ажратилган холос, аммо улар Худонинг Ҳозирлигида бўладилар. Улар ўлик эмаслар, улар ўлолмайди, уларнинг ўлишини имкони йўқ. Исо деди: “Менинг сўзларимни тинглаган ва Мени Юборганга ишонган киши Абадий Ҳаётга эгадир. У ҳукм қилинмайди. Зотан, у ўлимдан ҳаётга ўтган”. Шундай қилиб, у ўла олмайди. Ҳеч қанақа ўлмас, Абадий бўлган, нобуд бўлолмайди. Бу ўлмайдиган Ҳаёт. У Уни олди, чунки Уни (Ҳаётни – Тарж.) унга Худо берди. Хизматлари учун ҳам эмас; бу...Бу шартсиз. Уни унга Худо бераяпди.
Ваъзни ўқиш →
Demonology #1 VGR Konnersvill, Indiana, AQSh 55 daqiqa
E-50Эсланглар, шогирдлар уни қувишга уриниб айландилар ва типирчиладилар ва керак бўлган ҳаммасини қилишди. Улар: “Нима учун биз уни қуволмадик?” – деб сўрашди.
У жавоб бериб: “Етарли имонингиз йўқлиги учун шундай бўлди”, – деди.
Ваъзни ўқиш →
Demonology #1 VGR Konnersvill, Indiana, AQSh 55 daqiqa
E-80Хўш, касал одамдан ёвуз руҳ қувилганида ҳам худди шу нарса юз беради. Биринчи бир неча кун: «Оҳ, мен жуда яхшиман». Кейин: «Менга олдингидан ҳам кўпроқ ёмон бўляпди. Мени шифо топганим ёқолди», ‒ дея бошлайдилар. Ҳудди имон касалликни олиб ташлаганидай, имонсизлик уни қайтиб олиб киради. Имон уни ўлдиради, имонсизлик уни тирилтиради. Исо бундай деган эди: «Ёвуз руҳ инсондан чиққандан кейин, сувсиз ерларни кезади. Ва бошқа еттита руҳни эргаштириб қайтиб келади». Агар яхши хўжайин уни эшигида қўриқлаб турмаса, унда у киради. Уйингизнинг яхши хўжайини эса бу ‒ сизнинг имонингиз. «Йўқол бу ердан!» ‒ дегин. Ана шунақа.
Ваъзни ўқиш →
Demonology #1 VGR Konnersvill, Indiana, AQSh 55 daqiqa
E-83Баъзи бир кишилар: «Аҳа, энди қалайсан, сен шунчаки ҳаяжонлангансан ҳолос. Булар. Бу муқаддас сакровчилар сени юрагингга ўт солганлар», ‒ дейишади. Бунақанги сўзларга ишонманг! Бу иблиснинг найранги. Агар бунга ишонсанг, унда яна кўр бўлиб қоласан.
Аммо агар сен имонда дадил тураверсанг: «Йўқ. Раббий, мен ишонаман», ‒ деб айт.
Ваъзни ўқиш →
Demonology #1 VGR Konnersvill, Indiana, AQSh 55 daqiqa
E-86Энди қоннинг оқими танани тозалаши керак. Юрак қонни ҳайдайди, у бутун тана бўйлаб оқади ва ўша инфекцияни забт этади. Сен ўзингни касалдек ҳис қиласан, бу аниқ. Хўш, агар сенга бир бўлак гўшт, ёки илонга ўхшаб узунроқ гўшт тиқилиб қолса, ёки сени бармоғингдей бир нима диккайиб турса ва у ўлган, мана бундай бўлак ўлик гўшт сенда турса ва чириса нима бўларди? Албатта ахир, сенинг қонингни оқими оқиб ўтаётиб, уни тозалаши керак. Лекин у ерда ўлган тана турибди, чунки ундан ҳаёт чиқиб кетди. Ҳудонинг қудрати имон орқали уни сиқиб чиқарди. Бу ёвуз руҳ; у чиқиб кетиши лозим.
Ваъзни ўқиш →
Demonology #1 VGR Konnersvill, Indiana, AQSh 55 daqiqa
E-90Тахминан етти йил давомида менда ана шу шифоланиш йиғилишлари бўлди, бутун Америка бўйлаб ўргатдим. Мен Муқаддас Китобни ўргатиб, бутун мамлакат бўйлаб юришим учун ва одамлар нима қилишлари кераклигини тушунишлари учун демонология масаласида ҳам яхши тасаввурга эга бўлдим. Сабаб мана шунда, улар бу йиғилишларга келадилар, кўп марталаб ва дўстим... Агар сиз тушунмасангиз, одамлар кетишади ва кўп марта...
Мана, эслайсизми, келиб, унда Илоҳий шифолаш инъоми борлигини айтган ўша йигитни? Агар сен шифоланган бўлсанг, сенда Илоҳий шифоланиш бўлган. Бу сенга боғлиқ. Ҳар қандай инъом имон орқали ҳаракат қилади. Ва менда қанчалик кучли Илоҳий шифоланиш инъоми бўлмасин, мен бунга бутун юрагим билан ишонаман, лекин сен бу ерда туришинг мумкин, ва агар сенда ҳам худди шунақа имон бўлмаса, сенга ҳеч қандай фойда бўлмайди. Мен сен учун соатлаб, ҳафталаб ва ойлаб ибодат қилишим мумкин. Бу Илоҳий шифоланиши бўлган воизлар эмас. Бу сен, Илоҳий шифоланиш инъомига эга бўлган, шифоланишга ишонган, чунки бу имон орқали бўлади. Имон бўйича! Худонинг ҳар бир амали ‒ имон бўйича.
Ваъзни ўқиш →
Demonology #1 VGR Konnersvill, Indiana, AQSh 55 daqiqa
E-91Худонинг барча қурол-аслаҳаси ‒ имон бўйича. Бизда бу дунёдан бщлган табиий ҳеч нарса йўқ. Христиан черковидаги ҳамма нарса ‒ имоннинг амали орқалидир. Худонинг барча қурол- аслаҳаларига қаранг: мухаббат, севинч, тинчлик, сабр-тоқат, меҳрибонлик, камтарлик, мулойимлик, ҳотиржамлик. Тўғрими? Ҳаммаси ғайритабиий, ҳеч нарса табиий эмас. Хуллас биз табиий нарсаларга қарамаймиз, чунки бизлар ғайритабиийликда амал қиламиз. Ва бизлар буни биргина имонда, Худонинг айтган Ҳақиқатида асослаймиз, ҳамда биз кўринмайдиган нарсаларга қараймиз. Биз йўқ нарсани худди бу нарса бордек атаймиз; Иброҳим қилгани ва эга бўлгани каби. Омин! Иброҳим бўлмаган нарсани Худо бажарганидай худди, бу нарса худди бордай атаган эди. Юз ёшда бўла туриб, Худонинг ваъдасига ишониб, иккиланмади.
Ваъзни ўқиш →
Demonology #1 VGR Konnersvill, Indiana, AQSh 55 daqiqa
E-96Ҳислар ва кўриш билан эмас. Сиз туйғуларингиз ёки кўришингиз билан юрмайсиз. Балки имон билан. Ва Худо бирор нима деганида, деди: “Нимаики сўраманг, ибодат қилганингизда, уни олишингизга ишонинг”, шунда уни маҳкам тутинг. Худо шундай деди, ва у шундай бўлиши керак! Омин. Ёвуз руҳлар!
Отага ишонч, Унинг Ўғлига ишонч
Ва Муқаддас Руҳга ‒ учаласи Битта.
Иблис титрайди ва гуноҳкор турар,
Эгамизга имон ҳаммани ларзага солар.
Бу рост. Оҳ албатта! Шубҳасиз. Худога имонингиз бўлсин. Унга қаранг. Ҳеч шубҳаланманг. Қатъий туринг. Худо шундай деди!
Ваъзни ўқиш →
The Great And Might Conqueror VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 2 daqiqa
E-51Осмон фалаклар инсондан юз ўгирган эди, йўллар ёпиқ эди. Йўл йўқ эди. Бироқ йўл бўлмаган жойга, ўша жойга У йўл очиш учун келди. О-о, мана бу қойил! Шубҳа берувчи жинлар биринчи қатлам эди, кейингиси — бидъатлар эди, кейингиси — худбинлик эди; бу ер шари иблис кучлари қатламлари билан қопланган эди; кейин касалликлар, дардлар. Бироқ У (арш аълога) Осмонга кўтарила бошлаганида!.. Кеча кечқурун биз, Уни дўзахдан, биқинида ўлим ва дўзах калитлари билан чиққанлигини гапирган эдик. Бугун эрталаб У бизда юқорига кўтарилади. Халеллуйя! У тирилган пайтида, Унда... У тантана қилди. Ва У кўтарилганида, У одам устидан ҳукмрон бўлган ҳар қандай иблис кучларини синдирди. У юксакликка чиқди ва инсонларга ҳадялар улашди, Муқаддас Руҳ инъомларини. Қудратли Ғолиб! Бугун У энг биринчи, тенг келолмайдиган бўлиб турибди! У билан ҳар бир имонли ўртасида қадимги, солиҳлар борадиган қадимги муқаддасликнинг дуоли йўли турибди. Қутқарилишнинг ҳеч қандай йўли йўқ. Фақат битта йўл бор, Шон-шуҳратдан очилган. У иблис кучлари йўлакларидан ўтаётиб, Қонли изларини қолдирди ва биз учун бошидан охиригача йўл очди. У бугун Қудратли Ғолиб сифатида, Юксакликда тантанавор ўтирибди!
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-23Энди, имон ― забт этувчи. Имон ― ғалаба қозонувчи. У нафақат тинчлик олиб келади. У ғалаба қилади. “Дунёни енгадиган бу ― имонимиз”. Нима қилади у? Имон нима ўзи? “Забт этиш” нима дегани? Забт этиш ва ғалаба ― бир нарсанинг ўзи. Забт этиш дегани “босмоқ”; оёқ ости қилмоқ; кишанлар солмоқ; зиндонга солмоқ” деганини билдиради. Бу дегани бир кунлар сени бошқарган гуноҳ ― энди сен уни устидан бошқарасан. Бу дегани, сен уни енгдинг. Сен... сен ундан устун келдинг. Сен ундан кучлисан. О-о, мен ўзимни эъзозли ҳис этаяпман!
Олдин нима бўлган эди: гуноҳкорми ёки Қутқарувчи? Қутқарувчи, чунки гуноҳдан Қутқарувчи кучлидир. Олдинроқ нима бўлган: шифокорми ёки касаллик? Шифокор бўла олмас эди, агарда У касалликдан кучлироқ бўлмаганида. У ― шифокор, у касалликни енгиши мумкин.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-24Ва яна, имон бу, иблиснинг ҳар қандай лаънатини енгади. Имон бу ғалаба. Нимага бўлган имон? Сенинг черковингга имон эмас, сенинг таълимотингга имон эмас, қандайдир бир одамга бўлган имон эмас. Балки, Исо Масиҳга бўлган имон, Қайсики ваъдалар берган ― мана бу ғалаба. Бу нима? Бу ғалаба. Сен: “Менинг қўлим ҳали ҳам фалаж”, ― дейсан. Бироқ имон бу ― ғалаба. “Мен ҳали ҳам бетобман”. Аммо имон бу ― ғалаба. О-о, бу дунёни енгади.
Қачонки сен бу нарсалар сени оёғинг остида енгилганини кўрмагунинггача ибодатда Худогача чирмашар ва кўтарилар экансан, ундан сенга зарар қилиши мумкин бўлган ҳеч нарса йўқ. Сен ғалаба қилдинг. Ўшанда сенга етарлича имкониятлар бўлади. Ўшанда сен эркин парвоз этасан.
Сизлар, майхўрлар ва винонинг қуллари, ўшанда сизлар унинг хўжайинлари бўласизлар. Сизни ичишга мажбур қилаётган алкогол иблиси, ҳозир у сизга хўжайин, аммо сизда имон бўлган вақтда, мен сохта имон демоқчи эмасман, ҳақиқий имон, унда у сизга қул бўлади.
Сизлар, табакни ташлаб юборолмайдиганлар, сизлар, эркагу-аёллар, ўшани сиз имон билан енгган вақтингизда, сиз уларни устидан хўжайин бўласизлар.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-225Ҳозир, дўстлар, менинг назаримда, бу эски азалий динимиз, қачонки Раббий Исо Масиҳ орамиздан ўтади ва бизларни дуо қилади. Сизларни шу ердалигингиздан биз жуда бахтиёрмиз. Мен ишонаманки, мана ҳозир ҳар қандай одам, қайсики мана ҳозир Илоҳий Иштирокликда турибди, агар сенинг имонинг барча шубҳаларни ютиб юборган бўлса, энди сен озодсан. Мана шу ондан эътиборан ҳеч қанақа касаллик тўғрисида гапириб ўтирма. Юришда давом этинг. Сизлар касалликларингизни докторга ишонар эдингизлар; энди буни исога ишониб топширинглар. У сизнинг устингизда операция қилди ва ҳар қанақа шубҳаларни ишончсизликни олди, шунинг учун сизлар бунга эга бўла оласиз. Раббий сизларни дуо қилсин.
Қадим-қадимги имон,
Мен бунга шунчалик муҳтожман.
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Мен бунга шундай муҳтожман.
Бу менга севги эҳсон этади
Бу менга севги беради,
Бу менга севги беради,
Мен бунга шундай муҳтожман.
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Мен бунга шундай муҳтожман.
...ўлгунча,
Бу бўлади мен ўлгунча,
Бу бўлади мен ўлгунча,
Мен бунга шундай муҳтожман.
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Мен бунга шундай муҳтожман.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-215Раббий Исо, Сенга шукур, Сенинг шифоловчи қудратинг учун. “Мана шу ғалабадир, қайсики ғалаба қилади. Мана шудир ғалаба. Имонимиз бизнинг”. Биз уларни шифоланган деб эълон қиламиз, Раббий Исо Масиҳ Исми ҳақи. Раббий, буни бер.
“Шарафлайман”. Герти. “Шарафлайман”.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-217Қулоқ солинглар. Сизлар ҳали ҳам ўша жойга чиқиб оломаяпсизлар деб ўйлайман мен. Мен иблисга шундай йиғилишни бузишига йўл қўймайман. (Бранхам ака тўрт марта кафедрани тақиллатади. ― Таҳр.) Бу учун асос йўқ. Хушхабар ваъз қилинган, буни тасдиқлаш учун Масиҳ ҳам шу ерда. Иблис ― ёлғончи. Сизлар ҳар бирингиз Исо Масиҳдан шифолангансиз. Ўша ёққа имон билан интилинг. Бу ўша ерда. Сизникидир Бу. Бошқа энди оқим билан оқманг. Гўлготада махкам тур ва Уни мақта ва мадҳлар ўқи. Унга айт, Уни севишингни. Унга айт, Уни қадрлашингни. Ва бу бўлиб турадиган линиядан ошиб ўт, ва Худо сени шифолайди, ва сенга ёрдам беради. Ҳақиқатдан ҳам шуни назарингда тут. Бу сен оддийгина айтиб қўйма шундай. Бу ҳақида бутун юрагингдан ўйла ва Уни улуғла.
Улуғлайман мен, (Энди бутун юрагингиздан у ёққа, юқорига!) улуғлайман Қўзини.
Ахир У гуноҳкорлар учун ўлдирилган.
Одамлар, Унга шон-шарафлар айтинглар, (Уни улуғланглар!)
Қони билан У барча доғларни ювиши мумкин.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-213Худо бизга ғалаба бераяпти. Биз уни мана ҳозирни ўзида оламиз. “Бу ғалабадир, қайсики дунёни енгаётган, сизнинг имонингиз”.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-206Мана бу қатор бўйлаб орқага, мана бу йўналишда орқага, сиз бу Нурни кўряпсизми, худди ўша жойда муаллақ турган Нурни? Аёл вирусли инфекциядан азобланаяпти, худди мана шу қатор бўйича, шу ерда. Сиз бу шаҳардан эмассиз. Сиз Индиананинг Колумбус шаҳридансиз. Сизнинг исмингиз Елизавета. Сиз Огайо стритда яшайсиз. Сизнинг Огайо стрит бўйича номерингиз 1932. Бораверинг, ишонинг. Ҳозир бу нарса сизни қолдирди. Имонга эга бўлинг.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-207Ҳозир эса ўша Руҳ ҳаракат қилаяпти. Мана бу томонга, бу ёққа, эркак кишига келди. Ва қандайдир бир боғлиқлик... Йўқ, бу, у Колумбусдан. Ва у кўзининг аҳволидан ва – ва ярадан азобда. Сиз ишонасизми, Исо Масиҳ шифолашига, сэр, сизни шифолашига? Ва сизнинг рўпарангизда ўтирган кичкинагина жиянингиз, синглингизнинг боласи, унда қанақадир турдаги суяк касали бор эди ва ҳозир энди у йўқ. Унда мана шу сабабли қанақадир чигаллик бўлган. Агар сиз бутун юрагингиз билан ишонсангиз, сиз шифоланишингиз мумкин. Худога имонингиз бўлсин.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа