← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«Муқаддас Руҳ» бўйича: 276 натижа · 1 / 14 саҳифа
Demonology #1 VGR Konnersvill, Indiana, AQSh 55 daqiqa
E-12Биз Демонология мавзусида гапирмоқчимиз. Бу оятларни биз 103-Санода ўқиймиз [Синодал тарж. 102-Сано. ― Тарж.], 1-дан 3-гача. Сал бўлмаса ҳар бир хизматчи ва руҳоний, ёки Библияни ўқийдиган одам уларни ёддан билади.
Эгамизни олқишлагин, эй жоним, Унинг муқаддас номини олқишла, эй вужудим!
Эгамизни олқишлагин, эй жоним, Унинг қилган ҳамма яхшиликларини унутмагин!
Ҳамма гуноҳларимни У кечиради, барча хасталикларимга У шифо беради.
Ваъзни ўқиш →
Demonology #1 VGR Konnersvill, Indiana, AQSh 55 daqiqa
E-18Мумкин, сиз кўп марта бирор бир руҳий касалликка чалинган одамни кўргандирсиз. Мана, у ҳатто имонга кирган, Муқаддас Руҳга тўлган одам бўлиши ҳам мумкин, ва, бироқ, у бутунлай руҳий касал бўлиши мумкин. Кўряпсизми? Рост бу. Аммо бу жонга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу азоб берувчи, бу ўша, уларни қийнайдиган.
Ваъзни ўқиш →
Demonology #1 VGR Konnersvill, Indiana, AQSh 55 daqiqa
E-57Масалан, биз Масиҳнинг Танасига туғилганимиздаги каби, бизнинг Туғилишимизда учта элемент қатнашади. Бу Масиҳ ўлганида Унинг ҳаётидан чиққан ўша учта элементлар. Унинг танасидан сув, Қон, Руҳ чиққан эди. Тўғрими? [Йиғилиш: “Тўғри”, – деди. ― Таҳр.] Бу ўша учта элемент бўлиб, бизлар қайта туғилаётганимизда улар орқали ўтамиз: оқланиш, муқаддасланиш, Муқаддас Руҳга тўлиш. Шундай қилиб, бунинг ҳаммаси битта ҳаракатда бўлиши мумкин. Лекин...талаб қилинади. Лекин сен муқаддасланмай туриб, оқланган ҳолатда бўлолмайсан. Сен Раббий Исо Масиҳга ишонишинг мумкин ва ҳали ҳам ўз ифлослигингни ичингда олиб юришинг мумкин. Ва сен мутлақо оқланган бўлоласан ва пок, муқаддас ҳаёт кечиришинг мумкин, лекин Муқаддас Руҳсиз. Қаранглар, Библия, Юҳаннонинг биринчи мактуби 5:7да айтилган: “Осмонда учтаси гувоҳлик беради: Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ ва...Ота, Сўз ва Муқаддас Руҳ”, – бу эса Ўғилдир, – “ва бу учтаси биттадир. Ва учтаси ерда гувоҳлик беради: сув, Қон ва Руҳ, улар бир нарсада ўзаро розилар”. Бир эмас, балки бир хил гувоҳлик беришади. Сен Ўғилга эга бўлмай туриб, Отага эга бўлолмайсан; Сен Муқаддас Руҳга эга бўлмай туриб, Ўғилга эга бўлолмайсан, чунки улар бошқа-бошқа эмаслар, биттадир. Учлик биттада жойлашган, биттада турибди.
Ваъзни ўқиш →
Demonology #1 VGR Konnersvill, Indiana, AQSh 55 daqiqa
E-96Ҳислар ва кўриш билан эмас. Сиз туйғуларингиз ёки кўришингиз билан юрмайсиз. Балки имон билан. Ва Худо бирор нима деганида, деди: “Нимаики сўраманг, ибодат қилганингизда, уни олишингизга ишонинг”, шунда уни маҳкам тутинг. Худо шундай деди, ва у шундай бўлиши керак! Омин. Ёвуз руҳлар!
Отага ишонч, Унинг Ўғлига ишонч
Ва Муқаддас Руҳга ‒ учаласи Битта.
Иблис титрайди ва гуноҳкор турар,
Эгамизга имон ҳаммани ларзага солар.
Бу рост. Оҳ албатта! Шубҳасиз. Худога имонингиз бўлсин. Унга қаранг. Ҳеч шубҳаланманг. Қатъий туринг. Худо шундай деди!
Ваъзни ўқиш →
The Great And Might Conqueror VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 2 daqiqa
E-59Бу бизни шу ажойиб қадим йўл бўйлаб юқорига элтадиган, дуоли Муқаддас Руҳга эскичасига тўлиш, о-о, Бу қандай яхши! Мен Бундан қандай уяла оларканман? Мен бугун, мана нима деб, муқаддас Павел билан турибман: “Мен Исо Масиҳнинг Хушхабаридан уялмайман, чунки У қутқарилиш, нажот топиш учун Худонинг Қудратидир”. У касаллар устидан Қудратдир. У ўлим устидан Қудратдир.
Ваъзни ўқиш →
The Great And Might Conqueror VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 2 daqiqa
E-69Бугун бизлар одамларнинг муносабати ҳақида ўйлаймиз, фикрларимизни дунёвий нарсаларга мужассамлаштирамиз. Аммо, биродар, рухсат бер менга, сенга бир нимани айтишга: мен фақат ҳеч қачон Хушхабардан уялмасам бўлгани! О-о, биродар, мен эскича одам, янгидан туғилган, Муқаддас Руҳдан туғилган, Худо Руҳидан туғилганман холос. Мен шундай туғилдим, мени бўлганим шу энди ва бошқача бўлишини ҳам истамайман.
Ваъзни ўқиш →
The Great And Might Conqueror VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 2 daqiqa
E-81Ва бизлар бошларимизни эгиб турган эканмиз, мен шу дақиқада сўрамоқчи эдим, сизлар қўлларингизни Масиҳга кўтармайсизми ва: “Масиҳ, мен миннатдорман, мен бошқа ҳеч қачон Сендан уялмайман. Мен бироз журъатсиз, қўрқоқ эдим”, — демайсизми. Аёл, Худо сизни дуо қилсин. Сэр, Худо сизни дуо қилсин. Сизни ҳам, сизни ҳам Худо дуо қилсин. О-о, ана буниси қойил, ҳамма жойларда қўллар кўтарилмоқда! “Мен озроқ қўрқоқ эдим. Мен қандайдир уялар эдим. Ва мана энди мен ўзимнинг ҳақиқий позициямни кўряпман. Мен ҳеч қачон бундай қилмаслигим керак эди. Мен қўрқмасдан туришим ва гувоҳлик беришим лозим! Мен айнан шундай бўлишим лозим. [Бранхам ака бир бор кафтларини шаппатилади — Таҳр.] Мен ҳаммага: “Мен янгидан туғилдим”, — дейишим керак. Мен ҳаммага: “Мен Муқаддас Руҳни олдим”, — дейишим керак. Мен Хушхабардан уялмайман, зеро У қутқарилишимиз учун Худонинг Қудратидир. Мен чинаккам, илғор Масиҳчи бўлишни хохлайман. Мен ундай эмас эдим. Аммо, Худонинг ёрдами билан, шу Пасха тонгидан бошлаб, ўшандай бўламан. Мен бўламан”. Яна бирор киши ҳозир ибодатимиз олдидан қўл кўтарадими? Худо сизни, сизни, сизни дуо қилсин
Ваъзни ўқиш →
The Great And Might Conqueror VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 2 daqiqa
E-83О Худойим, қачонки бу қўллар кўтарилгач, ва йўл бўйлаб мусиқа ёқимли садо таратар экан, бизлар ўлимдан ҳаётга ўтар эканмиз, зеро Сен айтдинг: “Менинг Сўзимни эшитганлар ва Мени юборганга ишонганлар Абадий Ҳаётган эга бўладилар”. Улар ўлимдан Ҳаётга ўтдилар, чунки улар Сенинг тирилишинг орқали Ҳаёт бўлишлари учун, Сен ўлим бўлдинг. Сен фаришталардан ҳам паст бўлдинг, одамзод бўлишинг учун тушдинг, ўша буюк Олий Теофаниядан чиқдинг ва қутқарилишимиз йўлини очиш учун шу Қонни тўкдинг. Кейин, нафақат бундай қилдинг (биз бу ҳақида Библиядан ўқиймиз), балки Сен ўликлардан тирилиб ва қачонки Сен шу ерда, ерда бўлганингда, ўликларни тирилтириб, инкор этиб бўлмайдиган исбот келтирдинг; ва бундан ташқари Сен бординг, Сен Иброҳимга бўлганидек, икки ҳисса буни исботладинг; энди, бундан ташқари, Сен Муқаддас Руҳни гувоҳ қилиб юбординг. Ва Унинг дуоли иштироки биз билан ва бизда, бизни етаклайди, бизни ҳамма Ҳақиқат ва Нурга элтади.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-222Менинг назаримда, бу худди ўша ҳосил байрами кунида тушган, барча кишанларни чилпарчин қилган, аниқ ўша Муқаддас Руҳнинг Ўзи.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-176Энди, мен бир воқеа ҳақида ўйлаб қолдим ва мен бу ҳақида чинданам ибодат қилгандим. Эслайман, бизлар... Мен бир неча аманитларни кўряпман, менимча менонитларни, бинодаги кичкина шляпачалар билан ўтирган аёлларни кўряпман. Мана шу учун бу ҳақида ўйлаб қолдим-да. Мен Форт Вэйида, Индианада бўлдим. Ва у ерда бир қизча, менонитка бўлган ва у Муқаддас Руҳни олган эди. Ёки, мумкин, аманитка бўлгандир. Бу ўшалардан, ўша одамлардан кимдир бўлган эди, ё менонитка, ё аманитка. Ва ажойиб қиз эди. Ва у: “Буюк Шифокор келди бизга, Исо ― бизларнинг Шифокоримиз”ни чалди.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-169Келинглар, Худога яқин келамиз ва Ундан, Ўзинг Муқаддас Руҳингни бу девор ичларига ёки ташқариларига, қаерга бўлмасин, олиб киришингни сўраймиз. Менга барибир, сен қаерда турибсан. Бу қаерда бўлмасин, менга аҳамияти йўқ. Агар бу мамлакатнинг бошқа бурчагида бўлса ва сен ким учундир ибодат қилаяпсан, У буни етказади. Ва келинглар, кўрамиз.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-147У ерда ўтирган негр аёл, буни кўрди ва ишонди. Ва у ўзининг опаси учун ҳам ишонди, опаси Литл Рокдаги руҳий касалликлар муассасасида ўн йилдан бери ётган эди, психиатрия шифохонасида. Ва Муқаддас Руҳ унгача ҳам етиб борди ва унга кимлигини ва уни опаси кимлигини айтиб берди. Ва шундай деди: “У жазаваси тутадиган васвас бўлган, ўн йилдан бери бошини деворга уради. Аммо, РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ,у ҳозиргина шифоланди”.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-105Азиз Худованд, бизлар мана шу тавба қилувчиларга, кутаётган жонларга Сенинг Илоҳий раҳм-шафқатингни сўрамоқчимиз, қайсики улар ишонадики, Сен Ўзингни чин дилдан излаётганларга Мукофотловчи эрурдирсан. Ва мен сўрамоқчиманки, Раббий, Сен уларга марҳамат қилсанг. Ва у ерда нимаики бўлмасин: шубҳа-гумонлар ракими, характер ракими, ҳалокатли ишончсизликми ― буларни ҳозирни ўзида ол, Раббий, ва уларга Муқаддас Руҳни бер. Уларнинг жонларини Ўз фазл-камолотингдан тўлдир. Ўз Шоҳлигингга ҳозирни ўзида, қачонки улар ўз имонлари белгиси сифатида қўлларини кўтариб турган пайтда, Ўз Шоҳлигингга киритгин. О меҳрибон Худованд, Сендан буни улар учун қилишингни сўраймиз.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-40Сен қандай шубҳаланишинг мумкинки, қачонки Исо Масиҳ, тирик Худонинг Ўғли ҳозир шу ерда мавжублигига? Унинг ажойиб Муқаддас Руҳи мана шу бинода. Сўз ваъда бердики: “Мана, ҳамиша сизлар билан, ҳатто дунёнинг охиригача”. Бу Раббий томонидан ваъда этилган эди. Худо Ўз Сўзига содиқ қолмоғи лозим. Сиз бунга ишонасизми? (Йиғилиш: “Омин”, ― дейди. ― Таҳр.) Қачонки У шу ишларни қилишни ваъда этганида, Худо шундай қилишига Муқаддас Руҳ бурчли.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-32Ахир ўзингизча фараз қилоласизми, сиз мана бу ерларда у ёқдан – бу ёққа юрасиз, сизлардан баъзиларингиз, христианлар, беадаб, уят сўзларни ишлатиб жаргонда гаплашадилар ва черковга тегишли, унга борадилар? Ахир бир ўзингиз ча, тасаввур қилоласизми, сиз бошқа бир мамлакатга бормоқчисиз у, ва ундан сўнг Америка бўйлаб ўтиб, барча учраган америкача жаргонни ўрганасиз, шундай қиласизми, ахир? Албатта-да, бундай қилмайсиз. Сиз уринишингиз мумкин бўлгани ― бу фақат ҳеч бўлмаганда: “Ассалому-алайкум!” ― дея билишингиз учун тилнинг бир неча сўзини ўрганишдир.
Ва мен ўйлайман, бугун христианларга озроқ Самовий тилни ўрганишга уринишлари керак бўлар эди, Худога шукроналарни, қайсики бу билан биз у ерда куйлар ва қувонар эдик. Ва ўшалар, хитоб қилишга, ҳайқиришга ишонмайдиган, У ёққа тушганингизда нима қилар эдингиз? Сиз бир бегона товуқдай бўлар эдингиз. Яхшиси ишонгин ва ҳозир енггин, зеро имонимиз бу ғалаба қиладиганимиз. Йўқ, сен ақлли сўзни қистиришга уринмайсан. Сенда ғалаба бўлади.
Сен айтасан: “Бранхам ака, мен қандай қилишим мумкин?”
Бу жуда оддий-ку. Бу фақат... Энди, мана шу йиғилишларда, сиз қизиқасиз, ўзингизни қандай бўйсундирсам деб, қандай. Мен бинодаги кўпчилик одамларни билмайман ва мен йиғилишларимда баъзида ҳеч кимни танимайман, ҳатто бошқа, бегона тилдагилар бўлади. Аммо, лекин қандай, мен буни қаёқдан биламан? Бу демак ўзини итоат эттириш, бўйсундириш. Оддийгина ўзингни оласанда, Муқаддас Руҳнинг қўлига берасан, ўшанда бу энди сен эмас. Сен билмайсан, нимани гапиришингни. Сен фақат Уни гапириши учун қўйиб берасан, холос. Бу шундай оддийгина.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-19Ва агарки Худо Ўз Овози билан, Ўз Сўзи билан буни Иброҳимнинг юрагига солган бўлса, унда Худо Ўзининг Библиясида Муқаддас Руҳ гувоҳлиги билан, мўъжиза ва ғаройиботларда Муқаддас Руҳ такрорлаб, сизларнинг олдингизга Исо Масиҳ ҳали ҳам тириклигини ва кеча, бугун ва асрлар оша Ўша эканлигини қўйди олдингизга. Унда бизга нима керак, биз ўзимиз истаган нарсани излашимизни?
Агар сен муҳтож экансан, ҳар қандай муҳтожлик, Худо Ўз Библиясида ниманики ваъда берган, У бу кеч шу ерда, мана шу муҳтожга жавоб бериш учун. Яна қидираверишнинг кераги йўқ. У шу ерда ҳозирдир. Унинг Руҳи шу ерда. Ва У хохлайди ҳам ва тайёр, У сиз излаётган нарсани беришни жуда ҳам хохлайди. Нимага энди сиз бошқа яна кутаверасиз?
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-15Дониёр, уни Бобилга олиб кетганларида, гарчи у уйидан кетаётган ва ўзга элат одамларига қул бўлиши керак бўлса ҳам, аммо Дониёрнинг юрагида у билан улар нима қилганларида ҳам бобилликлар гуноҳи билан ўзини харом қилмайман, деган мақсади бор эди.
О-о, бизларда ўз юрагида: “Агар мен Христиан эканман, мен ўзимга тегишли бўлган ҳар бир Илоҳий дуоларни-баракаларни топаман ва буни талаб қиламан. Агар Библия менга МуқаддасРуҳни олиб билишимни ўргатадиган бўлса, мен шунчаки оқимга тушиб олмайман, балки Худо менга, токи Муқаддас Руҳини бермагунича, тиззаларимда туравераман”, ― деган мақсади бор мард одамлар кўпроқ бўлса эди.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-16Бир неча вақт олдин мен Бадди Робинсон амакининг ҳаёти тўғрисида ўқиган эдим. У шундай кучли ва севадиган одам, имонли одам ҳам эди. Ва у Муқаддас Руҳга чанқай бошлади, чунки бунга Библия ўргатар эди-да. Ва у ерда айтилишича, бир куни у жўхори даласида ер ағдарар эди. Ва у ўзининг қариб қолган Алекс деган хачирини тўхтатди ва омочга ўтирди ва: “Худойим, агар Сен мени Муқаддас Руҳга тўлдирмасанг, унда қачонки ерга қайтганингда, Сен менинг суякларимни худди мана шу ердан топасан”, ― деди. Мана нима дегани, юракда мақсади борлик. Мана нима дегани, ростакамига ишга қўл уриш.
Сен юрагингда шундай мақсадингга эга бўлсанг, Худо осмон эшикларини очади. Нимадир бўлишлиги керак. Сен Худо билан чинаккамига киришишинг ва қандайдир мақсадинг бўлиши ва ўзингда Сени қутқаргани учун қандайдир миннатдорчилигинг бўлиши керак.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-6Мен бугун: Муқаддас Руҳ нимадир?” ― деган мавзуда сўзламоқчиман. Эрта кечқурун бўлса мен: У нима учун берилган эди? ― деган мавзуда ваъз қилишни хохлайман. Ва жума кечқурун... А, ёзиб олишга келсак, мен буни жума кечқурунги: “Муқаддас Руҳни қандай олиш мумкин?” ва “Мен Унга эгалигимни қандай билоламан?” мавзуларидаги йиғилишларини ёзиб олишларини хохламайман. Ва ундан кейин биз қарайликчи, ундан кейин кўрамиз Раббий бизларни шанба ва якшанбада қандай етаклайди. Ва якшанба эрталаб шифоланиш хизмати ва яна битта хушхабарчилик йиғилиши якшанба кечқурун.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-21“Ҳа, сен ёлғончи-ку!” ― ўйладим мен. Кейин мен бурилдим, худди ўша Грейем кўчасидан кесиб ўтаётган эдим. Мен бундай дедим: “Шайтон, сен менинг онгимга мурожаат қилаяпсан, аммо мен сенга бир нечта савол бермақчи эдим. Яҳудий пайғамбарлари, бу улар Ким ҳақида айтгандилар, У келиши керак деб? Ким эди мойланган Масиҳ? Ўша, Уни олдиндан кўрган, ва Унинг ҳаётини, У бу ерга келишигача, минг йиллар олдиндан айтиб берган ўша одамда нима бор эди? Ҳаммасини ҳар бир ҳарфгача олдиндан айтиб берган ким эди бу? Ва У келган вақтда, улар айтадилар: “У жиноятчиларга қўшиб ҳисоблаган эдилар, шундай бўлдиям. У бизнинг жиноятларимиз учун қийноққа солинган эди, шундай ҳам бўлди. У бойнинг қабрига қўйилди, аммо У учинчи кун тирилди, ва У турди, тирилди. Ва ундан кейин У Муқаддас Руҳни ваъда берди, ва мен Уни олдим. Шу учун, бу ёқдан йўқол, чунки бу Каломда ёзилган, ҳар бир Сўз эса тўғри, рост”. Шунда у кетди. Сиз унга Сўзни кўрсатинг, ва у шундай қилади. У бу Сўзга қарши тура билмайди, зеро У Худонинг Руҳига йўғрилган.
Бугун келинглар, Ҳаворийлар Китобининг 7 бобидан ўқий бошлаймиз.
Олийруҳоний Стефандан: “Бу сўзлар ростми?” ― деб сўради.
Стефан сўз бошлади: Эй эрлар, биродарлар ва оталар, тингланглар! Отамиз Иброҳим Ҳорон шаҳрига кўчиб ўрнашишидан аввал, ҳали Месопотамияда бўлганида, Улуғвор Худованд унга зоҳир бўлиб:
“Ўз ерингдан, она юртингдан чиқиб, Мен сенга кўрсатадиган ерга кет”, ― деган эди.
Ўшанба Иброҳим халдейларнинг юртидан чиқиб, Ҳорон шаҳрида истиқомат қилди. Отаси ўлгандан кейин, у ердан сизлар яшаётган бу ерга Худо уни кўчирди.
Бу ерда унга оёқ қўядиган бирон парча ерни бермади. Лекин ҳали унинг боласи йўқ экан, Худо бу юртни унга ва унинг зурриётига мулк қилиб беришни ваъда этди.
Худо унинг зурриёти бегона юртда ғарибларча яшаб, тўрт юз йил қул бўлиб, жабр-зулм кўражаклигини билдирди.
“Уларни қул қилиб олган халқни Мен ҳукм қиламан. Шундан кейин улар у ердан чиқиб, бу ерда Менга хизмат қиладилар”, ― деди Худо.
Сўнгра уларга суннат аҳдини берди. Иброҳим эса Исҳоқ исмли ўғил кўриб, уни саккиз кунлигида суннат қилди. Исҳоқ ҳам Ёқуб билан, Ёқуб эса ўн икки қабиламиз оталари билан шундай йўл тутди.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа