← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«Исо Масиҳ» бўйича: 37 натижа · 1 / 2 саҳифа
The Great And Might Conqueror VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 2 daqiqa
E-76Агар бу дунё Исони “Баалзабул” деб ҳисобласа, У масхара-ю – калака бўлган эди ва хочга осилган эди, ва мен учун шарманда бўлди. Унда мен Унинг Муқаддаслиги учун ҳақорат бўлишлигимдан, ўзимда йўқ бахтиёрман. Худди шундай, “муқаддас сакровчи” деб номланиш – лақаб қўяверинг, қандай маъқул бўлса. Бу ишни озгина ҳам тўхтатмайди. Бугун мени фақат юрагимда тирилган Масиҳ яшаётгани ва бошқараётганидан бахтиёрман. Мен Унинг тобеларидан бири. Сизлар ҳам шундайсиз, деб умид қиламан.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-225Ҳозир, дўстлар, менинг назаримда, бу эски азалий динимиз, қачонки Раббий Исо Масиҳ орамиздан ўтади ва бизларни дуо қилади. Сизларни шу ердалигингиздан биз жуда бахтиёрмиз. Мен ишонаманки, мана ҳозир ҳар қандай одам, қайсики мана ҳозир Илоҳий Иштирокликда турибди, агар сенинг имонинг барча шубҳаларни ютиб юборган бўлса, энди сен озодсан. Мана шу ондан эътиборан ҳеч қанақа касаллик тўғрисида гапириб ўтирма. Юришда давом этинг. Сизлар касалликларингизни докторга ишонар эдингизлар; энди буни исога ишониб топширинглар. У сизнинг устингизда операция қилди ва ҳар қанақа шубҳаларни ишончсизликни олди, шунинг учун сизлар бунга эга бўла оласиз. Раббий сизларни дуо қилсин.
Қадим-қадимги имон,
Мен бунга шунчалик муҳтожман.
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Мен бунга шундай муҳтожман.
Бу менга севги эҳсон этади
Бу менга севги беради,
Бу менга севги беради,
Мен бунга шундай муҳтожман.
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Мен бунга шундай муҳтожман.
...ўлгунча,
Бу бўлади мен ўлгунча,
Бу бўлади мен ўлгунча,
Мен бунга шундай муҳтожман.
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Мен бунга шундай муҳтожман.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-35Мен сизларга айтай, бизлар бугун Америкада нимага муҳтожмиз ва бизлар мана шу чодирда нимага муҳтожмиз ― бу Доктор Исога киришига ва бизларнинг имонимизни операция қилишга йўл беришдир.
Доктор сенга дейди: “Сизда кичикроқ апендикс – кўричак, у бутунлай зарарланган. У чиқиши лозим. Сизда у, бу ёки бошқаси ёмон аҳволда. Бу чиқиши керак”. У, алббата буни олиб ташлайди, қолган ҳаммаси тўғри ишлаб туриши учун.
Ва бугун бизларни имонимизга нима бўлди? Биз Худонинг Ўзининг операция қиладиган Каломини, дудама қиличдан ҳам ўткир Пичоғини олишини ва бизни операция қилишига ва бизга, бизлардаги нима нарса, бизлардаги ҳеч нарсага арзимас ясамаликни аҳволи ёмонлигини айтишидан қўрқамиз. Ва бизлар ҳар қандай тўсиқни олиб ташлашимиз ва Барҳаёт Худо ваъдалари сари йўл олишимиз керак. О-о, агар биз шундай қилсак, Исо биздаги шубҳаларни, барча қўрқув ва барча ҳавотирларни, ҳамма гуноҳ, у ердаги бор, барчасини олиб, имонимизни операция қилади. Ва ундан сўнг, қачонки имонимизни яхшигина операция қилганларида, биз янги ижод бўлиб чиқамиз. Биз ўшанда фарқ қиламиз. Бизга операция керак. Бу операцияни Исо Масиҳга ишониб биласанми? Сен Унга ишониб биласанми? “Раббим, Худовандим, Сенинг Каломинг бўйича”, ― деб айтиб биласанми?
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-3Ва мен ўйлайман, бизлар Исо Масиҳнинг Келишига шунчалик яқин турибмизки, шу учун, ҳар бир жонни Шоҳликка келтириш учун, ва Шоҳликни одамларга келтириш учун бизлар руҳимиз билан шифоланишимиз учун, нимаики қилиб биламиз, барчасини бизлар қилишимиз керак. Мен ўйлайман, Исонинг танаси ― яъни, Масиҳнинг ер юзидаги ўша руҳий бадани, у жуда ҳам касал.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-55“Мен ҳар доим Отам нимани ихтиёр этса, шуни қиламан. Ўзимни иродамни амалга ошириш учун келмадим Мен, балки Мени юборган Отам амрини бажаришга келдим. Мени юборган Отам эса Мен билан бирга; ва Отам Мени қандай юборган бўлса, Мен ҳам сизларни худди шундай юбораман”. Оҳо! (Бранхам ака икки марта кафтларини қарсиллатди ― Таҳр.) Ота Уни юборди, Унда юрди. Исони юборган Ота, Унга кирди, У орқали амал қилди.
Сени юбораётган Исо, сен билан боради ва сенда бўлади. Агарда Исо Масиҳда яшаётган ўша Руҳ Уни, У қандай ҳаракат қилган бўлса, худди шундай қилишга ва шундай бўлишга мажбур қилган бўлса, унда сизда, У сизда бўлган вақтида, У қандай тутиши ҳақида умумий тушунча бўлади, чунки ўша Ҳаёт ўзгаролмайди. У танадан-танага ўтади, аммо У ўз табиатини ўзгартира билмайди, зеро Бу Худодир.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-78Ундан кейин Муқаддас Руҳга тўлиш билан Муқаддас Руҳни қабул қилиш билан Элликчилар келиб, йўл янада тор бўлди. Бу тўппа тўғри.
Ва ҳозир янада силкитишда давом эта бошлади. Инъомлар ҳам, тикланишлар ҳам, Худо Руҳи ҳам аломатлар ва мўъжизалар тўлиқлиги билан черковга кирди ва Элликчиларни ҳаракатга келтирди. Нима бу? Бизлар Раббий Исонинг Келишига шунчалик яқин турибмизки, Унда бўлган, айнан Ўша Руҳ, У ер юзида бўлганида, У қилган айни ўша ишларни амалга ошириб, Черковда ишлаяпти. Бу нарсалар Ҳаворийлар вақтларидан ҳозиргача ҳеч қачон ҳеч қаерда бўлмаган эди.
Нима учун? Бу кенг, ундан кейин тораяпти, борган сари тораяверади. Нима бу? Бу худди сизнинг қўлингиз соясига яқинлашаётганига ўхшаб кетади, ― қоронғироқ, борган сари қоронғироқ. Лекин нима бу? Бу акс, тасвир. Лютер ким бўлган эди? Масиҳнинг акси. Уэсли ким эди? Масиҳнинг акси.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-122Ахир У айтмаганмиди: “Менинг номим учун сизларни ҳокимлар ва подшоҳлар қошига олиб борадилар. Сизни тутиб беришаётганда эса нимани айтамиз, қандай гапирамиз, деб ўйлаб қайғурманглар”, ― деб? Шу нарса кеча қандай содир бўлганини мен кўрдим. “Аммо Муқаддас Руҳ, ичингиздаги; У гапиради”. Кўряпсизми, “У”. Бу рост. Ҳаммаси тўппа тўғри. “Олдиндан нима гапираман деб ўйлаб ўтирманглар”.
Раббий... Қайсики... Ўз қулинг Довуд орқали нима дегансан: “Миллатлар нега исён кўтаряптилар? Халқлар нега беҳуда қасд қилмоқдалар?
Дунё подшоҳлари ва ҳукмдорлари бош кўтариб, Худованд ва Унинг Масиҳига қарши тил бириктирдилар”.
Ҳақиқатдан ҳам, Ҳирод билан Понтий Пилат бу шаҳарда Исроил халқи ва бошқа халқлар билан тил бириктириб, Сен Масиҳ деб тайинлаган азизу Муқаддас Ўғлонинг Исога қарши қўл кўтаришди.
Сен Ўз қудратинг ва хохишинг билан аввалдан белгиланган ишларнинг ҳаммасини бажаришди.
О, бу менга ёқади! “Раббий, Сен улар шундай қилади, деган эдинг, ва улар шундай қилаяптилар”. Библия нима дейди?
Охирги кунларда бировни устидан кулувчилар, ўзига бино қўйганлар, кибр-ҳаволилар, Худодан кўра айш-ишратни яхши кўрадилганлар пайдо бўладилар;
... муросасиз, тўхматчи, нафсини тиёлмайдиган...
яхши ишларни кўролмайдиганлар,
Ўзларини художўй кўрсатиб, ...лекин инкор кўрсатувчилар.
Улар ҳеч қачон у ёққа кўтарилмаган ва “шундан кейин Муқаддас Руҳ сизга тушади”ни ― яъни Қудратни қабул қилмадилар.
Ўзларини художўй кўрсатиб, Илоҳий Қудратни эса рад этадилар. Бундай одалардан узоқлаш.
Мана нимади Муқаддас Руҳ. Кўряпсизми?
...нималар бўлиши тақдир этилган бўлса.
... энди, ё Раббий, уларнинг дўқ-пўписаларига қара, Сенинг Сўзингни тўла жасорат билан айтиш қувватини шу қулларингга эҳсон айла,
О, бу менга ёқади! Бу юмшоқ тоғайни суғуриб олиб, ўрнига умуртқа қўйиш керак. Энди бу ёққа қаранг.
...Сени Сўзингни тўла жасорат билан айтиш...
Шунда Сен Исо Исми билан шифо бериш учун...
О, биродарим менинг! Жинлар ўлмайди, аммо Муқаддас Руҳ ҳам ўлмайди. Тушундингизми?
...шифо бериш учун... Азиз Ўғлонинг Исо Исми билан одамларга шифо бериш ва турли аломатлар мўъжизалар яратиш учун қўлингни узатгин!
Энди кўрдингизми, нима сабабдан ўшалар (ўша жинлар) шундай асабий бўлдилар ва шовқин қилдилар, шундай эмасми? Улар бугун ҳам худди шундай қилишади, аммо уларга бундан ҳеч қандай фойда йўқ.
Ва ибодат қилиб бўлгач, улар йиғилиб турган жой силкиниб кетди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Худонинг сўзини жасорат билан гапира бошладилар.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-134Масиҳ Танаси бу битта Руҳдир, унда Элликчилардан то шу вақтгача ҳар бир узв худди ўша натижаларни бериб, худди ўша янги Вино билан тўйғазилган, худди ўша Муқаддас Руҳ билан. Биз буни қандай қиламиз? “Битта Руҳ билан”.
Бу Илоҳий очиқ эшик, Муқаддас Руҳ. Нима Бу? Бу Худонинг очиқ эшиги. Бу белги. Бу муҳр. Бу Юпатувчи. Бу Ҳимоячи. Бу гарантия. Бу ором. Бу тинчлик. Бу эзгулик. Бу шифоланиш. Бу Ҳаёт. Бу ― бу буларнинг барчаси учун Худонинг очиқ эшиги. Бу Худонинг Масиҳга очиқ эшиги-ки, унда...
Худо исбот қилди-ки, у Исони ўликлардан турғазди, ва Масиҳда ўлганларни ҳам У билан бирга Тирилишга келтиради. “Нажот кунигача Масиҳга муҳрланган Муқаддас Руҳни хафа қилманглар”. Оҳо! Сизлардан ким бунга ишонади? (Йиғилиш: “Омин”, деди. ― Таҳр.)
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-53Менда яна бир Ёзув жойи бор. Юҳанно 14:12. Бу чодирдаги ҳамма одамга бу Ёзув жойи яхши маълум.
Сизларга ростини айтайин: Менга ишонган киши...
Шундай қилиб, бу “ишонган” деган сўз бизни орқага суришига йўл қўйманг яна. Номинал черковда: “Ҳа, мен ишонаман. Исо Масиҳ Худо Ўғлилигига албатта ишонаман”, ― деб айтадилар. Шайтон ҳам худди шу нарсага ишонади. Тўппа-тўғри. Иблис ишонади, дейди Библия.
Аммо Ёзув айтади-ки, Юҳаннода, “Ҳеч ким Исони Муқаддас Руҳсиз Масиҳ деб айтолмайди”. Сиз, ҳақиқатдан ҳам Ёзув билан... Ижозат беринг, мен ўқишни тугатмай туриб, шу ерда бир дақиқа тўхталиб ўтай. Токи сен Муқаддас Руҳни олмаган экансан, сен ҳали имонга келмагансан. Бу рост.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-99“Бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ”. О-о, у Ёзувдаги парчаларни айтиб ташлайверди.
Довуд Уни олдиндан кўрган эди!... Худовандни доимо олдимда кўрдим... ҳеч қачон иккиланмадим;
... шул боис юрагим қувонур, ...тилимдан шод-ҳуррамлик тўкилур;
... У менинг жонимни ўликлар диёрига ташлаб кетмайди ва У Ўз азизининг чиришини кўришига йўл қўймайди.
... отамиз Довуд ҳақида рўй-рост гапиришимга ижозат берилсин:... у ҳам ўлди, кўмилди ҳам ва унинг қабри бугунгача бизда бордир.
Лекин пайғамбар... у Солиҳнинг келишини олдиндан кўрди.
... ва шуни билингларки, сиз нопок қўлларингиз билан хочга михлаган худди Ўша Исони Худо Раб ва Масиҳ қилиб тайинлади. Омин!
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-140Раббий Исо Масиҳ орқали келадиган дунёда ва кимки Уни кўрган, шуҳрат ва юксакликда келаётганни. “Денгиз ўзидаги ўликларни беради”. “Ўтганларнинг таналари Унда бўлади...”
“Унда ўтганлар”. Қандай қилиб сиз Унга тушасиз? “Ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун, ўша битта Руҳга чўмганмиз”.
“Ҳар нарсани бўйсундириш кучига эга бўлган Раббимиз Исо Масиҳ келганда, худди шу кучнинг таъсири билан Унда ўтганларнинг фоний таналарини Ўзининг улуғвор танасига ўхшатиб ўзгартиради”.
“Мен осмондан гапираётган овозни эшитдим, ― деди Юҳанно, ― у бундай деди: Буни ёзиб ол: “Бундан кейин Раббимиз Исо уммати бўлиб дунёдан ўтганлар бахтлидир!”” Сиз қандай қилиб кирмоқчисизлар? “Бир Бадан бўлиш учун ўша битта Руҳга чўмганмиз”. (Бранхам ака кафтларига бир бор уради. ― Таҳр.) “... Раббимиз уммати бўлиб дунёдан ўтганлар, зеро улар ўз меҳнатларидан тинчисин, уларнинг қилган ишлари ўзларига ҳамроҳдир”. О-о!
Мана нима учун У Муқаддас Руҳни юборди. О, иноятли ишонтириш, менинг Исойим! Мен Унда ва У менда, Ота Унда ва У Отада, ва Ота менда ва мен Унда.
Менинг Исойим!
Илоҳий шуҳратдан лаззатланиш!
Худо мени сотиб олди, нажот меросхўриман.
Унинг Руҳидан абадийликка туғилган,
Унинг покиза Қонида ювилганимда!
Омин. Мен буни алмашмайман. О, Раббим!
Ёқуту-олмослар Унинг хазинаси,
Битмас-туганмас бойликка доим тўла.
Қутқарувчим Исо билан мен абадий
Подшоҳимнинг фарзандига айландим.
Мен ― Подшоҳимнинг фарзанди!
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-169Масиҳнинг Ҳузурида! О-о, мен кўпинча мана шу одамга нима бўлди экан деб, ҳайрон қоламан. Унга нима бўлди? Ахир Исога шундай яқин турган эди-ю, шунда ҳам у: "Менинг хўжайиним Сени меҳмон бўлиб боришингни хоҳлайди. Биласанми нима? У ўша ерда ўтириш (ўтириш кечаси) ўтказаяпти. У сени келиб, ҳурматли меҳмони бўлишингни истайди", − деб, фарзийнинг хабарини ҳадеб такрорлайверди-я.
Ваъзни ўқиш →
The Breach Between The Seven Church Ages And The Seven Seals VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 35 daqiqa
E-256"...ўша пайтда биз − ҳали тирик бўлганлар, ўлган биродарларимиздан олдин эмас, балки улар билан бирга Исони қаршилаб оламиз. Зотан, Раббимиз Исо Масиҳ буюк бир садо, бош фариштанинг овози ва Худонинг карнайи садоси остида самодан тушиб келганда, биринчи бўлиб Унга ишонган ҳолда ўлганлар тирилади". Охирги Муҳр ечилган пайтда, еттинчи фаришта ўзининг Мактубини берган вақтида: "Охирги карнай чалинади ва Масиҳда (Унга ишонган ҳолда) ўлганлар тириладилар. Сўнг биз − ҳали тирик бўлганлар ҳавода Раббимизни қаршилаб олиш учун улар билан бирга булутларда кўтариламиз". У талаб қилади! Мана У Ўзининг... Ўзининг мулкини талаб қилиш учун олдинга чиқди.
Ваъзни ўқиш →
Humble Thyself VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 39 minute
E-106Биз қанчалар Раббий Исони севамиз! Ахир шундай эмасми? [Йиғилиш: “Омин”, – дейди.―Таҳр.]
Учрашгунимизча,
Биз Масиҳнинг оёқлари остида учрашамиз (кўришгунимизча)!
Учрашгунимизча! Учрашгунимизча!
Худо сен билан, учрашгунимизча!
Келинглар, кўзларимизни юмамиз, ва энди Руҳда айтамиз.
Учрашгунимизча,
Биз Масиҳнинг оёқлари остида учрашамиз (кўришгунимизча)!
Учрашгунимизча! Учрашгунимизча!
Худо сен билан, учрашгунимизча!
Ваъзни ўқиш →
God Doesn't Call Man To Judgment Without First Warning Him VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 46 daqiqa
E-59Ундан кейин, Худо Билли Грейм ваъз қилаётган мактубни тастиқлаябди. Худо Орал Роберс ибодатлари бўйича касалларни шифолаябди. Ва Худо Исонинг ҳамма қилганларини келтириб чиқараябди, Исо Масиҳ кеча, бугун ва то абад Ўша эканлигини исбот қилаябди. Ва чақираябди бу барча ўша... Бу ушбу соатнинг мактуби. Ва бу мактублардан ҳар бири: “Товба қилинг ёки ўласиз”, − деб чақираябди. Бу аниқ. “Товба қилинг ёки ўласиз”. Ҳеч қандай умид қолмади; ҳаммаси охирига келди. Дунё Унинг Келиши ҳақида огоҳлантириш олди. Мана шу мактубларнинг ҳар бири Раббий Исо Келиши ҳақида гапирябди ва огоҳлантирябди, черков деноминацияларини ҳам...
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-15Энди улар ўз қўлларидан бу азиз болани, митти Марк Давидни менинг қўлларимга бердилар. Шу боис мен бу черков руҳонийси билан биргаликда уни Сенга Исо Масиҳ Исми ҳақи фидоий ҳаёт учун бағишлайман. Бергин буни, Раббим. Унинг ҳаётида улуғлангин. Унинг умри узоқ бўлсин, агар Сенинг иродангда бўлса Раббий Исонинг Келишигача яшасин. Агар шундай бўлса, унда у келажакда Раббий Худованднинг Мактубини етказсин. Бергин буни. Уни соғлигини ва бахтини асра ва унинг юраги доимо Худонинг олдида тўғри ишлар қилишга мойил бўлсин. Исо Масиҳ Исми ҳақи бу гўдакни бағишлаб Сенга келтирамиз. Омин.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-16Худо сизларни дуо қилсин. Худо сени дуо қилсин, Коллинз Опа, бу ажойиб ўғилчани ҳам, сени ҳам, Коллинз Ака. Худо сизларга ёр бўлсин.
“Уларни келтиринг”, ҳамма биргаликда:
Олиб кел, олиб кел,
Уларни тез Масиҳга келтир,
Олиб кел, олиб кел,
Бу кичкинтойларни Исога.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-98Энди 15-оятдан:
Кўринмас Худонинг сурати Масиҳдир,
У бутун борлиқнинг тўнғичидир*.
Худо бутун борлиқни Масиҳ орқали яратган.
Еру кўкдаги бор мавжудот,
Кўринадиган ва кўринмайдиган ҳар бир нарса,
Ғайритабиий кучлар, тахту салтанатлар,
Буларнинг ҳаммаси Масиҳ орқали,
Унинг Ўзи учун яратилгандир.
Масиҳ бутун борлиқдан олдин мавжуд эди,
Бутун борлиқ У туфайли мустаҳкам турибди.
Масиҳ жамоатнинг бошидир,
Жамоат Масиҳнинг танасидир.
Ҳамма нарсанинг ибтидоси Масиҳдир,
У ҳаммадан устун бўлиши учун
Биринчи бўлиб ўликдан тирилтирилган.
Худо Ўз комиллигини
Исода жо қилишни маъқул кўрди.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-99Шу 19-оятни яна таъкидлаб ўтишга рухсат беринг:
Худо Ўз комиллигини
Исода жо қилишни маъқул кўрди.
Еру кўкдаги борлиқ мавжудотни
Масиҳ орқали Худо Ўзи билан яраштириб,
Масиҳнинг хочда тўкилган қони орқали
Улар билан тинчлик ўрнатди.
Қаранг, кимга тегишли эди бу яраштириш.
Сизлар ҳам бир вақтлар Худога душман эдингизлар. Фикру зикрингиз Худодан узоқ бўлиб, ёмон ишлар қилардингизлар.
Масиҳнинг жисмоний танадаги ўлими орқали Худо сизларни Ўзи билан яраштирди. Энди сизлар Худонинг олдида муқаддас, бенуқсон ва айбсиз турасизлар.
Шундай экан, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туришингиз керак. Сизлар Хушхабарни эшитиб, умидга эга бўлдингиз. Ўша умидингизни йўқотманг. Бу Хушхабар ер юзидаги бутун жонзотга эълон қилинди. Мен — Павлус ўша Хушхабарнинг хизматчисиман.
Мен сизлар учун азоб чекаётганимдан хурсандман. Ахир, мен Масиҳ танаси, яъни жамоат учун азоб чекяпман. Шундай қилиб, менинг азобларим Масиҳ чеккан азобларга қўшилади.
Худонинг хабарини сизларга тўлиқ эълон қилишим учун У мени жамоатнинг хизматчиси қилиб тайинлади.
Бу Хушхабар асрлару насллар давомида сир тутилган эди, энди эса у Худонинг азизларига ошкор қилинди.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-239Хуллас, Ўзини ҳар бир шахсда ифодалаётган бу — Масиҳдир, аҳамияти йўқ у заковатли одамми ёки алифбони ҳам билмайдиганми. Ҳаворийларнинг ярми уни билмасдилар. Шунақа. Лекин улар Масиҳни билардилар. Улар Бутрус билан Юҳаннога эътиборлари улар қандайдир семинарияни тугатганлари учун тушмади. Улар дарвозада ўтирган шол тиланчини шифолаганларида (кўряпсизми?), “Уларни Исонинг шериклари эканини пайқадилар”, — дейилган. Улар Исонинг шериклари эканини англадилар.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа