← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«Муқаддас Руҳ» бўйича: 276 натижа · 6 / 14 саҳифа
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-102“Биринчилар охирги бўладилар; охиргилар биринчи бўладилар”. Мен Сэнки ва Муди ҳақида, уларнинг тирилгани ҳақида ҳеч нима билмайман. Улар бунда мен ҳақимда ҳеч нима билолмайдилар. Аммо мен мана шунда туравераман, гувоҳлик қиламан, сизлар ҳам шундай.
Ва бу орқали Нурни тарқатиб, Муқаддас Руҳга ҳам тўлиб, ва шу ҳаётимиз билан, ўзимиз яшаётган ва Уни шу Худо бу барча берганлари билан ерда қилаётган ишларини исбот қилиш учун; у зукколар, заковатлилар бўлса Бундан четда юрадилар; улар муқаддаслар томонидан ҳукм этиладилар. Улар аллақачон ҳукм этилганлар. Улар аллақачон ўтиб кетганлар. О менинг Раббим!
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-105Аёл айтди: “Ҳаддан иссиқ, мен буни кийолмайман. Узун согдан бошим оғрийди”.
Лекин Муқаддас Руҳда ҳеч қанақа баҳонаси йўқ. У буни айнана шундай қилиш учун. У айнан Сўзга риоя қилади. Мана нима қилиши керак Муқаддас Руҳ.
Эркаклар, сизларни ярим ялонғоч аёллардан тескари қарашга, шаҳвонийликни тўхтатишга мажбур қилади ва яна черков аъзолари эмиш. Мана У нима қилиши лозим.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-110Аммо мен сизга бир нима демоқчиман. Агар Библия буни нотўғри деса, қачонки аёл сочини кесади, сен эса айтасан, Муқаддас Руҳни олганман деб, ва шунда ҳам сен сочингни кесаверасан, билмайман, бу шундаймикин. Жаҳлингиз чиқмасин; агар сени жаҳлинг чиқса, бу шуни кўрсатадики, сенга қарши яна битта галочка.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-111Агар Библия буни нотўғри деса, қачонки аёл эркак кийимини кийса, сизлар бўлсангиз бу комбинизон ва шимларда кўчада юрасизлар, сиз, кап-катта аёллар! Мен ҳам тушунаман, агар бу ёш бола бўлса... шунга ўхшаш, агар улар болачалар билан ўйнасалар. Лекин бир қаранглар, қачонки сиз ― қачонки сизлар, катта аёллар, ўн бешдан, ўн олтидан, ўн саккиз ёшдан ва то кампир ёшигачалар, сизлар бу ерда кўчада юрибсизлар! Библияда айтилган: “Бу Худонинг назарида жирканчдир”, қачонки аёл бундай нарсаларни кийса. Ва нима бўлганда ҳам сизлар уни кийиб юрасизлар ва мен Муқаддас Руҳга эгаман, дейсиз-ми? Мени қандайдир ишонгим келмаяпти, чунки Муқаддас Руҳ Худонинг Сўзини ҳар бир ҳарфигача риоя қилади.
Кафедра ортидаги, У ҳақида ваъз қилиш учун етарлича иноятга эга бўлган воиз ҳам, Унга эга эканлигига мен ишонмайман. Бу рост! Ҳа, мана нима учун Муқаддас Руҳ.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-112Воизга илҳом бағишлаш учун. Шу гуруҳга муқаддасликни бериш учун. Черковни тартибга келтириш учун. Руҳнинг бирлигига келтириш учун. Бизни Қудрат билан, Куч билан биргаликда боғлаш учун. Бизни муҳаббатга, биродарлик муҳаббатига бирга бирлаштириш учун.
Сиз ким бўлсангиз ҳам, сиз ― методистми, баптистми, пресвитерианми, лютеранми, мен учун муҳим эмас, бизлар фақат битта Бадан бўлиш учун биргина Муқаддас Руҳга чўмган бўлсак ва Исо Масиҳнинг бадани узвлари бўлсак бўлди. Унда йўқ... на ҳозирги ва на келгуси ҳодисалар, на очлик, ҳеч нарса бизнинг Худонинг севгисидан, Масиҳ севгисидан, “Масиҳ шахсидаги Худонинг севгисидан” жудо қилолмайди. Чунки бизлар Унинг Руҳидан туғилдик, Унинг Қонида ювилдик. Бизлар ― янги ижод. Мана нима қилиш учун Худо келди. Мана нима учун Муқаддас Руҳ. Ҳа, дўстлар. Мана нима учун.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-113Энди, менга қаранглар. Кўпларингиз қўлларингизни кўтардингиз, сизлар Муқаддас Руҳни олдингизлар, албатта. О, мен энди шошиламан. Бу тасмага ёзилган. Лекин эртага кечқурун биз янада кўпроқ қўшимча қилмоқчимиз.
Агар сиз Унга эгаман дейсиз-у, ва буларнинг барчасида айбдор экансиз, мен учун қизиқ, ким сизни етаклаяпти. Худо ҳеч қачон сизни Сўзидан четга элтмайди. У сизни Сўзида ушлайди, чунки бу Худонинг Ўз Шахсий қонунлари, Унинг халқи учун, эркаклар ва аёллар учун, Унинг Черкови қонунлари.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-121“О-о, ― дейсан сен, ― буни зиёни йўқ, Бранхам ака. Мен-мен-мен сочимни озроқ кесаман, чунки бунинг ҳаммаси жойида. Биласизми, қолган ҳамма аёллар шундай қилади”. Қолган ҳамма аёлларнинг нима қилиши мени ташвишлантирмайди. Улар сен учун ўрнак эмаслар ва сенга бошлиқ ҳам эмаслар. Агар сен ўзингда Муқаддас Руҳга эга бўлсанг, сени одамлар нима дейишига қарамай, сен Унинг кўрсатмаларига риоя қиласан.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-139Бироқ, яна энди, сиз Муқаддас Руҳга тўлган бўлишингиз мумкин. Омин. Умид қиламан, сизлар тўлгансизлар. Агар шундай бўлмаса, сиз тўласиз деб умид қиламан. Агар сен Муқаддас Руҳга тўлган бўлсанг,сен нимага эгасан? Сен Қудратга эгасан. Сен севгига эгасан. Сен оромга эга. “ўз тинчлигимни сизларга беряпман. Мен берган тинчлик, дунё берган тинчликка ўхшамайди”. Сен тинчликка эгасан. Сен муҳрлангансан. Сен белгига эга. Омин. Сен оромга эга. Сен тасвирлаб бўлмайдиган қувончга эгасан ва шарафга тўлгансан. Сен лангарда турдинг. О менинг Раббим! Мана сен кимсан Муқаддас Руҳ билан. Сен... агар сен Муқаддас Руҳга тўлган бўлсанг. Охирги кундаги умумий Тирилишни кутиб, “Сен ўлимдан Ҳаётга ўтдинг”. Омин!
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-140Раббий Исо Масиҳ орқали келадиган дунёда ва кимки Уни кўрган, шуҳрат ва юксакликда келаётганни. “Денгиз ўзидаги ўликларни беради”. “Ўтганларнинг таналари Унда бўлади...”
“Унда ўтганлар”. Қандай қилиб сиз Унга тушасиз? “Ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун, ўша битта Руҳга чўмганмиз”.
“Ҳар нарсани бўйсундириш кучига эга бўлган Раббимиз Исо Масиҳ келганда, худди шу кучнинг таъсири билан Унда ўтганларнинг фоний таналарини Ўзининг улуғвор танасига ўхшатиб ўзгартиради”.
“Мен осмондан гапираётган овозни эшитдим, ― деди Юҳанно, ― у бундай деди: Буни ёзиб ол: “Бундан кейин Раббимиз Исо уммати бўлиб дунёдан ўтганлар бахтлидир!”” Сиз қандай қилиб кирмоқчисизлар? “Бир Бадан бўлиш учун ўша битта Руҳга чўмганмиз”. (Бранхам ака кафтларига бир бор уради. ― Таҳр.) “... Раббимиз уммати бўлиб дунёдан ўтганлар, зеро улар ўз меҳнатларидан тинчисин, уларнинг қилган ишлари ўзларига ҳамроҳдир”. О-о!
Мана нима учун У Муқаддас Руҳни юборди. О, иноятли ишонтириш, менинг Исойим! Мен Унда ва У менда, Ота Унда ва У Отада, ва Ота менда ва мен Унда.
Менинг Исойим!
Илоҳий шуҳратдан лаззатланиш!
Худо мени сотиб олди, нажот меросхўриман.
Унинг Руҳидан абадийликка туғилган,
Унинг покиза Қонида ювилганимда!
Омин. Мен буни алмашмайман. О, Раббим!
Ёқуту-олмослар Унинг хазинаси,
Битмас-туганмас бойликка доим тўла.
Қутқарувчим Исо билан мен абадий
Подшоҳимнинг фарзандига айландим.
Мен ― Подшоҳимнинг фарзанди!
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-141Омин ва омин. Мен буни алмашмайман. Мен буни айрбош қилмайман. Менда яна иккита ёки учта жойим бор Ёзув...
Кейин яна бир Ёзув жойи бор. Қачон – қачонки сен Муқаддас Руҳдан тўласан, мана нимага сен эгасан. Кимсиз сиз унда бу дунё учун? Бегоналар. Биламан, аллақачон кеч бўлди, аммо бу ҳеч қачон кеч эмас. (Бранхам ака бир марта қўлларини шаппатилайди. ― Таҳр.) Бегоналар! О-о!
Биз бу ерда зиёратчи дарбадарлармиз,
Келажак шаҳарни кутаётган,
Ва яқинда ҳаёт кемаси
Унинг қимматбаҳоларини олади.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-143Сен бегона ва сен дарбадар. Сен одатдагидай эмас, ғалати ишларни қиласан. Сен олдинлар ўзингни тутгандай, ўзингни тутмайсан. Одамлар... Муқаддас Руҳ, У сенга тушганида ва сен Унга тўлганингда, сен бу дунёдаги нарсаларга эътиборсиз бўлиб қоласан. Сен ўзингни ўраб турган нарсаларни писанд қилмайсан. Сен бунга эътибор бермайсан. Шунда сен улар учун ғалати ижод, товуқхонада тухумдан чиққан бургутча, бегона жўжа бўласан; ваъз қилганимдек, “Бургут ўз инини остин-устун қилганида”. Сен улар учун – кулгули махлуқот бўласан.
Аммо, о-о, Подшоҳ Йўлидан кўтарилиш! Омин. О-о, бу осмонга элтадиган Йўл. Ва мен ҳам Подшоҳ Йўлидан кўтариламан.
“Мана бу “муқаддас сакровчи”га, мана бу хунук ўрдакчага қара. Бу ўша “воиз-руҳонийча”,” ― дейдилар.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-147Мен Римда Муқаддас Анжело катакомбаларига (ер ости йўллари) борганимда, у ерда уларда: “Америкалик аёллар! Ўликларга ҳурмат юзасидан, илтимос, кийиниб олинг”, ― деб ёзиб қўйилган эди. Америка руҳи.
Қаранг, улар самолётдан қандай чиқаяпти, мана бу енгил кийимчаларда ва ҳамма одам мана мисс Америка ― Америка гўзали келди деб, уларга қараш учун келаверади. Сен уни қаердан келганини айтишинг мумкин: ярим ялонғоч, орқасидан чопаётган жингалак юнгли итини чақиради. Рост. О, ҳа, у... У, у ― Америка, мисс Америка; у гердайиб тушиб келаяпти. Нима учун? Унда америкаликлар руҳи. (Бранхам ака олти марта кафедрани тақиллатади. ― Таҳр.) Бироқ Исо айтди, У ўша куни бунга қарши гувоҳлик қилди. “Сиз ердан, пастдансиз. Мен Юқоридан”, ― деди У.
Ва агар сен ўзингда Масиҳнинг Руҳига эга бўлсанг, унда сен бу ерда мусофирсан.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-148Лекин сизда, қаерда бўлсангиз, ўша жойнинг табиати. Мана мен нима демоқчиман. Қачонки римликлар ва немислар бу ёққа келсалар, бошларини қашийдилар, ёки америкаликлар у ёққа борсалар. Нима учун? Сизда, қаердан келгансиз, ўша мамлакатнинг руҳи.
Мана нима учун биз бу дунёдан бунчалик фарқ қиламиз. Сен Юқоридан. Сен туғилдингсан. Сен ўзга, бошқа Подшоҳнинг фуқаросисан. Сиз шунга ишонасизми? (Йиғилиш, “Омин” ― дейди. ― Таҳр.) Мана Муқаддас Руҳ нима, сен Худо Шоҳлиги фуқароси қилади.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-150Яна битта Ёзув жойи, агар белгиламоқчи бўлсангиз ― Юҳанно 12:24. Ижозат беринг менга, тез-тез айтиб ўтайгин. Исо деди:
... агар буғдой дони ерга тушади... ва агар у ўлмаса, унда у бир доналигича қолади, бошқа ҳаётни келтиролмайди.
Энди қаранглар, яна битта якунловчи фикр. Ва эсингизда бўлсин, бу мутлақо... сиз учун, одамлар, сиз ҳозир Муқаддас Руҳни олишингиз учун, бу мутлақо муҳим ва зарур, ҳам муқаррар, ҳам сўзсиз, Уни олишингиз учун. Чунки агар сиз қабул қилмасангиз, сиз Тирилишга тушиб билмайсиз. Қаранглар! Худо Ўз қонунларини бузиб билмайди. Биз буни биламиз. У Ўз қонунларига амал қилади.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-153Шундай қилиб, агар сиз фақатгина инсоний ҳаётга, сизни юришингиз ва танавий хохишларингизга эга бўлишингиз учун етарлича инсоний ҳаётга эга бўлсангиз, ― “Кайф-сафода яшовчилар тириклайин ўлдилар”, сен тирилиб билмайсан. Сен, мумкин, мактабда энг машҳур қиздирсан. Сен, мумкин, ўз даврингдаги энг машҳур карта ўйинчисидирсан. Сен, мумкин, мамлакатда ҳаммадан яхши кийинарсан. Сен, мумкин, энг яхшигинадирсан. Мумкин, сенда яхши қиёфанг бор. Мумкин, сен эринг учун санамдирсан. Мумкин, буларнинг барчаси сенда одатдаги бор нарса ва бу ажойиб. Аммо опа, агар сен ўзингда Муқаддас Руҳга эга бўлмасанг, қайсики Абадий Ҳаётдир, бу йўлнинг охирида сенда ҳаммаси тамом бўлади.
Мен учун ҳам муҳим эмас, кимга ўхшайсан сен ёки қолганлари борасида, машҳурмисан сен ёки машҳурмасми, чиройлимисан ёки чиройлимасми; агар сен Абадий Ҳаётга эга бўлсанг, сен абадий-абад яшайверасан.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-155Муқаддас Руҳ нима экан? Бу Худо сендаги. У нима учун? Унинг халқи ўртасида Унинг ишларини давом этиш учун; Унинг Черковини йиғиш учун, Черковни бугун лютеранлардан, методист ва элликчилардан ҳам нарига олиб бориш учун, ўғилликка қабул қилиш жойига ва олиниш иноятига келтириш учун. Қачонки Черковнинг бу қисми, қачонки Руҳ келади ва бу Черковда ҳаракат қилади, у кўтарилади, юксалади; ва у ўша Руҳ теккан барча кечирилганларни олиб келади.
Ўша лютеранлар, оқланиш вақтида, уларда бўлган ўша нур билан кўтарилган; Ўша Руҳдан полга йиқилган ўша методистлар, қайсики уларга муқаддасланиш вақтида санчилган эди ва уларни сув сепиб ўзига келтирган эдилар; элликчилар кўчаларда у ёқдан – бу ёққа юрган эдилар ва уларни: “махмадона ва сафсатабозлар ва ғоз тиллар” ва шунга ўхшаш ҳақоратлар қилдилар; ўша Кун улар Худонинг кўз ўнгида солиҳликлари билан турадилар, бу мана бу Библия шу ерда тургани каби шундай чин, ҳақиқат. Агар сиз ишонсангиз, мен... хизматкори. Сиз мени Унинг пайғамбари дейсиз; мен ўзимни бундай демайман. Аммо эшитинглар мени, мен сизларга Раббий Исми ҳақи айтаман. Масиҳда бўлган ўшаларни, Худо Ўзи билан Ўзининг Келишида, Тирилиш вақтида олиб келади ва фақат ўшаларни, Масиҳда бўлганларни.
Биз Масиҳга қандай кирамиз?
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-156Битта таълимот билан ёпишдикми Унга? Йўқ. Бизларни битта қўл ташлаш билан тортиб кирдиларми? Йўқ. Бизни у ёққа битта сув билан чўмдирдиларми? Йўқ. Ёки деноминация бизни ажратдими ва атадими? Йўқ.
Бироқ, 1-Коринфликлар 12:13: “Битта Руҳ билан, Муқаддас Руҳ билан, Худонинг Руҳи билан, биз ҳаммамиз...” Методистлар, баптистлар, лютеранлар, пресвитерианлар. “Бироқ Унинг Ўзи Нурда бўлгани каби, биз ҳам нурда юрсак, бир-биримиз билан алоқа қиламиз ва Унинг Ўғли Исонинг Қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади”. “Ҳаммамиз бир Танада битта Руҳ билан чўмилдик, ва Унинг иноятига қатнашувчилар бўлдик”.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-157Сиз Ҳукмга бормайсиз. “Кимки Менинг Сўзларимни эшитса ва ишонса”. Ҳеч ким ишониб билмайди, токи Муқаддас Руҳни олмагунича. “Ва Мени юборганга ишонади”, қачонки Муқаддас Руҳ Унинг тирилганлиги ҳақида гувоҳлик берганида. “Абадий Ҳаётга эга бўлади ва ҳукмга бормайди, аммо ўлимдан Ҳаётга ўтади”. Нима? Сен Ҳукмга бормайсан. Сен Оқ Тахтнинг ҳукмига маҳкум бўлиш учун бормайсан.
Сен ўз маҳкумлигингни мана шу ернинг ўзида учратасан. “Мен яхши эмас ва ёмон ўргатилганман. Раббий, менга кир, ва мени ол ва мени етакла, Раббий. Бу ақлсиз дунё нима дейиши мен учун муҳим эмас. Мени етакла, Раббий, Ўз Руҳинг билан”, ― деган вақтингда, сен ўз ҳукминг орқали ўтдинг. Унда сен маҳкумликдан ўтдинг. Ўзингни ҳукм қил, Масиҳни деб ақлсиз бўлган ўзингни ва Унинг солиҳлигида Ўша кунда биз Унга ўхшаб ўлмасликда чиқамиз.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-158Фақат битта йўл. Қанақа? “Бир Тана бўлиш учун Битта руҳга чўмганмиз”. Ва сиз мана шу Танада бўлган пайтингизда, ҳукм аллақачон ўша Танани ҳукм қилди, ва сиз Уни гуноҳларингиз учун қурбонлик каби қабул қилдингиз.
“Мен буни қилдим, Бранхам ака”, ― дейсан сен.
Унда, агар Муқаддас Руҳ қайтган бўлса ва белги сифатида муҳр бераётган бўлса, ушбу Руҳ сени Масиҳнинг Танасига олиб киради. Сен бошқа йўл билан қайтасан, ва сен ― Исо Масиҳда янги ижод. “Сен ўлимдан Ҳаётга ўтдинг. Эскиси тамом тугатилди ва сен Масиҳда янги ижод”. Омин!
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-159О-о, илтимос, мен қаттиқ ишонтираман сени, христиан ака ёки опа. Бу уйғонишни олдингдан ўтказиб юборма. Сен Муқаддас Руҳни қабул қилишинг лозим. Нима Бу? Худо Руҳи. Нима учун У? Сени бошқариш учун, етаклаш учун сени, сени тўлдириш учун муқаддаслаш учун, сени ташқарига, Черковга олиб чиқиш учун.
Черков нима дегани, черков деган сўз нимани англатади. “Чақириб олинганлар, ажратилганлар”. О! Ҳозирнинг ўзида шу ҳақида ваъз айтилса эди! “Чақирилганлар, ажралганлар”, бегоналар, бу дунёдан чиққанлар, дарбадар ва мусофирлар, ва биз бу ерда яшашни истаган ҳеч қанақа шаҳарга эга эмасмиз дегувчилар. О-о!
Ваъзни ўқиш →
Алоқа