← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«нажот» бўйича: 81 натижа · 4 / 5 саҳифа
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-417Мен сизлар учун бахтиёрман. Сизлар Масиҳни ўз Нажоткорим деб қабул қилганларингиздан бахтиёрман. Уни севинг ва ибодат қилинглар.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-414"Имон билан қарайман" мадҳияси учун аккорд.

Имон билан қарайман
Нажоткоримга,
Масиҳ Қўзига;
Мени илтижоларимни эшит,
Гуноҳларимни олиб ташла,
Ато эт бутунлай
Сеники бўлишга!

Зимистон орқали
Ва ғам-ғуссада юрганимда,
Йўлга сол мени;
Тунни Сен Нурга айлантир,
Йиғиларни тўхтат
Кейин Сенинг йўлингдан
Чиқишимга қўйма!
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-345Хўш, агар шундай бўлса-чи? Мана бу Ёзув жойларининг катта рўйхатига бир қаранг. Бу шундай бўлиши мумкинми? Учинчи Силтов мана шу учун, нажот топиш Мактубини рад қилган, Абадий ҳалок бўлганларга ваъз қилиш учун эмасмикин?
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-315Хўш, агар улар ўша аломатни, замоннинг охиридаги аломати эканлигини билганларида, нима бўларди? Шу учун улар кўрган пайтларида, унда қутқарилиш, нажот ўша заҳот кетиб қолганди ва ҳеч ким... Кўряпсизми? Ҳақиқатдан ҳам у ёқ − бу ёққа қарашларига улгурмай, эшик бекилди. Агар улар... Фақат бир одам − Нуҳ ва унинг гуруҳи бу аломатни билар эди. Биргина уларгина билар эдилар. Ана у эшик ёпилган пайтида, Нуҳ буни билар эди. У буни билар эди. Бу ниҳояси эканини Нуҳ биларди. Рост. Кошки эди сизлар бу аломатни билсангиз эди!
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-163Агар бирор киши мен ҳақимда бирон нима биладиган бўлса ҳам, менинг ёмон томонларимни ва ҳаммасини, бу менинг хотиним, тушуняпсизми, ана шу азиз инсон бўлади. Шунинг учун бир куни мен унга айтдим, мен унга: "Азизам, мен сени эрингман, лекин мен Хушхабарнинг хизматчисиман. Мен ўзим Кимни яхши кўрсам, Ўшани уятга қолдирмайман. Йўқ. Мен сени хафа қилмоқчи эмасман. Мен ҳеч қачон ҳам сени иснодга қолдирмас эдим. Худо сақласин, сени хафа қиладиган бирон иш қилиб қўйишимдан. Айниқса Худони хафа қиладиган бирон нарсадан, мен Уни шундай қаттиқ яхши кўраман! Сен − менинг рафиқам; У − менинг Нажоткорим ва Худойим. Мен сенга савол бермоқчиман. Танқид қилишинг мумкин. Менга тўғрисини айт", − дедим. "Ахир мен... миям айниб қолганми", − дедим.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-112Мен ҳам аста-секин қарияпман. Менга яна қанча умр берилган, билмайман. Ҳадемай менга эллик беш бўлади. Шу учун мен − табиатим бўйича, мен билмайман, балки мени олдимда умуман оз йиллар қолгандир. Бу магнитофон тасмалари қаерларга боради, уни ҳам мен билмайман. Лекин у қаерга бормасин, бу тасмалардан ҳам, шу ерда ҳам ҳар бир киши буни эшитсин. Махкумлар маконига кетманглар. Сиз дўзахнинг бутун даҳшатини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Шунинг учун нима қилганингизда ҳам, ҳеч қачон... буни унутманг, ...нажот топганлар макони... Мен ҳам ҳаворий Павлус айтгани каби: "Ҳеч бир кўз кўрмаган, ҳеч бир қулоқ эшитмаган, инсон ақли бовар қилмаган ажойиботларни Худо Ўзининг севганлари учун тайёрлаб қўйган", − деган бўлардим. Шунинг учун, агар қутқарилган бўлмасанг ва сен шу тасмани эшитаётган бўлсанг, тўхта, аппаратни ўчир ва товба қил, Худо билан муносабатингни ҳам тартибга келтир.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-107Энди, Исо аниқ-равшан келиб, Ўзини кимлигини кўрсатганидан кейин; Худо Уни кўрсатди ва У башорат қилди. Шунинг учун Унинг башорат кунларидан кейин, гарчи улар Ёзув билан тасдиқланган бўлса-да, одамлар Уни рад этдилар. Бу рост. Ана ўшанда, улар Уни рад этганларидан кейин, У кимларда нажот топишга имкони борларга ваъз қила бошлади. Эсингизда бўлсин, қачонки У ваъз қилганида, у ердаги ҳар бир одамда қутқарилиш учун имконияти бор эди. Ким ўзи улар, биз билмаймиз. Улар азалда танланганлар. Аммо У тинимсиз ваъз қилаверди.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-31Энди Бутруснинг Биринчи Мактуби, 1-боб ва... Бутруснинг биринчи Мактуби, 3-боб, 18-оятидан бошлаб яна ўқиймиз. Мана, энди диққат билан эшитинглар.
18 Масиҳ бизни гуноҳларимиздан то абад фориғ қилиш учун азоб чекканини ёдингизда тутинглар. У солиҳ бўлади туриб, биз, гуноҳкорларни Худога яқинлаштириш учун жонини фидо қилди. Уни жисман ўлдиришди, аммо У янги, улуғвор ҳаёт учун тирилди. (3:18... У янги, улуғвор ҳаёт учун тирилди − юнонча матнда... У руҳда тирилган. Бу ўринда руҳда сўзи инсоннинг тирилган танадаги янги ҳолатига ишора қилади. − Тарж.)
19 Сўнг зиндонга қамалган ёвуз руҳлар олдига бориб, улар устидан ғалаба қилганини эълон этди. (3:19: зиндонда қамалган ёвуз руҳлар − қилмиўлари учун жазоланган илоҳий зотларга ишора. − Тарж.)
20 Қадим замонда бу руҳлар Худога итоатсизлик қилиб, инсониятни йўлдан оздирганди. Аммо Худо сабр қилди. Нуҳ ўз кемасини қуриб бўлгунча Худо инсониятни ҳукм қилмай, кутиб турди. Ўша кемага фақат саккизтагина одам кириб, тўфон сувларидан омон қолганди. Нуҳ ва унинг оиласи билан рўй берган бу ҳодиса биз учун тимсол ҳисобланади. Бу тимсол бизнинг имонга келишимизни ва сувга чўмдирилишимизни билдиради. Чўмдирилиш маросими баданни кирдан тозалаш эмас, балки Худога: "Сенга содиқ қоламан", деб чин юракдан ваъда бериш демакдир. Дарҳақиқат, сизлар сувга чўмдирилишингизда, Исо Масиҳнинг тирилиши туфайли нажот топдингизлар.
Келинглар, ибодат қиламиз.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-1Миннатдорман сизлардан. Келинг бир дақиқага бошларимизни эгамиз.
Самовий Ота, биз бир фоний бандалар бир куни келиб охирги марта йиғилишимизни ва ундан кейин эса Сен билан улуғланган жойда тўпланишимизни ва у ерда асрлар оша барча нажот топганлар жам бўладилар, ана шуларни билганимиз ҳолда Сендан миннатдормиз.
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-55Сиз биласиз, яҳудийлар бизлар кўра олишимиз учун, шу мақсад билан кўзлари ожизланган эди. Улар халқ сифатида тарқоқ, бўлинган эдилар, шунинг учун ўз Нажоткорини рад қилдилар, токи биз Масиҳни қабул қила олишимиз учун, мажусийлардан Унинг Исми ҳақи чақирилган халқ бўлиши учун эди.
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-114Агар Исроил ўз аломатларини билганида эди, унда улар Нажоткорнинг келиши вақти қанчалик яқинлигини билган бўлар эдилар. Агар улар англасалар эди...
Сизлар биласизлар, шогирдлари бу ҳақида Исодан сўрадилар: “Нега Таврот тавсифчилари Масиҳдан олдин Илёс келиши керак, деб айтадилар?”
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-125Қудуқ бошидаги аёл ўз кунини Халоскорнинг аломати орқали билиб олди. У аянчли аҳволда эди. У ўша тузалмас черковлар билан алоқада бўлишни хоҳламади. Улар қандай истасалар шундай яшардилар ва уларнинг қилаётган барча ишларига ─ бу аёл ишонмади. Аммо аёл бир куни У келишини билар эди. Бу камбағал аёл қудуқ олдига келди ва У (Масиҳ) уни қандай гуноҳда яшаётганини айтиб, унинг юрак сирларини оча бошлаганида, у излаган Ўша Зотни топди.
“Ҳазрат; Кўриб турибман Сен — Пайғамбарсан”. Бироқ уларда тўрт юз йилдан бери пайғамбар бўлмаган эди. “Мен кўриб турибман Сен — Пайғамбарсан. Ва мен биламан, Нажоткор келганида, ҳамма нарсани бизга маълум қилади, У шундай қилади”.
“Мен Ўшаман”, — деди У.
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-128Худди шундай таниқли яҳудий бўлган Натанил ҳам, Нажоткорнинг ваъда қилинган бу аломатини кўрганида у таниди. Қанча руҳоний ва шунга ўхшаганларни бўлганини аҳамияти йўқ эди...
Бу нимани келтириб чиқарди? Халқ ўз черковларини ташлаб кетаётганларини кўриб, руҳонийлар хавотирга тушишди. Улар: ”Сизлардан ким Унинг йиғилишига борса, биздан ҳайдалади. Биз сизни деноминациямиздан четлаштирамиз”, — дедилар.
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-216Дўстим, биз замонлар интиҳосидамиз. Ва ўша илҳомланган шоирнинг қўшиғи бизни эсимизга тушади:
Миллатлар парчаланмоқда (бу эллик йиллар олдин) Исроил турди.
Аломатлар бажариляпди, пайғамбарлар айтган;
Мажусийлар кунлари ҳисобланган (ҳозир унинг нопоклигига қаранг)
Ерни сихмоли ҳайдаганидек;
Қайтинг, О тарқалиб кетганлар ўз-ўзингизга.
Нажот куни яқин, қолди жуда оз,
Инсон юраги сиқилади қўрқувдан;
Худо Руҳига тўлинг, тўғирланинг
Чироқларингиз тоза бўлсин, покиза бўлсин,
Юқорига қаранг нажотингиз сизни яқин.
(Бу аниқ).
Сохта пайғамбарлар ёлғонлар,
Худо ҳақиқиатини бузиб кўрсатиб,
Исо Масиҳ Худомиз бизнинг, — деганида.
Улар бунга ишонмайдилар. Улар ҳар турли “изм”ларга ва ҳоказоларга эга! ...?... га ҳам. Лекин пайғамбар айтди... Тўғрироғи, ёзувчи илҳомланиб:
Бизлар борамиз, ҳаворийлар босиб ўтган жойлардан.
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-232Энди сизлар ўзингизни яхши ҳис қилаяпсизми? [Йиғилиш: “Омин” –дейди. Таҳр.] Сезаяпсизми, ҳозир ҳаммангиз тайёр эканингизни? [“Омин”] Агар У...
Раббийнинг Карнайи ер юзи узра чалинган соатда, (яъни охирги Карнай).
Ва Абадийлик киради – ёруғ тонг.
Келинглар ҳаммамиз биргаликда кўйлаймиз. “Раббий Карнайи чалинган соатда.” Бизга аккорд беринг.
Раббий Карнайи, ер юзида чалинган соатда
Ва Абадийлик киради – ёруғ тонг.
Нажот топган барчанинг исмларини,
йўқламада У такрорлайди.
У ерда, Раббий шафқати ила мен бўламан.
Осмон йўқламасида,
Осмон йўқламасида,
Осмон йўқламасида.
У ерда, Раббий шафқати ила мен бўламан.
Бахтиёр Тирилиш кунида
Барча Масиҳда ўлганлар.
Қон билан ювилган, барча солиҳлар
Хочда тўкилган қон билан,
Уларни Шоҳ даргоҳига киргизади;
Чақиради У, ва мен чорлашга жавоб бераман.
Осмон йўқламасида,
Осмон йўқламасида,
Осмон йўқламасида.
У ерда, Раббий шафқати ила мен бўламан.
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-233Келинглар кўлларимизни кўтарамизда: “Сенинг меҳр-шафқатинг билан” — деймиз. Сенинг меҳр-шафқатинг билан. [Йиғилиш: “Сенинг меҳр-шафқатинг билан”—дейди—Таҳр.]
Энди бизлар Исо Масиҳда ака ва опалармиз. Келинглар буриламиз ва бир биримизни кўлларимиз сиқамиз ва: “Худонинг ёрдами билан, у ерда, Осмон йўқламасида!”—деймиз.
Осмон йўқламасида,
Осмон йўқламасида,
Осмон йўқламасида.
У ерда, Раббий шафқати ила мен бўламан.
Биз нимани кутаяпмиз?
Раббийнинг Карнайи замин узра (охирги)... чалинганда
(Абадийлик кириб келади, “бир лаҳзада” ) ... тонг;
Нажот топган барчанинг исмларини,
йўқламада У такрорлайди.
У ерда, Раббий шафқати ила мен бўламан.
Келинг куйлаймиз!
Осмон йўқламасида,
Осмон йўқламасида,
Осмон йўқламасида.
У ерда, Раббий шафқати ила мен бўламан.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-69Раббий, Сен қандайдир тарзда бу одамларни юрагида имонни кўтаришингни илтижо қиламиз, токи уларнинг ҳар бири халос бўлишсин, бу барча касал ва бетоб одамлар. Бу шундай, Раббий, бу шундай оддий тарзда юз берсинки... бизларга бер. Қачонки Каломни ўргатишга уринган пайтимизда, Муқаддас Руҳ менинг хатоларимни олсин ва одамларнинг юракларида уни тузатсин. Ва бу оқшомни шундай қилгинки, токи У ҳақиқатан ҳам шу ерда ҳар бир инсоннинг юрагига Ўзини чуқур жойласин. Раббий, бизлар мана шу оқшом ушбу мақсад билан ўтирибмиз. Кимки ҳали нажот топмаган бўлса, ҳаммасидан ҳам аввал улар тайёр бўлсинлар; токи раҳм-шафқат эшиги ҳали-бери очиқ экан, ҳозир тайёрлансинлар. Бизлар буни Исо Исми ҳақи сўраймиз. Омин.
Ваъзни ўқиш →
God's Only Provided Place Of Worship VGR Shreveport, Luiziana, AQSh 2 soat 5 daqiqa
E-185Мана энди, У буни қилдими? Қаерда ўзи ўша тураржой? Юҳаннонинг 10 оятида Исо: “Мен Тураржойнинг Эшиги, Эшикдирман. Мен Худо Уйига Эшикдирман. Мен қўйлар қўрасига Эшикман”. Эчкилар подасига эмас – қўйлар кўрасига. Кўряпсизми? “Мен қўйлар қўрасига эшикман. Инсон мана шу Эшикка кириши мумкин ва нажот топади”.
Ваъзни ўқиш →
God's Only Provided Place Of Worship VGR Shreveport, Luiziana, AQSh 2 soat 5 daqiqa
E-241Эътибор беринг, Эфесликларга 4:30:
...Худонинг Муқаддас Руҳини ҳафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларнинг Худога тегишли эканлигизнинг ҳамда (кейинги уйғонишдами? [Йиғилиш: “Йўқ”, деди―Таҳр.])...бир кун келиб (вақти келиб,...охиратда, нажот тўлиқ рўёбга чиқадиган вақтда―Тарж.), бутунлай озод бўлишингиз далилидир.
...Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларни Худога тегишли эканлигизнинг хамда бир кун келиб бутунлай озод бўлишингизни далилидир.
Ваъзни ўқиш →
God's Only Provided Place Of Worship VGR Shreveport, Luiziana, AQSh 2 soat 5 daqiqa
E-248Исроил бир куни мана шу эшикка қаганида, эшикдаги қон, исм (қон ҳаёт), ва қон остига кирди, улар токи Мисрдан чиқмагунларича ўша ердан бошқа чиқмадилар.
...Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, Қайсики билан сизлар кирасиз ва токи нажот топмаган кунингизгача бошқа чиқмайсиз.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа