← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«Муқаддас Руҳ» бўйича: 276 натижа · 3 / 14 саҳифа
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-108Муқаддас Руҳни олган одамни қизиқтирмайди, у садақа сўрайдиган бўладими ёки йўқ. У учун ҳеч қандай фарқи йўқ. У ― Осмонга бораётган, ижод. У ундай эмас... Уни бу ерда умуман ҳеч нарса боғлаб турмайди. Бу рост. Уни ташвишлантирмайди. Нима хохлашса, шундай қилишаверсин. Майли танқид қилишсин, майли кулсинлар. Обрўингни йўқотасанми, сен нимадан хавотирдасан? Сен Шухратга элтувчи йўлдасан! Аллилуйя! Сенинг нигоҳинг Масиҳда ва сен йўлдасан. Бу дунё нима дейди, сенга аҳамияти йўқ.
Мана нимадир Муқаддас Руҳ. Бу Қудрат, Бу муҳр, Бу Юпатувчи, Бу Ҳомий, Бу белги. О Раббим! Бу Худо сени қабул қилганининг кафолати.
Мен қанча вақт олдим? Мени бу ерда яна саккиз дақиқам бор. Яхши. Менга рухсат беринг... Менда бу ерда Ёзувдан кўп жойларим бор. Мен уларни ҳаммасини келтиролмасам керак деб ўйлайман, лекин биз ҳаракат қиламиз.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-109Шундай қилиб, одам Муқаддас Руҳга тўлганидан кейин, наҳотки, қувғин ва шунга ўхшашлар уни қайтиб кетишига мажбур қилиши мумкин бўлса ва... Йўқ, у йўқолиб қолмайди, у Худо ўғли бўлиб қолаверади ва доимо ўшандай қолади, чунки сиз қанча вақтга муҳрлангансиз? (Йиғилиш дейди: “Нажот кунигача” ― Таҳр.) Тўғри. Библия буни айтаяпти.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-110Мана, шогирдларни урганларидан кейин, уларнинг устидан кулганларидан ва бошқа ишлардан кейин, улар бирга йиғилишнинг айни вақти деб ўйладилар. Келинглар, Ҳаворийлар 4 бобга мурожаат қилайлик ва нима бўлганига қарайлик, қачонки улар... Бу Уни олиб олган одамлар учун. Ҳаворийлар 4 боб.
Шундай қилиб, Пётр ва Юҳаннони калтаклаб, зиндонга ташладилар, ўша шифоланиш учун, ўша черков эшиги олдидаги шифоланиш хизмати учун. Сизлардан ким буни билади? У ерда шол одам ётган эди. У юролмасди; ва қирқ йил шу аҳволда эди. Пётр эса унинг олдидан ўтаётган эди. Ва у деди... у эса қўлидаги кружкада бир тўғрам нон учун садақа сўрар эди.
Ва Пётр унга Муқаддас Руҳга тўлган воизлигини, унда ҳеч қанақа пули йўқлигини кўрсатди. У деди – у деди: “Менда кумуш ва олтин йўқ”. Кўряпсизми, у бу тўғрисида ташвишланмади. Аммо у Осмон билан боғланган ижод эди. О, мен бу ҳақида гаплашишга вақт топишни қанчалар хохлар эдим. У юпатилган эди. У Осмон билан боғланган эди. У Руҳга эга эди. У Қудратга эга эди. У олдинга чиқди ва деди: “Менда кумуш ва олтин йўқ, аммо ўзимда борини сенга бераман”.
У одам албатта, сўради: “А сени ниманг бор, жаноб?”
“Менда имон бор. Мени юрагимда ўн кунлар бурун бошланган бир нимам бор. Мен у ерда, болохонада эдим, ва тўсатдан Худо берган ҳамма ваъдалари... Мен Исо Масиҳ билан уч ярим йил бирга юрган эдим. Мен У билан балиқ ушлагандим. Мен бу турли ишларни қилдим. Ва мен Унинг касалларни қандай шифолаганини кўрганман. Мен... У ҳар доим менга бундай деганди: “Отам Менда, аммо қачон Мен кетсам, У сизларга келади”. Мен буни тушунолмадим. Лекин У деди: “Мен сизлардан буни тушунишларингизни кутмайман”.
Сиз бу нарсаларни тушунмайсиз; сиз фақат бунга эгасиз. Мен буни ҳали тушунмайман. Менга мен тушунаман деб ўтирманг, чунки бу бундай эмас. Ҳа, мен Буни тушунолмайман, мен Буни тушунтиролмайман; аммо мен бир нарсани биламан, мен Унга эгаман.
“Бўпти, бўпти, ― дейсиз сиз, ― бу илмий эмас”. Бўлганда қандай!
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-114Мана Муқаддас Руҳ нима ― бу, маълумотсиз балиқчида, дурадгорда ёки яна кимдадир, маълумотсиз воизда яшайдиган Исо, у ким бўлмасин. Бу дунёнинг ишларида ўқимаган бўлишни истаган бу одам, лекин унга фақат Исо, Худо Руҳи, муҳр, Юпатувчи кирса бас. Уни ўз обрўси қизиқтирмайди. У биргина нарсани ― Худони истайди.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-122Ахир У айтмаганмиди: “Менинг номим учун сизларни ҳокимлар ва подшоҳлар қошига олиб борадилар. Сизни тутиб беришаётганда эса нимани айтамиз, қандай гапирамиз, деб ўйлаб қайғурманглар”, ― деб? Шу нарса кеча қандай содир бўлганини мен кўрдим. “Аммо Муқаддас Руҳ, ичингиздаги; У гапиради”. Кўряпсизми, “У”. Бу рост. Ҳаммаси тўппа тўғри. “Олдиндан нима гапираман деб ўйлаб ўтирманглар”.
Раббий... Қайсики... Ўз қулинг Довуд орқали нима дегансан: “Миллатлар нега исён кўтаряптилар? Халқлар нега беҳуда қасд қилмоқдалар?
Дунё подшоҳлари ва ҳукмдорлари бош кўтариб, Худованд ва Унинг Масиҳига қарши тил бириктирдилар”.
Ҳақиқатдан ҳам, Ҳирод билан Понтий Пилат бу шаҳарда Исроил халқи ва бошқа халқлар билан тил бириктириб, Сен Масиҳ деб тайинлаган азизу Муқаддас Ўғлонинг Исога қарши қўл кўтаришди.
Сен Ўз қудратинг ва хохишинг билан аввалдан белгиланган ишларнинг ҳаммасини бажаришди.
О, бу менга ёқади! “Раббий, Сен улар шундай қилади, деган эдинг, ва улар шундай қилаяптилар”. Библия нима дейди?
Охирги кунларда бировни устидан кулувчилар, ўзига бино қўйганлар, кибр-ҳаволилар, Худодан кўра айш-ишратни яхши кўрадилганлар пайдо бўладилар;
... муросасиз, тўхматчи, нафсини тиёлмайдиган...
яхши ишларни кўролмайдиганлар,
Ўзларини художўй кўрсатиб, ...лекин инкор кўрсатувчилар.
Улар ҳеч қачон у ёққа кўтарилмаган ва “шундан кейин Муқаддас Руҳ сизга тушади”ни ― яъни Қудратни қабул қилмадилар.
Ўзларини художўй кўрсатиб, Илоҳий Қудратни эса рад этадилар. Бундай одалардан узоқлаш.
Мана нимади Муқаддас Руҳ. Кўряпсизми?
...нималар бўлиши тақдир этилган бўлса.
... энди, ё Раббий, уларнинг дўқ-пўписаларига қара, Сенинг Сўзингни тўла жасорат билан айтиш қувватини шу қулларингга эҳсон айла,
О, бу менга ёқади! Бу юмшоқ тоғайни суғуриб олиб, ўрнига умуртқа қўйиш керак. Энди бу ёққа қаранг.
...Сени Сўзингни тўла жасорат билан айтиш...
Шунда Сен Исо Исми билан шифо бериш учун...
О, биродарим менинг! Жинлар ўлмайди, аммо Муқаддас Руҳ ҳам ўлмайди. Тушундингизми?
...шифо бериш учун... Азиз Ўғлонинг Исо Исми билан одамларга шифо бериш ва турли аломатлар мўъжизалар яратиш учун қўлингни узатгин!
Энди кўрдингизми, нима сабабдан ўшалар (ўша жинлар) шундай асабий бўлдилар ва шовқин қилдилар, шундай эмасми? Улар бугун ҳам худди шундай қилишади, аммо уларга бундан ҳеч қандай фойда йўқ.
Ва ибодат қилиб бўлгач, улар йиғилиб турган жой силкиниб кетди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Худонинг сўзини жасорат билан гапира бошладилар.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-123Ана бунисига қойил! Улар ўша ерда йиғилган вақтда нимадир олдилар, шундай эмасми? Ваъдани айтиши бўйича бу Муқаддас Руҳ сизга жасорат бериш учун, сизга юпанч бериш учун, сизни муҳрлаш, сизга белги қўйиш учун берилган Муқаддас Руҳдир. О, менинг Раббим!
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-124Эшитинглар. О, агар бизда вақтимиз бўлганида эди, унда биз Филипп билан бирга самарияликларда бўлар эдик. Ҳаворийлар 8:14, белгилаётганлар учун. Улар катта хурсандчилик олдилар, уларда буюк шифолар бўлганди, ва улар Исо Масиҳ Исмидан имонга келгандилар. Улар Пётр келсин деб, Қуддусга одам юбордилар; у келди ва уларга қўлларини қўйди, ва улар Муқаддас Руҳни олдилар. Ҳаворийлар 8:14.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-126Ва Пётр у ерда турган эди... Корнилий бу воизни оёқларига йиқилиб сажда қилмоқчи бўлди. Бироқ Пётр: “Тур, мен ҳам бир сен сингари инсонман”, ― деди.
“Пётр ҳали бу Сўзни гапириб турганда”, у ерда бошқа қандай ишлар бўлганини ҳақида... Худди, мен сизларга Худо Муқаддас Руҳини ёғдиришини ваъда қилгани ҳақида айтганимдай, гапириб турган вақтида. “У ҳали бу Сўзни гапириб турганда, Каломни эшитаётганларнинг барчасини устига Муқаддас Руҳ тушди”. Оҳо! Ҳа! Мана нима Муқаддас Руҳ, У нима учун. Тўппа тўғри. “Ва улар Муқаддас Руҳга тўлган эдилар”.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-128У ерда, чодир тикиб юрган Акила ва Прискилла деганлар бор эди, эр хотин. Улар чодир тикар эдилар. Бу ҳақида сизга Ҳаворийлар 18 боби ҳикоя қилади. Улар Павелнинг дўстлари эди. Улар Павел таълимотини эшитиб ва уни қўл қўйиши билан Муқаддас Руҳни қабул қилган эдилар.
Улар у ерда уйғониш йиғилишлари бўлганини эшитишган эди, шу учун улар келишди. У ерда бор йўғи ўн ёки ўн икки одам эди. Шундай қилиб, у у ерга бу нарсани кўриш учун борди ва у у ерда бу воизнинг бутун юраги билан сидқидилдан ваъз қилганини кўрди. У: “Биласанми, ўйлашимча, мен Ҳақиқатни эшитяпман”, ― деди.
Шундай қилиб, йиғилиш тугаган пайтда, у уни чодир панасига чақириб олдида, унга: “Қулоқ сол менга, бизда битта укамиз бор, бўйи бунчагина, яҳудий, қирғий бурун ва мана у келган вақтда, у Худо Каломини аниқроқ ўргатади сенга”, ― деди. Мана, тез орада...
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-130Хуллас, у ўша одам бор жойга кетди. Акилла ҳам, Прискилла ҳам, мумкин, уларда қанақадир бутербродлари бўлгандир. Бутербродларини еб бўлишлари билан, улар: “Ҳозир мана шу хушхабарчиларга борамиз”, ― дейишди.
Павел орқада, у ерда қўлида плаши билан ўтирди ва ўша баптист воизининг ваъзини эшитди.
У деди: “Сен ваъз қилишинг ― жуда яхши, аммо бундан ҳам буюкроғи бор”. Ва қўшиб қўйди: “Доктор Аполлос, мен сизга бир савол бермоқчиман. Сизлар имон келтирганингизда Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми?”
“О, ― деди у, ― биз ҳатто Муқаддас Руҳ борлигини эшитмадик ҳам. Муқаддас Руҳ деб нимани тушунасиз? Биз ― баптистлармиз”.
У сўради: “Баптист эканлигингизни қаёқдан биласизлар?” Кўряпсизми?
“Э-э, биз имонга кирган эдик. Бизлар фақат Яхё пайғамбарнинг таълимоти асосида чўмилиб имон келтирганмиз”.
У деди: “У халқни чўмилтириб, фақат тавба қилдирган эди. У халққа: Мендан кейин келадиган Зотга, яъни Исо Масиҳга ишонинглар, деб айтган эди”.
У бу гапни эшитгандан кейин, уларни Исо Масиҳ Исмидан ҳам чўмдириб имон келтирдилар. Павел қўлларини уларнинг бошига қўйиши билан Муқаддас Руҳ уларнинг устига тушиб келди. Улар бошқа-бошқа тилларда гапириб, каромат қила бошладилар. “У кимники чақирмасин”, ― дейилгани, мана.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-133Диққат қилиб қаранглар, Павел сизга Масиҳга қандай киришни нима деб айтган. Сен қандай қилиб суннати деб тан олинасан? Иброҳим уларга белги берди. Энди эшитинглар, Биринчи Коринфликларга 12-боб, ва келинг, 12 оятдан бошлаймиз.
Бир баданда кўп узв бор. Баданнинг узвлари кўп бўлса-да, улар бир баданни ташкил этади. Масиҳ жамоати ҳам шундайдир. (Бўлинмаган. “Битта!”)
Эшитинглар. “Битта черков билан”? Ким мен билан бирга ўқияпти? “Битта қўл қисиш билан”? “Битта сув билан”? Йўқ. Агар шундай бўлса, унда кимдир хато қилди.
“Битта Руҳ билан!” Бу бош ҳарф биланми? Тўппа тўғри, унда бу Муқаддас Руҳ. Кўрдингизми?
Биз ким бўлишимиздан қатъи назар ― яҳудийми, юнонми, қулми, эркинми ― ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун ўша битта Руҳга чўмганмиз ва ҳаммамиз ўша битта Руҳдан ичганмиз.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-134Масиҳ Танаси бу битта Руҳдир, унда Элликчилардан то шу вақтгача ҳар бир узв худди ўша натижаларни бериб, худди ўша янги Вино билан тўйғазилган, худди ўша Муқаддас Руҳ билан. Биз буни қандай қиламиз? “Битта Руҳ билан”.
Бу Илоҳий очиқ эшик, Муқаддас Руҳ. Нима Бу? Бу Худонинг очиқ эшиги. Бу белги. Бу муҳр. Бу Юпатувчи. Бу Ҳимоячи. Бу гарантия. Бу ором. Бу тинчлик. Бу эзгулик. Бу шифоланиш. Бу Ҳаёт. Бу ― бу буларнинг барчаси учун Худонинг очиқ эшиги. Бу Худонинг Масиҳга очиқ эшиги-ки, унда...
Худо исбот қилди-ки, у Исони ўликлардан турғазди, ва Масиҳда ўлганларни ҳам У билан бирга Тирилишга келтиради. “Нажот кунигача Масиҳга муҳрланган Муқаддас Руҳни хафа қилманглар”. Оҳо! Сизлардан ким бунга ишонади? (Йиғилиш: “Омин”, деди. ― Таҳр.)
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-139Шу ердагилардан кимлар Муқаддас Руҳни олишни истар эди ва у шу Нурни кўриши учун, ибодат қилишларини хохлайди?
Сиз “Бу нима” эканини биласиз.
Шундай қилиб, эрта кечқурун бизлар “Уни нималар қилишини” гапирмоқчимиз.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-141Сизлардан ким Буни истайди? Энди қўлингни кўтар ва: “Мен учун ибодат қилинг”, ― деб айт. Энди эса, қўлларингизни кўтарган ҳолда туринглар.
Самовий Ота, биз узоқ ўргатдик. Аммо Сенинг Руҳинг шу ерда. Мана бу кўтарилган қўллар. Ва улар биладилар, Буни нималигини, Муқаддас Руҳ нима демаклигини. Худойим, бу йиғилиш тугашидан олдин, бу қўллари кўтарилганларнинг барчаси, Уни олишларини мен ёлвораман. Раббий, шунга етказ бизларни, бер бизларга.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-2Энди, эртага кечқурун менда, иложи бўлса агар, бир неча хизматчи бўлишини истар эдим; агар бўлмаса, унда улар яхши, махкам ака ва опалар бўлишсин, қайсики уларни биз керакли дақиқага чақиролардик, мана бу муносабати билан...
Эртага кечқурун, бу Мактубдан кейин, биз Муқаддас Руҳ олиш учун қўл қўйишни бошлаймиз. Ундан кейин эса... Агар хохласангиз, бугун таътилда шу ерда қолишларингиз мумкин, (Рождество таътили ― Тарж.) агар бу шундай кўп вақтни оладиган бўлса. Ва ундан кейин ― ундан сўнг, агар бундай бўлмаса, агар сиз уйингизга кетишни истасангиз, албатта, биз хурсанд бўламиз, агар сиз ўзингизга жой топсангиз, у ерда сиз... агар қаерга боришни билмасангиз...
Биз бир неча хизматчиларимиз бўлишини истар эдик, уларнинг телефонлари, агар улар бошқа жойдан келган бўлсалар, улар қаерда бўладилар, улар билан тез боғланиш учун, телефонларини ҳам; ва бирини битта уйга, бошқасини бошқа уйга, улар сизларни бизлар Муқаддас Руҳга чўмилиш деган бу буюк дуони қидираётган ва уни истаганларни ўргата олишлари учун.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-3Ўтган оқшом биз “Бу нима экани” ҳақида гапирдик. Муқаддас Руҳ нима? Ва биз кўрдикки, бу барча, Худо барча ваъда берганларининг ҳаммаси экан. Ҳа-ҳа. Бунда бизлар Худо Черкови нимага муҳтож бўлса, айнан шу нарсани кўрдик. Биз Буни, У ― муҳр, Юпатувчи, ором, қувонч ҳам, тинчлик ҳам, тирилиш ҳам эканлигича топдик. Ва Худо Ўз Черковига берган ваъдаларининг барчаси Муқаддас Руҳда жойлашган.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-4Энди эса, бугун, биз ваъда қилмоқчимиз, ёки бўлмаса бу ҳақида гапирмоқчи, ўргатмоқчимиз... Мен бу ерда учтага ёки тўрттага яқин варақ Ёзув жойларидан... Кеча кечқурун мен шу ерда Круден симфониясини қолдирибман, шу учун у менда эмас эди. Мен қўлимдан келганича Ёзув бўйича қараб чиқдим холос. Мана, эртага бўлса... Бугун бизлар “Худо Муқаддас Руҳни юборади?” деган мавзуда ўрганамиз. У нима учун? Агар Бу шундай буюк экан, унда нима учун Худо Уни юборади?
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-5Ундан кейин, эрта кечқурун, “Бу сиз учунми?” ва “Сиз Буни қандай оласиз?” ва “Сен Уни олганингни қаердан биласан?”, шулар ҳақида гапирамиз.
Кейин эса, Ёзувни тушунтириб, буларнинг ҳаммаси учун Ёзувдан фойдаланиб, бизлар буни Ёзувдан кўриб чиққанимиздан кейин, ўшанда Муқаддас Руҳни излайдиганлар олдинга чиқадилар. Ва умид қиламанки, ўшанда, ўша моментдан уйғониш, жонланиш бошланиб кетади. Ундан кейин Муқаддас Руҳ билан бориш учун.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-6Шундай қилиб, эрта оқшом, ўшанда, мен сезиб турибман, кўпчилик черков хоналарида колсалар бўлади, агар бизда одамларни Муқаддас Руҳни олишни ўргатишда тажрибаси бор бўлган етарлича хизматчилар ва одамлар бўлсайди, уларни қувватлаб туриш учун, эри ёки хотини учун уйларига бориши учун, ёки – ёки Муқаддас Руҳни излаётганлар билан бирга бўлишлари учун, яъни нима қилишни яхши биладиганлар бўлса эди.
Қолдиринглар, илтимос, пасторга, бугун ёки эрта кечқурун телефоннингизни ёки манзилингизни пасторга қолдиринглар. Буларни Невилл акага узатинглар, шунда биз йиғилишимиз осон бўлади. Биз сизларни қаердан топиб биламиз, фақат телефон рақамларингизни қолдиринглар. Ва бундай денглар: “Сиз мени кимнингдир уйига юбормоқчи бўлсангиз, мен билан... агар биз...” Агар бу ёлғиз аёл бўлса, биз унда уникига аёл кишини юборишимиз мумкин. Агар бу уйда эр ҳамда хотин киши бўлса, биз хизматчини юборишимиз мумкин.
Бу сизлар билан бирга ҳамкорлик қилаётганимдан жуда хурсандмиз, чунки мен биламан, сизлардан ҳар бирингиз бунга қизиқяпсиз, ушбу энг муҳим нарсага. Ва эсингизда бўлсинки, “Гуноҳкорни хато йўлдан қайтарган киши, ўлимдан бир жонни қутқарган ва кўп гуноҳларни ювган бўлади”. Кўрдингизми? Масиҳнинг Келини эса ― очу-чанқоқ. У Худо фарзандларини туғиш қийноғида.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-13Раббий, бизларни эшит. Биз бу ерда, бу ёмғирли оқшомда учрашиш учун келиб турмаяпмиз. Биз бу ерда, борадиган жойимиз йўқлигидан ҳам эмас. Бизлар бу ерда юракларимиздаги ўша тантанали ва муқаддас мақсад учун, агар биз Сенга яқинлашсак, Сен бизга яқинлашишингни, Сен ваъда берганингни билган ҳолда, шу ерда турибмиз. Мана нима учун бизлар бу ерда. Оч келганлар, тўйиб кетадилар. “Адолатга очу-чанқоқлар бахтлидир, ― деди Исо, ― Чунки улар тўқ бўлур”. Агар биз нон сўрасак, унда биз тош олмаймиз. Бизда бунга ишонч бор. Ва агар биз балиқ сўрасак, биз илон олмаймиз. Бироқ Худо, бизнинг Отамиз, бизларни Самовий Манна билан, Ўз Сўзи ва Ўз Руҳи билан тўйғазадики, улар У ҳақида гувоҳлик беради. Бизларнинг ибодатларимизга жавоб бер, Раббий, ва бизларнинг илтимосларимизга, биз Сендан кутяпмиз. Бизлар Исо Масиҳ Исми ҳақи сўраймиз. Омин.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа