← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«нажот» бўйича: 81 натижа · 2 / 5 саҳифа
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-61Ҳаворийлар 19 да, сиз эслайсиз. Мен бу ерда тўхтамоқчи эмасман, аммо мен буни у қандай келаяпти, шундай айтишим керак. Ҳаворийларда, 19-бобда, қачонки ўша баптист воизи, қайсики таврот қонунчиси эди ва у имонга кирган эди, ва у воизлик қилар,одамлар ҳам нажот топар эдилар. Ва уларда буюк хурсандчилик бор эди, улар ўз йиғилишларида хурсанд бўлишар ва ҳайқиришар эдилар. Ҳаворийлар 18, Акил ва Прискилла, биз бу ерга кеча мурожаат қилган эдик, ва улар унга қараш учун бордилар. Ва улар билдиларки, у буюк одам ва олим ҳам эди. Ва у Библия билан, Исо Худонинг Ўғли эканини исбот қилди, гарчи уни ўзи фақат Яъёнинг тавба қилишини билар эди. У ҳали Муқаддас Руҳга чўмдирилишини билмас эди. Хуллас, у деди...
Акил ва Прискилла, эр-хотин, чодир тикар эдилар, Павел ҳам чодир тикар эди. Ва улар Павел таълимотидан Муқаддас Руҳни қабул қилдилар. Улар: “Бизда бир биродаргинамиз бор, у бу ёққа келади. У бизга озроқ бу ҳақида айтиб берсин”.
Ва қачонки Павел келди ва уни қандай ваъз қилишини эшитди, уни кучли одам эканлигини кўрди. Павел сўради: “Сизлар имон келтирганингиздан Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми?”
“Биз ҳатто билмадик ҳам... шундай Муқаддас Руҳ бормикин?” ― деб жавоб берди улар.
У деди: “Бундай бўлса, нимага ― ёки аниқроғи, грек тилида сизлар қандай чўмилиб имон келтиргансизлар?”
Улар жавоб бердилар: “Биз Яхё пайғамбарнинг таълимоти асосида чўмилиб имон келтирганмиз”.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-63Мен дедим: “Одамни бор қилиб биладигани мана шу. У бугун қилиб биладиган бор-йўқ иши, бу Худога ишониши. Лекин Худо унга суннат муҳрини берди ― биз бу ҳақида кеча кечқурун гапирган эдик, ― У унинг Унга ишонишини қабул қилганлик белгиси сифатида”. Бугун ҳам, токи, ҳали Худо...
Сиз Уни ўзингизнинг шахсий Қутқарувчим деб қабул қилганингизда, сиз Унга ишонасиз. Аммо, қачон Худо сенга Муқаддас Руҳ муҳрини беради, У сени ўзингни Абадий аталган, белгиланган жойингга, қисматингга муҳрлади. Баптистлар, буни қабул қилинглар, ва биз сиз билан Абадий бошпана масаласида келишиб оламиз. Ҳа, жаноблар. Чунки “Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар; сизлар нажот кунигача ўша Руҳ билан муҳрлангансизлар”. Бунга фақат шу даражада ишонганингиз учунгина бу билан муҳрланмадингиз, балки Муқаддас Руҳ билан муҳрлангансизлар. Эфесликларга 4:30: “Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар; сизлар нажот кунигача ўша Руҳ билан муҳрлангансизлар”. Сиз, қачонки сиз Худонинг марҳаматига сазовор бўлганингизда, Бу сизларни муҳрлайди, ва У сизни Муқаддас Руҳ билан муҳрлади.
Бу шундай, зеро Библияда айтилган: “Ҳеч ким Муқаддас Руҳ илҳомисиз Исони Раббим деб айта олмайди”.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-140Раббий Исо Масиҳ орқали келадиган дунёда ва кимки Уни кўрган, шуҳрат ва юксакликда келаётганни. “Денгиз ўзидаги ўликларни беради”. “Ўтганларнинг таналари Унда бўлади...”
“Унда ўтганлар”. Қандай қилиб сиз Унга тушасиз? “Ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун, ўша битта Руҳга чўмганмиз”.
“Ҳар нарсани бўйсундириш кучига эга бўлган Раббимиз Исо Масиҳ келганда, худди шу кучнинг таъсири билан Унда ўтганларнинг фоний таналарини Ўзининг улуғвор танасига ўхшатиб ўзгартиради”.
“Мен осмондан гапираётган овозни эшитдим, ― деди Юҳанно, ― у бундай деди: Буни ёзиб ол: “Бундан кейин Раббимиз Исо уммати бўлиб дунёдан ўтганлар бахтлидир!”” Сиз қандай қилиб кирмоқчисизлар? “Бир Бадан бўлиш учун ўша битта Руҳга чўмганмиз”. (Бранхам ака кафтларига бир бор уради. ― Таҳр.) “... Раббимиз уммати бўлиб дунёдан ўтганлар, зеро улар ўз меҳнатларидан тинчисин, уларнинг қилган ишлари ўзларига ҳамроҳдир”. О-о!
Мана нима учун У Муқаддас Руҳни юборди. О, иноятли ишонтириш, менинг Исойим! Мен Унда ва У менда, Ота Унда ва У Отада, ва Ота менда ва мен Унда.
Менинг Исойим!
Илоҳий шуҳратдан лаззатланиш!
Худо мени сотиб олди, нажот меросхўриман.
Унинг Руҳидан абадийликка туғилган,
Унинг покиза Қонида ювилганимда!
Омин. Мен буни алмашмайман. О, Раббим!
Ёқуту-олмослар Унинг хазинаси,
Битмас-туганмас бойликка доим тўла.
Қутқарувчим Исо билан мен абадий
Подшоҳимнинг фарзандига айландим.
Мен ― Подшоҳимнинг фарзанди!
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-111Мумкин, бу ўша оқшом у ерда, оғилда Чақалоқ йиғлаган пайтда, тепаликда ётган чўпонлардан бири бўлгандир. О-о, ўшанда Унга бу дунёда жой топилмади! Ҳеч кимга У керак эмасди. Лекин худди шу вақтнинг ўзида тепаликдаги чўпонларга Фаришталар тушди ва биринчи рождество қўшиғини куйладилар: "Бугун Довуд шахрида сизлар учун Нажоткор туғилди. У Масиҳдир". Бу очилган эди.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-121Исо бизнинг юракларимизни эшигида ётганидан бениҳоя хурсандман мен! Биз Унинг рухсатисиз чиқиб билмаймиз ва бирон нима қилиб билмаймиз ва шунингдек, ҳеч ким Унинг рухсатисиз киролмайди ҳам. Шу учун У, Уни севганлар учун ҳаммаси яхшиликка хизмат қилсин деб, шундай қилади. Бундан бизлар йиғлашимиз ва хитоб қилишимиз, ҳамда Худони улуғлашимиз ва: "Нажоткорим учун, Чўпоним учун Худога шукур қиламан, Қайсики юрагимиз эшигида ётади ва бирон нима хавф соладиган бўлса, бунга тайёр бўлишимиз учун бизни огоҳлантиради", − дейишимиз керак. Ҳа.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-221Яна кимдир: "Раббий, мен бу йўлдан бораман. Мен ҳам Сени чанг оёқларинг билан қандай ўтирганингга, қарамайман. Мен... туравермайман. Мен шу заҳоти уларга келиб қўшиламан, мен тўппа-тўғри Худонинг Шоҳлигига кираман. Мен... мен, кимдан нафратланадилар, ўшалардан бири бўламан. Раббий, мен билан бирга бўл. Кел, мен билан бугун бирга уйимга бор. Мен Сенинг Номингдан ҳамма чангни олиб ташлайман. Сен эса, Раббий, менинг гуноҳларимни ювгин. Менга мана шу Ҳаёт билан яшашимга тақдир эт. Ҳозир яшаётганимдай эмас: мен Сенинг... булғаяпман. Мен... мен ҳар куни Сенга доғ тушуряпман, Сени янада кўпроқ уятга қолдиряпман. Раббий, ҳозир мени келишимга рухсат бер ва тавба кўз ёшларим билан Сени мен Нажоткорим сифатида қабул қилишим учун хоч пойига келаман. Ибодат қилишимиз олдин, яна бирон-бир киши борми? Шундай қўлларингизни кўтаринглар. Яхши.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-224Сиз Уни бутун қалбингиз билан севасизми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Яна бир марта олдинги ажойиб вақтлардагидай: "Севаман Уни, севамам Уни, олдин севди У мени". Ҳаммамиз бирга:
... севаман Уни, олдин У...
Келинглар, Унга қўлларимизни кўтарамиз.
Ва Гўлготада менга берди Нажотни.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-225Мен сизларни ҳозир олдингизда, ёнингизда ёки ортингиздаги бирор кишини қўлини қисишингизни хоҳлайман. (Бранхам ака одаларни қўлларини сиқади. − Таҳр.)
Севаман Уни, севаман Уни,
У олдин севди мени
Ва Гўлготада менга берди Нажотни.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-226Кимки Худодан рождество Совғасини олган бўлса, қўлларини кўтарсин.
Севаман Уни, севаман Уни,
У олдин севди мени
Ва Гўлготада менга берди Нажотни.
Севаман Уни, севаман Уни,
У олдин севди мени
Ва Гўлготада менга берди Нажотни.
(Бранхам ака пианино чалувчига гапиради. − Таҳр.) Энди бўлса "Бугун Исо Исмини ол".
Ваъзни ўқиш →
Faith VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 28 daqiqa
E-14ва бу юзбошида...қолганди. Уларда Павлус ва бошқалар ҳақида маълум бир тасаввур пайдо бўлди. Улар, эҳтимол, мадҳияларни куйлагандирлар. Улар эҳтимол, гувоҳликлар бергандир ёки нимадир қилгандирлар. Бироқ нима бўлганида ҳам, ўшалар муқаддас одамлар бўлганини билган эдилар. Улар мана шу одамларда қандайдир ўзига хос бир нарса борлигини билар эдилар, чунки у шу заҳотиёқ: “Жаноблар, нажот топишим учун нима қилишим керак? Нима қилишим керак, нажот топишим учун?” – деди.
Ваъзни ўқиш →
Faith VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 28 daqiqa
E-15“Раббий Исо Масиҳга ишонгин, шунда ўзинг ва хонадон аҳлинг нажот топасизлар”, – деди Павлус.
Ваъзни ўқиш →
Faith VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 28 daqiqa
E-16Шундай қилиб, агар Раббий Исо Масиҳга имон... Бу унинг нажот топиши, унинг хонадонини нажот топишини билдирмайди. Аммо агар унда ўзини нажот топиши учун Худога етарлича имони бўлса, унда унинг ўзини хонадони учун ҳам худди ўша имони бўлиши мумкин. Шунда унинг хонадони ҳам худди шу тарзда, шу йўл билан келиши керак бўлади (тушуняпсизми?).
Ваъзни ўқиш →
Faith VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 28 daqiqa
E-19Эътибор бердингизми? Унинг фожиали кунларидан кейин Худо яна унга қайтариб бера бошлади: агар унда ўн минг бош қорамоли бўлган бўлса ва ҳоказолар, Худо унга икки ҳисса қилиб қайтарди — қўйларини ҳам икки ҳисса, ҳаммасини икки ҳиссадан берди. Лекин сиз эътибор бердингизми? Худди шундай Худо Аюбга еттита фарзандни берди. Сиз бирон вақт уларни қаерда бўлганини ўйлаб кўрганмисиз? Ўша қурбонликлар улар учун турган эди. Улар нажот топган эдилар, уни келишини кутиб, Шон-шухратда эдилар. Бугун улар у билан бирга. “Сен ўзинг ва бутун хонадонинг нажот топадилар”. Кўрдингизми? Шундай қилиб, солиҳ бўлиши учун, Аюб бир нарса қилиши – қурбонликлар келтириши керак эди.
Ваъзни ўқиш →
Faith VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 28 daqiqa
E-20Солиҳ инсон бўлишингиз учун сиз бир иш қилишингиз лозим – Худога имонингиз бўлиши керак. Зеро имон билан нажот топасиз, имон билан шифоланасиз, энди нимаики бор бўлса сизда, барчасини имон билан оласиз. Тушуняпсизми? Сиз бунга айнан имон билан ишонасиз. Шундай қилиб: “Раббимиз Исо Масиҳга ишонгин, сен ўзинг ва бутун хонадонинг нажот топасизлар”.
Ваъзни ўқиш →
Faith VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 28 daqiqa
E-66Мана бугун эрталаб шу қиз бу ёққа келди ва эътиқод қилиш ва Масиҳни ўзининг Нажоткори деб қабул қилиш учун, алтарда турди. У бугун эрталаб алтарда шундай қилди.
Ваъзни ўқиш →
The Breach Between The Seven Church Ages And The Seven Seals VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 35 daqiqa
E-65Келинглар, энди ҳозир Ёзувни ўқиймиз, мен бу ерда ёзиб қўйганман. Эфесликларга мактубнинг 1:13 ва 14 оятлари, мана:

Сизлар ҳақиқат каломи, яъни нажот келтирган Хушхабарни эшитган эдингиз. Шу туфайли Масиҳга имон келтирган эдингиз. Худо ваъда қилган Муқаддас Руҳини сизларга бериб, Ўзига тегишли эканлигингизни тасдиқлади.
Муқаддас Руҳ биз келажакда оладиган қут-баракаларга кафил сифатида берилди. Ҳа, вақти келиб, Худо ўзига тегишли бўлганларни бутунлай озод қилади. Шуларнинг ҳаммаси Худога шон-шуҳрат келтиради. (Кўряпсизларми?)
Ваъзни ўқиш →
The Breach Between The Seven Church Ages And The Seven Seals VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 35 daqiqa
E-69Ундан кейин у ўзининг абадий мўлжалланган манзилигача муҳрланади. Дунёда ҳеч нима бу Муҳрни бузиб билмайди. Библияда (сизлар Ёзув жойларини ёзиб боряпсизлар) Эфесликларга 4:30да: "Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларнинг Худога тегишли эканингизнинг, ҳамда бир кун келиб, бутунлай озод бўлишингизнинг далилидир", − дейилган. Хотирангизда мана шу "озод бўлишингизни" деган сўзни сақланглар, яхши. Ўша кунгача, қачонки Озод бўлиш Китоби очилади ва Нажоткор Ўзига тегишлиларни талаб қилиб келади! Ҳеч нима буни қилиб билмайди. Тушуняпсизларми? "Хафа қилманглар Уни". Тўхтанглар... Худога лойиқ ишларни қилинглар, чунки бу Китоб муҳрланган, сизлар ҳам муҳрлангансизлар. Муқаддас Руҳнинг Ўзи − бу Муҳр.
Ваъзни ўқиш →
The Breach Between The Seven Church Ages And The Seven Seals VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 35 daqiqa
E-74Мен одамларнинг: "Иблис мени шундай қилишимга мажбур қилди", − деб айтишлари ҳақида сўзлаганларимни сизлар эшитгансизлар. Йўқ-йўқ, шайтон буни қилмаган. Сиз ҳали ичингизда муҳрланмагансиз холос (тушуняпсизларми?), чунки қачонки сизга муҳр қўйилади, у ташқарида, киролмайдиган бўлиб қолиб қолади. Шундай. Кўряпсизми? Тушуняпсизларми? Хўп мана, сизни ўзингиз ташқарига, унга чиқдингиз. Ҳм, шундай. У кириб билмас эди, чунки сизга кириш мумкин бўлади, қачонки фақат агар у ҳам сиз ўтган худди ўша процессдан (жараёндан. − Тарж.) ўтсагина, бу ягона, биргина сизга кириш йўли. Унга нажот топиши, яъни қутқарилиши, покланиши ва Муқаддас Руҳга тўлиши керак бўлар эди, унда у сени биродаринг бўлган бўлар эди. (Бранхам ака ва йиғилиш кулади. − Таҳр.) Шу учун, кўряпсизми, у-у бундай қилмади. Йўқ-йўқ. Сени ўзинг чегара четига келдинг ва бу дунёнинг нарсаларига нафсинг билан орқага қарадинг холос. Сен Иордан орқали Канъонгача бўлган бутун йўлни ўтмагансан, кўряпсизми, − бу ўзингни "мен"инг учун ўлим. Кўряпсизми?
Ваъзни ўқиш →
The Breach Between The Seven Church Ages And The Seven Seals VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 35 daqiqa
E-97Мана энди, қачонки одам қутқарилган, унга энди ҳеч қанақа олимликни кераги йўқ. Унга энди ҳеч қандай дунёвий нарсалар, дунёвий доноликни кераги йўқ. У бошқа энди умуман ҳеч нарсани танлашни истамайди. У Масиҳни танлади, яна нима керак? У нажот топган, қутқарилган. У бошқа энди ўзини ўзи етаклашини хоҳламайди. У кимнидир унга қаерга кириши ва нима қилишини айтишини истамайди. У шундай кутади ва ўз Яратганининг танловини билиб олади. Тушуняпсизларми? Қачонки Яратган унга бор дейди, мана ўшанда у ўзининг Яратгани Исми ҳақи боради. Тушуняпсизларми?
Ваъзни ўқиш →
The Breach Between The Seven Church Ages And The Seven Seals VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 35 daqiqa
E-136Шу учун, Исо Худо эканини кўриб турибмиз. У ҳеч ҳам учинчи Шахс ҳам, тўртинчи Шахс ҳам, иккинчи Шахс ҳам бўлмаган. У Шахснинг Ўзи бўлган. У Худо эди. Тушуняпсизларми? У Худо, Эммануил эди. Худо Ўз Шухратидан тушди, Ўзини очди. Мен Буш Клиборннинг ушбу шеърини яхши кўраман, ушбу ажойиб, чиройли мадҳияни:

Осмондан тушиб келди, ҳаётимизга намоён бўлди,
Охурда туғилганди, Исо деб номланганди.
Мусофирдай келди, ўзиникилар учун − бадарға,
Ер Юзида қайғулар Эри ва кўз ёшларнинг ҳам. О-о!

Ўз меҳрибонлиги билан У нажот берди,
Гуноҳли зимистон босган, лекин Худо шафқат кўрсатди.
Меҳр билан эгилди, бизга чексиз муҳаббати билан,
Тушди, менинг жонимни қутқариш учун.

О-о, қандай севаман Уни, У билан қувонаман,
У − Ҳаёт, У − Қуёш, У − барча-барчасида.
Дунёларни Яратувчи, менинг Қутқарувчим бўлди,
Худонинг барча моҳияти Унда намоён бўлди.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа