← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«имон» бўйича: 413 натижа · 19 / 21 саҳифа
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-197Яҳё Худо унга очган нарсага бўлган имонини ифодалади. Сен ўзингни шифолангандай тутганингни кўрсалар, шунда улар сенда имон борлигини, сен шифоланганингни биладилар.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-201Шунинг сабабли, агар мулоҳазаларингиз сизга... айтса. О-о, мана қайси томондан ниш урилади. Агар сизнинг мулоҳазаларингиз буни ҳақиқат деса, Худо ─ касалларни Шифоловчи деб айтса, сизни ақлингиз буни ҳақиқат деб гувоҳлик беролади. Аммо сизни юрагингизда тайёрланган ер бўлмаса (имон кириши учун), буни ифодалаш учун, унда бу юз бермайди. Аҳамияти йўқ, мана бу ташқи одам буни қанчалар Ёзув билан пухта ўйлайвермасин ва бу тўғри, рост деса ҳам, барибир, бу вазиятни тўғриламайди.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-207Ҳозир эътибор беринг, мана нимага, бу бўлиши керак. Беш, имон (Инглиз тилида "имон" деган сўз ─ "faith", бешта ҳарф. ─ Тарж.), ташқари; руҳ, И-и-сус; ичкарида ─ сиз. Кўряпсизми? Мана мен бу ерда турганим каби, сизларга қараяпман, сизлардан ҳеч бирингизни билмайман. Руҳ мени мойлаши мумкин, мен барибир ҳам сизлардан ҳеч кимни билмайман. Аммо қачонки ичкарини ўзи очилса, бу Худо.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-210Шунинг учун ташқаридан оқлаб қўйиш, ҳали ҳеч нимани билдирмайди. Ана у ердаги диндор одамлар, қайсики уларни Павлус "оқланган деворлар" ва шунга ўхшаган нарсалар деб айтган эди, ташқидан улар ҳар жиҳатдан имонли эдилар. Шунингдек, уларнинг ораларида башоратлар ва бошқа нарсалар бўлгани билан, аммо ичкарида, жонлари, имонсиз эдилар.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-211Мана нима учун мен Руҳ билан одамлар имонлари бўйича сакрашлари ва ирғишлари ва яна ўзга тилларда гапиришлари ҳам, нидолар қилишлари, касалларга қўлларини қўйишлари ва улар шифоланишлари ва шунга ўхшашлар мумкин, имон бўйича бу буюк ишларнинг ҳаммаси бўлиши мумкин, дейман; барибир, ҳали ҳам қутқарилмаганлар. Мойланганлар, яъни руҳланганлар.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-212Эътибор беринг, Исо деди: "Фақат ишонинглар, зеро имонлиларга ҳаммаси мумкин". Имон ва амал ─ бу эр билан хотин. Улар бирга ҳаракат қилади. Эр хотини билан бирга меҳнат қилади, хотин эри билан. Улар бир-бирлари ҳақида билдириб турадилар.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-214Шунинг учун, тушунаяпсизми, агар сиз айтганингиз бўйича унга эга бўлсангиз, у сизда бор, сиз унга эгасиз, "Мени имоним бор", хўш, қандай қилиб менга имонингизни кўрсатасиз? Ишларингиз, амалингиз билан. Тушуняпсизми?
"Мен уйланганман".
"Уйланганлигингни қаердан биласан?"
"Мана менинг хотиним". Тушуняпсизми? Мана сизга, марҳамат.
"Мен турмушга чиққанман, мана менинг эрим".
"Мен шифоланганман".
"Сен қаердан биласан?"
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-215"Менинг ишларим имонимни кўрсатади". Тушуняпсизми? Мана шундай, сиз нима ҳақида деяпсизку, сизнинг имонингизни Худо кўради, сизни ишларингиз ─ бу бошқа одамларни сизда кўрадиганлари ─ сизнинг амалларингиздир.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-217Худди шундай имон ҳам, қайси амалларни қилмайди, ҳар қандай одамни сизнинг гувоҳлигингизга шубҳаланишига ҳақи бор. Ибодат навбати бошланишидан олдин, сиз буни эшитаяпсизми? Агар сизнинг имонингиз ўз амалини намоён қилмаса, сиз шифоланганман деб ҳеч кимни ишонтиролмайсиз. Айтайлик: "Ҳа, мен билмайман". Тушуняпсизларми? "Ҳа, менда дунёнинг бор имони бор". Йўқ, сизда у йўқ. Чунки, агар сизда ўша имон бор бўлса, унда амал имонга ─ эрга чиққан. Улар эр ва хотин, бири иккинчисини борлигини билдириб туради.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-218Келинглар, икки дақиқага, Иброҳим ҳақида ўйлаб кўрамиз. Иброҳимда ушбу муқаддас бирлик бус-бутунлигича бор эди, тушуняпсизми, унда ҳаммаси бирга эди. Унинг имонига зид бўлган нимаики бўлса, уни у йўқ деб ҳисоблади ва худди шунга асосланиб ҳаракат қилди. Ўзимча тасаввур қиламан, тахминан йигирма йилча ўтганидан кейин, нимадир келса-ю, бундай деса: "Халқларнинг отаси? Ибром, сен исмингни ─ Иброҳим дединг, у эса "халқларнинг отаси" дегани. Иброҳим, ҳозир сенда нечта фарзандинг бор?" Кўряпсизларми?
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-219У бу нарсага жиндаккина ҳам қийналмади. Библия айтади: "У имонсизлиги билан Худонинг Сўзига шубҳаланмади". У тайёрланишда давом этаверди, ҳамма нарсаларни, йўргаклар ва шунга ўхшашларни. У фарзандли бўлишга ҳозирланди, гап тамом.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-223Буни эшитинг:
Худо Иброҳимга ва унинг наслига, сизлар ер юзини мулк қилиб оласизлар, деб ваъда берган эди. Иброҳим қонунга итоат қилгани учун эмас, балки Худо уни ишончи туфайли солиҳ деб билгани учун, Худо бу ваъдани берди.
Агар қонунга суянадиганлар ер юзини мулк қилиб оладиган бўлса эди, унда имон беҳуда, ваъда эса қуруқ бўлиб қолар эди.
Ахир, қонун Худонинг ғазабини қўзғатади, холос. Қонун бўлмаса, қонунбузарлик ҳам бўлмайди.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-224Қулоқ солинглар, энди мана нима: "У умиддан ҳам ортиқ..." Умидга қарамасдан, ҳеч қандай умид қолмади! О-о, ҳар сафар тушкинликка тушсам, мана шу бобга мурожаат қиламан, Римликларга 4га. Шундай эмасми?
Муқаддас битикларда қуйидагича ёзилган-ку: "Мен сени кўплаб халқларнинг отаси қиламан". (Худо шундай деди. Тушуняпсизми?) Ўликларни тирилтирувчи ва мавжуд бўлмаган нарсаларни вужудга келтирувчи Худога ишониб, Иброҳим ҳаммамизнинг отамиз бўлди.
Худо Иброҳимга яна: "Сенинг наслинг сон-саноқсиз бўлади", деган эди. Иброҳим кўп халқларнинг отаси бўлишга ҳеч бир умиди қолмаганига қарамасдан, имони туфайли умидвор эди.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-225Энди эшитинглар, 19-оят:
Ўзи юз ёшга яқинлашиб, бадани анча заифлашиб қолганига ва хотини Соранинг бепуштлигига қарамай, Иброҳимнинг имони заифлашмади.
Иброҳим имонсизлик қилмади. Худонинг ваъдасидан шубҳаланмади, балки имонида маҳкам туриб, Худони улуғлади.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-229Шунинг учун бизлар ─ Иброҳимнинг болаларимиз. Ҳамдлар бўлсин! Исҳоқ сингари эмас, ундай эмас, балки (Исо Масиҳ орқали) унинг ўзи имони бўйича эга бўлган руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас қавммиз. Охирги кунларда юлдузлардай порлаш учун Иброҳим қавми чиқади. Иброҳим фарзандлари. "Танаси заифлашиб қолганини эътиборга олмади". Буни ҳатто эътиборга олмади! Буни Худо қиладими ёки йўқми деб, ҳатто шубҳа остига ҳам қўйилмади; Худо қиламан деб айтди! Нима учун? Унга бу очиқ эди. Тўғрими?
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-232Қачонки имон ўзига замин топади, ҳеч қанақанги ҳолат эътиборга олинмайди! Қачонки эркак пуштининг гени аёлнинг тухум ҳужайрасини топади ва уларнинг иккаласи ҳам унумдор бўлса, нимадир юз беради. Ҳамдлар бўлсин! Доктор айтиши мумкин: "Сизда фарзанд бўлмайди. Мен сизнинг танангиздаги генларингиз заифлигини ва аёлнинг тухум ҳужайраси ҳеч қачон уруғланмаслигини исботлаб биламан", ─ деб. Лекин мана шу унумдор тухум ҳужайра, мана шу эмбрион мана шу тухум ҳужайрагача етиб бориши билан нима юз беришига эътибор беринг. Кичкинагина ўғилча ёки қизча пайдо бўлади! Нима учун? Имон ўзига замин топди. Иш ҳаракатлар бошланади ва мана энди ёш гўдак пайдо бўлади. Омин. Худойим, раҳм-шафқат қил бизларга. О Худойим, биз қандай бўлишимиз керак бўлса, шундай кучли христианлар бўлайлик! О, қани эди бизлар Худони Унинг Сўзи бўйича қабул қила биладиган одамлар бўлсак эдик. Токи бу нарса сенга очилмайди, буни қилишни иложи йўқ. (Шошилишимиз керак.)
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-233Эътибор беринг, Худога бўлган муқаддас имон унинг пайғамбарининг муқаддас ишлари билан бирлашди. Ёдингизда бўлсин, Худога бўлган муқаддас имон Иброҳимга очилган эди. У буни қабул қилди ва шундай у муқаддас ишларини бошлади. Имон орқали, ваъда қилинган уруғ ўсишга эга бўлди. Агар у, Иброҳим: "Хўш, биласанми, Сора, ахир Худо ваъда берганидан йигирма беш йил ўтди-ку", ─ деб айтса нима бўлар эди. (Сўзлар тушунилмайди. ─ Таҳр.) Нимадир содир бўлар эди, тушуняпсизми. Аммо бу бундай бўлмади. Худо бундай бўлмаслигини билар эди.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-236"Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади". Агар у ерда унумдор тупроқ бўлса, Сўз у ерга тушганида, У илдиз отади. Ва шунда ҳеч нима буни тўхтатмайди.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-238Эътибор беринглар, ёдингизда, у ҳеч қаердан Библияни ўқий олмас эди. Бугунликда биздаги сингари унга шунчалик енгил бўлмаган эди: Унинг Сўзини ўқиш ва бошқалар буни қабул қилишларини кўриш. Эсингизда бўлсин, у бунга фақат очиқлик орқалигина эга эди, ҳақиқийси ҳам мана шудир. Ибтидода, Юсуф билан ҳам худди шундай бўлган эди. Библия йўқ эди. Эсингизда-ку, Мусо Ибтидо, Чиқиш, Левилар ва Қонунларни ёзди. Ўша қаҳрамонлардан, шахслардан биронтаси ҳам, токи Мусо келмагунича, Библияни ўқий олмагандилар. Тўғрими? Улардан бизларга мана шундай ёмон ҳолатда ёрдам бериш учун биздаги сингари бунақа Библия бўлмаганди. Улар қаттиққўл одамлар эдилар... қайсики... уларга Худодан очилган эди ва улар шу нарсада турдилар. Ҳеч нарса уларни сусайтиролмади. Мана шунда, нима деб ўйлайсизлар, бизлар ҳали ҳам мана шундай кучли имонга эга бўлиб биламизми? Агар бу сенга очилган бўлса!
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-266Мен: "У менда шу орқали бўлади! Худо шундай деган!" ─ дедим. Мен буни Библиядан ўқиб беролмадим, лекин бу ваҳий, очиқлик бўйича, имоним бўйича менинг юрагимда ёзилган эди. Худо шундай деди! Имонсизлигим орқали Худонинг ваъдасига сусайишни истамадим.
Кимдир: "Сен "Иосифина" демоқчи эдинг", ─ деди.
Мен: "Мен "Иосиф" деганман", ─ дедим.
Доктор менга: "У бошқа болали бўлолмайди", ─ деди.
Мен: "Унда яна битта бола бўлади", ─ дедим.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа