← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«имон» бўйича: 413 натижа · 17 / 21 саҳифа
What Shall We Do With This Jesus Called Christ? VGR Feniks shahridagi Ramada Inn, Arizona, AQSh. 1 soat 2 daqiqa
E-166Кимдир мана бу ерда Бунга ишонади, омин, кимдир Муқаддас Руҳдан бўлган ҳақиқий имон билан.
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-50Мен дедим: “Йўқ, пайванд қилинган шохча узум новдасидан озиқланади”. У яшайди, чунки цитрус меваси бўлган лимон апельсин дарахтида ўсаверади; лекин у апельсин солмайди, гарчи унинг ҳисобидан яшаётган бўлсада.
Ва бунақа черков деб аталадиган черков ─ бу бор-йўғи пайванд қилинган шохчадир, у дин номи остида, черков номи билан яшайди. Католиклар ва протестантлар – улар фақат Новдадан куч олаётган шунчаки пайванд шохчалар, бироқ ўзларига хос ҳосил беради, чунки улар имонга кирмаганлар. Улар Худонинг дастлабки олдиндан белгиланган режасида бўлмаган эдилар. Мана нима учун улар албатта Каломни инкор этадилар ва ўзга турдаги меваларни келтирадилар. Ҳақиқий, асл дарахт ўз илдизидаёқ апельсин дарахтида апельсин етказишга мўлжалланган эди.
“Мен – ток, сизлар эса новдасизлар”,- деди Исо.
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-56Энди, эркак киши келаяпди ва аёл киши унинг фамилиясини олаяпди. Бу кўр бўлиб қолган Мажусийлар бўлса сувда имон келтирганда “Раббий Исо Масиҳ” Исми бўлиши кераклигини тушуна олмайди! Жуда афсус, лекин шундай бўлиши керак. Яҳудийлар, улар...улар буни кўрмаслиги керак эди. Буни фақат бир киши кўра олади, буни ўша олдиндан тайинланган кўради.
Яҳудийлар бунда ўз Масиҳларини кўра олмадилар, гарчи улар ўзининг катта олимликлари билан машҳур билимдонлар ва мутахассислар, таълим олган ҳамда сиз ўқиётган худди шу Каломни ўқиган одамлар бўлишсада. Ҳозир, бизларга маълум бўлгач, бу Масиҳ эканини аниқ кўриб турибмиз. Бироқ улар буни кўра олмадилар, бугун ҳам одамлар буни кўра олмайдилар. Улар ҳам жаҳолатда қолишлари башорат қилинган.
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-121Бу охирги кунларда нимани тиклайди? Деноминациядаги биродарлар, қулоқ солинглар! Дастлабки байрамни, “эллик кун байрамини” тиклайди. Исроил байрамининг Карнайи жаранглашидан олдин дастлаб қанақа бўлган бўлса худди ўша тарздагидай яна тикланади. Тикланиши керак! Қандайдир тарзда бу бажо бўлиши керак. [Бранхам ака минбарни олти марта тақиллатади─Таҳр.] Малаки 4-бобда, бу, Оталар Имонини фарзандларга яна қайтаради, бу юз беради, дейилган.
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-133Худди Мусо каби. Билия далиллари, тасдиқланган Калом... Мусо ўша кун учун берилган ваъда шунақа эканлигини биларди, чунки бу Ёзув буйича эди. Бу қанчалик ғалати бўлмасин... “Уларга нима дейман... Уларга чўлда мен Нурни кўрдим дейманми? Қандай қилиб уларга, ўша ерда Нур бор эди ва шу Нур менга бу ерга келишимни айтди дейманми?” — деди у.
“Имонинг комил бўлсин Мусо. Мен сен билан бўламан”—деди У. Ва фақатгина бу эмас...
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-143Агар имонли опалар фақат... отигагина имонли бўлган опалар, билсалар эди, тушунсалар эди, ўша ахлоқсизлик руҳи, улардаги ўша руҳ – иблисдандир ва у уларнинг сочларини кесишга мажбур қилади! Фақат шайтон бу нарсани қилишни кўнглига солади. Бу сизлар учун Худо Каломига қаршилик, худди Адан боғида қандай бўлган бўлса. Улар нима... Агар улар фақатгина тушунсалар эди... “Э, бу ўша, кезиб юрадиган тақвадор воиз гапиряпти!”, – дейдилар. Бу мен эмас. Нима қилишни сизга мен айтмаяпман. Мен фақат Каломдан парча айтаяпман. Агар улар фақат билсалар эди, бу иблисдан эканлигини!..
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-149Бугунги кунга қаранг: уларга соч кесишга, калта шим, брюк кийишга, чекишга рухсат бериб қўйишибди — ўзларини имонли ҳисоблайдилар. Наҳот сиз буни англамайсиз, опа, тўғрироғи, аёл... Яъни, кечирасиз, менинг опам бундай иш қилмас эди. Бу шайтон эканини сиз англамаяпсизми? Лекин нима...
Қадимдаги яҳудийларга ўхшаб, сизлар тасдиқланган Сўзга ишонишни хоҳламаяпсизлар, қачонки У кўз ўнгингизда исботланган. Сизлар деноминацияларингиз анъаналарини “ҳаммаси жойида” деганига ёпишиб олгансиз. Сизлар ўзга тилларда гапирасиз, сакрайсиз, руҳда куйлайсиз ва сочларингизни кесасизлар. [Бранхам ака кафедрани бир марта тақиллатади.–Таҳр.] Ҳм! Масиҳчи шунақа қилишини сиз ўзингиз тасаввур қила оласизми?
Мен жинларни кўрдим, жодугар-сеҳргарларни кўрдим, уларни қандай ўзга тилларда гапиришини ва таъбирлашларини кўрдим, сакрайдилар ҳам, рақсга ҳам тушадилар; инсон бош суягидан қон ичадилар ва Исо Масиҳ Исмини лаънатлайдилар.
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-169Эътибор беринг: “Яннис билан Ямврис ҳам Мусога қаршилик қилдилар...”, бу қаршилик доимо келади, баъзилари... Йўқ... Бу ерда методистлар, баптистлар ҳақида гапирилмайди, улар умуман назарда тутилмабдилар. Тушунаяпсизми? “Яннис билан Ямврис Мусога ва Ҳорунга қандай қарши турган бўлсалар, худди шундай булар ҳам қарши бўладилар; фикри бузуқ, имонда тажрибасиз одамлар, ҳақиқатга қарши турадилар”, — Калом ўрнига черков ақидаси ва таълимотларига айлантирдилар.
Ва ундан кейин Яннис ва Ямбрис, Мусо қилган ҳамма нарсани қилиб билардилар. Кўряпсизми, “Ямбрис қарши тургандай”, кўряпсизми, бу ердаги ўхшашликни?
“Яннис ва Ямбрис Мусога қандай қарши турган бўлсалар, бу одамлар ҳам Ҳақиқатга худди шундай қарши турадилар. Аммо фикри бузуқ, имони сохта бу одамлар узоққа бормайдилар”, Ҳақиқат билан ёнма-ён туришни хоҳламайдилар, ва ҳаттоки Ҳақиқат билан ҳамкорликни ҳам, Ҳақиқат билан бирон бир умумийликни ҳам хоҳламайдилар. Лекин: “Уларнинг ақлсизлиги ҳаммага маълум бўлади”, — дейилган. Келин ўз ўрнини эгаллаганда ва Осмонга кўтарилганида бу маълум бўлади — хавотир олманг; худди Мусо Исроил фарзандларини олиб чиқди ва Мисрдан чиқиб кетди, Миср эса ғарқ бўлди. Майли.
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-198Биламан, мен сизларни анча вақт ушлаб турдим. Ҳозир соат ўн икки. Лекин бу Озиқ менга ёқади, Бу Ҳаётдир. Худди шундай. Имонлилар учун бу Ҳаёт. Ўзинг яшаётган кунни ва шу вақтни аломатини билиб ол.
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-229Уларни ҳозир келишларига рухсат бер, Раббий, камтар ва содда юрак билан Сенинг Тахтингга: “Исо, шу бугундан бошлаб Сен меники бўласан. Ва мен шу ерда шу курсида ўтирган вақтимда, Сенинг Руҳинг мени қоплаган эди. Агар У менга шу ерда теккан бўлса, унда мени бошқа жойга боришим керак эмас. Худди шу ерда Сен мен билан учрашдинг ва айнан шу ерда биз буни ҳал қиламиз; айнан шу жойда иккинчи курсида, учинчи ёки бешинчи курсида, бу қаерда бўлмасин, худди шу ерда. Худди шу ерда бу ечилиши керак, чунки мени Сен шу ерда ҳукм қилдинг, ва шу ерда тузатишни ҳам ваъда қилдинг. Гарчи мен бадному-ифлос бўлсам ҳам, мен қордан оппоқ бўламан. Мен Сенинг ҳамма Сўзингга ишонаман. Мен Унда бўлишга, Унга ишонишга, Уни қабул қилишга тайёрман. Мен буни ҳозир Худони улуғланиши учун, менинг ҳаётимда яхши нарса йўқлигини, Худо учун бир яхши нарса, қўшниларим учун бир эзгулигим йуқлигини, ҳеч нарсага ярамаслигимни билган ҳолда қилаяпман; фақат шайтон учун яроқли, у мени қандай хоҳласа шундай бошқариши учун, мени улоқтириб ташлаши учун, мумкин мени кимнингдир қўғирчоқ одамидирман, балки мен бирор аёлни бут, санамидирман. Худованд, мени Ўзингни хизматкоринг қил”. Раббий, бер буни. Энди уларни мен Сенга, Сенинг Ўғлинг, Исо Масиҳ Исми ҳақи бағишлайман.
Эгилган бошларимиз ва юракларимиз билан:
Чақирувни мен эшитаяпман...
Дўстим, самимий бул. Бу балки сенинг охирги имкониятингдир. Сен ўша сокин Овозни эшитиб биласанми?
...Исони,
Эшитаяпман...
У чақираяпди. Сени нима чақираяпди, агар бу сенинг Қутқарувчинг бўлса? —Калом.
...Исони...
Сиз нима қилишингиз керак? — Дунёни рад эт ва:
“Хочни олиб кетидан бор...”
“Раббим, мен Исо Масиҳ Исмига сувдан имон келтиришни писанд қилмаган эдим”
Мен У билан тўсиқлардан ўтаман,
Мен ўтаман...
У билан нима? — Сувга, тўсиқлардан, хамма-хаммасидан; ибодат уйига, ховузга, қаергабўлса ҳам. Ҳал қилинг!
... У билан тўсиқлардан ўтаман,
У билан мен ўтаман, У билан бутун йўлларимни.
Мен У билан айбловлардан ҳам ўтаман, (Ҳақиқат Сўздами ё черковдами?)
“Мен ҳақми ё У ҳақ? Менинг виждоним ҳақми, ё Унинг Сўзими?” Ҳозир сиз ҳукмдасиз. “Мен ишонган нарса тўғрими, ё Унинг Каломими? Мен калта сочлар ва шорт кийиб юриш мумкин деб ҳисоблайман? Деноменацияга тегишли бўлиш тўғри деб ўйлайман” [Бранхам ака бир неча бор минбарни тақиллатди—Таҳр.] У эса нима деди?
Мен У билан ўтаман, У билан бутун йўлларимни,
У мени қаёққа олиб борса, ўша ёққа мен бораман.
Мен ҳам, Раббим, кўлларимни кўтардим. Раббим қаерда бўлмасин, кейинги Мактуб қаерда ваъз қилиниши керак? Бу шу ерда бўладими, бугун кечқурун, ёки қаерда, Африкадами, Германия ёки Швейцариядами? Раббий, бу қаерда бўлади?
Қаёққа У... (қаерга олиб борсанг ҳам Сен, Раббий)
... мени, Мен бораман.
Мен У билан ўтаман, У билан бутун йўлларимни.
Энди, бошларимиз эгилган ҳолда.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-12Янг Браун ака, одатда, менинг ўрнимга карточкалар тарқатган эди. Шунда мен унинг ҳалоллигига ишончим комил бўлган, уни бирор марта ҳам карточкани сотганиними ёки бир нотўғри иш қилганиними, кўрмаганлар. У жуда ҳам ишончли одам. Биласизлар, биз шунақа қилишга уринганларни ушлаганмиз. Шу учун бизлар... Янг ака, у ҳар доим ўз постида содиқ хизмат қилди. Шу учун мен уни туриб, карточкаларни олиб, уларни қаторлардан олиб ўтганларини эслайман. Мен улар учун ибодат қиламан ва яна давом этаверамиз. Ўша одамларда шунақа ҳақиқий имонлар бор бўлиб, агар улар сенга яқинлашишса бўлди, шифоланишар эдилар. Мен ўйлайман, ўшанда ҳозиргидан кўра йигирма бор кўп шифоланиш бўлар эди.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-16Ҳозир эса, келинглар, Илоҳий шифоланиш тўғрисида дарс ўтамиз. Сизлардан ким бунга ишонади? О-о, сизларда бунақанги имон бор экан, бу ажойиб оқшом бўлади. Ишонадиган одамлар, мана нима зарур. Бу ишонадиган, имонли одам учун.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-66Келинг, ибодат қиламиз. Раббий, ҳақиқий тингловчиларга гувоҳлик қилиш қанчалик ёқимли. Бизлар Сенга ишонамиз, Раббий; бизларни имонсизлигимизга ёрдам бер. Шу учун бизлар ҳозирни ўзида дунёни охирига элтувчи йўлдан бораётганимизни англаб турибмиз. Қайси вақтда бўлади, биз билмаймиз. Аммо Келинни сирли олиниши, бир куни, Раббий, бизлар бўламиз ─ бизлар кўтариламиз, бизлар У билан бирга олинамиз. Шу учун бизлар ўша кунни кутмоқдамиз. Юракларимизни тайёрла, Раббий.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-69Раббий, Сен қандайдир тарзда бу одамларни юрагида имонни кўтаришингни илтижо қиламиз, токи уларнинг ҳар бири халос бўлишсин, бу барча касал ва бетоб одамлар. Бу шундай, Раббий, бу шундай оддий тарзда юз берсинки... бизларга бер. Қачонки Каломни ўргатишга уринган пайтимизда, Муқаддас Руҳ менинг хатоларимни олсин ва одамларнинг юракларида уни тузатсин. Ва бу оқшомни шундай қилгинки, токи У ҳақиқатан ҳам шу ерда ҳар бир инсоннинг юрагига Ўзини чуқур жойласин. Раббий, бизлар мана шу оқшом ушбу мақсад билан ўтирибмиз. Кимки ҳали нажот топмаган бўлса, ҳаммасидан ҳам аввал улар тайёр бўлсинлар; токи раҳм-шафқат эшиги ҳали-бери очиқ экан, ҳозир тайёрлансинлар. Бизлар буни Исо Исми ҳақи сўраймиз. Омин.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-77Ҳозир бўлса, бу ерда Ёқубда, иккинчи боб. Биз Муқаддас Ёқубнинг иккинчи боби йигирма биринчи оятидан бошлаймиз, ундан бир лавҳа ўқиймиз. 2-боб, 21-оят:
Отамиз Иброҳим ўз ўҳли Исҳоқни қурбон қилмоқчи бўлгани учун Худо уни солиҳ деб билади!
Ана, кўрдингми?! Иброҳимнинг бу ишига имон асос бўлди. Унинг қилган иши имонининг чинлигини кўрсатди.
Шу тариқа Тавротдаги: "Иброҳим Худога ишонди, Худо уни ишончи учун, солиҳ деб билди", ─ дея ёзилган сўз амалга ошди. Иброҳим Худонинг дўсти деб аталди.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-78Мана шундай, менинг бугунги мавзуим... Ҳозир Библияларингизни олинглар, чунки менда бу ерда Ёқубдан баъзи жойлар ёзиб қўйилган. Агар жуда чўзилиб кетмаса, мен улардан кўпчилигига мурожаат қиламан. Менинг мавзуим: Амал ─ бу имоннинг ифодаси. Энди мана, эсингизда бўлсин: амал ─ бу имоннинг ифодаси. Имон энди эгалик қилаётганлигини, амал кўрсатади. Тушуняпсизларми? Шундай, бу мавзуни танладик, чунки... Бу бизларга тушунишга ёрдам бериши мумкинлигига мен ишонаман. Энди жуда эътибор бериб қулоқ солинглар ва бизлар бунга якшанба мактаби дарси сифати чуқур киришамиз.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-86Энди, Худонинг икки хизматчиси имон ҳақида гапирдилар: Павлус Иброҳимни ─ Худо Иброҳимда нимани кўргани билан оқлади; Ёқуб бўлса Иброҳимни ─ одамлар Иброҳимда нимани кўрганлари билан оқлади.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-90Бизлар билан ҳам худди шундай, чунки бизларнинг ишларимиз, биздаги имонимизни қанақа эканини ифодалайди. Бироқ бизлар ўзимиз ишонадиган имонимизга асосан ҳаракат қилишга қўрқсак, унда биз бунга ишонмаймиз. Тушуняпсизларми, бунга ишониш керак.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-91Иброҳимнинг ишлари унинг Худонинг ваъдасига имонини ифодалайди. Хўп энди, Иброҳим, эсингиздами, унга тўқсон... юз ёш, Сорага бўлса тўқсон ёш эди. Мана энди, улар анчайин кексайиб қолишган, фарзанд кўриш вақти ўтиб, энди анча, кўп йиллар ўтиб кетган эди. Шунда улар бирга, ёшликларидан эр-хотин бўлиб истиқомат қилишар ва фарзандлари йўқ эди. Лекин Худо, шундай бўлса ҳам, унга етмиш беш, Сорага эса олтмиш беш ёш бўлганида: "Сизларнинг фарзандингиз бўлади", ─ деди. У ҳам ўшанда Худонинг ваъдасига ишонди. Мана шундай, у мана шу бола учун ҳамма нарсани тайёрлади. Тушуняпсизми, у Худога ишонганида, Худо буни кўрди; одамлар бўлса у ўзи ишонган нарсани ифодалаб қилган ишларини кўрдилар. (Бугун бизлар билан ҳам худди шу нарса юз бераяпти.) Унга бу очилган эди. Тушуняпсизми, унга бу нарса очиқ эди, шу учун у бу нарсага ишонди ва гўё бу нарса аллақачон ижобат бўлгандек, ҳаракат қилди.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа