← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«имон» бўйича: 413 натижа · 14 / 21 саҳифа
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-141Бизлар Унинг Каломига бўлган... Унинг Имони билан (У ғалаба қилади), ҳамма нарсани: ўлимни ҳам, дўзахни ҳам, қабрни ҳам енгишимиз мумкин. (1-Корифликларга 15:55. − Тарж.) Бизлар Худо бу Худо эканини биламиз, Худонинг Мукаммал Каломига бўлган мана шу Мукаммал Имони билан У нимага дуч келган бўлса, ҳаммасини енгди. Ўлим Унинг Ҳузурида ҳаттоки туролмади ҳам. Касалликлар Унинг Ҳузурида туриб билмади. Куч-қудрат ва иноятнинг оқимлари Ундан дарёдай тўлиб оқди, доимо, ҳатто Унинг кийимидан куч чиқар эди. Ана у ерда, сояларда ётган одамлар, бор-йўғи бармоқлари билан Унинг кийимига тегишар ва ўша онда шифоланардилар. Қачонки ана у аёл шундай қилган эди, шунда ҳар бир одам Унинг кийимига тегишни хоҳлади, чунки улар Ундан доимо куч дарёдай оққанини кўргандилар. У ўша ерда, мана шу дунёда Мукаммал Имони билан юрди, чунки У Калом эди.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-144Шу учун, қачонки... Исони Ўзи: "Имонда қилинган ибодат касални шифолайди", ёки "Улар касалларга қўлларини қўядилар, улар эса шифоланадилар", − деган эди.
Сиз ҳам, "менга қўл қўйсанг, мен шифоланаман", деган худди ўша мукаммал ишончга эга бўлишингиз керак, чунки У шундай деган.
145 У: "Бу Танани бузинглар, Мен Уни тиклайман", − деди, чунки У Ўзини Мессия эканини билар эди. "Тақводорингни қабрда чиритмайсан"; Ўша Тақводор − Ўзи эканини У билар эди. "Мени ўликлар диёрида қолдирмайсан"; У қолдирмади. Уни шундай қилишини У билар эди. Унда, У у ерда ўлимни ҳам, дўзахни ҳам енгишига ишончи бор эди. "Агар истасангиз, Буни йўқ қилинглар, Мен Буни уч кун ичида тиклайман", − деди. Мана қойил! "Менда Ўз ҳаётимни беришга ҳам, уни яна олишга ҳам кучим бор"; У Ўзи Ким эканини билар эди.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-146Сен − Христиансан. Сен нажот берувчи ҳар қандай дуои-хайр-баракаларга ҳаққинг бор, мана шу учун сени деб Исо ўлди ҳам. Булар барчаси − сизники! Бу энди тўлаб қўйилган, сен буни хаёл қилишинг эмас, балки бунга ишонишинг керак, шунда сен бунга эгалик қилишинг мумкин. О-о, мана бу енгадиган, қўлга оладиган Имон: билишлик!...?...
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-149Энди, қачонки худди Ўша Худо сенга келади, сенда ҳам яшаши Унга ёқади, сенинг сўзингни ҳурмат қилиш ёқади, ...сени қароринг қанақа бўлади... Исо Навинда (Ёшуа. − Тарж.) қанақа қарор бўлган эди? "Қуёш, тўхта!" Шунда у у ерда тўхтаган эди. Омин! Албатта! Мусода қанақа қарор бўлган эди? Дарёни устида таёғини мана бундай тутган эди, кейин унга: "Чекин!" − деди ва у чекинди! Кўряпсизми, ниманики сўрасанг. "Агар кимки бу тоққа: "Қўпарилиб, денгизга отил", − деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай (кўряпсизми, ўз қалбида), айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса (ниманики деган бўлсангиз), айтгани бўлади". Бу (У) сени Каломга қайтаради. Мана, бу сизга сутнинг кўпиги эмас. Бу сени орқага қайтаради. Мен биламан, бу сизнинг ёнингиздан, сизни яқингинангиздан ўтиб кетади, унда, кўряпсизми, чунки Бу ёпишиб, илиниб билмайди. Бироқ, ҳақиқий, асл имон ўша заҳоти бундан ушлаб олади.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-151Оҳ, бизлар қаерда бўлишимиз керак? Мукаммал Имон бор. Ҳеч қанақа ваҳий бўлмаган, балки, "Фақат Сўз айт", ҳеч қандай олмахонни кўрмадим. У фақат бу Ёзувни айтди, бу нима эди, шунингдек, кейин буни айт ва бунга шубҳа қилма; лекин нима деб айтсанг, унда у ерда ўша бўлади ҳам". Шунинг учун мен Худони Унинг Каломи бўйича қабул қилдим ва бу ўша ерда пайдо бўлди. Бу рост. Бу шу қадар кучлики... Дўстларим, пасторларингиз сифатида, Ёшуа қуёшни тўхтатганида бўлганидай, нақадар кучли эди; чунки қуёш эса ўша ерда бор эди, табиат ҳодисалари ҳаракатда эди ва у ҳаракатни тўхтатди. Аммо буни, у ерда бўлмаган нарсани У ўша ерда бор қилди, уни У яратди! Мана шу Худо билан таниш эканимдан шундай бахтиёрман, қайсики У бир кун келиб ердан шу хокни олиши, ҳеч нарсасиз ва мени қабрга кўмганларидан кейин яна қайтадан ҳаётга чақириши мумкин. Мана бунисига қойил! Мана сизга марҳамат:
Имон билан Нажоткоримга қарайман мен,
Масиҳга, Қўзига.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-153Довуд Саноларида У ҳақида айтган. Мана шу билан, Ўз қудрати билан У юрди ва У бошқаларга хизмат қилди. У бу нарсани Ўзида ушлаб турмаган, балки бу билан бошқаларга хизмат қилган; бошқаларни ҳам, ҳатто узоқдагиларни қутқарган, шунинг учун У ҳозир ҳам худди шундай қилиши мумкин. Шунингдек, худди ўша имонни Ўз Сўзида имонлиларга ваъда берган, Юҳанно ҳам... Юҳанно 14:12да айтганидай, Марк 16да; У буни худди шундай Марк 11:23да, ҳозиргина ўқидик.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-156Бизларга Бунга ишонишдан бошқа ҳеч нарса қолмаяпти ва "бунга ишониш" − бу бор нарса, ва бу нарса Мукаммал Имонни етиштиради. Бир ўйлаб кўринг-а, қандай − бизлар қўрқувдан жим бўлиб қолган қанақа одамлармиз; бир дақиқа бунинг ҳақида ўйлаб кўринг-а.
Мана шундай, келинг яна қарайлик:
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-157Буларнинг барчасини яхши қилдими У? У буни қандай бўлади деган бўлса, аниқ шундай бажарилган нарсадан бошқа бирон нарса айтдимикин У? Ахир У бу ишларни қилмадими ва ахир бизларнинг орамизда ушбу буюк Олов Устуни бўлмаганми ва аниқ ўша ишларни У ваъда қилганидай бажармадими ахир? Ахир биз Буни кўрмадикми? Ахир булар юз беради деб олдиндан айтилганидан кейин олимлар Буни суратга олмадими? Тўғри ўша ёққа бордим ва бу содир бўлди, ҳатто газета ва журналлар шу пайтни ўзида буни босиб чиқардилар ва буни кўрсатдилар, ваҳоланки, бу сизларга бўлишидан бир неча ойлар олдин айтилган эди. Ахир У Эски Аҳдда ва Янги Аҳдда қандай қилган бўлса, ҳозир ҳам айнан шундай қилмадими? Шунингдек, Ўша қандай бўлган бўлса, Бу ҳам айнан шундай бўлаяпти! Худди Ўша Муқаддас Руҳ келаяпти ва юрак сирларини билаяпти; шунинг учун Худо Каломи жонли ва дудама қиличдан ҳам ўткир, юрак фикрларини ва ниятларини фарқлайди. Ахир бу шундай эмасми? Ахир бу худди Ўша Худо эмасми? Шунингдек, бу ҳам Ўшани Ўзи, қаердадир қандайдир бегона эмас, лекин У шу ерда. У шу ерда, бу Мукаммал Имонни туғдираяпти. Мен Уни сезяпман. Мен Уни ҳозир шу ердалигини биламан. Мен Уни Руҳи шу ердалигини биламан Мен биламан, У ҳаммасини билади. Омин! Шунингдек, У нимадир қилишни хоҳлаётганини мен биламан. У бир нимани, одамларда мукаммал имонни яратиб бўлди ҳам.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-158Нуҳ кунларида бўлганига ўхшаб, ўшанда саккиз жон қутқарилган эди, бизлар Абадийликка кетамизмикин? Садўмдан уч киши чиққанидай, Лутга ўхшаб бизлар чиқамизмикин? Яхё Чўмдирувчи кунидагидай, чиқармизми − олтита имонлидай? Келинглар ишонамиз, зеро Унинг ишлари мукаммалдир! Уни Калом эканлигини кўрсатиб, Калом, улар кўз ўнгимизда ҳар куни мукаммал равишда намоён бўлмоқдалар! Ибронийларга 4-бобда шундай дейилган:
Худонинг Каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради. Худонинг Каломи хаёлу-юракнинг ниятларини фош этади.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-159Буни бир ўйлаб кўринг! Худонинг Каломи − юракнинг ниятларини фош қилувчи − мана У Нима. Худонинг Каломи тирик ва қудратли ва дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради, хаёлу-юракнинг ниятларини фош этади. Калом инсон (тана) бўлди! Ҳаллелуйя! Инсон танасида жисмоний аломатлар, моддий аломатлар, Ёзув бўйича бўлган аломатлар воситасида сизни Мукаммал бўлиб Кўтарилишингиз учун Мукаммал Имонга келтиради.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-173Ҳеч қачон буни унутмайман, ўша оқшом Форт-Вейнда, меннонитлар ёки данкерлардан бўлган ўша қизча у ерда ўтириб, мана шуни − "Буюк Врач ҳозир яқинда"ни чалаётган эди; ўша болани шифоланганини эшитиб ўрнидан туриб кетди, Муқаддас Руҳ унга тушди, уни ажойиб сочлари елкаларига тушиб турган, пианино бўлса битта ҳам нотани ўтказиб юбормади, чалинаверди. "Буюк Врач яқинда ҳозир, У севади ва қайғуради". Ғайритабиий куч пианинони клавишларига босганича, "Буюк Врач яқинда ҳозир"ни ижро этар эди.
174 ...эшитинглар. Сизлар ишонасизларми? Ишонишингиз керакми? Ҳозир, мана шу ердан ўтаётган пайтингиз... эсингизда бўлсин. Шу учун, агар сен бунга ишонмасанг, унда келма, у ерда ўтиравер. "Мен... бормоқчи бўлаяпман. Мен − имонли ўғилман. Мен бораман ва бунга ишонаман ҳам", − деб айт. Қачонки мен...
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-175Библияда: "Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади. Хасталарга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетади", − дейилган. Бу мутлақо тўғри. Шунинг учун, бу битта шарт билан бўлади: "агар сен Бунга ишонсанг". Мана шундай, мен Бунга ишонаман. Худо буни сизга исботлади, мен Бунга ишонаман. Сиз тушуняпсизми? Бу − Унинг Каломи эканини кўрсатиб, У Ўз Каломини намойиш қилди. Ёзувни бажарилиши, буни борлигини исботлашдир. Энди, бу ердан ўтаётган вақтингда, бунга ишон. Ишонасизларми? Ана ўшанда, мен сизга қўл қўйган пайтимда... бу айнан Библияда айтилганидек бўлади.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-176Невилл ака, сенда суртиш учун мой борми? Олгинда, бошқа томондан кел, бу билан Ёзув айтганини бажарамиз. Мана бу ерда, бу томондан тур ва ўтаётган ҳар бир кишини мойлагин. Хўш, мен ҳар бирингиз учун имон билан ибодат қилишим учун, ҳамма имонлилар бир-бирига қўл қўйсинлар. Қўлларингизни чўзинг ва бир-бирингизга қўл қўйинг. Мана бу ерда бир неча дақиқадан кейин баъзи нарсаларни аниқлаймиз.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-177Мен ўз черковимни ишонадиган нарсасига қанчалик яқинлашганига қарайман, кўрамиз, қани, бу одамлар қанчалик олдинга кетибди; қанчалик улар мана шу Қилични олишга ва олдинга чиқиб: "Шайтон, мен сенга қарши чиқаман. мен сенга қарши чиқаман! Сен қилолмайсан − сен мени бошқа имонсизликда ушлаб туролмайсан", − дейишга қанчалик тайёр улар. Буларнинг барчаси нима учун қилинган эди? Одамлар ишонишлари учун. Бу Каломдир. Калом, сизларга мен Ҳақиқатни ваъз қилаётганимни мана нима кўрсатади. Калом тана (инсон. − Тарж.) бўлди, сизда тана бўлди; Калом бўлди; сенда Ҳаёт бўлди, менда Ҳаёт бўлди. Кўряпсизми?
Буюк Врач! Яхши, энди бошларимизни эгамиз:
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-179Мен сизларни, токи сиз мана шу Мукамал Имонга эга эканингизни сезмагунингизгача Исо Масиҳ Исми ҳақи мана шу навбатга турмасликка чақираман, чунки сиз уларни, бошқа кимнингдир вақтини оласиз, холос. Бундай ишни қилманг! Шунингдек... мен сизларга қанча ваъз қилдим, мен сизларга бирон нимани бўлса ҳам айтдимми ва у юз бермадими? Аниқ юз берди! Буни Раббий қилди. У буни мени деб қилмади, мен ишонаман-ку. Буни Раббий сизларни деб қилди, сиз ишониб билишингиз учун: мен сизга нима айтган бўлсам − Ҳақиқат. Энди сиз бунга ишонинг, ҳаммаси яхши бўлади, ва бу... сиз шифоланасиз. Мана бу ердан ўтаётганингизда, имонсизлигингизни худди шу... мана бу руҳий чўнтакка ташлаб ўтинг. Сиз уни кўрмайсиз, лекин у ўша ерда. Мой сенга тегиши билан, ўша заҳоти ўз ишончсизлигингни улоқтир. Уни ажратиб ташла ва ўзингни соғман деб, Мукаммал Имон билан ўтиб кет. Буни қиласизми? Унда Раббий сизни дуо қилади.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-181Яхши, кимда... кимда имон бўлса, ўша олдинга келсин. Исо Масиҳ Исми ҳақи мен бу акага қўлларимни қўяман. (Бранхам ака касаллар учун ибодат қилади. − Таҳр.)... Бу уларнинг ҳаммасими?
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-183Биласизми нима қилдим мен сизлар учун? Сизлар мени "менинг пасторим" дейсиз; яхши айтасиз, зеро бу мен. Агар мени, сизни пасторингизни Исо Масиҳ мен Унинг ишларини қилаётганимни тасдиқлаётган бўлса, унда менинг Сўзимга ишонинглар. Имоннинг амалларини бажариб, сизларга қўлларимни қўйиб туриб, мен сизларни қийнаётган ушбу касаллик ва бетобликларни қоралайман. Бунга ишонинглар, у ерда нима бўлганида ҳам, бу сизни сўраганингиз бўйича бўлади, чунки ишонадиганлар учун ҳамма нарсанинг имкони бор. Шунингдек, ибодат қилганингизда, сўраганингизни оламан, деб ишонинг. Мен ҳам буни оламан деб чинакамига ишонаман, шунинг учун ўз қалбимда ҳар бирингизни шифоланишингизни қабул қиламан, мен буни амалга ошган деб қабул қиламан. Мен бунга ишонаман, бутун борлиғим билан ишонаман. Худди шундай, бу ерда ётган рўмолчаларга қўлларимни тегизиб туриб, мен бунга жуда эътибор қилдим, бизлар ҳам худди одамлар истаган ниятларини аниқ амалга оширади деб ишонаман. Мен-мен бунга ишонаман.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-184Бу Учинчи Сакрашга кириш! Мен-мен бунга ишонаман. Энди мен сизларга очиқча савол бермоқчиман, ибодат қаторидан ўтганларга. Сизларга қўл қўйганларидан кейин, сиз ҳақиқатан ҳам ишонасизми ва энди сизга нимадир бўлганини сезаяпсизми? Қўлларингизни кўтаринг!...? Мана нимади бу. Бу ўша, бизлар кутган нарса. Энди, бу... эмас. Бу энди-энди жонланиб боради. Кўряпсизми? Энди...дан бошланди, мен буни атайин қилдим. Мен бир нарсага эришмоқчиман, бу имоннинг зарядини олиш ва яна бошлаш ва шуни бошлашга киришишдир; Кўряпсизми, имонни қандайдир қилиб ўша сарҳадларгача юксалтириш, қайсики сиз уни олдин бу тарзда сезмаган эдингиз ҳам. Қандайдир бир имонни эмас, балки Мукаммал Имонни мана бу ерда кўриш. Ўзининг дудама қиличдан ўткирроқ ва ҳаёлу-юрак ниятларини билувчи мукаммал Каломи билан мукаммал ваъдаларини бажараётган мукаммал Худони мукаммал юракларингиз билан кузатинглар. Нима? Бизлар энди мукаммалликка қараб йўналмоқдамиз, чунки одамлар Кўтарилиш учун мана шу даражага чиқишлари лозим. Қачон ўша Черков ўша Мукаммал Кўтарилиш Имонига эришади, эга бўлади, кутиш, мана ҳозир нима буни ушлаб турибди. Мен шуни қидираяпман. Бу: мен кўп нарсаларни силкитишим, тўғрилашим керак дегани, бу сизга жуда кўп дегани, бироқ бизлар биргаликда буни уддалаймиз, Худонинг Меҳр-шафқати билан. Омин.
Буюк Врач Келди бизларга
У севади ва раҳм қилади. (Раббий Исо, ҳозир Сен шу ерда бўлаяпсан; бизлар мукофот олдик − Худонинг Ҳозирлигини. Сенинг Муқадас Руҳинг мана шу пасторга яхшилик, эзгулик қилсин; шунингдек, уни Сен токи чақиргунинггача йўлларида соғ-саломат асрасин ва бақувват қилсин. Исо Исми ҳақи. Раббий, мен қаттиқ сўраяпман, мен уни яхши кўраман. Бизлар иккимиз қаттиқ сўраймиз, шунингдек иккимиз ҳам... имонга эгамиз...?...)
Дунёда йўқ мулойим товуш
Оҳ, Исонинг Исми.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-188Буюк Врач, Қайсики У шу ерда, У шундай деган: "Имонлиларга қуйидаги аломатлар ҳамроҳ бўлади. Хасталарга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетади. Агар кимки бу тоққа: "Қўпорилиб, денгизга отил", деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмайди, балки олмахонни яратишига ҳам ишонади", қайсики уни умуман қилиб бўлмайди, яъни ишонолмайдилар; бу менинг шахсий имоним қилади буни, Уни Ўзи мени шу нарсани сўрашимни айтганига бўлган имоним қилади буни. У менга шуни Ундан сўрашимга даъват қилди. Шунинг учун мен Унинг даъватини қабул қилдим; Унинг Каломига бўйсунганим ҳолда мен буни сўрадим ва бу нарса пайдо бўлди! Самовий Ота билади буни ҳақиқат эканини. У касалларни ҳам худди шундай шифолаб билармикин? Агар У ўша имон билан ҳатто одамларни деб, ҳаттоки улар керакли даражагача кўтарила олмасалар ҳам, мана шу тарзда токи мени имонимни юксалтирар экан... Тушуняпсизми? Агар улар буни (имонлари етмагани туфайли. − Тарж.) қилолмасалар, У менинг имонимни ишлатиши мумкин. У мени у ёққа кўтариши мумкин ва мен сизни ўрнингизда кўтариламан. Мен сиз учун ишонаман. Сизни ўрнингизга, сиз учун гапираман.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-190Жинлар ҳам Унинг Исмидан бизга бўйсундилар, одамларга Унинг Исмидан мулойими йўқ. Жинлар... У-У ўликларни тирилтирди, У касалларни шифолайди, У моховларни тозалайди, У жинларни қувади, У христианни яратади. Осмон остида ўзга Исм йўқ. Мен Унда яшайман, Унга тўлганман, Унга ишонаман, Унга сажда қиламан. О-о, Унинг бир қисми бўлишим учун. Мен ўз-ўзимни қолдиришим учун; ва буни, Раббий, Исо Масиҳ дейилган ўша Исмни, мойланган Мессияни Сенда топишим учун, кеча, бугун ва то обод Ўша бўлган Исонинг чиройини акс эттиришим учун, имонсизлик ботқоғидан ўзимга йўл очайгин.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа