← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«имон» бўйича: 413 натижа · 12 / 21 саҳифа
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-65Шунинг учун У, Худо Уни Ким қилиб қўйганига ишонарди. Шунингдек, агар У шундай қилган бўлса, унда нима учун бизлар Худо бизларни имонлилар каби қилиб қўйганига ишониб билмаймиз? "Имонлиларга қуйидаги аломатлар ҳамроҳ бўлади!" Унда Ўзи Ким эканлигига имони бор эди. Шунинг учун, агар сен − имонли бўлсанг, ўзинг ким эканлигингга ишон: сен − имонлисан! Агар сенда Худонинг имони бор бўлса, Библия бу ерда... "Агар бизларнинг − агар виждонимиз бизни ҳукм қиладиган бўлса, унда бизлар имонга эга бўлолмаймиз; лекин виждонимиз бизни ҳукм қилмаса, унда имонга эгамиз; Худо олдида дадил бўламиз", − дейди. Агар сиз буни ўқишни истасангиз, бу 1-Юҳанно 3:21да. Мен у ерда бу Ёзув жойини ёзиб қўйдим.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-67Аммо сен ҳали бери нотўғри ишлар қилар экансан, Худо олдида дадил бўлолмайсан. Шундай қилиб, кўряпсизми, сен... беихтиёр ўзингни нотўғри эканлигингни билиб қоласан. Сен ўзингни нотўғри қилаётганингни билганинг ҳолда, беихтиёр яна гуноҳкор бўлиб қоласан. Лекин қачонки виждонинг сени қийнамаса ва ўзинг ҳам имонли эканингни биласан ва сени Худо билан ораларингда ҳеч нарса йўқ бўлади, ана ўшанда сен истаган нарсангни сўрашинг ва бу сенга берилишини билишинг мумкин, чунки бу − Калом, у ўша шогирдлар учун қандай бўлган бўлса, сенга ҳам худди шундай берилган.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-68Шунинг учун, унда сенга биргина керак бўлгани − сен ўзингни ким эканлигингга имонга эга бўлишинг. Калом сиз ҳақингизда нима дейди, мана ўшанга имонингиз бўлиши керак. Исода ҳам Худо Каломига имони бор эди, қайсики Уни Ким экани ҳақида: "Бу Мен ҳақимда ёзилган", − деб ёзилган. Ахир У ҳақида Саноларда Довуд айтмаганмиди, пайғамбарлар, ҳаммалари ҳам? "Мен − Ҳаёт Нони, Худодан, Самодан тушган". Омин! "Мен − Адан Боғидаги Ҳаёт Дарахти. Буларнинг барчаси Мен; Мен Борман". Шунинг учун ҳам У мойланган Масиҳ, Унда Худонинг Руҳи эканини, ўша Мукаммал Имон билан билар эди. "Мана, Мен ҳеч нарсани Ўзимдан Ўзим қилмайман, балки бу Менинг Худога имоним". Шу учун Худо, намоён бўлган Калом Унда эди. Шунингдек Худо Каломи сенга ҳам кирган вақтда, У намоён бўлади, чунки сен − имонлисан. Кўряпсизми? Имонли дегани эса − бу "сенда ҳаракат қилаётган, Худога бўлган имондир".
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-69Бу сизга ёқадими? Менга-менга − қачонки сиз... менга ёқади... менга у ҳақида, имон аслида ўзи нима эканини ўқитиш ёқади.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-70У Ким эканини билган ҳолда, шак-шубҳасиз У Худонинг Ўғли эканини билар эди. У буни биларди, чунки Калом тасдиқлаётганди. Худо Каломи Уни Ким эканини тасдиқлаб турганди. У шундай деди: "Агар Мен Отамнинг ишларини қилмасам, Менга ишонманглар; лекин, агар-агар Мен ўша ишларни қилмасам, ишонманглар Менга. Аммо агар Мен шу ишларни қилсам, унда бу ишларга ишонинглар, чунки улар ваъда этилган Каломнинг намоён бўлишидир". Оҳ, қанийди сиз буни англаб ва тушуниб билсангиз эди. Сизлар кўряпсизми, Каломни Ўзи Уни, У Ким эканига тенглаштирди. Шунинг учун У: "Ким Мени гуноҳда ҳукм қилолади?" − деди. Бошқа сўз билан айтсак: "Ким Менга, Менинг ҳаётим ва Менинг ишларим Мессиянинг ишларига аниқ тўғри келмайди дея кўрсатолади?" Ҳеч ким қарши ҳеч нарса деёлмади, чунки бу Унинг Ўзи эди. Демак, Унда ишонишга имони бор эди, ўшанда; У нима деган бўлса − бажарилинди.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-72Мана бу Христианнинг Ёзув бўйича тасдиғи; бу Сўзларни Исо айтди: "Имонлиларга қуйидаги аломатлар ҳамроҳ бўлади". Ҳозир, одамлар, қандай қилиб сиз ўзингизни имонлиман деб, кейин бўлса, ушбу Сўзларни инкор қиласиз? Қандай сиз имонлиман дейсиз-у, кейин мана шу Каломдан бирон нимани бўлса ҳам инкор қиласиз? Кўряпсизми? Сиз бундай қилолмайсиз. Сен − имонсизсан, ана шу учун сенга бу аломатлар ҳамроҳ эмас, чунки сен нимага ишониншни хоҳлаган бўлсанг, фақат шуни қабул қиласан, Бундан қолганларини эса... сен... Бунга ишонмайсан. Аммо бутунлай ҳаммасини яхлит ҳолда олиш ва Бунга ишониш керак. Шу учун сен чинакамига ишонган пайтингда (риёкорлик қилмайсан, балки ҳақиқатан ишонасан), унда мана шу аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-75Сен: "Ҳа, мен ҳаммасига... ишонмайман", − дейсан. Нима деймиз, унда... сен шундай ғирт имонсизсан, бор гап шу. Агар Библияда шундай дейилган бўлса, демак, бу тўғри, бу Абадий ҳал бўлиб бўлган. Библияда нима дейилган бўлса − бу Ҳақиқат.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-76Эътибор беринг, У бизга: "Агар Менда бўлсангиз ва Менинг Сўзим сизларда бўлса", − деди. Муқаддас Юҳанно 15, "Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб..." (Кўряпсизми, Унга имонингиз бўлиши керак.) "Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб ва Менинг Сўзларим қалбингизга жо бўлса, унда сизлар сўранглар, сизга берилади".
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-77Мана, кўряпсизми, У Ўзини Ким эканини билар ва, шунинг учун имонга эга эди. У Ўзини Кимлигини билганидан кейин, имон ўз ишини қилиб билолди. Энди, "Агар сизлар Менда бўлсангиз, Менинг Сўзим ҳам сизда бўлса", шунда сиз ким эканлигингизни биласиз. Истаганингизни сўранглар, ва бу сизларга берилади.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-78Ахир яхши бўлмасмиди, бугун оқшом, агар ҳар бир одам ибодат қаторига келса ва: "Мен − Христианман. Менда норозилик йўқ. Мени виждоним ҳукм қилмайди. Мен биламан − мени виждоним ҳукм қилмайди, буни биламан. Нимадир менга айтиб турибди, бугун оқшом − менинг изтиробларим, азобларим тугади", − деса? Бу... сен бу ёқдан бир нима билан кетишингга ишонасан. Токи Мукаммал Имон сенда ўзини борлигини тасдиқламас ва намоён бўлмас экан, сени неча марта ҳаяжонга тушганингни ҳам, неча бор бундай қилганингни ҳам аҳамияти йўқ. Бу юз берганда эса, ўша пайтда сени ҳеч нарса бундан айирмайди.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-79Агар − агар сизда рак бўлса ва доктор сизга кеча сизни душанбагача яшолмайсиз деса (бутун юрагингиз, нафас йўлларингиз адо бўлган, рак сизни еган, сизни қон-томир системангизни рак қоплаб бўлган, у ерда нима бўлганида ҳам): лекин Нимадир ҳақиқий имоннинг борлиғи билан кирса эди, Мукаммал Имон сизда бор нарса бўлса эди, ҳа, сиз бу докторнинг нақ юзига қараб кулган бўлар эдингиз.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-85Энди, мана шу Библия ҳам − худди ўша Худо Каломи. Шу учун сен бор нарса деб қабул қиласан (яъни Баркамол Имонни); бу эса Худонинг берган ваъдаси, яъни бор нарса, унда у сизники.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-91Мен: "Ўлим, сен уни ушлаб туролмайсан", − дедим. Мен унинг руҳини Худо Каломига асосан: "Исо Масиҳ Исмидан", − чақирдим ва у сакраб турди. Рост! Кўряпсизми...?... Кўряпсизми, буни имон қўлга киритди. Худо шундай деди ва бу юз берди!
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-92Энди, мана-мана Худо худди шу кунларда қандай қилиб ваҳий орқали гапираяпти! Лекин мана нима: агар ваҳий мана Бунга зид бўлса эди, унда хато бўлган бўларди; Бу − ваҳийдан ҳам ортиқроқ. Агар бирор бир ваҳий мана бу Каломга қарама-қарши бўладиган бўлса, унда уни ташлаб юборинг; у Худодан эмас. Худо Ўзининг Шахсий Каломига зид бўлмайди. Шундай қилиб, агар бу Калом сизга ниманидир айтса, унда сиз буни бўлади деган ишончингизга эга бўлишингиз мумкин. ҳеч бир нима йўқки... Агар У айтса: "Улар касалларга қўл қўядилар ва улар шифоланадилар"; мана, биродар, агар имон, ўша Мукаммал Имон буни эгаллайди, сен... сен бу ибодат қаторидан ўтганингдан кейин сакрайсан ва олқишлайсан, токи... бу ёқдан кетаётганингда: "Бу ўтиб кетди!" − дейсан. Бу ўтиб кетди! Ҳаммаси ўтиб кетди, бунга барҳам берилди! Агар сени юрагингда илтимосинг бўлса ва бу ҳақидаги ибодатга жавоб бўлади деб ишонсанг, унда ҳеч қанақа баҳснинг кераги йўқ, худди шу нарса бўлади ҳам; худди ўша қонкетма касалига чалинган аёл каби.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-93Исода Мукаммал Имон бор эди. У бунга эга эди ва бу келди, чунки Уни Ўзи Калом эди. Сизлар ҳам Калом бўласиз; сиз Каломни қабул қилган пайтингизда Калом бўласиз. "Агар сиз Менда бўлсангиз ва Менинг Сўзим сизда бўлса. Менинг Сўзим..." (бу Сўз) "сизларда бўлади, унда хоҳлаганингизни сўранг ва сизларга берилади". Кўряпсизми? "Агар кимки бу тоққа: "Кўтарилиб денгизга отил", − деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади. Сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олдим, деб ишонинглар ва сизга берилади". Вақт, масофа, ҳеч нарса буни ўзгартирмайди. Сиз буни бажарилганини биласиз. Бунинг билан − бу барҳам топиб бўлди.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-94Энди, қаранглар! Мана, шунда У бизга: "Агар Менда бўлсангиз ва Менинг Сўзим сизда бўлса", − деди; (Юҳаннодан Хушхабар, мана) "сўранглар хоҳлаганингизни, бу сизга берилади". Шундай қилиб, имонли сифатида Ёқубда ўзингизни ҳолатингизни англаб олинг. Кўряпсизми, У Ўз ҳолатини англаганидай, сиз ҳам ўзингизни ҳолатингизни англашингиз, билишингиз керак.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-97Мана, сиз ўзингиз сўраётган нарсага ишонишларингиз керак. Агар сен имонлисан, ўзингни имонли эганингни англагин. Буларнинг барчаси сен учунлигини англа.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-98Агар сени ҳаётингда норозилик, келишмовчилик бўлса, олдин буни тартибга келтир. Тушуняпсизларми? Агар норозилик бўлса, сизнинг... мен... ёки сизга Орал Робертс ёки ўнлаб бошқа одамлар келиши мумкин, қайсики уларда бу ерга келиб сиз учун ибодат қилишлари учун имонлари бор ва бу ерда у ёқдан - бу ёққа сакрайдилар ва сизга челаклаб мой қуядилар ҳам, лекин бу − бу барибир олға силжимайди. Бу рост!
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-101"Сиз учун фалон ва писмадон одам ибодат қилди". Кўряпсизми, мана шундай. "Лекин мана бу сизнинг камчилигингиз − мана сизнинг нотўғри жойингиз". Кўряпсизми? Боринг, буни тўғриланг. Боринглар, бу гуноҳингиз ҳақида эрингиз ёки хотинингиз олдида тан олинг. Боринг буни қилинг". Токи сиз буни тўғриламас экансиз, сиз учун ким ибодат қилганида ҳам, буни аҳамияти йўқ, бу сизга фойда келтирмайди. Сизни юрагингизда хафагарчилик бор, Худо ҳам шу учун бундай хафа юракка кирмайди. Тушуняпсизми? Бунда Худо бўлмайди; сизга буни тўғрилашингиз керак бўлади. Ундан кейин, қачонки сиз буни қиласиз, сиз имонга эга бўлишингиз керак. Агар ҳаммаси жойида бўлса, сиз имонга эга бўлишингиз ва бунга ишонишингиз керак. Қўрқманг.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-102Аюб китобида, у бу ерда: "Аюб қўрққан эди", − дейди. Шу учун у нимадан қўрққан бўлса, ўша бошига тушди. Нима буни олиб келди? Ундаги қўрқув. Мана нима учун бу юз берди. Унинг имони бундан сақлаган бўлар эди, лекин қўрқув унга... унга буни келтирди. У бу нарса бўлиши мумкин деб қўрққан эди ва шу учун ҳам шундай бўлди. Энди, агар у буни бўлмаслигини билганида эди, бу нарса рўй бермас эди. Тушуняпсизми, мен нимани кўзда тутаяпман?
Ваъзни ўқиш →
Алоқа