← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«имон» бўйича: 413 натижа · 11 / 21 саҳифа
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-35Энди, агар сиз кимнингдир Худонинг ишларини, Худонинг ваъдаларини, ёки Унинг Каломи билан бирон нима қилганини кўрсангиз... Бошқа кўплар ҳам: "Мен ҳам буни қилиб биламан", − дейдилар. (Бу хаёл) Шунинг учун улар Бундай ишни қилишса, бирон нимада муваффақиятсизликка учрайдилар. (Амалга ошиши керак!!!) Шунинг учун, бу потенциал имон. Бу шундай бир нарсаки, у сени имонга келтирган бўлар эди. Бу потенциал бор нарса, мана, агар сиз мендан дуб дарахтини сўрасангиз, мен эса сизга дуб мевасини бераман. Сизда потенциал, муайян равишда дуб бор, аммо, лекин у ҳали униб-ўсиб бўлмаган; лекин у ҳақиқатдан ҳам ўзини намоён қилса − дуб дарахти бўлади. Шунинг учун, сиз буни Худо қилади деб тасаввур қиласиз... Аммо сенда бу нарса очиқ бўлган вақтда, ана ўшанда бу имон, ўтиб кетмайдиган Мукаммал Имон бўлади.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-36Мана нима учун ўша ваҳийлар шунчалик − шунчалар аҳамиятли мен учун, чунки ҳар сафар унинг "тўғрилиги" исботланади. Кўряпсизми? Шунинг учун мен, буни У ваъда берганини биламан. Шунингдек, буни У Ўз Каломида ваъда берган ва мана У келаяпти ва буни мана шу кунга ваъда бераяпти. Шунинг учун, қачонки У шундай деганида, ўзингни қаерда турганингни биласан. Кўряпсизми, бу менга имон беради, чунки У ҳеч қачон ҳеч нарсани Ўзининг Ёзилган Каломига тескари қилмайди. Кўряпсизларми? Агар бу Каломга зид бўлганида эди, менда бунга имоним бўлолмасди. Бу яна қайтадан Каломга, Худо Каломини эшитишдан келадиган имонга қайтаради. (кўряпсизми?) Сиз Каломни эшитишингиз керак! Худонинг Каломи − бу мутлақо етарли бўлган Калом. Сизга керак бўлган нарса − мана бу Калом.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-37Шу учун, имон бу − субстанция (доим ҳаракатланиб, ривожланиб турадиган материя, бутун борлиқнинг бирламчи асоси; туб моҳияти. − Тарж.), шунингдек биз у ерда (Ибронийларга) имон нима эканлигини ҳамда имони борлар нималар қилганини билиб олдик. Кўряпсизми, кўп марталаб шундай бўладики, бугун одамларда имон бўлади, эртага эса имон йўқ; кейинги куни у ерда нимадир ва яна нимадир бор бўлади. Аммо қачон Худо бир куни имонни мустаҳкамлаганида ва сен буни кўрасан, ана ўшанда энди ҳеч нарса сени бундан силжитолмайди. Сиз шундай пайпаслаб юрасиз, тортиласиз, юрагиз дош беради (журъат қилиш эса − бу "ваколати йўқ ҳолда журъат қилиш" дегани); сиз буни шунчаки синаб кўрасиз, сиз уни ҳам синаб кўрасиз ва мана бу йўл билан борасиз, бу ёққа ҳам, у ёққа ҳам чопасиз. Ҳали сизда мана у Имон йўқ! Лекин қачон... ўшанда, биз буни "Имон" деб атаймиз.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-41Энди, имон − бу бор нарса ва бизлар у имон билан буларнинг ҳаммаси бажарилганини, амалга ошганини тушунамиз. Бу − бу қандайдир тасаввур қилиш эмас, бу бор нарса; айниқса, Мукаммал Имон. Мана мен бу оқшом нима ҳақида гапираман, Мукаммал Имонга эришишни. Бу ўй, ҳаёл эмас.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-42Энди, бошқалар, одамлар келадилар ва: "Ох, мен тўлиқ имонга эгаман; ох, мен аниқ унга эгаман", − дейдилар. Хўш, унда сен нима учун бу ерда турибсан? Кўряпсизми? Кўряпсизми, айнан сизларнинг − сизнинг ҳаракатингизни ўзи айтаётган нарсага эга эмаслигингизни исботлаб турибди. Кўряпсизми? Агар сиз имонга эга бўлсангиз, унда нима учун ибодат қаторида турдингиз? Кўряпсизми? Нима учун сиз бундай қиласиз?
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-43Кўряпсизми, агар-да сизда Мукаммал Имон бўлганида эди, сиз тўғридан-тўғри Худога айтган ва бунга ишонган бўлардингиз ва йўлингизга кетаверардингиз. Сизга-сизга ибодат қаторига туришга зарурат бўлмас эди. Сиз бунга муҳтож бўлмас, чунки имонингиз буни амалга оширган бўлар эди. Кўряпсизми? Мени: "Мен кўйлак кийишим керак", − дейишимдан нима маъно бор? Мени устида кўйлагим бор!
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-45"Ҳа, мен уни кўраяпман, сезаяпман ва у менда эканини биламан". Мана бу қандай реал бўлади, қачонки Мукаммал Имон бошпана, паноҳ топганда. Сенга энди − сенга энди бошқа ҳеч нарса керак эмас. Бу амалга оширилиб бўлинди; буни сен биласан.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-47"Имон менга шундай дейди!" Мана шундай. Кўряпсизми? Энди сизлар тушундингизми, мен нимани кўзда тутаяпман? Ўша Мукаммал Имон.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-48Мана, бошқа сўз билан айтганда, мен: "Яхши, мен бораман. Библияда: "Жамоат оқсоқолларини чақиртирсин. Улар ибодат қилиб, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан беморларнинг бошига зайтун мойини суртсинлар", − дейилган. Мен бораман", − деб журъат қилиб айтаман. Яна сен: "Ҳа, мен шифоланаман", дейсан. Кўряпсанми, сен ўзингни мажбур қиласан; сен ҳозир ҳушёр бўлмаяпсан, сен ўзингни шундай-шундай асабий ҳолатгача етказасан. Кейин бўлса, қачон ўтасан бу ердан: "Ох, мен-мен ҳали... эмасманми?...", − дейсан. Кўряпсизми, мана қандай юз беради, сизда имон йўқ эди!
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-49Сизнинг асл имонингиз буни шу заҳотиёқ амалга оширади. Сизнинг-сизни ҳақиқий имонингиз сиз учун буни шундай бор қиладики... Ана у қон кетаётган камбағал аёлга қаранглар, у: "Агар кийимига бир тегиб олсам, соғайиб кетаман", − деди. Шунинг учун у шундай қилиши билан, у: "шу заҳоти қон кетишдан тўхтаганини сезганини", − айтди. У ҳақиқатдан ҳам бунга ишонганди.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-50Шунда, у Бунга тегиб олгани пайти... уни тўхтаганини исботи, бу тўхтади. Исо бурилди ва: "Ким Менга тегди?" − деди. Ўша Мукаммал Имон... Шунингдек, худди ўша Мукаммал Имон бугун оқшом ҳам худди ўшанда бўлгани сингари Исо Масиҳга тегади. Аёл ўша вақтдаги Мукаммал Имон билан келди.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-51Мана, ҳозир бизлар шогирдларни бошда мана шу Мукаммал Имонга эга эмасликларини кўрамиз. Улар унга эга эмасдилар, чунки улар билан Масиҳ бор эди, У билан юргандилар; лекин кейин, кейинчалик Масиҳ уларни ўзида бўлди. Шу учун, сиз кўриб турибсиз, Муқаддас Руҳсиз ушбу Мукаммал Имонга эга бўлиш мушкул; У (Муқаддас Руҳ) уни келтириши керак. У буни қилади. Энди сизлар: "Шогирдлар Мукаммал Имонга эга эмасдиларми?" − дейсиз. Ҳа; чунки, қачонки улар тутқаноғи бор боладан ўша жинни қувишга уринган эдилар, улар бундай қилолмадилар.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-54Шунда Исо: "Имонингизни етмаслигидан, имонсизлигингиздан", − деди уларга. Бу тўғри. "Имонсизлигингиз туфайли..."
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-55Энди эсингизда бўлсин, уларда куч бор эди. Исо уларга шундай бир неча кунгина бундан олдин касалларни шифолаш учун, ўликларни тирилтириш, жинларни қувиш учун қудрат берган эди. Уларда куч бор эди, лекин бу кучни ишлатиш учун имон берилмаган эди. Энди, Бранхам Чодири бор! Мана бугун Черков бор, Келин бор! Муқаддас Руҳ Ўз қудрати билан шу ерда, лекин сизлар уни бошқариш учун ўша имонга эга эмассиз. Тушуняпсизми, мен нимани кўзда тутаяпман? Уни бошқариш учун имон зарур.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-56Мана: менда қўлда заряд қилинган патрон бор. Баллистикадан мен уни қандай учишини билан, Калом ҳам шундай, лекин мен уни қуролга солиб отишим керак. Порохга олов тегиши керак. Порохда куч бор, лекин унга ёниши учун олов керак. Худди шундай, патронда порох бор, аммо уни заряд қилиш ва отиш учун имон керак. Мана нима зарур (тушуняпсизми?), Муқаддас Руҳнинг кучини алангалатиш учун Мукаммал Имон керак, қайсики бизлар, У бизга тушганидан бери унга эгамиз; имон олов олдириш учун, буюк ишларни кўриш учун, имон,... имон, имон сенга буни намоён қиладиган бир нарса.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-57Очиқ юрак билан, қувончга тўлиб, нима демоқчилингингни аниқ билганинг ҳолда, касал ётган хонага кирасан. У ёққа кирасан ва нима юз беришини ҳам биласан, нимадир сенга олдиндан очиқ бўлган эди, сен буни биласан ҳам. Шунинг учун кирасан: "Исо Масиҳ Исмидан, ўрнингдан тур. РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ!" Мана сизга, марҳамат; мана бу Мукаммал Имон. Ўн миллион одам турганида ва буни бўлмайди деганида ҳам, лекин сен буни барибир рўй беришини биласан, чунки буни сен аниқ биласан. Бу юз беради. У ерда яна кимдир нима дейишига қарамай, айнан сенда имон бор.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-60Энди, агар ер курраси айланаётган бўлса, у бўлса уни тўхтатиб турибди ва қуёш ҳам ўз жойида тўхтатилади ва ҳаракат қилмайди, унда нима юз берди ўзи? Мана, агар сен буни шундай бўлади деб айтган бўлсанг, имонсиз одамдай бўласан; лекин сен агар бундай эмас десанг, унда сен фанга нисбатан ножиддий, юзаки муносабатда бўласан, чунки улар (олимлар. − Тарж.), агар ер тўхтаса, у тушиб кетган бўларди, дейди. Унда нима бўлаяпти? Борди-ю, агар сен Худонинг Каломини нотўғри десанг, унда сен қандайдир имонсиз одамсан. Кўряпсизми? Лекин бу рўй берди, мана нима энг асосийси, у юз берди. Мен бу нарсанинг механикасини билмайман, бироқ бу юз берди, содир бўлди!
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-62Бу бола шифо тополмади, чунки... Шогирдлар кучга эга эдилар; Исо уларга ҳар қандай касалларни шифолаш, жинларни қувиш, моховларни тозалаш ва ўликларни тирилтириш қудратини берди. Уларга У қудрат берди, лекин улар ўзларида бўлган ўша қудратни ҳаракатга келтириш учун имонлари йўқ эди. Шу учун, ундан кейин улар Исодан сўрадилар: "Ҳа, мана, нима учун энди бизлар бундай қилолмадик?" − дедилар.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-63Энди, ёдингизда бўлсин, уларда Калом бор эди; ва ўшанда Калом Тана эди. Шунда Калом уларга: "Мен сизларга қудрат бераман", − деди. Омин! "Мен сизларга қудрат бераман". Шу учун уларда қудрат бор эди, лекин уларда бўлган Сўзни ҳаракатга келтириш учун имонлари йўқ эди. Тушуняпсизми, мен нима деяпман? Лекин Исода у (имон. − Тарж.) бор эди, У Калом эди, У ишонарди ҳам; У нима дейди − ўша содир бўлади. У уларга: "Оҳ, уни бу ёққа олиб келинг. Сизларга яна қанча тоқат қилишим керак?" − деди.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-64Унда Унинг қудрати билан бирга имони ҳам бор эди. Қандай қилди У? У деди: "Мен Ўзимдан ҳеч нима қилолмайман". Нима учун? У Ўзи Ким бўлган бўлса, ўшанга ишонди; У Калом эканлигини билганидан, Ўшанга ишонди. Шунинг учун Унда Ким Уни Калом қилган бўлса, Ўша Худога имони бор эди. У Худо (Калом) эди ва улар Унда бор эдилар ва мана шу Унга имон берар, чунки У Ўз мавқесини билар эди (мартабасини. − Тарж.). У Ким эканлигини билар эди, чунки Ёзувда У мана шу деб айтилган эди. Шунингдек Ёзувнинг ҳамма жойлари Ёзувда Уни ҳақида қандай ёзилган бўлса, У айнан шундайлигини бир-бирига боғлиқ ҳолда исботлайди, шунинг туфайли У Ўзини Ким эканлигини билар эди.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа