← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«Муқаддас Руҳ» бўйича: 276 натижа · 11 / 14 саҳифа
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-344Худо унга ҳали у ердалигида, унинг туғилиши арафасидалигида унга текканида, туғилишидан уч ой аввал Муқаддас Руҳни олди. Худди шундай. Марьям у ерга келганида, кичкина Яҳё онасининг қорнида олти ойлик бўлган эди ва ҳеч қачон... Унинг кичкина мускулчалари ҳали ҳечам қимирламаган эди. Ва Марьям қўрқар эди... Аниқроғи, Элисабет, унинг (Яҳёнинг) онаси, гарчи кичкинтойнинг мушакчалари ўсаётган бўлса ҳам, бироқ у қорнида ҳаёт борлигини сезмаган эди. Ва Марьям келиб уни қучоқлаганида, унга қўлларини қўйганида... Ҳм. Тушуняпсизми? Худди шундай. “Худо менга айтди, менда ҳам бола бўлади”, — деди у.
“Сизлар Юсуф билан турмуш қурдингизми?”
“Йўқ”.
“Марям, бу қандай бўлиши мумкин?”
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-377Хуллас, бу охирги кунда У ҳар бир ваъдани очиб бера олиши учун, Ўз Руҳи ва Қони билан У Черковни муқаддаслади. Энди қаранглар, қолган барча руҳоний эрлар олмаган, ўтган замонлардан қолган ўшаларни бу охирги кунларга йиғишни уддалай олмадими ахир, ва Муқаддас Руҳи билан Етти Муҳрнинг барча сирини оча олмадими? Мана кўряпсизми? У Ўзини ифодалаяпти. Мана шунақа Унинг Мақсади. Мана нима учун ҳам У ўлди! Унинг уч ёқлама намоён бўлишидан иккинчи қисми шунақа. Биринчидан, Ўзини Масиҳда ифодалаш, кейин Черковда Ўзини намоён қилиш. Ва худди шундай — Масиҳ Калом эди, ва Черков ҳам Каломни ўзи орқали ўтишига қўйганида Калом бўлади.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-387“Ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун ўша битта Руҳга чўмганмиз”, — Унинг Руҳидан туғилдик, шунда биз Шоҳликка тегишли бўламиз. Ва ҳаётимиз бўйича америкалик эмасмиз, немислар эмасмиз, кимлардир эмасмиз, биз — Христианлармиз (Масиҳчилармиз). Биз дунёвий нарсаларга нисбатан муҳаббат қулларидирмиз, мустаҳкаммиз ва Руҳда юрамиз. Бу дунёга бўлган ҳуқуқларимизни сотдик ва ушбу Қимматбаҳо Зумрадни сотиб олдик ва Муқаддас Руҳга Ўзини намоён этишига имкон бериб яшаймиз. Мана қанақа Унинг ҳақиқий Черкови. Мана сизлар қанақасизлар ва мен қанақаман, агар бизлар фақат шу ўзимиздаги “мен”ни қолдирсак ва қандайдир таълимотда айтилгани бўйича эмас, балки Худога Унинг Сўзи бўйича хизмат қилсак.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-405Сиз аёллар, Муқаддас Руҳга чўмганман дейсизлар-у, аммо сочларингизни ўстиришга журъатингиз етмайди; ҳолбуки Муқаддас Китоб буни қоралайди ва аёл... эркак, агар унинг аёли сочини кесса, хотинини ҳайдаб юборишга ҳаққи бор, дейди. Ва бундай қилиши Худонинг олдида шармандалик бўлмайди. Яна Муқаддас Китоб, агар у сочларини кесиб турса, унда у ўзининг бошини бадном қилади, дейди. Ва бу нарса умумқабул қилинган...ахир биласиз, бу умумқабул қилинди, чунки аёл қирқилган сочи билан ибодат қилаяпди ҳатто. Тушуняпсизми?
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-410“Шаббат кунини муқаддас деб билинг, бу кунга риоя қилиб юринг”, ҳафтада бир кун; энди У буни кучайтирди, “фароғат” Худони Руҳини ўзида сақлашдан келиб чиқади. “Амр устига амр, қоида устига қоида; озроқ у ердан, озроқ бу ердан. Яхшилик пайида бўлинглар. Зеро Мен бу халққа ўзга тилда ва тушунарсиз шевада гапираман. Ва мана шу оромдир. Бу Раббий Ҳузуридан чиқиб келаётган тинчланиш”.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-434Руҳ орқали Черков Масиҳнинг Қонидир, чунки Ҳаёт Қондадир. Бу Муқаддас Руҳга чўмдирилиш, қайсики Унинг Танасига чўмдиради, қайсики фақат Унинг Танасини, Унинг Этини, Унинг Каломини тан олади. [Бранхам ака кўп марта Муқаддас Китобини қоқади.—Таҳр.]
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-474Худо билан инсон бир бутун бўлгани бу — Худованд севгисининг буюк сирини ифодаланганидир. Тушуняпсизми? Худо ва одам — бирдир, ва ҳамма гап шундадир. Худо ва одам бир бутун у ерда, ва Худо билан одам — бир бутун бу ерда. Тушуняпсизми? Бу нимани билдиради? У бизларда устунликка эга бўлиши учун, Унинг Руҳига тўлган бўлишни. Бу Худонинг ютуғи эди, яъни шундай қилиш Худонинг мақсади эди: У Масиҳда бўла олиши учун, Масиҳ эса бизларда ва биз ҳаммамиз биргаликда — бирмиз. Муқаддас Руҳ, Масиҳга буни очган худди Ўша бу ерда ҳам буни очади: ғайритабиий яратувчи Қудрат. О-о, ана бўлмаса!
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-486Бу бир гуруҳ эмас. Бу Муқаддас Руҳга тўлган, Худонинг ҳомиладор фарзандини шахсан тасдиқланиши, у ўзини Худога шу қадар топширадики, бошқа ҳеч нарса ҳақида хавотир олмайди. Шунда Муқаддас Руҳ унда булоқдай тошиб, одамлар олдида ҳамда бу дунё олдида ўзини ифодалаганича, шахсан... Каломнинг Ўзини шахсан тасдиғини кўрсатиб, Ўзининг Ҳаёти билан яшайди.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-501Бибиляда, ваҳийда: “Бу буюк шаҳар ер юзи подшоҳларига бош бўлади” — дейилган. У — фоҳиша, дейилган. Бу ким? У ўзини тартиблиман деб, хоним деган номга лойиқман деб, аммо зино қиладиган аёл у. “Унинг қўлида зино ҳаромликлари нопокликлари билан тўлиб тошган коса — бу дунё учун қадаҳ бор эди”. Ва унинг қизлари — протестант черковлари ҳам бор эди. Уларнинг ҳар бири ундан худди ўша ёлғон таълимотлар билан, худди ўша сувда чўмдирилиш билан ва Муқаддас Руҳга чўмдирилиш ўрнига қўлини қисиб қўйиш каби одатлар билан ундан чиқдилар; ва улар Куёвнинг Исмини қабул қилиш ўрнига ўзларини “Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ” деган сохта таълимотлар ва ҳоказолар билан чиқдилар.
Сен: “Буни ҳеч қандай фарқи йўқ”, — дейсан. Йўқ, фарқи бор.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-630О-о, мана шундай қаттиқ Мактубдан кейин, мен ўйлайман, биз бир неча вақт Унга Руҳда сиғинишимиз керак бўлади. Тушундингизми, шундай кўзларингизни юминг ва келинг, яна бир бор Унга қўшиқ айтамиз: “Мен Уни севаман, мен Уни севаман”. Қўлларингизни Унга кўтаринглар.
Уни севаман, Уни севаман
У олдин севган
Ва Гўлготада сотиб олган
Нажот менга.
О-о, биз Уни шунчалар севамиз!
Отага ишонч, Уғилга ишонч
Ва Муқаддас Руҳга-учаласи хам битта.
Жин титрайди, гунохкор эса туради,
Иеговага бўлган ишонч дунёни ларзага солади!
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-51Мана, ҳозир бизлар шогирдларни бошда мана шу Мукаммал Имонга эга эмасликларини кўрамиз. Улар унга эга эмасдилар, чунки улар билан Масиҳ бор эди, У билан юргандилар; лекин кейин, кейинчалик Масиҳ уларни ўзида бўлди. Шу учун, сиз кўриб турибсиз, Муқаддас Руҳсиз ушбу Мукаммал Имонга эга бўлиш мушкул; У (Муқаддас Руҳ) уни келтириши керак. У буни қилади. Энди сизлар: "Шогирдлар Мукаммал Имонга эга эмасдиларми?" − дейсиз. Ҳа; чунки, қачонки улар тутқаноғи бор боладан ўша жинни қувишга уринган эдилар, улар бундай қилолмадилар.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-56Мана: менда қўлда заряд қилинган патрон бор. Баллистикадан мен уни қандай учишини билан, Калом ҳам шундай, лекин мен уни қуролга солиб отишим керак. Порохга олов тегиши керак. Порохда куч бор, лекин унга ёниши учун олов керак. Худди шундай, патронда порох бор, аммо уни заряд қилиш ва отиш учун имон керак. Мана нима зарур (тушуняпсизми?), Муқаддас Руҳнинг кучини алангалатиш учун Мукаммал Имон керак, қайсики бизлар, У бизга тушганидан бери унга эгамиз; имон олов олдириш учун, буюк ишларни кўриш учун, имон,... имон, имон сенга буни намоён қиладиган бир нарса.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-61Мен Муқаддас Руҳнинг механикасини билмайман, лекин мен биламан, У менга тушган. Мен Бунинг механикаси тўғрисида айтиб беролмайман, лекин мен Бунинг дуоларини, баракаларини биламан. Бу − мен билишни истаган ҳамма нарсалар − Муқаддас Руҳнинг дуолари ҳақида. Механика бўлса, У буни ҳаракатга келтиради, бу Унинг сири.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-73Оҳ, бугунги Христиан билан, ўша даврдаги Христианларни таққослаб бўладими ахир? Ўша шогирдлар Руҳнинг қудрати билан, Муқаддас Руҳ таъсирида юрдилар, буларни амалга оширдилар. Шундай асир, бир оқшом ваъз қилганимдай, Каломнинг ва Худо иродасининг асири; токи уни Худо бошқармагунигача, у ўрнидан жилмаган. Сизлар Черковни мана шундай кўтарилишини хоҳлармидингиз? У шундай бўлади; орқага қайтиб. Бу-бу бошланиши керак. Бу рост. Бу... Энди ҳозир шу нарсага бораяпти ҳам, мен ишонаман.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-154Энди, кузатиб боринг. У Эски Аҳдда қандай кўринган бўлса, Янги Аҳдда қандай кўринган бўлса, бизларга ҳам худди ўша формада зоҳир бўлди; ва худди ўша Масиҳ, худди ўша Сўз билан кўринди. Шунинг учун мен сизларга шуни айтаман, Масиҳ − бу Муқаддас Руҳ. Масиҳ деган сўзнинг ўзи "мойланган" деганидир; фақат мойланган одам, бу Масиҳ, Худонинг мойлангани. Сизлардан ким буни тўғри эканини билади? Таржима шунақа... Мойланган одам, бу Муқаддас Руҳ таъсири остидаги одам ҳақида. Ниманинг таъсири остида? Библияда, Ҳаворийлар 2да, Носиралик Исо, Худо томонидан тасдиқланган, Муқаддас Руҳга чўмган одам дейилган; чор атрофда юрди ва буюк ишлар қилди ва ҳоказолар, кўряпсизми, Худо, У мана шу одамда эканини исботлади, Унда эканини намоён қилди.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-155Шунингдек, ҳозир бизлар худди ўша Руҳдан мойланган, мойланган мессиялар бўламиз; Исо Масиҳнинг тирилишида порлаш учун, охирги кунларнинг мессиялари; У ўлик эмас, балки У Ўз халқида эканини кўрсатди, Муқаддас Руҳ формасида; Ўз Келини орасида (аро), Унга севгиси билан, Келинига Ўз-Ўзини тўкиб, ҳаракат қилмоқда. Никоҳ Кечасида Улар битта бутун бўладилар; ва худди Ўша Худо томонидан худди Ўша Сўзда ваъда берилган, яна ўша аломатлар билан, яна Унинг намоён бўлишини ифодалаб, Никоҳ Кечасида Улар бир бутун бўладилар.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-157Буларнинг барчасини яхши қилдими У? У буни қандай бўлади деган бўлса, аниқ шундай бажарилган нарсадан бошқа бирон нарса айтдимикин У? Ахир У бу ишларни қилмадими ва ахир бизларнинг орамизда ушбу буюк Олов Устуни бўлмаганми ва аниқ ўша ишларни У ваъда қилганидай бажармадими ахир? Ахир биз Буни кўрмадикми? Ахир булар юз беради деб олдиндан айтилганидан кейин олимлар Буни суратга олмадими? Тўғри ўша ёққа бордим ва бу содир бўлди, ҳатто газета ва журналлар шу пайтни ўзида буни босиб чиқардилар ва буни кўрсатдилар, ваҳоланки, бу сизларга бўлишидан бир неча ойлар олдин айтилган эди. Ахир У Эски Аҳдда ва Янги Аҳдда қандай қилган бўлса, ҳозир ҳам айнан шундай қилмадими? Шунингдек, Ўша қандай бўлган бўлса, Бу ҳам айнан шундай бўлаяпти! Худди Ўша Муқаддас Руҳ келаяпти ва юрак сирларини билаяпти; шунинг учун Худо Каломи жонли ва дудама қиличдан ҳам ўткир, юрак фикрларини ва ниятларини фарқлайди. Ахир бу шундай эмасми? Ахир бу худди Ўша Худо эмасми? Шунингдек, бу ҳам Ўшани Ўзи, қаердадир қандайдир бегона эмас, лекин У шу ерда. У шу ерда, бу Мукаммал Имонни туғдираяпти. Мен Уни сезяпман. Мен Уни ҳозир шу ердалигини биламан. Мен Уни Руҳи шу ердалигини биламан Мен биламан, У ҳаммасини билади. Омин! Шунингдек, У нимадир қилишни хоҳлаётганини мен биламан. У бир нимани, одамларда мукаммал имонни яратиб бўлди ҳам.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-20Сиз айтсангиз: "Бранхам ака, сен менга-менга кераксан", − мен бўлсам сизга совға юборсам, кўрдингиз. Ахир бу мен эмас-ку, бу мени совғам. Ўзга тиллар − Муқаддас Руҳ эмас, бу Муқаддас Руҳнинг инъоми.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-23Белги, Исо Масиҳ, Муқаддас Руҳ − орамизда турибди. Бизлар буни ҳурмат қилишимиз керак. Бизлар-биз-биз етарлича камтар бўлолмаяпмиз. Оёқ кийимни ечиш ёки тиз чўкиш буни ҳал қилмасди; бу-бу ҳали етарли бўлмасди, бизларга бу етишмасди; аммо Руҳнинг меваларини келтирадиган ҳаёт керак бўлади.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-29Ҳозир Етти Муҳр кетидан нима келганига қаранглар: одамларни бирлашиши, бирлашишнинг аломати, охирги кунларда қизил нур милтиллаши, аёлларни борган сари гўзаллашиб кетиши аломати, худди шундай эркаклар ҳам, қандай улар ўзларини тутишлари. Муқаддас Руҳнинг бу ҳамма аломатлари олиб келинди ва ундан кейин ўша Етти Муҳрлардан кейинги Мактубларни якунлаш учун шу ёққа қайтаман. Ҳаммаси биттасида, яъни Белгида тугалланди; бизларда ҳаммаси жойида, тушуняпсизми, ўзингизни ва Имондамизмикин, текширишимиз керак.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа