← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«имон» бўйича: 413 натижа · 10 / 21 саҳифа
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-308Мана, кўряпсизми, мана бу Хушхабар. Исо шогирдларига: “Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар”, — деди. У: “Боринглар, ўқитинглар”, — демади. У: “Боринглар, ваъз қилинглар”, — деди. Бошқа сўз билан айтганда: “Мана шу қудратни кўрсатинг ва шунда бу аломатлар уларга ҳамроҳ бўлади”. Шунчаки ўқитиш буни етиштирмайди. Бу аломатларни етиштирадиган Руҳнинг Ўзи керак бўлади. Тушуняпсизми? Эшитинг буни.
Токи сизларнинг имонингиз инсон донолигига эмас, балки Худонинг қудратига асослансин.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-314Бироқ ўша имонлилар гап нимада эканлигини билган эдилар. Улар Илёсда бор бўлган Масиҳнинг очиқлиги, айнан ўша Ҳаётни ифодалаётган худди ўша ваҳий Павлусда бўлганини кўрдилар, чунки у пайғамбар эди. Тушуняпсизми? У башорат қилар эди, ва барчаси айнан айтилганидек бўлар эди, ва Худо шу тарзда пайғамбарни тасдиқлашини билар эдилар. У Худонинг пайғамбари эканлигини улар билар эдилар. Уларни бунда умуман иккилантира бўлмас эди. Улар Бутрусни башорат килганини ва ҳаммаси амалга ошганини кўрганларида: “Менга фақат унинг сояси тушса бас”, — дердилар. Омин! Ана бу Черков. Бу ўшалар, қайсиларки бунга ишонадилар. Худди шундай. Бу...орқали очилган эди.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-330Бироқ кейин Худо ушбу охирги кунларда Унинг Қонида ювилган халқини У олиб чиқишини айтди ва улар шу учун танланган эдилар. Улар албатта бўладилар. Худо шундай деган. Ва Бу очиб юборади... Ва айнан “Мана, Мен... юборяпман”, Малаки 4 даги аломатни ва У нима қилади? “Қайтадан тиклайди”, У ваъда қилган ваҳийни охирги кунларга у қайтаради, ўша буюк ишларни бу оҳирги кунларга олиб келади. Нима қилиши керак... Малаки 4 нима қилади? Оталар Имонини фарзандларга қайтариш керак. Тушуняпсизми? Бу шундай, ўша нарсани келтириш, худди ўша Олов Устуни ҳаракатда: яна ўша аломатлар, яна худди ўша мўъжизалар, худди Ўша Исо; У Ўшанинг Ўзи эканини кўрсатиб, У худди Ўша эканини ваъз қилиб, У кеча, бугун ва абадий Ўша эканини тасдиқлаб.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-331“Бу барча йиллар давомида методистлар қурти, баптистлар ҳамда католиклар ва уларнинг барча қуртлари бу...бу Имонни умуман уруғи қолмаган деноминация тўнкасига айлангунигача еб битирган бу Имонни Мен тиклайман”, — дейди Раббий. Бироқ Мен ўша ҳамма йиллар учун яна қайтадан тиклайман”, — дейди Раббий. Нима? “Улар қолдириб кетган барча аломатлар ва мўъжизаларни, Мен яна мана шу энг бошдаги Дарахтга қайтараман ва Мен Уни тиклайман”, — дейди Раббий. Ўша пайғамбар тасдиқланган пайғамбар эди. Унинг сўзлари амалга ошиши лозим. Омин.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-379Лекин ток эркин оққанида — Худонинг Каломи — У Ўзини ифодалайди. “Мен қилган ишларни сизлар ҳам қиласизлар”. Ва охирги кунларда бу содир бўлади: “Мана, Мен сизларга Илёс пайғамбарни юборяпман ва у фарзандларнинг юракларини оталари Имонига қайтаради”.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-437У билан Уйга кетишимиз учун Куёвни кутиб, ортимизга, бизни сотиб олганга қараб ва ҳозирнинг ўзида Самовий жойларда ўтирганимизча, бизлар имонимиз билан У билан бирга тирилдик.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-509Момо Ҳавони нима ҳалок қилди? Ишонмаслик. Тўғрими? [Йиғилиш: “Тўғри”. — деди.—Таҳр.] Уларнинг нимага ишонмаганлиги? Худога ишонмаганлигими? Йўқ. Уни Худога имони бор эди. Албатта. Ахир у: “Худо йўқ”, — дедими? Йўқ, жаноб. У (Момо Ҳаво) даҳрий (Худосиз, кофир) эмас эди. “Э, — деб у, — биласизми, мен Унинг Каломига умуман ишонмайман”, — дедими? О-о, йўқ. У бир осон, оддий нарсадан бошқа ҳамма нарсага ишонар эди.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-520Энди, менга кўрсатинг-чи, қаерда бирор киши Танага “Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ” Исмидан чўмдирилган эди? Сизни ўзингиз нимани тан оласиз? Тушуняпсизми, мен кассетани эшитаётган, биласизми, минглаб одамларга мурожаат қилаётганимни тушунаман, ва кассеталарни бутун дунёга тарқатиш бизнинг хизматимиз. Сен қайси исмда чўмдирилгансан? “Нажот топишимиз учун осмони фалак остида одамзотга берилган бошқа ҳеч бир исм йўқ” , — дейди Калом. Агар сен Масиҳга бўлган имонингни кўрсатиш учун чўмдирилган бўлсанг, ва шу билан бирга таълимотни номини олсанг, унда сен — гибридсан.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-524Энди Муҳрларни кўряпсизми? Ўшанда У воситачилик хизматини қилди ва қутқарди, бироқ бир куни У қутқариш Китобини олиш учун келади. Ва мана шу Китобда бўлганларнинг ҳаммаси Уники бўлади, зеро Китобдаги сўзлар — бу имонлилардир, Сўз эса — бу Унинг Ўзи. У бу Қутқариш Китоби учун ва У Қурбонлик Қўзиси сифатида қурбон бўлганида, дунё яратилишидан олдин ўша Китобда ёзилганларнинг ҳаммаси учун келади.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-536Унинг Танаси ваъда қилган ишларини худди Марк 16 даги ва бошқа жойлардагидай амалга оширади. Қабр Унинг Танасини ушлаб тура олмади, аммо тирилишда у (тана) У (Масиҳ) билан биргаликда тан олинди. Сиз буни тушуняпсизми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Демак, (У келганида) қабр Унинг имонли (художўй) фарзандларини Танасини ушлаб туролмайди, балки У (Келинни танаси) У билан бирга тан олинади, чунки У Танаси бўлган Келинни тирилтириш мақсадида ўлди. Тан олинади, чунки бу Унинг Танаси, чунки бу Унинг Каломи. У деноминациядан тўлиқ ажралиб Унга берилган, У эса Каломдир. Тушуняпсизларми? Бу Тана У билан танилади, чунки бизлар ўлимдан Ҳаётга ўтганимизни, Унинг асири бўлганимизни билиб, — энди бизнинг тирилганимизни биринчи меваларига эгамиз. Худо ҳам Ўзининг шахсан Бошчилиги билан У кеча, бугун ва абадий худди Ўшанинг Ўзи эканлигини исботлаяпти, ўшанда Ўзи қилган ишларни , худди ўша ишларни бажариб: “У Менда, Мен эса Унда, сизда”, — ва ҳоказо, сиз биласиз. Бу рост.
Ваъзни ўқиш →
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-574Мана шунақа, охирги кунларда Келин Дарахти вақтида, Худонинг фарзандларида худди ўша аввалги Имон тикланиши ваъда берилган. Малаки Китоби 4-бобида Худо: “Мана, Мен, Эгангизнинг улуғ ва даҳшатли куни келишидан олдин, олдингизга Илёс пайғамбарни юбораман, ва у фарзандлар Имонини тиклайди”, — деди. Мана шунақа, бу Илёснинг биринчи келиши эмас эди. Йўқ, йўқ.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-1Самовий Ота, бугун кечқурун бизларда битта ниятимиз бор. Бизлар фақат ишониш учун, фақат Раббий Исога ишониш учун бирга йиғилдик. Бугун оқшом бу ерда касал ва бетоблар бор, шунинг учун бизлар шу − шу йиғилишимизни тани-жони касаллар ва бетобларнинг шифоланишига бағишладик. Мана ҳозир қўшиқчи "Кейин Исо Келди", − деган ажойиб мадҳияни айтганидек, Раббий, бизлар учун бу ерга кел, бугун кечқурун орамизда бирорта ҳам азобланаётган қолмаслиги учун, барча қийналаётганларни шифола. Шуни бизларга ато эт, Раббий ва бизга ҳозир Сўзга мурожаат қилган вақтимизда, шу соатда керак бўладиган имонга эга бўлишимиз учун, ёрдам бергин. Бизлар буни Исо Исмидан сўраймиз. Омин.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-19Мана, демак, имон кечиримга асосланган. Мана шунда, бугун эрталаб айтганимиз каби черковни ҳақиқатан ҳам ҳаворийлар замонларидаги нарсалар амал қилаётганини кўришни истаймиз, мана нимани ҳаммамиз хоҳлаймиз. Шунингдек, бу нарса ҳозир яқинлашиб ҳам қолди. Биз буни кўряпмиз, лекин бизлар буни кўпроқ кўришни хоҳлаймиз. Бизлар буни шунақанги тошиб оқишини истаймизки, бу нарса − бу бизга кўмаклашсин, бизлардан бошқаларга оқиб ўтсин.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-26Ҳозир биз имон ҳақида гаплашамиз, алоҳида бир ўзгача имон ҳақида: Мукаммал Имон. Бу буюк нарса. Мана, имон Библияда бизга: "Имон эшитишдан келиб чиқади", − дейилган. ¬¬Энди имонсиз нажотга эришилмайди. Имон эса − бу дегани, гарчи имондан бошқа ҳеч нарса буни бор деб кўрсатмаган бир пайтда, сен буни бор деб ишонишинг керак. Энди мен сизларга бир неча дақиқадан кейин бўладиган ибодат қаторига тайёр бўлишингиз учун, имонингиз ошиши, кучайиши учун ҳаракат қиламан.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-27Энди, имон: "...Худога Уни бор деб ишониб келиш керак". Шунингдек, имонсиз Худони мамнун қилиб бўлмайди, сен Уни мамнун қилолмайсан. Шунингдек, сен Худога ишонаман десанг... Уни сен ҳеч қачон кўрмагансан, тушуняпсизми, шунинг учун сенга Бунга имонинг билан ишонишингга тўғри келади. Агар сен Уни кўриб билолганингда эди, унда бу имон бўлмас эди. Кўряпсизми? Ҳис-туйғуларимиз сезадиган ҳамма нарса, бу энди имон ҳисобланмайди, имон эмас у, бу илмий факт; унда бу имон ҳисобланмайди. Аммо сен Уни имон билан қабул қилишинг лозим. "Шунинг учун Худога келувчи Унга ишониши керак; имон эса Худо Каломини эшитишдандир". Кўряпсизларми? Аввало сен буни Худонинг Каломи деб ишонишинг керак ва сен Худога Калом орқали келишинг керак. Кўряпсизми? Фақат Каломни ол, нима деяпти У ва "Бу рост!" Бунга зид бошқа бирон нима, ҳақиқат ҳисобланмайди.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-28Иброҳимга фақат ўша Овоз нима деган бўлса, шунгагина ишониши керак эди. Йигирма беш йил ўтгач, унга юз ёш бўлганида, Бунга йигирма беш йил олдин пайтидагидан ҳам қаттиқроқ ишонди. Кўряпсизми? У Бунга ишонди. Шунинг учун "У имонсизлиги билан Худонинг ваъдасига шубҳаланмади, балки У ушбу ваъдасини бажаришга қодирлигини билганида Худони улуғлаб, имонда қатъий турди". Мана шу тарзда, ҳар бир киши билан мана шу тарзда бўлиши лозим. Худони ваъда берганига ишонган ҳолда, сиз ўзгармас, садоқатли имон билан келишингиз керак. Аммо ҳозир, сиз мана шу имонга эга ҳолатда бўлишингиз керак, ва бу ўша биз айтмоқчи бўлаётган нарсадир; кўряпсизми, мана шу имонни қабул қилиш керак.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-29Ибронийлар, Ибронийларга мактуб, 11-боб, мана нима дейилган у ерда:
Имон − умид қилинган нарсаларнинг амалга ошишига ишониш,...
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-30Мана шу ерда кўпчилик одамлар шифо олишда ёки сўраган нарсаларини олишда муваффақиятсизликка учрайдилар, чунки улар имон деб бошқа бир нарсани қабул қиладилар. Кўряпсизми? Улар бунга ишонмайдилар. Бу-бу... бу-бу тасаввур эмас. Бу чинаккамига амалга ошиш.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-31Энди диққат қилиб эшитинглар! Тушуняпсизларми, бу ундай нарса эмас, сиз тасаввур қиладиган. Аммо сенинг қолган туйғуларинг сенга нима дейдиган бўлса, бу ҳам сен учун худди шундай реал нарса. Менга кўзларим: "Бу бир варақ қоғоз", − деб айтганидай, бу ҳам худди шундай реал, бор нарса. "Бу нур", − деб айтгандай, худди шу каби чин, реал нарса. Бу: "Мен ўз костюмимни сезаяпман", − дегандай, худди шундай реал нарса. Бу худди ана у ерда болакай гапираётгани каби, худди шундай реал нарса. Бу ҳам шундай реал, бор нарса, худди мен оғзимда таъмни сезганим каби. Бу шундай бор нарсаки, фақат сен буни бошқа бировга кўрсатолмайсан. Бу биргина ўзингда. Омин! Бу сеники. Имон − бу амалга ошиш; кўряпсизми, қандайдир бир афсона эмас. Шундай қилиб, кўпчилик одамлар келадилар...
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-33Эътибор қилинг, бу сиз эга бўлган шунақа нарса; агар сен ҳақиқатан ҳам бунга эга бўлсанг, унда тасаввур қилиниб ўтирилмайдиган нарса у. Бу сенинг учун, сендаги бўлиши мумкин бўлган бошқа ҳар қайсиси каби, худди шундай бор нарса. Бу худди-худди сен машинада кетаётганингдек, худди шундай бор нарса. Сен мана черковда ўтирибсан, шуни биласанку, бу ҳам худди шундай бор нарса. Мени овозимни қандай эшитяпсиз, бу ҳам худди шундай бор нарса. Бу тасаввур эмас, балки бор, мавжуд нарса, қандайдир эмоция, ҳис-туйғу эмас бу; балки сен эга бўлган бир нарса ва бу сенга Худо Каломини (ва фақат Унинг) эшитишдан келади. "Имон тинглашдан, яъни Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни эшитишдан келиб чиқади". Бу сени имонингга қайтаради, ўшанда, бирон бир одамга эмас. Бу одамга эмас. Бу ташкилотга эмас. Бу қандайдир бир гуруҳ одамларга эмас. Бу Худога, чунки Худо бу Каломдир. Сенинг Худога бўлган имонинг!
Имон Худо Каломини эшитишдан келади!!!
Ваъзни ўқиш →
Алоқа