E-122Ахир У айтмаганмиди: “Менинг номим учун сизларни ҳокимлар ва подшоҳлар қошига олиб борадилар. Сизни тутиб беришаётганда эса нимани айтамиз, қандай гапирамиз, деб ўйлаб қайғурманглар”, ― деб? Шу нарса кеча қандай содир бўлганини мен кўрдим. “Аммо Муқаддас Руҳ, ичингиздаги; У гапиради”. Кўряпсизми, “У”. Бу рост. Ҳаммаси тўппа тўғри. “Олдиндан нима гапираман деб ўйлаб ўтирманглар”.
Раббий... Қайсики... Ўз қулинг Довуд орқали нима дегансан: “Миллатлар нега исён кўтаряптилар? Халқлар нега беҳуда қасд қилмоқдалар?
Дунё подшоҳлари ва ҳукмдорлари бош кўтариб, Худованд ва Унинг
Масиҳига қарши тил бириктирдилар”.
Ҳақиқатдан ҳам, Ҳирод билан Понтий Пилат бу шаҳарда Исроил халқи ва бошқа халқлар билан тил бириктириб, Сен
Масиҳ деб тайинлаган азизу Муқаддас Ўғлонинг
Исога қарши қўл кўтаришди.
Сен Ўз қудратинг ва хохишинг билан аввалдан белгиланган ишларнинг ҳаммасини бажаришди.
О, бу менга ёқади! “Раббий, Сен улар шундай қилади, деган эдинг, ва улар шундай қилаяптилар”. Библия нима дейди?
Охирги кунларда бировни устидан кулувчилар, ўзига бино қўйганлар, кибр-ҳаволилар, Худодан кўра айш-ишратни яхши кўрадилганлар пайдо бўладилар;
... муросасиз, тўхматчи, нафсини тиёлмайдиган...
яхши ишларни кўролмайдиганлар,
Ўзларини художўй кўрсатиб, ...лекин инкор кўрсатувчилар.
Улар ҳеч қачон у ёққа кўтарилмаган ва “шундан кейин Муқаддас Руҳ сизга тушади”ни ― яъни Қудратни қабул қилмадилар.
Ўзларини художўй кўрсатиб, Илоҳий Қудратни эса рад этадилар. Бундай одалардан узоқлаш.
Мана нимади Муқаддас Руҳ. Кўряпсизми?
...нималар бўлиши тақдир этилган бўлса.
... энди, ё Раббий, уларнинг дўқ-пўписаларига қара, Сенинг Сўзингни тўла жасорат билан айтиш қувватини шу қулларингга эҳсон айла,
О, бу менга ёқади! Бу юмшоқ тоғайни суғуриб олиб, ўрнига умуртқа қўйиш керак. Энди бу ёққа қаранг.
...Сени Сўзингни тўла жасорат билан айтиш...
Шунда Сен
Исо Исми билан шифо бериш учун...
О, биродарим менинг! Жинлар ўлмайди, аммо Муқаддас Руҳ ҳам ўлмайди. Тушундингизми?
...шифо бериш учун... Азиз Ўғлонинг
Исо Исми билан одамларга шифо бериш ва турли аломатлар мўъжизалар яратиш учун қўлингни узатгин!
Энди кўрдингизми, нима сабабдан ўшалар (ўша жинлар) шундай асабий бўлдилар ва шовқин қилдилар, шундай эмасми? Улар бугун ҳам худди шундай қилишади, аммо уларга бундан ҳеч қандай фойда йўқ.
Ва ибодат қилиб бўлгач, улар йиғилиб турган жой силкиниб кетди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Худонинг сўзини жасорат билан гапира бошладилар.