← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«Муқаддас Руҳ» бўйича: 276 натижа · 7 / 14 саҳифа
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-164Мен сизларни Герти билан шу кунларда куйлашингизни истар эдим (қаерда у?), “Уйга Қайтиш ҳафтаси”, мана шу яқин кунларда. Ўшандан бери кўпчиликлар бу чегарадан ўтдилар. О-о!
Улар буюк бир нимани сўрамадилар. Улар пул сўрамадилар. Бўлмаса-чи, Пётр деди: “Менда кумуш ва олтин йўқ, аммо ўзимда борини сенга бераман”.
Мен ҳам бу оқшом айтаман, дўстларим. Мен Масиҳда ва Унинг Тирилишида эга бўлган қувончни, севгини, ишончни, нимага-ки эгаман мен, сизга ҳам таклиф қиламан; мен сизларга, Худонинг болаларига каби тавсия қиламан.
Келинглар ва хоч олдида туринглар, агар Худо сизни чақирган бўлса, ўзингизни баланд кўрсатманг. Эрта оқшом келган вақтингизда, сиз бу ерга келасиз ва токи бу нарса бўлиб ўтмагунга қадар шу ерда бўлиб турасизлар; ёки бўлмаса келасизлар, ва бизлар ибодат қиламиз ва сизларга қўл қўямиз. Бориш... Муқаддас Руҳни олиш учун қўл қўйиш ― бу Библияча тартиб. Ва ўшанда биз, ўшанда сиз уйга кетасиз... агар сиз шу ерда қолсангиз, агар бутун оқшом қоладиган бўлсангиз, кейинги кун, яна бир кун ва бутун таътилда, янги йилгача ва ундан кейингача, токи олмагунингизгача қолсангиз, токи...
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-168Сизлардан ким Муқаддас Руҳни олишни истайди? Ўз ҳаётимизни синаб кўрамиз. Ким ҳали Уни олмаган, аммо буни хохлайди? Қўлларингизни кўтаринглар ва: Бранхам ака, бутун юрагим билан Муқаддас Руҳни хохлайман”, ― денглар. Худо сизларни шу ҳамма жойларда дуо қилсин.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-170Раббий Исо, бизлар бугунги бу йиғилишимизни, Калом атрофида ва Муқаддас Руҳда алоқада бўлганимиздан кейин,тугатаяпмиз. Бизларни У қанчалик дуо қилди ва Ўзининг Каломи Мойини юракларимизга тўкди! Мана хизматчилар, мана одамлар, қайсики улар ўз ҳаёт йўлларида Раббийнинг қанчалик яхшилигини билдилар ва кўрдилар. Муқаддас Руҳ нима эканини бизлар биламиз, бу Худонинг ваъдаси. Бу, кимки ишонади, улар учун Абадий Ҳаёт.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-171Ва бизлар биламизки, Муқаддас Руҳ қайтиб юборилган Исо Масиҳнинг Руҳи, ва У ушбу кун бизларда. Худо Ўша Олов Устунида, бизларнинг устимизда бўлганидек, ундан кейин У Эммануил ― “Худо биз билан” деб аталганнинг танасида бизлар билан бирга юрди; ҳозир бўлса У бизларда, Худо бизларда Муқаддас Руҳи билан бўлиб турибди. О-о!
Исо деди: “Мен Отамда, сизлар Менда ва Мен сизларда ҳозир эканимни ўша кунда фаҳмлайсизлар. Чунки сиз ҳозир қоронғи дунёдасизлар деса бўлади, аммо ўша куни билиб оласизлар”.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-174Ва эртага кечқурун, Раббий, мана шу бинога шундай кучли шамол тушсинки, худди яна битта Элликчилар Куни каби бўлсин. Пойдевор қўйилган. Ҳаммаси тайёр. Ҳўкиз сўйилган, боқилган қўзичоқлар сўйилган; дастурхон ёзиб ясатилган, меҳмонлар таклиф этилганлар. О Раббий, эртага оқшом шу бинога Элликчилар юбилейини юбор, ва Муқаддас Руҳга чўмдириш билан, ҳар бир жонни тўлдир. Шунга етказ, Ота. Бизлар буни Исо Исмида сўраймиз. Омин.
Биз кўп нарсани ўрганамиз,
Дарвозадан кирганда.
Арфани чалиб, куйлаб, рақсга тушиб;
Ва кўз ёшларимизни артамиз;
Ўшанда у ерда Минг Йиллик бўлар бизга,
Осмон дарвозаларига қайтиш ҳафтаси. Омин!
Худо Ўғли Қони билан тозалади, оқлади,
Унинг Исми учун халқини Келин деб номлади.
Гарчи бу ерда уларни менсимадилар,
Раббий уларни деб келади,
Ва, ҳаммасидан ҳам эътиборлиси ― уларни дарвозадан олиб киради.
Қачонки биз ичкарига марварид дарвозалардан кирганимизда,
Ўрганамиз...
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-14Бизларга дунёда маълум бўлган, ҳаммасидан буюк бўлган Совға − Раббий Исо Масиҳни совға қилган Муқаддас ва раҳмдил Худо, бугун бизлар итоатда Сенга миннатдор бўлиб келамиз ва мана шу ажойиб Совғанг учун бутун ички борлиғимиз билан Сенга юракларимиздаги қувончимизни ифодалаймиз. Бунга жавобан бизда ҳеч нарсамиз йўқ. Сен бўлсанг кўп нарса сўрамадинг, фақат: "Эй оғир юк остида қолганлар, Менга келинглар ва Мен сизларга ором бераман, оғирлик ва гуноҳларингизни оламан ва сизларни озод қиламан", − дединг. О-о, мана бу алмашиш! Бизларнинг Отамиз, Сендан бошқа ҳеч ким бундай қилолмаган. Шу учун, Сен буни бизларни деб қилганинг учун, Сендан миннатдормиз бизлар. Шунингдек, мана шу соатда бизлар − Сенинг гуноҳларимиз ва оғирликларимизни олиб, унинг ўрнига бизларга қувонч ва ором бераётганингни гувоҳларимиз. Мана шу ички христианлик туйғуси учун, юракларимизда Туғилиш учун Раббий, бизлар Сендан қанчалик миннатдормиз. Бизлар бундан хурсандмиз. Бизлар охирги пайтда яшаётганимиздан шундай бахтиёрмиз, қачонки бизлар ўша кунда Унинг келишида бўлгани сингари, яна аломатлар пайдо бўлаётганлигини кўраяпмиз. О Буюк ва Шарафли, Сенинг Ҳузурингда юракларимиз билан итоат қиламиз. Сенинг Руҳинг юракларимизни, ҳаётимизни бошқарсин. Бизлар мана ҳозир бу дунё учун кириб келаётган энг муҳим ва мудҳиш соатда Сенинг хизматкорларинг бўлишимиз учун, бизларни ичимиздан ташқимизга қувватла.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-41Биласизми, баъзида Худо Ўз халқи учун шунақа нарсаларни қиладики, бизга, Ўзини ёнимизда эканини ва ёрдам беришга тайёрлигини билишимиз учун бизларга Нурни ёки бирон бир шунга ўхшаш нарсаларни кўрсатади. Аҳамияти йўқ, бу дунё нима дейди ёки нима қилади, У ҳар доимгидек ёнимизда ва ҳаммаси яхши бўлади. У фақат Ўз томонидан бу ҳақида Муқаддас Руҳи билан, бизлар буни пайқашимиз учун бу ҳақида гувоҳлик билдиради.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-51Бугун ҳам худди шундай. Қачонки Черковнинг ушбу буюк Инъоми, Муқаддас Руҳ, камбағалларга, итоаткорларга тушгани учун, бойлар Уни хоҳламайдилар. Улар бўйсунишни исташмади. Улар Уни стил бўйича бўлишини хоҳлашади, аммо Худо Уни қанақа қилиб юборса, шундай бўлишини хоҳлашмади. Кўпчилик одамлар Муқаддас Руҳни олишни истайдилар, аммо... лекин улар Уни ўзлари хоҳлагандай олишни хоҳлайдилар. О-о, лекин мен шундай хурсандманки, сиз Уни бундай оломайсиз! Сиз Уни, Худо Уни қандай юборса, шундай олишингиз керак ва бизлар Уни олиш учун бўйсунишимиз керак.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-57Апостолларда бўлган бизга маълум биргина таълимот, Ҳаворийлар 2:38 да турибди: "Тавба қилинглар, ҳар бирингиз Исо Масиҳнинг номи билан сувга чўминглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин. Шунда сизлар Муқаддас Руҳни инъом қилиб оласизлар". Мен Библияда кўраётганим, − улар иш тутган биргина таълимот мана шу.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-60Бугун ҳам худди шу нарса. Одамлар ўз черковларида ўзга тилларда гапиришни қабул қилолмайдилар − бу уларнинг диний таълимотларига зарар етказиши мумкин эди. Улар илоҳий шифоланишни, Муқаддас Руҳга чўмдирилишни ва Библиянинг шунақа муҳим хушхабарчилик таълимотини, Апостоллар Ҳақиқатларини қабул қилолмайдилар. Нима учун? − Чунки уларнинг таълимотлари буни қоралайди. Оҳ, нақадар бефаросатлик, Совға ўралган қоғозни олиш, Совғани эса ташлаб юбориш. Ҳм! Ана у ақли паст боладай, у қутини олди ва уни қабул қилди, совғани эса ташлаб юборди. Черков билан одамлар ҳам айнан шундай иш тутаяптилар: улар Худонинг Совғаси − бу Исо Масиҳ орқали Абадий Ҳаёт эканлигини унутадилар. Бугун ҳам У аввалгидагидек даражада инкор қилиняпти. Мана шу янги йил оқшомида У биринчи янги йил оқшомида қандай инкор қилинган бўлса, шунчалик инкор қилиняпти. Улар буни қилиб билмайдилар, чунки бу нарса уларнинг таълимотига зид келади. Барча асрлар давомида худди шу нарса бўлган.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-62Унга ҳозиргача черковларда жой йўқ. Улар Уни ҳайдаб юбордилар, улар бунга ишонмайдилар. Улар: "Бунақалар йўқ бўлсин! Бу фанатизм ахир! Бизлар бу билан умуман алоқа қилмоқчимасмиз. Бу оталаримиз таълимотига зид, ушбу черков таълимотига қарши, бизларнинг... таълимотига, бу аждодларимизнинг таълимотларига зиддир", − деб айтадилар. Шу учун бугун Масиҳни худди ўшандагидай инкор этадилар. Бугун Унга бизларнинг яхши черковларимизда, йирик черковларимизда, чиройли черковларимизда жой йўқ. Бугун бизнинг диндор доираларимизда Муқаддас Руҳдаги йиғилишга жой йўқ. Улар буни хоҳламайдилар! Ахир бу уларни мулкдорлар синфи назарида пастга уради-ку. Уларни, ҳатто бўйсуниши ва алтарга келиши, у ерда токи улар қудратга тўлмагунча йиғлаши ва кутишини тасаввур қилишнинг ўзи ерга уради уларни, токи шунда улар у ердан янгиланган ҳаётга кўтарилсинлар, токи аёллар сочларини ўстиришсин ва аёлга хос ўзларини тутишсин; токи эркаклар табакни ташлашсин ва ичишмасин ва оилада ўзларини тўғри тутишсин. Улар учун бу умуман тўғри келмайдиган нарса, шунинг сабабли улар Худонинг Инъомини, Худонинг янги йил Совғасини қабул қилиш ўрнига, ўз черковлари таълимотларига амал қиладилар.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-68Бироқ Исо Ўз тирилиши қудрати билан келиши мумкин, Муқаддас Руҳда келиши, мўъжиза ва аломатлар кўрсатиши мумкин ва буни ҳамма газеталар танқид қилади! Одамлар буни риёкорлар деб ҳақорат қиладилар. "Бу одамлар ақлдан озганлар", − дейди улар. Ҳайрон бўладиган жойи йўқ, бизнинг номимиз ёзилган атом бомбаси бор. Раҳм-шафқатни рад этасан, унда ҳукмдан бошқа ҳеч нарса қолмайди. О-о, бу нарсани улар қабул қилишмайди. Ўшанда қабул қилишмаган эдилар, ҳозир ҳам қабул қилишмайди.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-70Агар Муқаддас Руҳнинг ушбу дини бугунги кун одамлари жамоасига мос келганида эди, улар уни қабул қилган бўлишар эди. Унда нима сабабдан улар уни қабул қилишмайди? − Шу учунки, улар ўз жамоаларини Масиҳдан афзал кўрадилар. Бу ҳақиқат.
Сиз: "Сен У ҳақида шундай ишонарли гапирасан", − дейсиз.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-75У уларга керак эмас. Бугун ҳам худди шундай − Уни умуман хоҳламайдилар. Бугун ҳам Муқаддас Руҳни хоҳламайдилар, чунки улар Унда нима ўралганлигини билишади. Одам қандай Муқаддас Руҳни олишини кузатадилар. Улар у ерда турадилар ва аёлни кўряптилар, мумкин, бу аёл, у умуман тубанлашиб кетганки, шу даражагача борганки, ундан ҳатто итлар ҳам юз ўгиради, кейин яна уни алтардан янги одам бўлиб қайтаётганини кўрадилар; шу аёлни ҳаётини тартибга келтираётганини, чиқиб ўзини ледидай тутаётганини кўряптилар. Қарта ўйини бўладиган оқшомларда кезадилар, кунига тўрт-беш қути сегарет чекадилар, ичкилик-барларда дайдийдилар, доим майхоналарда ўтирадиган аёлни кўрадилар ва ундан кейин биладилар ҳам, агар улар фақат мана шу Худонинг Совғасини қабул қилишса, Қайсики Исо Масиҳ деб аталувчи Совғада ўралган, У улардаги ҳар бир дунёвий вақтичоғлигини бузади, чунки У буни ёмон кўради. У уларда бир нимани етиштиради, У одамларни ўзгартиради. Одамлар ўзгаришни хоҳламайди. Улар: "Мени тинч қўй!" − дейдилар.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-84Черковларда бугун Муқаддас Руҳга тўлган, чинакамига ҳақиқатни кўрсатиб, нима тўғри ва нима нотўғрилигини кўрсатадиган пасторни хоҳламайдилар. Уларга бу нарсани кераги йўқ. Улар уни шу заҳоти ишидан бўлшатиб юборган бўларди. Нозирлар маслаҳати йиғилади ва уни қувиб юборади, бошқасини олади, у эса уларнинг таълимотини гапиради.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-94Худо уларни жуда адаштираман, токи улар ёлғонга ишонсинлар ва ҳукм бўлсинлар, деган. Худо айтди, шундай бу бўлади ҳам. Агар сиз ҳақиқатни рад қилсангиз, сиз ёлғонни қабул қилишга мажбурдирсиз. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Агар ўнг томонга кетишдан воз кечсангиз, сиз чап томонга кетишга мажбурдирсиз, ҳар қандай томонга боришга, аммо, фақат ўнг томонга эмас. Шунинг учун сиз бир вақтнинг ўзида ўнгга ва чапга боролмайсиз. Қачонки улар Муқаддас Руҳдан юз ўгирсалар, улар Масиҳдан юз ўгирадилар, улар Худонинг программасидан юз ўгирадилар, улар элчидан юз ўгирадилар − улар ҳамма нарсадан юз ўгирадилар. Шунинг учун улар ўз гуноҳларида қоладилар, ана ўшанда ҳукмдан бошқа ҳеч нарса қолмайди. (Бен ака, худди шундай.) Шундай... Мутлақо тўғри. Улар...улар Масиҳдан юз ўгирдилар, улар Унинг Руҳидан юз ўгирдилар. Муқаддас Руҳ Америкада, уларга Муқаддас Руҳ тушганидан − эллик йилдан бери У ҳаракат қилмоқда. Улар Ундан эллик йил юз ўгирмоқдалар. Шунинг учун бугун ҳар қачонгидан ҳам қоронғи ва қопқоронғи.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-95Ва ҳаттоки уларда, қайсики, У муқаддам тушган одамларда ҳам, уларнинг болалари бироз ўтиб ташкилот бўлдилар ва бундан деноминация қилдилар, ташкилотлар билан шу қадар чатишиб кетдиларки, ўз оталари қабул қилган ўша Худодан юз ўгираяптилар! (Бранхам ака кафедрани қоқади. − Таҳр.) Омин. Яна биз элликчилармиз ҳам дейдилар. О-о, йўқ. Чўчқа отхонада яшагани билан, бу у от дегани эмас. Йўқ, ҳеч қачон, асло. Худди шунга ўхшаб, инсон борки, у элликчилар черковига, баптистлар, пресвитерианлар, ҳар қандай черковга боргани билан, бу у − христиан дегани эмас. Токи у тавба қилмайди, Худога юз бурмайди, у аввалгидек гуноҳкор. Агар у тавба қилиб, имонга келса, унда у Худонинг Руҳидан янгидан туғилган ва бутунлай ўзгарган, Масиҳни ҳам қабул қилган, Муқаддас Руҳ ҳам кирган ва уни янгитдан яратган, янги ижод қилган бўлади.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-99О-о, Худонинг инъомлари, Унинг Руҳини олдим дегувчилар, ҳар доим ўзингизни бағишланг (муқаддасланинг. − Тарж.), дунёвий нарсалардан узоқроқ юринглар, муқаддас бўлинглар. О-о!
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-118Муқаддас Руҳнинг қудрати Унинг Мессия аломатини амалга ошираётганини ва Унинг Ўзи охирги кунларда бажаришини ваъда берган мўъжизалар одамлар орасида... кўриш ўрнига, − бугун ҳам худди шундай бўлаяпти. Унинг Ўзи айтгани каби: "Лут кунларида бўлганидек, Инсон Ўғли зоҳир бўлган кунда ҳам худди шундай бўлади", − У Ўзини тирик эканини кўрсатиб, одамлар орасида ушбу мўъжиза ва аломатларни рўёбга чиқара бошлайди. Қаерда бу? − Камбағал ва итоаткор, қашшоқ одамлар орасида.
Одамлар буни фанатизм деб ҳақорат қиладилар, ҳайдайдилар. Ҳали жуда узоқ кетмай туриб, яхшиси, текширинг ўзингизни. Ҳа.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-141О-о, биродар, нима гап? Уларнинг черковида бунга жавоб йўқ. (Бранхам ака кафедрани қоқади. − Таҳр.) Нима гап? Э биродар, кечки Олов нур сочганида, Муқаддас Руҳнинг қудрати, аввал бошда қандай бўлган бўлса, худди шундай, яна Черковда турибди, биз вақтнинг охиридамиз. Пайғамбар: "Кеч кирганда ҳам ёруғ бўлиб тураверади", − деб айтди. Нима учун улар у ерда тўпланаяптилар, черков буни билмайди. Нимага бу бундай, улар тушунтиролмайдилар. Гарчанд уларга ҳаммасини у ерда атом бомбаси тушунтиради. Яна қандайин тушунтирадики. Лекин бизлар кечки пайтда яшамоқдамиз, ўзимиз ўйлаганимиздан ҳам анча кечроқ вақтда. Албатта.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа