← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«имон» бўйича: 413 натижа · 5 / 21 саҳифа
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-135Масиҳ Ким? Муқаддас Руҳ нима? Бунинг устидан кулмайдилар. Одамлар бунинг устидан куладилар, аммо бу имонли одамлар учун кулгули ҳисобланмайди.
Аммо имонсиз одамлар учун! Мен икки ёки уч ҳафта вақтим бўлишини истардим, мен эртага кечқурун Бу имонсизлар учун нима эканлигини айтиб бермоқчи эдим. Менга бир дақиқача тез тез айтишимга беринглар. Бу ― масхара нарса. Бу ― тузоқ. Бу ― тўсиқ тоши. Бу ― ўлим. Бу ― Худодан абадий айрилиқ. Бу имонсиз одам учун нима эканлигини ўйлашни ҳам истамайман!
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-136Эсингизда бўлсин, худди ўша ёмғир, имонсизлар устидан кулган ўша ёмғир, бу Нуҳ ва унинг хонадонини қутқарган худди ўша ёмғир эди. Кўрдингизми? Одамлар устидан кулиб ва “тентаклар, винтчалар, ақлдан озганлар” деяётган худди Ўша Руҳ, Муқаддас Руҳ, Бу Черковни Оладиган ва Уни охирги кунларда кўтарадиган Бунинг Ўзидир; имонсизларга жазо ёғдиради. Бу тўппа тўғри. Мана нима, Муқаддас Руҳ.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-24Одамлар сизларнинг устингиздан кулганларида, улар сизнинг устингиздан кулмайдилар, улар сизни юборган, жўнатган Унинг устидан куладилар. Исо мана бундай деган: “Мен туфайли одамлар сизни ҳақоратлаб қувғин этса, бахтлисиз. Сизлар бахтлисиз”. Ва яна, “Исо Масиҳ йўлида диёнатли яшамоқчи бўлганларнинг ҳаммаси қувғинга дучор бўладилар”.
Чунки Худо Масиҳда Ўзини зоҳир қилганида, улар Уни ёмон кўрдилар. Ким Уни ҳаммадан кўп ёмон кўрди? Черков. Черков Уни ҳаммадан кўп ёмон кўрди. Улар Уни ичкиликбоз-ароқхўрдан ҳам кўра кўпроқ ёмон кўрдилар. Улар Уни қолган ҳамма одамлардан ҳам кўп ёмон кўрдилар. Бу черков эди, у Уни ёмон кўрди. Шу учун сиз “космос”, “дунё, инсоният Уни ёмон кўрди”, ― деганини кўрасиз, бу дегани, биз черков деб атаётганимиз ҳам Уни танимади. У Ўзиникиларга келди, Ўзиникилар ҳам Уни қабул қилмадилар”.
“Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг Номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш эркинини берди”. О, Уни биз қанчалик севамиз, Унга қанчалик сиғинишимиз лозим! Худонинг мурод мақсади ― алоқада бўлиб туришни хохлашидир!
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-25Бу мавзуни қолдиришдан олдин, келинглар мана бундай фойдаланайлик; Рут яшаган ўша кунлар, таврот қонуни даврида, Наима оғир кунларда синовлар туфайлидан мамлакатдан чиқиб кетган эди. У Моовитлар даштларига жўнади, улар эса илиқ, фақат отига христианлар эди. Чунки моовитлар Лутнинг қизларидан келиб чиқишган, улар отигагина “имонлилар” эдилар. Ва ундан кейин унинг эри ўлди, иккала ўғли ҳам ўлди. Ва Наима уйга кетаётиб, йўлда унинг... Келинларидан бири, Урма унга, ўз юртига, ўз худоларига, ва ўз черковига ва ўзининг одамларига қайтишини айтди. Наима Рутни орқага жўнатмоқчи бўлди, аммо у деди: “Сенинг халқинг менинг халқим бўлади. Сенинг Худонг ― менинг Худойим. Ва сен қаерда ўлсанг, мен ҳам ўша ерда ўламан. Қаерда сени кўмишса, мени ҳам ўша ерда кўмадилар. Мен орқага қайтмайман”
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-35Католикларнинг “Бизнинг Якшанбада Келувчимиз” газетаси, элликчиларда бир йилда бир миллион беш юз минг одам имонга келди, қолган ҳамма черковларни бирга олгандагидан ҳам кўп, деб хабар берди. Католиклар фақат бир миллион кишини имонга келтирдик, деб маълум қилдилар. Ўзларининг “Якшанбада Келувчилари”да, “Якшанбада Келувчи” номли газетаси, улардан элликчилар ўзиб кетишди, деб эълон қилди.
Ва эсингизда бўлсинки, элликчиларнинг имонга келтиришлари ― бу Муқаддас Руҳга тўлиш билан имонга келишдир. Озчиликда бошладилар, тор кўчада, эски гитара билан. Аёллари эса ўзларига бир жуфт пайпоқни раво кўролмасдилар. Темир йўл бўйлаб манзил қуриб, ўрнашиб, кукурузлар йиғиб, уни туйдилар ва болалари учун нон пиширдилар. Аммо бу қаерга олиб борди? Бу бугунги куннинг энг арзигулик черкови, дунёни кўзида эмас, балки Худонинг кўз ўнгида, чунки У бундайлигини У улар учун қилаётгани билан исботлаяпти. У Ўзини уларга тўкаяпти, Буни уларга солаяпти.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-51Ўшанда улар, шу бугунгидайларни ярмича ҳам ақлли эмас эди. Улар атом бомбасини ёки автомобилни ясолмас эдилар. Уларда бунақа, бугун биздагидек фан ва мана шунақа жумбоқли нарсалар йўқ эди; айтмоқчи бўладилар-ки, гўё чанг, бирлашди ва шунга ўхшашлар ва одам “гуллади” ва ҳоказолар, таҳлиллар ўтказадилар ва одамларга имонсизликни киритиш учун, шуларни исбот қилмоқчи бўладилар.
Аммо ҳозир, биз Бунга муҳтож бўлганда, Худо Руҳи байроғини кўтаради. Нима бу? У Ўз Руҳини тўкади. Ўшанда, ўша ерда ётганлар, қабрда, ёки Худо алтари олдида ётганлар, Ёзув айтгани каби: “Қачонгача, Раббий? Қачонгача? Қайси вақтгача?” ― деб нола қилганлар. Худо мендан ва сендан кутади. Черков мендан ва сендан кутаяпти. Ўғил қилиб олиш вақти, қачонки Худо бизларга Ўзининг тўлиқлигини, Ўз Қудратини, Ўз тирилишини солиб билади, қачонки Черков ва Масиҳ бир-бирига шунчалик яқин бўладики, Масиҳ ораларимизда кўринадиган бўлади ва ўликларни турғазади ва бизлар Кўтарилишга борамиз.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-53Менда яна бир Ёзув жойи бор. Юҳанно 14:12. Бу чодирдаги ҳамма одамга бу Ёзув жойи яхши маълум.
Сизларга ростини айтайин: Менга ишонган киши...
Шундай қилиб, бу “ишонган” деган сўз бизни орқага суришига йўл қўйманг яна. Номинал черковда: “Ҳа, мен ишонаман. Исо Масиҳ Худо Ўғлилигига албатта ишонаман”, ― деб айтадилар. Шайтон ҳам худди шу нарсага ишонади. Тўппа-тўғри. Иблис ишонади, дейди Библия.
Аммо Ёзув айтади-ки, Юҳаннода, “Ҳеч ким Исони Муқаддас Руҳсиз Масиҳ деб айтолмайди”. Сиз, ҳақиқатдан ҳам Ёзув билан... Ижозат беринг, мен ўқишни тугатмай туриб, шу ерда бир дақиқа тўхталиб ўтай. Токи сен Муқаддас Руҳни олмаган экансан, сен ҳали имонга келмагансан. Бу рост.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-57О-о, бутун мамлакат ва бу кичкина шаҳардан менинг қадрдон дўстларим, агарда мен ўзимнинг инсоний овозим билан юрагингизга Муқаддас Руҳга чўмдирилишни қабул қилишликнинг муҳимлигини жойлаштира билсам эди, бу сизнинг ҳаётингиздаги энг ажойиб ваҳий, очиқлик бўлган бўлар эди. Унинг... ни кўриш... Сиз буни қилишингиз лозим.
Энди менга рухсат беринг, мен “Сен имонга кирмагансан”, ― деганини ойдинлаштирай.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-58Пётр нажот топган эди. У Раббийга имон келтирди, ишонди, Унинг ортидан эргашди. Исо уни ким эканлигини айтиб берди, ва у эса Унинг ортидан юрди. У унга нопок руҳларга қарши куч-қудрат берди ва уни муқаддаслади. Ва буларнинг барчасидан сўнг у асосий вакил бўлди, бу гуруҳнинг нотиғи, ваъзхони бўлди. Худди католиклар уни “черков епископи, ёкида папа”, ― деб, ёки яна кимдир деб, черков бошими-дегилари келгандай; бироқ у сотқинлик қиладиган кечаси Исо: “Пётр, сен Мени севасанми?” ― деди.
У деди: “Ҳа, Раббим! Мен Сени яхши кўришимни Ўзинг биласанку”
“Қўзиларимни ўтлат”, ― деди У. У буни уч марта айтди.
Пётр ҳам деди: “Раббим! Сен ҳаммасини биласан, мен Сени яхши кўришимни ҳам биласан. Шу учун Сен билан охиригача бораман, ва мен Сен билан ўлимга ҳам бораман” ва ҳоказолар.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-59У деди: “Хўроз уч марта қичқиришидан аввал, сен... хўроз қичқиришидан аввалроқ, сен Мендан, Мени танишдан уч марта тонасан”. У деди: “Бироқ Пётр, Мен сени имондан тоймагил дея, сен учун ибодат қилдим!” Эшитинглар, бу ҳали ҳаммаси эмас. “Мен сен учун ибодат қилдим. Ва сен имонга кирганингда, биродарларинг имонини мустаҳкамлайсан”.
“Имонга кирганингдан кейин”. У хитоб қилди, ҳайқирди. У, эҳтимол, Руҳда рақс тушгандир. У, у ҳар хил нарсалар қилди, аммо у ҳали Муқаддас Руҳни олмаганди. “Имонга кирганингдан кейин, ўшанда биродарларинг имонини мустаҳкамла”, бу рост, “Унинг режасини бажар”.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-61Ҳаворийлар 19 да, сиз эслайсиз. Мен бу ерда тўхтамоқчи эмасман, аммо мен буни у қандай келаяпти, шундай айтишим керак. Ҳаворийларда, 19-бобда, қачонки ўша баптист воизи, қайсики таврот қонунчиси эди ва у имонга кирган эди, ва у воизлик қилар,одамлар ҳам нажот топар эдилар. Ва уларда буюк хурсандчилик бор эди, улар ўз йиғилишларида хурсанд бўлишар ва ҳайқиришар эдилар. Ҳаворийлар 18, Акил ва Прискилла, биз бу ерга кеча мурожаат қилган эдик, ва улар унга қараш учун бордилар. Ва улар билдиларки, у буюк одам ва олим ҳам эди. Ва у Библия билан, Исо Худонинг Ўғли эканини исбот қилди, гарчи уни ўзи фақат Яъёнинг тавба қилишини билар эди. У ҳали Муқаддас Руҳга чўмдирилишини билмас эди. Хуллас, у деди...
Акил ва Прискилла, эр-хотин, чодир тикар эдилар, Павел ҳам чодир тикар эди. Ва улар Павел таълимотидан Муқаддас Руҳни қабул қилдилар. Улар: “Бизда бир биродаргинамиз бор, у бу ёққа келади. У бизга озроқ бу ҳақида айтиб берсин”.
Ва қачонки Павел келди ва уни қандай ваъз қилишини эшитди, уни кучли одам эканлигини кўрди. Павел сўради: “Сизлар имон келтирганингиздан Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми?”
“Биз ҳатто билмадик ҳам... шундай Муқаддас Руҳ бормикин?” ― деб жавоб берди улар.
У деди: “Бундай бўлса, нимага ― ёки аниқроғи, грек тилида сизлар қандай чўмилиб имон келтиргансизлар?”
Улар жавоб бердилар: “Биз Яхё пайғамбарнинг таълимоти асосида чўмилиб имон келтирганмиз”.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-85Шу учун, бошқа ҳеч қанақа қон одамларни поклаёлмайди. Мен сизларни табарруклаёлмас ва сизлар ҳам мени табарруклаёлмас эдик, чунки бизлар жинсий алоқа орқали туғилганмиз. Аммо Исо жинсий алоқасиз туғилган эди, бу чин, шу учун Унинг Қони муқаддаслайдиган, поклайдиган эди. Ва Худо тушиб келди, тана яратди, унда яшади, муқаддаслаш учун ушбу Қонни тўкдики, У гуноҳдаги айбни ва шармандаликни бутунлай, батамом олиб ташлади. Ўшанда имон орқали Бунга ишонган вақтингда, Худо тўппа-тўғри инсон танасига тушиб келади, ўша Қон билан муқаддаслагани ҳолда, унга имон орқали Иброҳим Уруғини солади.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-88Тамомила Масиҳ ҳақида айтиляпти! Мана У қаерда. Ва ўша Қон ҳужайраси орқали Муқаддас Руҳ чиқди, қайсики Ўзини Исо деганнинг танасида олиб юрган эди. Бу Қон Худо Танлаганларининг, гуноҳи кечирилганларнинг имони билан чақириб олиш учун, йўлни ёритди. Ва сен Буни қабул қилган пайтингда ва Муқаддас Руҳ сендан ҳар қандай пасткашликни чиқариб олган вақтда, У киради, Ўз иродасини амалга ошириш учун Худонинг Ўзи киради.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-100“Биродарлар, қутқарилишимиз учун, бизлар нима қилайлик?”
... У деди: “Тавба қилинглар ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувга тушиб имон келтиринглар. Шундай қилиб Муқаддас Руҳ инъомини оласиз.
Чунки бизнинг Раббимиз – Худованд бу ваъдани сизлар билан фарзандларингиз ва шунингдек, ҳамон узоқлардан чорламоқчи бўлган ҳамма одамлар учун берган. Омин!
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-115Пётр деди: “Тавба қилинглар ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувга тушиб имон келтиринглар. Шундай қилиб Муқаддас Руҳ инъомини оласизлар”. Кўряпсизми? Мана нима. Бизлар шу чизиқдан туришимиз лозим.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-162Уни топишнинг фақат битта йўли бор. “Тоғдан одам қўли аралашувисиз тош қўпарилди ва бу дунёга қулади ва уни майдалаб юборди, ва у буғдойдай бўлди... ёки хирмондаги буғдой чорисидай бўлди”. Ўша Тош, Исо Масиҳ, бу дунё учун тўсиқ бўлган ўша Тош, черков учун масхаралик, тўсиқ Тоши бўлсин; аммо имонлилар учун қимматбаҳо ва жозибали Тошдир, кафиллик Тоши, Ором Тоши. О-о!
Ором! Мен ўлимдан Ҳаётга ўтганимни биламан. Менинг жоним оромда. О! “Эй оғир юк остида қийналиб,ҳориб-толган ҳаммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг, Мен жонингизга ором бераман”. “Аломатки, у ҳақида аччиқланадилар”, ― деди Марияга пайғамбар. Шубҳасиз, бу белги бўлади. Аммо Бу кафолат ҳам бўлади. Бу муҳаббат бўлади. Бу қониқиш бўлади. Бу шу нарса бўладики, сен ўлимдан Ҳаётга ўтганингни биласан.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-172Ота, бу тушунарли ва тўлиқ бўла олмасди ҳам, чунки ўшанда бизлар нимага ишонишга эга эмасдик. Аммо Худонинг барча ишлари имон билан бошқарилади. Ва Сенинг Сўзингга имон билан, Муқаддас Руҳ даллилигида, Қайсиники шу ердалигини биламиз, мен ҳар бир шу ердаги чанқаётган жон Муқаддас Руҳ билан тўлишини сўрайман. Унга эга эмаслар ва Уни хохловчиларни эсла... Биз уларга, Раббий, Сен айтганинг каби бундай деб эдик: “Очу чанқоқлар дуолидир, Сизлар тўласизлар”. Бу ваъда, Чанқоқ бўлиш дуолидир. Худонинг сизларга: “Менга ҳеч ким келолмайди, агар уни Отам жалб қилмаса”, ― деганини билиш, дуолидир.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-4Шунинг учун мана бу акамиз, мана бу ёқдан, Селлерсбургдан бўлган биродаримиз... (Невилл ака: "Уиллард Крейс", − деб эсига солади. − Таҳр.) ... Уиллард Крейс, унга албатта етказинглар, илтимос, чунки у имонда ҳали ёш. Шу учун... шунинг учун бу ёш акаларимиз (сизлар тушуниб турибсизлар, мени нима демоқчилигимни), шундай махкам оёқда туришни ўрганишлари учун, қатъий бўлишлари керак, деб ҳисоблайман. Уларда ҳам қандайдир кичикроқ саволлар туғилади. У ёқдан - бу ёққа ургандан кўра, келинглар, тўпланамиз ва гап ўзи нимада эканини аниқлаб оламиз. Йиғилиш ўтказган вақтимизда эса, бизларнинг биргаликдаги катта-катта йиғилишларимиз, черковларимиз бирга тўпланган пайтларида, бизларда ўтган бир қатор дарсларимизда бўлгандаги каби, ўшанда биз айнан нимани қабул қиламиз ва нимани гапирамиз, айнан нима қилиш керак, билиб оламиз. бизларга тушунарли бўлиши учун, ҳаммамиз битта тилда гаплашишимиз керак.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-95Ва ҳаттоки уларда, қайсики, У муқаддам тушган одамларда ҳам, уларнинг болалари бироз ўтиб ташкилот бўлдилар ва бундан деноминация қилдилар, ташкилотлар билан шу қадар чатишиб кетдиларки, ўз оталари қабул қилган ўша Худодан юз ўгираяптилар! (Бранхам ака кафедрани қоқади. − Таҳр.) Омин. Яна биз элликчилармиз ҳам дейдилар. О-о, йўқ. Чўчқа отхонада яшагани билан, бу у от дегани эмас. Йўқ, ҳеч қачон, асло. Худди шунга ўхшаб, инсон борки, у элликчилар черковига, баптистлар, пресвитерианлар, ҳар қандай черковга боргани билан, бу у − христиан дегани эмас. Токи у тавба қилмайди, Худога юз бурмайди, у аввалгидек гуноҳкор. Агар у тавба қилиб, имонга келса, унда у Худонинг Руҳидан янгидан туғилган ва бутунлай ўзгарган, Масиҳни ҳам қабул қилган, Муқаддас Руҳ ҳам кирган ва уни янгитдан яратган, янги ижод қилган бўлади.
Ваъзни ўқиш →
God's Wrapped Gift VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 58 daqiqa
E-123Хўп мана, бу мунажжимлар, улар ҳеч қачон ўтирмайдилар, улар фақат чўкка тушиб ўтирадилар. Шунинг учун у ерда улар кундузи ўтиришади. Кечаси эса... Уларда катта миноралари бор. Улар ўша ёққа кўтариладилар ва мана шу минорада бўладилар. Улар оловлар ёқишади ва мамлакатлар ҳақида, шоҳликларни енгилиши ва империяларни сусайиши ҳақида гапирадилар. Шунингдек улар битта ҳақиқий Худога сиғинадилар. Бу шундай. Улар...улар имонли одамлар, улар мусулмонлар. Аслини олганда, улар ҳали Дониёр даврларидан, мидия-форслардан келиб чиққанлар. Шунинг учун улар...улар...
Ваъзни ўқиш →
Алоқа