← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«имон» бўйича: 413 натижа · 4 / 21 саҳифа
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-17Дониёр ҳам юрагида шу мақсади бўлган вақтида ва иблис буни исботлашга мажбур этганида,аммо биз биламизки, бу нарса оч шерлар олдида мустаҳкам тура олди.
Инсон ҳам бирор пайт Худога чинаккамига келса ва ўз юраги тўрида мустаҳкам имон топса ― бу нарса ўлим оғзи олдида ёки касаллик коми олдида, ғам-андуҳ коми олдида садоқат билан туради. Бу садоқат билан тура билади, зеро имон бу ғалабадир. Сен ўз имонинг билан енгиб ўтдинг.
Иброҳим, ҳаётида маълум бир мақсадсиз бир оддий одам, ўз отаси ва ўз дўстлари билан Бобилдан келаётган эди. Улар Элласар ерида тўхтадилар ва у ерда улар минора қурдилар ва ҳоказо. Ва улар...
Бир куни Иброҳим ибодат қилган вақтида, шубҳасиз, у токи у Худонинг қўлига текмагунича ибодат қилган. Қандай қилди у буни? Имон билан. Эҳтимол, у бундай ўйлагандир: “Агар Худо бор бўлса, қайсики кема қилдирган ва Нуҳга буларни устидан сузиб ўтишга йўл берган, унда У ҳали ҳам бугун тирик”, ― деб. Мажусийлар ерларининг қаерларидадир у вақтинча яшаган ўша ерида, у Худонинг қўлига тегди. Ва ўша ерда Худо унга, шундай Шаҳар бор, Қайсики Унинг Меъмори ва Қурувчиси Худо, деган ваҳийни берди.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-16Бир неча вақт олдин мен Бадди Робинсон амакининг ҳаёти тўғрисида ўқиган эдим. У шундай кучли ва севадиган одам, имонли одам ҳам эди. Ва у Муқаддас Руҳга чанқай бошлади, чунки бунга Библия ўргатар эди-да. Ва у ерда айтилишича, бир куни у жўхори даласида ер ағдарар эди. Ва у ўзининг қариб қолган Алекс деган хачирини тўхтатди ва омочга ўтирди ва: “Худойим, агар Сен мени Муқаддас Руҳга тўлдирмасанг, унда қачонки ерга қайтганингда, Сен менинг суякларимни худди мана шу ердан топасан”, ― деди. Мана нима дегани, юракда мақсади борлик. Мана нима дегани, ростакамига ишга қўл уриш.
Сен юрагингда шундай мақсадингга эга бўлсанг, Худо осмон эшикларини очади. Нимадир бўлишлиги керак. Сен Худо билан чинаккамига киришишинг ва қандайдир мақсадинг бўлиши ва ўзингда Сени қутқаргани учун қандайдир миннатдорчилигинг бўлиши керак.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-9Изозат беринг, бир нарсани айтай. Мумкин, бунинг ҳаммаси дурустдир, аммо инсон ҳаётида анча олий орзу интилишлар бор, бу нарсалардан кўра. Христианлар ҳам ўз меҳрини олий орзуларга йўналтиришлари лозим.
Мен ўйлайман, бу ерда умуман нима учун турганлигимизни ҳаммамиз бир ўйлаб кўрсак кўрсак, арзир эди. Бизларни бу ёққа олиб келиш учун Ким ўзи бунчалик меҳрибон бўлган, биз бир ўйлаб кўрсак ва Ундан, У бизлар нималар қилишимизни истар эди, У бизлар учун нимани ихтиёр айлаганини бажаришимиз учун, бу ерга келишимиздан мақсад нима, сўрасак бўлар эди. Аммо, бизлар ҳам дунё ортидан чопишни истайдиганга ўхшаймиз.
Энди, Библия, биз дунёдан ғолиб келишимиз мумкин, дейди. Ва биз буни қандай қиламиз? Дунёвий модалар ортидан чопмай. Аммо Библия, имонимиз дунё устидан ғолиб чиқади, дейди.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-4Энди, бугун кечқурун мен мавзу сифатида ― “Имонимиз ― ғалабамиз”, ― деган мавзуни танладим. Мен Ёзувнинг Юҳаннонинг Биринчи мактуби, 5 боб ва 4 оятдаги бир қисмини ўқишни истайман.
Чунки Худодан туғилган, Унинг ҳар бир фарзанди дунёни енгади. Мана шу бизнинг имонимиз дунё устидан ғолиб чиқди.
Қандай ажойиб Сўзлар! Бизнинг имонимиз ― ғалаба. Ва мана энди, ғалаба ҳақида гапирсак. Инсоннинг ер юзида бу узоқ вақт бўлиши мобайнида кўплаб буюк ғалабалар қозонилган эди.
Мен мана шу охирги ёки Иккинчи Жаҳон Урушида бўлган, қачонки Гитлерни Парижга, Зафар Дарвозасига олиб келганларида, Парижнинг таслим бўлиши ҳақида китоб ўқиган эдим. Айтишларича, солдатларга Зафар Дарвозаси орқали ўтишлари учун соатлаб тантанавор қадам отишларига тўғри келган эди. Токи Гитлер смирно турар экан, юқорида ҳаво бутунлай қоп-қоронғи бўлган, осмон учиб ўтаётган самолётлар билан ёпилган эди. Улар Франция устидан урушда ғалаба қилган ва Франция Германияга таслим бўлганидан кейинги шундай ғалаба вақти эди.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-5Ва мана ҳозир йиғилишлар тўғрисида эълон қилдик, чоршанбадан якшанбагача. Аммо ундан кейин якшанбада, рождество таътиллари яқинлашиши билан, аамо бу... қачонки Раббий бизга тўхташни айтади. Биз фақат қандай натижалар бўлишини билмаймиз. Аммо чодиримиздаги шу ерлик имонлилар ва бизнинг биродарлар черковларидан имонлилар, улардан биттаси ― бу Утикдаги муқаддаслар чодири, қайсики унинг пастори Грейем Снэллинг ака ва Нью-Олбанидаги, у ерда пастор ― Юний Джексон ака, ва худди шундан шоссе бўйлаб юқорида, у ерда Руделль ака пастор. Биз ҳам улар ҳам шу чодирга биродар черковлар, бизлар ҳаракат қиламиз... одамларимизни Масиҳ билан анча яхшироқ мулоқотга элтишга уринамиз. Бу бизларнинг мақсадимиз. Шундай қилиб, мен келаётган бир неча оқшомлар ўқиш ва ўрганиш учун танлаганим...
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-16Қачонки бизлар Библиянинг муқаддас саҳифаларини, Ундан ўқишимиз учун очамиз, Муқаддас Руҳ буни ҳар бир юракка етказсин. Ва бу Уруғ чуқур, бой имонга тушсин, қайсики бу имон Сўзда берилган ҳар бир ваъдани етиштирсин, келтирсин. Бизларни эшит, Раббий, ва бизларни покла, ва бизларни сина. Агар бизда қандайдир нопок нарса бўлса, О Раббий, қандайдир эътироф этилмаган гуноҳ, нотўри бирон нима, ҳозирни ўзида буни очиб ташла, Раббий, ва бизлар ҳозироқ буни тузатамиз, зеро бизлар Раббий Исо Келиши арафасида яшаётганимизни англаяпмиз. О Муқаддас Худо, бугун бизлар Сенинг Соянгга кирдик ― Сенинг ҳукмингдамиз, ва бизлар ўз ҳаётимизда янгидан бағишланиш ва покланиш, ва Муқаддас Руҳ билан тўлиш учун ялинамиз.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-28Чунки Худо Иброҳим билан аҳдини, У Иброҳимни чақирганидан кейингина аҳдини туздики, бу бугун имонли одамни чақиришининг тимсолидир.
У Иброҳимни чақирди, Иброҳим ҳам ўз юртидан чиқди ва бегона одамлар орасида яшаш учун, бегона юртга кетди, ва бу нарса, қачонки Худо инсонни барча паст, ярамас ишларини тўхтатиб, ўз гуноҳларидан тавба қилишининг рамзи эди. Ўшанда у, ўша ўзи бўлган одамлар тўдасидан, янги, бошқа бир тур одамлар орасида яшаш учун бурилади.
Ва Худо Иброҳимни ўша ваъдага, Худо Ўзи берган ваъдасига содиқ экан деб топгандан кейин, яъни, унда фарзанди бўлади ва бу фарзанд орқали ер юзи дуоли бўлади, деган ваъдасига содиқлигини билганидан кейин, Худо унинг имонини, унга белги бериб тасдиқлади ва у белги суннат эди. Суннат Муқаддас Руҳнинг рамзи эди.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-33Суннат фақат эркакларда бўла олар эди. Қачонки аёл унга турмушга чиққанида, аёл унинг бир қисми бўлади, у унинг суннати билан бирга бўлади. Сизлар эслайсизларми, Тимофейга Мактубда бундай дейилган эди: “Агар хотинлар имонли, меҳрли, номусли, муқаддас умр сурсалар, бола туғиш орқали нажот топадилар”.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-42Шундай қилиб, қачонки бизлар Масиҳдамиз, бизлар Иброҳим зурриёти ва Масиҳ билан биргаликда меросхўр бўлиб қоламиз, шу учун, биз ким бўлмайлик, яҳудийми ёки мажусий, буни аҳамияти йўқ.
Ва “Иброҳим Зоти”, Иброҳим Зоти Худони Унинг Сўзи бўйича қабул қиладиган Иброҳим имонига эга. Бу қанчалик ғалати бўлиб кўринмасин, ўзингизни қанчалик бошқача тутишингизга қарамай, бу сени қанчалик ғалати қилиб қўймасин, сен Худони ҳеч нарсага қарамаган ҳолда, Унинг Сўзи бўйича қабул қиласан.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-43Иброҳим етмиш беш ёшида ва Соро ҳам олтмиш беш ёшида, Худони Унинг Сўзи бўйича қабул қилдилар ва Бунга тескари, қарама қарши нарсаларнинг барчасини йўқ нарса деб қабул қилдилар. Нима деб ўйлайсиз, ўша кунларда докторлар нима деб ўйлаганлар? Сиз нима деб ўйлайсиз, нима деб ўйлаган ўша одамлар, қачонки улар олтмиш беш ёшдаги қария одамни чортарафда юриб ва Худони улуғлаётганини кўрганларида, у ўз хотини билан “фарзандли бўлишга тайёрланаётгани”ни кўрганларида, хотини эса етмиш беш ёшда ва менопаузадан йигирма беш йиллар кейин, улар нима деб ўйлаганларкин? Кўряпсиз, Иброҳимни бундай имони сизни кулгули бўлишингизга мажбур қилади.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-47Ҳозир озгина қаттиқроқ бўлади. Шундай қилиб,қонунчи биродарлар, озроқ жим туринглар. Сиз пайқадингизми, ўша муҳр қанчалик чўзилар экан? Кейинги уйғонишгача эмас, қачонки бирор-нарса бундай эмас бошқача бўладиган сафаргача ҳам эмас. “Сизнинг нажот кунингизгача”, мана сиз қанчага муҳрлангансиз. “Нажот топиш кунингизгача”, қачонки сиз Худо билан бўлиш учун муҳрлангансиз, мана Муқаддас Руҳ сизни қанчалик муҳлатга муҳрлайди. Уйғонишдан уйғонишгача эмас; балки Абадийликдан Абадийликкача сизлар Муқаддас Руҳ билан муҳрлангансиз.
Мана нима Муқаддас Руҳ, Бу Худонинг муҳрики, У сени топди... Унинг назарида сен иноят топдинг, ва У сени севади ва У сенга ишонади, ва У сенга Ўз муҳрини қўяди. Хўш, муҳр нима экан ўзи? Муҳр “ишнинг тугалланганлигини” белгилайди ёки маъносини билдиради. Омин. Худо сени қутқарди, Муқаддаслади сени, сени тозалади, сенга мурувват қилди ва сени муҳрлади. У тугатди. Сен Унинг ўзингни нажот кунинггача ижодисан. Муҳрланган ― бу “тугал” дегани.
Муқаддас Руҳ нима? Бу белги. Бу ҳақида биз кейинроқ, белги тўғрисидаги бошқа бир мактубда, қайсики у ҳақида Павел айтган эди, гаплашамиз. Тиллар, ўзга тиллар имонлилар учун белги эди... ёки ишонмайдиганлар учун.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-76Ўшанда, ўша биринчи кунларда, бу кенг эди, кенг йўл эди, Лютер имон бўйича оқланишни ўргатган эди. Бу фақат бир нарса, яъни одамларни католиклардан протестантликка, Сўз атрофида мулоқотга чақириш учун эди. Имон билан оқланиш, бу кенг сфера эди. Улар бундан бошқа силжимадилар.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-98Нима Бу, Муқаддас Руҳ нима экан? Яхши, келинг яна эътибор берайлик, бу имонлиларга ваъда қилинганлигига, мана Бу нима. Шундай қилиб, мана шу Муқаддас Руҳ, биз гувоҳи бўлганимиз, Унинг, бир дақиқа. У кимга ваъда қилинган? Имонлиларга.
Энди Луқо баён этган Хушхабарнинг 24 бобига мурожаат қиламиз, эшитинглар, Исо ер юзини қолдириб кетиши олдидан айтган охирги Сўзларидан У нима дейди. Луқодан Инжил, 24 боб. Ким белгилаб бораётган бўлса, буни белгилашингиз ва эртага кўпроқ вақтингиз бўлганида ўрганишингиз мумкин. Хуллас, Луқо 24:49, мана нима дейди Исо. Охирида, У Шуҳратига кўтариладиган вақтида, мана У Ўз шогирдларига айтган Сўзлари.
...ва Мен Отамнинг берган ваъдасини юбораман...
Қандай ваъда? Муҳр, белги, Юпатувчи ва барча бу мен айтганларим ва минг марта зиёд.
...Мен Отамнинг берган ваъдасини сизларга юбораман...
Қанақа ваъда? “Ишайё: “дудуқ овозлар билан ва ўзга тилларда Мен бу халққа гапираман”, ― дегани келади деб ваъда берган эди. “Мен сизларга ушбу оромни юбораман. Мен Йўэл гапирган ўша: “Ва охирги кунларда, ― дейди Худованд, ― Мен сизларга Ўз Руҳимни ёғдираман”ни юбораман. О, Мен сизларга юбораман ва барча халқларни, Қуддусдан бошлаб барча одамларни... Мен бу аҳдимни Иброҳим зурриётини олиб кираман. Мен уларнинг ҳар бирини муҳрлайман. Мен Ўз Руҳимни ёғдираман”.
...Мен Отамнинг берган ваъдасини сизларга юбораман. Аммо юқоридан бу қудратни олмагунингизгача, Қуддус шаҳрида қола туринглар бу кутинглар дегани ― Қуддусда..
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-101Қандай келди экан бу Юқоридан Қудрат? Келинглар, яна озроқ ўқийлик. Ҳаворийларга 1:8. Энди улар бирга тўпландилар. Бу ерда улар Исо ҳақида гапирдилар, бирга тўпланганларида, ва улар Яҳудони ўрнини олиши учун, бошқа кишини сайладилар. Ҳаворийларга 1:8.
Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганида, сизлар қувват оласизлар...
Нима? “Бранхам Чодири аъзоси бўлган вақтингиздами?” Йўқ. “Қачон методистлар черкови аъзоси бўлганингиздами, католик черкови ёки пресвитер черкови аъзоси бўлганингиздами?” Йўқ, Библияда бундай эмас. Бу инсоний таълимотлар.
“Сен воиз бўлганингда Қудрат оласанми?” Йўқ, жаноб. “Сен Қудратни санъат бакалаври бўлганингда оласан”ми? Йўқ, жаноб. “Сен Қудратни... Қудрат руҳонийлик дипломини олганингда келади”ми? Йўқ, жаноб. “Сувда имон келтирганингизда Қудратни оласиз”ми? Йўқ, жаноб. “Сиз Қудратни биринчи коммунияни қабул қилганингизда оласиз”ми? Йўқ, жаноб. Булар ҳаммаси инсоний хамиртурушлар.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-104Муқаддас Руҳ нима экан? Мана улар қачон Қудрат олдилар. Мана қачон улар кутишлари керак эди; мана шу ерда содир бўлди, улар кутганлари пайтида. Ҳаммалари башорат қилдилар, Ибтидодан ва ўша соатгача, Иброҳимдан бутун асрлар оша, ҳаммалари башорат қилдилар; У келади деб, ва У қандай келади, ва қанақа натижалар бўлади. Нима Бу? Черков учун, имонлилар учун ваъда қилинган.
... ва улар турган уйни тамоман тўлдирди.
Оловга ўхшаб алангаланиб турган тиллар уларга кўринди. Булар бўлиниб, уларнинг ҳар бири устига биттадан қўнди.
Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Унинг бераётган башорати билан бошқа-бошқа тилларда гапира бошлашди.
Биз бу ҳақида жума кечқурун гапирамиз. Биз буни кейинчаликка қўямиз.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-110Мана, шогирдларни урганларидан кейин, уларнинг устидан кулганларидан ва бошқа ишлардан кейин, улар бирга йиғилишнинг айни вақти деб ўйладилар. Келинглар, Ҳаворийлар 4 бобга мурожаат қилайлик ва нима бўлганига қарайлик, қачонки улар... Бу Уни олиб олган одамлар учун. Ҳаворийлар 4 боб.
Шундай қилиб, Пётр ва Юҳаннони калтаклаб, зиндонга ташладилар, ўша шифоланиш учун, ўша черков эшиги олдидаги шифоланиш хизмати учун. Сизлардан ким буни билади? У ерда шол одам ётган эди. У юролмасди; ва қирқ йил шу аҳволда эди. Пётр эса унинг олдидан ўтаётган эди. Ва у деди... у эса қўлидаги кружкада бир тўғрам нон учун садақа сўрар эди.
Ва Пётр унга Муқаддас Руҳга тўлган воизлигини, унда ҳеч қанақа пули йўқлигини кўрсатди. У деди – у деди: “Менда кумуш ва олтин йўқ”. Кўряпсизми, у бу тўғрисида ташвишланмади. Аммо у Осмон билан боғланган ижод эди. О, мен бу ҳақида гаплашишга вақт топишни қанчалар хохлар эдим. У юпатилган эди. У Осмон билан боғланган эди. У Руҳга эга эди. У Қудратга эга эди. У олдинга чиқди ва деди: “Менда кумуш ва олтин йўқ, аммо ўзимда борини сенга бераман”.
У одам албатта, сўради: “А сени ниманг бор, жаноб?”
“Менда имон бор. Мени юрагимда ўн кунлар бурун бошланган бир нимам бор. Мен у ерда, болохонада эдим, ва тўсатдан Худо берган ҳамма ваъдалари... Мен Исо Масиҳ билан уч ярим йил бирга юрган эдим. Мен У билан балиқ ушлагандим. Мен бу турли ишларни қилдим. Ва мен Унинг касалларни қандай шифолаганини кўрганман. Мен... У ҳар доим менга бундай деганди: “Отам Менда, аммо қачон Мен кетсам, У сизларга келади”. Мен буни тушунолмадим. Лекин У деди: “Мен сизлардан буни тушунишларингизни кутмайман”.
Сиз бу нарсаларни тушунмайсиз; сиз фақат бунга эгасиз. Мен буни ҳали тушунмайман. Менга мен тушунаман деб ўтирманг, чунки бу бундай эмас. Ҳа, мен Буни тушунолмайман, мен Буни тушунтиролмайман; аммо мен бир нарсани биламан, мен Унга эгаман.
“Бўпти, бўпти, ― дейсиз сиз, ― бу илмий эмас”. Бўлганда қандай!
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-124Эшитинглар. О, агар бизда вақтимиз бўлганида эди, унда биз Филипп билан бирга самарияликларда бўлар эдик. Ҳаворийлар 8:14, белгилаётганлар учун. Улар катта хурсандчилик олдилар, уларда буюк шифолар бўлганди, ва улар Исо Масиҳ Исмидан имонга келгандилар. Улар Пётр келсин деб, Қуддусга одам юбордилар; у келди ва уларга қўлларини қўйди, ва улар Муқаддас Руҳни олдилар. Ҳаворийлар 8:14.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-127Энди, эътиборингизни қаратинг, у ерда Эфесликлар орасида бир баптист биродар бор эди. Аввалида у қонунчи бўлган эди, ақлли, зиёли одам, қонунни биладиган; буюк одам, олим. Бир куни у Библияни ўқий бошлади ва у ерда у Масиҳ деб номланган бир одам келиши кераклигини кўрди. Ва у бу нарсани кўрганида, у бунинг устига яна бу Исо тўғрисида эшитди ҳам, ва шунда у: “Мен ишонаман, ишончим комил. Ва мен Исо ― Худо Ўғли ― Масиҳ эканига имонимни очиқ эътироф этаман”, ― деди. Ва у буни шунчалик тиришиб эътироф қилганидан, Худо уни хизматга даъват қилди. Худо ҳар доим содиқ юракларга эътибор беради, қарайди.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-129Ўша пайтда Павел зиндонда эди. Замонавий воиз учун жуда қўрқинчли жой, шундай эмасми? Аммо у зиндонда эди, у у ерда Раббийда эди. Шундай қилиб, зиндонни ер силкиниши қимирлатган пайтда, у зиндонбонни ва унинг хонадони олдида, уларнинг ҳаммасини Раббий Исо Исмидан имонга келтирди ва ўзига кетди.
У худди шундан олдин, тақдирни олдиндан айтиб бериб юрган аёлдан, жинни қувган эди. Ва бунинг устига ўша фолчи аёл уларга, хўжайинларига кўп даромад келтирар эди. Шундай қилиб у уларнинг фирибгарлигини фош қилди, шунда улар уни шу иши учун зиндонга солган эдилар. Ва Раббий бу зиндонни титратди, чунки у ерда бир гуруҳ одамлар ундан Ҳақиқатни эшитиш учун кутишаётганди. Сиз Худо Каломини кишанлаёлмайсиз. У ерда... Аҳамияти йўқ, сиз қилолмайсиз. Сиз бундай қилолмайсиз ҳам.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-130Хуллас, у ўша одам бор жойга кетди. Акилла ҳам, Прискилла ҳам, мумкин, уларда қанақадир бутербродлари бўлгандир. Бутербродларини еб бўлишлари билан, улар: “Ҳозир мана шу хушхабарчиларга борамиз”, ― дейишди.
Павел орқада, у ерда қўлида плаши билан ўтирди ва ўша баптист воизининг ваъзини эшитди.
У деди: “Сен ваъз қилишинг ― жуда яхши, аммо бундан ҳам буюкроғи бор”. Ва қўшиб қўйди: “Доктор Аполлос, мен сизга бир савол бермоқчиман. Сизлар имон келтирганингизда Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми?”
“О, ― деди у, ― биз ҳатто Муқаддас Руҳ борлигини эшитмадик ҳам. Муқаддас Руҳ деб нимани тушунасиз? Биз ― баптистлармиз”.
У сўради: “Баптист эканлигингизни қаёқдан биласизлар?” Кўряпсизми?
“Э-э, биз имонга кирган эдик. Бизлар фақат Яхё пайғамбарнинг таълимоти асосида чўмилиб имон келтирганмиз”.
У деди: “У халқни чўмилтириб, фақат тавба қилдирган эди. У халққа: Мендан кейин келадиган Зотга, яъни Исо Масиҳга ишонинглар, деб айтган эди”.
У бу гапни эшитгандан кейин, уларни Исо Масиҳ Исмидан ҳам чўмдириб имон келтирдилар. Павел қўлларини уларнинг бошига қўйиши билан Муқаддас Руҳ уларнинг устига тушиб келди. Улар бошқа-бошқа тилларда гапириб, каромат қила бошладилар. “У кимники чақирмасин”, ― дейилгани, мана.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа