← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«Муқаддас Руҳ» бўйича: 276 натижа · 4 / 14 саҳифа
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-15Бу жой қизил шрифт билан ажратилган, кимда шунақа Библияси бўлса, эслаб қолсинлар. Бу Исони Ўзи айтган ўша Сўзларидир, шу учун, биз бунга У: “Осмон билан ер ўтади, аммо Унинг Сўзи бажарилади”, ― дегани билан баробар деб ишонишимиз мумкин.
Энди 14 боб 14 оятдан ўқиймиз.
Агар Менинг номим учун нима сўрасангизлар, Мен уни бажо келтираман.
Нақадар марҳаматли ваъда!
Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар.
Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади;
Бу Юпатувчи ― Ҳақиқат Руҳидир. Дунё Уни қабул қила олмайди, чунки Уни на кўради, на билади...
Мана бундай, кимда-ким грекча Библияни ўқиётган бўлса, бу ерда улар... “на кўради” деган “на тушунади” деганини кўрадилар. “чунки бу дунё Уни тушунмайди”. Бу шундай ҳақиқат. Ижозат беринг менга, бошқатдан ўқий.
Бу Юпатувчи ― Ҳақиқат Руҳидир. Дунё Уни қабул қила олмайди, чунки Уни на кўради, на билади. Сизлар эса Уни биласизлар (Кимни? Юпатувчини); чунки У сизлар билан доим биргадир (ҳозирги замон)... У сизлар билан доим биргадир, У ичингизда яшайди.
Ким Бу? Худди Ўша Юпатувчининг Ўзи
Мен сизларни етим қолдирмайман: Мен...
Ҳар бир киши билади, “Мен” ― бу кишилик олмоши.
...яна олдингизга қайтиб келаман.
Бироздан кейин дунё Мени бошқа кўрмайди.
Аммо сизлар Мени кўрасизлар; Мен ҳаёт бўлганим учун сизлар ҳам яшайсизлар.
Мен Отамда, сизлар Менда, ва Мен сизларда ҳозир эканимни ўша кунда фаҳмлайсизлар.
Бу асосий ғоя бўлади, бироқ давомини ўқиймиз. Менга буни ҳам ўқишимга ижозат беринг.
Мен Отамда, сизлар Менда ва Мен сизларда эканимни ўша кунда (буюк кунда, ҳукм кунида) фаҳмлайсизлар.
Ким Менинг амрларимни билса-ю, уларга амал қилса, Мени севади. Ким Мени севса, Отам ҳам Уни севади. Мен ҳам уни севаман ва Ўзимни унга кўрсатаман.
Искариотлик бўлмаган бошқа Яҳудо Исога деди: Раббим, бу қанақаси, Сен Ўзингни дунёга эмас, биз кўрсатмоқчисан?
Бу “коинот”, “жаҳон тартиби”. Агар сизда ҳошиясида изоҳлари бор Библия бўлса, эътибор беринг. Менда “Г” ҳарфи остида бу ерда “коинот ёки жаҳон тартиби” дейилган. Яъни черков ва ҳоказолар кўряпсизми?
...бу қанақаси, Сен Ўзингни бизга кўрсатасан, аммо уларга эмас? Сен қандай қилиб бундай қилиб биласан?
Исо унга шундай жавоб берди: “Кимки Мени севса, Менинг Сўзимга амал қилади; (омин) Отам ҳам уни севади. Биз Унинг ҳузурига келиб, Ўзимизга маскан яратамиз.
Мени севмаган киши сўзларимга амал қилмайди;...
Мумкин, черков маталларига амал қилар; бироқ кўряпсиз ― Унинг сўзларига амал қилиш!
Сизлар тинглаётган сўз Меники эмас, балки Мени юборган Отамникидир.
Буни Мен сизлар билан эканман, айтдим.
Аммо Юпатувчи, Менинг номимдан Отам юборадиган Муқаддас Руҳнинг Ўзи сизларга ҳаммасини ўргатади, Менинг сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади.
Унда Худо Муқаддас Руҳни нима мақсадда юборди? Унинг Ўзи Ўз Сўзларига дуоларини қўшсин.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-19Энди мақсад, Худони Муқаддас Руҳни юборишидан қандай мақсади бўлган эди? Шундай қилиб, асослаш учун мен бу ерда Юҳанно 14 ни, 14 оятдан бошлаб ва бутун бобни ўқиб, шуни белгилаб олган бўлар эдим. Бу ерда биз Худони Муқаддас Руҳни юборишидан мақсади, бу бир мақсад эди ― бу Худонинг Ўзи Ўз Черковида бўла билиши учун ва Черков орқали Ўз режаларини амалга ошириш эди. Худо Ўз режаларини амалга ошириб, Масиҳда бўлган эди; У Ўз меҳнатини Черков орқали давом эттириб, Масиҳдан ташқарида, Черковида эди.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-27Ва буниси ҳам тўғри, худди сиз ҳам Муқаддас Руҳга чанқоқсиз-у, Худонинг мурод-мақсади худди Рут билан бўлгани каби, сени ҳаётингда бажарилиши учун, бу нарса сенда нимадир борки, у сизни ўзига тортади.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-29Худо ҳам Ўзининг Шахсий қонунига амал қилиб, шундай қилди. Худо сиз амал қилишингиз учун битта қонунни сиз учун бериб, Ўзи эса бошқача амал қилолмайди. У Ўзининг Шахсий қонунига риоя қилади. Унда Худо йўқолган черковини, йўқолган оламни, обрўсизланган махлуқотни; Руҳи билан чексиз бўлган Худо, адашган инсон ирқини сотиб олиши учун, Худонинг Ўзи қон-қариндош, Одам, Ўғил бўлдики, Уни У Марямнинг қорнида яратди. Ва ундан кейин У Қуддус дарвозаларидан ташқарида белги ёки гувоҳлик берди. У осмон билан ер ўртасида кўтарилган эди ва ўлди, ва барчасини сотиб олди. Ва қонини оқизиб турганича, Адан боғида ўша йўқотилган, ҳар кечқурунги мулоқотни, черков мулоқотини тиклаб, яхши мулоқот қилиш ва унда Ўзи яшай олиши учун, У Черковни муқаддаслади.
Эътибор бердингизми, Худо кун ботарда, куннинг салқин шабадасида келган эди. Бунда нимадир бор, кеча яқинлашанида, одамлар черков ҳақида ва Худо ҳақида ўйлайдилар; Христианлар. Сиз қуёш ботишини кўрасиз, сиз ўз қуёшингиз ботаётганини тушунасиз.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-31У Муқаддас Руҳнинг мақсади. Ва яна Ота Ўзининг сотиб олиш режасини якунлаш учун, сизда яшаётган, Ўзининг режаларини рўёбга чиқараётган Худо Ота; сен орқали амалга ошираётган, сени Унинг ҳамкори қилаётган; сенга жой берадиган, сенинг йўқотганинг учун, аканг ва опангни йўқотгани учун, бир қисм берадиган; У Адан боғида қилгани каби, бориб йўқотиганни қидириш, излаш учун, сенга Ўз Руҳини ва Ўз севгисини беради. “Одам, Одам, қаердасан?” Муқаддас Руҳ мана нима қилади одамлар билан. Қачонки У уларнинг юракларига киради ва Ўзига маскан топади, у ерда йўқолган жонлар учун чанқоқлик ва очлик.
Мана нима гап, бугунги йиғилишлар билан. У ерда, ўлаётганлар деб, йўқолганлар деб борадиган, ўшалар ― Руҳ текканлар етишмайди. Жонларни нажоти ўрнига улар кўпроқ исм ҳақида, ёки черков ҳақида, ёки бино ҳақида, ёки таълимот ҳақида ташвиш қиладилар. Эсиз! Бу тўғрида кўп гапирса бўлар эди.
Худо Ўзини Масиҳга тўкди. Ҳа, шундай.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-33Черков бу дунёда бир неча вақт бўлган эди. Черков ҳам, чинданам, тикланганидан сўнг,ўн бешта зимистон юз йилликда... Лютер Ҳаворийларнинг олишувларидан кейин келган биринчи реформатор бўлган эди. Ва Лютер чиққани пайтида, Худо озроқ Руҳини олди-да, оқланиш вақтида Уни Черковга қуйди. Ундан кейин Веслей кунларида Ўзидан янада кўпроғини, муқаддасланиш вақтида солди. Ва вақт ўтиб борган сайин, ва охирига яқинлашавергач, Худо Ўз Черковини тўлдираверди. Фақат атрофга бир қаранг, кўрасизлар ҳам, бу Ҳақиқатми ёки йўқми.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-35Католикларнинг “Бизнинг Якшанбада Келувчимиз” газетаси, элликчиларда бир йилда бир миллион беш юз минг одам имонга келди, қолган ҳамма черковларни бирга олгандагидан ҳам кўп, деб хабар берди. Католиклар фақат бир миллион кишини имонга келтирдик, деб маълум қилдилар. Ўзларининг “Якшанбада Келувчилари”да, “Якшанбада Келувчи” номли газетаси, улардан элликчилар ўзиб кетишди, деб эълон қилди.
Ва эсингизда бўлсинки, элликчиларнинг имонга келтиришлари ― бу Муқаддас Руҳга тўлиш билан имонга келишдир. Озчиликда бошладилар, тор кўчада, эски гитара билан. Аёллари эса ўзларига бир жуфт пайпоқни раво кўролмасдилар. Темир йўл бўйлаб манзил қуриб, ўрнашиб, кукурузлар йиғиб, уни туйдилар ва болалари учун нон пиширдилар. Аммо бу қаерга олиб борди? Бу бугунги куннинг энг арзигулик черкови, дунёни кўзида эмас, балки Худонинг кўз ўнгида, чунки У бундайлигини У улар учун қилаётгани билан исботлаяпти. У Ўзини уларга тўкаяпти, Буни уларга солаяпти.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-36Нима содир бўлаётганига эътибор беринг, ― Худо уларга Ўзини тўкаяпти. Энди Черков Лютердан, Веслейдан ўша ерга келди, ва Элликчиларда жонланиш давом этаяпти; ва энди шу асримизда, биз ҳаракатланаётган асрда, худди ўша Муқаддас Руҳ билан, фақат У кўпроқ, мана шу ерга Черков келиб қолди. Шундай қилиб, ўша лютеранлар ҳали ўшанда нажот топганларида, улар Муқаддас Руҳнинг бир қисмига эга эдилар. Методистлар муқаддасланишга етишганларида, бу Муқаддас Руҳнинг иши эди. Кўряпсизми, бу Муқаддас Руҳнинг бир қисми эди. “Улар бизсиз камолга етолмадилар”, ― дейди Ёқуб. Кўрдингизми?
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-41Энди, Элликчилар нима етиштиради? Мен уни шунга ўхшатдим, чунки Элликчилар яшил баргни, шоначани келтирмади, балки...
Дон шоначага: “Мен сенга муҳтож эмасман”, ― дейолмайди. Ёки бўлмаса, шонача баргчага: “Мен сенга муҳтожмасман”, ― деб айтолмайди, чунки баргчада бўлган худди ўша ҳаёт, шоначани ясади. Шоначада бўлган худди ўша ҳаёт бошоқни қилди, етиштирди.
Ва бу Веслей черковини етиштирган лютеранлар черкови эди. Бу Элликчиларни етиштирган Веслей черкови эди.
Аммо Элликчилар, нима бу? Бу бошда ерга қадалган худди ўша турдаги доннинг тикланиши эдики, У, охирги кунларда Муқаддас Руҳга тўлиб, Элликчиларнинг бутун Қудратини қайтараётган эди, кўряпсиз. О-о, бу буюк нарса, қараш, ишониш ва унга қараш.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-42Энди бу асрда, бизлар ҳозир яшаётганимиз, бу Элликчилардан кечроқдаги даврдир.
Элликчилар ўзларини ташкилотга жойлаштирдилар, мана бу ташкилотлар билан шунчалик муғомбирлик қилдилар: “Биз мана бундаймиз ва ундаймиз”. Бу фақат феъл-атвор. Ҳеч нарса қилолмайсан. Бу характер. Улар бундай қиладилар. Уларга шундай қилишлари олдиндан ёзиб, белгилаб қўйилган.
Аммо Черков ундан ҳам олдинроққа силжиди. У анча буюк, анча қудратлисига кирди. Бу ― инъомларнинг тикланиши.
Кўпчилик элликчилар бўлса илоҳий шифоланишга, Фаришталар хизматига ва Худонинг қудратига ишонишмайдилар ҳам. Бу ваҳийларни, мен кўрадиган, кўпчилик элликчилар уларни “шайтондан” дейишади. Элликчиларнинг кўпчилик ташкилотлари Бу билан ҳеч қандай алоқага эмаслар. Кўряпсизми, бизлар бундан ҳам олдинга силжидик. Худди методистлар элликчиларни, улар ўзга тилларда гапирганлари учун “ақлдан озганлар” деб лақаб қўйганлари сингари. Худди лютеранлар методистларни хитоб қилиб қичқирганлари учун “ақлдан озганлар” деб лақаб қўйганлари сингари. Кўряпсизми?
Аммо бу ― буюк Черков қудратли Худонинг азим қуввати билан тўлмагунича, Муқаддас Руҳнинг олдинга силжишидир, аллилуйя (Бранхам ака кафедрани икки марта уради. ― Таҳр.). Токи шунчаликка бормагунича, ўшанда Исо қилган айнан ўша ишлар ҳозирни ўзида Черковда намоён бўлмагунича. Дўстлар, бизлар жуда яқинлашдик.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-43Шу ерда менга бир дақиқа тўхталишимга рухсат беринг, Худо Муқаддас Руҳни нима учун Черковга солганини тушунтиришга, сизлар буни билишларингиз учун, сизларга яна бир тимсолни айтишимга ижозат беринг. Ҳали ўша вақтлар, Эски Аҳдда, қачонки бола...
Инсон ўз хонадонини тузди. Биринчи уни қилгани ― бу, у ўзига келин олди.
Кейин у худди ташкилотга ўхшаб, у катта одам бўлди. Бу яхши эди.
Кейин нима содир бўлди, ― бу ўша уйда туғилиш содир бўлди. Мана, қачонки Муқаддас Руҳ; кўряпсизми, бошқа руҳ кирди, бу ўғил эди. Ва ўша ўғил токи маълум бир ёшга етмагунича, у меросхўр бўлмагани сингари, у тўлиқ ғамхўрликда бўлмайди. У олдин синалиши лозим. Ҳа.
Бунинг устига уларда ўғил қилиб олиш қонуни бор эди. Сизларга, хизматчилар ― “ўғилни ўрнатиш”, бу ҳозир нимани гапиряпман, кейин у ўғил қилинган моментгача етиб боради. Исо бу нарсани баланд тоғда қиёфаси ўзгарганида ажойиб ўрнак кўрсатди.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-45Мана у ерда сизда касал ёки гуноҳкор, ёки солиҳ бўлмоқни истайди-ю, аммо ичишни ташлаёлмайдиган, чекишни ташлай билмайдиган, шаҳвоний ҳирсини ёки бошқа нарсаларни ташлаёлмайдиган одам ётган бўлсин. Агар фақат сиз Худо қонунларига асосан амал қилиб кўрсангиз бўлди, Муқаддас Руҳни у ёққа киришига йўл беринг, ўшанда у энди бошқа ўзига тегишли бўлмайди. У, у бу ишларига барҳам беради, чунки Муқаддас Руҳ уни эгаллайди. Аммо сиз Худо қонунларига, Худони қоидаларига асосан амал қилишингиз лозим.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-50Лютеранларни қутқарган, методистларни муқаддаслаган, элликчиларни чўмдирган худди ўша Муқаддас Руҳ ҳозир Раббий Исонинг Келишини тартибга келтираяпти. Бу нарса шундай қудратли бўлади, бу Тана, мана шу Гуруҳга, Черковга келади, улардан қолганларини қабрдан чиқаради. Бу Тирилиш бўлади. Мана нима учун Муқаддас Руҳ. Муқаддас Руҳ нима? “Улар бизларсиз баркамол бўлолмайдилар”. Улар нима бўлган бўлса ўшанда, ўзларининг кунларида яшаган эдилар. Биз бошқа кунда яшаяпмиз.
“Душман тошқиндай келса, Мен... Худо Руҳи унга қарши байроқ кўтаради”. Кўряпсизми? Биз ўша кундамиз...
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-52Тез орада биз сизга фақат Муқаддас Руҳга тўлганлар Кўтарилишга боришларини айтамиз ва кўрсатиб берамиз. “Қолган ўликлар минг йил тамом бўлгунга қадар тирилмади”. Бу тўғри. Фақат Муқаддас Руҳга тўлган одамларгина Олинишга кирадилар. Мана шундай, Худо Муқаддас Руҳни берди...
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-53Менда яна бир Ёзув жойи бор. Юҳанно 14:12. Бу чодирдаги ҳамма одамга бу Ёзув жойи яхши маълум.
Сизларга ростини айтайин: Менга ишонган киши...
Шундай қилиб, бу “ишонган” деган сўз бизни орқага суришига йўл қўйманг яна. Номинал черковда: “Ҳа, мен ишонаман. Исо Масиҳ Худо Ўғлилигига албатта ишонаман”, ― деб айтадилар. Шайтон ҳам худди шу нарсага ишонади. Тўппа-тўғри. Иблис ишонади, дейди Библия.
Аммо Ёзув айтади-ки, Юҳаннода, “Ҳеч ким Исони Муқаддас Руҳсиз Масиҳ деб айтолмайди”. Сиз, ҳақиқатдан ҳам Ёзув билан... Ижозат беринг, мен ўқишни тугатмай туриб, шу ерда бир дақиқа тўхталиб ўтай. Токи сен Муқаддас Руҳни олмаган экансан, сен ҳали имонга келмагансан. Бу рост.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-54Сен “нисбатан” ишонасан. Муқаддас Руҳ сенга гапирди ва сен очиқча Уни эътироф этасан. Шайтон ҳам худди шундай. “Мен ишонаман, У Худонинг Ўғли”. Шайтон ҳам ишонади. Аммо сен У томон бораяпсан.
Пётр Раббий Исо Масиҳга ишониб чақирилган ва оқланган эди; Юҳанно 17:17 да эса, Исо уларни Сўз орқали муқаддаслади, зеро Сўз Ҳақиқат эди. У эса Сўз, яъни Каломуллоҳ эди. Юҳанно 1 бобда айтилади: “Азалда Каломуллоҳ бор эди. Каломуллоҳ Худо наздида эди ва Каломуллоҳ Худо эди. Ва Каломуллоҳ инсон қиёфасига кирди ва биз аро маскан қилди”. У Каломуллоҳ ― Сўз эди, У уларни муқаддаслади. У деди: “Ота ― Ундаги Руҳга қарата айтди, ― Мен уларни Сўз орқали муқаддасладим”, Уни Ўзи уларга Ўз қўлини қўйди: “Сенинг Каломинг Ҳақиқатдир”. Уни аёл қорнида пайдо бўлиши учун, айтди холос; о-о, Худо Каломнинг зоҳир бўлишидан бошқа У кимдир бўлиши, мумкин эмас. “Мен уларни муқаддаслайман”.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-55У уларга нопок руҳларга қарши қудрат берди. Ва улар кетдилар. У уларнинг исмларини Қўзининг Ҳаёт Китобига жойлаштирди. Ва уларни У жўнатиб юборди, Юҳанно... Матто 10-да, ва уларга нопок руҳлар устидан ҳуқуқ берди, нопок руҳларни қувиш ва фаолият кўрсатишлари ва шу кабилар. Ва улар қувониб, қайтиб келдилар, “Ҳатто жинлар ҳам бизга бўйсундилар”, ― деб айтдилар.
У деди: “Руҳлар сизга бўйсунаётганидан қувонманглар, балки номларингиз Китобга ёзилганига қувонинглар!” Яҳудо ҳали улар билан эди. Қаранглар, у қанчалик яқин келди; оқланиш орқали, тўппа-тўғри муқаддасланишга қараб ҳаракат қилди. Бироқ қаерда у ошкор бўлиб қолди? Қаерда у ўзини кўрсатди? Элликчилар олдидан у ўз тусини кўрсатди.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-56Ҳушёр бўлинг, бу руҳ Муқаддас Руҳга то етмагунича қўлидан келганича, шунчалик художўй ва иккиюзламачи диндор бўлади, аммо улар Уни шу заҳотиёқ кесиб ташлайдилар. Бу ўша дажжол руҳики, қайсики босиб келаяпти (сиз уни кўриб биласизми?). Исо деди: “Охирги кунларда улар шунчалик яқин бўлиб, иложини топсалар, ҳатто танланган кишиларни ҳам йўлдан оздирмоқчи бўладилар”. Бироқ эсингизда бўлсин, фақат Танланганларгина буни кўроладилар.
Худо танлаш орқали чақиради. Сиз улардан бири эканингиз учун бахтиёрмисиз? (Йиғилиш “Омин” дейди ― Таҳр.) Сизлар, бугун бу ерда йиғилганлар, юрагингда нимадир сени интилтираётган бор ― “Мен бу Муқаддас Руҳни хохлайман мен Сени, Раббим, юрагимга киришингни истайман”, ― деган. Бу шу учунки, Худо сени исмингни дунё яратилишидан аввал Қўзининг Ҳаёт Китобига жойлаштирди. Буни У айтди.
“Ҳеч ким Менинг олдимга келолмайди, ― деди Исо, ― агар Менинг Отам олдин уни жалб қилмаса. Ва барча Менга келаётганларга Мен Абадий Ҳаёт бераман”. Абадий Ҳаёт нима ўзи? Муқаддас Руҳ. “Абадий Ҳаёт”, бу сўзни олинг ва уни юнончасига қаранг, у ерда Зои дейилган. Зои ― бу дегани Муқаддас Руҳ. “Отам кимни Менга берган, Менга келади. Ва Менга келганларга, Мен Муқаддас Руҳни бераман, ва Мен уни охирги кунда турғазаман. Мен буни қиламан”, ― деди У. Ҳеч қандай агар-магарлар “Мен буни қиламан. Бу келади, ва Мен Абадий Ҳаёт бераман”. У тирилиши лозим бўлади, чунки у одам Абадий Ҳаётга эга. У келиши керак. У ўлолмайди, худди Худо ҳам ўлолмаганидек.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-57О-о, бутун мамлакат ва бу кичкина шаҳардан менинг қадрдон дўстларим, агарда мен ўзимнинг инсоний овозим билан юрагингизга Муқаддас Руҳга чўмдирилишни қабул қилишликнинг муҳимлигини жойлаштира билсам эди, бу сизнинг ҳаётингиздаги энг ажойиб ваҳий, очиқлик бўлган бўлар эди. Унинг... ни кўриш... Сиз буни қилишингиз лозим.
Энди менга рухсат беринг, мен “Сен имонга кирмагансан”, ― деганини ойдинлаштирай.
Ваъзни ўқиш →
What Was The Holy Ghost Given For? VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-58Пётр нажот топган эди. У Раббийга имон келтирди, ишонди, Унинг ортидан эргашди. Исо уни ким эканлигини айтиб берди, ва у эса Унинг ортидан юрди. У унга нопок руҳларга қарши куч-қудрат берди ва уни муқаддаслади. Ва буларнинг барчасидан сўнг у асосий вакил бўлди, бу гуруҳнинг нотиғи, ваъзхони бўлди. Худди католиклар уни “черков епископи, ёкида папа”, ― деб, ёки яна кимдир деб, черков бошими-дегилари келгандай; бироқ у сотқинлик қиладиган кечаси Исо: “Пётр, сен Мени севасанми?” ― деди.
У деди: “Ҳа, Раббим! Мен Сени яхши кўришимни Ўзинг биласанку”
“Қўзиларимни ўтлат”, ― деди У. У буни уч марта айтди.
Пётр ҳам деди: “Раббим! Сен ҳаммасини биласан, мен Сени яхши кўришимни ҳам биласан. Шу учун Сен билан охиригача бораман, ва мен Сен билан ўлимга ҳам бораман” ва ҳоказолар.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа