← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«имон» бўйича: 413 натижа · 3 / 21 саҳифа
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-108Раббий Худованд, мен ҳозир уларнинг ҳар бири учун чин дилдан сўрайманки, Сендан, буюк Самовий Худо, Ўз Руҳи билан уларнинг ҳаётига келиб жойлашиши ва ҳар қандай имонсизликни кесиб ташлашини сўрайман. Улар “ имон бу ғалаба” эканлигини билиб олсинлар. Ер юзидаги қандайдир одам эмас, қандайдир черков ёки қайсидир бир одамнинг маълум бир ибодати эмас, бу ҳаммасига ёрдам, балки ғалабамиз бўлган имонимиз.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-109Биз ўша жой ҳақида, қачонки Сенинг Ўғлинг, Нажоткоримиз “Ўз юртига борди ва у ерда: “Ким бу Ўзи? Дурадгорнинг ўғли эмасми У? Ахир бизлар Уни ва Унинг онасини билмаймизми? Унинг исми Марям. Ва мана бу ерда Яхуда ва Юсуф ва унинг сингиллари”, ― деганлар бор эди. Ва ғашланиб Исони рад қилишди. Ва У уларнинг имонсизлигига ҳайрон бўлди ва у ерда кўп мўъжизалар қилолмади”.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-110Биз тушунамиз, инсон қанчалик Сенинг олдингда эҳтиромга эга бўлиши мумкин, аммо барибир ҳам, бизларнинг шахсий имонимиз ғалабамиз ҳисобланади. Мен илтижо қиламан, Худойим, Сен одамларни бундан озод қилишингни ва имонимиз Раббимизнинг тирилишига асосланган мана шу ерда Ўзингни кўрсатишингни сўрайман. У ўлик эмас, балки У асрлар оша тирикдир. Ва У ваъдалар берди: “Мен сизлар билан ҳар доим, ҳаттоки асрнинг охиригача бўламан”. Ва бизлар Уни шу ердалигига ишонамиз.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-105Азиз Худованд, бизлар мана шу тавба қилувчиларга, кутаётган жонларга Сенинг Илоҳий раҳм-шафқатингни сўрамоқчимиз, қайсики улар ишонадики, Сен Ўзингни чин дилдан излаётганларга Мукофотловчи эрурдирсан. Ва мен сўрамоқчиманки, Раббий, Сен уларга марҳамат қилсанг. Ва у ерда нимаики бўлмасин: шубҳа-гумонлар ракими, характер ракими, ҳалокатли ишончсизликми ― буларни ҳозирни ўзида ол, Раббий, ва уларга Муқаддас Руҳни бер. Уларнинг жонларини Ўз фазл-камолотингдан тўлдир. Ўз Шоҳлигингга ҳозирни ўзида, қачонки улар ўз имонлари белгиси сифатида қўлларини кўтариб турган пайтда, Ўз Шоҳлигингга киритгин. О меҳрибон Худованд, Сендан буни улар учун қилишингни сўраймиз.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-43“Шунинг учун ҳар бир оғирликни, айниқса ҳадеб пойлаб турадиган гуноҳни бир четга улоқтириб ташлайлик, тақдиримиздаги мусобоқада сабр-тоқат билан чопайлик. Имонимизнинг Илғори ҳамда уни камолга Етказувчи Исога кўз тикайлик”.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-102Сизлардан қанчангиз касал ва бетобсизлар, қайсики қўл кўтармоқчи ва: “Раббий, мени имонимни операция қил. Раббий, мен бугун муҳтожман”, ― дегувчиларсиз. Худо сизларни дуо қилсин.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-103Имон бу ғалабадир. Имонни қадай оламиз биз? “Имон эшитишдан ва Худо Каломини эшитишдан келади”.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-42Ибодатимиз олдидан мен бир савол бермоқчи эдим. Мен сўрамоқчи эдимки, бинода қўлларини кўтарганича: “Раббий, мен ғалаба қилолмайманга ўхшайман. Мен гўёки бундай қилмаслигим кераклигини билгандайман. Биламан буни ёки унисини қилмаслигим лозим. Аммо мен истардимки, Сен мана шу Мактуб кейинроқ менинг имонимни операция қилсанг. мен истар эдимки, Сен мени тўлиқ кўрикдан ўтказ ва менинг имонимни ҳар бир касаллигини операция қилсанг, қайсики улар менга буларнинг ҳаммасини енгишимга бермаяпти”, ― деб айтувчи эркакми ё аёл, йигит ёки қиз борми, деб сўрамоқчиман. Қўлларингизни унга кўтарганча туринглар. Сиз шундай қиласизми? Раббий сизларни дуо қилсин. Бу ер кўтарилган қўлларга тўла! Озроқ...
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-39Эҳтимол, сенинг яшашинг учун умид йўқ. Сен, мумкин, ракдан ўлаяпсан. Сен, эҳтимол, аравачага боғланиб қолгандирсан. Мумкин, сен мутлақо кўрдирсан. Мен билмайман, сенда қанақа фалокат, бахтсизлик. Аммо сиз бош Ҳакимнинг: “Ибодат қилаётганингиз вақтида, нимани истайсиз, буни қабул қилганингизда бунга эга бўлишингизга ишонинглар”, ― рецептини олсангиз. Ва ишонинглар-ки, ўша имон ҳар қандай мавжуд қийинчиликни енгади. Мумкин, сен шунчалик гуноҳга ботгансан у, сени жонинг шунчалик нопок бўлиб кетган-ки, ҳисоби йўқ. Мумкин, мана шу жанжалкаш характерингдан, шу ёмон тилингдан, телефондан мана шундан ғийбатчилигингдан қутулмоққа урингандирсан. Мумкин, сен ўзинг билган барча дориларни синаб кўргандирсан. Бироқ сен бугун Исо Масиҳга сенга киришига йўл берсанг эди фақат, У сени имонингни операция қилади ва сенга имон берадики, бу имон бу дунё берадиган барча нарсаларни четга чиқариб олади. Нима учун? Имон ғалабадирки, у дунёни енгади.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-38Чунки бош Жарроҳ шундай деди! Бош Ҳаким шундай деди! Ва улар шунчалик кўп балиқ тутдилар-ки, шундан уларнинг тўрлари йиртила бошлади. Сабаб? Имон бу ғалаба. Мумкин, сувда битта ҳам балиқча бўлмагандир. Аммо қачонки Худо ваъда берганида, У балиқни яратади ва ўша ёққа жойлаштиради.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-34Худо билан-чи? Ва сен Хушхабардан У бераётган бир неча хапдорини ютишдан қўрқасан. “Унинг жароҳатлари билан сен шифоландинг”. “Дунёнинг устидан ғалабамиз ― бу имонимиз”. Ют Буни ва қара қани, нима бўлади. Бу ишонч.
Сен ўз докторингга бўлган ишончингни, унинг дориларини қабул қилиб, кўрсатасан, гарчи уни ўзи нималигини билмай туриб ҳам. Сен операцияга розилигинг билан, докторингга ишончингни кўрсатасан.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-35Мен сизларга айтай, бизлар бугун Америкада нимага муҳтожмиз ва бизлар мана шу чодирда нимага муҳтожмиз ― бу Доктор Исога киришига ва бизларнинг имонимизни операция қилишга йўл беришдир.
Доктор сенга дейди: “Сизда кичикроқ апендикс – кўричак, у бутунлай зарарланган. У чиқиши лозим. Сизда у, бу ёки бошқаси ёмон аҳволда. Бу чиқиши керак”. У, алббата буни олиб ташлайди, қолган ҳаммаси тўғри ишлаб туриши учун.
Ва бугун бизларни имонимизга нима бўлди? Биз Худонинг Ўзининг операция қиладиган Каломини, дудама қиличдан ҳам ўткир Пичоғини олишини ва бизни операция қилишига ва бизга, бизлардаги нима нарса, бизлардаги ҳеч нарсага арзимас ясамаликни аҳволи ёмонлигини айтишидан қўрқамиз. Ва бизлар ҳар қандай тўсиқни олиб ташлашимиз ва Барҳаёт Худо ваъдалари сари йўл олишимиз керак. О-о, агар биз шундай қилсак, Исо биздаги шубҳаларни, барча қўрқув ва барча ҳавотирларни, ҳамма гуноҳ, у ердаги бор, барчасини олиб, имонимизни операция қилади. Ва ундан сўнг, қачонки имонимизни яхшигина операция қилганларида, биз янги ижод бўлиб чиқамиз. Биз ўшанда фарқ қиламиз. Бизга операция керак. Бу операцияни Исо Масиҳга ишониб биласанми? Сен Унга ишониб биласанми? “Раббим, Худовандим, Сенинг Каломинг бўйича”, ― деб айтиб биласанми?
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-31“Сизми, касаллар учун ибодат қиладиган, Бранхам ака?”
“Ҳа”.
“Нима десам, бу менинг имонимга зид бу”.
“Унда сизда ҳеч қандай имон йўқ. Библия буни шундай ўргатади”.
“Энди, кўпчилик одамлар навбатга келадилар: “Ҳа менда, мен тўла имонга эгаман”, ― дейишади”.
“Унда сен нима қиласан бу ерда? Аҳа. О-о, бу бундай эмас”.
Ҳақиқий имон енгилишни, мағлубиятни билмайди. У енгилган бўлиши мумкин эмас. Ҳаттоки ўлимнинг ўзи ҳам уни енголмайди. У мағлубиятни билмайди. У мағлубият бўлиши мумкин эмас. Ва бу нарса, Худога маъқул келишни ягона усули. “Чунки ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ”, ― дейилган Ибронийларга 11-бобда.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-32Ахир ўзингизча фараз қилоласизми, сиз мана бу ерларда у ёқдан – бу ёққа юрасиз, сизлардан баъзиларингиз, христианлар, беадаб, уят сўзларни ишлатиб жаргонда гаплашадилар ва черковга тегишли, унга борадилар? Ахир бир ўзингиз ча, тасаввур қилоласизми, сиз бошқа бир мамлакатга бормоқчисиз у, ва ундан сўнг Америка бўйлаб ўтиб, барча учраган америкача жаргонни ўрганасиз, шундай қиласизми, ахир? Албатта-да, бундай қилмайсиз. Сиз уринишингиз мумкин бўлгани ― бу фақат ҳеч бўлмаганда: “Ассалому-алайкум!” ― дея билишингиз учун тилнинг бир неча сўзини ўрганишдир.
Ва мен ўйлайман, бугун христианларга озроқ Самовий тилни ўрганишга уринишлари керак бўлар эди, Худога шукроналарни, қайсики бу билан биз у ерда куйлар ва қувонар эдик. Ва ўшалар, хитоб қилишга, ҳайқиришга ишонмайдиган, У ёққа тушганингизда нима қилар эдингиз? Сиз бир бегона товуқдай бўлар эдингиз. Яхшиси ишонгин ва ҳозир енггин, зеро имонимиз бу ғалаба қиладиганимиз. Йўқ, сен ақлли сўзни қистиришга уринмайсан. Сенда ғалаба бўлади.
Сен айтасан: “Бранхам ака, мен қандай қилишим мумкин?”
Бу жуда оддий-ку. Бу фақат... Энди, мана шу йиғилишларда, сиз қизиқасиз, ўзингизни қандай бўйсундирсам деб, қандай. Мен бинодаги кўпчилик одамларни билмайман ва мен йиғилишларимда баъзида ҳеч кимни танимайман, ҳатто бошқа, бегона тилдагилар бўлади. Аммо, лекин қандай, мен буни қаёқдан биламан? Бу демак ўзини итоат эттириш, бўйсундириш. Оддийгина ўзингни оласанда, Муқаддас Руҳнинг қўлига берасан, ўшанда бу энди сен эмас. Сен билмайсан, нимани гапиришингни. Сен фақат Уни гапириши учун қўйиб берасан, холос. Бу шундай оддийгина.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-27Мана у ерда, орқада Роберсон ака ва жаноби Вудс бу ерда. Вудс ака шу ерларда, мен билан бирга ўтирибди, биз юк машинада қаёққадир овга жўнаган эдик. Муқаддас Руҳ бизларни дўнгликлардан у ёққа, ўша аёл бўлган жойга боришимизни етаклаётгандек эди гўё. Мен у ерга келган вақтимда, аёл чинакамига иш тутди ― ўша пайтдан бери у битта ҳам сигарет чекмади. Ва у вазнида сезиларли ошди ва ҳозир ўша ракдан изини ҳам топиб бўлмайди.
Нима бу? Бу имон, қайсики ғалаба қилади. Нима учун бу мен у учун шу ерда ибодат қилганимда ғалаба қилмади, енгмади? У фақат уриниб кўрганди холос. Аммо доктор: “Сиз рак бўлгансиз ва ўласиз энди”, ― дегани вақтида, у аёл астойдил бўлди. Сен ишни махкам тутганингда, бу шундай бўлиши керак. Нима учун шундай узоқ кутиш керак? Нима учун ишни ҳозир бошламаслик керак? Имонингни Худога сол. Ўша аёл менга нисбатан имони бўлганида нима бўлар эди? Бу ҳеч қандай иш бермас эди, чунки мен бир инсонман. Аммо қачонки у ўз имонини ўзгартирганида, Бранхам Чодири ёки Уилльям Бранхамга эмас, ёки яна кимгадир эмас, балки ўз имонини Исо Масиҳга жойлаштирганида, ўшанда у имонга эга бўлди. У барча қўрқувлар ва шубҳа-гумонлар устидан кўтарилди ва Худо уни ишфолади. Ва, о-о, у ғалаба қилди. Имон бу ғалаба, қайсики енгади.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-18Ва бизлар Иброҳимнинг бутун ҳаёти ҳақида ўқиймиз, у бу дунёда дарбадар ва мусофир бўлган, зеро унинг ягона интилиши Яратувчиси ва Меъмори Худо бўлган Шаҳарни топиш эди. У нимагадир қўлини текизган эди. У Худони ва бу Худога бўлган имонни пайқади, англади-ки, у Янги Қуддусни олдиндан кўрди. Ва у елкасига тугунини, бўғчасини ташлади-да, мусофир бўлди. Оддийгина оқим бўйича кетадиган эмас, бирор-бир мурод мақсадсиз; у Яратувчиси ва Меъмори Худо бўлган Шаҳар, Абадий Шаҳар борлигига имони бор эди. У ўз ҳаётида шу жойни топишдек ― мақсадига эга эди.
Шу ерда айтиш мумкин, бир куни, жанг тугаганидан сўнг, у бу Шаҳарнинг Подшоҳини учратди. Ва У, Малкисидқ унга қутлуғ кеча: нон ва вино берди.
О-о, сен Худонинг ҳар қандай ваъдасини, ҳақиқатдан ҳам топмай туриб, уни ўз юрагингда мақсад қилиб қўйолмайсан. Агар сенинг жонинг гуноҳ ва шубҳалардан, юксалишу-пасайишлардан, хафагарчиликдан қийналса, ва ичингда нимадир сенга, қандайдир сен ғалаба қилиб биласан, деса, унда нима учун энди сен черковдан черковга, бир жойдан бошқа жойга оқим билан сузаверасан? Тиз чўккин шундай, токи осмонга даҳлдор бўлмагунингча.
Ва мен кеча кечқурун айтганимдек, товушлар тўсиғини енгиб ўтинг, ўшанда сизда ҳаётингизда мақсад пайдо бўлади. Сизда черковга тааллуқли бўлишда мақсадингиз бўлади. Сизда сувда имон келтиришингиздан мақсад бўлади. Сизда нимани қидираётганингиздан мақсад бўлади. Чунки биз биламизки, Худо ҳалол ва Худо барҳақ ҳам, ва У алдаёлмайди.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-28Мен кўп марта ўзимга ўзим савол берганман, нима учун Христианлар барибир ҳам бу билан ўзларини уринтирмоқчи бўладилар? Кўп марталаб аёл-эркаклар менга келадилар ва ўзларининг мен билан холисона суҳбатларида, гуноҳларини ва ҳоказоларни айтиб берган вақтларида ва улар, биз улар билан танишамиз, улар ахлоқсиз яшаганларидан ва бошқа турли нарсалар ҳақида эътироф этадилар, хафа бўладилар. Чунки улар буни инкор этолмайдилар; у ерда Муқаддас Руҳ. Агар улар буни қандайдир бекитмоқчи бўлишса, У тўғридан тўғри ундан буни олиб чиқади. Улар буни ҳам айтиб беришлари, тан олишлари учун. Агар улар айланиб кетмоққа уринсалар, Муқаддас Руҳ уларни тўхтатади ва: “Бир дақиқа, мана бу ерда шу нарса ва ана бу нарса” ― дейди. Ва келган вақтларида, улар менга бу дунёвий майда-чуйдаларни айтиб бера бошлайдилар. Ва мен буни имонлилар орасида ҳам сездим. Сиз қаергадир борасиз. Сиз нима учун бирор оқимга кириб олдингиз? Ўз иззати нафсингга эга бўлда, ахир. Ўз мақсадингни Масиҳга тўғрила ва дунёга мослашишни бас қил.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-20Сен Унга келган вақтингда, оқимга тушиб: “Мен бораман ва бир уриниб кўраман, кўрамиз, бу ёрдам берармикин”, ― дея келма. Сен ҳеч қачон ҳеч нарса ололмайсан.
Аммо сен шундай бир қатъият билан, барчасини орқада қолдириб келганинг вақтида; қачонки сен бу дунёдан ва гуноҳдан, имонсизликдан ва хафагарчиликдан, шубҳалардан чарчадинг ва Тирик Худога Асрлар Қоясига махкамланган лангар билан келар экансан; Муқаддас Руҳ сени Тирик Худонинг Ҳозирлигига тортиш учун ҳозир шу ерда, У сенга имон беради-ки, бу имон дунёдаги бор бўлган барчасини енгади: касаллик, хасталик ва ҳаттоки ўлимнинг ўзини ҳам.
Сиз айтасиз: “Сен “ўлим” дедингми, Бранхам ака”. Ва бу ўша, мен нимани назарда тутган бўлсам ― ўлим.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-21Ахир Лазар ўлик ҳолда ётганида Исо Марфага: “Уни қаерга қўйдингизлар? Агар инонсанг, Худонинг улуғворлигини кўрасан”, ― деган вақтида, ерда ўлик ҳолида ётмаган ва сасий бошламаганмиди?
“Мен сенга шубҳаланмагин демаганмидим?” ― деб У Иаирдан сўради, ўша кеч ёки ўша кун. “Агар фақат ишонсанг, Худонинг улуғворлигини кўрасан”. Шунда имон ўлимни енгади. Имон ― ўлим устидан ғалаба. Имон ― гуноҳ устидан ғалаба. Имон ― касаллик устидан ғалаба. Имон ― ғам-ташвиш устидан ғалаба. Имон ― дунё устидан ғалаба.
Ваъзни ўқиш →
Faith Is Our Victory VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-22Сиз айтасиз: “Юҳанно буни ёзган вақтида, унда меники каби қийинчилиги бўлмаган. У мен ишим бўладиган бунақа болалар билан иши бўлиши керак бўлмаган эди. У мен қайғурадиган нарсага қайғуришига тўғри келмаган эди”. Бу тўғри.
Мумкин, у бунақа болалар билан иши бўлмаган ҳамдир. Мумкин, унга худди шу нарсалар устидан ғалаба қилиши керак бўлмагандир. Аммо у уни истисно қилмади, чунки у: “Имонимиз дунё устидан ғолиб чиққан ― ғалабамиз”, ― деди, тамом. Бу қандай? Бунга ишон. Шуни миниб юр. Олдимизда ёзиб қўйилган Худо Каломи ётган вақтда ва: “Қачонки ибодат қилганингда нимани хохлайсан, шуни олишингга ишон ва буни оласан”, ― деб ёзиб қўйилган Худо ваъдалари билан Раббий Исонинг тирилишини намоён этувчи ва кўрсатувчи Муқаддас Руҳ шу ерда. Унда сен нима қилишинг керак? Имонга эга бўлишинг. Оқимга тушиб олган оддийгина имонга эмас, ёлғондакам, сохта имонга эмас, балки ҳақиқий имонга.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа