E-190Леди, сиз менга шундай самимий қараяпсиз, у ерда ўтирган, кўк кўйлакдаги аёл. Мен сизни билмайман, менга шундай туюляпти. Мен бирор жойда кимнингдир
имонига контакт тополмаяпман, шекилли. Мумкин, бу ёрдам берар. Сизда Худога муҳтожингиз борми? Агар мен сизга нотаниш бўлсам, қўлингизни кўтаринг. (Опа айтади: “Сиз мени танимасангиз керак, деб ўйлайман, Бранхам ака, аммо мен сизни биламан”. ― Таҳр.) Мен сизни танимайман, аммо сиз мени биласиз. Яхши. Нега сиз бу ердасиз, мен умуман билмайман. Шуни мен биламан, мен сизни ҳаётда ҳеч қачон кўрмаганман. Сиз, эҳтимол, қаердадир мени йиғилишимда бўлгандирсиз. Агар Раббий Исо менга айтса, сизнинг дардингиз нимада эканини, сиз ишонармидингиз? Агар бу ҳақиқат бўлса, ишонишингиз керак эди. Ва, мумкин, бу бошқаларни ҳаракат қила бошлашларига
имон беради. Мен билмайман. Мен фақат сизни у ерда ўтирганингизни ва менга қараётганингизни кўрдим. Сиз мендан кўзингизни узолмадингиз. Сиз яқинсиз.