← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«Муқаддас Руҳ» бўйича: 276 натижа · 2 / 14 саҳифа
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-22Мана шу жой асосида бу мавзуни мағзини чақмоқчимизки, бу мавзуда, мен ўйлайман, бугунги куннинг энг буюк мавзуси... Муқаддас Руҳ Ўзи нима? Нима Бу? Шундай қилиб, нима учун мен бу мавзуни шунақа тартибда олганимни сабаби шуки, сиз Буни нималигини олдин билмай туриб, сиз кела солиб Муқаддас Руҳни олиб билмайсиз. Ва сиз Уни билганингиздан кейин ҳам токи У сизга ва сиз учун берилган эканлигига ишонмас экансиз, сиз Уни оломайсиз. Ва ундан кейин, сиз Уни олдингизми ёки йўқми, токи У сизга қанақа натижалар беришини билмагунингизгача, билолмайсиз. Шу учун, агар сиз У нима эканини ва У ким учун ва У келганида, қандай ҳаракатларни келтиришини билиб олган экансиз, шунда сиз Уни олган вақтингизда, Унга эга эканлигингизни биласиз. Тушуняпсизми? Ҳаммаси қарор топади.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-24Шундай қилиб, мен дедим: “Джеффрис ака, агар сен мени ўзингни нефть вишкаларингдан бирини юргизишга юборсанг, мен эса бунда ҳеч нимани тушунмайман, мен, эҳтимол, уни портлатиб юборган бўлар эдим. Мумкин, бошқа бир кнопкани босган ёки бошқа бирор моторни юргизган бўлар эдим. Буни қилишдан олдин, мен бу қандай қилиш кераклигини билишлигим лозим”.
Ва Муқаддас Руҳни олиш ҳам худди шу тарзда бўлади. Сизлар нима учун келганингизни ва Уни қандай олишни ва бу нима эканлигини билишлигингиз лозим.
Шундай қилиб, биринчидан, Муқаддас Руҳ ваъда қилинган эди.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-26Шу ердагилардан ким Муқаддас Руҳни олмаган, Муқаддас Руҳга тўлмаган? Қўлларингизни кўтаринглар; ким Руҳга тўлмаганини билади? Бу қўлларга бир қаранг-а!
Энди мен бу ҳақида, Муқаддас Руҳ ҳақида Уни белги сифатида гапирмоқчиман, зеро Бу белги. Барча ваъдалар бизларга... орқали берилган, биз буни тушунамиз... Иброҳим ваъдалар отаси эди, чунки Худо Иброҳимга ва кейинги, унинг Уруғига берган эди. Ваъда “Иброҳим ва унинг Уруғига” берилган эди. Ва бу аломат аҳднинг халқи учундир.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-27Шундай қилиб, оддийгина Христиан билан Муқаддас Руҳга тўлган Христиан ўртасида катта фарқ бор. Ҳозир эса биз буни Ёзувдан олиб ва буни айнан Ёзувга жойлаштиришга бошлаймиз. Биринчидан, мана Христиан мен Христианман дейди. Аммо, агар бу Христиан ҳали Муқаддас Руҳга тўлмаган бўлса, у фақат Христиан бўлиш жараёнидадир. Тушуняпсизми? У Бунга ишонаман, деб эътиқод этаяпти; у Бу учун меҳнат қилаяпти, аммо Худо ҳали унга ушбу Руҳни, Муқаддас Руҳни бермаган. У, Худо буни тан олиши учун, Худо билан ўша мақсадига ҳали етган эмас.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-28Чунки Худо Иброҳим билан аҳдини, У Иброҳимни чақирганидан кейингина аҳдини туздики, бу бугун имонли одамни чақиришининг тимсолидир.
У Иброҳимни чақирди, Иброҳим ҳам ўз юртидан чиқди ва бегона одамлар орасида яшаш учун, бегона юртга кетди, ва бу нарса, қачонки Худо инсонни барча паст, ярамас ишларини тўхтатиб, ўз гуноҳларидан тавба қилишининг рамзи эди. Ўшанда у, ўша ўзи бўлган одамлар тўдасидан, янги, бошқа бир тур одамлар орасида яшаш учун бурилади.
Ва Худо Иброҳимни ўша ваъдага, Худо Ўзи берган ваъдасига содиқ экан деб топгандан кейин, яъни, унда фарзанди бўлади ва бу фарзанд орқали ер юзи дуоли бўлади, деган ваъдасига содиқлигини билганидан кейин, Худо унинг имонини, унга белги бериб тасдиқлади ва у белги суннат эди. Суннат Муқаддас Руҳнинг рамзи эди.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-29Биз ҳозир ўқиган бобнинг айнан кейинги оятлари, агар истасангиз, унда ёзиб олинг. Ва... Стефан 51 оятда шундай деди:
Эй энсаси қотганлар! Юраги ва қулоқлари суннат бўлмаганлар! Оталарингиз каби сизлар ҳам доимо Муқаддас Руҳга қарши турасизлар.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-31Ва бу нарса, Худо бугунликда ишлаётган ўша нарсадир. Бу юракни суннат белгиси, Муқаддас Руҳ, Черков бошқа барча таълимотлардан, эътиқод ва деноминациялардан ажралиб чиққан Худо Черкови билан қиладигани. Улар ҳар турли деноминациялардан, аммо, лекин улар ажралган халқдир. Менга одам бир бир-икки дақиқа гаплашгани қўйинг, мен сизга уни Муқаддас Руҳ олганми ёки йўқлигини айтоламан; сиз ҳам шундай қилоласиз. Бу уларни ажратиб туради. Бу муҳр. Бу белги. Муқаддас Руҳ ― бу белги. Ва бу...
Эски Аҳд вақтида, Муқаддас Руҳнинг символи бўлган, суннат қилинмаган ҳар бир бола халқ орасидан ажратиб қўйилар эди. Агар у суннат қилинишдан бўйин товласа, у жамоатдаги қолганлар билан мулоқотга эга бўлолмас эди.
Энди буни бугунги кунга тадбиқ қиламаз. Муқаддас Руҳдан тўлишдан ўзини тортган одам, Муқаддас Руҳга эга одамлар билан мулоқот қилолмайди. Сиз бундай қилолмайсиз. Сиз шунақа табиатга эга бўлишлигингиз лозим. Худди ана у сингари...
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-32Онам бундай дер эди: “Қушлар патларига қараб бирга учишади”. Ҳа, бу эски мақол, аммо у тўппа тўғри. Сиз кабутарлар ва қарғаларни бирга юрганини кўрмайсиз. Уларнинг овқатланиш тартиби турлича. Одатлари ҳар хил. Уларнинг хохишлари бошқа бошқа.
Қачонки сен “аъзонинг суннатини” англатувчи Муқаддас Руҳга суннати бўлганингда, Христиан билан бу дунё орасида ҳам худди шундай бўлади.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-46Мана, энди Библия айтади: “ҳар қандай одамнинг сўзи ёлғон, аммо Худонинг Каломи Ҳақиқат”. Эфесликларга Мактуб 4:30 да ўқиймиз:
Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар; сизлар нажот кунигача ўша Руҳ билан муҳрлангансизлар.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-53Шундай қилиб, Худо Руҳи, Муқаддас Руҳ, Муқаддас Руҳ нима Ўзи экан? Бу сендаги Масиҳнинг Руҳи. Энди, ўқишдан олдин мен озроқ изоҳлаб ўтмоқчи эдим. Муқаддас Руҳ нима экан? Бу муҳр. Нима экан Муқаддас Руҳ? Бу аҳд. Муқаддас Руҳ нима Ўзи? Бу белги. Муқаддас Руҳ унда нима экан? Бу... сенда Исо Масиҳ Руҳи. “Яна бироздан кейин, ― деди Исо, ― дунё бошқа Мени кўрмайди. Аммо сизлар Мени кўрасизлар; зеро Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”. Худо Руҳи Унинг Черковида!
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-69Қидириб кўринг бугун. Атрофга қарангчи, биз ўша кунларда эмасмизми. “Ҳамма дастурхонлар”. Бўлмасамчи, улар Раббийнинг қутлуғ кечасига келадилар, ва биринчи моддий томондан, улар оппоқ ноннинг эски бўлагидан ёки қуруқ печенье оладилар, уни синдирадилар ва коммуния қиладилар. Қачонки бу нарса Муқаддас Руҳдаги тоза қўллар билан қилиниши керак, ва хамиртурушсиз нон бўлиши керак. Масиҳ ифлос эмас ва булғанмаган, бу бўлса Уни ифода этади-ку.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-78Ундан кейин Муқаддас Руҳга тўлиш билан Муқаддас Руҳни қабул қилиш билан Элликчилар келиб, йўл янада тор бўлди. Бу тўппа тўғри.
Ва ҳозир янада силкитишда давом эта бошлади. Инъомлар ҳам, тикланишлар ҳам, Худо Руҳи ҳам аломатлар ва мўъжизалар тўлиқлиги билан черковга кирди ва Элликчиларни ҳаракатга келтирди. Нима бу? Бизлар Раббий Исонинг Келишига шунчалик яқин турибмизки, Унда бўлган, айнан Ўша Руҳ, У ер юзида бўлганида, У қилган айни ўша ишларни амалга ошириб, Черковда ишлаяпти. Бу нарсалар Ҳаворийлар вақтларидан ҳозиргача ҳеч қачон ҳеч қаерда бўлмаган эди.
Нима учун? Бу кенг, ундан кейин тораяпти, борган сари тораяверади. Нима бу? Бу худди сизнинг қўлингиз соясига яқинлашаётганига ўхшаб кетади, ― қоронғироқ, борган сари қоронғироқ. Лекин нима бу? Бу акс, тасвир. Лютер ким бўлган эди? Масиҳнинг акси. Уэсли ким эди? Масиҳнинг акси.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-85Шундай қилиб, Худо Руҳи Лютер вақтларида, оқланиш пайтида меҳнат қилган эди; оқланиш Уэсли вақтларида; Элликчилар Муқаддас Руҳни олиш; ва бу ерда охирги кун, У Масиҳда бўлган вақтда, Ўзи қилган ўша ишларини амалга оширади, бажаради. Нима бу? Черков ва Масиҳ бир бўлади.
Ва Улар биргаликда охирги бўғинни бирлаштиришлари билан, У (Черков) хитоб билан ҳайқириб, Осмонга кўтарилади. Уэсли, Лютер ва ўша ўтган кунлардан барча қолганлар ҳам кўтариладилар, “биринчилар охирги, охиргилар биринчи бўладилар”, ва Тирилиш келади.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-95Матто 11 боб, 22 оят... Қаранглар, биз буни топамиз, қачон биз Унга келамиз. “Худо Ўз ишларидан қандай фориғ бўлган бўлса, ― дейилган Ибронийларга Мактубнинг 4 бобида, ― Унинг фароғатига кирувчилар ҳам ўз ишларидан шундай фориғ бўладилар”. Қачонки У бунга яна қайтмаслик учун оламни яратганида, Ўз ишларидан фориғ бўлган эди. Қачонгача? (Бранхам ака кафедрани уч марта тақиллатди. ― Таҳр.) Сиз қачонгача муқаддас Руҳга муҳрлангансиз? “Сизнинг нажот кунингизгача”. Бу ором, юпанч, Оқловчи, муҳр, Халоскор. О! (Бранхам ака бир марта кафтларини қарсиллатди.) О мен қанчалик ҳаяжондаман, ёки қанчалик мен дуоландим. О о!
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-98Нима Бу, Муқаддас Руҳ нима экан? Яхши, келинг яна эътибор берайлик, бу имонлиларга ваъда қилинганлигига, мана Бу нима. Шундай қилиб, мана шу Муқаддас Руҳ, биз гувоҳи бўлганимиз, Унинг, бир дақиқа. У кимга ваъда қилинган? Имонлиларга.
Энди Луқо баён этган Хушхабарнинг 24 бобига мурожаат қиламиз, эшитинглар, Исо ер юзини қолдириб кетиши олдидан айтган охирги Сўзларидан У нима дейди. Луқодан Инжил, 24 боб. Ким белгилаб бораётган бўлса, буни белгилашингиз ва эртага кўпроқ вақтингиз бўлганида ўрганишингиз мумкин. Хуллас, Луқо 24:49, мана нима дейди Исо. Охирида, У Шуҳратига кўтариладиган вақтида, мана У Ўз шогирдларига айтган Сўзлари.
...ва Мен Отамнинг берган ваъдасини юбораман...
Қандай ваъда? Муҳр, белги, Юпатувчи ва барча бу мен айтганларим ва минг марта зиёд.
...Мен Отамнинг берган ваъдасини сизларга юбораман...
Қанақа ваъда? “Ишайё: “дудуқ овозлар билан ва ўзга тилларда Мен бу халққа гапираман”, ― дегани келади деб ваъда берган эди. “Мен сизларга ушбу оромни юбораман. Мен Йўэл гапирган ўша: “Ва охирги кунларда, ― дейди Худованд, ― Мен сизларга Ўз Руҳимни ёғдираман”ни юбораман. О, Мен сизларга юбораман ва барча халқларни, Қуддусдан бошлаб барча одамларни... Мен бу аҳдимни Иброҳим зурриётини олиб кираман. Мен уларнинг ҳар бирини муҳрлайман. Мен Ўз Руҳимни ёғдираман”.
...Мен Отамнинг берган ваъдасини сизларга юбораман. Аммо юқоридан бу қудратни олмагунингизгача, Қуддус шаҳрида қола туринглар бу кутинглар дегани ― Қуддусда..
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-101Қандай келди экан бу Юқоридан Қудрат? Келинглар, яна озроқ ўқийлик. Ҳаворийларга 1:8. Энди улар бирга тўпландилар. Бу ерда улар Исо ҳақида гапирдилар, бирга тўпланганларида, ва улар Яҳудони ўрнини олиши учун, бошқа кишини сайладилар. Ҳаворийларга 1:8.
Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганида, сизлар қувват оласизлар...
Нима? “Бранхам Чодири аъзоси бўлган вақтингиздами?” Йўқ. “Қачон методистлар черкови аъзоси бўлганингиздами, католик черкови ёки пресвитер черкови аъзоси бўлганингиздами?” Йўқ, Библияда бундай эмас. Бу инсоний таълимотлар.
“Сен воиз бўлганингда Қудрат оласанми?” Йўқ, жаноб. “Сен Қудратни санъат бакалаври бўлганингда оласан”ми? Йўқ, жаноб. “Сен Қудратни... Қудрат руҳонийлик дипломини олганингда келади”ми? Йўқ, жаноб. “Сувда имон келтирганингизда Қудратни оласиз”ми? Йўқ, жаноб. “Сиз Қудратни биринчи коммунияни қабул қилганингизда оласиз”ми? Йўқ, жаноб. Булар ҳаммаси инсоний хамиртурушлар.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-103Энди саҳифани ағдаринг ва бу башоратлар қандай бажо бўлганлигини кўрасиз.
Ҳосил байрами бўлганда, шогирдларнинг ҳаммаси якдиллик билан бир жойга йиғилиб турган эдилар.
“Ва тўсатдан пастор кириб келди ва...”? О, мен адашдим шекилли, шундайми? “Тўсатдан алтарга руҳоний келди?” Йўқ.
Ва тўсатдан шовқин келди...
Қандайдир бир сохтакорлик, муғомбирлик эмас. Бу У эди, бу товуш эди.
“Эшикка хизматчи яқинлашди”? “Хизматчи қутлуғ кеча учун муқаддас жойидан тушиб келди”? Йўқ, ҳеч ҳам бундай эмас.
...осмондан шовқин келди... (қадамлар шовқини эмас)... осмондан шовқин келди худди... кучли шамол эсаётгандек (о, менинг Худойим! Фью-ш-ш-ш!...?...)... ва улар турган уйни тамоман тўлдирди.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-104Муқаддас Руҳ нима экан? Мана улар қачон Қудрат олдилар. Мана қачон улар кутишлари керак эди; мана шу ерда содир бўлди, улар кутганлари пайтида. Ҳаммалари башорат қилдилар, Ибтидодан ва ўша соатгача, Иброҳимдан бутун асрлар оша, ҳаммалари башорат қилдилар; У келади деб, ва У қандай келади, ва қанақа натижалар бўлади. Нима Бу? Черков учун, имонлилар учун ваъда қилинган.
... ва улар турган уйни тамоман тўлдирди.
Оловга ўхшаб алангаланиб турган тиллар уларга кўринди. Булар бўлиниб, уларнинг ҳар бири устига биттадан қўнди.
Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Унинг бераётган башорати билан бошқа-бошқа тилларда гапира бошлашди.
Биз бу ҳақида жума кечқурун гапирамиз. Биз буни кейинчаликка қўямиз.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-106Энди биз ойдинлаштирмоқчимиз, улар тўлганларидан сўнгра, қанча муддатга улар муҳрланган эдилар? (Йиғилиш: “Нажот топиш кунигача”, ― дейди. ― Таҳр.)
Шу ердагилардан ким Муқаддас Руҳни олган? Қўлларингизни кўтаринглар. Муқаддас Руҳ олганлар, Уни олмаганлардан кщра кўп. Ака, опа, биз сизларни ҳам бизлардан биримиз бўлишингизни истаймиз. Қачон сен тушунасан, Бунинг нималигини, Бу... Бу, сенда яшайдиган, Худонинг ишларини бажарадиган Худонинг Руҳи.
Худо Ўз Руҳини Ўз хизматкорларининг бировига, Унинг пайғамбарларидан бирига, Унинг ўқитувчилари, Унинг ҳаворийларидан бирига юборган вақтида, улар ҳар доим бу дунё томонидан инкор этилганлар. Уларга, ақлсиз, тентакларга қарагандек қарадилар, асрлар оша шундай бўлган эди. Ҳаттоки Павел Агриппа олдида турганида, у: “улар буни бидъат деб атаган...” Бидъат нима ўзи? “Телбалик”. “Улар буни телбалик деб, “винтчалар тўдаси” деб айтганлари билан, мен ота-боболарим Худосига мана шу тарзда сиғинаман”. (Бранхам ака кафтларига бир марта қарсак уради. ― Таҳр.) Мен улардан биттаси дея олишимдан, бахтиёрман. Ҳа, дўстим. Бу рост. Мен улардан биттаси деб билишимдан, бахтиёрман.
Ваъзни ўқиш →
What Is The Holy Ghost? VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 1 soat 47 daqiqa
E-107Муқаддас Руҳ уларга тушиши билан, У уларнинг юракларини шундай севувчи қилдики, улардаги ҳамма нарса ўртада, умумий бўлди. Тўғрими? О, бу қанақа муносабат! Баъзан биз мана бу қўшиқни куйлаймиз, ― “О, бу қанадай муносабат, алоқа! О, бу қандай самовий қувонч!” Мана нима бу. Улар ўйлантирмас эди ― қуёш порлайдими, ёки йўқми. Улар гул баргларидан тўшак сўрамадилар.
“Агар мен Муқаддас Руҳни олсам, мистер Бранхам, сиз мени миллионер бўлишимга кафил бўлоласизми? ― дейдилар менга баъзилар. Сиз мени нефть скважиналарини топишимга, олтин томирини топишимга ва мен – мен... сиз кафил бўласизми?” Кўряпсизми, одамлар шундай ўргатишади, улар нотўғри, ёлғонни ўргатишади. Худо бунақа нарсаларни ваъда бермаган.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа