← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«Исо Масиҳ» бўйича: 37 натижа · 2 / 2 саҳифа
Christ Is The Mystery Of God Revealed VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 4 soat
E-632Мен сизларни севаман. Болалар, Худо берган амрларни унутманглар: “Бир-бирингизни севинглар”. Ҳар бир кишини севинг: яхшими ёки ёмонми, гуноҳкорми ёки солиҳми, барибир уларни севинг. Агар севмасангиз, унда Худо сизга ёрдам беришини илтимос қилинг, чунки Худо гунохкорни севди. Сизларда эса-Худонинг табиати. Агар одам хато қилаётган бўлса, барибир уни яхши кўр. Унинг гуноҳларига қўшилманг. Тушуняпсизми? Унинг гуноҳларига қўшилманг. Лекин юмшоқлик билан, ёқтирмаслик ва таъна билан эмас, балки нозиклик билан унга Муқаддас Руҳ билан сизга очилган ва сиздаги, ичингиздаги Исо Масиҳ орқали ўша одамни абадий Ҳаётга бўлган умид ҳақида сўзланг.
Хозир Исонинг Исмини
Сен ол, қайғу фарзанди,
Ва ердаги водийда олиб юр,
О-о, У тинчлик беради... (Қаерга борсангиз хам, унутманг.)
О-о, Бу Исм...
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-68Шунинг учун, унда сенга биргина керак бўлгани − сен ўзингни ким эканлигингга имонга эга бўлишинг. Калом сиз ҳақингизда нима дейди, мана ўшанга имонингиз бўлиши керак. Исода ҳам Худо Каломига имони бор эди, қайсики Уни Ким экани ҳақида: "Бу Мен ҳақимда ёзилган", − деб ёзилган. Ахир У ҳақида Саноларда Довуд айтмаганмиди, пайғамбарлар, ҳаммалари ҳам? "Мен − Ҳаёт Нони, Худодан, Самодан тушган". Омин! "Мен − Адан Боғидаги Ҳаёт Дарахти. Буларнинг барчаси Мен; Мен Борман". Шунинг учун ҳам У мойланган Масиҳ, Унда Худонинг Руҳи эканини, ўша Мукаммал Имон билан билар эди. "Мана, Мен ҳеч нарсани Ўзимдан Ўзим қилмайман, балки бу Менинг Худога имоним". Шу учун Худо, намоён бўлган Калом Унда эди. Шунингдек Худо Каломи сенга ҳам кирган вақтда, У намоён бўлади, чунки сен − имонлисан. Кўряпсизми? Имонли дегани эса − бу "сенда ҳаракат қилаётган, Худога бўлган имондир".
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-190Жинлар ҳам Унинг Исмидан бизга бўйсундилар, одамларга Унинг Исмидан мулойими йўқ. Жинлар... У-У ўликларни тирилтирди, У касалларни шифолайди, У моховларни тозалайди, У жинларни қувади, У христианни яратади. Осмон остида ўзга Исм йўқ. Мен Унда яшайман, Унга тўлганман, Унга ишонаман, Унга сажда қиламан. О-о, Унинг бир қисми бўлишим учун. Мен ўз-ўзимни қолдиришим учун; ва буни, Раббий, Исо Масиҳ дейилган ўша Исмни, мойланган Мессияни Сенда топишим учун, кеча, бугун ва то обод Ўша бўлган Исонинг чиройини акс эттиришим учун, имонсизлик ботқоғидан ўзимга йўл очайгин.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-126Азиз Раббимиз Исонинг Ўзи, дунёдаги энг буюк жанг мйдонида, Гетсеманияда, У чорасизлигидан фарёд қилди. Бу дунёнинг гуноҳларини олсинми, ёки У ер юзида Ўзининг суюкли шогирдлари билан қолсинми − У нимани хоҳлади? Бироқ Унинг итоат этишига қаранг, У қандай бўйсунди: "Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин", − дея Калом олдида, Самовий Худо ваъда этган Каломи олдида Ўзини бўйсунтирди.
Эътибор беринг, ўшанда − У яна бироз олдинроқ кетди. Агар У яна бироз олдинроқ ўтган бўлса, бизлар-чи, айниқса бизлар яна бироз олдинга ўтишимиз керак. Тушуняпсизларми? Шу учун эътибор беринг, Ёзувда бу ерда, Луқода, У жон-жаҳди билан ибодат қилди дейилган. Ака, опа, агар Исога жон-жаҳди билан ибодат қилиши керак бўлган бўлса, айниқса бизларга ундан ҳам кўп жон-жаҳдимиз билан ибодат қилишимиз зарур. Агар танада келган Самовий Худо, Масиҳ жон-жаҳди билан ибодат қилиши лозим бўлган бўлса, унда, айниқса бизлар, гуноҳкорлар, раҳм-шафқат орқали қутқарилганлар, жон-жаҳдимиз билан ибодат қилишимиз лозим! Агар-агар бу қарори Худо Ўғлини ночорликка туширган бўлса, сизлар билан ва мен билан нима бўлади? Бизлар ночорлигимиздан, умидсизлигимиздан фарёд қилишимиз керак.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-157Шу учун мана шу одамлар, кимлардаки ушбу Белги бор ва улар ўлимдан Ҳаётга ўтганлар, улар олдинги дунёвий ҳаётларидан янги ҳаёт учун ўзгарганлар. Улар ўзгардилар. Қон суртилган ва шу учун Худойим уларга Белгининг аломатини бер. Улар ушбу Белгини ўз қўлларига олишсин ва кимки касал: "Мен − Худонинг сотиб олинган ижодиман. Мен Масиҳда, Унда эса касалликлар йўқ. Мен Масиҳда, Унда эса гуноҳ йўқ. Мен Масиҳда, Унда эса ишонмаслик йўқ. Мен иблис айтган ҳамма-ҳаммасини инкор этаман. Мен Белгини оламан, қайсики менинг... "У бизнинг айбларимиз туфайли эзилди; У менинг қонунсизлигим учун қийналди; менга тинчлик келтирадиган жазо Унга тушди; ва Унинг яралари менга шифо берди". Шу учун мен ҳозир Худо лойиқ деб топган Белгига, ўша мақсадга, Шахсга эгаман, Раббий Исонинг Қони орқали сотиб олинганман. Модомики У тирилган экан ва мен Уники ва У эса − меники экан, мен Унинг ўлими Белгисини ўз қўлларимда тутаман. Мен шу оқшомдан бошлаб қаттиқ имон билан бораман, Худога ишонаман, ана у ерга борганимда (ибодат навбатига. − Тарж.) барча талабларга мос бўламан ва мен шифоланаман", − десинлар.
Ахир Унинг оғзидан айтилган охирги Сўз бунақа эди-ку: "Агар хасталарга қўлларини қўйишса, улар соғайиб кетади". Шуни ато эт, Раббий. Умидсизлик, ночорлик келсин, зеро мен буни Исо Исмидан сўрайман. Омин.

Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман,
Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман,
Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман,
Чунки У орқали шифоландим.

О-о, Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман,
Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман,

Фақат: "Мен қаттиқ қарор қилдим!" − деб ўйланглар.

Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман,
Чунки У орқали шифоландим.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-181Мана, бизда хизматимизда бири кетидан дарҳол бошқаси келаверади. Ҳозир бизлар узоққа кетадиганлар туфайли йиғилганларни қўйиб юборамиз. Шунингдек, кўриб турганимдек, ҳозир қандайдир саккизта кам ўн бўлди. Шу учун, сизларни кетишингиз керак экан, бизлар-бизлар сизни шу ерда бўлганингиз учун хурсандмиз, шунингдек бизлар сизларни яна келишингизни ва биз билан бирга бўлишингизни истаймиз. Қолганлар: турганимиздан кейин бизлар яна қайтиб ўтирамиз, ким кетиши керак бўлса, уларга эса − иложи борича тинчгина, аста-аста чиқинглар. Шундан кейин тезда бизлар қутлуғ кеча ўтказамиз. Агар қолиб билсангиз, қолишингизни таклиф қиламиз. Агар қолиб билмасангиз − Худо сизни дуо қилсин. Мен учун ибодат қилинглар. Мен сизлар учун ибодат қиламан. Шунингдек, эсингизда бўлсин: Белгини қўйилганини асранглар ва оташин бўлиб, Худонинг Шоҳлигига киришга ҳаракат қилинглар. Омин! Ҳозир бизлар, агар куйлаб билсак, тарқалиш олдидан, Ҳозир сиз Исо Исмини олинг деган қўшиғини айтамиз.

...ҳозир Исони
Сен олгин, қайғулар фарзанди,
Ва ер юзида олиб бор
...ўз жонингга тинчликни.

Ўша Исм, Ўша Исм ширин менга, ширин менга,
Бу ерда ҳам, юқорида ҳам қувонч.
Ўша Исм ширин менга, ширин менга,
Бу ерда ҳам, юқорида ҳам қувонч.

Бир-биримизни қўлларимизни қисиб: "Менинг зиёратчи биродарим, опам, сени Раббий дуо қилсин", − денглар. Юрагингиз тубидан, самимий бўлиб, ҳурмат қилиб, шунингдек, дўстлик ришталарида худди Христиан дўстлардек, ака, опа, бир-бирингизни қўлларингизни қисинглар. Ҳаммаларингизни биргаликда Худо дуо қилсин. Ажойиб!

Севаман Уни, севаман Уни,
Аввало У севди.
Ва Гўлготада сотиб олди,
Менга нажотни.

Токи учрашгунимизгача,
Биз Масиҳ оёғида учрашамиз; учрашамиз,
Токи учрашгунимизгача,
Худо сенга ёр бўлсин, токи учрашгунимизгача.

Токи учрашгунимизгача,
Биз Масиҳ оёғида учрашамиз; учрашамиз,
Токи учрашгунимизгача,
Худо сенга ёр бўлсин, токи учрашгунимизгача.
(Бранхам ака Токи учрашгунимизгачани хиргойи қила бошлади. − Таҳр.)
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-380О Қудратли Худованд, мен илтижо қиламан, Худойим, мана шу Танланган Черков учун сўрайман, Сен Ўз дуоларингни тўк, токи улар ҳам Лутда бўлганига ўхшаб, Нуҳда бўлгани каби, Исода бўлганидай, абадий ҳалок бўладиганлар учун бўлган гувоҳликларини олиб билсинлар; токи уларни ўзлари Худонинг Шоҳлигига муҳрланган бўлсинлар, лекин Исо Масиҳ кеча, бугун, абадий Ўшадир деган гувоҳликларини берсинлар. Шуни ато эт, Раббий. Исо Исмидан сўраймиз бизлар, илтижоларимизни қабул эт.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-115Исони Ўзи ҳам: "Осмондаги Ота Мени дунёга юборгани сингари, Мен ҳам сизларни дунёга юборяпман", − деди. Ҳа, Ота Уни тирик, қутқарилишга умиди борларга юборгани сингари, ундан кейин худди шу Мактубни қутқарилиш учун ҳеч қандай умиди йўқларга юбордики, афтидан, ҳозирги вақтда асқотади, бу шундай бўлиши керак, чунки бизларда яшаётган Масиҳнинг Руҳи Унинг характерини ва Худонинг тартибини ўзгартирмайди. У ҳар қандай авлодда ҳам шундай бўлиши керак. "Отам Мени юборгани сингари, Мен ҳам сизларни юбораман", − деди.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-106Ҳосил байрами куни, у тўртинчи куни... тўрт кунлардан кейин, Бутрус Олий кенгашда айтгани каби. У шунда: "Носиралик Исо орқали Худо сизларнинг орангизда мўъжизалар ва аломатлар кўрсатди. Шу йўл билан Исо илоҳий ҳокимият борлигини тасдиқлади. Буни ўзларингиз биласизлар. Худо Ўзининг режаси бўйича Исони сизларнинг қўлингизга топширишни азалдан қарор қилган эди. Сизлар эса ғайрияҳудийларнинг қўллари билан Уни хочга михлатиб ўлдирдингизлар. Аммо Худо Уни тирилтириб, ўлим азобларидан озод қилди. Ўлим ўз кучи билан Исони ушлаб туришга қодир эмасди", − деди. Кўряпсизми? Масиҳ яшашда давом этди. Албатта, бугун ҳам яшамоқда.
Ваъзни ўқиш →
What Shall We Do With This Jesus Called Christ? VGR Feniks shahridagi Ramada Inn, Arizona, AQSh. 1 soat 2 daqiqa
E-2627-боб 11-оят.
Исо ҳоким пилатнинг ҳузурида турганда ҳоким Исодан:
― Сен яҳудийларни Шоҳимисан? – деб сўради.
― Сиз шунақа дейсиз, – деб жавоб берди Исо.
Бош руҳонийлар билан йўлбошчилар Исони айблаётганларида эса, ва...ва ҳеч қандай жавоб бермади. Шунда Пилат Унга:
― Эшитмаяпсанми, Сенинг бўйнингга қанча айблар қўйишяпти? ― деди. Лекин Исо биронта айбловга жавоб қайтармади. Ҳоким бунга қойил қолди...
Ҳокимнинг бир...одати бор эди: у ҳар Фисиҳ байрамида оломоннинг хоҳишига кўра, бир маҳбусни озод қилар эди. Ўша пайтда отнинг қашқасидай таниқли бўлган Ёшуа Бараббас исмли бир маҳбус бор эди. Халқ тўплангач Пилат улардан сўради:
― Сизлар кимни озод қилишимни истайсизлар: Ёшуа Бараббасними ёки Масиҳ деб аталган Исоними?
Улар Исони ҳасад туфайли қўлга туширганларини билар эди. Пилат бу ҳукм курсисида ўтирган эди, хотини унга шундай хабар юборди: “Бу Одам айбсиз, Унга бирон нарса қила кўрма...кўрмагин, кеча тушимда У сабабли қаттиқ азоб тортдим.”
Аммо бош руҳонийлар билан йўлбошчилар оломонни қайраб, Пилатдан: “Бараббасни озод қилгин, Исони эса ўлдиринг” деб сўрашга уларни кўндирдилар.
Ҳоким оломондан яна сўради:
― Икковидан қайси бирини озод қилишимни истайсизлар?
― Бараббасни! ― деб жавоб берди улар.
― Масиҳ деб ном олган Исони нима қилай? ― деб сўради Пилат.
― Хочга михлансин! ― дейишди бир оғиздан.
― Нимага? У нима ёмонлик қилди? ― деб сўради ҳоким. Лекин оломон:
― Хочга михлансин! ― деб баттар бақирарди.
...Пилат қўлидан ҳеч нарса келмаётганини ва ғалаён бошланаётганини кўриб:
― Бу Одамнинг тўкиладиган қони учун мен айбдор эмасман. Бунга ўзларингиз жавоб берасизлар! ― деди-да, оломоннинг кўзи олдида сув олиб, қўлларини чайди.
Бутун халқ бунга жавобан:
― Унинг қони бизни ва болаларимизнинг гарданида бўлсин! ― дейишди.
Шундан сўнг Пилат Бараббасни озод қилди. Исони эса қамчилатиб, хочга михлашни буюрди.
Ваъзни ўқиш →
What Shall We Do With This Jesus Called Christ? VGR Feniks shahridagi Ramada Inn, Arizona, AQSh. 1 soat 2 daqiqa
E-44“Масиҳ деб ном олган Исони нима қилай?” ― деди Пилат.
Улар: “Ҳайдаб юбор Уни! Хочга михла Уни!” ― дейишди.
“Кимни озод қилай ахир сизларга, Бараббасними ёки Исоними?”
Ваъзни ўқиш →
What Shall We Do With This Jesus Called Christ? VGR Feniks shahridagi Ramada Inn, Arizona, AQSh. 1 soat 2 daqiqa
E-112Биродар, мен мана шу соат тўғрисида ўйлайман! Мен бу нарсага узоқ вақт тўхтардим, аммо сизларни яна йиғилишингиз бор-да. Мен ишонаман, ва бугун айтаман: агар биз кузатмасак, У биз америкаликларни қўлида бўлиб қолади. Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Мен буни ёмонлик истаб айтмаяпман; мен буни Нур ҳаққи айтаяпман. Мен, Исо Масиҳнинг Қони бугун америка черковларини қўлида деяяпман. Исонинг Қони бутун Америкада. Исо масиҳнинг Қони методистлар, пресвитерианларга, лютеранларга, элликчиларга қарши. У барчамизни қўлларимизда. Келинг текширамиз, ҳозирда шундаймикан. Бу ҳақда ўйлаб кўринг: Исо Масиҳнинг Қони! Воёй-вой!
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-114Агар Исроил ўз аломатларини билганида эди, унда улар Нажоткорнинг келиши вақти қанчалик яқинлигини билган бўлар эдилар. Агар улар англасалар эди...
Сизлар биласизлар, шогирдлари бу ҳақида Исодан сўрадилар: “Нега Таврот тавсифчилари Масиҳдан олдин Илёс келиши керак, деб айтадилар?”
Ваъзни ўқиш →
Recognizing Your Day And Its Message VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 13 daqiqa
E-229Уларни ҳозир келишларига рухсат бер, Раббий, камтар ва содда юрак билан Сенинг Тахтингга: “Исо, шу бугундан бошлаб Сен меники бўласан. Ва мен шу ерда шу курсида ўтирган вақтимда, Сенинг Руҳинг мени қоплаган эди. Агар У менга шу ерда теккан бўлса, унда мени бошқа жойга боришим керак эмас. Худди шу ерда Сен мен билан учрашдинг ва айнан шу ерда биз буни ҳал қиламиз; айнан шу жойда иккинчи курсида, учинчи ёки бешинчи курсида, бу қаерда бўлмасин, худди шу ерда. Худди шу ерда бу ечилиши керак, чунки мени Сен шу ерда ҳукм қилдинг, ва шу ерда тузатишни ҳам ваъда қилдинг. Гарчи мен бадному-ифлос бўлсам ҳам, мен қордан оппоқ бўламан. Мен Сенинг ҳамма Сўзингга ишонаман. Мен Унда бўлишга, Унга ишонишга, Уни қабул қилишга тайёрман. Мен буни ҳозир Худони улуғланиши учун, менинг ҳаётимда яхши нарса йўқлигини, Худо учун бир яхши нарса, қўшниларим учун бир эзгулигим йуқлигини, ҳеч нарсага ярамаслигимни билган ҳолда қилаяпман; фақат шайтон учун яроқли, у мени қандай хоҳласа шундай бошқариши учун, мени улоқтириб ташлаши учун, мумкин мени кимнингдир қўғирчоқ одамидирман, балки мен бирор аёлни бут, санамидирман. Худованд, мени Ўзингни хизматкоринг қил”. Раббий, бер буни. Энди уларни мен Сенга, Сенинг Ўғлинг, Исо Масиҳ Исми ҳақи бағишлайман.
Эгилган бошларимиз ва юракларимиз билан:
Чақирувни мен эшитаяпман...
Дўстим, самимий бул. Бу балки сенинг охирги имкониятингдир. Сен ўша сокин Овозни эшитиб биласанми?
...Исони,
Эшитаяпман...
У чақираяпди. Сени нима чақираяпди, агар бу сенинг Қутқарувчинг бўлса? —Калом.
...Исони...
Сиз нима қилишингиз керак? — Дунёни рад эт ва:
“Хочни олиб кетидан бор...”
“Раббим, мен Исо Масиҳ Исмига сувдан имон келтиришни писанд қилмаган эдим”
Мен У билан тўсиқлардан ўтаман,
Мен ўтаман...
У билан нима? — Сувга, тўсиқлардан, хамма-хаммасидан; ибодат уйига, ховузга, қаергабўлса ҳам. Ҳал қилинг!
... У билан тўсиқлардан ўтаман,
У билан мен ўтаман, У билан бутун йўлларимни.
Мен У билан айбловлардан ҳам ўтаман, (Ҳақиқат Сўздами ё черковдами?)
“Мен ҳақми ё У ҳақ? Менинг виждоним ҳақми, ё Унинг Сўзими?” Ҳозир сиз ҳукмдасиз. “Мен ишонган нарса тўғрими, ё Унинг Каломими? Мен калта сочлар ва шорт кийиб юриш мумкин деб ҳисоблайман? Деноменацияга тегишли бўлиш тўғри деб ўйлайман” [Бранхам ака бир неча бор минбарни тақиллатди—Таҳр.] У эса нима деди?
Мен У билан ўтаман, У билан бутун йўлларимни,
У мени қаёққа олиб борса, ўша ёққа мен бораман.
Мен ҳам, Раббим, кўлларимни кўтардим. Раббим қаерда бўлмасин, кейинги Мактуб қаерда ваъз қилиниши керак? Бу шу ерда бўладими, бугун кечқурун, ёки қаерда, Африкадами, Германия ёки Швейцариядами? Раббий, бу қаерда бўлади?
Қаёққа У... (қаерга олиб борсанг ҳам Сен, Раббий)
... мени, Мен бораман.
Мен У билан ўтаман, У билан бутун йўлларимни.
Энди, бошларимиз эгилган ҳолда.
Ваъзни ўқиш →
God's Only Provided Place Of Worship VGR Shreveport, Luiziana, AQSh 2 soat 5 daqiqa
E-218Мана энди, ўғил доим отасини номидан келади. Ҳар қандай ўғил ўз отаси номидан келади. Исо уларга: “Мен Ўз Отам Номидан келдим”, деди. Унда Отанинг исми қанақа эди? Ўғилнинг Исми қанақа? У яна: “Яна бироздан кейин дунё Мени кўрмайди, лекин сизлар Мени кўрасизлар”, деди. У Муқаддас Руҳ кўринишида келди, ҳудди ўша Исонинг Ўзи. Мана нима учун улар: “О, Исо!”, деб сажда қилган эдилар. Кўряпсизлар? Кўрдингизми? Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ – бу Раббий Исо Масиҳ. Тамом. “Мен Отам Исмидан келдим, аммо сизлар Мени қабул қилмадингиз”.
Ваъзни ўқиш →
God's Only Provided Place Of Worship VGR Shreveport, Luiziana, AQSh 2 soat 5 daqiqa
E-274Сувда чўмдирилиш сиз Масиҳни қабул қилганингизни тан олаётганингизга, сизларни одамлар билан мулоқотга олиб келади фақат. Бу ҳақиқат. Лекин бу Руҳда чўмдирилиш. Мен сизларни устингизда Исони Исмини айтиб чўмдириш мумкин, бироқ бу ҳали ўша эмас.
Ваъзни ўқиш →
God's Only Provided Place Of Worship VGR Shreveport, Luiziana, AQSh 2 soat 5 daqiqa
E-282Сиз, ягоначилар, бирлашганлар, эски Исочилар...Исо Масиҳнинг Элликчи Ассамблеялари, ўша, қора танлилар учун бўлганлари, айирмачилик (ажратиш, сегрегация) туфайли бўлиниб кетдингизлар. Ўзларингиз буни қилдингизлар, кейин эса бирлашдингизлар ва “бирлашганлар” деб атадингизлар. Сўнг эса ташкиллашдингизлар ва яна Ассамблеялар билан тортишдингизлар: “Ит ўзини қусқисига қайтгани каби”. Агар итни биринчи марта қусқисидан қайтаргиси келган бўлса, наҳот уни ундан яна қайтаргиси келмайди? Ўзингизни озиқланишингизни деноминациядан Каломга алмаштиринг ва Масиҳ билан яшанг. Уят ва шарманда сизларга!
У ерда мени Отам бор,
У ерда мени Отам бор,
У ерда мени Отам бор,
Дарёнинг нариги тарафидаги юртда.
Ҳадемай мен Уни кўраман,
Ҳадемай мен Уни кўраман,
Ҳадемай мен Уни кўраман,
Дарёнинг нариги тарафидаги юртда.
О, ажойиб йиғилиш бўлади,
Ажойиб... (Сўз Сўзга бораяпти!) ...йиғилиш,
(Келин кўтарилаётганида, Калом кетидан Калом) ...йиғилиш,
Дарёнинг нариги тарафидаги юртда.
О, балки ўша кун эртадир,
Балки ўша кун эртагадир,
Балки ўша кун эртагадир,
Дарёнинг нариги тарафидаги юртда.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа