← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«имон» бўйича: 413 натижа · 16 / 21 саҳифа
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-157Шу учун мана шу одамлар, кимлардаки ушбу Белги бор ва улар ўлимдан Ҳаётга ўтганлар, улар олдинги дунёвий ҳаётларидан янги ҳаёт учун ўзгарганлар. Улар ўзгардилар. Қон суртилган ва шу учун Худойим уларга Белгининг аломатини бер. Улар ушбу Белгини ўз қўлларига олишсин ва кимки касал: "Мен − Худонинг сотиб олинган ижодиман. Мен Масиҳда, Унда эса касалликлар йўқ. Мен Масиҳда, Унда эса гуноҳ йўқ. Мен Масиҳда, Унда эса ишонмаслик йўқ. Мен иблис айтган ҳамма-ҳаммасини инкор этаман. Мен Белгини оламан, қайсики менинг... "У бизнинг айбларимиз туфайли эзилди; У менинг қонунсизлигим учун қийналди; менга тинчлик келтирадиган жазо Унга тушди; ва Унинг яралари менга шифо берди". Шу учун мен ҳозир Худо лойиқ деб топган Белгига, ўша мақсадга, Шахсга эгаман, Раббий Исонинг Қони орқали сотиб олинганман. Модомики У тирилган экан ва мен Уники ва У эса − меники экан, мен Унинг ўлими Белгисини ўз қўлларимда тутаман. Мен шу оқшомдан бошлаб қаттиқ имон билан бораман, Худога ишонаман, ана у ерга борганимда (ибодат навбатига. − Тарж.) барча талабларга мос бўламан ва мен шифоланаман", − десинлар.
Ахир Унинг оғзидан айтилган охирги Сўз бунақа эди-ку: "Агар хасталарга қўлларини қўйишса, улар соғайиб кетади". Шуни ато эт, Раббий. Умидсизлик, ночорлик келсин, зеро мен буни Исо Исмидан сўрайман. Омин.

Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман,
Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман,
Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман,
Чунки У орқали шифоландим.

О-о, Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман,
Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман,

Фақат: "Мен қаттиқ қарор қилдим!" − деб ўйланглар.

Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман,
Чунки У орқали шифоландим.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-171Қаранглар, мана У келаяпти. У сизни, тушуняпсизлар, аллақачон шифолади ҳам. У Ўз Сўзини баён қилади, У Уни тасдиқлайди, У Ўзини шу ерда эканини, яъни Ҳозирлигини, Иштирокини намойиш қилади. Худодан бошқа ҳеч ким буни қилиб билмайди. Сиз буни биласиз. Бу Масиҳнинг аломати. Шунингдек мен Мессия эмаслигимни биласиз, демак бу У. Ҳозир бу ерда У сизга ҳаммасини исботлади.
Ҳозир бундан сиз, бу сизни ноилож аҳволгача туширади. Бундан бу ерда бу бутун бино электрланиши керак ва... тегиши керак. Йўқ, айнан шундай, бир бочка порох учун гугуртдай бўлиши керак. Албатта! Шунингдек, бунинг туфайли бизларни имонимиз портлаши керак, севги ва оташинлик бўлса − мана шу одамларни бутун қалби билан ишонишлари учун, тўғридан-тўғри Худонинг Шоҳлигига йўналтиради. Сизлар ҳозир ишонасизми, ҳар бирингиз? (Йиғилиш: "Омин" − дейди. − Таҳр.) Яхши. Энди, Билли, ҳамма... олинглар.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-174Яхши, келинглар, ҳозир бутун юрагингиз билан, Худо биз сўраганимизни беришига ишонайлик. Ҳозир имонга эга бўлинг. Шубҳа қилманг.
Шунингдек, ҳаммангиз бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Библияда нима дейилган? "Шунинг учун қилган гуноҳларингизни бир-бирингиз олдида тан олинглар, бир-бирингиз учун ибодат қилинглар".
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-180Худо сизни ҳаммангизни дуо қилсин. Бизлар сизни шу ерда бўлганингиздан жуда ҳам хурсандмиз. Сизлар... олдингизлар. Сизлар энди қатъиймисизлар? Сизлар... Сизлар умидсизликка тушган ва бу ноиложликларингиз ўзларингизни шифоланишингиз учун бўлган эдими? Худо Ўз ваъдасида қиламан деганини қилганига ишонч билан, севги ва имон билан бу нарса (ноиложлик. −Тарж.) ўтиб кетдими? (Йиғилиш: "Омин" − дейди. − Таҳр.) Худо бажаради, амалга оширади.
Ўша болалардан, улардан икки ёки учтаси бугун бу ерда ногиронлар аравачасидалар, мен... Бизлар улар учун, ахир улар ёш болаларда, улар ҳам шифоланадилар деб ишонамиз. Улар соғайиб кетадилар. Сизлар эса бунга ишонасизларми? (Йиғилиш: "Омин" − дейди. − Таҳр.) Омин! "Улар соғайиб кетадилар". Улар албатта соғайишлари керак. Худо шундай деди. Бизлар ҳам шундай бўлади деб, ҳозир бунга оташин бўлиб ишонамиз.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-192Раббий Исо, мен бу ерда узумдан сиқиб олинган, узум навдасининг қонини ушлаб турибман. Шу учун, Ота, бу бизларни тозалайдиган ўша қимматбаҳо Қонни билдириши керак, ўшанда Белги ҳам келиб чиқди. Мен Сендан Ўша учун, ва мана шу символ миннатдорман. Сен: "Ким Буни еса ва ичса, Абадий Ҳаётга эга бўлади ва Мен уни охирги кун тирилтираман", − деб айтгансан. Биз мана шу ваъданг учун Сендан миннатдормиз. Шунинг учун, Ота, бизларни юракларимизни, ҳаммамизни биргаликда тозалашингни сўраймиз, токи имонимиз... туфайли лойиқ бўлайлик; бизлар ўзимизча лойиқ эмаслигимизни билганимиз ҳолда, биз мукаммалликда Исо Масиҳ Қонини қабул қилдик деб, мана шу имонда тураверамиз. Мана шуни ато эт, Ота.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-414"Имон билан қарайман" мадҳияси учун аккорд.

Имон билан қарайман
Нажоткоримга,
Масиҳ Қўзига;
Мени илтижоларимни эшит,
Гуноҳларимни олиб ташла,
Ато эт бутунлай
Сеники бўлишга!

Зимистон орқали
Ва ғам-ғуссада юрганимда,
Йўлга сол мени;
Тунни Сен Нурга айлантир,
Йиғиларни тўхтат
Кейин Сенинг йўлингдан
Чиқишимга қўйма!
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-389Ҳозир, мана нимани сўрамоқчи эдим. Ким ибодат қилган бўлса, ким раҳм-шафқатга эгаман деб ҳис қилаяпти, ва шу учун сен (Худо) ўзингни Худо Шоҳлигидадек ҳис қиласан, сен ўзингни худди қандайдир тарзда лангарлангансан, Христиансан, ва ўзингда Масиҳда имонга эгасан, сен юқоридан туғилгансан ва сен Христианлигингни биласан ва шу учун шубҳаланмайсан. Агар сизлар, кимки буни истаса, ҳаммаларингиз турсангиз эди ва ҳозир ўша раҳм-шафқат сизга чўзилганига ишонсанг ва шу учун сиз Христианларсиз, ва сизлар − шу учун сизлар юрагингизга Қон теккизилганлигига ҳамда-ҳамда-ҳамда сизларга ҳар бир гуноҳингиз кечирилганлигига ишонасиз.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-238Сизлар Ибронийларга 6-бобни эслайсизми: "Ҳақиқат аён бўлган бўлса-да, лекин улар шу Ҳақиқатда юришдан бош тортсалар, унда улар учун тавба қилдириб тузатиш имконсиздир". Кўряпсизми, юзаки имонлилар... улар. Қачонки одамга Ҳақиқат охирги марта тақдим этилаяпти, аммо улар Уни қабул қилишдан бош тортадилар. Бундайлар учун, Ибронийлар китобига асосан, улар... дунёда ҳеч нарса уларни қутқаролмайди.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-201Биласизларми, бу ерда бир ёки икки ҳафта олдин нима юз берди, шу ерда, шаҳарда? Лютеранлар Имони хизматчиси Муқаддас Юрак деган жойдан католик руҳонийсини келиб, унда ваъз қилиши учун таклиф қилди, у ҳам келди, Лютеранлар Имони хизматчиси бўлса католик руҳонийсиникига борди ва уникида ваъз қилди.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-67Азиз Раббий Исо, бугун эрталаб мазаси қочган опамиз, шундай у шу бинода беҳуш йиқилибди, унга Сенинг иноятинг, қудратинг, ироданг келсин... у ерда Сенинг номингдан у аёлга қўл қўйдилар. Ёзувда ҳам: "Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади. Хасталарга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетади", − деб айтилган. Шу учун бизнинг опамиз бу хаста ҳолатдан чиқсин ва Худонинг шуҳрати учун соғайсин. Бизлар буни Исо Масиҳ Исми ҳақи сўраймиз ва Сенинг қўлларингга топширамиз. Омин.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-47Унинг Исмига, Унинг ўлимига, Унинг тирилишига киришимиз учун, бизнинг олдинги одам ўлганини, энди бизлар янги Ҳаётга эга эканимизни бу дунёга кўрсатиб, тирилишимиз учун − мана нима учун бизлар Унинг Исмидан чўмдирилдик. Бизлар ўша олдинги табиатимизни кўмдик. Кўряпсизми? Ўша олдинги характеримиз тамом бўлди ва энди Унинг табиатига эгамиз бизлар. У бизда яшаяпти ва бизлар энди шахсий хоҳишлармизни бажармаймиз. Биз Унинг хоҳишини бажарамиз. Биз энди ўз шахсий фикрларимиз билан ўйламаймиз. Ушбу ақл, айнан ақл ўйлайди. Ҳар бир имонли одамда Исо Масиҳнинг ақли бор бўлади. Кўряпсизми, у ерда − у ерда жон бор, мана нима ҳақида гапираяпмиз. Мана, мен ҳозир айнан мана шу томони ҳақида, бизнинг ичимиздаги − жон тўғрисида ўйлаяпман.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-33Шунингдек, мен илтижо қиламан, Сен ҳозир бизларга Муқаддас Руҳни юбор. Бизлар ҳам бугун орамизда бўлиб турган Шоҳимизга, Раббий Исо Масиҳга қараймиз; қайсики бизлар ҳозир Унда самовий жойларда бўлиб, имонимиз бўйича тирилганмиз. Бизлар Унинг Мактубини кутмоқдамиз. Раббий уни бизлар орқали гапир, уни бизлар орқали эшитинглар, шунинг учун Сендан гапирадиган лабларимизни ва эшитадиган қулоқларимизни суннат қилишингни Сендан сўраймиз, токи бу нарса Унинг шарафига ва шуҳрати учун бўлсин, У ҳам бўлса Каломдир. Зеро бизлар буни Унинг Исми ҳақи сўраймиз. Омин.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-31Энди Бутруснинг Биринчи Мактуби, 1-боб ва... Бутруснинг биринчи Мактуби, 3-боб, 18-оятидан бошлаб яна ўқиймиз. Мана, энди диққат билан эшитинглар.
18 Масиҳ бизни гуноҳларимиздан то абад фориғ қилиш учун азоб чекканини ёдингизда тутинглар. У солиҳ бўлади туриб, биз, гуноҳкорларни Худога яқинлаштириш учун жонини фидо қилди. Уни жисман ўлдиришди, аммо У янги, улуғвор ҳаёт учун тирилди. (3:18... У янги, улуғвор ҳаёт учун тирилди − юнонча матнда... У руҳда тирилган. Бу ўринда руҳда сўзи инсоннинг тирилган танадаги янги ҳолатига ишора қилади. − Тарж.)
19 Сўнг зиндонга қамалган ёвуз руҳлар олдига бориб, улар устидан ғалаба қилганини эълон этди. (3:19: зиндонда қамалган ёвуз руҳлар − қилмиўлари учун жазоланган илоҳий зотларга ишора. − Тарж.)
20 Қадим замонда бу руҳлар Худога итоатсизлик қилиб, инсониятни йўлдан оздирганди. Аммо Худо сабр қилди. Нуҳ ўз кемасини қуриб бўлгунча Худо инсониятни ҳукм қилмай, кутиб турди. Ўша кемага фақат саккизтагина одам кириб, тўфон сувларидан омон қолганди. Нуҳ ва унинг оиласи билан рўй берган бу ҳодиса биз учун тимсол ҳисобланади. Бу тимсол бизнинг имонга келишимизни ва сувга чўмдирилишимизни билдиради. Чўмдирилиш маросими баданни кирдан тозалаш эмас, балки Худога: "Сенга содиқ қоламан", деб чин юракдан ваъда бериш демакдир. Дарҳақиқат, сизлар сувга чўмдирилишингизда, Исо Масиҳнинг тирилиши туфайли нажот топдингизлар.
Келинглар, ибодат қиламиз.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-28Қачонлардир фаришталар осмонда бўлгандилар ва улар ўз ҳолатларини ва мавқеларини сақламадилар, итоат қилмай ажралдилар, шунинг учун ҳозир улар умрбод қоронғи зиндондалар, Абадий қоронғи зиндонда, мана шу шароитда буюк Ҳукм Кунигача қамалиб турадилар, улар қолган барча имонсизлар билан бирга ҳукм қилинадилар.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-14Шундай қилиб, сизлардан кетганимиздан кейин, ўтган кузда, бизларда ажойиб вақтлар бўлган эди, шунда Раббимиз кўплаб ғаройиб ишлар билан дуо қилди. Ўша... Шу учун бугун, Худо хоҳласа агар, Худони охирги марта иштироки ҳақида, бундан бир неча ҳафта олдин Колорадода мен билан нималар бўлгани тўғрисида айтиб бермоқчиман. Мана ҳозир шуни сизга айтиб берай, мумкин, бундан касаллар ва бетоблар учун бўладиган бу кечқурун яхши шифоланиш хизмати учун имонингиз кучаяр.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-2Оо, ўша соат келишини кутиб, ўшанинг завқидан юракларимиз урмоқда! Бундан барча қўрқувларимиз йўқ бўлиб кетади. Бизлар ҳеч нарсадан қўрқмаймиз ҳам, чўчимаймиз ҳам. Бизлар олдинга, Абадий Худо берган ваъдага қараймиз ва бу Ҳақиқат эканини биламиз. Мана нима учун тирикмиз бизлар. Бизлар ўшани деб, қачонки бу ўладиган танамиз мангу танага ўзгаради ва бизлар Унга ўхшаган бўламиз, ана шу соатни, шу вақтни деб яшамоқдамиз ва у ерда бошқа энди касалликлар бўлмайди, ғам-қайғулар бўлмайди, юрак оғриқлари бўлмайди. О-о, ўшанда ҳаммаси тугайди. Шунда бизлар ўша Кунни кутиб, юракларимиз шодликка тўлиб, қўрқмасдан имон билан олдинга қараймиз.
Ваъзни ўқиш →
Souls That Are In Prison Now VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 44 daqiqa
E-3Мана нима учун бугун бу ерда тўпландик бизлар, Раббий, нима нарсада бизлар нотўғри эканимизни тан олиш ва раҳм-шафқат сўраш учун. Мана нима сабабдан бу эрталаб қурбонгоҳ олдида турибмиз, чунки биламизки, биз фоний бандалар ва бизларда жуда кўп камчиликлар ва хатоликлар бор. Аммо бизлар хатоларимизни тан олиш учун келамиз ва ундан кейин у ерда: "Самовий жойларда Исо Масиҳда", − деган ваъдага асосан тўпланган пайтимизда, У бизларга мана шу соатда дуолар ва янги куч ҳамда имон бериши учун очиқ юрак билан Самовий Отамиздан кутамиз. Чунки бизлар Унинг берган ваъдаси бўйича ўлимдан Ҳаётга ўтдик деймиз, ундан кейин бизлар Самовий муҳитга кўтарилган ва ҳозир У билан биргамиз. Унинг фикри бўйича бизлар нималарни билишимиз керак бўлса, бу эрталаб У ўшани ўргатсин ва олдимизда турган нарсалар олдидан қувватлаши учун Ҳаёт Нонидан берсин. Раббий, шуни ато эт. Бу бизнинг илтижомиз, бизлар буни Исо Масиҳ Исми ҳақи сўраймиз. Омин.
Марҳамат, ўтиринглар.
Ваъзни ўқиш →
What Shall We Do With This Jesus Called Christ? VGR Feniks shahridagi Ramada Inn, Arizona, AQSh. 1 soat 2 daqiqa
E-19Ва мана, бугун У худди Ўша Худо, агар биз Унга худди шунақа имонга эга бўладиган бўлсак. Бу тўғри.
Ваъзни ўқиш →
What Shall We Do With This Jesus Called Christ? VGR Feniks shahridagi Ramada Inn, Arizona, AQSh. 1 soat 2 daqiqa
E-20Бизнинг Самовий Ота, бугун бизларга ўша мексикалик аёлнинг имонини юборгин. У ўша кўр одамни бундан олдинги оқшом шифоланганини кўрган эди. Ўша ерда боласи билан ўша совуқ, кишини этини тешиб ўтадиган шамолда турган эди – у гўдак ўпкасини шамоллатиб қўйди. Ва эртасига, эрта тонгда врачни кабинетида ўлди. Унга келган биринчи фикр: “Агар Худо кўр кўзларни оча олса, юрак сирларини оча олса, бу аввалгидек Худо Каломи, чунки Худонинг юракдаги фикрларни фарқига боради”. У юракдаги фикрни ҳам била олишини билар эди. У аёл Унга ишонди, У Лазарни қабрдан чиқара олганига ҳам ва У кеча, бугун ва абадий Ўшалигига ишонди. У келди ва Сен унга боласини қайтариб бериб, унга қайтардинг, Раббим. Бугун у тирик, бизни билишимизча. Биз бу учун миннатдормиз Сендан.
Ваъзни ўқиш →
What Shall We Do With This Jesus Called Christ? VGR Feniks shahridagi Ramada Inn, Arizona, AQSh. 1 soat 2 daqiqa
E-155Сиз, шу ерда ўтирган касаллар. Мен Тадбиркорлар йиғилишида ҳеч қачон буни қилмаганман. Сиз, шу ердаги касаллар, кимки Худога ишонади ва Унинг этагига тегишга имони борлигига ишонади. Ва Инжилда, Ибронийларга 4да: “Худонинг Каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. Худонинг Каломи юракдаги фикрларни фош этади”, ― дейилгани эсингизда бўлсин. Биз ҳаммамиз буни биламиз . Сиз Бунга ишонасизми? Сиз ибодат қиласизми?
Ваъзни ўқиш →
Алоқа