← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«имон» бўйича: 413 натижа · 15 / 21 саҳифа
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-193Бир дақиқа. (Йиғилишда ўзга тилларда мактуб ва унинг талқини эшитилади. − Таҳр.) Дуоли бўлсин Раббийнинг Исми. Келинг, қўлларимизни кўтарамиз ва яна Унга сажда қилайлик. (Йиғилиш сажда қилади. − Таҳр.) Энди, имонлилар сифатида, сиз эътибор бердингизми оралиқни, айтилган мактуб қанчалик олдинлади; ва қандай ритмда айтилди, яна қаранглар, талқин ҳам худди шундай кетди...?... Мана шундай. Қаранглар, бу Мактуб билан аниқ бир хил эди; буни, Ҳақиқат эканини тасдиқлайди. Буни амалга ошираман деб ваъда қилиб, сизга У буни амалга оширди ҳам. Бу қандай тарзда айтилганига ва унинг талқини қанақа бўлганига ҳам қаранглар. Кузатинглар, у қанча гапирди; кейин эса у нечта сўз айтди; жуда аниқ.
Яна сизларни кўргунимгача, Раббий дуо қилсин.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-1Келинглар, ҳозир бошларимизни экканимизча, туриб турамиз. Раббий Исо, бизлар, дарҳақиқат, фақат ишонамиз. Сен бизларга фақат ишонинглар, дединг. Шу учун ҳозир бизлар ишонамиз. Шу учун бизлар имонимизни йиғадиган нарсаларни кўрганимиз ҳамда эшитганларимиз учун Сендан миннатдор бўлиб, ҳамдлар айтамиз. Муҳтожларга хизмат қилиш учун яна бир имконият учун ҳам Сендан нақадар миннатдормиз бизлар. Ўзингни ваъданг бўйича бугун муҳтожларимизга жавоб беришингни ҳозир мен Сендан илтижо қиламан. Буни бизлар Исо Исмидан сўраяпмиз. Омин.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-2Мана шу чодирга... учун, тирилган Раббий Исо Хушхабари билан яна бир бор қайтиб келиш имтиёзи учун бизлар жуда хурсандмиз. Шунингдек, мен бироз кечикдим. Менда ҳозиргина Мичигандан шошилинч чақиргандилар. Шундай ўшанда Раббий у учун ғаройиб бир иш қилди. Бир ўйлаб кўринг-а, қандай У ҳамма нарсадан хабардор ва буни шундай... беради. Унга ҳеч нимани айтиб ўтиришни кераги йўқ − У билади, У аниқ билади, буни нима эканини. Шунинг учун ҳам бизлар жуда миннатдормиз. Мана шундай, ...унутманглар.
Шу билан овоз ёзиш қўшиладими? (Невилл ака: "Бу чироқни включатели", − деди. − Таҳр.) А-а, чироқни ўчирғичи. Тушунарли.
Кейинги ҳафтада чоршанба кечқурун ва якшанба эрталаб ҳамда якшанба кечқурунги йиғилишларни эсдан чиқарманглар. Агар шу яқинларда, бирон бир қўшни жойларда бўлсангиз, келганингиз учун сиздан миннатдор бўладилар, мени бунга имоним комил.
Шунингдек, энди мен кетишим керак бўлганига мен учун ибодат қилинглар, ва мен умид қиламанки, тез орада қайтаман.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-6У ерда шунчалик кўп халқ йиғилади-ки, уларни бинога сиғдиролмаймиз, уларни майдонларга жойлаштиришга тўғри келади. Ундан кейин эса, баъзи бир кутганимиздан ҳам кўп, ҳаддан ташқари халқ, баъзида беш юз минг одам йиғилади. Бу битта йиғилишда ярим миллион одам; бир неча кун бўлган йиғилишларда эмас, балки битта йиғилишда деяпман. Биласизларми, хушхабарчилар, одатда улар олти ҳафта ичида қанча одам келганини ҳисоблайдилар. Тушуняпсизларми? Бизлар бўлсак − бизлар ўша куни, бир мартада қанча одам келганини ҳисоблаймиз. Шу учун, баъзида уларни сиғдирадиган жой бўлмайди, очиқ жойларда жойлаштиришга тўғри келади.
Шунингдек, бизга у ерда ёмғир бўлмайдиган, жала ёғмайдиган паллани танлашимиз керак. Бу камбағал одамлар бўлса, у ерда... ўтираверади. Мен у ерда сочлари ҳўл бўлиб, баданига ёпишиб кетган аёлларни, яхши кийимдаги одамларни кўрганман, улар кун бўйи ёмғир остида ўтираверардилар. У ерда ўтиришар, ёмғир челаклаб қуяверади, момоқалдироқ гумбурлайди, яшин чақнайди, шамол эсади, улар эса у ёқдан-бу ёққа эгиладилар, мана бундай қилиб бир-бирларига тиқиладилар ва қачон сен келиб ибодат қилишингни кутиб, ҳа, ўша ерни ўзида ўтираверадилар. Тушуняпсизларми? Мана, сиз тушуняпсизми, Худо мана бунақа имонни ҳурмат қилади. У ҳурмат қилади.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-10Энди мени имоним комилки, ёки умид қиламанки, сизлар Белги нима эканини тушундингизлар. Тушуняпсизларми? Белги − бу Қон суртилганининг аломати. Худо талаб қилаётган, расман талаб қилаётган баҳо, Исо Шахсан Ўз Қонини тўкиб ўша баҳони тўлади. У буни қилди. Ундан кейин Унинг ҳаётидан Муқаддас Руҳ келди. Шу учун сенга Қон суртилган пайтда, сен учун товон, яъни баҳо тўланган, Худо сени қабул қилгани ва мана шунга Белги, Муқаддас Руҳ Белги ҳисобланади. Эсингизда бўлсин: мана бу Белги. Шу учун, кўпчилик одамлар борки, улар-улар, тушунасизлар, ана ўша Белги нима эканлигини билишмайди. Шу учун ҳам шундай гапириш керакки, гўё буни ҳеч ким билмайди-ю, тушуняпсизларми, токи улар буни тушунсинлар.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-11Худди ножот топишни ваъз қила туриб, биз уни ҳар бир киши учун, бу ҳамма одам учун деб шундай ваъз қилишимиз керак, гарчи биз уни ҳамма учун эмаслигини билсак ҳам. Биз илоҳий шифоланишни ҳамма учун ваъз қилишимиз лозим, гарчи биз уни ҳамма учун эмаслигини биламиз. Тушуняпсизми? Исо ким дунё яратилишидан олдин Ҳаёт Китобида ёзилган бўлса, фақат ўшаларни қутқариш учун келди. У фақат ўшаларни қутқариш учун келди. Улар кимлар − мен билмайман. Тушуняпсизларми? Лекин сиз... Ҳеч ким имонга эга бўлолмайди, агар бу ҳамма учундир деб айтилмаса; бу эса худди шундайдир, агар Худо уни жалб қилмаса, ҳеч ким келолмайди. Бу рост. Шу учун кўпчилик одамлар қутқарилмайди. Биз бу тўғрисида биламиз. Улар, ҳа шундай, уларни қутқарилмаслигини Худо дунё яратилишигача билар эди.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-16Энди, мана бу ҳолатда эса қон белги эди. Қон, айнан у суртилган бўлишлиги керак эди, чунки уларда фақат кимёвий таркиби бор эди, чунки бу қўзининг қони эди, жониворнинг, қўзининг қони. Шу учун ҳаёт, ўша қондаги ҳаёт, чиққан эди, демак қон тўкилган эди. Тушуняпсизларми? Ҳаёт чиқди, бироқ у (Ҳаёт. − Тарж.) имонли одамга қайтолмас эди, чунки бу жониворникида. Лекин у Келадиган зоҳир бўлиши лозимлиги ҳақида, мукаммал Қурбон Қўзиси, тоза виждон ҳақида сўзлар эди холос.
Шунинг учун Уни мукаммал қилиш учун, Қозининг Ўзи, Самовий Худонинг Ўзи Қурбон Қўзиси бўлди: Қози, маслаҳатчилар, Прокурор. Кўряпсизларми? У Қурбон бўлди. Шунинг учун Ундан Ҳаёти чиққан вақтда, қайсики у... Худо эди. Шунинг учун сўз, у ерда айтилган, қайсики: "Ва Мен уларга Абадий Ҳаёт бераман", − дейди. Мана энди, юнончада... Биламан, мен мутахассисларни олдида буни айтаяпман. Мен иккитаси ёки учтасини кўриб турибман. Тушуняпсизми? Шу учун мен... Шунинг учун у ердаги юнончадаги сўз − бу Зое. З-о-е, юнончада, "Худонинг Ўзини Ҳаёти" деган маънони англатади. "Ва Мен уларга Зоени, Ўзимнинг Шахсий Ҳаётимни бераман". Масиҳ билан Худо − Битта.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-29Ҳозир Етти Муҳр кетидан нима келганига қаранглар: одамларни бирлашиши, бирлашишнинг аломати, охирги кунларда қизил нур милтиллаши, аёлларни борган сари гўзаллашиб кетиши аломати, худди шундай эркаклар ҳам, қандай улар ўзларини тутишлари. Муқаддас Руҳнинг бу ҳамма аломатлари олиб келинди ва ундан кейин ўша Етти Муҳрлардан кейинги Мактубларни якунлаш учун шу ёққа қайтаман. Ҳаммаси биттасида, яъни Белгида тугалланди; бизларда ҳаммаси жойида, тушуняпсизми, ўзингизни ва Имондамизмикин, текширишимиз керак.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-41Ҳозир менга Калом айтишимда ёрдам бер. Раббий, мана шу менга белгилаб қўйилганлар билан, улар менда ёзилган, яна бир неча Ёзув жойлари ҳам, улар билан мен орқали гапир. Раббий, мени шу Каломга киришимга ва Худонинг шухрати учун уларга имон беришимга, Сен бунда менга ёрдам беришингни илтижо қилиб сўрайман. Исо Исми ҳақи сўрайман. Омин.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-68Шунингдек мана, Сўзда аниқ айтилган, ёзмоқчи бўлсангиз, Галатияликларга 5:6, "Фақатгина меҳр-муҳаббат орқали ифодаланган имонимиз муҳимдир", − дейилган. Тушуняпсизларми? "Имон меҳр-муҳаббат билан амал қилади". Имон фақат олдин меҳр-муҳаббат бўлсагина пайдо бўлади. Фақат биргина йўл билан имонга эга бўлиш мумкин − бу аввало севгига эга бўлиш керак. Чунки, охир оқибат, имон − бу севгини хоҳиши. Хоҳиш, имон ҳам айнан шу ҳисобланади. Бу севишга хоҳиш. Мана шундай, агар меҳр-муҳаббатга эга бўлмасанг, имонга эга бўлолмайсан. Тушуняпсизларми?
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-72Бу билан ҳам худди шундай. Биз имонга эга бўлишимиздан олдин, меҳр-муҳаббатга эга бўлишлигимиз лозим. Имон эса... Қачонки бизда асл севги бўлса, у нимани етиштиради? У бизларни Худо томон олдинга чиқаради. Тушуняпсизми? Худога ва Унинг Сўзига, Унинг халқига бўлган ҳақиқий, мўмин муҳаббат у ерда имонни олдинга чиқаради. Меҳр-муҳаббат шундай имонни тутиб олади-да ва шундай: " Қани, кетдик!" − дейди. Шунинг учун имон шу заҳоти чиқади, ахир айнан шуни муҳаббат амалга оширади-да.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-73Юҳанно 14:23 да, Исо: "Ким Мени севса, Менинг сўзимга амал қилади", − деди. Мана шундай, агар Унинг айтганларига ишонмай туриб, Унинг Каломига риоя қилиб бўлмайди. Шунинг учун кўряпсиз: кимки Худони севса, ўшанда у Худонинг Каломига ҳам риоя қилади, бажаради Уни. Агар У: "Мен сени шифолайдиган Раббинг", − деса, у ҳам бунга ишонади. Севги уни бунга ишонишни беради, чунки севги ҳаммасини устидан бошқаради. "Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам-у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган зил бўлиб қоламан, тушуняпсизлар. Агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам-у, лекин севгига эга бўлмасам, мен ҳеч нарса эмасман". Севги ҳамма нарсадан устун, чунки Худо севгидир, севги Худоси. Мана, худди шундай! Агар Исо айтган бўлса: "Ким Мени севса, Менинг сўзимга амал қилади".
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-87Ибронийларга 6-бобда, Библия: "Ёмғир солиҳларга ҳам, фосиқларга ҳам (Бранхам ака етти марта кафедрани қоқади. − Таҳр.) бир хил ёғади", − дейди. Энди буғдойни олинг, бегона ўт уруғини ҳам олинг, уларни ёвонга этиб ерга экинг. Шунда ёмғир, умуман олганда, аслида буғдой учун юборилган-ку, бироқ ёмғир бегона ўтга ҳам худди буғдойга ёққандай тушади. Шунинг учун, бегона ўт ҳам худди буғдой сингари қувонади, шунингдек, бу ҳам худди ўша ёмғир. Худди ўша Муқаддас Руҳ ишонмайдиган одамга тушиши ва уни ҳам, имонли ўзини қандай тутса, худди шундай тутишга мажбур қилиши мумкин. Бироқ уларни мевасига қараб билиб оласиз; мана бу Белги, мана мен нима ҳақида айтаяпман. Кейин эса...
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-115Шубҳа йўқки, Муқаддас Руҳ унга: "Агар Худо сенда бўлса, унда болани устига ёт", − деди. Шу заҳотиёқ у тўхтади ва югуриб бориб, болани қўлига қўлини қўйди, бурнини уни бурнига қўйди, лабини унинг лабига қўйди. Ана шунда унинг устига ётган пайтда бола етти марта аксирди. Умидсизлик тугади.
Бола ҳаётга қайтди, чунки умидсизлик аёлни пайғамбарга олиб келди ва умидсизлик пайғамбарни болага олиб келди. Худди шундай иккаласида бўлган умидсизлик, чорасизлик Худони ҳаракат майдонига, саҳнага олиб чиқди. Худонинг севгиси билан; шунингдек, ўз халқига муҳаббати − мана бу Худонинг муҳаббатини намойиш қилди, шунда имон ўзини олдинга ташлади ва иш амалга ошди. Иш ҳал бўлди. Омин. Мана шундай. Мана, умидсизлик, чорасизлик нима қилади. Шак-шубҳасиз! Аёл чекинишни ҳам истамади.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-118Шунда Худонинг Ўғли, бу дунёнинг гуноҳларини Ўз гарданида юклаб олганича, худди ўша пайти, бу дунё учун қурбон бўлишга, Уни қурбонлик қилишлари учун Қуддусга бораётиб, Ўз йўлида тўхтади. Умидсизлик, чорасизлиги туфайли қилинган фарёд Худо Ўғлини тўхтатди. "Сен Мендан нима истайсан?" − деди. О-о!
"Раббий, кўзларим кўрсин!" − деди.
"Боравер, ишончинг сени соғайтирди", − деди.
Шуни ўзи етарли эди. Умидсизлик! Мушкул аҳволда қолган пайт, заррадай бир нима керак бўлади − имон ана шуни ушлаб олади. Тушуняпсизларми? У ўшанда: "Қани, бир дақиқа, бир дақиқа, ҳали кетмай тур, қарай-чи, мен ҳозир кўриб биламанми ёки йўқми. Мен, эҳ-ҳе, кўп йиллар қўлларимни ҳам кўрмадим-ку. Қараймиз, мен кўриб билармиканман ёки йўқми. Ҳозирча мен ҳеч нарсани кўрмаяпман", − демади. Исо унга: "Боравер, ишончинг сени соғайтирди", − деган пайтида, − буни ўзи етарли эди. Уни бор-йўқ истагани шу эди.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-119Умидсизлик учун бир сабаб, баҳона керак, шу учун сабаб бўлган пайтда, уни қанчалик нимжонлигини аҳамияти йўқ, у киришиб кетади, ўша заҳоти унга ишонади, чунки имонни ночорлик уни туртганидан кейин, имон уни тутиб олади. Тушуняпсизларми? Севги у билан аралашади ва мана шунақа аҳволга олиб келади. Буни умидсизлик қилади.
Бартимеюс ўша заҳоти буни моҳиятига тушуниб етди.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-132Мен кроват ёнида тиз чўкдим. Мана шундай, у ночор аҳволга тушган эди; мен у ёққа келиб биламанми ёки йўқми, барибир уни олиб келар эдилар. Ўша ёққа келган пайтимда эса − ўша бадбахт, заиф, ўлаётган инсоннинг имонидан менинг юрагим эзилиб кетди ва мен бутун қалбим билан ибодат қилдим. А қачонки мен ибодат қила бошлаган эдим, кабутар пайдо бўлди, деразага келиб қўнди, у ёқдан бу ёққа юриб, ғув-ғувлай бошлади. Мен буни уй кабутари деб ўйладим. Мен Англияда бир соат ҳам бўлганим йўқ, у ёққа ҳозиргина тўғри аэропортдан келган эдим. Шу учун мен буни хонаки кабутар деб ўйладим. Шу учун мен туриб ва "Омин" деган пайтимда, у учиб кетди.
Мен эса биродарларимиздан, анави кабутарни эшитдиларми ёки йўқми деб сўрай бошладим. Улар ҳам ўша кабутар ҳақида айтдилар, қачонки мен: "Сизлар тушундингизларми, мана шу... кабутар нимани билдиради", − деган эдим, − шунда Бундан: "РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ, сен яшайсан ва ўлмайсан", − келиб чиқди.
Шу учун у бугун ҳам тирик. Нима учун? Ноиложлик. Чорасизлик бу аёлни ҳаёт ёки ўлимни танлашига мажбур қилди. Умидсизлик ҳаммасини шундай тўғрилаб келдики, мен бор жойда худди ўша вақтда у ҳам бўлиб қолди. Худодан белги ҳам берилди, У мен РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ деб айтишим учун, кабутарни юборди. Умидсизликка тушган аёл!
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-136Бир куни Яирнинг кичкинагина қизи ўлим тўшагида ётган эди. У шунчаки, юзаки имонли одам эди. У Исога ишонар эди-ю, буни очиқча айтишга қўрқар, чунки уни синагогадан ҳайдаб юборган бўлардиларда. Лекин бир куни эрталаб врач келди ва унга: "Энди у ўлади", − деди. Ноиложликка, умидсизликка тушди. У ўзини тутиб турган мавқеида, уни Исо билан турганини кўриб қолишларига йўл қўёлмасди, чунки у ўзининг руҳонийлик жойидан айрилиб қолардида.
Лекин мен сизга айтаман, қачонки аҳвол жуда оғир эди, бу ҳолат уни умидсизликка туширди. Уни воизлик костюми ва бош кийимини қидираётганини ва ундан кейин билдирмайгина кияётганини тасаввур қилаяпман. Мана, у оломонни оралаб ўтиб, ҳозиргина аёл Унинг этагига теккани ва бошқа ишлар, кейин уларни ҳаммаси қичқираётгандилар, ҳа, ўша жойга етиб борди. Лекин шундай келди-да: "Устоз, менинг ўспирин қизим ўлим тўшагида ётибди. Устоз, Устоз, мени қизалоғим ўлаяпти, лекин Сен шундай бориб қўлларингни қўйсанг бўлди, у яшайди", − деди. Мана бунисига қойил! Шундай бўлади, сен умидсизликка тушганинг туфайли бирон нима дейсан, бирон нима қиласан. У сени ҳаракатга келтиради. Унинг қизи умидсизликка, ночорликка тушгани сабабли қутқарилди.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-147Хўш, бу шунамлик аёл билан бўлган воқеага ўхшайдими? Фақат бу ўттиз беш аср ўтиб содир бўлди. Бу уч ёки тўрт йилча бурун юз берди. Кўряпсизларми?
Бугун оқшом ҳам худди шундай бўлиши мумкин. Қачонки худди шундай умидсизлик босиб келса, сен нимани истайсан, ўшани талаб қилиш учун у севги ҳамда имонни олдинга чиқаради, чунки бу Худонинг ваъдаси, бунга эга бўлишингиз мумкин. Мутлақо тўғри.
Ваъзни ўқиш →
Desperations VGR Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh 2 soat 17 daqiqa
E-148Мен қарадим; мен, хизматчиман, яъни хушхабарчи меҳнатини қиламан. Мен бурилиб қарадим. Мен бу аёлга ачиндим, лекин бундан бир ночорлик туйғуси ҳали йўқ эди менда. Тушуняпсизларми? Мен бурилдимда кейин: "Ҳа, мана, Джек ака у учун ибодат қилади ва ҳаммаси жойида бўлади", − деб ўйладим. Мен у томондан нигоҳимни бошқа томонга қаратдим. Мен: "Мен ҳозир айтганимдай имон...", − дедим.
Шунда мен ўша ёққа, узоққа қарадим, у ерда эса ваҳий пайдо бўлди. Мен қора танли тишлари йўқ мексикалик болани ўтирганини кўрдим. У у ерда ўтирганича, менга қараб кулар эди. Мен шунда: "Бир дақиқа шошманг. Бир дақиқа тўхтанг", − дедим. Аёлнинг умидсизлиги Муқаддас Руҳни мени мавзуимни ўзгартиришга, мени кўзларимни қарашга ва унинг ўша ердаги болани кўрсатишга ундади. Бунга жавобан Руҳ келди. "Бир дақиқа шошманг. Бир дақиқа тўхтанглар. Менга болани олиб келинглар", − дедим мен.
Мана аёл кичкинагина ҳўл бўлиб, сув ўтиб кетган оч зангори одеяли билан келаяпти, жасаднинг таначаси тахминан мана бундай узунликда. У мана бу "Мариядан хурсанд бўлинг"ни айтиш учун қўлларини хоччасими ёки тасбеҳини ушлаб, тиз чўкди. Мен унга: "Олинг буни, буни кераги йўқ", − дедим.
Кейин у мен турган жойга умуман яқин келди-да: "Падре", яъни "авлиё ота", − деб қичқирди, фарёд қилди.
Мен унга: "Бундай деманг. Бундай деманг. Сиз ишонасизми?" − дедим. У эса, у ишонадими ёки йўқми деб аёлга испан тилида айтди.
"Ҳа", − у ишонар эди. У аёлдан нимага ишонишини сўради. У айтди: "Агар Худо анави қарияга кўзини очган бўлса, Худо мени боламга ҳаётни бериб билади". Омин. Умидсизлиги уни бунга ундади. Мени умуман алоқам йўқ, мен фақат ваҳий кўрдим.
Мен айтдим: "Раббий Исо, мен ваҳийда кичкина болакайни кўрдим, мумкин бу ўшадир".
Тахминан ўша пайти у оёқчаларини қимирлатиб, "Уа! Уа! Уа!" − деб йиғлади.
Мен: "Бу аёл билан врачга бориб кўрининг. Ёзма... врачдан "ўша бола ўлган эди", − деган ёзма ҳужжат олинг", − дедим. Шунингдек врач: "Мана шу эрталаб мени кабинетимда соат тўққизда ўпкасининг икки томонлама яллиғланишидан у ўлди, бу боланинг нафас олиши ва юраги тўхтади", − деган ҳужжат ёзиб берди. О-о, мени билишимча, шу бола бугун Мехикода яшаяпти. Нима учун? Бу аёл Худонинг ишларини..., қари одамнинг ожиз кўзини очганини кўриб ва У ўлган болани ҳам тирилтиришини билганидан, ўз боласи учун фарёд қилиб, онанинг юрагига ночорлик келди.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа