← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«Муқаддас Руҳ» бўйича: 276 натижа · 14 / 14 саҳифа
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-194"Кимнинг устига... менга чўлда деди: "Муқаддас Руҳ кимнинг устига тушиб қўнганини кўрсанг, билки, Ўша Муқаддас Руҳга Чўмдирувчи бўлади"," ─ деди у.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-206Руҳ мана бу ёққа тушиши мумкин, ташқаридан, ва сенга маълум бир нарсаларни қилишинг учун мойлаши мумкин ва сен буни қиласан ҳам, лекин бу сени қутқарилдинг дегани эмас. Бу ҳақида бир ўйлаб кўринг. Каяфас башорат қилди. Яҳудо ёвуз руҳларни қувди. Кўряпсизми, Руҳ уни мойлади. Ёмғир солиҳларга ҳам, фосиқларга ҳам ёғилади. Бегона ўтлар буғдой билан бирга қувонадилар, аммо гап ўзакда нималигида. Мана қаерда... мумкин, интеллект одамлар қабул қилишлари ва: "О-о, албатта, ёмон эмас кўринади. Мен бунга ишонаман", ─ дейдилар. Барибир, бу ҳали у нарса эмас. Йўқ, жаноб. Шунингдек, ҳатто руҳнинг ўзи бундан гувоҳлик бериши мумкин, шунда ҳам барибир бошқа нарса, у эмас. Чунки, агар ўша жон Худодан келмаган бўлса, у ўхшатиши, тақлидларни мана бу ерда қилиб билади, бироқ у ҳақиқий бўлолмайди. Сиз ўзингизни шифолангандай тутишингиз мумкин, худди бир бунга эгадай ўзингизни тутишингиз мумкин. Буни худди қабул қилгандай ўзингизни тутишингиз мумкин. Христианлар ўзларини, худди улар христианлардай тутишлари мумкин, ҳаракат ҳам қилишади ва бунда муваффақиятлар қозонишади, аммо бу улар қутқарилди, дегани эмас. Бу мутлақо тўғри. У ерда Руҳ, ҳақиқий, асл Руҳ бўлиши мумкин. Муқаддас Руҳ сени мойлаши мумкин, бу барибир ҳали сени қутқарилгансан дегани эмас. Аммо ўша ичкаридаги жон ўлмайди, У Абадий Ҳаётга эга. У ҳар доим Абадий Ҳаёт эди. Тушуняпсизларми? У Худодан келди, у Худога қайтади. Бу жон.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-229Шунинг учун бизлар ─ Иброҳимнинг болаларимиз. Ҳамдлар бўлсин! Исҳоқ сингари эмас, ундай эмас, балки (Исо Масиҳ орқали) унинг ўзи имони бўйича эга бўлган руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас қавммиз. Охирги кунларда юлдузлардай порлаш учун Иброҳим қавми чиқади. Иброҳим фарзандлари. "Танаси заифлашиб қолганини эътиборга олмади". Буни ҳатто эътиборга олмади! Буни Худо қиладими ёки йўқми деб, ҳатто шубҳа остига ҳам қўйилмади; Худо қиламан деб айтди! Нима учун? Унга бу очиқ эди. Тўғрими?
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-305Менга барибир, Яҳудо ҳар турли мўъжиза ва ғаройиботлар қилиб билган эди; аммо Элликчилар Куни Муқаддас Руҳни қабул қилиш вақти келганида, у худди шу ерда юзини кўрсатди. Ушбу ёвуз руҳ, токи мана шу Сўзга келгунига қадар, иблис, у жуда яқин келиб билади ва ҳамма нарсага тақлид қилиши мумкин, бироқ ўша Сўзнинг ҳаммасини қабул қилиб билмайди. Момо Ҳаво қилгандай, иблис Момо Ҳаво билан қилганидай, у Каломнинг ҳамма жойини айтиб ўтади, бироқ у бунинг ҳаммасига рози бўлмайди. Чунки ҳаммаси биргаликда ─ бу Масиҳнинг танаси. Кўряпсиз, бу Сўз. Худди шундай, ...қилолмасдилар. Улар... қилолмадилар, ҳозир Мактубни қабул қилолмадилар, худди шундай Яннис ва Ямбрис ҳам Мусонинг Мактубини қабул қилолмади. Улар бундай қилолмади. Уларнинг тақлид қилишлари фош бўлиб қолди, чунки улар мойланган пайғамбар орқали бўлган ва тасдиқланган Худо Каломига эргашиб билмадилар.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-311Унда, Муқаддас Руҳнинг мана шу бехато ваҳийлар орқали бугунликда қилаётган ишлари, ваъда қилинганларнинг амалга ошаётганлиги, ҳаворийларнинг Библияда, Малакиё 4 ва о-о, Ваҳий 10:7 даги ваъда қилинган барча ҳаворийлик аломатлари, буларнинг ҳаммаси бажарилаяпти, шу билан бирга илмий жиҳатдан ҳам ва ҳар томонлама исботланган. Агарда мен сизларга Ҳақиқатни айтмаганимда эди, унда ушбу ишлар содир бўлмаган бўлар эди. Бироқ мен сизларга Ҳақиқатни айтган бўлсам, буларнинг барчаси сизларга мен Ҳақиқатни айтганидан гувоҳлик бериб турибди. У ҳали ҳам ҳамишагидек кеча, бугун ва то абад Ўшадир ва Унинг Руҳини намоён бўлиши Келинни жалб қилаяпти. Мана шу имон (очиқлик. ─ Тарж.), "Бу айнан ўша соат!" экани юракларингизга ўрнашиб олсин.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-315Энди бўлса, Раббий, Муқаддас Руҳ, қайсики элликчилар шоҳлигида, Мартин Лютер вақтида, Джон Уэсли ва Джон Смит ва Александр Кемпбелла ва кейин асрлар оша бўлган эди. У барҳам беради. У Лютер кунларида одамлардаги фикрларни тумтарақай қилди-ку, шунда одамлар... солиҳ имони билан яшайди. Методистлар, У ҳар қандай шубҳаларни йўқотди ва улар покланиши керак эди. Шунингдек, Элликчилар кунида (Ҳосил байрами куни. ─ Тарж.) ўзга тилларда гапирдилар, Илоҳий шифоланишлар ва шунга ўхшашлар воситасида Руҳни намоён бўлишини кўрсатдилар, бу нарса эллигинчилар юракларидаги ҳар қандай шубҳаларни тарқатиб юборди. Аммо, о Худойим, улар деноминациялашдилар. Улар бурилиб кетдилар ва инсоний тушунчаларга ёпишиб олдилар. Шу учун ҳозир, қачонки Келин чақирилаяпти, буни Сен Ёзувда айтганинг каби, оқшом кетидан оқшом, бу бутун дунё олдида ўқияпмиз ва буни ортидан ўз кўзларимиз билан кузатиб бораяпмиз. Худойим, бу нарса одамлар юракларидаги ҳар қандай шубҳа-гумонларни тарқатиб юборсин. Улар пишиб етилишлари ва омборда йиғилишлари учун тезлик билан очиқ Қуёшга чиқишсин. Исо Масиҳ Исми ҳақи. Омин.
Эътиборларингиз учун миннатдорман. Худо юракларингиз билан ишласин.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-322Азиз Худованд, мана бу ерда касал ва дардман одамлардан келган рўмолчалар ётибди. Раббий, бу ҳозиргина бизлар гапирган имондир; мен эслайман, Сени Библияда, Яҳудо китобида: "Худо азиз халқига то абад берган ўзгармас имонни ҳимоя қилайлик деб ундамоқчиман", ─ дегансан. Шунда муқаддас одамларнинг танасидан рўмолчалар олдилар, улар ўзига хос одамлар бўлганлари учун эмас, балки у одамлар имонли одамлар эдилар. Улар ҳам худди бизлар каби шунақа ҳиссиётлар билан. Улар: "Илёс" шунга ўхшаган одам эди ва у "чин юракдан ёмғир ёғмасин деб ибодат қилди". Худойим, одамлар тавба қилсинлар деб у шундай ибодат қилди. Сен унга буни очдинг, улар учун ибодат қилсин деб, шундай тарзда ибодат қилсинки, шунда Худо Каломи бажо бўлсин. Шубҳасиз, Сен пайғамбарга ваҳий кўрсатдинг. Шу учун Раббий, бу оқшом мен мана шу одамларни шифоланишлари учун ибодат қиламан. Мен Илёс эмасман, у Осмонга олинган эди, лекин унинг Ҳаёти ва Руҳи ҳали бери тирикдир. Шундай қилиб, биз сўраймизки, азиз Худованд, мана шу рўмолчалар учун ибодат қилган вақтимизда, қачонки уларни касаллар устига қўйганларида, улар соғайсинлар.
Ваъзни ўқиш →
Works Is Faith Expressed VGR Шривпортдаги Ҳаёт Чодирида, Луизиана штати, АҚШнинг 2 соат 10 минут
E-340Мана бу аёл ҳам буюк нарсани хоҳлайди. Бу фарзанд эмас, лекин у Муқаддас Руҳга чўмдирилишни хоҳлайди. Мен сизга нима қилишингиз ҳақида айтаман. Агар сиз мана шу сигаретдан қутилсангиз, Худо сизни Муқаддас Руҳига чўмдиради. Боринг, бунга ишонинг, ҳа. Сиз ишонасизми? Сизда Худога имонингиз борми?
Ваъзни ўқиш →
God's Only Provided Place Of Worship VGR Shreveport, Luiziana, AQSh 2 soat 5 daqiqa
E-227“Ахир биз бир тана бўлишимиз учун бир Муқаддас Руҳга чўмдирилдик”, ва ўша Тана – бу оила, Худонинг оиласи. Ва бу Худонинг уйи, Худонинг уйи эса – бу Исо Масиҳ Исми. “Раббийнинг Исми – мустаҳкам қалъа, солиҳ унга интилади ва хавфсизликда у”.
Ваъзни ўқиш →
God's Only Provided Place Of Worship VGR Shreveport, Luiziana, AQSh 2 soat 5 daqiqa
E-235У шундай дейди, аммо ёдингизда бўлсин худди шундай ёзилган, худди шундай ёзилган: “Ҳеч Ким Муқаддас Руҳнинг илҳомисиз Исони Раббим деб айта олмайди”. Кўряпсизми? Эҳтимол, сиз У Ўшадир деб айтарсиз, лекин, токи Сўзга Ҳаёт берадиган Муқаддас Руҳнинг Ўзи сени – Худо Ўғли эканлигингни тастиқлаш воситасида исботламагунича, бу бундай эмас. Мана шунақа Ёзув.
Ваъзни ўқиш →
God's Only Provided Place Of Worship VGR Shreveport, Luiziana, AQSh 2 soat 5 daqiqa
E-241Эътибор беринг, Эфесликларга 4:30:
...Худонинг Муқаддас Руҳини ҳафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларнинг Худога тегишли эканлигизнинг ҳамда (кейинги уйғонишдами? [Йиғилиш: “Йўқ”, деди―Таҳр.])...бир кун келиб (вақти келиб,...охиратда, нажот тўлиқ рўёбга чиқадиган вақтда―Тарж.), бутунлай озод бўлишингиз далилидир.
...Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларни Худога тегишли эканлигизнинг хамда бир кун келиб бутунлай озод бўлишингизни далилидир.
Ваъзни ўқиш →
God's Only Provided Place Of Worship VGR Shreveport, Luiziana, AQSh 2 soat 5 daqiqa
E-248Исроил бир куни мана шу эшикка қаганида, эшикдаги қон, исм (қон ҳаёт), ва қон остига кирди, улар токи Мисрдан чиқмагунларича ўша ердан бошқа чиқмадилар.
...Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, Қайсики билан сизлар кирасиз ва токи нажот топмаган кунингизгача бошқа чиқмайсиз.
Ваъзни ўқиш →
God's Only Provided Place Of Worship VGR Shreveport, Luiziana, AQSh 2 soat 5 daqiqa
E-249Инжил эса доимо ҳақ. У Сўзни у ёққа қўяди, бутун қутқарилиш манзарасини тузиш учун, Улар қаерга тегишли бўлса, ўша ерга қўйиш керак, кўрдингиз. Шундайми?
...Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларни Худога тегишли эканлигизнинг хамда бир кун келиб бутунлай озод бўлишингизни далилидир. (Токи бутунлай озод бўлмагунингча.)
Ваъзни ўқиш →
God's Only Provided Place Of Worship VGR Shreveport, Luiziana, AQSh 2 soat 5 daqiqa
E-273Кўряпсизми, Ким эшик эканлигини? Худованд Ўз Исмини қаерга жойлади? Исода. Сен Унинг Исмига қандай қилиб кирасан? У ерга қандай кирасан? У ерга чўмдирилиб. Қандай? Сувдами? Руҳда! “Битта Раббий, битта имон, битта чўмдирилиш”. Бу Муқаддас Рўҳда чўмдирилиш.
Ваъзни ўқиш →
God's Only Provided Place Of Worship VGR Shreveport, Luiziana, AQSh 2 soat 5 daqiqa
E-291Раббим, бизлар Унда, ягона танланган Жойда бўлайлик. Ва У Қурбонликдир. Биз Уни келтирамиз, ўзимиз эшитган Исо Масиҳни, Худонинг уйига Муқаддас Руҳга чўмдирилиш орқали, Исо Масиҳ Исми орқали. Ва у ерда бизнинг қурбонлигимиз қабул қилинади, ва бизлар оилага кирамиз; чунки ҳали дунёда сарсон бўла туриб, дунёнинг яратилишидан олдин биз Худонинг ўғиллари ва қизлари этиб танланган эдик. Ота, бу учун Сендан миннатдорман. О-о, Худо сени дунёдан танлаб олганилиги Ҳақиқатини топганингда, бунақа нарсадан қандай юз ўгириш мумкин а? Мен қутқариб олинган кунда миллионлаб йўқолганлар бўлган эди.
Ваъзни ўқиш →
Communion VGR Tusson, Arizona, AQSh 34 daqiqa
E-14Черковда бу нарсани ўрнатган Муқаддас Павлус Янги Аҳд пайғамбари ҳисобланишини биз тушунамиз. Пётр, Ёқуб, Юҳанно, бошқа барчаси Исони қилган ишларини ёзувчилар сифатида (о, бу Матто, Марк, Луқо) ёзганлар. Лекин Павлус ҳаммасини ўз жойига қўйди, у Янги Аҳднинг пайғамбари эди. Худди Мусо бешта Китобни...Муқаддас Китобнинг биринчи бешта Китобини ёзишга илҳомланиш учун чўлга жўнаб кетганидай, ана. Павлус ҳам чўлга кетди ва Янги Аҳд Черковини тартибга келтириш ва Уни Эски Аҳд тимсолида кўрсатиш учун Худодан руҳий илҳом олди.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа