← Ваъзлар рўйхатига

Ваъзлардан иқтибос қидириш

«имон» бўйича: 413 натижа · 13 / 21 саҳифа
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-103Агар сиз ибодат қаторида турган вақтингиз: "Мумкин, менда имоним етарлича эмасдир", − деб қўрқсангиз, бу ҳеч қачон юз бермайди, бу аниқ гап. Кўряпсизми? Лекин сиз буни бўлиши кераклигини билсангиз, унда бу юз беради. Тушуняпсизми? Кўряпсизми, бу ниманингдир бор эканлиги. Аюб бу нарсаларни барчасини бошига тушиши мумкин деб қўрққан эди, шундай ҳам бўлди. Агар сизда касаллигингиз сизни ташлаб кетади... яъни ташлаб кетмайди деган қурқув бор бўлса, касаллик ташлаб кетмайди ҳам. Агар сиз имонга эга бўлсангиз, унда у кетади.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-104Ҳар қандай врачдан сўранг. Биринчи қиладигани, у сизда у берадиган дорига ишонишингизга эришишга ҳаракат қилади. Агар сизда унга ишончингиз бўлмаса, унда яхшиси уни четга олиб қўйинг. Тушуняпсизми? Албатта! Унда бу нимади? Бу имон, у шифолайди; ҳар доим буни имон амалга оширади.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-109Шу учун у чиқди ва: "Бу Ҳазрат, мен бораман", − деди. Аммо унинг кўзи тўлқинларга тушганида, у қўрқиб кетди. Унинг фикрига нима келди ўзи? Олдинига, у... "Мен бораман, чунки менга боришни Сўз айтди". Ундан кейин эса, у ўзининг...га қаради, у ўзининг симптомларига, белгиларига қаради; у ана у ёққа қаради ва ўша тўлқинларни қандайин улканлигини кўрди, шу учун чўчиб кетди; ва қўрққан пайтида, пастга кетди. Кўряпсизми? Нимадан қўрққан бўлса, худди ўша юз берди! Нимага ишонган эди, худди ўша рўй берди ҳам! Қачонки бориб биламан деб ишонган эди, у юрди; қачонки у ишонган эди. Ўзининг ишончида қўрққан эди, шунда ўзининг борлиғи уни қолдирди. Кўряпсизларми? У ҳали бери ўз ишончини эътироф этаверди, лекин ўшанда уни ўзимда бор деб ўйлаган нарсани (имони. − Тарж.) унда йўқ эди. Бу бор нарса, яъни имон тўлқинлар ўркачлари устидан тўппа-тўғри Унга борган бўлар эди, кўряпсизми, агар унда Мукаммал Имон бўлса эди. Кўряпсизми? Лекин унда йўқ эди. Уни, яъни имонни у бор деб ўйлади. Ҳа, олдинига бу бор эди, у ўша заҳоти таваккал қилишга журъат қилди: "Ҳа, ахир Раббий буни қилишимни айтди-ку, бу юз бериши керак". Шу учун у тезда қайиқдан чиқди ва юрди. У тўлқинлар унга олдинидан рўпаро келаётганини ўйламади ҳам. У бу ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмади.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-111"Иброҳим танани анча заифлашиб қолганига ва Соранинг бепуштлигига қарамай, унинг имони заифлашмади". У бу ҳақида ўйламади, ҳатто буни ўйлаб ҳам ўтирмади. Бу ҳатто кўриб чиқишга қўйилмади ҳам, ўйлаб кўришга. У буни умуман эътиборга олмади; у фақат Худо нима деган бўлса, фақат шуни эътиборга олди ва олға босди. Токи, токи Бутрус шундай қилар экан, у юрди (сувда. − Тарж.).
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-112Лекин Исо ўзга бир дунёда яшадики, у ҳақида ҳеч ким билмас эди. У ўзгача одам эди. У Ўзининг Мукаммал Худога бўлган Мукаммал Имони оламида яшар эди. Агарда бизлар Христиан бўлганимиз ҳолда, Унинг Мукаммал Имони билан яшаганимизда эди, бизлар бу дунё учун мистиклар бўлган бўлар эдик (Мистика (грек) − Ғайритабиий оламга, илоҳлар ва илоҳий кучларга, инсоннинг илоҳиёт олами билан алоқа қила олишига ишонишдан иборат диний эътиқод, тасаввуф. − Тарж.); одамлар сизни тушунмаган бўлишарди. Сиз Руҳда юрар эдингиз. Руҳ сизда нима деса, шунда сиз уни қилардингиз ҳам. У сизга нимани ман қилса, сиз қилмаган бўлардингиз. Кейин одамлар улар... деб айта бошлайдилар, сен улар учун сирли одам бўлар эдинг.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-114Мана шу тарзда, инсон имон билан яшаган, имон билан юрган вақтда, мен имоннинг туб моҳиятини назарда тутаяпман, у − бутун дунёдан ажралган ва Масиҳда янги ижод бўлиб етишади. У ерда, энди сен Келиннинг материалига тушасан. Кўряпсизми? Сен кўтариладиган ҳолатда бўлиб қоласан, ана. Бу дегани, ҳар биримиз учун (нафақат пастор учун, мана), нозирлар, васийлар (попечителлар. − Тарж.) бу дегани ҳар бир шу ерга келувчи учун, ҳар бир одам Худо билан бир бўлиб бу ерда юради. Сен ушбу Шоҳликка чўмдирилдинг, шу учун у ерда ҳеч кимса йўқ, фақат Худо ва сени ўзинг. Кўряпсизми? У кўрсатма беради, сен эса уни бажарасан. У нимаики демасин, ҳар бир нарсада зиғирча хам гумон қилмаганинг ҳолда, сен яна бораверасан. Агар Раббий буни деса сенга, дунёда ҳеч бир кимса бундан сени қайтишингга кўндиролмайди, сен худди шундай олға юраверасан. Энди сен, сенга панд бермайдиган тўла мукаммалликка, Мукаммал Имонга кирасан. Бу имон ҳеч қачон панд бермайди. Ҳа, улар учун У Ўзининг Мукаммал Имони билан мистик ҳисобланар эди; шунингдек, ҳозир ҳам кимда Мукаммал Имони бор бўлса, худди шундай бўлади − улар бошқалар учун сирли одамлар.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-117"Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин". Сиз Буни Библияда ҳар доим ва ҳар вақт айтилишини сизлар биласиз. "Кимнинг имони бўлса. Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин". Кўряпсизми? "Ақли етган одам махлуқнинг сонини ҳисоблаб чиқсин". Мана шу барча турли-турли нарсалар. "Ўзида бунга эга бўлганлар, бошқаларга айтиб беришсин, токи улар ҳам бунга эга бўлсинлар".
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-118Шунинг учун, бу нарса имон билан, ҳозир биз айтиб турганимиз, сен эга бўлишинг керак бўлган имон, Мукаммал Имон билан бўлади; ўша Имон, қайсики "Ҳа!" − дейди. Худо "Ҳа" деб турганда, ҳеч нарса "Йўқ" − дея олмайди. Кўряпсизми? У "Ҳа" деган пайтда, Бу "Ҳа!" бўлади. Шунинг учун бошқа ҳеч нарса Бундан сени маҳрум қилолмайди.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-119Ўзининг Мукаммал Имони билан У жуда ғалати эди. Шунинг учун иблис ҳам У билан узоқ қолмади. Бизлар бугун буни эрталабки дарсимизда ўтдик. У интеллектуал тушунчанинг ортиқча ёлғон-яшиқлари билан келганида, Исони олдида ўзини кўрсатиш мақсадида уйдирмалар ишлатди, лекин у келган пайтда ўн минг вольт кучланишга дуч келди: уни шундай урдики, у ўша заҳоти йўқолди. Ҳа, тақсир. У: "Ёзилганки: "Инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди"," − дейиши билан у шокка тушди.
Кейинги сафар у энди ҳушёрроқ бўлиб келди ва: "Энди сен буюк одамсан, сен бу ерга кўтарилишинг ва алла-ким бўлишинг мумкин", − деди.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-123Эътибор беринг! Энди диққат қилинглар, Мукаммал Имон − ҳар қандай ҳолатда ҳам хўжайин ҳисобланади. Мукаммал Имон ҳар қандай ҳолатда ҳам уддалайди. Нима бўлганида ҳам, У буни уддасидан чиқади. Энди, қаранглар! Қачонки сиз бирон нимага ишонасиз, бирон нима қилганингизда, шунда сиз қилаётган ишингизга ишонасиз; у ерда қанақа ҳолат бўлади, буни аҳамияти йўқ, бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Кўряпсизми, имон ушбу ҳолатни уддасидан чиқади. Агар ўша ерда, касаллар бор бўлсалар, ва Раббий баъзи бир нарсалар бўлишини сизга очган бўлса, буни айтинг ва шундай йўлингизда давом этаверинг.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-124"Оҳ, наҳотки...?" Шундай ҳеч қанақа саволларни бериб ўтирманг. Бу амалга ошиб бўлинган, ҳаракатланишда давом этаверинг. Кўряпсизми? У ҳар қандай ҳолатни уддасидан чиқади. "Майли, агар сен бундай қилсанг, унда... Фалон нарса бўлади". Бу... тушуняпсизми, У (Имон. − Тарж.) аллақачон буни уддалаб бўлди. Тушуняпсизларми?
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-125Имон бу нарсани Худо муваффақият билан бажаришига ишонади. "У буни қандай қилади, буни мен билмайман, аммо У буни барибир амалга оширади". Кўряпсизми? У ҳар қандай ҳолатни уддасидан чиқади.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-126Имон билан Севги бўлса, ўзаро боғлиқ улар, чунки агар Севги бўлмаса, Имонга эга бўлиш мумкин эмас, чунки сенинг Имонинг − Худога,У эса Севгининг нақ ўзи ҳисобланади. Имон билан Севги бирга ҳаракат қилади.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-128Эътибор беринг, сиз имонга эга бўлишингиз керак. Шунда сиз уларни ажратасиз, бирини узоққа, жанубга, бошқасини узоққа, шимолга юборасиз, лекин барибир севги уларни бир-бирига тортаверади, улар қаерда бўлмасин, буни аҳамияти йўқ. Шу учун, агар сен Раббийни севсанг, фақат дўзахга тушмаслик учун эмас, балки Раббийни севсанг, унда сенда Худога имонинг бор; кўряпсизми, агар сен Уни севсанг.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-132Шунингдек, бизлар ҳам гуноҳкор, Худо бехабар, бегона бўлганимизда; биз дунёда эдик, мен эрталаб айтганим сингари, ана у ахлат тўдасида эдик, Худо келди бизларга!! Худо сени излади, сен Худони ҳеч қачон изламадинг. "Агар Мени юборган Ота бировни жалб қилмаса, у Менга келолмайди". Шунинг учун Худо сен турган ўша ахлат тўдасига тушиб келди, сени қидириб топди ҳамда сени у ердан олиб чиқди! Бу Мукаммал Севгини яратиши лозим. Ким эдингиз сизлар, қаранглар, яна қаранглар, энди ким бўлдингиз. Ким қилди буни? Ким сизни севади, Ўша! Унда сиз Унинг берган ваъдасига имонга эга бўлоломайсизми ахир? Ҳақиқий, пок севги Унинг Каломига ишончни туғдиради, юзага келтиради.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-134Унда сен ҳам Уни қаттиқ севмайсанми? Ахир бу севгининг иши-ку. Қанақа вазият бўлиши муҳим ҳам эмас, бу жиҳатларни Имонни юзага келтирадиган мана бу Севги бошқаради: яъни Худо сени севади ва сен ҳам Худони севасан, ва сизлар бир-бирингизни севасизлар ва бу нарса Имонни етиштиради. Ҳаммаси тўғри. Мана ўшанда... қилолмайди, ҳеч нарса Худо берган ваъдасини бажаришига халақит беролмайди.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-135Энди, қаранглар! Мукаммал Имон тоза, шу қадар тозаки, худди севгидай пок. Кўряпсизларми? Мана, қачонки сен кимнидир севасан, шунда сен... керак, сен эрингни ёки сен хотинингни севасан. Шунда кимнингдир сенга мана буни "қилмаслигингни" айтишига ҳеч қандай ҳожат йўқ, чунки сен севасан, севишингни биласан ҳам.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-136Энди, агар мен сендан: "Унда қандай сен − сен севишингни исбот қиласан?" − деб сўрасам.
137 "О-о, мен буни у билан биргаликдаги ҳаётим билан исбот қиламан. (кўряпсизми?) "Мен садоқатли ҳалол хотинман. Мен севадиган ҳалол эрман ва мана шу учун биламан, мен-мен ўз хотинимни севаман; ёки ўз эримни севаман". Кўряпсизларми, сени кимлигингни ҳаётинг кўрсатади. Христианлик билан ҳам худди шундай. Кўряпсизми? Сизни имонингиз, сизда бир-бирингизга ишончингиз бор, поклик. Ва бу қандайдир реал нарсаки, уни сиз бошқа бировга кўрсатолмайсиз, лекин шундай бўлса ҳам бу сизда бор, сизни ҳаракатларингиз буни тасдиқлайди.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-138Шу учун сенда ўз турмуш ўртоғингга бўлган муҳаббатингга ўхшаб, тоза, ҳалол Имонинг бор бўлса, унда сен буни ўз ҳаракатларинг билан исбот қиласан. Сен бошқа энди шикоят қилмайсан, сен буни бўлиб ўтганини биласан ва йўлингда давом этаверасан. Бу қандай бўлиб кўринади, ўзгалар нима дейди, буни аҳамияти йўқ, буни бўлиб ўтганини сен биласан. Сен буни биласан, у охирига етказилган; ўз эрингни яхши кўришингни билганингдай, сен уни... севишингни шунчалик аниқ билганингдай. Кўряпсизми, севги билан имон ҳамроҳ бўлиши керак. Улар қариндошлар, улар севишади. Севги Имонни етиштиради.
Ваъзни ўқиш →
Perfect Faith VGR АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида 1 soat 46 daqiqa
E-139Иблис бизларни васвасага солган вақтда, биз Исо қилганидай, унга Баркамол Каломга бўлган Мукаммал Имон билан қарши турамиз. Худонинг Каломи баркамол. Бизлар мана шу Баркамол Каломга Мукаммал Имонга эга бўлишимиз ва иблисга қарши туришимиз керак.
Ваъзни ўқиш →
Алоқа