Амал ─ бу имоннинг ифодаси

Дата: 65-1126
Перевод: VGR
Длительность: 2 соат 10 минут

E-1Миннатдорман. Бугун кечқурун яна шу ерда бўлишим яхши. Билмайман, мен касаллар учун ибодат қилишимни ким, қаердан била қолдийкин. Ҳамма ўзи учун ибодат қилсин, деб келган эди. Биласизми, агар Руҳнинг раҳномалигига риоя қилсанг, яхши бўлишингга ишонаман. Бу ҳаммасидан яхши. Бу ҳеч қачон панд бермайди.

E-2Шундай қилиб, бугун мен хонада ўтиргандим, кейин... Мен учун, юрагимга шундай яқин бир хизматчи... улар уч киши, яхши дўстларимдан учтаси, мен билан бирга тушлик қилиш учун киришларини айтишди. Шу учун мен: "Майли, ажойиб", ─ деб ўйлаб қўйдим, биласизлар.

E-3Шу учун мен эрталаб озгина нонушта қилиб олдим, чунки мен яхшигина тушлик қиламан ва улар мен учун тўлайдилар, деб ишончим комил эди, тушуняпсизларми. Хуллас, ўн икки, бир, икки бўлибдиям, ─ ҳеч ким йўқ. Шу учун, у ерда... боғда полициячи жиноятчини қувиб юрган экан, шу учун мен ҳам шу томошани кўрай деб пастга тушдим. Ҳеч қаерда Джек акани учратолмадим. Хуллас, ундан кейин, меҳмонхона ходими уларга бошқа хонанинг номерини берган эканини аниқладим; шу учун у мен бўлмаган эшикни қўнғироғини тинмай босаверган экан. Аммо мен барибир, бирор кун, мен учун тўлаб қўйишига имконият бераман. Уни ва Трэйси акани, уларни бу оқшом кўрганимдан жуда хурсандман, Браун акани ҳам. Шундай кўринадики, гўё бизларга яна Аризонага боришимиз зарурдай бўлаяпти.

E-4Бир куни даштдан кетаётганимни эслайман. Хотинимга дедим: "Мана шу кичикроқ Шевроле машинасини ана орқа ўриндиғида Джек ака ўтирган эди", ─ дедим мен. Улар Браун ака билан дунёнинг бошлаб яратилиши тўғрисида тинмай баҳслашардилар, ё у олти кунда яратилган, ёки у олти миллион йилда яратилган деб. Ана у зўр бўлган эди.

E-5Улар шундай баҳслашиб кетдиларки, ирғиб туришди ва қўлларига тошчаларни олиб олишди, бири бу столба орқасига, иккинчиси бошқа столба ортига туриб, кучлари борича бир-бирларига тошларни отишди. Бу йўл билан буни ҳал қилолмадилар, шу учун: "Мен сендан тез чопаман"га тушишди. Шу учун йўлдан чопиб кетишди. Джек ака шундай ўзи одам, зўр бериб ғизиллаб кетдики; Янг ака ҳам узун-узун оёқлари билан, биласизлар. Мен ҳаётимда ҳеч қачон бундай кулмаган эдим!

E-6Кейин Джек ака машинага қайтди ва туфлисини ечди. Шэррит ака бизга бир халта апельсин берди ва у биз Шривпортга етиб келгунимизгача, уни ярмини тинчитди.

E-7Биласизми, бу олтин кунлар. Ҳа-ҳа, бу тилло кунлар. Бу ҳазил бўлиб, кулгули эшитилади, биламан мен, лекин бу ҳақиқат. Лекин бизлар... Қариб қолганингда ва чуқур ўйлаб кўра бошлаганингда, бунда нимадир бор. Ўша кунлар эсга тушади, яна қайтиб ўша кунлар бўлишини хоҳлайсан, бу аниқ, ёшлик йилларимиз. Шу учун қарийверарканмиз, буларнинг ҳаммаси суратдагидек бўлиб қолаверади. Ўша юртга, ҳеч қачон қаримайдиган, ўша ерга, биз ҳеч қачон, ҳеч қачон қаримайдиган ва ўлмайдиган ерга бораётганимизни билиб, бу ишлар покиза ва муқаддас, биродарларча мулоқотда, муҳаббатда бўлганига мен шундай хурсандман.

E-8Ҳаммамиз учун шундай қимматли бўлган қадрдон биродарларимиздан бири, яқинда ўша оламга ўтди. Ҳар сафар мана шу платформага чиққан пайтимда, Лайл ака тўғрисида ўйламаслигимни иложи бўлмаса керак. Мен кеча кечқурун қараб туриб, ана у ерда Джудини ўтиранини кўрдим, шундай юрагим хонасидан чиққандай бўлди, у нима ҳис қилгандиркин, шуни ўйладим. Мен биламан, отам ўлган пайтда, қандай... Лекин бизлар бошқалар қандай бўлишини билиш учун ҳам мана шу қайғули кунлардан ўтишимиз керак.

E-9Мен, менимча қария хизматчи-дўстимга қараб турибман. Фақат уни эслолмай турибман. Тўғрими? Сиз олдиндан бу ерда ҳар доим касаллар учун ибодат қилармидингиз, кўп йиллар бурун? Герхольцер. Немисча исм, мен уни сира тўғри талаффуз қилолмас эдим. Трэйси ака уни у ерда учратди, мен ҳам уни ўн йиллардан бери биламан. Шунинг учун мен унга: "Мана шу ўн йил ўтса ҳам, сиз ярим йилга ҳам қаримабсиз", ─ дедим. Бизлар шундай вақтда яшаяпмизки, бир кун келиб у тугайди.

E-10Энди, бугун кечқурун, мен... эдим. Кеча кечқурун сизларни жуда кеч қолдирдим, бугун кечқурун бундай бўлмаслигига ҳаракат қиламан. Ҳикоямни тугатишим учун: бугун кечқурун черков учун Кўтарилиш мавзусида ваъз қилсам керак деб ўйладим. Қанақа шартлари, Ёзувда мен кўриб турибман, Кўтарилиш учун черков қанақа аҳволда бўлиши керак, ундан кейин шундай нақ Кўтарилиш арафасида нима юз беради ва у қандай содир бўлади. Биз ҳаммамиз Кўтарилиш бўлишига ишонамиз, шундай эмасми? Бизлар унга ишонамиз. Ундан кейин эса нимадир бирданига: "Бугун касаллар учун ибодат қил", ─ деб шундай айтди. Шу учун мен бир мексикалик биродаримни кўчада учратган эдим, пастга тушганимда, ана ўша билан тушлик қилдим. У бугун шу ерда деб ўйлайман, хотини билан у.

E-11Ундан кейин эса кимдир келиб, гувоҳлик берди. У дедики, бир аёлнинг айтиши бўйича, черков территориясида, менимча, бу бир йил олдин бўлган, ўшанда ўша одам фикрларни фарқлаш навбатидан ўтган экан. Бугун кечқурун мен фақат шунчаки Джек ака ва... акалар каби эскича ибодат қатори ҳақида шундай ўйладим.

E-12Янг Браун ака, одатда, менинг ўрнимга карточкалар тарқатган эди. Шунда мен унинг ҳалоллигига ишончим комил бўлган, уни бирор марта ҳам карточкани сотганиними ёки бир нотўғри иш қилганиними, кўрмаганлар. У жуда ҳам ишончли одам. Биласизлар, биз шунақа қилишга уринганларни ушлаганмиз. Шу учун бизлар... Янг ака, у ҳар доим ўз постида содиқ хизмат қилди. Шу учун мен уни туриб, карточкаларни олиб, уларни қаторлардан олиб ўтганларини эслайман. Мен улар учун ибодат қиламан ва яна давом этаверамиз. Ўша одамларда шунақа ҳақиқий имонлар бор бўлиб, агар улар сенга яқинлашишса бўлди, шифоланишар эдилар. Мен ўйлайман, ўшанда ҳозиргидан кўра йигирма бор кўп шифоланиш бўлар эди.

E-13Ундан кейин, бугун эрталаб бир одам тўғрисида айтиб қолишди (у эҳтимол, ҳозир шу ерда), ана ўша одам, қандайдир бир йиллар муқаддам, қаердадир ибодат қаторида бўлган эди экан. Шунда унда... бўлган деди, фикрларни билиш орқали унда тепки касали борлиги айтилган экан. Тепки касали яхши бўлиб кетганидан кейин эса врачлар унда энди ҳеч қачон қиз фарзанд бўлиши мумкин эмас дейишган, у бўлса ҳар доим қизалоқ туғилишини хоҳлаган. Менимча унда ўғилчаси бор эди. Лекин ваҳийда Раббийдан унга: "Бироқ, бу фарзанд қиз бола бўлади", ─ дейилган эди.

E-14Шунингдек улар менга, у ҳозир ўша қизчаси у билан бирга шу ерда, дейишди. Мумким, ўша одам... у шу аудиториядадир, мен айтаётган, қаерда бўлса экан? Мен билмаяпман. Кимдир менга ташқаридалигимда, менга хозиргина бу ҳақида айтиб берди. О-о, мана у ерда чақалоқни кўтардилар, ана у ерда ўтирибди, ажойиб. Шундай яхши. Қандай жажжигина экан. Агар мана шундай узоқдан ўтиб келиш керак бўлганида эди (шундай яхши чақалоқ), мен у қизчани чиқиб, гувоҳлик беришлари учун чақирган бўлар эдим. Мумкин, эртага, ёки қачон бўлса ҳам, хизматларимиз ўтаётган пайтда.

E-15Шунинг учун, эртага эрталаб ─ ишбилармонлар нонуштаси бўлади. Сизлар буни эълон қилдингизми? Жуда соз.

E-16Ҳозир эса, келинглар, Илоҳий шифоланиш тўғрисида дарс ўтамиз. Сизлардан ким бунга ишонади? О-о, сизларда бунақанги имон бор экан, бу ажойиб оқшом бўлади. Ишонадиган одамлар, мана нима зарур. Бу ишонадиган, имонли одам учун.

E-17Мана шундай, ундан кейин қаламни олдим ва баъзи бир лавҳаларни, шунга ўхшаш жойларни ёза бошладим. Кейин Билли эшикни қоқиб "Дада?" ─ деди.

E-18Мен: "Озроқ кутиб тур. Мен ҳали тугатмадим", ─ дедим.

E-19Шунда у: "Лекин сени Джек ака кутяпти", ─ деди. Шу учун мени чиқишимга тўғри келди. Мен... қистирдим. Скрепка йўқ эди, шу учун мен кичкина шпилка олволдим. Мен бу нарсаларни унчалик фарқига бормайман, шу учун мен у ерда ётганини кўрдим. Шу учун ,энди, қоғоз учун қистириб қўйиш учун, мен... қоғозларимни... эрталабки йиғилиш учун бир нечта белгилаб қўйганларим бор эди; бирини бошқасидан ажратиб қўйдим.

E-20Шунингдек, қарийверганинг сайин... Олдинлар шундай бўлардики, мен ушбу Ёзув жойларини ва қолган ҳамма нарсаларни эслаб қолар эдим. Лекин, биласизлар, қийинроқ бўлиб бораверар экан. Джек ака, сен ҳам энди шунақа муаммоларга дуч келаяпсанми? Шундай, ҳа, ҳа. Кўп ўтгани йўқ, мен Джек акага айтдим, мен: "Биласанми, Джек ака, ─ дедим, ─ мен эслаб қоломаяпман, шундай бўлиб бораяпман", ─ дедим. "Мен бирон нима айта бошлайман, шу пайт мен тўхтаб қоламан ҳам", ─ дедим. У менга: "Бор-йўғи шуми?" ─ деди. Шунда мен унга: "Хўш, бу ҳали етмайдими?" ─ дедим.

E-21У менга: "Йўқ", ─ деди. "Мен бирон кишига қўнғироқ қиламан-да: "Нима истайсиз?" ─ деб сўрайман", ─ деди. Шунда мен, Джек ака, сен ҳазиллашаяпсан деб ўйладим. Мен энди бу нарсалар ҳақиқатга яқинлигига ишондим.

E-22Ҳа, тақсир. О-о, мен қанчалик унутиб қўяяпман-а! Аммо, келинг, ҳаммамиз ишларимизни тўғри бажарайлик, чунки улар китобда, ёзиб борилади, қайсики ҳукм кунида улар яна ўқилади.

E-23Мана шундай, бизлар ─ бир катта оиладаймиз. Кеча кучқурун Мактубимни ваъз қилганимда бўлганидек, бугун бизни бутун мамлакат алоқа воситаларига уланмаганмиз, деб ўйлайман. Ҳозир бу ерда шу ерлик маҳаллий жамоа бўлса керак, менимча. Шу учун, кеча оқшом,...лар турган эдилар, мен, албатта сизларнинг одоблигингизни жуда қадрлайман. Мен... урунмайман, Джек аканинг илтифотидан фойдаланишга уринмаганман, бироқ у ҳар доим менга: "Нимани хоҳласанг, ўшани гапиравер", ─ деб айтарди. Шу учун, кафедрага шундай чиқиб, кичикроқ таълимотни ваъз қилдим. Лекин... шунинг учун, шунчаки... бизлар... менинг деноминациядаги биродарларимдан баъзилари...

E-24Бир куни эрталаб туш кўрган эдим. Мен кўп ҳам туш кўравермайман. Мен туш кўрувчи эмасман. Лекин мен туш кўрдим, бир одамни, у ёш эди, кишанланган эди. У чиқиб кетишга уринди, шунда мен дедим... кимдир менга: "Булар даҳшатли одамлар. Улар билан ҳеч қандай ишинг бўлмасин", ─ деди.

E-25Шунда мен мана ўша ёш одамни қандай қилиб кишанлардан чиқаётганини кўрдим, шу учун мен унга тегиб ҳам ўтирмадим. Мен фақат: "Қарайман, қани у нима қилар экан", ─ деб ўйладим. Шунда у озод бўлган пайтида, дуппа-дуруст йигит эди. Шунда мен қолганларни чиқиб олишга урунаётганларини кўрдим.

E-26Мана шунақа, бу туш холос. Шунда мен бу томондан айланиб ўтдим, ўзимни яхши дўстим, Рой Бордерс акани кўрдим, у Калифорнияда яшайди. Шу ерда нимадир нотўғридай туюлаётгандек эди. Унинг кўзлари ярим юмилган эди ва каттагина... унинг кўзларида рак ёки, мумкин, бошқа бир нима бор эди. Ва шунда кимдир мени ундан олиб кетишга уринар эди. Мен: "Бордерс ака! Раббий Исо Исмидан, бундан чиқиб кет!" ─ деб қичқирдим.

E-27У эса қийналиб гапирди: "Бранхам ака, бу учун бундан кўра кучлироғи керак бўлади. Бранхам ака, мен шундай буни тушуниб ололмайман. Мен буни шунчаки пайқаб ололмайман", ─ деди.

E-28Мен шунда: "О-о, Бордерс ака", ─ дедим. Мен уни яхши кўраман. Шунда кимдир мени у ердан тортиб кетди.

E-29Шунда мен қарадим, у ерда бир аёл ўтирган эди. Мен ёш бола эдим, шунда одамларга озиқ-овқат дўконидан маҳсулотлар келтирар эдим. Ва у аёлни Фентон хоним деб чақиришарди. У ҳозиргача ҳам Жефферсонвиллида яшайди, бизларнинг шахсан дўстимиз, хотинимни ва ўзимни ҳам.

E-30Шунда у аёл: "Бранхам ака, бизни бундан халос эт", ─ деди. "Бу ер жуда оғир жой", ─ деди. Яна у аёл: "Сизни нотўғри тушундилар", ─ деди. Яна у: "Бу одамлар... ва сен ҳам бу одамларни нотўғри тушундинг", ─ деди. "Булар яхши одамлар, лекин...", ─ деди. Шунда мен ўша ёққа қарагандим, жуда катта ертўлага ўхшаган жой, ё бўлмаса улкан ғорнинг гумбазлари остидаги баҳайбат деворларини кўрдим; саккиз ёки ўн дюйм (дюйм ─ 25,5мм. ─ Тарж.) қалинликдаги, улкан темир панжаралар. Одамлар ўзларини билишмас, қўллари ва оёқлари чангак бўлиб кетган, мана бундай қилиб бошларини урардилар. Ана ўша аёл: "Бранхам ака, бу одамларни халос қил", ─ деб айтиб йиғлар эди. "Ёрдам бер, бизлар фалокатда қолганмиз!" ─ деди. У аёлнинг ўзи, мен биламан, у... менимча, Масиҳ Черковига ёки бўлмаса, Биродарлар Черкови деб аталадиган христианлар черковига тегишли эди. Шу учун у...

E-31У ёқ ─ бу ёққа қарадим, мен: "Қўлимдан келса, жоним билан қилардим", ─ дедим. Ундан кейин бўлса, ўзимни кичкинагина танамга ва ана ўша бақувват темир панжараларга ва ана у ердаги бечора одамларга қарадим. Уларга бориб бўлмасди ҳам, ўша темир симлар қалин ўрнатилган эди. Шунда мен қарадим, улар ҳам худди ақлдан озганга ўхшаб, бошлари билан уришар эди.

E-32Шунда мен ана у ерда қандайдир гулханчаларни милтиллаганини кўриб қолдим. Мен бошимни кўтардим, шунда у ерда атрофи камалак нури билан ўралган У, Раббий Исо турар эди. У тўппа-тўғри менга қаради: "Бу одамларни қутқар", ─ деди. Кейин У кетди.

E-33"Ахир мен қандай уларни халос қиламан? Бу панжараларни синдиришга қўлимни кучи етмайди-ку", ─ ўйладим.

E-34Шу учун мен: "Дўзахнинг туйнуги, Исо Масиҳ Исми олдида қулагин", ─ дедим.

E-35Шунда ҳамма жой қарсиллаб, қисирлаб бошлади, тошлар сочилиб, панжаралар ҳам қулай бошлади; одамлар қочиб чиқиб, "Озод бўлдик!" ─ деб кучлари борича қичқиришар ва ҳаммалари ҳалос бўлгандилар.

E-36Шунда мен: "Рой Бордерс ака, қаердасан, қаердасан? Худо Ўз халқини озод қилаяпти! Бордерс ака, қаердасан?" ─ деб қичқирдим. Мен бу ҳақида ўйлаб қолдим.

E-37Бордерс ака жуда қўрққан эди, биласизлар. Сизлар плёнкалар ва бошқа нарсаларни оласиз, кўпчилигингиз ғарбий соҳил тўғрисидаги башоратни биласизлар.

E-38Бугун кечқурун бу ерда бир одам ўтирибди, у ўша воқеа юз берганида ўша ерда эди (бизлар ўша ерда турганимизда, ов пайтида), хизматчи, у кеча кечқурун эшитди. Уни кўзлари кўрмас, у шундай келди-да, шундай деди... ўзини таништирди. У қоп-қора кўзойнакда эди, тоғда. У деди: "Бранхам ака, ─ деди, ─ мен ─ Макхьюс акаман", ─ деди. Мен бир кунлари, сизнинг Калифорниядаги йиғилишларингизни маблағ билан таъминлашда кўмаклашган эдим", ─ деди у.

E-39"Макхьюс ака, сиз билан танишганимдан хурсандман", ─ дедим мен.

E-40Шунда у ерда йигирмага яқин одам турган эди. Бизлар явелин чўчқаларини овлашга чиқдик. Шунда мен бундан бир кун олдин тоққа кўтарила туриб, Бэнкс Вуд акага айтдим (сиз ҳамманиз уни биласиз, менинг шахсан дўстим), мен: "Вуд ака...", ─ дедим. Бир тошни кўтардим ва ҳавога отдим ва Бу тушди. Шунда мен: "РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ, ана ҳозир нимадир юз беради", ─ дедим.

E-41Шундай қилиб, у: "Бранхам ака, бу нима эди?" ─ деди.

E-42Мен: "Билмайман, лекин сизлар йигирма тўрт соат ичида буни кўрасизлар. Нимадир юз беради. Бу буюк аломат", ─ дедим.

E-43Шу учун кейинги куни ─ бу тушликдан анча ўтган пайт эди ─ кейинги куни, соат ўнларга яқин бизлар кетишга тайёрланаётган эдик. Шунда Маканали ака, биласизлар, ҳамма қолганлар ҳам, улар чўчқаларни сўяр эдилар, Бордерс ака билан бизлар ҳам; Рой Роберсон ака эса оқсоқланиб юрар, ветеран, жуда меҳрибон, менинг қадрдон дўстим, у ҳам ўша ерда турган эди. Ўшанда нигоҳимни кўтардим, шунда Макхьюс ака: "Бранхам ака, сиз шундай овда бўлган пайтингизда, Раббий Фариштаси бирон пайт сизга кўринадими?" ─ деди.

E-44Мен унга: "Макхьюс ака, ҳа, бу шундай; аммо мен бу ёққа дам олиш учун чиқдим", ─ дедим.

E-45У эса: "Майли, Бранхам ака, ─ сизни мен безовта қилмоқчи эмасман", ─ деди.

E-46Мен: "Сиз мени безовта қилмадингиз", ─ дедим.

E-47Мен шундай у ёқ-бу ёққа қарагандим, уни кўзига қараётган докторни кўрдим. Шундай, мен уни билмас эдим. У қора кўзойнак тақиб олган, чунки Аризона жуда қуёшли жой. Шунда у ёққа қарадим ва докторни унга: "Сэр, мен сизни кўзингизни бир йилдан ортиқ даволайман, икки йилдан бери, тахминан, шунча", ─ деяётганини кўрдим. "Кўзингиздаги аллергия туфайли, сиз кўзингиздан маҳрум бўласиз. У қорачиққа томон еб бораяпти, мен эса буни тўхтатолмайман", ─ деди.

E-48Шу учун мен унга: "Сен буни ўзингни кўзинг сабабли сўрадинг. Бу қора кўзойнак сени кўзингни нуқсони борлигидан", ─ дедим.

E-49"Тўғри", ─ деди у.

E-50Мен яна: "Сенинг врачинг (уни таърифлаб бердим), икки кунлар олдин сенга, аллергия кўз қорачиғингни емираяпти, сен кўзингдан айриласан, деди. Шундай, у сени бир неча йил давомида даволади, лекин буни тўхтатолмади", ─ дедим.

E-51"Бранхам ака, бу ҳақиқат", ─ деди у.

E-52Шунда мен ўгирила бошладим ва қарадим, шунда ундан анча ёши катта аёлни кўрдим, анчайин қора танли аёл эди. Улар қандайдир шу томондан, Арканзасдан. Шунда у юбкасини кўтарди ва ўғлига оёғини кўрсатди ва у: "Ўғлим, агар Бранхам акани кўрсанг, унга мени оёғларим учун ибодат қилишни илтимос қил", ─ деди. Ўшанда бармоқлари орасида каттагина ўсма ва шундай нарсалар осилиб турган эди.

E-53Мен: "Сенинг онанг ─ сочлари оқарган аёл, ва у юбкасини кўтарди, пайпоғини тушурди ва сенга товонини кўрсатди ва агар сен мени кўрсанг, у учун ибодат қилишини сўрагин, деди".

E-54"О, Худойим, меҳрибоним!" ─ деди у шунда.

E-55Мен яна қараб турдим ва уни ваҳийда кўзойнаксиз турганини кўрдим. Мен: "РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ, Худо сенинг кўзингни шифолади ва онангни ҳам шифолайди", ─ дедим.

E-56Тахминан ўша пайтда бурилдим (хўп. мана, мана шу ерда ўшанда ўша ерда бўлган одамлар ўтиришибди), мен Рой Бордерс акага... ёки, Рой Бордерсон акага айтдим, унинг елкасига қўлимни қўйдим, ахир у ветеран одамда, мен унга: "Рой ака, тезроқ бирон ёққа яширин. Мана ҳозирни ўзида нимадир юз беради", ─ дедим.

E-57"Бранхам ака, нимани кўзда тутаяпсан?" ─ деди у.

E-58Мен унга: "Гапирма! Тезда бирон ёққа яширин!" ─ дедим. Шундай бурилиб, куракчани ердан олдим, у ўша ерни ўзида эди ва у одамлардан бироз кетдим, чунки буни мен турган жойга тушишини билар эдим.

E-59Шундай улкан даранинг ёнгинасида, мана шу бинодан ҳам саккиз ёки ўн баробар баландда (тўғри бурчакли дара эди) осмондан олов, қуюн бирам тушди, нақ мен турган жойдан, шундоққина бир неча фут нарига (фут ─ 30,48см. тенг ўлчов. Тарж.). Шундай қоядан тошларни юлиб, мескит дарахтларини учини учириб, юз метрча масофага учиб кетди. Ҳамма қочиб қолди, юк машинаси остига яширинишга уринишди, нимага тўғри келса, ўша ёққа. Бу яна қайтиб келди ва худди кучли момоқалдироқдай гумбурлади. Яна осмонга кўтарилди ва яна пастга тушди. Мана шундай уч марта бўлди. Қачонки ҳаммаси тугаганидан кейин, улар келиб: "Бу нимани билдиради?" ─ деб сўрадилар.

E-60Мен уларга: "Мен сизларга буни ҳукм аломати деб айтмоқчиман. Бир неча кундан кейин ғарбда кучли зилзила бўлади. Ва у тўхтамайди. Калифорния, Лос-Анжелос чўкади. Улар чўкаяпти. Шундай океанга ғарқ бўлади", ─ дедим. Шундан икки кун ўтиб Аляскадаги зилзила Аляскани ларзага келтирди.

E-61Шундан кейин эса, мени охирги марта Калифорниядаги йиғилишимда, мен гапирган пайтимда, ҳатто мен ўзим кўчага чиқмагунимча нималар бўлганини билмайман, Калифорнияга: "Кафарнаҳум, Кафарнаҳум, фаришталар шаҳри деб аталадиган шаҳар (бу Лос-Анжелос), сен кўкларга кўтарилдим деб ўйлайсан, лекин сен дўзаҳга улоқтириласан. Чунки сенда қилинган буюк ишлар Садўмда бўлганида эди, у шу бугунгача турган бўлар эди".

E-62Ҳозир, охирги бир неча кун ичида, шунақа шов-шув, ҳаяжон. Кейин илмий газета чиқаяпти: "У ерни ости бўм-бўш, албатта йиқилади", ─ дейишди. Бу нарсани улар билишади.

E-63Энди қаранглар, сув ҳатто Солтон-Си кўлигача етиб боради. Лос-Анжелос ҳукм қилинган. Мен буни, токи сизлар буни қачон юз беришини билишингиз учун, ҳали содир бўлмай туриб айтаяпман. Бу нарсани мени ўзим айтмадим. Менга У ҳеч қачон гапирмаганки, у нарса содир бўлмасин. Сиз бунинг гувоҳисизлар. Рост. Қачон? Мен билмайман.

E-64Мен чиқдим, шунда менга нима деганимни айтишди. Мен эшитиб кўрдим (ёзув лентасини. ─ Тарж.), қайтиб келиб, Ёзувни текширдим. Биласиз, Исо Кафарнаҳум ҳақида қарийб шундай Сўз айтган эди; Садўм ва Гомора эса ўшанда, менимча, Ўлик денгиз тубида эди. Шундан кейинроқ эса, юз йилга яқин вақт ўтиб, Кафарнаҳум денгизга чўкди, у ҳам денгиз остида. Гуноҳлари учун Садўмни денгизга чўкдирган худди Ўша Худо, гуноҳлари учун Кафарнаҳумни денгизга чўктирган худди Ўша Худо, худди Ўша Худо Лос-Анжелосни ҳам гуноҳлари учун денгизга чўктиради, бу шаҳар ─ бузуқликлар шаҳри.

E-65Рой Бордерс ака ўлгудай қўрқиб қолди. Мен билмайман буни... ўша нарса буни билдирганмиди ёки нима эди. Мен билмайман.

E-66Келинг, ибодат қиламиз. Раббий, ҳақиқий тингловчиларга гувоҳлик қилиш қанчалик ёқимли. Бизлар Сенга ишонамиз, Раббий; бизларни имонсизлигимизга ёрдам бер. Шу учун бизлар ҳозирни ўзида дунёни охирига элтувчи йўлдан бораётганимизни англаб турибмиз. Қайси вақтда бўлади, биз билмаймиз. Аммо Келинни сирли олиниши, бир куни, Раббий, бизлар бўламиз ─ бизлар кўтариламиз, бизлар У билан бирга олинамиз. Шу учун бизлар ўша кунни кутмоқдамиз. Юракларимизни тайёрла, Раббий.

E-67Кўпчилик, кўриб турибмиз, мана бу ерда замбилларда ва раскладушкаларда ётишибди, душман боғлаб ташлаган эркагу-аёллар улар. Агар Сен тегмасанг, эҳтимол, юрак ҳуружидан ўладиган одамлар ана у ерда ўтиришибди. Мумкин, улардан баъзиларини рак емиргандир.

E-68Шунинг учун, Ота, Сен ҳар бир одамни юрагини биласан. Сен буни тўғри ё нотўғри эканини биласан. Шунингдек бизлар буни айтамиз, чунки Сен нимани амалга оширганингни бизлар биламиз, Сенинг буюк қудратинг кўпчиликни халос қилган. Гарчи бизларга бунақаси бўлмайди дейишга уринсалар ҳам, бизлар бунинг гувоҳларимиз. Аммо бу юз беради, Раббий. Бизлар ─ гувоҳлармиз.

E-69Раббий, Сен қандайдир тарзда бу одамларни юрагида имонни кўтаришингни илтижо қиламиз, токи уларнинг ҳар бири халос бўлишсин, бу барча касал ва бетоб одамлар. Бу шундай, Раббий, бу шундай оддий тарзда юз берсинки... бизларга бер. Қачонки Каломни ўргатишга уринган пайтимизда, Муқаддас Руҳ менинг хатоларимни олсин ва одамларнинг юракларида уни тузатсин. Ва бу оқшомни шундай қилгинки, токи У ҳақиқатан ҳам шу ерда ҳар бир инсоннинг юрагига Ўзини чуқур жойласин. Раббий, бизлар мана шу оқшом ушбу мақсад билан ўтирибмиз. Кимки ҳали нажот топмаган бўлса, ҳаммасидан ҳам аввал улар тайёр бўлсинлар; токи раҳм-шафқат эшиги ҳали-бери очиқ экан, ҳозир тайёрлансинлар. Бизлар буни Исо Исми ҳақи сўраймиз. Омин.

E-70Энди, аввало, бизлар Ёзувга мурожаат қиламиз. Ва шундай экан...

E-71Кимдир бу ерда столга хат қўйибди ва унда бу ерда мен учун хайр-эҳсон йиғганликларини айтибди. Бунга ҳожат йўқ эди. Бундай қилманглар. Мен уни ололмайман. Бир куни, эсимда, Канадада, Калгарида йиғдилар... ҳайр-эҳсон йиғган эдилар. Джек ака мени... ишонтиришга ҳаракат қилди. Менинг хотиним у ерда ўтирибди, у, болалар, бизлар эски икки хонада яшар эдик. Болаларимиз зотилжам (зотилжам ─ пневмания касаллиги. ─ Тарж.) бўлиб қолмасин деб, эшик яхши ёпилсин деб унга одеяло тиқиб чиқиши керак эди. Шу учун у (хотиним. ─ Тарж.) айтди... у айтдики менга, у: "Бранхам ака, хотинингизга бундай қилишингиз тўғри бўлмайди", ─ деди. Шу учун сизлар ўша воқеани эслайсизлар. Улар йиғгандилар, неча минг доллар эди, унутдим.

E-72Шунда мен: "Джек ака, уни қайтариб ол!" ─ дедим.

E-73У менга: "Энди қандай қиламиз?" ─ деди. Шу учун мен уй сотиб олдим, ана у ерда турибди. Худонинг шарафига. Бизлар хотиним билан, черковдан, одамлардан совға сифатида унга эгалик қилган эдик.

E-74Шунинг учун ундан кейин мен: "Нимадир бу ерда нотўғри бўлаяпти. Мен бу дунёга ҳеч нарса олиб келмадим, албатта, ҳеч нарса олиб кетмайман ҳам", ─ деб ўйладим. Шу учун мен уни қурдим ва ўзгартирдим, кейин акт қилиб Чодирга узатдим, қачонки мени куним тугайди, ўшанда, агарда ҳали кунлар давом этар экан, бошқа бирон бир Худонинг хизматкори, ўшанда ундан фойдаланади. Тушуняпсизми? Шу учун ,сизларга катта рахмат, дўстлар. Бу учун сизларни Худо баракаласин, дуо қилсин.

E-75Энди Ёқубда, Ёқубнинг китоби, иккинчи боб, йигирма бешинчи оятнинг бошидан ўқиймиз.

E-76Ҳозир эса, мени қарийб... Озроқ таълим бўлади, ундан кейин касаллар учун ибодат қилишни бошлаймиз, иложи борича тезроқ, ибодат қаторидан қўлимиздан келганича кўпроқ одамларни ўтказамиз. Ундан кейин, келинг, ...ни ҳам эслайлик. Мен Анна Джин опани ва Дон акани, қолганларни ҳам унутмоқчи эмасман. Улар, менимча, қаердадир Таиландда. Шундай эмасми? Қаерда? Бангкокда, миссионерлик далаларида. Кундузи шунчалик кўпчиликни эслайманки, ҳаммасини одамларга эслатгим келади. Ундан сўнг, бу ерга келган пайтингда, у ҳақида ўйламайман; ҳамма диққат-эътибор мана шу дарсга бўлади.

E-77Ҳозир бўлса, бу ерда Ёқубда, иккинчи боб. Биз Муқаддас Ёқубнинг иккинчи боби йигирма биринчи оятидан бошлаймиз, ундан бир лавҳа ўқиймиз. 2-боб, 21-оят: Отамиз Иброҳим ўз ўҳли Исҳоқни қурбон қилмоқчи бўлгани учун Худо уни солиҳ деб билади! Ана, кўрдингми?! Иброҳимнинг бу ишига имон асос бўлди. Унинг қилган иши имонининг чинлигини кўрсатди. Шу тариқа Тавротдаги: "Иброҳим Худога ишонди, Худо уни ишончи учун, солиҳ деб билди", ─ дея ёзилган сўз амалга ошди. Иброҳим Худонинг дўсти деб аталди.

E-78Мана шундай, менинг бугунги мавзуим... Ҳозир Библияларингизни олинглар, чунки менда бу ерда Ёқубдан баъзи жойлар ёзиб қўйилган. Агар жуда чўзилиб кетмаса, мен улардан кўпчилигига мурожаат қиламан. Менинг мавзуим: Амал ─ бу имоннинг ифодаси. Энди мана, эсингизда бўлсин: амал ─ бу имоннинг ифодаси. Имон энди эгалик қилаётганлигини, амал кўрсатади. Тушуняпсизларми? Шундай, бу мавзуни танладик, чунки... Бу бизларга тушунишга ёрдам бериши мумкинлигига мен ишонаман. Энди жуда эътибор бериб қулоқ солинглар ва бизлар бунга якшанба мактаби дарси сифати чуқур киришамиз.

E-79Бу ерда Ёқуб ўз таълимотида Ибтидо 22:1-9 ни, одамлар Иброҳимда нимани кўрганини ифодалайди.

E-80Келинг, шундай бир ортга қайтайлик. Менда бу ерда Ёзув жойлари, белгилаб қўйилган кўринади. Ибтидода, 22-бобда ва 1-дан 9-оятгача: Шу воқеалардан кейин, Худо Иброҳимни синади. ─ Иброҳим! ─ деб чақирди Худо. ─ Лаббай! ─ деб жавоб берди Иброҳим. Ёлғиз суюкли ўғлинг Исҳоқни олиб, Мориёҳ ерига бор, ─ деди Худо. ─ Мен сенга бир тоғни кўрсатаман, ўша тоғда ўғлингни қурбонлик қилиб куйдирасан. (Кўряпсизларми, У ҳатто унга қаерда бўлишини ҳам айтмади. Худо айтган пайт шундай бораверинг, ҳаракатга тушинг. Тушуняпсизларми?) Эртаси куни Иброҳим саҳарда туриб, эшагини эгарлади. Оловда куйдириладиган қурбонлик учун ўтин тайёрлади. Сўнг икки хизматкори ва ўғли Исҳоқни ёнига олиб, Худо айтган ерга жўнади. Уч кун йўл юрганларидан кейин, Иброҳим узоқдан ўша жойни кўрди. Иброҳим хизматкорларига деди: ─ Сизлар шу ерда ─ эшакнинг ёнида қолинглар. Ўғлим билан ҳов анави ерга борамиз-у, у ерда сажда қилиб, шу ерга қайтиб келамиз.

E-81Мана шундай, у энди ўйлади, у ўз ўғлини ўлдириш учун кўтарилаяпти, чунки Худо унга шундай деди. Аммо бу ерда Ёзувга қаранг: Ўғлим билан ҳов анави ерга борамиз-у, у ерда сажда қилиб, шу ерга қайтиб келамиз. (Мен ва ўғлим.) Иброҳим қурбонлик куйдириш учун ўтинни олиб, ўғли Исҳоқнинг елкасига ортди. Ўзи эса пичоқ билан чўғни олиб кетди. Икковлари бирга кетишди. ─ Отажон! ─ деди бир пайт Исҳоқ отасига. ─ Лаббай, ўғлим, ─ деб жавоб берди Иброҳим. ─ Олов билан ўтин бор-у, лекин қурбонлик қилиб куйдириладиган қўзи қани? ─ деб сўради Исҳоқ. ─ Қурбонлик қилиб куйдириладиган қўзини Худонинг Ўзи беради, ўғлим, ─ деб жавоб қилди Иброҳим. Шундай қилиб, икковлари бирга йўлда давом этишди. Улар Худо кўрсатган ерга етиб келганларидан кейин, Иброҳим қурбонгоҳ қуриб, қурбонгоҳга ўтин қалади. Сўнг у ўғли Исҳоқни боғлаб, қурбонгоҳдаги ўтинлар устига ётқизди. Иброҳим пичоқни олди ва ўғлини бўғизлашга тайёрланди. Шу пайт Эгамизнинг Фариштаси самодан унга ҳайқирди: ─ Иброҳим! Иброҳим! ─ Лаббай! ─ деб жавоб берди Иброҳим. ─ Пичоқни ташла! ─ деб буюрди Фаришта. ─ Бундай қилма, болага зарар етказма. Энди билдим, сен ҳақиқатан Худодан қўрқар экансан. Сен ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямадинг. (Қанақанги ишлар!)

E-82Хўп мана, биз бу ерда Ёқуб Иброҳимни қилган ишлари бўйича оқлаганини гувоҳи бўлаяпмиз.

E-83Лекин энди, Павлуснинг Римликларга, Римликларга китобида, саккизинчи... 4-боб, 4:1-8да. Мен буни ҳаммасини ўқимайман, бироқ бунинг бир қисмини ўқийман: Хўш, биз бобокалонимиз Иброҳим ҳақида нима деймиз? Иброҳим қандай қилиб иноят топди? Агар Иброҳим савоб ишлари туфайли оқланганда эди, (сизлар эслайсиз, кеча оқшом бизлар "оқланган" деган сўзни олган эдик), унинг мақтанишга ҳақи бўларди, аммо Худонинг олдида ҳеч ким мақтана олмайди. Ахир Муқаддас битикларда нима деб ёзилган? "Иброҳим Худога ишонди, Худо уни ишончи учун солиҳ деб билди". Меҳнаткашга тўланадиган маош илтифот эмас, хизмат ҳақидир.

E-84Хўп мана, Павлус бу ерда Худо Иброҳимда нимани кўрганига эътибор беради.

E-85Энди, келинглар, агар жуда кўп мурожаат этмаётган бўлсак, яна Ибтидога қайтамиз, 15 боб, 6 оятга; 15:6, менимча шундай. 5-чидан бошлаймиз: Сўнгра Эгамиз Ибромни ташқарига олиб чиқиб, унга: ─ Осмонга қара, агар юлдузларни санай олсанг, санаб кўр, ─ деди. Эгамиз яна айтди: ─ Сенинг наслинг ҳам ўша юлдузларга ўхшаган кўп бўлади. Ибром Эгамизга ишонди, Эгамиз уни ишончи учун солиҳ деб билди.

E-86Энди, Худонинг икки хизматчиси имон ҳақида гапирдилар: Павлус Иброҳимни ─ Худо Иброҳимда нимани кўргани билан оқлади; Ёқуб бўлса Иброҳимни ─ одамлар Иброҳимда нимани кўрганлари билан оқлади.

E-87Кўряпсизми, мана, Ёқуб уни ўз ишлари билан оқланди, деб айтди.

E-88Павлус, у имони билан оқланди, деди.

E-89Лекин кўряпсиз, Иброҳим Худога ишонди. Мана унда Худо нимани кўрди, у бунга ишонди. Бироқ ундан кейин, қачонки у гўё бу нарса амалга ошиб бўлгани сингари амал қила бошлаган эди, мана одамлар унда нимани кўрдилар.

E-90Бизлар билан ҳам худди шундай, чунки бизларнинг ишларимиз, биздаги имонимизни қанақа эканини ифодалайди. Бироқ бизлар ўзимиз ишонадиган имонимизга асосан ҳаракат қилишга қўрқсак, унда биз бунга ишонмаймиз. Тушуняпсизларми, бунга ишониш керак.

E-91Иброҳимнинг ишлари унинг Худонинг ваъдасига имонини ифодалайди. Хўп энди, Иброҳим, эсингиздами, унга тўқсон... юз ёш, Сорага бўлса тўқсон ёш эди. Мана энди, улар анчайин кексайиб қолишган, фарзанд кўриш вақти ўтиб, энди анча, кўп йиллар ўтиб кетган эди. Шунда улар бирга, ёшликларидан эр-хотин бўлиб истиқомат қилишар ва фарзандлари йўқ эди. Лекин Худо, шундай бўлса ҳам, унга етмиш беш, Сорага эса олтмиш беш ёш бўлганида: "Сизларнинг фарзандингиз бўлади", ─ деди. У ҳам ўшанда Худонинг ваъдасига ишонди. Мана шундай, у мана шу бола учун ҳамма нарсани тайёрлади. Тушуняпсизми, у Худога ишонганида, Худо буни кўрди; одамлар бўлса у ўзи ишонган нарсани ифодалаб қилган ишларини кўрдилар. (Бугун бизлар билан ҳам худди шу нарса юз бераяпти.) Унга бу очилган эди. Тушуняпсизми, унга бу нарса очиқ эди, шу учун у бу нарсага ишонди ва гўё бу нарса аллақачон ижобат бўлгандек, ҳаракат қилди.

E-92Энди, келинглар, бир дақиқага мана шу нарсага тўхталамиз. Баъзан бизлар буни нотўғри тушунамиз. Одамлар эҳтиросларга бериладилар ва улар эҳтирослари билан таъсир қилишга ҳаракат қиладилар. Бундан ҳеч нарса чиқмайди.

E-93Хўп мана, мен ҳам Герхольцер ака сингари шу ердаман. Бизлар ─ кекса одамлармиз, шу учун бизлар анчадан бери шундаймиз ва яна бизлар барча "ҳа" ва "қарши"ларни, қолганларини ҳам биламиз. Бутун дунё бўйлаб касаллар учун ибодат ҳам қилдик, одамларни хафагарчиликларини ҳам кўрдик ва яна ҳар томондан "Халеллуйя"лар ёғилишини ҳам кўрдик. Ундан кейин, буларнинг барчасида, бизлар бу нарсаларда ўрганамиз. Хўп мана, қачонки биз йигитлар буни ваъда қила бошлаганимизда, Герхольцер акага ўхшаганлар сузишга тушдилар. Биринчидан, биласизларки... Одатда мен чиқар эдим ва мен... Джек ака ва Браун ака ҳар оқшом мени ўзимга келтириш учун кўчада олиб юришар эдилар. Мен у ерда ёш боладай турар, сув сепишар эдилар менга, ваҳий кўрар эдим, биласизлар. Шу учун токи Браун ака мени... мен шундай тураман.

E-94Бир оқшомни эслайман, мен буни ҳеч қачон унутмайман, менимча, қаердадир Сан-Хоседа эди. У мени уйғотиш учун келди. Мен бир неча кун ухламаган эдим, шунда мен ўша одам билан гаплашаётганимни ҳам билмагандим, лекин айтдим, унга нима дедим, йиғлай бошладим: "Мен уйимга бораман", ─ дедим. Тушуняпсизларми?

E-95"Қандай қилиб ахир, ─ деди у, ─ сиз уйга кетолмайсиз. Пастда у ерда йиғилиш кетаяпти", ─ деди.

E-96Мен унга: "Майли, бир-икки дақиқадан кейин мен уйга кетишга тайёр бўламан", ─ дедим. Кўряпсизми, шундай ўзимни билмаганман, қарийб ўзимда бўлмаганман. Тушуняпсиз, ўшанда мен ёш бола эдим.

E-97Сузишни ўрганаётганингга ўхшаб кетади. Биласизлар, нуқул сувни шолпиллатасан, бассейн ёнидан базўр судралиб борасан ва (Бранхам ака чуқур нафас олади. ─ Таҳр.) "Сузиб ўтдим!" дейсан. Хўп энди, сузишни ўрганиб олганингдан кейин, эшкак ҳам анча осойишта ва у энди унча чарчатмайди. Тушуняпсиз-ку, мана шунақа. Ўрганасан буни қандай қилишни; йўналишни ҳам танлайсан, яхшилайсан ҳам, янада енгилроқ бўлаверади, тушуняпсизлар.

E-98Ёш болача, ҳали у ҳеч қачон юрмаган бўлса, мана бу йўлакдан ўтишга ҳаракат қилиб кўради, у ёққа етиб борганигача ўн марталаб йиқилади, чарчаб ҳам қолади. Лекин ҳар қандай юриб биладиган атлет бўлса, у қаторларни орасидан ўтади, ўтганини билмай ҳам қолади. Мана, аввалида у бундай одам эди; ҳозир у мана қанақа.

E-99Илоҳий шифоланиш ваъзи билан ҳам ёки бошқа бирор нима билан ҳам худди шундай. Силжиганинг, ҳаракат қилганинг сайин ўргана бошлайсан. Агар сен ўрганмасанг, нимадир бу ерда нотўғри, тушуняпсиз. Сен ўрганишинг лозим. Худони қандай қабул қилишни ва бу аслида ўзи нимани англатишини ҳам ўрганиш зарур.

E-100Баъзида бизлар: "Э, унда шу имонни ўзи етишмайди. Унда ана у ─ мана бу йўқ", ─ деб айтиб ҳам қўямиз. Бу нарсага сабаб бор, сабаб бор. Баъзида бу эътироф этилмаган, тан олинмаган гуноҳ. Унақа одамга литрлаб мой тўкиш мумкин ва хириллаб қолгунча қичқириш мумкин, бу нарсалар ана ўша ёвуз руҳга озгина ҳам тегиб кетмайди. Йўқ, тақсир. Эътироф қилиш зарур. Юрак сирларини билиш мана нимани амалга оширади. "Бор, буни тузат", ─ дейди, буни аниқлайди, ошкор қилади.

E-101Бироқ бунақада жуда секин бўлиб чиқади, тушундингизлар. Бошқаларда эса ундан кейин сабри тугайди ва: "Эй, мен учун ҳеч қачон ибодат қилинмайди", ─ дейишади. Аммо ҳозир биз нима... нима ўзи юз беришини, Илоҳий шифоланишнинг ўзини асосини топмоқчимиз бизлар.

E-102Энди мана, инъом, кеча оқшом айтганимдай, инъом ─ бу ажойиб нарса; аммо ўзингни абадий борадиган манзилингни инъомларга асослаш мумкин эмас. Кичкина нарсага асосланиш керак эмас, инъом бўлса ─ бу кичкина нарса. Шайтон ҳам Худода бўлган ҳар қандай инъомга тақлид қилиб билади, у ҳам, тушуняпсизми, буни қилган нарсани нақ ўзини қилиши мумкин, айнан ўзини. Шундай экан, бизлар буни кузатишимиз лозим.

E-103Менга келсак, баъзида, нидолар қилишни, ҳайқиришларни тушунтираман; жинларни қандай қичқирганларини мен кўрганман. Тиллар ҳақида гапирадилар; Мен жинларни ўзга тилларда гапирганини кўрганман. Албатта, у бунга тақлид қилади. Бу асл эмас, балки бу унга қилинган тақлиддир, тушунасизларми, шундай қиладики, худди ҳақиқийдек кўринади. Одамлар ҳам баъзида, ким буни фарқига бормайди, буни ҳақиқий дейишади, қачонки бу ҳақиқий эмас.

E-104Илоҳий шифоланишлар билан ҳам худди шундай бўлади. "Ҳа, бу қандайдир фокус ёки шунга ўхшаган бир нима", ─ деб ўйлайдилар. Бу бундай эмас. Бу асл, ҳақиқий нарса, Худонинг айтгани Ҳақиқат эканлигига бўлган покиза имон бу. Бу жонимизнинг ўша мустаҳкам лангаридир! Шунинг учун қачонки бу лангардай ўрнашади, кейин буни ҳеч нима тебратолмайди. Бу ўша ерда қолади. Шу учун ҳам, ҳаракатларимизни ифодалайвериб...

E-105Хўш мана, имон ─ бу Худодан очиқлик. Мана, имон ─ бу очиқлик. Мен мана нимага, бир дақиқага тўхталмоқчиман. Бу очиқлик. У буни сенга Ўз инояти (марҳамати. ─ Тарж.) орқали очди. Сен арзийдиган бирор иш қилмадинг. Сен ўзингни имонда қўзғатганинг йўқ. Агар сенда имон бор бўлса ─ у сенга Худо инояти билан берилган. Шунинг учун Худо буни сенга очади, шу учун имон ─ бу очиқлик. Шунингдек, Худонинг барча черкови очиқликда қурилган.

E-106Яқинда бир баптистлар хизматчиси: "Мен шундай, очиқликни қабул қилолмайман", ─ деди.

E-107Мен унга: "Унда сен Библияни қабул қилиб билмайсан. Сен Масиҳни қабул қилолмайсан, чунки У ─ бу Худонинг очиқлигидир. У ─ танада очилган Худо", ─ дедим. Шунинг учун бутун черков Илоҳий очиқликда қурилган.

E-108Исо менимча Бутрусга айтган, У: "Мен ҳақимда одамлар нима деб ўйлайдилар?" ─ деган эди. У Ўз шогирдларига мурожаат қилган эди.

E-109Шунда: "Баъзилар Илёс, баъзилар Мусо ёки пайғамбарлардан бири, Еремиё", ─ деб айтиб юрибдилар, дейишди.

E-110"Сизлар-чи, Мени ким деб айтасиз?" ─ деди У.

E-111"Сен Масиҳ. Барҳаёт Худонинг Ўғли!" ─ деди у

E-112Хўп мана, рим-католик черкови, У Бутрусга: "Мана шу қоя устида Мен Ўзимнинг жамоатимни қураман", ─ деб айтган дейишади.

E-113Протестантлар, У жамоатни Ўзида қурган, дейдилар.

E-114Хўп мана, балким улар ҳақдирлар ҳам. Аммо мен учун, улар ҳам, булар ҳам адашадилар. Бу нарса Унинг Ўзи Ким эди, мана шу руҳий очиқликда қурилган эди. "Ахир бу сирни сенга инсон эмас, балки Осмондаги Отам очиб берган. Шу учун мана шу қояда (У Ким эди, мана шу очиқликда; У Ўзи Калом ва ҳаммаси бир эканлиги очиқлигида), мана шу қояда Мен Ўз жамоатимни қураман; ва ҳатто ўлим шоҳлиги ҳам жамоатимга бас кела олмайди". Бу дегани, бунга ўлим шоҳлиги қарши бўлади деганидир.

E-115"Ҳобил, имони бўйича (очиқлик, ўша кунларда ёзилган Библия бўлмаган эди), Ҳобил имони бўйича Худога Қобилдан кўра яхшироқ қурбонлик келтирдики, Худо уни солиҳ киши деб билди". Қандай қилиб? Имони бўйича. Қандай? Очиқлик бўйича. Очиқлик бўйича Ҳобил Худога яхшироқ қурбонлик келтирди, чунки унга у ерда дала мевалари эмас, бу қон бўлганлиги очилган эди.

E-116Мана нима учун баъзи одамлар бунга ишониб биладилар; баъзилари бўлса ишонолмайдилар; баъзилар бунга ишонаман деб кўрсатишга урунадилар.

E-117Одамлар ибодат қатори ўтадиган аудиторияда, баъзиларни топасан ─ уларнинг ҳаммаси яхши одамлар, айтайлик, шундай одамлар борки, улар кучлари борича ишонишга ҳаракат қиладилар, ўзларини унга киритишга урунадилар; бошқалар бўлса ─ шундай иноят бўйича, бу уларга шундай берилган. Мана шундай, фарқ бор. Тушуняпсизларми? Мана бу амалга оширадиям. Ҳақиқий очиқлик ҳам шу, чунки имон ─ бу очиқлик Худодан. Аввало бу очиқ бўлиши лозим.

E-118Исо буни: "Агар Мени юборган Ота бировни жалб қилмаса, аввало (ёки, аввало унга Мени очмаса), у Менга келолмайди", ─ деган пайтида аниқ ифодалади. Сиз буни ўқишингиз керак. Бу Муқаддас Ёзувда... ёки, Муқаддас Юҳанно 6:44да ва 46-оятгача. Уни Ким эканлигини улар билмас эдилар. Улар Уни шундай одатдаги Одам деб ўйладилар. Улар Уни шунчаки, бугунги одамлар каби, қандайдир бир пайғамбардир деб ўйладилар. У Пайғамбар эди, У оддий Одам эди, лекин бу ҳаммаси эмас эди.

E-119Худди кеча оқшом, ...деб айтганимизга ўхшаб. Китобни олган пайтингизда, сиз эҳтимол у ерда мени "Иккита ҳаёт китоби" деб айтганимга бироз довдираб қолишингиз мумкин. Бу битта китобни ўзи, бироқ унинг биттаси ─ бу сизнинг табиий туғилишингиз, бошқаси эса ─ бу сизнинг руҳий туғилишингиз. Унинг бири тўппа-тўғри иккинчисига этади, худди пояча буғдойга этганига ўхшаб. Ҳар сафар сиз менга мурожаат қилганингизда, сиз менга худди тирик одам сифатида мурожаат қиласиз. Аммо бу ерда менинг бир қисмим борки, у ўлиши керак бўлган шахсдир. Бу худди ўша китоб бўлиб, мана ўша ёқдан исм олиб ташланади (ўчирилади. ─ Тарж.). Бироқ, боқий, абадий бўлган, тақдир этилган, олдиндан белгиланган, танланган, ушбу исм ҳеч ҳам у ёқдан ўчирилмайди, чунки у ҳамма вақт унда бўлган. У ҳеч ҳам ўчирилиши мумкин эмас. Сиз буни ўша китобда сезасиз, шу учун биз сизнинг довдирашингизни камайтирамиз. Сиз буни мана шу тарзда топасиз, чунки, мен ўйлайман... Уни грамматик жиҳатдан тартибга келтирган Вэйл ака, бу ҳақида бугун менга эслатди. "Тўғри", ─ дедим мен.

E-120Баптистлар иккита алоҳида китоб бор деб ишонадилар. Шунинг учун бу иккита алоҳида китоб ҳамдир, бошқа томондан эса, алоҳида иккита китоб эмас. Мен ─ учта алоҳида одам... Мен ─ тана, жон ва руҳ, учта алоҳида одам, аммо мен... фақат бир нарса мени мана шу тирик жон қилади.

E-121Фақат битта ҳақиқий ҳаёт китоби бор. Худди, мисол учун, буғдойнинг поядан ўтадилан биргина куртаги, унинг попугидан ҳам, унинг чорисидан ҳам, буғдойидан ҳам ─ унинг бутун ҳаёти давомида ўтади. Лекин сиз: "Мана, у ерда буғдой ётибди", ─ дейсиз. Бу буғдой эмас, бу пояча; аммо биргаликда ─ бу буғдой. Тушуняпсизларми, бу буғдой, чунки бунинг ҳаммаси пояча, лекин сиз буғдой деб айтаётганингиз ─ бу унинг охиридаги дони. Қолганлари уни ташувчиси бўлиб, у ўлиши керак. Шунинг учун у ерда бир жойда худди сенинг исминг Қўзининг Ҳаёт китобидан ўчирилиши мумкиндай, бошқа жойда бўлса мумкин эмасдай эшитилади. Шу учун, мана у қаерда. Буларнинг барчаси у ерда, ўша буюк очиқликда, қайсики у Етти Муҳр вақтида маълум бўлди. Нима учун... қандай қилиб одамлар бунга ишонмай биладилар?

E-122Исо айтган эди: "Агар Мени юборган Ота бировни жалб қилмаса, у Менга келолмайди". Шунинг учун: "Самовий Ота Менга берган ҳар бир одам Менинг олдимга келади". Ҳеч бир одам агар бу сенга Худонинг ваҳийси билан очилмаса, Унинг ким ва ёки буларнинг ҳаммаси қанақа эканини тушуниб билмайди. Ана ўшанда бунга бўлган имонинг билан мос ҳолда ҳаракатга тушасан. Тушуняпсизларми? Бу ерда бизлар Худони Исода очилганини ва буни кўриш кимга тақдир этилган бўлса, фақат ўшалар кўришини равшан кўряпмиз. Албатта мана шу Ёзув жойини ўқинг. Мен ўшанда буни ўтказиб юборган эдим, бу Юҳанно Хушхабари 6:44-46. Мен буни ташлаб ўтдим, чунки мен бизга буни ўтишимиз учун вақт етмасдир деб ўйладим, чунки ана у ерда соат олдинлаб кетаяпти.

E-123Шу тарзда бизлар... Эътибор беринг: "Агар Мени юборган Ота бировни жалб қилмаса, ҳеч ким, ҳеч ким Менга келолмайди. Шунингдек, Самовий Ота Менга берган ҳар бир одам Менинг олдимга келади". Улар буни пайқаб оладилар. Бошқа ҳеч ким бундай қилолмайди, бошқа биронта одам. Қанақа яхши одам бўлсанг ҳам, ким бўлсанг ҳам, бунинг аҳамияти йўқ, бу сенга очилган бўлиши керак. Шунда сен Исо Масиҳ ким эканлигини кўрасан.

E-124Ҳозир энди, мўлжалланган режа бу ерда ҳаммани кўзи ўнгида. Худди ҳамма уруғ сингари, Худо Каломи ─ бу уруғ, ва у ҳам олдиндан тайёрланган заминга эга бўлиши керак. Агар сен уруғни эксанг, уни шунчаки у ерга ташласанг, ундан фойда йўқ. Қушлар уни чўқилаб кетади. Тикану-қушқўнмаслар орасига ташласанг, улар тезда уни қисиб ташлайдилар. Исонинг маталида шундай дейилган. Шу учун, аввало замин тайёрланган бўлишлиги керак. Шу учун ҳам Худованд мустақил инояти бўйича, олдиндан юракни тайёрлайди. У сени дунё яратишидан олдин Уни мана шу даврда қабул қилишга тайёрлади. У Ўзининг аввалдан билиши орқали сени билди ва абадий ҳаётга тайинлади. У сени билар эди, шунинг учун У сени тайёрлади.

E-125Мана нима учун сизлар буларнинг барчасидан чиқдингиз ва ҳозир турган жойингизга кирдингиз. Бу сизни Худо ўша ерга элтди, ўша ерда бўлишингизни олдиндан тақдир этиб қўйди. Ёки бўлмаса, агар мана шу ер, замин олдиндан тайёрланилмаса, у уруғ униб-ўсмайди. Мана нима учун имоннинг уруғи имонни ваъз қилган пайтингда, Раббийни фикрларни фарқлашини кўрадилар ва нималар содир бўлишини ҳам кўрадилар, ва яна улар Библиядаги инъомларни ишлашини ҳам кўрадилар, одамлар: "О-о, ҳаллелуйя, мен бунга ишонаман", ─ деб айтишга тушадилар, кейин чиққанларида умидсизликка тушган бўладилар. Кўряпсиз, замин олдиндан тайин этилган бўлишлиги керак. Шунинг учун сиз уни қачон бунга тушишини ҳам биласиз.

E-126Менинг кеча оқшомдаги бургутчам сингари. Ўша она бургутнинг қичқириғини эшитган пайтида у билди, бу товуқларнинг қақағлашидан шундай фарқ қилар эди, чунки у тухумни ўзидан бургут эди-да. ...эмас, у ўша эшитган пайтида бургут бўлиб қолмади, у ҳар доим бургут эди. Христиан ҳам ҳар доим шундай бўлган! Мана нима учун бу ажралиш, ажралган пайтингда, чунки сен ўзингни биринчи ота-онанг, Одам Ато ва Момо Ҳаво орқали мана шу тузоққа тушдинг. Сен табиатинг бўйича гуноҳкор бўласан. Сен ўшандай бўлишни хоҳламайсан. Аммо энди сен Хушхабарни эшитдинг, шунинг учун "имон эшитишдан келади", очиқлик, тушуниш эшитишдан келади. Сенинг ичингда нимадир бор.

E-127Сен билан ёнингда бошқа биров ўтиради-да: "Э-э, мен бунга ишонмайман. Бўлмаган гап! Мен бунга ишонмайман. Буларнинг ҳаммаси қуруқ гап", ─ дейди.

E-128Ҳосил байрами кунида бўлгани сингари, улар: "Ие, улар ичиб маст бўлиб қолибдилар-ку", ─деб масхара қилдилар. "О-о...", ─ дедилар. Ким билан бу содир бўлган бўлса, улар учун бу ─ муҳим эди. Нима учун? Худо ҳар бир одамга, индивидуумга очилган эди. Улар ҳали кулишар экан, булар эса қувондилар. Бу индувидуал ─ алоҳида бир одамга очиқлик бўлиб, у эса имон ҳисобланади; имон, қайсики у аниқ. Агар бу ҳақиқат бўлмаганида, унда бу нарса умуман бўлмаган бўлар эди. Бу имон эди.

E-129Уруғ учун фақат, биринчидан, замин тайёрланган бўлишлиги керак. "Худо олдиндан белгилаб қўйганларни даъват этди, даъват этганларни оқлади, оқлаганларни Ўзининг улуғворлигидан баҳраманд қилди". Агар буни ўқимоқчи бўлсангиз, Римликларга 8:28-34, шунингдек, Эфесликларга 1:1-5. Тушуняпсизларми: "Худо олдиндан белгилаб қўйганларни даъват этди, даъват этганларни оқлади, оқлаганларни Ўзининг улуғворлигидан баҳраманд қилди". Ҳаммаси тамоман ўз жойида. Бизларга бу бундай эмасдай, бироқ бу Ёзувга қаранг. Худо Каломида қандай ёзилган бўлса, шундай аниқ нишонга, мўлжалга тушади. Мактуб рад этилаётганлигини бугун бизлар кўриб турибмиз. Ахир Ёзувда улар шундай қилади деб айтилмаганми? Албатта. Буларни ҳаммаси Худодан тайин этилган.

E-130Оҳ, бу сенинг юриш-туришингга қувонч бериши керак. Қадимдаги христианлардан шунчалик фарқи бор, мана бизлардаги фалокат (камчилик. ─ Тарж.) қаерда. Қачонки ўша одамларнинг юрагида Исо Масиҳ бу ─ Эммануил экани ҳақидаги асл, ҳақиқий очиқлик келганида, улар саботли одамлар эдилар. Бироқ бугун деноминациялар устимиздан чапак чалмоқдалар. "О-о, сенга айтай, уларда очиқлик йўқ. Бу ёққа кел". Сен уларнинг очиқликларига боғлиқ бўлиб қоласан. Агар уларнинг очиқликлари Худонинг Сўзига мос келмаса, унда у меникими ёки ҳар қандай бошқаникими ─ у нотўғри. Мана қачон ечим бошланади. Нима тўғри ва нотўғри эканини Худонинг Каломи айтади!

E-131Ҳар қандай уруғ учун ҳам тупроқ ер бўлиши керак, шубҳасиз. "Шунинг учун Худо олдиндан белгилаб қўйилганларни даъват этди,..." Кўряпсизми, У нима бўлишини олдин билган эди. Эътибор беринг, Исо яна уруғ ҳақида: "Баъзилари тошлар орасига, бошқалари ҳар нарсалар аралашган тупроққа тушибди. (Кўряпсизми, тиканлар, қушқўнмаслар ва бошқалар бўлган жойда, улар ўсолмас эди.) Яна бошқа уруғлар эса яхши тупроққа (яхши тупроқ, яхши ер, қайсики тайёрланган эди, тайёрлаб қўйилган) тушибди".

E-132Ҳамма... бу ерда инсон, у товуқ каби. У ҳамма жойда... топишга уруниб, қидираверади. Ана унга дуч келади, мана бунга дуч келади, лекин ундан кейин, кутилмаганда осмондан садо бўлади. У ўша заҳоти уни таниб олади. "Бу Худо Каломи!" Кўряпсизми, у буни билади, чунки нимадир унинг юрагида буни айтиб турар, бу ҳақида унга очиб берар эди.

E-133Эътибор беринг, Ишаё пайғамбар: "Ана, қиз ҳомиладор", ─ деган эди. Қанақанги ғалати фикр. Қандай қилиб ақли ўзида бўлган одам бундай дейиши мумкин? Ҳали ҳеч қачон қиз бола ҳомилали бўлмаган. "Қиз бола ҳомиладор". Мана шундай, у айтган сўзи учун хавотирланмаган, у фақат айтган эди. Қиз қандай қилиб бундай қилолади? Бу унинг (пайғамбарнинг. ─ Тарж.) иши эмас. Фақат Худо айтганини, У нима қилишини айтган. Худо унга буни очди. Унга ваҳий кўрсатди, буни очди ва бу аниқ шундай эди.

E-134Худди ўша Худо менга ана у одамда фарзанди бўлади деган эди, у одамда боласи бўлолмас... қиз боласи бўлолмас эди. Қолган нарсалар билан қандай бўлганди ва шунга ўхшаган, қачонки доктор: "Бундай бўлиши мумкин эмас!" ─ деб турганида, бу қанчалик ғалати эшитилади.

E-135Аммо қачонки Худо: "Бу юз беради", ─ деганида, ичкарига қанақа сўз тушишига боғлиқ. Эсингизда бўлсин, пайғамбар у ерда турди ва Унинг Сўзи чиқди.

E-136Худо Ибтидо 1да, У деди: "Ёруғлик бўлсин. Бу бўлсин. Ана у бўлсин. Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини, эркагу-аёл қилиб яратди уларни". Ерда эса ҳали ҳеч нарса йўқ эди. Кейин бизлар Ибтидо 2да кўрамизки, мана ─ У Ўз суратидай қилиб одамни яратди ─ ҳамма яратилган нарсалардан кейин ҳам ерга ишлов берадиган бирон кимса йўқ эди. Бу нима эди? Бу Унинг Сўзи, У буни айтди. Шунинг учун У: "Ёруғлик бўлсин", ─ деганидан кейин ҳам, мумкин, яна саккиз юз йил ёруғлик бўлмагандир. Мумкин, ҳеч қандай ёруғлик бўлмагандир, лекин У буни айтди! Шунинг учун У буни айтгани туфайли ─ "Пальма бўлсин, Дуб бўлсин. Мана бу бўлсин." ─ бу уруғлар ўша сув остида шаклландилар. Тўғри. Шунинг учун ўзини вақти келиб, ўзининг даврида, ўз даври келиб у униб чиқди! У панд бермайди, бу Худо Каломи. У шундай хато қилиб билмайди; У ифодаланган эди.

E-137Мана шундай, бир куни Худо инсон билан юзма-юз гаплашди. Аммо Мусонинг вақтида, олов тушгани пайтида, улар: "Худо... Худо эмас, балки Мусо гапирсин. Бизлар ўлиб кетишимиз мумкин", ─ дейишди.

E-138Шунинг туфайли У: "Мен улар билан бошқа бундай гапирмайман. Мен уларга пайғамбарни юксалтираман", ─ деди. Худонинг усули доимо шундай бўлган.

E-139Мана, пайғамбар турибди; мана у илоҳий таъсир остида. "Бир дақиқа. Агар мен буни айтсам, биласизми, одамлар мени ақли жойида эмас, деб ўйлашади", ─ деб, у ўзининг ақли, идроки ҳақида ўйламади. Тушуняпсизми, бу унинг фикрлаши. Бунда у худди Момо Ҳавога ўхшаб, шайтонга қулоқ осади.

E-140Токи сизга доктор, сиз яшолмайсиз деб турар экан, сиз соғайиб кетолмайсиз, сиз у ёки бундай бўлолмайсиз, токи сиз буни эшитар экансиз, бунақа уруғ ҳеч қачон бундай тупроққа тушмайди, ҳеч қандай фойда келтирмайди. Уддалаёлмайди. Аммо қачонки нимадир буларни барчасини юлиб ташласа ва шунда у мана бу тайёрланган ерга, тупроққа киради, шунда энди буни ҳеч нарса суғуриб ололмайди.

E-141Мана шундай, аҳамияти йўқ, бу қанча вақтни эгаллайди, бу юз беради. Мана, У: "Қиз ҳомиладор", ─ деди. Сизлар биласизми, бу бўлиши учун, саккиз юз йил ўтган эди? Худо у қизни олдиндан билди, у ким бўлади, уни исми ким бўлади, бу уруғ қаерга тушади. Сиз бунга ишонасизми? Албатта, У олдиндан билди. Шунинг учун мана шу буюк мўъжиза айнан аёл қорнидан вужудга келади. Худо бу ҳақида билар эди. У буни пайғамбарига очди холос, у эса садоқатли эди ва у Сўзни эълон қилди. Бу нима эди ўзи, деб уни хатто ўйламади, у буни шундай эълон қилди. У буни яхшилаб ўйлаб кўришга уринмади.

E-142Агар ўйлаб кўришга ҳаракат қилсанг... Мана бу эркак, бу аёл, ёки мана бу ерда ўтирган ана у одам ёки яна кимдир: "Мана шунча йиллар чўлоқман. Доктор ҳеч бир иложи йўқ, деди", ─ деб ўйлаб кўришга уринса нима бўлади? Ҳа, унга маълум бўлишича, мумкин, иложи йўқдир ҳам, ва бу ҳақиқат.

E-143Лекин агар нимадир мана шу ёввойи ўтларни суғуриб ташлаб билса, агар Худо Ўзининг инояти бўйича (воиз эмас, бошқа яна бирон киши эмас, балки Худо), "Мен соғаяман", деган очиқликни юрагингизга солиб билганида эди, унда у ерда сизни ҳеч нарса ушлаб турмайди. Ҳеч нима сизни у ерда ушлаб турмайди. Сиз соғ-саломат бўласиз! Аммо бу нарса бўлиб ўтмагунича, худди доктор бу ерда ўтирасиз деб айтгани каби, бу нарса бўлиб ўтмагунигача, ўша ерда ўтираверасиз. Бу сизга очилган бўлиши керак. Буни Худонинг инояти сизга очади.

E-144Мана шундай, эътибор беринг, Худо буни қайси қизга келишини билар эди. Ишаёга эътибор беринг. Ҳеч қандай саволлар ҳам бўлмаган эди. Ишаё: "Раббий, бироз тур! Бир дақиқа кутиб тур. Менга Сен нима дединг? Қиз ҳомиладор? О-ҳо, Ота, тўхтаб турчи. Ҳали бунақаси бўлмаган", ─ демади.

E-145У иккиланмади. У фақат: "Қиз ҳомиладор!" ─ деди. Бу рост.

E-146Марямга эътибор беринг: "Раббий, Раббий, бир дақиқа кутиб тур. Биласан, мен ҳали эр кўрмаганман. Бунинг иложи йўқ. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган. О-о, йўқ-йўқ. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган. Қандай қилиб менда бу бола бўлади? Мен ҳали эр кўрмаганман, шу учун бунақаси бўлиши мумкин эмас! Фаришта, сен хато қилдинг, холос. Сени айтаётганларингни бариси сароб. Биласан, менинг черковим бунақа ишлар бўладиган вақтлар ўтиб кетган дейди". Йўқ, бу нарса ҳеч ҳам кирмаган бўлар эди. Марям шубҳада қолмади.

E-147"Мен ҳали эр кўрмаган бўлсам, бу қандай бўлади?" ─ деб сўради Марям Фариштадан.

E-148"Муқаддас Руҳ қамраб олади, Худойи Таолонинг қудрати сени қоплайди", ─ деди У.

E-149"Мен Эгамнинг бандасиман!" ─ деди у. Кўряпсиз, ҳеч қандай саволсиз.

E-150Ишаё, Худо фикри ─ ваҳийси орқали Ишаёнинг юрагига Сўзини солди, бу керакли ерга тушди. Бу пайғамбар эди. Ўша пайғамбарни қандайдир инсоний доноликлари билан иши йўқ эди. У қанақадир инсоний фикрларни ўйлаб, хавотирга тушмади. У бирор кимсанинг шахсияти ҳақида ҳам ўйлаб ўтирмади. У Худонинг Унга бағишлаган воситаси эди, Худо унга эълон қилар ва у айтар эди. Вассалом. Бу хафа қиладими ёки йўқми; бу нотабиий эшитиладими ёки нотабиий эшитилмайдими; унинг учун ҳеч қандай фарқи йўқ эди, бу одам эмас ─ Худо эди.

E-151Ана ўшанда ушбу Сўз чиққани пайтида, ҳозир у уруққа айланади. У қаёққадир тушиши керак. Агар буни Худо айтган бўлса, мана шу уруғ кириши учун қаердадир қорин бўлиши керак. Худди У айтганидай: Ишонганларга ҳаммаси мумкин. Агар бу тоққа: "Кўчиб ўт" деб, юрагингда бунга шубҳа қилмасанг, айтганинг бўлади", ─ деб айтганидай. Кўряпсизми, қаердадир тўғриси бўлиши керак!

E-152Эътибор беринг! Мана, бу ерда Ишаё буни айтганини кўряпмиз.

E-153Марям... биланоқ... Тупроқ олдиндан ҳайдаб қўйилган эди. У қиз эди. У эркакларни ортидан югурмади. Замин Худонинг олдиндан билиши бўйича аллақачон аталган ва тайёрланган эди.

E-154У қиз бола эди, дейилган. Худо ҳали ўшанда унинг исми қанақа бўлишини билган эди. Унинг исми осмонда ҳаёт китобида эди.

E-155Ундан кейин, бу нарса тасдиқланган эди. Шунинг учун одамлар (одамлар учун), қачонки бу амалга ошганидан кейин, бунинг намоён бўлганини амалга ошгани бўйича кўрдилар. Ҳозир бизлар орқага қараймиз ва: "Албатта, шундай ҳам бўлди", ─ деймиз, чунки бизлар амалга ошган ишларни кўраяпмиз.

E-156Нуҳнинг Худонинг ваъдасига қанақа имони борлигини унинг ишлари ифодалади. Мана шундай, Худо Нуҳни учратди ва У: "Нуҳ, ёмғир ёғади. Мен бутун ер юзини сув билан йўқотаман", ─ деди. Мана энди, ҳеч қачон ёмғир ёғмаган эди. Бунинг иложи йўқ. Хўш, Нуҳ эса... олди. "Мен сенга айтадиган ўлчамларда кема тайёрла", ─ деди. У бўлса дурадгор эди, шу учун қаттиқ (гофер ёғочи. ─ Тарж.) ёғочдан, ундан тахта кесиш ва кейин маҳкамлаш учун, уларнинг бўйи ва бошқа жиҳатларини ўлчаб ва унга Худо айтгани каби смола сурта бошлади. Сиз тасаввур қилаяпсизми, одамлар у ҳақида нима деб ўйлашди?

E-157"Ҳа, бу одам ҳақиқатдан ҳам ақлдан озибди, чунки у осмондан сув тушираман деди, у ерда эса ҳеч қандай сув йўқ", ─ дедилар. Бироқ, сиз кўряпсизми, Нуҳ бу ҳақида ўйламади. Одамларга ундаги имонни ва яна Худо нима деган бўлса, бу амалга ошишини унинг ишлари намоён қилди, ифодалади.

E-158Мана нима учун ҳақиқий христиан Худонинг Каломидан бошқа ҳамма нарсадан айрилади. Одамлар нима деб ўйлайдиларо, ким нима дейди, аҳамияти йўқ, у ажралди, чунки... У буни шунчаки гапирмаяпти. Агар бу шундай бўлмаса, кўп ўтмай унинг ишлари фош бўлади. У қайтиб кетади, бирон ёққа кетиб қолади, биттасига, бошқасига бориб қўшилади, ...бошлайди, у ўзини кимлигини кўрсатиб қўяди. Бироқ у ҳақиқий бўлса, агар унга Худо Каломи экилган бўлса, унда У (Уруғ. ─ Тарж.) Ўзига хос мева беради. Қарабсанки, бу одам ўша улуғ соат учун тайёрлана бошлайди, тушуняпсиз. Нуҳ ҳам худди шундай иш тутди.

E-159Мусо қўлида ҳасса билан фиръавндан одамларни олиб кетишга келди. Мана шундай, ...Мусони тасаввур қилинг. Библия у мисрликларнинг барча билимларини ўрганганди дейди. У доно одам эди. У бошқаларга уларнинг интеллектуал-инсоний нарсаларини ўргатиб билар эди. У уларнинг барча билимларига ўргатилган эди. Унга ўз билимини оширишини ҳожати йўқ эди. Мана энди, мана шунақа одам ҳақида ўйлаб кўринг, дашт-биёбонда, мана шу барча маълумотлари билан ва шундан кейин Худо унга зоҳир бўлади ва: "Мусо, мана шу таёқни қўлингга олда, мана шу қўлингдаги таёқ билан Мисрга бориб, Менинг болаларимни олиб чиқ. Мана шу қамчин билан у ердаги ҳаммасини уриб чиқар", ─ деди.

E-160Хўш мана, нима бўлар эди, агар Мусо: "Бир дақиқа, мени назаримда мен зиёли, интеллигент Зот билан гаплашаяпман шекилли, мана шу "Мен Барҳаёт" билан. Хўш, қандай қилиб мен қўлимдаги букри таёқни олишим ва сипоҳлари найза...лар билан қуролланган, миллионлик армияни енгишим мумкин? Менбўлсам жангчи эмас, чўпонман. Мен буни қандай қилиб биламан?" ─ деса.

E-161Ҳеч қанақа савол бўлмаган эди. Нима учун? Нима учун? Замин унинг юрагида эди! У олдиндан танланган одам эди. Худо Иброҳимга буни У қилишини айтган эди, шунинг учун у ерда тайёрланиб қўйилган замин, тупроқ бор эди.

E-162Шунинг учун Мусо мана шу таёқни олди ва ўша ёққа борди ва халқни ичидан халқни олиб чиқди. Қачонки қўлидаги таёғи билан келганидава фиръавнга "Уларни қўйиб юбор", ─ деган пайтида, фиръавн унда ўзи қилаётган ёки қилмоқчи бўлаётган ишига имонини кўрди. У Худонинг ваъдасига имони бор эди, қайсиники ваъда берган эди. У буни ўз қўлларига олиш учун борди. Бошқа ҳеч бир киши буни қилмаган бўлар ва бошқа ҳеч ким буни қилолмаган бўлар эди. У шуни қилишга тақдир қилинган эди. Худо бу нарса бўлади деб Иброҳимга олдиндан айтган эди. Шунинг учун ваъданинг вақти яқинлашган эди, ўғил бола, чиройли болача туғилди. Унинг ота-онаси ─ Имром билан Йўхавад ҳам ҳукмдорнинг буйруғидан қўрқмадилар. Кўряпсиз, нимадир бор эди, замин аллақачон тайёрланганди.

E-163О Худойим, умид қиламанки, мен ҳам бугун тайёрланган заминга гапираётгандирман! Агар уруғ керакли жойга тушса вабаъзилари... бўлади. Агар бундай бўлмаса, бу нарса юз бермайди. Бу шундайин бир...

E-164Худди шундай тарзда: "Бранхам ака, бу гўё бизларнинг мавқеимизни пастга ураётгандай бўлади", ─ дейишади. Агар бу шундай бўладиган бўлса, унда бу христианликнинг мавқеисини ҳам ёмонлаштиради. Тушуняпсизми, хоҳлаган нарсага тақлид қилиш мумкин. Бироқ бу агар ҳақиқатдан ҳам кирса, Худонинг Каломи ҳақиқий, ишончли тупроққа тушса, У Ўзига ўхшаганини етиштиради. Албатта, чунки бу уруғ.

E-165Нуҳ... Мусо, унинг ишлари у ишонган Худонинг ваъдасига имонини ифодалади. Фиръавн, у бир инсон сифатида бор нарсанигина кўра олди, лекин ...ни кўрмади. Мусо бу ишни қандай қилмоқчи бўлаётганини кўрмади, аммо у Мусо ўзи айтаётганларига ишонишини билар эди, ёхуд у саройда қўлидаги таёғи билан турмаган бўлар эди. "Мана шу таёқ билан уларни бу ёқдан олиб чиқаман", ─ деди. Кекса одам, саксон ёшда. Атлетикачи эмас; кексайиб қолган, елкалари эгик, чекка соқоллари ҳов..., эҳтимол, белигача оппоқ сочлари, агар умуман бор бўлса. Шундай қилиб, қўлидаги таёғи билан ўша ерда: "Мен уларни олиб чиқаман. Халқни қўйиб юбор, РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ. Агар шундай қилмасанг, Худо сени жазолайди!" ─ деяпти. Омин. Нима учун? Ахир у қўрққанмиди? Ахир битта найза, камон ўқи, яна бирон нарса бунга нуқта қўяр эди. У қўрқишни билмайдиган, довюрак эди. Нимада турганини у аниқ билар эди. "Фиръавн, Худо сени ўлдиради!" ─ деди. Ҳа, жаноб.

E-166Ахир Худо унга: "Сен яна шу тоққа келасан", ─ деган эди, уни ўзи ҳам шу ёққа келишини билар эди.

E-167Ҳамду-санолар бўлсин! Бу йўлнинг охирида қаёққа бораётганимизни бизлар ҳам биламиз. Дарё ортида ер бор деб Худо ваъда берган эди. Ўз гувоҳлигингда дадил бўл. Омин. Агар бу сенга очиқ бўлса, сен дадилсан. Агар сенга бутун дунё... улар нималар демасин, сенга барибир; сен довюраксан, дадилсан. Қачонки бу сенга Худодан келаётган Ҳақиқат экани очиқ бўлса, ўшанда сен дадил бўлишинг мумкин. Агар бундай бўлмаса, сен бўлолмайсан.

E-168Довуд, қўлидаги палохмони билан бутун Исроил лашкарига уларнинг Худосига бўлган имонини кўрсатди. Мана шундай, бошқа томонда Гўлиёт турган эди, у ўша ерда турар ва мақтанар эди. Довуддан бир неча бор йирик бўлганича, унинг бармоқлари ўттиз беш сантиметрдан эди. Ва у паҳлавон, филистлик гигант одам эди. Мана энди Довуд, энг кичик, у армияга бориш учун жуда ҳам кичкина ─ пакана бўлганидан, ундан фойдаланолмас эдилар. Шунинг учун, унинг акалари у ерда, лашкар орасида эди. Гўлиёт бўлса ҳали бери мақтанар эди.

E-169Аммо Довуд (Довудга очиқ эканини эслайсиз), у: "Мана бу Сарвари Оламнинг лашкари ўз ерида турибди, у ерда эса суннатсиз филист туриб мақтанаяпти". Бугун биз уни "рак" деб, "шол" деб атаймиз.

E-170Довуд, албатта унга ҳеч қайси бир қуролда тенг одам эмас эди. У унинг тенги эмас эди. У сипоҳнинг елкалари ўн, ўн икки футлар (фут ─ 30,48 см.га тенг. ─ Тарж.) бўлса керак. Унинг бўйи тўрт, тўрт ярим метрлар бўлса керак. Найзасининг дастаси тўқувчи ғалтагидай келар, эҳтимол, олти метрлар, ундаги найзасининг ўзи бир метрлик бўлиши мумкин.

E-171Ана шундай кичкина Довуд иккита ипча билан бир парча тери, эчки ёки қўй териси биқинига боғлаб олганича, ўша ерда турибди. Бироқ унга аён бўлган эди! Очиқлик унга тегди! Омин! "Мени айиқнинг, шернинг оғзидан Худо ҳимоя қилган бўлса, унда У мана шу суннатсиз филистни албатта менинг қўлимга топширади!" ─ деди у.

E-172Унинг акалари буни қилишга ундан ҳам қодир эдилар. Шоул лашкаридагиларнинг ҳар бири унинг елкасидан келар эди. Аммо кўряпсиз, бу уларга очиқ эмас эди. Омин. Мана гап нимада. Улар уни енгишлари мумкинлигига, Худо буни қила олишига ишонар эдилар, аммо бу уларга очилмаган эди; лекин бу Довудга очилган эди. Шунинг учун шу ернинг ўзидаёқ фарқи кўриниб турибди. Агар сенга Худо сени шифолаши тўлиқ аён бўлган бўлса, сен буни оласан. (Тасмада бўш жой. ─ Таҳр.) Сиз буни оласиз. Менга фарқи йўқ: сизда қанақа муаммо, қанчалар тенгсизлик бўлгани билан, балким муаммонг Довуд билан Гўлиётни тенглислигидан ҳам баттардир, менга бунинг аҳамияти йўқ. Лекин бу сенга очиқ бўлса...

E-173Шунинг учун эътибор беринг, қачонки бу аён бўлган эди, Довуд дадил, қўрқмас бўлди. У: "Бугунни ўзида мен уни бошини оламан! (Сўзлар тушунарсиз. ─ Таҳр.)... бизнинг Худомиз". Ўша ҳал қилувчи лаҳзада, бир қарорга келиш керак бўлган пайт, Худо инояти билан, ўша кунда Ўша Худо иноят қилди ва унинг юрагини кўриб, ушбу имон уруғини ўша ношудгина йигитчага жойлади; худди Ўша Худо мана шу ҳал қилувчи лаҳзада мана бу аёлни, ана у эркакни мана шу аравачадан турғазиб билар эди. (Сўзлар ноаниқ.) Қачонки имоннинг бу уруғчаси сенга очиқ бўлган пайтида. Бунинг учун қанча вақтни олишини мен учун аҳамияти йўқ.

E-174Энди эътибор беринг, ана у томондаги баҳайбат одам бунга ишонмаган эди. Шунингдек, рак ҳам ишонмайди. У кулди, шундай деди: "Мен кўппакмидим? Бу ёққа мен билан жанг қилиш учун ёш болани юбораяпсизлар. Мен уни найзамни учига илдириб қўяман ва сени танангни қушларга ем қиламан". Албатта, унда, унинг томонидан ҳаммаси... ҳамма нарса бор эди.

E-175Аммо кўряпсизми сиз, бу Довудни қилт эттирмади. Нима учун? Бу унга очиқ эди. У қиладиган ишига имони бор эди. У бу ишни қилишини, уддалашини билар эди. У буни бажардиям. Чунки унга аён бўлган ва у нимада турганини билар эди.

E-176Шунинг учун, агар Худо шундай тўппа-тўғри сенинг юрагингга: "Сен тўшакда ётмайсан, сен креслода ўтириб қолмайсан. Сен соғ-саломат бўласан", ─ деб айтса, унда бу хусусда ҳеч нарса сенинг фикрингни ўзгартирмайди.

E-177Бироқ, токи бу нарса содир бўлмас экан, дунёдаги барча воизлар... ибодат қилаверишлари мумкин. Мен бу нарса ёрдам бермайди демайман; ёрдам беради, бу сизга далда берар эди. Аммо, токи бу имон... Тушунасизми, шифолайдиган қудрат ўзингизда турибди. У ваъз қилувчидан келмайди. У сизга очиқлик бўйича, имон бўйича келади. "Кучим билан эмас, қудратим билан ҳам эмас, балки Руҳим билан", ─ дейди Раббий. "Менинг Руҳим, иноятим бўйича, буни сенга очади. Шунинг учун ҳеч нима буни ололмайди". Имон билан, очиқлик билан! Ўшанда Довуд ўзининг ишларини исбот қилиб...

E-178Шунинг учун, улардан баъзилари: "Мен биламан, сени қанчалик шумлигингни, манманлигингни биламан", ─ дейишди. Унинг акалари: "Сен фақат урушни томоша қилгани келгансан. Қани, қўйларингни ёнига жўнаб қол-чи", ─ дейишди.

E-179У эса: "Менга Шоул билан, генерал билан гаплаштиринглар", ─ деди.

E-180Шунда Шоул: "Ҳа, ўғлим, мен сени довюраклигингга қойил қолдим. Аммо, биласанми, сен ҳали ёш боласан, у эса ─ ёшлигидан бери жангчи. Сен уни тенги эмассан", ─ деди.

E-181У деди: "Мен отамнинг сурувини боқардим..." У буни нимагадир асослаб билди! Омин. О биродар! Шунинг учун, сени жонингни қутқарган Худо, наҳотки У сени танингни шифолаб билмайди? У сени Қутқарувчинг бўлиб қандай очилган бўлса, худди шундай сени Шифокоринг бўлиб ҳам очилади. Тушуняпсизларми? Бироқ, бу олдин очиқ бўлиши керак. Мана фарқи нимада. У нимагадир эга эдики, ана ўшанга у ўз имонини асослаб билди.

E-182"Хўш, бунақаси ҳали бўлмаган эди", ─ деди.

E-183Лекин у: "Мени шерни оғзидан қутқарган худди Ўша Худо, мана шу суннатсиз филистдан ҳам, қўлидан ҳам халос қилади", ─ деди. "Довуд, қаёқдан буни биласан?" "Мен бунга ишонаман". "Нима учун?" "Менга бу очилган".

E-184Шунинг учун у нима ҳақида гапираётганини билар, чунки паҳловон одам: "Мен сени қушларга ем қиламан", ─ деганида, у: "Мен сени бошингни оламан", ─ деди. Мана фарқи қаерда, тушуняпсиз. Ва у буни адо этди.

E-185Бир куни Шимшўнни соқчилари йўқлигида ушладилар, биёбонда, унга минглаб филистликлар ёпириляпти. Шунда у ерга қаради, у ерда эшак ўлган эди. Шунда у эшакнинг жағини олди, у қуриб ётган эди, ўша билан филистликларга ташланди, уларнинг бошларига эшакнинг жағи билан ура кетди, шунда, менинг билишимча, унда битта ҳам тиши учиб кетмади. Филистликларнинг дубулғалари, бошга бериладиган зарбдан одамни асраш учун, улар бир дюйм (дюйм ─ 25,5мм. ─ Тарж.)дан бўлса керак (чунки ўша кунлари бир-бирларини гурзи, чўқморлари билан уришарди). Лекин у эшакнинг жағини олди. Кейин минг нафар филистни ўлдирган бўлсада, эшакнинг жағи синиб кетмади. Улар келаверар, у эса мана шундай ураверар эди. Биласиз, уларнинг қолганлари тоққа қочиб кетдилар. Улар ундан қочиб қолдилар. Нима сабабдан? У бунга ишонган эди.

E-186Баъзида... Мен сизларга яна баъзи бир нарсаларни айтмоқчиман. Ёшуадай, Магдалалик Марямдай, уларнинг ҳаммаси сингари мана шу уруш, тепа-теп пайтида, ўша хоҳиш пайтида ҳаракат қилинг. Шундай, худди ўша лаҳзада, нимадир сенга очиқ-аён бўлган пайтда, буни тутиб ол! Мана шунда тур. Мана шу, юрагинг хоҳлаган, ният қилган лаҳзада.

E-187Ҳа, унда бу аён эди. У мана шу мингта филистга қараб тиккасига борди. Хўш, қачонки филистлар: "Қаранглар, ким келаяпти, қандайдир бир гўдак. Бўйи бор-йўғи бир ярим метр, ойисини эркасига ўхшаб, орқасида эса еттита гажакчаси бор, қаранг; у ерда эшакни жағи билан келишини-чи. Энди эса бизга қаранг-да, бизлар қандай буюк лашкар! Ахир бу мазах қилиш эмасми?" ─ деганида нима деб ўйлайсиз? Аммо у нима қилди ўзи? У ўша филистларга Худо унга нимани аён қилганини намоён қилди. У ўша жағни олди-ю, уларнинг устига ташланди, чунки Худо буни унинг қўлига тутқазган эди. У буни қўлига олди, у шундай қилиб бу ишни қилишига ишонган эди. Шунингдек, худди шундай қила туриб, у ўша филистларга, Худо унинг юрагига ҳам нима солганини ҳам ифодалади, билдириб қўйди.

E-188Яҳё Чўмдирувчи имонини ўз ишлари билан ифодалади. Қачонки У: "Орамизда Ўша Зот турибди..." ─ деган пайтда... Бу ҳақида ўйлаб кўринг. Юҳанно Хушхабари, бу ерда менда Ёзув жойи, Юҳанно 1:26, ҳа, шундай. У... деди.

E-189"Сен Масиҳ келади деяпсанми?Эй, инсон, ─ дедилар, ─ нималар бўлди сенга? Бизлар Уни тўрт минг йилдан бери кутаяпмиз", ─ дедилар.

E-190"У ҳозирни ўзида сизларни орангизда турибди", деди у. Ҳаллелуйя! Шунинг учун бугун ҳам У бизларнинг орамизда!

E-191У ўз имонини ўзига очилгани бўйича ифодалади, унда қандай очилган бўлган бўлса, у Масиҳни чўмдирилишини билар эди. У ўттиз ёшда эди. У билар эди, У қаердадир бўлиши керак эди. Яҳё Уни ким эканини билмаса-да, У эса шундоқ уларнинг орасида турар эди. Шунда Яҳё: "Орангизда сизлар танимайдиган бир Зот бор; мен Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман, аммо У сизларни Муқаддас Руҳга чўмдиради. Ана Ўша Зот ҳозир ораларингизда", ─ деди. У буни, ўз имонини ифодалади, чунки у мана шу кунларда Худонинг Масиҳини кўришини ва чўмдиришини билар эди. Шунинг учун, кўряпсизми, одамлар унинг ифодалаши бўйича кўрдилар. Яна унинг қандай ваъз қилиши, у ўзини қандай тутгани, уни Худодан ҳақиқий очиқликка эга эканлигини ифодалар эди.

E-192Энди, бу ҳақиқат эканини исботи учун, мана халқ орасидан Масиҳ чиқаяпти; одатдаги яхши йигит, у ердан келаяпти, қолган одамлардай кийинган. Яҳё: "Ана, Худонинг Қўзиси! У дунёни гуноҳларини олади", ─ деди.

E-193"Сен Уни қаёқдан биласан?"

E-194"Кимнинг устига... менга чўлда деди: "Муқаддас Руҳ кимнинг устига тушиб қўнганини кўрсанг, билки, Ўша Муқаддас Руҳга Чўмдирувчи бўлади"," ─ деди у.

E-195Яҳё Уни таниди, чунки ўша пайтда аломат бўлишлиги керак эди. (Сиз пайқаяпсизми?) Яҳё, ўша вақтни тахминан билар, чунки у пайғамбар эди. Унга очилган эди, шунинг учун ўша пайтда нима бўлишини, у аломат кўришини билар эди. Шу учун, у ушбу аломатни кўрган вақтда, у: "У орангизда турибди", ─ деди. У билар эди, бу вақт келганди.

E-196О-о, мен аломат кўраяпман, охирги вақт етиб келганини. Мен кўраяпман, охирги вақтнинг мана шу Мактуби учун ваъда берилган ҳамма нарсалар амалга ошаётганини, ҳамма Ёзувда айтилгани каби аниқ очилаётганини. Вақт яқинлигини ҳам мен биламан! Мен буни ҳеч иккиланмасдан айтаяпман. Бу умуман яқин, бунга мен ишонаман, чунки У буни олдидан нималар юз беришини айтган аломатларни кўраяпман. Бу ана-мана юз беради.

E-197Яҳё Худо унга очган нарсага бўлган имонини ифодалади. Сен ўзингни шифолангандай тутганингни кўрсалар, шунда улар сенда имон борлигини, сен шифоланганингни биладилар.

E-198Гувоҳлик нима дейди? Мана нима дейди: "Мен ҳозир бунга эгаман, чунки мен Худонинг ваъдасини қабул қилдим. Ҳозир бу менда ҳаракат қилаяпти. Мана шу юз бериши учун, мен тайёрланаяпман". Кўряпсизми, мана нималар қилади бизларнинг ишларимиз. Ҳа, албатта.

E-199Бир қанча вақтлар олдин, Африкага сафарим олдидан (Мен яқинда у ерда бўлдим, мана шу баҳорда, лекин мен олдингисида деяпман), у ерда бир бола бор эди, уни оёғи кафтлари абжағи чиққан экан, ундан кейин бир кафти... оёғи бошқасидан қисқа эди. У ҳаётида ҳеч қачон оёқ кийим киймаган экан. О-о, оёқлари шунчалар даҳшатли, абжағи чиққан эди. Шунда мен ўша кечқурун шу бола учун ибодат қилдим. Улар кузатиб турдилар ва бу қандай бўлганини кўрдилар, улар бола учун ибодатларида сўрадилар. Шундан кейин мен бугунисида пастга тушдим, оёқ кийимлари дўконини ёнидан ўтдим. Ўша ёққа кирдим ва у ерда эса ўша одам болага бир жуфт туфли харид қилди, уни кийсин деб. У бунга ишонди.

E-200Мана бу ердаги одамга ўхшаб, Худо унга фарзанд беради деб ишонди. Шубҳасиз, у буни юз беради деб ишонди, бу учун тайёрланиб юрди. "Мен тайёрланаман". Гарчи ҳали ҳеч қанақа жисмоний натижалар кўринмаса-да, аммо бу ҳеч қанча таъсир қилмади. У бунга ишонди. Иброҳим сингари "барча зид кўрсатаётган нарсаларни йўқ деб ҳисоблади". Мана.

E-201Шунинг сабабли, агар мулоҳазаларингиз сизга... айтса. О-о, мана қайси томондан ниш урилади. Агар сизнинг мулоҳазаларингиз буни ҳақиқат деса, Худо ─ касалларни Шифоловчи деб айтса, сизни ақлингиз буни ҳақиқат деб гувоҳлик беролади. Аммо сизни юрагингизда тайёрланган ер бўлмаса (имон кириши учун), буни ифодалаш учун, унда бу юз бермайди. Аҳамияти йўқ, мана бу ташқи одам буни қанчалар Ёзув билан пухта ўйлайвермасин ва бу тўғри, рост деса ҳам, барибир, бу вазиятни тўғриламайди.

E-202Сизлардан кимлар плёнкаларни олади? Менинг "Охирги вақтдаги Мойланганлар" деган ваъзимни олдингизларми, шу яқиндаги? Сизлар бунга ишондингизларми? Кўряпсизларми, дажжол ─ Масиҳнинг душманлари бўлади дейилган. Масиҳ душманлари иложи бўлса, танланган одамларни ҳам йўлдан оздирадилар. Уддалаёлмайдилар. Тушуняпсизми? Яхши.

E-203Лекин У: "Мойланганлар", ─ деди. Кўряпсиз, "масиҳ" "мойланган" деганини билдиради, лекин булар "анти" ("қарши". ─ Тарж.) яъни унга қаршилардир. Улар мойланган эдилар, бироқ "анти" ─ қарши, ўз таълимотларида Масиҳга қарши эдилар. Мана шундай, улар қолганлар нималар қилсалар, улар ҳам қилиб билар эдилар.

E-204Ҳозир эслолсангиз, сиз учта (айлана) доирадасизлар, лекин сиз ─ битта шахсдирсиз. Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ сингари. Учта доира, аммо битта шахс. Худди ўша битта Худонинг учта атрибути (атрибут ─ ўзига хос хусусияти, белгиси, аломати. ─ Тарж.); оталик ─ учта хизматга ўхшаб ─ оталик, ўғиллик, Муқаддас Руҳ. Шунинг учун сиз: тана, руҳ ва жон.

E-205Мана шундай, тана ташқарида ердаги уйи билан алоқага эга бўлиш учун ўзида бешта киришга эга: кўриш, таъм билиш, сезиш, ҳид билиш ва эшитиш. Ичкарида, бу руҳ, у бешта сезгига эга: виждон, севги ва бошқалар. Бироқ бунинг ичида, жон, у ерда битта. Мана, сиз қаерда яшаяпсиз.

E-206Руҳ мана бу ёққа тушиши мумкин, ташқаридан, ва сенга маълум бир нарсаларни қилишинг учун мойлаши мумкин ва сен буни қиласан ҳам, лекин бу сени қутқарилдинг дегани эмас. Бу ҳақида бир ўйлаб кўринг. Каяфас башорат қилди. Яҳудо ёвуз руҳларни қувди. Кўряпсизми, Руҳ уни мойлади. Ёмғир солиҳларга ҳам, фосиқларга ҳам ёғилади. Бегона ўтлар буғдой билан бирга қувонадилар, аммо гап ўзакда нималигида. Мана қаерда... мумкин, интеллект одамлар қабул қилишлари ва: "О-о, албатта, ёмон эмас кўринади. Мен бунга ишонаман", ─ дейдилар. Барибир, бу ҳали у нарса эмас. Йўқ, жаноб. Шунингдек, ҳатто руҳнинг ўзи бундан гувоҳлик бериши мумкин, шунда ҳам барибир бошқа нарса, у эмас. Чунки, агар ўша жон Худодан келмаган бўлса, у ўхшатиши, тақлидларни мана бу ерда қилиб билади, бироқ у ҳақиқий бўлолмайди. Сиз ўзингизни шифолангандай тутишингиз мумкин, худди бир бунга эгадай ўзингизни тутишингиз мумкин. Буни худди қабул қилгандай ўзингизни тутишингиз мумкин. Христианлар ўзларини, худди улар христианлардай тутишлари мумкин, ҳаракат ҳам қилишади ва бунда муваффақиятлар қозонишади, аммо бу улар қутқарилди, дегани эмас. Бу мутлақо тўғри. У ерда Руҳ, ҳақиқий, асл Руҳ бўлиши мумкин. Муқаддас Руҳ сени мойлаши мумкин, бу барибир ҳали сени қутқарилгансан дегани эмас. Аммо ўша ичкаридаги жон ўлмайди, У Абадий Ҳаётга эга. У ҳар доим Абадий Ҳаёт эди. Тушуняпсизларми? У Худодан келди, у Худога қайтади. Бу жон.

E-207Ҳозир эътибор беринг, мана нимага, бу бўлиши керак. Беш, имон (Инглиз тилида "имон" деган сўз ─ "faith", бешта ҳарф. ─ Тарж.), ташқари; руҳ, И-и-сус; ичкарида ─ сиз. Кўряпсизми? Мана мен бу ерда турганим каби, сизларга қараяпман, сизлардан ҳеч бирингизни билмайман. Руҳ мени мойлаши мумкин, мен барибир ҳам сизлардан ҳеч кимни билмайман. Аммо қачонки ичкарини ўзи очилса, бу Худо.

E-208Мана қаерда ташқаридан фикрлаш мумкин. Одамни оласан, айтайлик: "Ҳа, биласанми, менга зино қилиш мумкин эмаслигини мен биламан. Лекин, биласизми, кейин, руҳ менга зино қилишим мумкин эмаслигини айтади. Аммо, кўряпсанмикин, чуқур ичкарида, у ерда ҳали бери бу нарса бор". Тушуняпсизларми, бу бўлади, гўё кўриниб туради ─ бу билан ҳушёрроқ бўлиш керак.

E-209Аммо қачонки ичкаридан бошқарилса, қолган ҳаммаси бу билан битта бўлади. Худди мана шунинг ўзи кўрсатадиган хода ҳисобланади. Мана шу бошқарувчи марказ, ичкарининг ичидир. Жон руҳни назорат қилади, руҳ танани назорат қилади.

E-210Шунинг учун ташқаридан оқлаб қўйиш, ҳали ҳеч нимани билдирмайди. Ана у ердаги диндор одамлар, қайсики уларни Павлус "оқланган деворлар" ва шунга ўхшаган нарсалар деб айтган эди, ташқидан улар ҳар жиҳатдан имонли эдилар. Шунингдек, уларнинг ораларида башоратлар ва бошқа нарсалар бўлгани билан, аммо ичкарида, жонлари, имонсиз эдилар.

E-211Мана нима учун мен Руҳ билан одамлар имонлари бўйича сакрашлари ва ирғишлари ва яна ўзга тилларда гапиришлари ҳам, нидолар қилишлари, касалларга қўлларини қўйишлари ва улар шифоланишлари ва шунга ўхшашлар мумкин, имон бўйича бу буюк ишларнинг ҳаммаси бўлиши мумкин, дейман; барибир, ҳали ҳам қутқарилмаганлар. Мойланганлар, яъни руҳланганлар.

E-212Эътибор беринг, Исо деди: "Фақат ишонинглар, зеро имонлиларга ҳаммаси мумкин". Имон ва амал ─ бу эр билан хотин. Улар бирга ҳаракат қилади. Эр хотини билан бирга меҳнат қилади, хотин эри билан. Улар бир-бирлари ҳақида билдириб турадилар.

E-213Худди эркак, мен уйланганман дейди-ю, лекин хотини қаердалигини намоён қилолмайди ва кўрсатолмайди, сиз уни гапига шубҳаланган бўлардингиз. Эркак: "Мен уйланганман", ─ дейди. "Сенинг хотининг қаерда?" "О-о, негадир билмайман". Кўряпсизми? Мен унга ишонишим қийин эди. Мен дейман: "Хўш, ахир хотининг қаерда?" "Ҳа, мен билмайман". Мен бунга ишонмайман.

E-214Шунинг учун, тушунаяпсизми, агар сиз айтганингиз бўйича унга эга бўлсангиз, у сизда бор, сиз унга эгасиз, "Мени имоним бор", хўш, қандай қилиб менга имонингизни кўрсатасиз? Ишларингиз, амалингиз билан. Тушуняпсизми? "Мен уйланганман". "Уйланганлигингни қаердан биласан?" "Мана менинг хотиним". Тушуняпсизми? Мана сизга, марҳамат. "Мен турмушга чиққанман, мана менинг эрим". "Мен шифоланганман". "Сен қаердан биласан?"

E-215"Менинг ишларим имонимни кўрсатади". Тушуняпсизми? Мана шундай, сиз нима ҳақида деяпсизку, сизнинг имонингизни Худо кўради, сизни ишларингиз ─ бу бошқа одамларни сизда кўрадиганлари ─ сизнинг амалларингиздир.

E-216Бу ерда Иброҳим ҳақида тушунтираётган Ёқуб билан Павлуснинг мана нимада фарқи. Улар зиғирча ҳам бир-бирларига зид эмас, иккалаларида ҳам худди бир нарсанинг ўзи; эр ва хотин.

E-217Худди шундай имон ҳам, қайси амалларни қилмайди, ҳар қандай одамни сизнинг гувоҳлигингизга шубҳаланишига ҳақи бор. Ибодат навбати бошланишидан олдин, сиз буни эшитаяпсизми? Агар сизнинг имонингиз ўз амалини намоён қилмаса, сиз шифоланганман деб ҳеч кимни ишонтиролмайсиз. Айтайлик: "Ҳа, мен билмайман". Тушуняпсизларми? "Ҳа, менда дунёнинг бор имони бор". Йўқ, сизда у йўқ. Чунки, агар сизда ўша имон бор бўлса, унда амал имонга ─ эрга чиққан. Улар эр ва хотин, бири иккинчисини борлигини билдириб туради.

E-218Келинглар, икки дақиқага, Иброҳим ҳақида ўйлаб кўрамиз. Иброҳимда ушбу муқаддас бирлик бус-бутунлигича бор эди, тушуняпсизми, унда ҳаммаси бирга эди. Унинг имонига зид бўлган нимаики бўлса, уни у йўқ деб ҳисоблади ва худди шунга асосланиб ҳаракат қилди. Ўзимча тасаввур қиламан, тахминан йигирма йилча ўтганидан кейин, нимадир келса-ю, бундай деса: "Халқларнинг отаси? Ибром, сен исмингни ─ Иброҳим дединг, у эса "халқларнинг отаси" дегани. Иброҳим, ҳозир сенда нечта фарзандинг бор?" Кўряпсизларми?

E-219У бу нарсага жиндаккина ҳам қийналмади. Библия айтади: "У имонсизлиги билан Худонинг Сўзига шубҳаланмади". У тайёрланишда давом этаверди, ҳамма нарсаларни, йўргаклар ва шунга ўхшашларни. У фарзандли бўлишга ҳозирланди, гап тамом.

E-220Ҳатто Сора деди: "Биласанми, нима юз беради? Сенда фарзанд бўлади, лекин мен сенга буни қандай қилишни айтаман. Мана, Ҳожар, менинг чўрим. Мен уни сенга бераман (чунки ўшанда кўп хотинлилик қонуний эди), ана ўшанда фарзанд ҳам бўлади, мен ўзим болани қабул қилиб оламан". Лекин Иброҳим бунга ишонмади. Йўқ-йўқ, у бундай қилмаган бўлар эди. Аммо Сора бунга илҳомланган эди.

E-221Мана шундай, Худо Иброҳимга: "Бор, унга қулоқ сол", ─ деди. Аммо У: "Гарчи бу Мен сенга ваъда берганим бўлмаса-да. Мен сенга бундай деб ваъда бермагандим", ─ деди.

E-222Энди кузатиб туринг: "Ҳамма зид нарсаларни у... ҳисоблади. Унинг танаси ҳам қариган, Сора ҳам бепушт". Мана шундай, у қариб қолган, юз ёшли эди. Энди эътибор беринг! Соранинг бепуштлиги, ёки унинг танаси ҳам сезиш ҳиссини йўқотганлиги ҳатто эътиборга олинмади.

E-223Буни эшитинг: Худо Иброҳимга ва унинг наслига, сизлар ер юзини мулк қилиб оласизлар, деб ваъда берган эди. Иброҳим қонунга итоат қилгани учун эмас, балки Худо уни ишончи туфайли солиҳ деб билгани учун, Худо бу ваъдани берди. Агар қонунга суянадиганлар ер юзини мулк қилиб оладиган бўлса эди, унда имон беҳуда, ваъда эса қуруқ бўлиб қолар эди. Ахир, қонун Худонинг ғазабини қўзғатади, холос. Қонун бўлмаса, қонунбузарлик ҳам бўлмайди.

E-224Қулоқ солинглар, энди мана нима: "У умиддан ҳам ортиқ..." Умидга қарамасдан, ҳеч қандай умид қолмади! О-о, ҳар сафар тушкинликка тушсам, мана шу бобга мурожаат қиламан, Римликларга 4га. Шундай эмасми? Муқаддас битикларда қуйидагича ёзилган-ку: "Мен сени кўплаб халқларнинг отаси қиламан". (Худо шундай деди. Тушуняпсизми?) Ўликларни тирилтирувчи ва мавжуд бўлмаган нарсаларни вужудга келтирувчи Худога ишониб, Иброҳим ҳаммамизнинг отамиз бўлди. Худо Иброҳимга яна: "Сенинг наслинг сон-саноқсиз бўлади", деган эди. Иброҳим кўп халқларнинг отаси бўлишга ҳеч бир умиди қолмаганига қарамасдан, имони туфайли умидвор эди.

E-225Энди эшитинглар, 19-оят: Ўзи юз ёшга яқинлашиб, бадани анча заифлашиб қолганига ва хотини Соранинг бепуштлигига қарамай, Иброҳимнинг имони заифлашмади. Иброҳим имонсизлик қилмади. Худонинг ваъдасидан шубҳаланмади, балки имонида маҳкам туриб, Худони улуғлади.

E-226Юз ёшдами? Қаранглар, мана, унинг танаси анчайин заифлашган (эркак сифатида), Сора ҳам бепушт. Бу ҳатто эътиборга ҳам олинмайди. Бу нарса унга очилган пайтда, ўшанда ҳатто ўлик ҳам эътиборга олинмади. Сен шол бўлиб қолгансан, ёки яна қанақадир бўлиб қолгансан, бу нарса эътиборга олинмайди. Ногиронлик аравачаси эътиборга олинмайди. Ёки ёш болача, мумкин, шол бўлиб қолган, нима бўлганида ҳам (мен билмайман), бу қабул қилинмайди. Ҳатто эътибор қилиб ўтирма.

E-227"Аммо доктор: "У ҳеч қачон бу ердан турмайди", ─ деди. Доктор: "Бу аёл ҳеч қачон турмайди...", ─ деди". Бу нарса ҳатто эътиборга олинмайди.

E-228"Ҳа, мен энди қариб қолдим, мени энди ёшим бир жойга бориб қолди". Мен буни умуман эътиборга олмайман.

E-229Шунинг учун бизлар ─ Иброҳимнинг болаларимиз. Ҳамдлар бўлсин! Исҳоқ сингари эмас, ундай эмас, балки (Исо Масиҳ орқали) унинг ўзи имони бўйича эга бўлган руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас қавммиз. Охирги кунларда юлдузлардай порлаш учун Иброҳим қавми чиқади. Иброҳим фарзандлари. "Танаси заифлашиб қолганини эътиборга олмади". Буни ҳатто эътиборга олмади! Буни Худо қиладими ёки йўқми деб, ҳатто шубҳа остига ҳам қўйилмади; Худо қиламан деб айтди! Нима учун? Унга бу очиқ эди. Тўғрими?

E-230Қачонки бу нарса сенга очиқ бўлади, қачонки ҳақиқатдан ҳам... нимадир... Буни бўлишига мажбур қилмайсан, бу очиқ бўлиши керак. Унда сен қолган ҳаммасини эътиборга олмайсан: бу қанчалик иложсиз бўлмасин, эътиборга олмайсан, доктор нима дейди, эътиборга олмайсан, онанг нима дейди, отанг нима дейди, ваъзхон нима дейди, ким нима дейди, эътиборга олмайсан. Худо нима дейди, сен шуни қабул қиласан!

E-231"У бадани анча заифлашиб қолганини ва хотини Соранинг бепуштлигини эътиборга олмади". Бу ҳатто муҳокама учун ҳам олиб чиқилмади. О-о, мана қойил, мана бу мени ларзага солади. Бадан заифлашиб бўлган, Сора ҳам бепушт: ҳатто эътиборга ҳам олиниб ўтирилмади.

E-232Қачонки имон ўзига замин топади, ҳеч қанақанги ҳолат эътиборга олинмайди! Қачонки эркак пуштининг гени аёлнинг тухум ҳужайрасини топади ва уларнинг иккаласи ҳам унумдор бўлса, нимадир юз беради. Ҳамдлар бўлсин! Доктор айтиши мумкин: "Сизда фарзанд бўлмайди. Мен сизнинг танангиздаги генларингиз заифлигини ва аёлнинг тухум ҳужайраси ҳеч қачон уруғланмаслигини исботлаб биламан", ─ деб. Лекин мана шу унумдор тухум ҳужайра, мана шу эмбрион мана шу тухум ҳужайрагача етиб бориши билан нима юз беришига эътибор беринг. Кичкинагина ўғилча ёки қизча пайдо бўлади! Нима учун? Имон ўзига замин топди. Иш ҳаракатлар бошланади ва мана энди ёш гўдак пайдо бўлади. Омин. Худойим, раҳм-шафқат қил бизларга. О Худойим, биз қандай бўлишимиз керак бўлса, шундай кучли христианлар бўлайлик! О, қани эди бизлар Худони Унинг Сўзи бўйича қабул қила биладиган одамлар бўлсак эдик. Токи бу нарса сенга очилмайди, буни қилишни иложи йўқ. (Шошилишимиз керак.)

E-233Эътибор беринг, Худога бўлган муқаддас имон унинг пайғамбарининг муқаддас ишлари билан бирлашди. Ёдингизда бўлсин, Худога бўлган муқаддас имон Иброҳимга очилган эди. У буни қабул қилди ва шундай у муқаддас ишларини бошлади. Имон орқали, ваъда қилинган уруғ ўсишга эга бўлди. Агар у, Иброҳим: "Хўш, биласанми, Сора, ахир Худо ваъда берганидан йигирма беш йил ўтди-ку", ─ деб айтса нима бўлар эди. (Сўзлар тушунилмайди. ─ Таҳр.) Нимадир содир бўлар эди, тушуняпсизми. Аммо бу бундай бўлмади. Худо бундай бўлмаслигини билар эди.

E-234Марямчи, агар у: "Хўп,бир дақиқа. Қиз ҳомиладор бўлади? Эҳе, мени черковдан чиқариб юборадилар-ку, агар мен борсам-да, шундай десам", ─ нима бўлар эди? Мана шундай, агар шу тайёрланган замин бўлмаганида эди, мана шундай фикрларга эга бўлар эди.

E-235Қачонки пайғамбар: "Қиз ҳомиладор", ─ деган эди, гап тамом, бўлди. Тушуняпсизларми?

E-236"Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади". Агар у ерда унумдор тупроқ бўлса, Сўз у ерга тушганида, У илдиз отади. Ва шунда ҳеч нима буни тўхтатмайди.

E-237Энди, тугатар эканмиз, тез-тез бўламиз. Кўряпсизми, уруғ уни ёпиб қўйиш учун, жойга эга эди. Худо буни билар, ёки бўлмаса ҳеч ҳам Иброҳимга ваъда бермаган бўлар эди. Энди диққат билан эшитинглар. Бу ваъда қаёққа бораётганини ҳам Худо билар эди. Иброҳим токи етмиш беш ёшига етмагунича, уни Худо ҳатто чақирмаган ҳам эди, лекин у аввал бошидан тақдир қилинган, танланган хизматчи эди. Худди шундай Сора билан ҳам.

E-238Эътибор беринглар, ёдингизда, у ҳеч қаердан Библияни ўқий олмас эди. Бугунликда биздаги сингари унга шунчалик енгил бўлмаган эди: Унинг Сўзини ўқиш ва бошқалар буни қабул қилишларини кўриш. Эсингизда бўлсин, у бунга фақат очиқлик орқалигина эга эди, ҳақиқийси ҳам мана шудир. Ибтидода, Юсуф билан ҳам худди шундай бўлган эди. Библия йўқ эди. Эсингизда-ку, Мусо Ибтидо, Чиқиш, Левилар ва Қонунларни ёзди. Ўша қаҳрамонлардан, шахслардан биронтаси ҳам, токи Мусо келмагунича, Библияни ўқий олмагандилар. Тўғрими? Улардан бизларга мана шундай ёмон ҳолатда ёрдам бериш учун биздаги сингари бунақа Библия бўлмаганди. Улар қаттиққўл одамлар эдилар... қайсики... уларга Худодан очилган эди ва улар шу нарсада турдилар. Ҳеч нарса уларни сусайтиролмади. Мана шунда, нима деб ўйлайсизлар, бизлар ҳали ҳам мана шундай кучли имонга эга бўлиб биламизми? Агар бу сенга очилган бўлса!

E-239Мана шу пайтда, шундай тугатишим олдидан, фикрим, мулоҳазам ёки гувоҳлигим учун кечиринглар. Мен эслайман, у ерда, "Твин Сити"да, менимча, Браун ака ва бошқалар ҳам мен билан бирга эдилар, шунда мен Библиядаги Юсуфни ҳаёти ҳақида гапирган эдим. Шунда мен Библияни ўқидим, у ерда шу одам бўлган эдики, унга қарши ҳеч нарса йўқ эди. Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб ва бошқалар, уларга қарши нималардир бўлган эди, аммо фақат Юсуфга эмас. Қандай эркак, мукаммал одам, Масиҳнинг мукаммал тимсоли эди!

E-240Мен буни ўқиган пайтим, бир куни, меҳмонхонадаги хоначамда, мен шундай йиғлаб юбордим. Мен кийимларим илдириб қўйилган гардероб-хонага кирдим, эшикни ёпдим ва: "Худойим, мен шу Юсуфдай, шундай одам учун миннатдор бўлмоқчиман, шу одам учун, қайсики бир кунлар ер юзида мен каби шундай танада яшаган, қайсики Сенга ишониб ва Сенинг Сўзингни қабул қилиб билган. Акалари уни ёмон кўргандилар. У руҳий одам эди, шундай бўлгани билан ҳеч нима қилолмади. У ваҳий кўрар эди. У тушларни таъбирлаб билар эди. Уни ҳамма шу учун ёмон кўрди. Бу билан у ҳеч нима қилолмас, у шундай одам ээди холос.

E-241Кўряпсизми, бу бошқаларга тегишли эмас эди. Улар уни яхши кўришлари керак эди, лекин бунинг ўрнига... Қачонки у, баъзида у уларга қарши бирон нима дер эди: "О-о, ─ дедилар, ─ туш кўрувчи келаяпти". Тушуняпсизми? Шунинг учун улар уни сабабсиз ёмон кўрардилар.

E-242Мен: "Нима учун ўзи улар бундай қилдилар?" ─ дедим. Шунда ўша одам, барибир ҳам сусаймади, маҳкам турганича қолаверди. Тушуняпсизми? Мен: "Раббим, миннатдорман Сендан. О Худойим, мана шундай одам учун Сендан миннатдорман", ─ дедим.

E-243Шунингдек, худди ўша вақтда Муқаддас Руҳ менга очди: "Сенда ўғил бўлади ва сен уни Юсуф деб атайсан", ─ деди. Мен ўша ерда турдим ва Раббийга миннатдорчилик изҳор қилдим.

E-244Бекки, ана у ерда ўтирибди, ўшанда эндигина туғилган эди... у бир ёшга яқин эди. У жарроҳлик йўли билан туққан эди. Хотинимнинг оиласидагиларнинг ҳаммаси жарроҳлик аралашувига муҳтож, чунки уларда аёлларда бўлиши керак бўлгандай ажралмайди, суяклари эркакларникидай битта бутун. Шунингдек, уни ҳам онасини қорнини кесиб олганлар. Шу учун доктор менга: "Бранхам ака, ҳеч қачон бу аёл орқали фарзандга эга бўлманг", ─ деди. "Унинг қорни худди резина шарикдай юпқагина", ─ деди. "Келинг, мен яхшиси мана шу йўлларни боғлайман", ─ деди у.

E-245Мен унга: "Йўқ, мен ундай... бундай қила кўрма, доктор", ─ дедим.

E-246У менга: "Хўп, нима, ...бўласиз. Унга бошқа энди бола бўлиши мумкин эмас", ─ деди. "Сиз уни ҳалок қиласиз", ─ деди. "У ўлади, ─ деди. "Бизларга жуда ҳам қийин бўлган эди, ─ деди, ─ сиз фақат... у базўр тирик қолди", ─ деди.

E-247Раббий эса менга, менда ўғил туғилади ва уни Юсуф деб атайдилар, деди. Мен бундан қўрқмадим. Кўпларингиз буни эслайсиз.

E-248"Менда ўғил бўлади ва унинг исми Юсуф бўлади", ─ деб айтиб юравердим. Сизлардан ким буни эслайди? Албатта! Ҳамма жойда, бутун мамлакат бўйлаб, ҳар ерда одамларга: "Ўғлим бўлади, Юсуф бўлади исми", ─ деб айтиб юрдим.

E-249Худди ўша болага ўхшаб, Финляндияда ўликдан тирилган эди-ку. Бу содир бўлганда, Джек нақ ўша ерда бўлган эди. Шундай болакай бўлади, қанақа кийинган бўлади,қаерда у ўлик ётади деб, буни бўлишидан икки ёки уч йил олдин айтган эдим. Худо шундай деганди!

E-250"Қандай бўлади экан бу ўзи?"

E-251"Мен билмайман!" Лекин буни содир бўлиши менга очилган эди!

E-252Менга Аризонага боришим ва у ерда мен Еттита Фариштани учратишим ва улар менга Мактубни айтадилар, қайсиники мен ваъз қилишим керак бўлишлиги очилган эди. Шунинг учун бу Еттита Муҳрлар эди. Бу юз берди! Кимлар буни эслайсиз, мен буни плёнкаларда, ҳамма жойларда буни юз беришидан олдин айтган эдим? Бу нарса содир бўлди ҳам! Журналлар, қолган ҳаммалари суратга олдилар. Мана бу Нур ҳавода, улар ҳатто буни тушуна билмайдилар ҳам. Мана, бу бўлган эди.

E-253Мен Джек акага қандай қўнғироқ қилганим, ва бу ҳақида, қандай ўша ерда Масиҳ тургани ҳақида сўраганимни эслайман. Шунда Джек ака: "Бу Унинг улуғланган ҳолати", ─ деди. Шундайми? Мен Джек акани яхши кўраман. У мен билган энг яхши теологлардан бири, лекин мен ўша чизиқчани тополмадим.

E-254Мен ўша ерда турдим, мен: "Раббим, қандай қилиб бу ёш одам шу ерда, ─ дедим мен, ─ сочлари бўлса юнгдай?" ─ дедим.

E-255Шунда У менга: "У парикда", ─ деди. Китобдагини текшириб кўринг, буни юз беришидан олдин, мен буни айтганман. Мана ўша куни, бу юз берганида, юқорига кўтарилди. Энди бўлса суратни, агар сизда Қараш ёки Ҳаёт деган журналларингиз бор бўлса, ён томонга буринг. Ён томонга буринг. Мана У, шундай мукаммаликда, Гофманнинг Масиҳни Боши, тўғри мен турган томонга қараб турган эди. Мана, бу журналда! Сизлардан кимлар буни кўргансизлар? Албатта... Мана, у ёққа қараяпти, очиқлик (ваҳий. ─ Тарж.) рост эканини аниқ исботлади.

E-256Нима учун парикда? Нима учун? Қадимги инглиз судьялари, яҳудий судьялари париклар кийишарди. Англияда ҳозиргача шундай қилишади, қачонки у... бу олий ҳокимият. У парик кийган эди. Шу учун бу Уни у ерда турганича, парикда Еттита Фариштани кўрсатган эди. У ─ Альфа ва Омега, У ─ Олий Судья, Ундан бошқа ўзгаси йўқ. Унга Альфа ва Омегага қарагандек қараш лозим. Шунинг учун, мана У у ерда, ўттиз ёшдан катта бўлмаган ёш одам, У Худонинг олийси эканини кўрсатиб, ўша ерда эди. "Ота барча ҳукм қилиш ҳуқуқини Ўғлига берган". Ҳамдлар бўлсин! Очиқлик ҳеч қачон хато қилмайди! Бу қандай эшитилса ҳам, у Сўзга мувофиқ бўлса, барибир уни гапир.

E-257Энди эсингизда бўлса, тўрт йил ўтганидан кейин, хотинимда, бизда фарзанд бўлишини билдик. Ҳамма: "Бу Юсуф бўладими?" ─ деб сўрашди.

E-258Мен уларга: "Шундай деб ўйлайман, мен билмайман; бироқ менда Юсуф бўлади", ─ дедим.

E-259Қачонки у туғилган эди, у Сора эди. Ундан кейин бир одам менга қўнғироқ қилиб, шундай мени юзимга кулди. У деди: "Қулоқ сол, биласанми нима? Сен "Иосифина" демоқчи бўлгансан". Ўша одам ўлди. Ўша одам ўлди.

E-260Мен унга: "Жаноб, мен айтгандим: Худо менга ўғил бўлишини ва мен уни Юсуф деб аташимни айтди", ─ дедим.

E-261Учта одам бир деноминациядаги черковни қолдириб, бизнинг черковимизга келдилар ва мен буни қандай айтганимни эшитишди. Сора туғилганида, улар: "Ахир у сохта пайғамбар-ку", ─ дейишди.

E-262Мен шунда: "Бир дақиқа, хоним. Мен қачонлигини айтмадим, Худо ҳам айтмади қачонлигини. У бўлади деди... Иброҳимга Исҳоқ бўлади деганида, лекин ўша вақт оралиғида Исмоил туғилди, лекин бири бошқасини пасайтирмади", ─ дедим. "Худо менга мана шу бола бўлади ва биз уни Юсуф деб атаймиз, деб айтди", ─ дедим.

E-263Доктор келди, у деди, шунда: "Муҳтарам, энди мен бу йўлларни боғлайман", ─ деди. "Мен..." ─ дедим.

E-264Бу ишни қилманг!" ─ дедим мен.

E-265Шунда у: "Йўғ-э, балки сиз яна уйланарсиз ва фарзандга эга бўларсиз", ─ деди.

E-266Мен: "У менда шу орқали бўлади! Худо шундай деган!" ─ дедим. Мен буни Библиядан ўқиб беролмадим, лекин бу ваҳий, очиқлик бўйича, имоним бўйича менинг юрагимда ёзилган эди. Худо шундай деди! Имонсизлигим орқали Худонинг ваъдасига сусайишни истамадим. Кимдир: "Сен "Иосифина" демоқчи эдинг", ─ деди. Мен: "Мен "Иосиф" деганман", ─ дедим. Доктор менга: "У бошқа болали бўлолмайди", ─ деди. Мен: "Унда яна битта бола бўлади", ─ дедим.

E-267Тўрт йил ўтди, ниҳоят, у яна она бўлиши керак бўлди.

E-268Ўшанда битта аёл (унинг ёлғон башоратини ёзма кўринишда бутун мамлакатга тарқатдилар): "Энди Меда бу сафар ўлади, чунки Биллини етаклаш учун мен юборилган эдим", ─ деб айтди. Яна шундай дейилган эди: "У менга қулоқ солмайди, чунки мен аёлман, ана энди уни хотинидан жудо қилиб, Худо унга ўргатиб қўймоқчи бўлаяпти".

E-269Мен унга: "Худо мени етаклаш учун Исо Масиҳни юборди", ─ дедим. Кўряпсизми? Шунинг учун мен: "Мени Руҳ етаклайди", ─ дедим.

E-270Бечора Меда. Бизда битта ҳамшира бор, у ерда йиғилишларимизда шифоланган эди, ҳаммаларингиз биласиз, Миссис Морган (Майоларнинг ҳамшираларидан бири, энг оғир ҳолат...). Ҳа, бундан йигирма йиллар муқаддам у "саркома" ракидан ўлиши керак бўлганлар рўйхатида бор эди, Луисвиллида, Баптистлар госпиталида ёзиб қўйилган. Ҳозир у Жефферсонвиллида, касалхонада ишлаяпти. Мана шунча йиллардан бери у ўша ерда ишлаб келаяпти, чунки Худо: "У яшайди", ─ деган эди.

E-271Шундай қилиб, Меда уни яхши кўрар эди, шу учун у: "Билли, мен Марджини ёнимга келишини хоҳлайман, нимагадир мени касалхо-нага -боргим йўқ", ─ деди.

E-272"Бундай қилма... Биз Марджини яхши кўрамиз, лекин Марджи Худо эмас, Марджи бизнинг опамиз", ─ дедим. Шунинг учун мен Гринс Милл тегирмонига жўнадим. У мени умуман чарчатиб ташлади, чунки мен уни яхши кўраман, хуллас мен Гринс Миллга кетдим.

E-273Шунда у: "Билли, мен ўламанми, нима деб ўйлайсан?" ─ деди.

E-274Шунда мен унга: "Мен билмайман, лекин бу бола барибир туғилади. Сенда Юсуф бўлади", ─ дедим.

E-275"Бу ўшами?" ─ деб сўради у.

E-276Мен унга: "Азизам, мен билмайман. Мен айтолмайман, лекин Худо бизда Юсуф бўлади, деди, шунинг учун бизда Юсуф бўлади. Бошқалар нималар дейди, менга фарқи йўқ, бизда Юсуф бўлади. Ахир менга мана шу барча ваҳийларни айтган худди Ўша Худо буни менга айтди. У бошқа ҳеч нарсада мени алдамаган эди, бунда ҳам У алдамайди", ─ дедим.

E-277Мен ибодат қилиш учун тегирмонга жўнадим. Шундай қилиб, ўша ёққа кетдим, у ерда Нур турган эди, иккита дарахт орасида турганича: "Ўзингни Каломингга... ўз Библиянга қайт", ─ деди. Мен Библиямга қайтдим. Шунда мен... қаерда, у машинамда эди.

E-278Шунда мен келган вақтим, шабада эсди ва Довуд билан Натан ҳақида айтилган жойни очди. Бундай децилган эди: "Энди қулим Довудга айт; Мен уни, у отасининг қўйларини боқиб юрганида, қўйларининг орасидан танлаб олдим ва унинг номини дунёдаги улуғ одамларнинг номидай машҳур қилдим". (Энг буюк ном қилмадим, балки фақат буюк инсонларникидай қилдим; уни Билли Грэйем қилмадим, лекин... унга ном бердим, тушуняпсизми). Яна деди: "Ҳа, Мен буларни қилдим, лекин, ─ деди, ─ Мен унга Мен учун уйни қуришига қўймайман, балки унинг ўғлига йўл бераман..." "Унинг ўғлига" деган жойни ўқиганим заҳоти, о-о, мана қаерда эди бу.

E-279"Юсуфми?" ─ мен сўрадим. "Бу рост".

E-280Мен ўша заҳоти тўғри уйга жўнадим. Ўшанда ундаги бола каттагина эди, шундай катта ҳомилалигидан, юрганида ҳам, базўр юролар эди, юрганида ҳам. Мен югуриб бордим, уни бағримга босиб: "Азизам! Бу Юсуф бўлади. Юсуф йўлда!" ─ дедим.

E-281Ҳамма билади, агар кесиб олинадиган бўлса, болани ўзи чиқишига йўл қўймаслик керак. Ўша кеча болани ўзи пастга тушди (Тасмада бўш жой. ─ Таҳр.)... ўтди ва ҳоказо, қолган ишлар.

E-282Кейинги куни эрталабки соат еттида бизлар касалхонага келдик. Доктор: "О, меҳрибон Худованд!" ─ деди.

E-283Мен уни ўпиб кузатдим: "Азизам, оз қолди, Юсуф шу ерда бўлади", ─ дедим. У зиналардан кўтарилиб, жарроҳлик столига қараб кетди.

E-284Бир неча дақиқадан кейин ҳамшира келди ва: "Муҳтарам Бранхаммисиз?" ─ деди.

E-285"Ҳа, хоним", ─ дедим мен.

E-286"Сизда ажойиб ўғилча, вазни уч-у икки юз", ─ деди у.

E-287Мен: "Юсуф, ўғилгинам, хуш келибсан", ─ дедим. Ҳа, жаноб! Нима учун? Нима учун? Нима гап ўзи? Бу шундай юз беради деб ёзиб қўйилмаган, лекин бу нарсани Иброҳимга очган Библиянинг худди ўша Худоси... Бизлар унинг қорнини, бепуштлигини, худди шундай бўлиши мумкин эмаслигини эътиборга олмадик. Имонсизлигинг орқали Худонинг ваъдаларига нисбатан сусаймайсан, балки Худога шукроналар айтасан, билгинки, бу нарса юз беради! Докторнинг нима дейиши мени қизиқтирмайди, хоҳлаган нарса бошланиб кетиши мумкин, лекин сен бунга ишонма, бу иблиснинг ёлғони. Ҳа, жаноб. Бу рост. Имон амаллар, ишлар билан ваъдани юзага келтириш учун биргаликда ҳаракат қилади. (Шошиламиз.)

E-288Худди айтилганига ўхшаб: "Фоҳиша Раҳоба, ─ деди Ёқуб, ─ ишлари билан оқланди". Лекин ўзи нима учун ахир? Уни имонинг бўйича.

E-289У: "Мен эшитдим, Худо сизлар билан", ─ деди. Уни қизиқтиргани йўқ, Ёшуанинг соч турмаги қанақа ёки қандай кийинганлиги. У: "Менинг тушунишимча, Худо сизлар билан", ─ деди. Бор-йўқ унга керакли нарса шу эди. У тайёрланди.

E-290Худди бугунги ҳақиқий очиқлик сингари (яна бир дақиқа, шу билан тугатаман), Худодан бугунги кун учун ҳақиқий очиқлик ─ бу мана шу кун учун ваъда этилган Сўздир. "Бу ваҳийларни, Бранхам ака, қаёқдан оласан?" ─ дейдилар. Одамлар буни деб қоқиладилар. Ахир Ҳаворийларнинг фаолияти 2:17да: "Ўғилларингиз ваҳийлар кўради, кароматли тушлар кўрар қарияларингиз", ─ деб айтилмаганми? Тўғрими? Библияда шундай дейилган. Яхши.

E-291Энди, агар бу шундай бўладиган бўлса, Малакиё пайғамбарнинг 4-бобига қаранглар, ўша ваъда этилган кун шу бугун эмасмикин, аниқланглар. Мана шунга қандай имонга эга бўлиш мумкин? Библияда шундай ёзилган!

E-292Энди Луқо 17:30ни олинг ва уни ўқинглар. Исо: "Садўм вақтида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли зоҳир бўлган кунда ҳам худди шундай бўлади", ─ деди. Садўмда қандай бўлган бўлса. Энди, дунёнинг аҳволига бир қаранг. Садўмликлар. Билли Грэхем билан Орал Робертсга қаранг, ўша деноминациялардаги черковларга иккита гувоҳларга қаранг. Бири ─ методистлар, баптистлар ва пресвитерианларга, бошқаси ─ элликчиларга. Мана бу, униси ва буниси.

E-293Бироқ эсингизда бўлсин, Иброҳим Садўмда бўлмаган эди. У аллақачонлар чақирилиб бўлинган эди. Шунда Кимдир у ерда қолган ва у билан гаплашган эди! У билан қолган Ўша Кимдир уларга аломат кўрсатди. Орқаси билан ўтирганича, Сорада улар кутган ўғилни бўлади, деди. Омин. Орқаси билан тургани ҳолда. Шунингдек у Уни: "Худойим, Ҳазратим", ─ деди.

E-294Мана шундай, бу нарса шу кунда амалга ошаяпти, чунки бизлар имонга эгамиз. Шунингдек, буни Худодан эканлигини ҳам биламан, чунки бу ва бошқа Ёзувлар мана шу соатни кўрсатмоқда. Ваҳийнинг 10-бобида: "Ёттинчи фаришта Мактуби кунларида, қачонки у ўз Мактубини чала бошлаганида..." Шифоланиш хизматларида эмас, балки шифоланишлар кетидан бўладиган Мактуб.

E-295Исо чиқди ва ваъз қилди. У... деди. У касалларни шифолади ва шунга ўхшаш қолган ишлар. "О-о, бу ёш Раввин, ўша пайғамбар, У буюк инсон. Биз Уни бизнинг черковимизда бўлишини хоҳлаймиз", ─ дедилар.

E-296Лекин бир куни У турди ва: "Мен ва Отам бирмиз", ─ деди. Мана шундай, қойил. Ўшанда Уни энди бошқа хоҳламадилар. А-ҳа. О-о!

E-297"Агар Инсон Ўғлининг танасини емасангизлар ва Унинг Қонини ичмасангизлар!" У буни тушунтирмади. "Агар Инсон Ўғлининг танасини емасангизлар ва Унинг Қонини ичмасангизлар, сизда Ҳаёт бўлмайди", ─ деди.

E-298Бўлмаса-чи, докторлар ва ҳамшираларнинг: "Бу одам вампир, бизларни қонини ичишга мажбур қилмоқчи бўлаяпти-я", ─ деб аюханнос солишларини тасаввур қиламан. Кўряпсизми, улар буни тушунмадилар. Буни У биларди .

E-299Бироқ, ҳалиги шогирдлар-чи, улар, эҳтимол, буни тушунтиролмасдурлар, аммо улар барибир у ерда ўтиравердилар ва Бунга ишондилар, омин, чунки Бу уларга очиқ эди. Ҳа, жаноб. Улар Буни билишар, Бу ҳақида Ёзувлар айтган эди.

E-300Унда мендан сўраш мумкин, сиз: "Қачонки шунчалик кўплаб сохта тақлидлар бўлиб турган пайтда, мана шу ваҳийларга ишонишинг учун сенга имон қаёқдан келади?" ─ дейишингиз мумкин.

E-301Мен ҳозир, бир дақиқага, жуда қатъий бир нимани айтиб ўтаман. "Қачонки атрофда шунчалик кўп сохта тақлидчиларми?" Эсингда тут, биродарим, худди ҳозирни ўзида улар ҳам шу ерда бўлишлари керак деб, улар тўғрисида ҳам айтилган. Мусонинг вақтларида айнан бўлгани каби, бу рост. Мусо халқнинг олдида Худонинг ишларини амалга ошириш учун борди, шунда у ерда Яннис ва Ямбрис турган эди. Аммо ким буни биринчи қилди? Шунда бу қолганлар тақлидчилар эдилар, чунки тақлид қилиш учун олдин асли (оригинали) бўлиши керак. Агар улар оригинал бўлганларида эди... Биз... мадик... бизлар адашмадик, биз биламиз, қаерда турибмиз, тушуняпсизларми, Худонинг Ёзуви ва очиқлиги бўйича қаердалигимизни. Мана нима сабабдан сиз ҳали бери турибсиз.

E-302Ҳа, бу одам, у ваҳийлар кўради ва шунга ўхшашлар, у ана ундай ишлар қилади ва у ана у одамнинг хотини билан алоқада бўлмоқда, у учта Худога ишонади ва бошқа нарсалар. Бу заррача ҳам бунга путур етказолмайди. Аммо мана нимага улар тақлид қилолмайдилар ─ Сўзга. Йўқ. Буларнинг ҳаммасига улар эга бўлишлари мумкин, ўзга тилларда гапиришлари мумкин, хитоблар қилишлари, Руҳда рақсга тушишлари мумкин, шунда ҳам ҳали бери ёвуз руҳлар. Бу аниқ. Бу рост. Лекин уларни Сўз аниқлайди. Тушуняпсизми? Бу мутлақо тўғри. Мана, бу нимага олиб келади. Мусо қандай Яннис... Ва эслангланг, У: "Яннис ва Ямдрис Мусога қаршилик қилгани каби, охирги кунларда ер юзида мана шу тақлид қилувчилар, сохта пайғамбарлар пайдо бўладилар", ─ деган эди. У буни айтдими? (Йиғилиш: "Омин", ─ деди. ─ Таҳр.) Улар бизларда ҳам бор.

E-303Аммо бу нарса Мусони сусайтирмади. Қачонки Мусо бурилди-да, Раббий номидан мўъжиза қилган эди, ҳа мана, мана бу тақлидчилар турганларича, худди шундай қилдилар, шунда, айтайлик: "Майли, яхшиси мен буни қилишни бас қилай ва бу соҳадан кетай", ─ деб айтмади, бу уни тўхтатмади. У қатъий турган эди. Нима учун? Унга очилган эди. Ҳамдлар бўлсин! Худонинг Каломи воситасида билган эди у. У билар эди, Сўзни охир-оқибат уларга қувиб етишини. Шундай вақтлар келади, ўшанда Каломнинг Ўзи намоён бўлади ва энди улар бошқа боролмайдилар, буни у билар эди.

E-304Мана шу йиллар давомида мен ҳам билар эдим, тушуняпсизларми, аниқ, шундай вақт келадики, ўшанда... Худо юбораётган ҳар қандай мўъжиза, ҳақиқий мўъжиза, бундан ҳар доим бутун системада ўзгариш юз беради. Агар Худо черковга бирон нима юборса, эски система эса ўзгармаса, унда У буни беҳуда юборган. Қачонки ваъз мўҳжиза ва ғаройиботлар билан чиқаётган бўлса, ундан бунинг кетидан Мактуб келади. Қачонки Исо касалларни шифолаш учун чиққан эди, уни ортидан Унинг Мактуби келди: "Мен ва Отам бирмиз. Мен ─ бу У". Кўряпсизми? Кўряпсизми, улар ─ улар Бунга ишонмадилар. Улар Уни мўъжизаларига ишонмадилар. "Агар Менга ишонолмасангиз, мана бу ишларимга ишонинглар", ─ деди. "Улар Мени Ким эканлигимдан гувоҳлик беради", ─ деди. О-о, мана буниси қойил. Шон-шуҳрат! Ким биринчи эди? Мусо! Ундан кейин улар унга тақлид қилдилар. Аммо буюк ҳақиқатлар ўша ҳаққонийлар ва ноҳақ-адашувчилар ўртасида ҳар доимгидек қолаверади, улар Мактубни қабул қилолмадилар! Улар Худо Каломидан бўлган, доғ тушмаган Мактубни қабул қилиб билмайдилар.

E-305Менга барибир, Яҳудо ҳар турли мўъжиза ва ғаройиботлар қилиб билган эди; аммо Элликчилар Куни Муқаддас Руҳни қабул қилиш вақти келганида, у худди шу ерда юзини кўрсатди. Ушбу ёвуз руҳ, токи мана шу Сўзга келгунига қадар, иблис, у жуда яқин келиб билади ва ҳамма нарсага тақлид қилиши мумкин, бироқ ўша Сўзнинг ҳаммасини қабул қилиб билмайди. Момо Ҳаво қилгандай, иблис Момо Ҳаво билан қилганидай, у Каломнинг ҳамма жойини айтиб ўтади, бироқ у бунинг ҳаммасига рози бўлмайди. Чунки ҳаммаси биргаликда ─ бу Масиҳнинг танаси. Кўряпсиз, бу Сўз. Худди шундай, ...қилолмасдилар. Улар... қилолмадилар, ҳозир Мактубни қабул қилолмадилар, худди шундай Яннис ва Ямбрис ҳам Мусонинг Мактубини қабул қилолмади. Улар бундай қилолмади. Уларнинг тақлид қилишлари фош бўлиб қолди, чунки улар мойланган пайғамбар орқали бўлган ва тасдиқланган Худо Каломига эргашиб билмадилар.

E-306Улар Исроилнинг чиқишига эргашиб билмадилар. Нима учун? Улар деноминацион мисрлик гўдаклар эдилар! Улар ўша Сўзга эргашиб билмадилар. Агарда улар эргашса эдилар, уларга Мисрни қолдиришларига тўғри келар эди. Нил уларга жуда ёқар эди, шу учун бундай қилолмадилар. Гарчи улар Сўзга тақлид қилиб билсалар ва Мусо қилган ишларни қилиб билсалар ҳам, кетиш вақти келган пайтида уларнинг ақлсизлиги кўриниб қолди. Шунда Худо ҳақиқатан ҳам буни уларни устига тўкди (бошига солди ─ Тарж.).

E-307Ҳозир ҳам худди шу нарса! Улар ҳар турли тақлидларни ва бор-барчасини қилдилар, бу ҳақиқий нарсани кўкларга кўтаришдан бошқа иш қилмайди. Шунингдек, ҳар қандай имонли фарзанд буни Ҳақиқат эканини билади. Бу ерда очиқ-ойдин манзара ─ уларнинг тақлидлари ─ бу уларнинг ахмоқона ишлари. Агар... агар сенинг ишларинг ─ ҳақиқий Сўз бўлса ва У буни тасдиқласа, сенинг имонинг билан ─ ва Худонинг ваъдаларини Унинг асл ёзилган Сўзида намоён қилади.

E-308Исо: "Агар Мен... ишларни қилмасам", ─ деди. (Диққат билан эшитинг.) "Агар Мен... ишларни қилмасам..." (Мана буни Бунга қўшишимга рухсат беринг.) Яъни: "Агар Мен, Ёзув Мен ҳақимда айтган ишларни қилмасам, унда... Мен келганимда, Масиҳ нималар қилиши керак бўлса, буни Ўз даврида қиламан, қачон У келганида... Агар Мен қилаётган ишларни, агар Худо бу Сўзни тасдиқламаса, қайсиники У бўлади деб айтган эди, агар Менинг Ҳаётим бу Сўзни Унда қандай айтилган бўлса, шундай аниқ ҳаётга тадбиқ қилмаса..." Буни назардан қочирманг! Исо: "Сизлар Масиҳ нималар қилиши кераклигини биласиз. Унда, агар бу Сўз ёзилган бўлса ва ундан кейин У Мен орқали намоён бўлмаса, унда мен У эмас (Омин), Мен айтиб турган ўша кун хато, Мен ҳақимда Яҳё айтгани ҳам ёлғон эди. Шунинг учун, шунда агар Мен Масиҳ эмас, Масиҳ қилиши керак бўлган ўша ишлар, агар... У: "Эгамиз Худо сизларга менга ўхшаган Пайғамбарни юксалтиради", ─ бўлиши керак, сизларда эса юз йиллаб пайғамбар бўлмаган эди. Шунинг учун Мен қилаётган шу ишлар, қайсиники Худо ваъда бериб айтган эди, агар улар Менинг ҳозирги ҳаётимда намоён бўлмаса, унда Мен У эмас. Лекин агар ҳозирги даврнинг ваъда этилган Сўзи Менда тасдиқланаётган бўлса, унда Мен Ўшаман ва бизларга ваъда этилганлар келди". О-о, тушунмайман, қандай бундан ҳам тушунарлироқ бўлиши мумкин. "Агар ваъдалар... бўлмаса..." О-о!

E-309Унда, ўша куннинг ваъдалари Менинг хизматимда намоён бўлса, ─ деди Исо, ─ унда Мен Ўшадир. Шунинг учун агар сиз Мени Ким эканимга ҳеч ҳам ишонолмасангиз, унда, бугун бўлади деб ваъда қилинган ишларга қаранг. (Омин!) Ваъда қилиб айтилган ишларга қаранг. Агар ушбу ишлар битта қолмай Менда бажарилмаётган бўлса, унда Менга ишонманглар, чунки унда Мен нотўғри айтибман. Агар Менга ишониб билмасангиз, фақат қаранг, мана шу кунлар учун Библияда нима деб айтилган. Агар бу ишлар рўй бермаётган бўлса, унда бу нотўғри. Агар бу ерда ушбу нотўғри, қалбаки ишлар, қолган ҳаммаси ва яна нималар бўлиши керак бўлган нарсалар йўқ бўлса, агар булар бўлмаса, унда Мен ноҳақман. Лекин агар бу шундай бўлса, ─ деди Исо, ─ унда Мен Ўшадирман (Омин!). Мен Ўшаман, келаман деб ваъда қилган". О-о, мана қойил. Унинг кунида бўлади деб ваъда қилинган ишларнинг ўзи, Уни Ўша Масиҳ бўлганлигини тасдиқладилар. Сизлар бунга ишонасизларми ўзи?

E-310Ҳа, энди бўлса, агар ўша ишлар, Луқо 17-боб, 30-оятдан, айнан Унинг келиши олдидан дунё яна Садўмга айланади ва хабарчилар чиқади ва ҳаммаси аниқ амалга ошади, деб Исонинг айтганларини олайлик, агар бу рўй бермаса, унда мен сизларга Ҳақиқатни айтаётганимга ишонманг. Бироқ, агар бу рўй бераётган бўлса, унда бу Ўша: "Ўша кун Инсон Ўғли очилади". Омин! Инсон Ўғли сизларга, черковга, худди ўшанда, Садўм олдидан бўлгани каби, барчадан алоҳидаликда турган, чақирилган гуруҳда танада намоён бўлади. Ҳамдлар бўлсин!

E-311Унда, Муқаддас Руҳнинг мана шу бехато ваҳийлар орқали бугунликда қилаётган ишлари, ваъда қилинганларнинг амалга ошаётганлиги, ҳаворийларнинг Библияда, Малакиё 4 ва о-о, Ваҳий 10:7 даги ваъда қилинган барча ҳаворийлик аломатлари, буларнинг ҳаммаси бажарилаяпти, шу билан бирга илмий жиҳатдан ҳам ва ҳар томонлама исботланган. Агарда мен сизларга Ҳақиқатни айтмаганимда эди, унда ушбу ишлар содир бўлмаган бўлар эди. Бироқ мен сизларга Ҳақиқатни айтган бўлсам, буларнинг барчаси сизларга мен Ҳақиқатни айтганидан гувоҳлик бериб турибди. У ҳали ҳам ҳамишагидек кеча, бугун ва то абад Ўшадир ва Унинг Руҳини намоён бўлиши Келинни жалб қилаяпти. Мана шу имон (очиқлик. ─ Тарж.), "Бу айнан ўша соат!" экани юракларингизга ўрнашиб олсин.

E-312Энди келинг, ибодат қиламиз. Исо Масиҳ шахсининг танасида намоён бўлган, Азиз Худованд, Қайсики Ёзувга асосан учинчи кун тирилди, Юксакларга чиқди У ва шогирдларини дунёни ўргатишга юборди ва: "Имонлиларга қуйидаги аломатлар ҳамроҳ бўлади", ─ деди.

E-313Худойим, бугуннинг эллигинчилар черковига мурожаат қиламан: инъомларнинг тикланиш; ўша эрлар, Раббий, эҳтимол, улардан кимлардир шу ерда иштирок этаётгандирлар, улардан баъзилари бутун дунё бўйлаб магнит тасмаларини эшитишаётгандирлар, улар шуни англаб етсинларки, бу ─ Келинни чақириш, элликчилар Мактуби эмас. Элликчилар мактуби черковда инъомларни қайта тиклаш эди. Лекин бу ─ Келинни чақириш, яна бир Мактуб, қайсики Садўм ёниши олдидан келиши керак эди. Азиз Худовандим, улар буни тушунишсин. Имон, мен бунга ишонаман, чунки бу Худо Каломи орқали Сенинг Руҳинг билан очиқ ва бутун дунёга тасдиқланган ва намоён бўлган эди. Албатта, Раббий, камчиликда. Сенинг гуруҳларинг ҳар доим шундай. Аммо Сен: "Эй кичик сурув, қўрқманглар! Осмондаги Отангиз Ўз Шоҳлигини сизларга беришни маъқул топди", ─ дединг.

E-314Шу учун мен илтимос қиламан, Худойим, одамлар ўз билимдонликларидан қайтсинлар, улар ўзлари тўғри деб ҳисоблашлари мумкин, ана ўша нарсалардан юз ўгиришларини ва Ёзувга қарасинлар. Шунингдек, кеча оқшом айтилган эди, мана шу ердаги одамлар ўйлаб кўрсинлар, худди Бобилни вайрон бўлиши олдидан малика ўйлаб қолгандай. У: "Сизларнинг ораларингизда Дониёр деган бир одам бор, у сени отангни шоҳлигида бўлган эди". Элликчи-ота ўз шоҳлигида бўлган эди, шу учун У ҳар қандай шубҳани йўқотади, деган эди.

E-315Энди бўлса, Раббий, Муқаддас Руҳ, қайсики элликчилар шоҳлигида, Мартин Лютер вақтида, Джон Уэсли ва Джон Смит ва Александр Кемпбелла ва кейин асрлар оша бўлган эди. У барҳам беради. У Лютер кунларида одамлардаги фикрларни тумтарақай қилди-ку, шунда одамлар... солиҳ имони билан яшайди. Методистлар, У ҳар қандай шубҳаларни йўқотди ва улар покланиши керак эди. Шунингдек, Элликчилар кунида (Ҳосил байрами куни. ─ Тарж.) ўзга тилларда гапирдилар, Илоҳий шифоланишлар ва шунга ўхшашлар воситасида Руҳни намоён бўлишини кўрсатдилар, бу нарса эллигинчилар юракларидаги ҳар қандай шубҳаларни тарқатиб юборди. Аммо, о Худойим, улар деноминациялашдилар. Улар бурилиб кетдилар ва инсоний тушунчаларга ёпишиб олдилар. Шу учун ҳозир, қачонки Келин чақирилаяпти, буни Сен Ёзувда айтганинг каби, оқшом кетидан оқшом, бу бутун дунё олдида ўқияпмиз ва буни ортидан ўз кўзларимиз билан кузатиб бораяпмиз. Худойим, бу нарса одамлар юракларидаги ҳар қандай шубҳа-гумонларни тарқатиб юборсин. Улар пишиб етилишлари ва омборда йиғилишлари учун тезлик билан очиқ Қуёшга чиқишсин. Исо Масиҳ Исми ҳақи. Омин. Эътиборларингиз учун миннатдорман. Худо юракларингиз билан ишласин.

E-316Энди, биз ибодат карточкаларини тарқатдик. Мана шундай, бизлар ҳозир ибодат қатори учун йигирма дақиқа ажратамиз. Келинг, тез-тез тизилайлик, платформага ўтинглар ва ибодат қилинглар. Шундай, энди, мен билмайман, қанча карточка тарқатилганини. Мен Биллидан умуман ҳеч нима сўрамадим. Мен фақат: "Сен... тарқатдингми? Бориб ибодат карточкаларини тарқат", ─ дедим. Шунингдек у келиб, онамни, мени ва қолганларни олди, шу яқингинада.

E-317(Бранхам ака бошқа томонга гапиради. ─ Таҳр.)

E-318Яхши, келинглар, 1 номерли ибодат карточкаси. Агар у сизда бор бўлса, мен кўришим учун уни қўлингизда кўтаринг. Агар сиз... қилолмасангиз... Агар сиз ўрнингиздан туролмасангиз... агар сиз туролмасангиз, биз сизни келтирамиз. 1 номерли ибодат карточкаси, тезгина. Кимда у? Нима дедингиз? А-1 номерли, кечиринглар. Номер... Бу аёл шу ерда, сизда карточка борми? Ҳа, хоним, бу ёққа келасизми? Номер А-2. Сизларда борми, бирон кишида? Тезгина қўлингизни кўтаринг. Мана бу ерда, аёл киши, ўтинг. Номер 3. Карточка борми? Сизда карточка борми? Сизда карточкалар йўқми? Ҳечқиси йўқ, уни бўлиши шарт эмас. 3, 4, 5. А-1, 2, 3, 4, 5. Кўрамиз, мана 1, 2, 3, 4, 5. Э-э... Яхши, мана улар... 5, 6, 7, 8, 9, 10. Энди шундай тизилинглар, бир қатор бўла бошланглар.

E-319Хўп мана, агар сиз келиб билмасангиз, мана бундай қилиб қўл қимирлатинг, токи сизни олиб келишсин. Мен бу ердаги одамлардан сўрадим, ...кимда карточка йўқ деб. Уни сизда бўлиши шарт эмас. Мен шунчаки... сиздан сўраяпман. Хўп мана, қаранглар, ким майиб бўлса. Мен ўйлайман, сизлар олдинроқ келишларингиз керак эди, чунки сиз шундай... Мен унга "эртароқ" дедим. Хўп мана, сиз карточкали бўлишингиз зарур эмас. Агар сизда бу имон бўлса, мен ўргатганимдай, ҳа, агар бу сизда очилган бўлса, ҳаммаси жойида. Агар бу сизга очилган бўлмаса, аҳамияти йўқ, сиз ўнлаб ибодат карточкаларидан ўтсангиз ҳам, бу сизга ҳеч ҳам ёрдам бермайди. Сизлар биласизми буни? Бунга сизлар ишонасизларми? Тушуняпсизларми, мумкин, мен ибодат қиларман, мен нима қилиб билсам, ҳаммасини қилган бўлар эдим, тиз чўккан бўлар эдим, сизга қўлларимни ҳам қўярдим, сизга мой суртар эдим, нимани истасангиз, ибодат қилган бўлар эдим, токи Худо марҳамат қилиб, бу нарса амалга ошиб бўлганини, якун бўлганини сизларнинг юракларингизга очсагина, ўшанда бу амалга ошади. Сизларга ҳатто қаторда ёки ҳар қаерда бўлишингиз ҳам шарт эмас, бу барибир ҳам содир бўлади.

E-320Майли, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15. Яхши, 16, 17, 18, 19, 20. Мен шундай кимнидир чақирдимми, унда карточка бор ва туриб билмайди? Қўлингизни кўтаринг, карточкангиз бор, амма туролмайсиз. Яхши. ...фақат ишон, Мен кўряпман, бечораҳол Анна Джин ўтирар ва буни чалар эди, баъзида салкам бутун оқшом чалар эди. Мен ҳар бир одам ўзини бу ерда осойишта ва эҳтиром билан тутишини хоҳлайсан. ...фақат ишон, Энди, 1-чидан 15-чигача ибодат карточкалари, менимча шундай эди. ...фақат ишон, Бу ерда ўзи анча одам тўпланиб қолди, шу учун келинглар-келинглар бошлаймиз. Нима дейсиз? ...ҳаммаси мумкин, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9...

E-321Ҳозир сизлар жуда кўпайиб кетаяпсизлар, бу ерда чақирганимиздан ҳам кўп. Бу яхши. Қаерда турибсиз, ўша ерда қолаверинг. Ҳеч ким... Фақат... сиз оласиз... сиз учун ибодат қиладилар, лекин фақат... Тушуняпсизми, токи сизни номерингизни чақирмагунларича, шундай кутинг, ана ўшанда, биласиз, бу ерда жуда узоқ туриб қолмайдилар. Агар Раббий бирон нимани амалга оширса, сиз буни одамлардан пана қиласиз ва улар кўролмайдилар, тушуняпсизлар. Худо сизларни дуо қилсин. Энди келинглар, улар тайёрланганларигача, бизлар ибодат қиламиз.

E-322Азиз Худованд, мана бу ерда касал ва дардман одамлардан келган рўмолчалар ётибди. Раббий, бу ҳозиргина бизлар гапирган имондир; мен эслайман, Сени Библияда, Яҳудо китобида: "Худо азиз халқига то абад берган ўзгармас имонни ҳимоя қилайлик деб ундамоқчиман", ─ дегансан. Шунда муқаддас одамларнинг танасидан рўмолчалар олдилар, улар ўзига хос одамлар бўлганлари учун эмас, балки у одамлар имонли одамлар эдилар. Улар ҳам худди бизлар каби шунақа ҳиссиётлар билан. Улар: "Илёс" шунга ўхшаган одам эди ва у "чин юракдан ёмғир ёғмасин деб ибодат қилди". Худойим, одамлар тавба қилсинлар деб у шундай ибодат қилди. Сен унга буни очдинг, улар учун ибодат қилсин деб, шундай тарзда ибодат қилсинки, шунда Худо Каломи бажо бўлсин. Шубҳасиз, Сен пайғамбарга ваҳий кўрсатдинг. Шу учун Раббий, бу оқшом мен мана шу одамларни шифоланишлари учун ибодат қиламан. Мен Илёс эмасман, у Осмонга олинган эди, лекин унинг Ҳаёти ва Руҳи ҳали бери тирикдир. Шундай қилиб, биз сўраймизки, азиз Худованд, мана шу рўмолчалар учун ибодат қилган вақтимизда, қачонки уларни касаллар устига қўйганларида, улар соғайсинлар.

E-323Бизлар, Ота, бизлар ─ ўлиб кетадиган инсон ирқи эканимизни тушунамиз. Биз... жўнаяпмиз, Абадийликка юз тутаяпмиз. Дунё ақлдан озди. Қотиллик; ўспирин қизларни зўрлаяптилар ва бурдалаб кесаяптилар. Одамлар, эркаклар аёлларникидай соч турмаклаяптилар, аёллар бўлса эркакларникидай, улар шундай йўлдан оздираяптилар. Дунё қирилиб кетаяпти. Ҳамма нарса қириляпти. Черков йўқ бўлиб кетаяпти.

E-324О Худойим. Ҳаётни келтир. Ҳаётни келтир, о Худойим. Имоннинг Ҳаётини. Раббий, мана бу одамларга оч. Мен фақат ибодат қилишим ва уларга қўлларимни қўйишим мумкин. Лекин фақат Сен уларни шифолаб биласан ва фақат биргина Сен уларни шифолаб биласан. Ота, мен Сендан уларни шифоланишини илтижо қиламан, уларнинг ҳар бирини. Қўлларимни уларга қўйганимча ва бутун юрагим билан илтимос қилиб сўрайман, буни ато эт; Исо Масиҳ Исми ҳақи бу одамларни шифола. Омин.

E-325Хўп, ака, мана бу микрофон ишлаяптими? Сиз ундан яхши эшитаяпсизми? Ҳамма эшитаяптими? Қўлларингизни кўтаринг. Мана энди, билмайман нима учун, аммо бу ердаги одамларга жоним ачийди, бу ерда курсиларда, замбилларда, кроватларда ўтирибди улар. Улар ҳатто ибодат карточкаларини ҳам олмаганлар. Тушуняпсизларми? Лекин, ака, қулоқ сол. Кўряпсизми, мана бу одамларда ибодат карточкалари бор, лекин бу улар шифоланадилар дегани эмас. Аудиторияда одамлар ўтирибди, мумкин... Бу улар шифоланади дегани эмас. Бу уларни шифоланадилар ёки шифоланмайдилар деганини билдирмайди. Ҳаммаси уларнинг Худога бўлган имонига боғлиқ. Бу тўғри эканини сизлардан кимлар билади? Бор гап шу, фақат сизнинг Худога имонингиз. Ҳозир, сизлардан ким билади, бу тўғри эканини? Сен қанчалар диндор, қанчалар яхши ёки қанчалар ёмонсан, аҳамияти йўқ, агар Худонинг инояти буни сени юрагингга жойламаса, сен ҳеч қачон шифоланмайсан. Энди, ким билади, Худо ҳайратомуз ишлар, аломат ва ғаройиботларни Худо ҳар доим амалга оширганини ва амалга ошираётганини. Энди эса, сиз бу оқшом келасиз, мана бу навбатга турасиз-ку, бу сизни Худо томондан танланганингиз ва бу навбатга қўйилганингиз учун эмас, бу бундай эмас; сиз шунчаки ибодат карточкасини олдингиз холос, шунчаки ўзингизни... бўлдингиз. (Тасмада бўш жой. ─ Таҳр.)

E-326Худди менинг муҳтарам Герхольцер акамдагидек, қайсики у кўп йиллар муқаддам ўз хизматини... Худога имони билан бошлаган эди (Тасмада бўш жой. ─ Таҳр.)... Худога имони билан, Худога ишониб, Худо касални имони бўйича шифолашига ишониб. Ва бу нарса ҳеч қачон ўзгармади, лекин мана шу охирги йилларда Худо бунга инъомларни қўшди, инъомларни, қайсиники Худо бераман деб ваъда қилган эди. Худо буни қилди. Унга керак бўлгани учун эмас, йўқ, чунки У ваъда берган эди. Агар У ваъда берган бўлса, унда У буни бажариши керак, чунки У Ўз Сўзини бажариши керак.

E-327У худди шу нарсани сизга ҳам ваъда берган, яъни, агар сиз фақат ишонсангиз булар бўлади. Агар сиз бунга ишониб билмасангиз, бу шундай бўлмайди. Мана шундай, мен сизларни ишонишингизга мажбур қилолмайман, ўзингиз ҳам ўзингизни ишонишга мажбур қилолмайсиз. Худо бериши керак сизга буни. Ишониш, бу Худонинг инъоми. Сизнинг имонингиз эмас, Худонинг имони. Бизнинг имонимиз эмас, Худонинг имони. Эҳтимол, сизнинг интеллектуал имонингиз тўлғунча бунга ишонар, лекин сенинг юрагингда Худонинг имони бўлмаса, тушуняпсизми... Сизнинг ақлий имонингиз буни қабул қилиши мумкин. Шунда ҳам бутун юрагингиз билан, токи сизга Худо буни очмагунича, ишонишда давом этаверинг. Тушуняпсизми? Ишонишда шундай давом этаверинг, токи Худо буни сизга очмагунигача. Лекин, токи У очмагунигача...

E-328Сиз шунда: "Бранхам ака, сен нималар деяпсан?" ─ дейсиз.

E-329"Ҳа, жаноб!" Худо пайғамбарни Ҳизқиёга юбориб, унга: "Сен тўшагингдан турмайсан, РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ. Сен шу тўшагингда ўласан", ─ деди. Тўғрими?

E-330Лекин у пайғамбар бурилди... яъни, яъни ўша шоҳ деворга бурилди-да, аччиқ-аччиқ йиғлади ва "Эй, Эгам, менга яна ўн беш йил керак. Сенга ёлвораман, Эгам мени эшитгин", ─ деди. Хўп, шундай, шоҳ сиёсатда, дунёда буюк инсон эди, лекин Худонинг кўзида пайғамбар буюк эди. У Худонинг шоҳи эди, лекин буниси Худонинг пайғамбари эди. Шунинг учун, Худо пайғамбарига... олишни, ...ниманидир қайнатишни очди. (Тасмада бўш жой. ─ Таҳр.) Биласизларми? Тушуняпсизларми?

E-331Ҳозир, сизларни тушунишларингиз учун, чунки мен бу ерда Ёзувдан ваъз қилган эдим: "Садўм вақтида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли келишида ҳам шундай бўлади". Черков очилган ўша кунларидами? Йўқ. "Инсон Ўғли келадиган кунларда". "Келиши" нима дегани? "Зоҳир бўлиш". Тўғрими? Зоҳир бўлади! Инсон Ўғли келган кунларида, ушбу кун Садўм ва Ғамўрадагидек бўлади. Тўғрими?

E-332Энди қаранглар, нима юз берди. Садўм ва Ғамўрада асосан иккита элчи бўлган эди, чунки у ерда бир гуруҳ илиқ христианлар бор эди. Тўғрими? Худди шундай мана шу иккита хабарчи (энди эътибор билан эшитинглар) у ерда, Садўм ва Ғамўрада воизлик қилдилар. Бироқ улардан биттаси Иброҳим гуруҳи билан қолди. Тўғрими?

E-333Энди қаранглар! Ҳали ҳеч қачон черков тарихида черковга бугунга қадар исми ─ хам билан тугаган дунё миқиёсидаги (хушхабарчи) элчи бўлмаганди; Гре-хам, олтита ҳарфдан иборат. Кўряпсизларми? Лекин Иброҳим исми ҳарфлар бўйича: Иб-ро-ҳим, еттита ҳарф. Кўряпсизми? Шунинг учун бутун дунё черкови, инсоннинг исми ҳарфлари сонидан бўлгани билан (олти, инсон ташкилотни тузади), шунда ҳам ўз хабарчисини қабул қилди. Уларда Сэнки, Муди, Финни, Кокс, Кальвин ва ҳоказолар бўлган эди-ю, аммо ҳеч қачон ─ "хам" бўлмаган эди. Тўғрими? Лекин ҳозир бор ва у ─ Худодан бўлган даракчи ва бутун кучи билан "У ердан чиқинглар! Тавба қилинглар, ёки ўласизлар!" ─ деб у деворларни гумбурлатар эди.

E-334Лекин эсланглар, ваъда бўйича танланганлар, олдиндан белгилаб қўйилганлар, Иброҳим ва унинг гуруҳи ҳамхабарчисига эга эди. Нима қилди У, кузатиб туринг. У олов тушадиган ўша вақт яқинлашганини билдирувчи аломат кўрсатди. Мана шундай, бизлар ҳозир оловни, атом оловини, Худонинг қаҳрини кутаяпмиз.

E-335Мана шундай, ўша элчи нимадир қилди. У аёл ҳақида гапирди. У аёлга орқасини қилиб ўтирган ва унга, у Унинг сўзларига шубҳа қилганини, унинг аҳволи ва нима юз бериши ҳақида айтганди. Тўғрими? Ахир у Инсон Ўғли ўша кун худди шундай тарзда очилади демаган эдими? Буни ҳақиқат эканига шундай ишонасизми сиз, хўш? Хўш, мана бу ерда... аёл турибди...

E-336Черковнинг, Келиннинг Масиҳ билан кўринмас бирлигида (иттифоқида. ─ Тарж.) ҳам, мана шу элчи ҳозир шу ерда, бу кеча, бугун ва то абад бўлган Ўша Исо Масиҳдир.

E-337Мана шундай, У фақат Ўзининг пайғамбарлари орқали гапиради, Библияда шундай дейилган. У Ўзининг пайғамбарлари билан олдиндан билдирмай туриб ҳеч нарса қилмайди. Амос 3:7. У ҳар доим шундай қилган. У ҳеч қачон Ўз намунасини ўзгартирмайди. Тушуняпсизларми? Пайғамбар ҳам, агар У содиқ бўлса, Ҳудо унга нима деса, у ҳам фақат шуни айтади. Тўғрими? Бу рост.

E-338Мана шундай, мен мана бу аёлга ҳатто қарашимдан олдин, У менга бу аёлга нима бўлганини айтиши мумкинлигига сизлар ишомасизларми? Сиз бунга ишонасизми? Ахир у ракдан азобланаяпти-ку. Бу рост. Бу унинг кўкрагида. У руҳий, асабий ҳолатидан ва чигаллашганидан қийналаётган бола ҳақида ўйлаяпти. Бу тўғри. Сиз бунга ишонасизми? Ва бу тўғри, шундаймасми? Сиз имонингизни мустаҳкам туриб сизга буни оласан, бунга эга бўласан деяётганига ҳозир ишонасизми? Унда боринг, Раббий Исо сизни шифолайди. Сиз ишонасизми? Бутун юрагингиз биланми?

E-339Энди мен мана шу аёлга, ҳатто мен ҳали қарамай туриб, Раббий Исо менга унинг кулфати нимада эканини айтиши мумкинлигига сиз ишонасизми? Сизлардан ким бунга ишонади? Хўш, биласизми... мен ҳеч қачон ҳатто... мен биргина унинг этагини кўрдим холос. Мен билмайман, у аёл ёки эркак эканини ҳам билмайман; лекин у ўша ерда турибди. Мен уни ишонишини истайман. Сиз ишонасизми, леди? Беморсиз, сиз ишонасизми? Агар ишонсангиз, қўлингизни кўтаринг. Агар сиз бутун қалбингиз билан ишонсангиз, сиз Худодан сўраётган фарзандни оласиз. Шундайми? Сиз ишонасизми? Сиз Худога имонга эгамисиз? Мана шундай, бу шифоламайди, бу фақат танийди. Бу Худони шу ердалигини, Унинг Сўзини намоён бўлаётганини танийдиган, биладиган ишлар.

E-340Мана бу аёл ҳам буюк нарсани хоҳлайди. Бу фарзанд эмас, лекин у Муқаддас Руҳга чўмдирилишни хоҳлайди. Мен сизга нима қилишингиз ҳақида айтаман. Агар сиз мана шу сигаретдан қутилсангиз, Худо сизни Муқаддас Руҳига чўмдиради. Боринг, бунга ишонинг, ҳа. Сиз ишонасизми? Сизда Худога имонингиз борми?

E-341Мана бу ерда эркак ўтирибди, мен уни умримда ҳеч қачон кўрмаганман. Мен уни билмайман, лекин у кўкрагидаги ёмон бир нарса бор, ўшандан қийналаяпти. У, шу яқин орада йиқилди, мана шундай бўлди. У бу ердан эмас, у Арканзасдан. У воиз. Уйингга бор ва Хушхабарни ваъз қил. Мен бу одамнинг юзини кўрганим йўқ.

E-342Мана бу ерда аёл турибди. Мен бу аёлни билмайман, ҳаётимда ҳеч қачон кўрмаганман. Худо уни билади.

E-343Уни дарди нима эканини У менга очса, шунда сиз ишонасизми? Барчангизми? Бу фақат мен ваъз қилиб турган нарсани ўзи эканини кўрсатувчи амал холос, мен мана шу оқшом сизга шу ҳақида айтаётганим. Мана Худо нимани очаяпти, бу ишлар эса Буни исботлаяпти. Ҳозир сиз шифоланишингиз учун имонга эга бўлишингиз керак.

E-344Мана бу ерда аёл, уни мен билмасам керак. Ҳа... Мен уни билмайман, лекин мен у биладиган одамни биламан, чунки мен уни олдимда турганини кўриб турибман. У бош оғриғидан қийналади. Леди, бу шундай эмасми? Худо сизни шифолашига сиз ишонасизми? Перри Грина опа. Бу тўғри, мен эса уни ҳеч қачон кўрмаганман. Бу рост. Мен билмайман, Перри Грин ҳозир қаердалигини. Сиз ишонасизми? Сизлар қанчалик ишонасизлар? Агар ишониб билсангиз, унда ҳаммаси мумкин. Агар ишониб билмасангиз, унда ҳеч нарса юз бермайди.

E-345Сочлари оқарган аёл у ерда менга қараб ўтирибди, сиз Худога ишонасизми? Сиз у ерда нима ҳақида ўйлаётганингизни Худо менга очиши мумкинлигига ишонасизми сиз? Сизни кўкрагингизда ўсма бор. Сиз ишонасизми, уни Худо сиздан олиб ташлаб билишига? Имонингиз бўлсин ва ишонинг. Мана шундай, у нимага тегди?

E-346Унинг кийими этагига теккан аёл, Библия дейдики... Буни Библиядан кўришни истаганлар учун, У: "У ─ бизларнинг ожизликларимизга ҳамдард бўла оладиган Олий руҳонийимиздир", ─ деди. Тўғрими? У ─ Ўша Олий руҳоний ва худди мана шу ерни ўзида турибди. Одамлар ҳозирни ўзида Унга тегаяптилар.

E-347Мана бу ерда ўша қилтиллаб қолган аёл, қўлларини кўтариб турибди. Мен уни ҳеч қачон кўрмаганман, лекин худди ўша лаҳзада у нимагадир тегди. Мана нима бўлган эди. У Худога илтижо қилаяпти. Уни кўкрагида оғриқ бор, уни ошқозони ҳам касал. Агар сиз бунга ишонсагиз, Худо сизни шифолади. Сиз ишонишингиз лозим. "Имонлиларга ҳамма нарсани имкони бор".

E-348У ерда орқа томонда бир одам ўтирибди, шу ёққа қараяпти (мана бу ёқдан, тахминан иккинчи қаторда), астмадан азият тортаяпти. Жаноб, сизни Худо шифолашига ишонасизми? Агар сиз бунга ишонсангиз, Худо сизни шифолайди. Агар бунга ишонсангиз, нима сўраган бўлсангиз, оласиз.

E-349Мана бу ерда бир аёл ўтирибди, у бу ерда менга қараб ўтирибди, сочлари оқарган аёл. Агар сиз бутун қалбингиз билан ишонсангиз... Сиз бунга ишонасизми? Яхши, унда ўт пуфаги касаллиги сизни қолдиради.

E-350Мана бу йиғма кроватда ётиб, сиз бу ҳақида нима деб ўйлайсиз? Худо сизни шифолаши мумкинлигига ишонасизми? Агар Худо менга сизни касалингизни айтса, сиз Унга ишонасизми? Агар сиз ишонсангиз, мана шу рак сизни тарк этади ва соғаясиз. Ўрнингиздан турсангиз, кроватингизни олсангиз ва уйингизга борсангиз бўлмайдими? Сиз ишонасизми? Сизлар ҳаммангиз ишонасизларми? Хўш, ана энди-чи? Худо юракларингизга имон туғдирдими? Шу ерда ҳаммаларингиз қўлларингизни кўтаринглар. Агар Худо юракларингизга имон солган бўлса, унда мана шу навбатда қатор турганлар, ҳамма бир-бирига қўлларингизни қўйинглар. Қўлларингизни... қўйинглар. Ҳозирни ўзида, тезликла, токи Муқаддас Руҳ ҳаракатланаяти, бир-бирингизга қўлларингни қўйинглар. Эркаклар, туринглар, навбат бўйлаб бошқалар учун ибодат қилинглар.

E-351Келинглар, ўринларимизда турайлик, Худога ҳамду-санолар айтайлик, ҳар бир киши. Бошқа давом эттиришга ҳожат йўқ. Сизлар, сизда қанақа касал бўлгани билан нима бўлганида ҳам, кеча, бугун ва то абад Ўша бўлган Исо Масиҳни таниб олинг. Агар сиз Унга ишонсангиз, оёқларингизда туринглар ва ишонинглар.

E-352Қодир Худо, Иброҳимнинг Худоси, Исҳоқнинг Худоси, Ёқубнинг Худоси, Ўзингни қудратингни юбор ва ҳозирни ўзида Исо Масиҳ Исми ҳақи мана шу одамлар гуруҳини шифола. Омин. Худони шухрати учун! Худо сизларни дуо қилсин.

Up