Ноиложлик
E-1Келинглар, ҳозир бошларимизни экканимизча, туриб турамиз. Раббий Исо, бизлар, дарҳақиқат, фақат ишонамиз. Сен бизларга фақат ишонинглар, дединг. Шу учун ҳозир бизлар ишонамиз. Шу учун бизлар имонимизни йиғадиган нарсаларни кўрганимиз ҳамда эшитганларимиз учун Сендан миннатдор бўлиб, ҳамдлар айтамиз. Муҳтожларга хизмат қилиш учун яна бир имконият учун ҳам Сендан нақадар миннатдормиз бизлар. Ўзингни ваъданг бўйича бугун муҳтожларимизга жавоб беришингни ҳозир мен Сендан илтижо қиламан. Буни бизлар Исо Исмидан сўраяпмиз. Омин.
E-2Мана шу чодирга... учун, тирилган Раббий Исо Хушхабари билан яна бир бор қайтиб келиш имтиёзи учун бизлар жуда хурсандмиз. Шунингдек, мен бироз кечикдим. Менда ҳозиргина Мичигандан шошилинч чақиргандилар. Шундай ўшанда Раббий у учун ғаройиб бир иш қилди. Бир ўйлаб кўринг-а, қандай У ҳамма нарсадан хабардор ва буни шундай... беради. Унга ҳеч нимани айтиб ўтиришни кераги йўқ − У билади, У аниқ билади, буни нима эканини. Шунинг учун ҳам бизлар жуда миннатдормиз. Мана шундай, ...унутманглар. Шу билан овоз ёзиш қўшиладими? (Невилл ака: "Бу чироқни включатели", − деди. − Таҳр.) А-а, чироқни ўчирғичи. Тушунарли. Кейинги ҳафтада чоршанба кечқурун ва якшанба эрталаб ҳамда якшанба кечқурунги йиғилишларни эсдан чиқарманглар. Агар шу яқинларда, бирон бир қўшни жойларда бўлсангиз, келганингиз учун сиздан миннатдор бўладилар, мени бунга имоним комил. Шунингдек, энди мен кетишим керак бўлганига мен учун ибодат қилинглар, ва мен умид қиламанки, тез орада қайтаман.
E-3Мен сизларнинг яхшиликларингиз учун рахмат айтмоқчиман ва мен учун нима қилган бўлсангиз, ҳеч қачон унутмайман. Шунингдек, яқингинада Джорджидаги кичикроқ черковдан бир биродаримиз менга костюм жўнатибди. Ундан кейин ўша одамлар... Бу шундай ҳайрон қоларли. Ундан кейин мен ўтган ҳафта Кентуккида бўлиб, таътилимни бирга ўтказган ўша одамларга миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ундан кейин Раббий биз учун қилган барча ўша ишлар − бизлар У амалга оширган ишларида Унинг буюк, қудратли қўлини кўрдик.
E-4Энди бизлар тез орада Нью-Йоркка йиғилишга бораётганда, яъни мана шу йўлдан қайтишимизда, яна учрашамиз деб умид қиламиз. Бу Вик аканинг Тош Черковида бўлади, буни менимча 12 ноябрда бошлаймиз. Бундан бир неча кун олдинроқ эса шу ерда бўламиз. Ундан кейин яна Шривпортга, Луизианага қараб ўтамиз, Жек Моор аканикига. Бу Шукур қилишга, Шукур қилиш ҳафтасида, Шривпортда бўламиз. Эълонлар тахтасида бор бу, у ерда, менимча, эълонларнинг орасида бўлса керак. (Шукур қилиш ҳафтаси − "Неделя Благодарение". − Тарж.)
E-5Ундан кейин эса, Рождестводан кейин, бизлар жанубдаги дўстларимизникида бўламиз деб умид қиламиз. Январда эса Финиксда бўламиз. Ундан кейин океан ортидан йиғилишни тайёрлаш учун, океан ортидан қўнғироқ қилишларини кутамиз. Ҳозир бу билан шуғулланаяптилар, мана шу ой ичида Бордерс ака тайёр бўлиши билан бошлаб юбориш учун бутун жаҳон турне масаласида ёзишяпти, жавоб беряпти, аммо биз тўғри келадиган шарт-шароитни кутишимиз керак.
E-6У ерда шунчалик кўп халқ йиғилади-ки, уларни бинога сиғдиролмаймиз, уларни майдонларга жойлаштиришга тўғри келади. Ундан кейин эса, баъзи бир кутганимиздан ҳам кўп, ҳаддан ташқари халқ, баъзида беш юз минг одам йиғилади. Бу битта йиғилишда ярим миллион одам; бир неча кун бўлган йиғилишларда эмас, балки битта йиғилишда деяпман. Биласизларми, хушхабарчилар, одатда улар олти ҳафта ичида қанча одам келганини ҳисоблайдилар. Тушуняпсизларми? Бизлар бўлсак − бизлар ўша куни, бир мартада қанча одам келганини ҳисоблаймиз. Шу учун, баъзида уларни сиғдирадиган жой бўлмайди, очиқ жойларда жойлаштиришга тўғри келади. Шунингдек, бизга у ерда ёмғир бўлмайдиган, жала ёғмайдиган паллани танлашимиз керак. Бу камбағал одамлар бўлса, у ерда... ўтираверади. Мен у ерда сочлари ҳўл бўлиб, баданига ёпишиб кетган аёлларни, яхши кийимдаги одамларни кўрганман, улар кун бўйи ёмғир остида ўтираверардилар. У ерда ўтиришар, ёмғир челаклаб қуяверади, момоқалдироқ гумбурлайди, яшин чақнайди, шамол эсади, улар эса у ёқдан-бу ёққа эгиладилар, мана бундай қилиб бир-бирларига тиқиладилар ва қачон сен келиб ибодат қилишингни кутиб, ҳа, ўша ерни ўзида ўтираверадилар. Тушуняпсизларми? Мана, сиз тушуняпсизми, Худо мана бунақа имонни ҳурмат қилади. У ҳурмат қилади.
E-7Худо эътибор қилиши учун нимадир қилишлик керак. Сизлар тушуняпсизми? Сиз Унга кўрсатасиз. Ҳаммасига осонгина эришаётган одамлар, улар − одатда... Улар-улар бу учун ҳеч нима қилмайдилар, тушуняпсизлар. Сен... қилишинг лозим. Инъом текинга берилади, бу тўғри, лекин сенга − бу учун... керак бўлади.
E-8Биласиз-ку, эҳтимол, бу: "Тер тўкмай келганни қадрига етмайди", − деган сўзни эслатади, сизлар буни эшитгансизлар. Бироқ бу учун меҳнат қилишингга тўғри келса, уни қадрини биласан.
E-9Энди, мана шу тасмаларни эшитаётганлар, сизлар учун: мен истардим-ки... сизлар, мен ҳозир... ўйлайман. Бугун эрталаб, бугун эталабки ваъз, менинг фикримча, менинг бутун хизматимдаги энг муҳим Мактуб бўлди; бугун эрталаб, тушуняпсизларми, менинг бутун хизматимдаги бўлган энг муҳим Мактуб эди. У қандай келиб қолганини, бирон кун айтаман сизларга. Шунингдек, мен шуни биламанки, мана шу битта Мактуб учун ойдан-ой, ойдан-ойлар давомида бунга келинди, ҳаммаси айнан ўша вазиятга қараб силжийверди. Тушуняпсизларми, ана ўшанда буни тақдирлаш вақти келди. Бу эса...
E-10Энди мени имоним комилки, ёки умид қиламанки, сизлар Белги нима эканини тушундингизлар. Тушуняпсизларми? Белги − бу Қон суртилганининг аломати. Худо талаб қилаётган, расман талаб қилаётган баҳо, Исо Шахсан Ўз Қонини тўкиб ўша баҳони тўлади. У буни қилди. Ундан кейин Унинг ҳаётидан Муқаддас Руҳ келди. Шу учун сенга Қон суртилган пайтда, сен учун товон, яъни баҳо тўланган, Худо сени қабул қилгани ва мана шунга Белги, Муқаддас Руҳ Белги ҳисобланади. Эсингизда бўлсин: мана бу Белги. Шу учун, кўпчилик одамлар борки, улар-улар, тушунасизлар, ана ўша Белги нима эканлигини билишмайди. Шу учун ҳам шундай гапириш керакки, гўё буни ҳеч ким билмайди-ю, тушуняпсизларми, токи улар буни тушунсинлар.
E-11Худди ножот топишни ваъз қила туриб, биз уни ҳар бир киши учун, бу ҳамма одам учун деб шундай ваъз қилишимиз керак, гарчи биз уни ҳамма учун эмаслигини билсак ҳам. Биз илоҳий шифоланишни ҳамма учун ваъз қилишимиз лозим, гарчи биз уни ҳамма учун эмаслигини биламиз. Тушуняпсизми? Исо ким дунё яратилишидан олдин Ҳаёт Китобида ёзилган бўлса, фақат ўшаларни қутқариш учун келди. У фақат ўшаларни қутқариш учун келди. Улар кимлар − мен билмайман. Тушуняпсизларми? Лекин сиз... Ҳеч ким имонга эга бўлолмайди, агар бу ҳамма учундир деб айтилмаса; бу эса худди шундайдир, агар Худо уни жалб қилмаса, ҳеч ким келолмайди. Бу рост. Шу учун кўпчилик одамлар қутқарилмайди. Биз бу тўғрисида биламиз. Улар, ҳа шундай, уларни қутқарилмаслигини Худо дунё яратилишигача билар эди.
E-12Кўпчилик шифоланмайдилар, тушуняпсизми, кўпчилик шифоланмайдилар. Улар шундай қилолмайдилар, улар буни ушлаб ололмайдилар, бу меники деб ўзлаштиролмайдилар. Бу нима эканини, улар тушунмайдилар. Кўплар эса шифоланади. Лекин биз буни ҳамма учун ваъз қиламиз, чунки бу одам (қабул қиладиган. − Тарж.) ким эканини билмаймиз бизлар; биз шундай, билмаймиз. Лекин бу ҳар бир одам учун, баъзи бир одамлар эса бунга ишончни ушлаб қололмайдилар.
E-13Мана шундай, Белги билан ҳам худди шундай. Белги, биз ҳар доим Белги тўғрисида гапирдик, бироқ ҳозир белгининг намоён бўлиши вақти келди. Тушуняпсизларми?
E-14Мана шундай, баъзида бу бизда бир нимадир деб эътироф этилди. Лютеранлар буни: "Сўзни қабул қилиш, Масиҳни шахсий Нажоткор деб қабул қилиш", − дея эътироф этдилар. Методистлар: "Қачонки сен шу қадар қувонасанки, ўшанда − бу Ўша − деб қичқирасан", − дедилар. Эллигинчилар: "Ўзга тилларда гапирсанг, демак, сенда У бор", − дейишади. Шунда биз қарасак, буларнинг ҳаммаси хато эканлигини кўрамиз. Тушуняпсизларми? Белги − бу Белги. Бу сен билан Масиҳ шахслар сифатида биргасиз. Тушуняпсизларми? Бу Муқаддас Руҳ, бу сен орқали Унинг Ҳаётини намоён бўлиши, сендаги Унинг Ҳаёти. Ҳа шундай, бу бой учун ҳам, камбағал учун ҳам, кимки Уни қабул қилса. Энди ёдингизда бўлсин, Белги − бу шу нарсаки, сен...
E-15Сиз темир йўл кампаниясига борасизда, ўзингизга билет сотиб оласиз. Унда қанчадир баҳоси бор, нархи бор. Айтайлик, мана шу − мана шу автобус маршрути эллик цент туради, ёки поездда шу ёқдан − то Индианага, Чарльзтоунгача эллик цент туради. Энди эса компания бир белги берадики, токи... Тушуняпсизми? Ҳозирчи, сиз билан нима келиб чиқаяпти, сиз боряпсиз ва сиз учун кимдир сизнинг эллик цент тўловингизни тўлайди. Сизга мана шу поездда у ёққа жўнаётган бўлса, тайин этилган станциягача бориш ҳуқуқини берувчи белги берадилар. Тушуняпсизларми? Бу сизга... нима беради. Мана бу белги.
E-16Энди, мана бу ҳолатда эса қон белги эди. Қон, айнан у суртилган бўлишлиги керак эди, чунки уларда фақат кимёвий таркиби бор эди, чунки бу қўзининг қони эди, жониворнинг, қўзининг қони. Шу учун ҳаёт, ўша қондаги ҳаёт, чиққан эди, демак қон тўкилган эди. Тушуняпсизларми? Ҳаёт чиқди, бироқ у (Ҳаёт. − Тарж.) имонли одамга қайтолмас эди, чунки бу жониворникида. Лекин у Келадиган зоҳир бўлиши лозимлиги ҳақида, мукаммал Қурбон Қўзиси, тоза виждон ҳақида сўзлар эди холос. Шунинг учун Уни мукаммал қилиш учун, Қозининг Ўзи, Самовий Худонинг Ўзи Қурбон Қўзиси бўлди: Қози, маслаҳатчилар, Прокурор. Кўряпсизларми? У Қурбон бўлди. Шунинг учун Ундан Ҳаёти чиққан вақтда, қайсики у... Худо эди. Шунинг учун сўз, у ерда айтилган, қайсики: "Ва Мен уларга Абадий Ҳаёт бераман", − дейди. Мана энди, юнончада... Биламан, мен мутахассисларни олдида буни айтаяпман. Мен иккитаси ёки учтасини кўриб турибман. Тушуняпсизми? Шу учун мен... Шунинг учун у ердаги юнончадаги сўз − бу Зое. З-о-е, юнончада, "Худонинг Ўзини Ҳаёти" деган маънони англатади. "Ва Мен уларга Зоени, Ўзимнинг Шахсий Ҳаётимни бераман". Масиҳ билан Худо − Битта.
E-17Демак, Масиҳдаги бўлган Ҳаёт, шунингдек, Муқаддас Руҳ ҳамдир, учинчи Шахс эмас, балки сизга Белги сифатида тушадиган, Муқаддас Руҳ кўринишидаги худди ўша Шахс бўлиб, энди сизнинг ҳаётингиз учун ва йўл кирангиз учун тўлов тўланган, сизни қабул қилдилар. Ўша белгининг келишигача, сизни трассага қўймайдилар, сизни... автобусга қўймайдилар, то шу белгини кўрсатмагунингизгача сизни қўймайдилар, у белги эса − сизни йўл кира учун тўловингиз. Ҳозир эса У Қон тўкилганини ва сизга суртилганини кўрсатаяпти, сиз учун тўлов бўлди ва энди сизда Белги бор, яъни Қон сизга суртилган ва сиз қабул қилиндингиз. Энди тушуняпсизларми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) О-о, мана буниси қойил, ҳа! О-о!
E-18Энди ҳозир, фақат маълум бир исбот йўқ. Тушуняпсизларми? Сиз: "Бранхам ака, буни мен қаёқдан биламан?" − дейсиз, мен фикрингизда бу ҳақида ўйлаётганингизни сезиб турибман. Тушуняпсизми? Мана шу Белгини қўйишгача сиз ким бўлган эдингиз? У сизга қўйилганидан кейин, ким бўлдингиз? У Белги қўйилишигача сизда қанақа хоҳишлар бор эди-ю, У қўйилганидан кейин қанақа хоҳишлар бўлди? Ўшанда сен билиб оласан, ўша Белги сенга қўйилганми ёки йўқми. Бу нарсаларнинг ҳаммаси эса ғайриихтиёрий равишда Унга эргашиб келади. Тушуняпсизларми?
E-19Бу-бу бир бу ҳақидаги гапларга ўхшаган нарса эмас ва айтадилар-ку: "Ўзга тилларда гапириш − мана бу исбот", − деб. Мана, мен мисол келтираман, бир жуфт туфли харид қиламан, ундаги тил − бу туфли эмас. У шундай туфли билан бирга келади, тушунасизлар. У шундай туфли билан келади. Тушуняпсизларми? Мана шундай, Белги ҳам худди мана шундай. Белги − бу Масиҳ. Аммо ўзга тилларда гапириш ва ёвуз руҳларни қувиш, яна буларни ҳаммасини амалга ошириш ҳам, ваъз қилиш ҳам, бу нима бўлмасин, бу Уни қаердадир бор эканининг далил-исботи, тўғрими, лекин бу − ҳали У эмас. Тушуняпсизларми, бу − Унинг инъоми. Агар мен сизга айтсам, бу...
E-20Сиз айтсангиз: "Бранхам ака, сен менга-менга кераксан", − мен бўлсам сизга совға юборсам, кўрдингиз. Ахир бу мен эмас-ку, бу мени совғам. Ўзга тиллар − Муқаддас Руҳ эмас, бу Муқаддас Руҳнинг инъоми.
E-21Шунингдек, шайтон ҳам буларнинг ҳаммасига тақлид қилиши мумкин, бироқ у Муқаддас Руҳ бўлиши мумкин эмас. Тушуняпсизларми? У ушбу инъомларга тақлид қилиши мумкин, аммо у Муқаддас Руҳ бўлиши мумкин эмас. Модомики У ҳаттоки ўша Ҳаёт Китобидан бошлаб Қонга эргашар экан, Қон суртилганлиги учун Муқаддас Руҳ белги ҳисобланади. Тушуняпсизларми буни? Мана Унинг келишидан мақсади. Мана У ҳар бир даврда (черков даврида. − Тарж.) нимани кузатди. Уни чиқариб қўйганларига ишонч ҳосил қилиш учун. Улар бизларсиз мукаммалликка эришолмасинлар деб, У ҳар бир даврни кузатиб борди. Ҳозир эса Муқаддас Черковга келаяпти, инсон танасида Худо бўлаяпти; Садўм олдидан, ўша ёниб кетиши олдидан келгани каби, у эса бунинг тимсоли эди. Ундан кейин, Иброҳим, У унга зоҳир бўлди.
E-22Шунинг учун бутун замонлар, черков даврлари давомида нима ишларни қилмаган бўлса, ҳозир уларни амалга оширяпти. Яна ортга, Каломга, чунки мактуб ва яна мактуб Каломнинг тўла-тўкислигида якунланиши керак. Шунингдек, ҳар бир даврларда қолиб кетган (очилмай, сирлигича қолиб кетган. − Тарж.) барчасини топиб олиб, ҳаммасини битта улкан, буюк Келиннинг танасида тузиш учун, ўшанда яшаганлар, мана шу Черков, охирги кунлардаги мана шу Черков мукаммал бўлмагунигача, ана ўшанда яшаганлар мукаммал бўлмасликлари учун, кейин уларни бу ёққа чақириш учун ва ҳаммаси биргаликда кўтарилган бўлиши учун, ҳа, шу мақсадда охирги кунларда Етти Муҳр очилади. Тушуняпсизларми?
E-23Белги, Исо Масиҳ, Муқаддас Руҳ − орамизда турибди. Бизлар буни ҳурмат қилишимиз керак. Бизлар-биз-биз етарлича камтар бўлолмаяпмиз. Оёқ кийимни ечиш ёки тиз чўкиш буни ҳал қилмасди; бу-бу ҳали етарли бўлмасди, бизларга бу етишмасди; аммо Руҳнинг меваларини келтирадиган ҳаёт керак бўлади.
E-24Руҳнинг мевалари эса қанақа эди? Биласизларми? Муҳаббат, севинч, хотиржамлик.
E-25Бугун эрталаб эслаяпсизми? Тайёргарликни, Мактуб билан элчини юборди. Кейингиси, қачонки У Мактуб билан элчини юборганида, У тасдиқлаш учун Олов Устунини юборди. ундан кейингиси, бундан кейин таскин... ёки юпанч эди. Тушуняпсизларми? Буни тўғри эканини билгач, хотиржам бўласан. Бизлар Раббий Исо Масиҳ орқали Худо билан тинчмиз. Кўряпсизларми?
E-26Бугун кечқурун бизлар касаллар учун ибодат қиламиз, кейин, менимча, қутлуғ кеча бўлади. Сизларда-сизда сувга чўмдириш хизмати бўладими? (Невилл ака: "Йўқ", − деди. − Таҳр.) Фақат қутлуғ кеча, қутлуғ кеча. Шунинг учун сизларни қутлуғ кечага қолишингизни истаймиз.
E-27Шу учун ниятимиз, ўттиз беш − қирқ дақиқаларда тугатиш ва қутлуғ кеча учун тайёр бўлмоқчимиз. Ундан кейин, эртага байрам, Меҳнат куни, шу учун сиз бироз дам олволишингиз мумкин бўлади. Мана шундай, биз шундай режалаштираяпмиз дедим, тушуняпсизлар. Биз билмаймиз, қачон тугашини. Мен, қандай керак бўлса, шундай қилмоқчиман, албатта.
E-28Мана шундай, мен эрталаб сизларга айтганимдай, ҳар доим бу ерда бўлолмаслигим сабабли, шу эрталаб бизларда яна битта икки ёки уч соатлик Мактуб ўтказишни ўйлаб қўйдим. Аммо-лекин мен-мен шундай ўйлай бошладим, майли, уни кечқурунга кўчирарман, лекин бу жуда ажойиб эди. Одамлар буни тушундими ё йўқми. билмайман. Сиз қаерда турган бўлсангиз ҳам, тушундилар деб умид қиламан. Яна умид қиламанки, тарқатиб юбориш учун яхши тасмалар ёзиб олингандир, токи одамлар билиб қўйсинки, мен шуни биламан, мени етказган Мактубларим орасида бу мутлақо Худонинг топшириғи эди, агар ...ни ҳисобга олмасак. Албатта, Етти Муҳр ва қолган барчаси, асосий топшириқ бўлиб, улар бевосита Худо Каломи эди. Мен ваъз учун Мактубни назарда тутаяпман; мен ишонаман, бу ваъз ҳам айнан ўша Етти Муҳрдан кейин айтилиши керак эди.
E-29Ҳозир Етти Муҳр кетидан нима келганига қаранглар: одамларни бирлашиши, бирлашишнинг аломати, охирги кунларда қизил нур милтиллаши, аёлларни борган сари гўзаллашиб кетиши аломати, худди шундай эркаклар ҳам, қандай улар ўзларини тутишлари. Муқаддас Руҳнинг бу ҳамма аломатлари олиб келинди ва ундан кейин ўша Етти Муҳрлардан кейинги Мактубларни якунлаш учун шу ёққа қайтаман. Ҳаммаси биттасида, яъни Белгида тугалланди; бизларда ҳаммаси жойида, тушуняпсизми, ўзингизни ва Имондамизмикин, текширишимиз керак.
E-30Энди, Раббий сизларни дуо қилсин. Ҳозир эса, аввало биз − Библияга мурожаат қилишимиздан, касаллар учун ибодат қилишимиздан олдин... Бугун эрталаб ўтган якшанба кучқурун кимлар учун ибодат қилгандик − қайсики шифоландилар, мана шу ҳафтада шифоландилар деб сўрадик ва амалда шу ердаги ўтган якшанба оқшомида йиғилишда бўлганларнинг ҳаммаси қўлларини кўтардилар. Мана шунақа, бу нимадир ҳақида сўзлаяпти, сизлар тушуниб турибсиз. Бу шундай бир нарсаки... Буларни барчаси, мен шахсан ўзим учун бунга эътибор бераман.
E-31Битта бола, бу ҳақида ҳозиргина айтдилар, Чикагодан келдилар, миссис... Бу ўша аёл, Пекин-паух − Пек-... Миссис Пекинпаух... ўша ёқдан. У аёл жуда яхши Христиан аёл. Ана у кимнидир олиб келди, қандайдир бир болани, менинг тушунишим бўйича, болани ёки яна кимнидир келтирди, уни-унинг... докторлар ҳаттоки у билан нима бўлганини ҳам билмайдилар. Унинг ўпкаси жуда оғир аҳволда, ёки яна нимасидир оғир аҳволда эди-ки, уни ҳеч нима қилолмадилар, уни мактабга ҳам беролмадилар, ёки шунга ўхшаш. У жуда, жуда бетоб эди. Шундан кейин айтдиларки, Муқаддас Руҳ шундай Мактуб тугаши билан мана шу болага гапирди ва уни чақирди, уни аҳволи ва қолган ҳаммаси ҳақида айтди ва уни шифоланганини эълон қилди, дедилар. Шундан кейин мана шу ҳафта у борди, онаси ёки ота-онаси ёки ким у ерда бўлган эди, яна уни ўша докторга олиб бордилар, доктор эса унда ўпкалари янги-ку, деди, кўряпсизларми, янги ўпкалар. Ундан кейин, мени тушунишимча, бу ҳақида йиғилишдагилар билишсинлар деб, ота-оналари ёки яна кимдир шаҳарлар аро ёки яна қандайдир қилиб қўнғироқ қилишди. Кўряпсизларми? Мана шундай, Худо, Яратувчи, янги ўпкаларни яратиши мумкин.
E-32Мен шунчалик қаттиқ ишонаман, бизлар ер юзида Раббий Исо давридан бери бўлиб ўтган энг буюк воқеалардан бири бўсағасида турибмиз. Тушуняпсизми? Тушуняпсизларми? Бироқ ҳозир, бу бизларга фақат...дай маълум бўлиши мумкин. Бу шундай оддийгина, сезилинмайдиган бўлади. Тушуняпсизларми? Кўряпсизми, одамзот нимани "юқори" деб атайди, Худо уни "разиллик" деб атайди. Лекин нимани инсон "телбалик" деб атайди, Худо уни "буюк" деб атайди. Тушуняпсизларми? Шу учун буни кузатиб боринг, тушуняпсизларми, бу шундай камтарлик билан юз берадики, сиз ҳеч қачон буни ўтказиб юборманг... агар у ерда сизда Белги бўлмаса, буни текширишингиз учун, тушуняпсизми, унда уни ўтказиб юборасиз. Тушуняпсизларми?
E-33Ким ҳам ўйлаб биларди, қачонки пайғамбар чўлдан чиққанида, тоғлар қўзичоқдай сакрадилар, барглар кафтларига урдилар; бу Ишайё томнидан бир минг икки юз... ёки етти юз ўн икки йил муқаддам айтилган эди. Бутун юзини соқол қоплаган ва қўйнинг бир бўлак терисида, ҳаттоки ваъз қилиши учун минбари йўқ, барча черковлардан ўчирдилар, шунинг учун у Иордан қирғоғида туриб: "Товба қилинглар!" − деб қичқиряпти. Одамларни "илонлар" тўдаси, илонлар деб атади. Бироқ мана бу, Худо қандай айтган эди, қачонки У келганида "тоғлар қўзичоқлар каби сакрайдилар", деган эди. Кўряпсизларми? Камтар инсонлар буни кўрдилар ва ундан қувондилар.
E-34Улар қандай қилиб Китобнинг энг боши, Ибтидодан бери башорат қилиб айтилган буюк Масиҳни, Қутқарувчини, Уни келишини тушуниб олдилар экан-а? Барча қурбонликлар, ундан кейин ҳамма-ҳамма пайғамбарлар, ҳаммаси Ундан дарак бериб турганди. Ундан кейин эса, У келган пайтда, никоҳсиз туғилган деб ҳисобладилар; отаси, Унинг онасига ҳали уйланмаган эди, деб ҳисобладилар. Кўряпсизларми? Ана у аёл бўлса, уларнинг тўйларигача болага ҳомиладор бўлди. Шунинг учун шундай жойга ва қандайдир ...да туғилди. Шундай, Библияда отхонада туғилган, дейилган. Бироқ у пайтларда отхона бўлиб шаҳарнинг орқа томонидаги, орқадаги ғор хизмат қилар эди. Мен бир куни овда бўлганимда мана шунақасини Аризонада кўргандим. Отхона тоғ чўққисининг тагида жойлашганди. Худди шундай Исо ҳам мана шундай серчўққи отхонада, сомон ва пичан солинган охурда, ўша ҳайвонлар бўлган молхонада туғилди.
E-35Тарбияланиши эса, дурадгор ёрдамчиси бўлиб ўсиб улғайди, ана энди қандай қилиб Бунақа одам буюк Иегова бўлиши мумкин? Лекин шундай ҳам бўлди, тушуняпсиз. Шундай бўлиб чиқди. Кўряпсизми? Жуда ғалати Одам. Аммо, о-о, ҳали У ёш бола эди, У ўша руҳонийларни Каломни билиши билан ҳайратга солди. Нима сабабдан? У Калом эди. Тушундингизми? У Калом эди. У битта ҳам китоб ёзмади. У битта ҳам сўз ёзмади. Менимча, У ёзган биргина сўз, У уни ўчириб ташлади, тупроққа ёзган эди уни, қачонки аёлни зинода ушлагандилар. У битта ҳам сўз ёзмади. Нима учун? У Калом эди. Тушундингизми? У Калом эди. У Уни ёзиши керак эмасди; Унинг ҳаёти Ўша билан яшар эди. У Калом эди. Агарда У... "Агар Мен Отамнинг ишларини қилмаётган бўлсам, Менга ишонмай қўяқолинглар". Кўряпсизми? "Агар Мен Калом Мени ишларим тўғрисида айтганларини аниқ бажармаётган бўлсам, унда Мен Калом эмасман. Бироқ агар..." Мана У нимани назарда тутган эди. У Каломдир.
E-36Шу учун, ҳозир, бундан кейин бўладиган шифоланишлар хизматига ва қутлуғ кечага тайёрланинглар. Агар қолиб билсангиз ва бизлар билар қолсангиз, биз жуда хурсанд бўламиз. Агар қололмасангизлар, буни тугаши билан тарқаласизлар.
E-37Ундан кейин унутманглар, мен учун ибодат қилинглар ва бутун дунёда энг азиз аёл, менинг рафиқам учун ибодат қилинглар, ундан кейин менинг болаларим учун ҳам. Ҳозир шунинг учун уларни талаб қилдим, мен ҳар бирини Раббий Исо учун сўрадим.
E-38Мана шунақа, Беки ҳозир худди ўша "риккетки"лар ёшида, ҳа шундай, бизлар уни "ўсмир қизча" деймиз, ўшанақа у. У худди мана шу ёшда. Лекин ҳозир у жуда ёқимтой қизча ва бунинг учун Раббийдан миннатдорман; ҳеч қанақа чекиш, ҳеч қандай ичкибозлик, буларгаҳеч қандай алоқаси йўқ, ҳеч қандай ортиқча гапириш. Фақат у шундай ёшдаки, у-у бепарво. У черковга келишни хоҳламайди, борди-ю, агар келса, орқада ўтиради ва сақич чайнайверади, туради ва чиқиб кетади. Мана шунақа, тушуняпсизлар. Мен уни Муқаддас Руҳга тўлишини истайман.
E-39Мен Юсуфни, бу бола...дай бўлишини истайман. Мен ишонаман, бир кунлар келиб, мен бу кафедрага чиқолмай қоламан, шунда мен мана шу эскириб кетган Библия олиб: "Юсуф, ўғлим, У билан бирга тур", −деб унга узатаман. Ўшанда мен юқорига кўтарилишга тайёр бўламан. Шамолнинг эсишини эшитгим келади, бошимни кўтарсам, қўлларимни силкитсам, жўнаб кетсам дейман. Келинглар, ибодат қиламиз.
E-40Ота, Худойим, бизларнинг бутун ҳаётимиз Унда яширинган, зеро Бу − Сенсан ва Сен эса − бизнинг Ҳаётимиз. Ҳозир бу ерда, Раббий, мен у ҳақида айтганим − ҳатто ўша Белгини ушлаганлар борлар. Улар ушбу Белгига эгалар, аммо барибир, касаллар улар. Шунинг учун мен бугун уларга далда бериш учун, Худо берган мана шу ҳуқуқни олишга руҳлантириш учун гапирмоқчиман. Улар мана шу ёвуз руҳни енгишга ҳақ-ҳуқуққа эгалар. У аллақачон енгилган, шундай, у фақат уларни қўрқитади холос. Ота, мен уларни талаб қиламан.
E-41Ҳозир менга Калом айтишимда ёрдам бер. Раббий, мана шу менга белгилаб қўйилганлар билан, улар менда ёзилган, яна бир неча Ёзув жойлари ҳам, улар билан мен орқали гапир. Раббий, мени шу Каломга киришимга ва Худонинг шухрати учун уларга имон беришимга, Сен бунда менга ёрдам беришингни илтижо қилиб сўрайман. Исо Исми ҳақи сўрайман. Омин.
E-42Энди сизларни тезда Библияни очишингизни истайман, Еримиё Китоби, 29-боб, агар ўқимоқчи бўлсангиз. Ёки бўлмаса, агар истамасангиз, шундай белгилаб қўйинглар. Еримиё 29-боб. Шунда Еримиёнинг 10-оятидан, 29-боб, 10-оятидан бошлаймиз. Худди шундай, Луқонинг 16-бобидан ҳам ўқиймиз. 14-оятидан бошлаб.
E-43Ҳали сизлар очаверганингизгача, ҳозир мен ўзимни мавзуимни эълон қиламан. Бугун кечқурун менинг мавзуим − бу Ноиложлик. Шу учун мен Ноиложлик деб..., шундай қилдим, сизлар ноиложлик нима эканини биласизлар. Ҳозир эса Еримиёдан ўқиймиз, 29-боб, 10-оятдан. Эгамиз шундай демоқда: "Бобил ҳукмронлигига етмиш йил бўлгандан кейин, Мен олдингизга бораман. Берган эзгу ваъдамга биноан сизларни шу ерга қайтариб, олиб келаман. Ахир Мен сизлар тўғрингизда тузган режаларимни биламан, −деб айтмоқда Эгамиз. − Бу режаларим сизларга кулфат эмас, фаровонлик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради. Ўша дамларда Менга қилган илтижою ибодатларингиз ижобат бўлади. Мени бутун қалбингиз билан изласангизлар, топасизлар. Ҳа, Мени топасизлар, − деб айтмоқда Эгамиз. − Мен сизларни яна фаровонликка эриштираман. Сизларни сургун бўлган барча халқлар орасидан, ҳамма юртлардан йиғиб оламан. Сизларни Ўзим чиқариб юборган она юртингизга қайтариб олиб келаман". Эгамизнинг Каломи шудир. Қайтиб эллигинчиларга! Буни мен ўзим қўшдим. У ерда бу ёзилмаган. Буни мен Черков учун назарда тутдим. Луқо 16, 15-оятдан бошлаб, тўғрироғи, 16-оятдан. Яҳё ва ундан олдин келганлар Таврот ва Пайғамбарлар битикларини эълон қилганлар. Энди эса Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабар эълон қилинмоқда ва ҳар бир одам бу Шоҳликка киришга ундалмоқда. Ҳар бир одам бу Шоҳликка киришга (ундалмоқда. − Тарж.) зўр бермоқда. Унга шундай енгилгина кириш эмас, балки Унга киришга зўр бериш керак. Кўряпсизми? Энди, "Мени бутун қалбингиз билан изласангизлар, топасизлар".
E-44Шу учун У уларга қайтиб боришини, уларни ўша етмиш йилдан кейин бутун ер юзига тарқалиб кетган халқни, уларни олиб кетган жойи − Қуддусга қайтариб олиб келишини ваъда берган; шунингдек, У бу ишни айнан шундай қилди. Бу ҳақиқат.
E-45Энди, ҳозир биз бир неча вақт Ноиложлик ҳақида-унинг тўғрисида гаплашамиз. Одатда сизни ноиложликка солиш учун, қандайдир фавқулодда, кутилмаганда ғоят оғир аҳволга тушишингиз керак бўлади. Тушуняпсизларми? Афсуски, бу нарса зарур, бироқ инсон зоти шундай калтафаҳмки, унга шундай фавқулодда, кутилмаган оғир аҳволга тушишлари керак бўлади. Нимадир юз беради, шу нарса содир бўлган вақтда, улар мана шунинг учун ўша ноиложликка тушадилар. Аслини олганда эса ноиложликка тушгач, ундан кейин қиладиган ишинг сени ҳақиқий борлиғингни аниқлаб беради. Ноиложликдаги вақт, ўша сени қанақа лойдан олинганлигингни кўрсатади. Одатда у сени яхши томонларингни намоён қилиб беради, кўрсатади.
E-46Мен одамларни ўлишларини билганларида, ўшанда уларни қандай қичқирганларини эшитганман, улар бутун ҳаётлари давомида сир сақлаган нарсаларида, ноиложликда барчасида товба қилишга урунадилар. Тушуняпсизми? Шунда улар: "Мана бу ишни бориб тузат; бор, илтимос, бор, шу ишни қил", − дея ноиложликда, ноиложликка тушгач, кўряпсизми, урина бошлайдилар. Улар бу ишларини олдин қилишлари, тушуняпсизми, фавқулодда оғир аҳволга тушишни кутмасликлари керак эди. "Сен мен учун ана у ёки мана бу ишни қилмайсанми, а?" Қийин аҳволда қолишлик ноиложликни туғдиради. Қачонки бу нарсани бизларга фавқулоддаги ҳолатга тушмасимиздан қилишлишимиз керак эди.
E-47Ҳозир сиз мана шу оқшом Пасханинг (Фисиҳнинг. − Тарж.) тимсолларини олаётганимизга эътибор қилдингизлар. Фисиҳни эса жуда оғир аҳволда, ноилож бўлиб қолган пайтида едилар. Сиз Чиқишнинг 12-бобига эътибор бердингизми, ҳа, 12-бобининг 11-оятида, менимча, ўша ерда: "Гўштни тановул қилаётганингизда, шай туринглар. Чориғингиз оёғингизда, таёғингиз қўлингизда бўлсин, тез-тез енглар. Мен, Эгангизга бағишланган Фисиҳ қурбонлиги шудир", − дейилган, кўряпсизми, уни ноиложликда едилар.
E-48Улар Худонинг буюк қўлини кўрдилар. Улар Унинг барча мўъжизаларини кўрдилар, ана ўшандан кейингина мана шу Белги аломати остига кирдилар. Ўша пайтда, улар шу Белги аломати остида бўлган эдилар, улар ноиложликда нонушта қилдилар, чунки бу вақтда Худо ҳукмини солиши керак эди.
E-49Бу ҳаяжонга соладиган вақт эди. Бу шундай вақт эдики, унда ҳар бир одам ўзини текширар эди, ахир пайғамбарнинг ҳар бир айтган сўзи ҳар сафар амалга ошар эди-да. Унинг ҳақиқат эканлиги исботланган эди. У нима деган бўлса − ҳаммаси айнан у айтгандай бўлиб ўтди. Олов Устуни ҳали ҳам ўша ерда эди. Ана шундан кейин пайғамбар эълон қилиб, Худо фақат уларнинг эшигида белгини кўрсагина, уларнинг ёнидан ўтиб кетишини айтди. Мана шу учун ноиложликка тушдилар. Қанақанги ночорлик эди.
E-50Мен болаларни қанчалик... тасаввур қилоламан; улар осмондан булутга ўхшаб тушган улкан қоп-қора қанотларни тушиб, шаҳарни қоплаганини кўриб, ҳар бир уйдан дод-фарёд эшитгач, оталари ёнига келишган ва "Ота, бизлар эса аниқ ўша белги остидамизми?" − деб сўрашган бўлишлари керак. У эса эшикка келиши ва унинг кесакаси ёнларига ва тепасига қараб ва: "Ўғлим, бу Унинг Сўзи бўйича бўлган", − дейиши мумкин эди. "Эсингда бўлсин, мен сенинг тўнғич ўғлингман. Ота, сени ишончинг комилми?"
E-51"Мен мутлақо ишонаман! Бу пайғамбарни бизга айтиши бўйича, унда эса Раббийнинг Сўзи, "Мен Қонни кўрган вақтимда, Мен сизларни ёнингиздан ўтаман. Ҳар бир уйга биттадан қўзи олинглар", − деди. Болаларим, мен сизларни ҳаммангизни тўпладим. Сен менинг катта ўғлим, мени биринчи туғилган ўғлимсан. Айнан шу катталарни ўзи ана у ерларда, ҳамма жойларда ўлаяптилар; лекин мана бу ерда − қон. РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ, айнан шундай эди. Шунинг учун ўғлим, тинчлан, хавотир олма, чунки Худо ваъда берди. Тушуняпсанми?" "Отажон, унда нима учун сен чориғингни кийиб олгансан? Нима учун таёғинг қўлингда? Нима учун бир қўлингда нон, бошқасида қўзининг бир бўлаги? Мана бу тахир ўт ва бошқалар нима учун? Нима учун юзингдан дув-дув тер оқаяпти?" "Ўғлим, ҳозир ўлим ўтади". Кўряпсизми, бу ноиложлик вақтида эди.
E-52Мана шундай, Мен ишонаман, бизлар шунақа вақтда яшаяпмизки, бизлар... Ёки аксинча, биз яшаётган мана шу кунлар, Черковни бутунлай ноиложликка, ночорликка келтириши керак. Мен шундай ишонаман, мана эрталаб Худонинг мактубидан кейин, мендан эмас, мен ишонаман, бу нарсадан бутун йиғилиш ноиложликка тушишимиз керак − биз аллақачон етарлича ютқазиб қўйдик. Бизлар ҳозир етарлича черковга қатнадик. Бизларга нимадир қилишлигимиз зарур.
E-53Қандай бундай ахир, бошқаларда турли мўъжиза ва аломатлар бўлаётганлигини кўряпмиз, бизларда-чи, хўш? Бунинг сабабидан бизлар Худо олдида барқарор бўлишлигимиз учун, ноиложлик ҳолати келиши керак. Унинг Келишининг белгиси бутун мана шу йиғилишни, биз мана шу Сўздан ўқиганимга ўхшаб, ...элтиши керак. Шунинг учун Муқаддас Руҳ бизга буни нима эканлигини айтмади, балки бу нарса юз беради, деб айтди: "Маълум бир жойга бор, ана у ва мана бу нарса юз беради", − деди. Биз ўша ёққа борамиз, ва айнан шундай юз беради ҳам. Газеталар бу ҳақида ёзади, ойномалар (журналлар. − Тарж.) бу тўғрисида ёзади, бунинг суратини босиб чиқарадилар. Бу ёққа қайтамиз ва Библияда яширинган ўша буюк сирларнинг янги соҳаларда очилганини кўрамиз, у ҳақида авваллар ҳатто ҳеч нима билмас эдик, ана ўшалар Раббий Исо Келиши билан уйғунлашадилар.
E-54Ундан кейин, Мактуб тугаши билан, буюк Муқаддас Руҳнинг фаолиятини кўрамиз, одамлар олдидан кўринарли тарзда тушишини кўрамиз, ҳатто Уни суратга ҳам олдилар. Биз Уни, бунда бир одам эмас, бунда қандайдир бир инсон эмас, бу қандайдир воиз эмас, шунчаки бир йиғилиш ҳам эмас, балки Унинг Ўзини амалга ошираётганини кўряпмиз. Бу Уни Исо Масиҳда мужассам бўлиб қилган ишларида кўрсатгани каби, худди шу ишларни намоён қилаётган − Муқаддас Руҳдир. Ҳозир У Ўзининг Танаси ҳисобланган − Келинда мужассам. Бу бизни ташвишга, ноиложлик ҳолатига солиши керак.
E-55Ўша одамлар Худонинг қўлини кўрдилар. Шунинг учун ўша кечқурун нонуштани улар... ноиложликда, ҳавотирда қабул қилдилар, чунки улар нимадир бўлиши кераклигини билишарди. Шунингдек, бизлар ҳам ана-мана нимадир юз бериши кераклигини биламиз. Шу учун ёдингизда бўлсин, Раббийнинг Келиши ногоҳон бўлади, сирли равишда кетилади. У келади ва кечаси келган ўғридай Келинни олиб кетади. Энди ўйлаб кўринг-а, оила аъзоларимиздан кимдир бирданига йўқ бўлиб қолади, сен эса қолдинг! Бизлар мана шу туфайлидан, Худонинг марҳамати билан, қолиб кетмаслигимиз учун, ноиложликка, хавотирга тушишимиз керак. "Мен ҳеч қачон буни хоҳламайман, ... Раббий, мени қолдирма".
E-56Бир неча кун олдин мен Мэл Жонсонни мана бу қўшиқни куйлаганини эшитдим: Мени йиғлаган пайтимда, унутма мени, Дўстларим тарк этсалар, мени унутма; Иордандан ўтган пайтимда ҳам, Ўшандаги йўқламада мени унутма.
E-57Шу учун мен истардимки, мени исмим Қўзининг Ҳаёт Китобида ёзилган бўлсин. У мени йўқлама пайтида эслашини хоҳлайман. Шу учун мен бундан худди Павлус: "Мен Хушхабарни ваъз қилганимдан кейин, наҳотки мен нолойиқ, наҳотки мен рад этиламан?" − деганидаги каби, мен ҳам хавотирга тушаман. Бундай бўлиши мумкин. Шу учун бу мени умидсиз бир аҳволга, ноиложликка туширади, бир ўйлаб кўринг-а, шунча йиллар ваъз қилганимдан кейин, наҳотки мен − наҳотки... шундай қилишим мумкинки, мен Унга панд берган бўлиб чиқаман? Кейин нима қилишим керак бўлади? Ундан кейим нима қилишим керак? Шунда мен бунинг туфайли асабий аҳволга келаман. Лекин нима қилоламан? Шунинг сабабидан мен тоғ чўққисигача кўтариламан ва водийга йиқиламан. Шу учун бу жуда оҳир, чунки қачонки одамлар орасида бўлганимда, мен кимнидир Масиҳга келтириш учун, мен ҳаммага ҳамма бўлишим керак, лекин менинг олдимда доим мана шу Белги бўлиши керак. Тушуняпсизларми?
E-58Ўшанда мен нима келаяпти ва бўлади, буни кўраяпман, аммо одамларга айтолмайсан. Ҳар хил нарсаларни кўрасан, аммо сенга буни айтишим мумкин эмас. Улар ўзлари учун ваҳий сўрайдиларку, агар уни айтсанг, баъзида уларга ёмон бўлади, шунда сен буни қилишинг керакмаслигини тушунасан. Ундан кейин сен шунчалар ваҳийга кириб кетганингдан, ҳамма нарса ваҳийга айланиб кетганидан сен асабий бўлиб кетасан. Қарайсан-қарайсан ва: "Мен ҳозир ваҳийдаманми?" − дейсан. Масалан, худди мана шу ерда турганимдай − "Бу ваҳийми? Аслида мен қаердаман ўзи?" Тушуняпсизларми, сен-сен чарчаб кетасан, зўриқиб кетасан ва одамлар ҳақида шундай нарсаларни билиб оласанки, уни билмаганинг яхшироқ эди. Бу нарсаларни ҳаммасини билмоқчи бўлган одамлар тасаввур ҳам қилолмайдилар, бунақа хизмат қанчалар машаққатли, оғирлигини. Бунинг оқибати қанақа бўлишини сиз тасаввур қилолмайсиз. ана ундан кейин ноиложликка тушасан: "Раббий Худойим, биламан, менга бу учун жавоб беришим керак бўлади", − деб хавотирга тушасан.
E-59Бир куни Джек Моор менга: "Мен сенга ҳукм кунида жавоб беришингга тўғри келадиган нарсани ўзим учун ҳеч ҳам хоҳламасдим", − деди. "Худо бу одамларни сени қўлингга берди ва уларни ҳар бири учун ҳисоб беришингга тўғри келади. Сен ўз хизматинг учун жавоб беришингга тўғри келади", − деди. Бу ўн беш ёки ўн саккиз йил бурун бўлганди. Ана ўша вақтдан бери ноиложликда, ҳавотирдаман. Мен нима қилишим керак? "Раббий, менга Сен нима десанг, уларга фақат шуни айтишимга йўл бер. Менга уларга фақат Ҳақиқатни айтишимга йўл бер ёки ҳеч нима айтмайгин". Бу мени ноиложликка, хавотирга солади.
E-60Ундан кейин мана бу аломатларни қандай юз бераётганини кўрасан, Муқаддас Руҳ олаяпти ва бизга ушбу Муҳрларни баён қилаётганини кўрасан. Уларни мана шу тарзда тушунтирди. Черков даврларини баён қилди ва уларни жойлаштирди, кейин орқа томонда улкан Олов Устунида тушиб келди ва Ўзини намоён қилди. Ундан кейин навбатдагиси учун, Еттита Муҳр учун келди ва шунингдек очди. Ҳатто уни ойнома ва газеталарда босдилар. Ундан кейин келди ва Худонинг фаришталарини олди, еттита Мактуб билан ўша еттита фариштани, шунингдек, Библияда нима дейилган бўлса, худди ўшандай қилиб тасдиқлади. Ундан кейин, ўша вақт давомида келди ва ўша Муҳрларни тушунтирди... ўша аломатлар, охирги пайтнинг чақнашлари, ва буларни одамларга тушунтирди ва уларга бу нима ўзи ва бу ҳақида ҳамма нарсаларни айтди ва Раббий мана шунда амал қилди ва У шу ерда эканини кўрсатди. Ундан кейин эса шу заҳоти, бугун эрталаб бўлгани сингари, келаяпти ва ҳар бир одамдан ушбу Белгини талаб қилаяпти. Бунинг устига, сизлар − менинг аъзоларим, халқимсиз. Мен айнан сизларни ва мана бу, тасмаларни эшитаётганлар ва ҳоказо қолганларни яхши кўраман. Ўз навбатида, унда кўриб турибсиз, бу мени қанақа ҳавотирга солади.
E-61Ноиложлик. Унинг Келишининг аломатлари Масиҳнинг ҳар бир аъзосини жонларимиз учун, келажакдаги бизнинг − бизларнинг фаровонлигимиз учун хавотирга солиши керак. Хўш, агар бутун дунёга эга бўлганимизда ҳам, нимага эришамиз биз? Киммиз ўзи, нимани деб яшаяпмиз? Нимани деб меҳнат қилаяпмиз? Яшаш учун. Нимани деб яшаяпмиз? Ўлиш учун. Токи сен ўлимга тайёр эмас экансан, яшаш учун ҳам лойиқ эмассан. Бу рост.
E-62Шунингдек, бизлар кўплаб шифоланиш мўъжизаларини кўрамиз, бу бизни ноилож аҳволга солиши, ўйлантириши лозим.
E-63Агар ўша бола... Мен ҳозир миссис Пекинпаухга қараяпманми? Бу миссис Пекинпаухми? Бу сизда бу ерда бола бўлганмиди, бу билан қандайдир алоқадор а? Ҳа, мана шу ердаги аёл, мен у ҳақида гапирдим. Мен шундай тасодифан қараб, уни кўриб қолдим.
E-64Энди, агар Худо ана ўша бола учун буни қилиб билган бўлса, бу нарса сизни чорасизликка солиши керак.
E-65Нью-Олбанидан бир одам, эҳтимол у ҳозир шу ерда бўлиши мумкин. У мени Роберсон акамни акаси. Бу ёққа ёш болани олиб келди. Менимча, бир куни унинг хотини рак бўлган эди, кейин шифоланганди. Ҳозир эса ўша бола шундай қаттиқ астма (кўксов. − Тарж.) бўлибди, умуман оғир аҳволда. Ёш бола, томоғи қарийб бутунлай рак билан қопланганди. Тушуняпсизларми? Ўшандан кейин у болани олиб келди, ҳа, мен уни ана у ерда кўриб турибман, орқада, у қўлини кўтарди, ана у ерда, бугун эрталаб ибодат қилдик, кўриб турибсиз.
E-66Ноиложлик! Уни хотини ракдан ўлишига сал қоганида, Худо хотинини шифолай олишини билган эди. Шу учун, агар Худо уни хотинини шифолаб билган бўлса, унда уни ўғлини ҳам шифолаб билади. Шундан бу сени хавотирга солади. Тушуняпсизларми? Сиз шу аҳволга келишингиз керак; ва сиз оғир аҳволга тушасиз, ўшанда Худо сизни эшитади. Аммо сиз шундай эринчоқ бўлсангиз, У буни қиладими ёки қилмайдими, бунга бепарво бўладиган бўлсангиз, нима ҳам деймиз, бу унда бошқа гап. Сен, йўқ, бу бундай эмас, мен хоҳлайман, дейсан, лекин бу учун ноиложлик, ночорликликка тушиш керак бўлади.
E-67Мен ўйлайман, нима учун бизда умидсизлик, хавотир йўқлигини сабаби − бу севгининг етарлича эмаслиги, Худонинг севгисини етишмаслиги. Мен ўйлайман, Худонинг севгиси ноиложликни, хавотирни беради. Агар сенда Худо бўлса, Белги сизда, ичингизда, шунда сен ҳозиргидай гуноҳга кириб кетаётган одамларнинг ва вақтнинг ҳолатини кўрасан, бу сени мушкул аҳволга келтиради. Ишонаман, олиб келади.
E-68Шунингдек мана, Сўзда аниқ айтилган, ёзмоқчи бўлсангиз, Галатияликларга 5:6, "Фақатгина меҳр-муҳаббат орқали ифодаланган имонимиз муҳимдир", − дейилган. Тушуняпсизларми? "Имон меҳр-муҳаббат билан амал қилади". Имон фақат олдин меҳр-муҳаббат бўлсагина пайдо бўлади. Фақат биргина йўл билан имонга эга бўлиш мумкин − бу аввало севгига эга бўлиш керак. Чунки, охир оқибат, имон − бу севгини хоҳиши. Хоҳиш, имон ҳам айнан шу ҳисобланади. Бу севишга хоҳиш. Мана шундай, агар меҳр-муҳаббатга эга бўлмасанг, имонга эга бўлолмайсан. Тушуняпсизларми?
E-69Қандай қилиб сени хотинингга ишончинг бўлади, агар уни яхши кўрмасанг? Бу филео муҳаббат. Энди, Худога бўлган муҳаббат − агапао хусусидачи? Қандай қилиб пайдо бўлиши мумкин, агар Худони севмас экансан? Агар сен, мен хотинимни севаман десанг-у, унга эса ҳеч қачон бу ҳақида гапирмаган бўлсанг, ва ҳеч қачон у билан ўтирмасанг, эркаламасанг, буни унга изҳор қилмасанг, уни ўпмасанг, бағрингга босмасанг уни ва унга сен юртнинг энг яхши пазандаси демасанг, сен билган яна нима бўлса, ҳаммасини айтмасанг, яна қандай гўзаллигини ва уни қанчалик севишингни айтмасанг; агар сен бундай қилмасанг, у бу ҳақида билмайди-ку. Ҳа, шундайда. Агар ҳақиқатдан ҳам уни севсанг, сен буни изҳор қиласан.
E-70Худо билан ҳам шундай қиламиз. Биз Уни яхши кўрган пайтимизда, биз Унга бу ҳақида айтамиз. Бизлар тиз чўкамиз, бизлар Ундан завқланамиз ва Унга сажда қиламиз. Шунинг учун, кўряпсизми, бунга бизларни меҳр-муҳаббат етаклайди.
E-71Энди, агар сени хотингга бирон нима керак бўлиб қолса-чи? Буни ҳозир қилиш учун, сен ҳамма нарсага тайёр бўласан. Хўш, агар кимдир сенга, сени хотининг рак бўлган деб айтса-чи? Хўш, агар кимдир сенга, сени-сенинг хотининг туберкулёз ва у ўлади деса-чи? Нима бўлганида ҳам сен, сен-сен ҳаммасини қиласан. Кўряпсизми, бу сизни мушкул аҳволга, ноиложликка олиб келади.
E-72Бу билан ҳам худди шундай. Биз имонга эга бўлишимиздан олдин, меҳр-муҳаббатга эга бўлишлигимиз лозим. Имон эса... Қачонки бизда асл севги бўлса, у нимани етиштиради? У бизларни Худо томон олдинга чиқаради. Тушуняпсизми? Худога ва Унинг Сўзига, Унинг халқига бўлган ҳақиқий, мўмин муҳаббат у ерда имонни олдинга чиқаради. Меҳр-муҳаббат шундай имонни тутиб олади-да ва шундай: " Қани, кетдик!" − дейди. Шунинг учун имон шу заҳоти чиқади, ахир айнан шуни муҳаббат амалга оширади-да.
E-73Юҳанно 14:23 да, Исо: "Ким Мени севса, Менинг сўзимга амал қилади", − деди. Мана шундай, агар Унинг айтганларига ишонмай туриб, Унинг Каломига риоя қилиб бўлмайди. Шунинг учун кўряпсиз: кимки Худони севса, ўшанда у Худонинг Каломига ҳам риоя қилади, бажаради Уни. Агар У: "Мен сени шифолайдиган Раббинг", − деса, у ҳам бунга ишонади. Севги уни бунга ишонишни беради, чунки севги ҳаммасини устидан бошқаради. "Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам-у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган зил бўлиб қоламан, тушуняпсизлар. Агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам-у, лекин севгига эга бўлмасам, мен ҳеч нарса эмасман". Севги ҳамма нарсадан устун, чунки Худо севгидир, севги Худоси. Мана, худди шундай! Агар Исо айтган бўлса: "Ким Мени севса, Менинг сўзимга амал қилади".
E-74Бизлар биламиз, бу рост, Худо мушкул аҳволга, ночорликка тушган одамга жавоб беради. Мана, буни бизлар ҳаммамиз биламиз. Аммо, одатда бизларни мана шунгача етказиш учун, ўша иложсизликкача, ночор туширгунгача нимадир талаб қилинади. Бунинг учун нимадир талаб қилинади. Нимадир бунга етказиши керак бўлади.
E-75Биз Ёқубнинг Мактуби 5:16да, Библияда бу ҳақида нима дейилганини кўрамиз. "Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эга, − мана бундай иложсизликдаги − кучли қайноқ илтижо. Қачонки солиҳ одам, яхши инсон қийналиб кетса, ноилож, умидсизликка тушгач нола қилса", − жони жой топмай, яъни, азобланишлар, уми ёки бошқа нарсалар бўлганида. Мен ўйлайман, "жонига жой топмайди" дейишим яхшироқ тўғри келади. Азобланадими ёки жонига жой топмайдими, хоҳлаганингиздай айтинг. Аммо, қачонки жон ноиложликка, мушкул аҳволга тушади, қийналади, инсоннинг Белгини кўрсатишга қодир бўлган жўшқин илтижоси, ана шу нарса нимадир иш қилади. Тушуняпсизларми?
E-76Эътибор беринг, Библияда яна нима айтиляпти, Ёқубнинг Мактуби 5:16да, агар... "Бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар", тартибга келтирамиз, бунинг учун тайёрланамиз, "бир-биримиз олдида қилган гуноҳларимизга иқрор бўламиз", − дейилган. Гуноҳларга иқрор... Одамларга ўзинг учун ибодат қилишларини сўрайсан, бир-бирингиз олдида гуноҳларингизга иқрор бўласиз ва бир-бирингиз учун ибодат қиласиз. Мана сизга, марҳамат. Меҳр-муҳаббат билан, севгида, мана шу севгида мен сенга ишончга эгаман, шунинг учун ҳам сенга хатоликларимни очиб биламан; худди шундай сен ҳам менга хатоларингни айтиб, иқрор бўлишинг мумкин. Шунингдек, мен сени шу қадар қаттиқ севаманки, сен учун ибодат қилиб биламан, сен бўлсанг мен учун ибодат қил; ва бизлар мана шу зўр ибодатимиз билан токи унга жавоб келмагунигачайин илтижолар қилаверамиз. Мана бу, ана бу ноиложлик, мушкул аҳволда қолиш. Мана нима ҳар доим бизда бўлиши керак.
E-77Келинглар, бу ҳақида Ёзувдан баъзи бир мисолларни оламиз, нималар бўлган эди, ҳозир, агар Раббийга маъқул бўлса, яна ўн беш дақиқага.
E-78Ёқуб, аввалида у шундай... шунақа бир беғам йигит, шундай бир одам эди. У ўзини ақлида тушундики, шу маълум бўлдики, тўнғичлик ҳуқуқи унинг учун ҳамма нарсадан муҳим эди, уни қандай қилиб қўлга киритиш эса унинг учун аҳамияти йўқ эди, фақат олса бўлди. Шунинг учун у тўнғичлик ҳуқуқини олганидан кейин, у ўйладики, энди ҳаммаси жойида, чунки тўнғичлик ҳуқуқи уни қўлида. У ўйладики, масала ҳал. Акаси ёвондан молларни боқиб бўлиб, кийик овлаб, ишини тугатиб, очиқиб келганида, ўшанда акасини ёнига келди. Шунинг учун уни акаси − унга-акасига бир қозон ясмиқ шовла керак эди: ёввойи нўхат ва қолган нарсалар билан аралаштирилган овқат. Мумкин, бутун кун бўйи ишлаган, очиқиб кетган одам учун бу жуда-жуда иштаҳали бўлиб кўрингандир. Шу учун акаси унга: "Мен йиқилиб қолай деяпман. Менга бироз мана ўшандан бер", − деди. Униси эса: "Бўпти... агар буни эвазига менга тўнғичликни бераман деб қасам ичсанг, майли", − деди. Кўряпсизми? У учун қандай қилганини аҳамияти йўқ эди, асосийси унга эга бўлса бўлди эди. Шу учун тўнғичлик ҳуқуқини олган пайти, ҳаммаси ҳал бўлди деб ўйлади.
E-79Элликчилар, мана қаерда сизларни хатоингиз! Сизлар ўйладингизки, модомики сизлар Руҳдан туғилган, Худонинг Руҳидан туғилган экансиз, Тўнғичлик ҳуқуқига эга экансиз, унда ҳаммаси ҳал бўлган. Лекин энди шундан кейин ҳаммаси бошланади-ку. Сизлар эслайсизларми, Унга қулоқ солинглар, деган ваъзни, ўшанда, бир оилада туғилган ўша бола, ўғилликка қабул қилингани ҳақида. Унда тўнғичлик ҳуқуқига ҳаққи бор эди, бироқ уни синаш, унга таълим бериш керак эди. Ундан кейин эса, агар у отасининг иродасига қулоқ солмайдиган бўлиб чиқса, нима ҳам дердик, у... олмас...мас эди, меросхўр бўлмас эди. У ҳеч нарсага меросхўр бўлмас, бироқ ўғил эди, аммо агар отасининг ишлари уни қизиқтирмаса, у ҳеч нимани мерос қилиб ололмас эди.
E-80Худди ана шунга ўхшаб, Муқаддас Руҳ элликчиларга тушгани пайтида, ўшанда улар черковда инъомларни ва бошқа нарсаларни тиклай бошладилар, улар, модомики, улар Руҳдан туғилдиларми, унда ҳаммаси ҳал бўлган деб ўйладилар. Аммо, тушунасизми сиз, ҳали ўғилга ваколатлар беришгача бўлган нарсалар бор. Шунинг учун ўғил ўзини ҳақиқий ўғил сифатида кўрсатганидан кейин, уни кўп одамлар тўпланадиган жамоат жойига олиб бордилар ва кейин баланд жойга чиқардилар, ундан кейин уни кийимларини алмаштирдилар ва ўша ерга, баланд жойга чиқариб қўйдилар, ана ўшанда ўғилга ота нимага эга бўлса, унинг барчасига меросхўр деган ваколат берилди.
E-81Худо Ўз Ўғли билан ҳам ўша баланд тоғда худди шундай иш тутди. Уни... қоплади, яъни булут қоплади ва Уни юзи қуёшдай порлади, шунингдек, Уни кийимлари ҳам нурдай оппоқ тус олди ва: "Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман", − деган бир овоз келди. Мусо ва қонун ўтдилар. Шу учун мана У: "Унга қулоқ солинглар!" У ваколат олди. Кўрдингизми?
E-82Ҳозир Ёқуб, модомики, унда тўнғичлик ҳуқуқи бор экан, ҳаммаси ўз жойида деб ўйлади. Элликчилар ҳам шундай деб ўйладилар ва ташкилотлар туза бошладилар: ягоначилар, учбирликчилар ва троица тарафдорлари ва яна ҳар турли ташкилотлар ва улар баҳслашадилар ва бир-бирларига ташланадилар, бу билан ўзларида Белги йўқ эканини исбот қилиб қўйдилар. Адоват, ҳасад, низолар, кўряпсизми, мана нималаргача етиб борди.
E-83Мана, кўряпсизми, Ёқуб ҳам худди шундай ўйлади. Бир куни кечқурун: "Мана шу дарёнинг шундоққина нариги томонида акам мени кутиб турибди. У мени ўлдиради", −деб ўйлаганида, ўзини ҳаёти учун қўрққанидан, уни ноиложлик босди. Кўряпсизми, у олган тўнғичлик ҳуқуқи унинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун шундай ҳам бўладики, сизлар қабул қилган Муқаддас Руҳ, айнан Ўша, сиз мана Руҳдан туғилгансиз ҳам, агар эътиборли бўлмасангиз, айнан бу сизни охирида ҳукм қилади. Бу рост. Нуҳни қутқарган айнан ўша сувлар дунёни ҳукм қилганди. Худди шу нарса − сен фанатизм деб атаётган нарса, ана шуни ўзи сени йўлнинг охирида ҳукм қиладиган бўлиб чиқиши мумкин.
E-84Энди Ёқуб билдики, унинг ҳаётини охири яқинлашиб қолди. Унга хабарчи келди ва уни акаси қуролланган тўрт юз одами билан унга қараб келаётганини айтди, уни йўлда келаётганини билди. Уни қўрқув босди. У Эсовни эҳсонлар билан юрагини юмшатиш учун ҳўкизлар, моллар, қўйлар билан ўзидан олдин одам юборди. Ундан кейин, буни кетидан товарларга тўлдириб бошқа бир гуруҳни юборди. Уни ортидан яна бошқа юклар билан, уни биринчи учратиб, ғазабидан тушуришга ҳаракат қилиб, яна бошқа гуруҳни юборди. Ундан кейин: "Булар уни тўхтатмайди, ахир у, эҳтимол, мендан ҳам бой бўлса керак. Унга булар керак эмас", − деб ўйлай бошлади у. Шундан кейин у, Эсов унинг хотинлари ва ёш болаларини кўрсин деб, хотинларини ва ёш болаларини йўлга солди. Шу учун, шубҳасиз, булар унинг кичкинтой жиянлари-ку, уларни ўлдирмайди. Ундан кейин ҳам у охиригача кўнгли тўлмади. Худо билади, инсонни қандай илинтиришни. Ёқуб дарёни кечиб ўтди. Ўша ерда у тиз чўкди. Биласизми, бунгача у қандайдир фирибгар одамдай эди. Бундай деганим учун кечиринглар-у, лекин шунга ўхшаш бир тип... У Ёқуб эди. Ёқуб "ёлғончи" дегани, мана у ким эди. Бироқ у билан нимадир юз берди. У ерда у ўлимга юзма-юз келгани пайтида, мушкул аҳволда қолиб...
E-85Бугун оқшом шу ерда, нақд шундай ўлим олдида турган одамлар ўтирган бўлишлари мумкин. Сиз ўз ниятингизга эришишингиз учун фақат биргина нарса бор − бу сиз ожизлигингизни сезишингиз, чорасиз аҳволга тушишингиз лозим. "Мен бугун буни олишим керак. Ё ҳозир мен буни оламан, ё мен адо бўламан. Эртага жуда ҳам кеч бўлади. Мен буни ҳозир олишим керак!" Сиз Муқаддас Руҳ, Белги ҳақида ибодат қилган пайтингизда: "Ҳа майли, мен ҳозир бораман-да, кейин уриниб кўраман. Раббий, мен, мен нимагадир бир оз чарчадим", − деб айтманг. О, кечирасиз, қаерда ўтирган бўлсанг, ўша ерда ўтиравер! Ҳаттоки-ҳатто уриниб ҳам ўтирма. Агар келсанг-да: "Ибодат навбатидан ўтаман мен, бошимга мой суртадилар, қарайман, қани, бу менга ёрдам берармикин", − дейдиган бўлсанг, қаерда ўтирибсан, ўша жойингда ўтираверишинг мумкин. Токи бу муаммо худди ё ҳаёт ё мамотдек бўлмаса, сен ё Уни оласан, ё бўлмаса ўласан, ҳа, сен токи мана шу аҳволга тушмайсан, токи бутун черков мана шундай аҳволга тушмайди, ана ўшандагина Худо ҳам саҳнага чиқади. Худони саҳнага чиқиши учун ожизлик, ноиложлик зарур бўлади.
E-86Ёқуб ҳар қачонгидан ҳам қаттиқ фарёд қилди. У то Худони тутмагунигача ноиложликдан, ноуимидлигидан ёлворди. Уни ушлаб олганидан кейин эса, у курашди; ўн беш дақиқа эмас. Уни ўз юрагида, қалбида ушлаб туриш учун, кечаси билан курашди; шунингдек, у ҳали ҳам дуога эга эмаслигини билар ва шунинг учун, токи унга ўша дуо келмагунигача, ушлаб туриб билди. У ночорликдан дуо келгунигача курашди, Уни кетқизмади. Ундан кейин, қачонки у... кўрган эди, ҳали ҳаракат майдонига Худо чиқмаган эди. Ана ундан кейин, чорасизликдан: "Мен Сени қўйвормайман", − ўша пайтда дуо ўзига туша бошлаганини ҳис қилди. Кўпчилик одамлар: "Худога шукур, энди мен олдим", − дейишади. Мана сиз қаерда адашасиз. Ҳа, худди шундай! Кимдир айтади: "О-о, Бранхам ака, менга шундай яхши, мен бордим-у, ибодат қилдим. О-о, мени титроқ босди", − деб. Ва бу Худо бўлиши мумкин. "Мен олдимда ёрқин нур кўрдим". Бу ҳам худди ўшандай Худо бўлиши мумкин, бироқ мен бунинг тўғрисида гапирмаяпман.
E-87Ибронийларга 6-бобда, Библия: "Ёмғир солиҳларга ҳам, фосиқларга ҳам (Бранхам ака етти марта кафедрани қоқади. − Таҳр.) бир хил ёғади", − дейди. Энди буғдойни олинг, бегона ўт уруғини ҳам олинг, уларни ёвонга этиб ерга экинг. Шунда ёмғир, умуман олганда, аслида буғдой учун юборилган-ку, бироқ ёмғир бегона ўтга ҳам худди буғдойга ёққандай тушади. Шунинг учун, бегона ўт ҳам худди буғдой сингари қувонади, шунингдек, бу ҳам худди ўша ёмғир. Худди ўша Муқаддас Руҳ ишонмайдиган одамга тушиши ва уни ҳам, имонли ўзини қандай тутса, худди шундай тутишга мажбур қилиши мумкин. Бироқ уларни мевасига қараб билиб оласиз; мана бу Белги, мана мен нима ҳақида айтаяпман. Кейин эса...
E-88Шунинг учун, аниқроғи, Ёқуб ночорликка тушиб: "Мен Сени сезиб турибман, бунга ишончим комил, Сен мен билан шу ердасан, бироқ Мен сени қўйвормайман", − деди. Озгина ҳис қилгани баъзи бир одамлар учун етарли ҳисобланади, турадилар ва сакрайдилар, қаторлар оралаб югурадилар ва: "Мен олдим, мен олдим, мен олдим", − дейдилар. О-о, йўқ. Шундай. Йўқ. Ёқуб, токи нимадир юз бермагунигача турган эди-ку, бунинг туфайли у бошқача юрадиган бўлди, бундан у бошқа одам бўлди, чунки у мана шу нарса юз берганигача тураверди. Шунинг учун у... қилолди. Библияда: "Уни енгмагунигача бардош бериб тураверди", − дейилган. Қандай қилиб инсон Худони енгиб билади? Лекин сиз буни қилиб биласиз. Сиз буни қилиб биласиз. Инсон Худонинг бардоши билан енгиб билади.
E-89Бир кунлар Ҳизқиёл деган одам бўлган эди, ва пайғамбар унга: "РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ, сен ўласан", − деди. Ҳизқиёл умидсизликдан, ночор аҳволга тушганча: "Эй Эгам! Чин қалбимдан Сенга содиқ бўлиб, йўлларингдан юрганимни ва олдингда тўғри ишлар қилганимни эсла, шунинг учун менга яна ўн беш йил керак", − деб Эгамизга ёлворди − Худо унга бир нарса юз беради-ю, уни ўлади деганидан кейин ҳам. Ана шу ноиложлик, чорасизликка тушганида у Худонинг программасини ўзгартирди. Умидсизлик, у умидсизликка тушиб, аччиқ-аччиқ йиғлади.
E-90Ёқуб токи дуо келмагунигача, шунингдек унинг "алдамчи" деган исмини "Худонинг амири" деб ўзгартирмагунларигача кетмай тураверди. Ҳаттоки халқ унинг исми билан номланган эди. Худди шундай! Бу нима эди? Натижалар бўлди, чунки у бунинг учун ноиложликка тушган эди. Шунинг учун, кейинги куни, Эсовни учратган пайтида, унга ҳеч қанақанги тансоқчилар керак эмас эди. У олдинга чиқди ва у билан учрашди. Кўрдингизми? Нима учун? У ишончга, дадилликка эга бўлмагунигачайин, ночорлигида тураверганди. Шунингдек, сизлар ҳам ишончга эга бўлмагунингизгача, ноиложликда, ночорлигингизда тураверинг. Агар шундай бўлмасангиз, ҳатто ибодат қилишлари учун ҳам чиқиб ўтирманг. Ҳатто алтарга ҳам келманг. Сизда бу нарса токи ўлим билан ҳаёт сингари бўлмагунигача, кутиб тураверинг, ўшанда нимадир юз беради. Табиийки, ноиложлик!
E-91Бир кунлар Рут ҳам Наима билан қолганида ночор аҳволга тушди. У ўзини халқига, у севган ҳамма-ҳаммасига, нимага у сажда қилган бўлса − ўшанга: ўзининг худоларига ва ўзининг халқига қайтсинми, ё бўлмаса Наима билан қолсинми? У нима қилиши керак? Шунинг учун у чорасизликка тушди ва кейин: "Сиз қаерга борсангиз, мен ҳам ўша ерга бораман, сиз қаерда яшасангиз, мен ҳам ўша ерда яшайман. Сиз қаерда оламдан ўтсангиз, мен ҳам ўша ерда жон бераман. Қаерда сизни дафн қилсалар, мен ҳам ўша ерда дафн бўлдим... яъни, мени ҳам дафн қиладилар. Сизнинг Худойингиз менинг Худойим бўлади", − деб хитоб қилди. Мана сизга марҳамат, умидсиз, ночор эди у! Худо уни дуо қилди, унга ўғил берди, Обидни. Обид Эссайни отаси бўлди. Эссайдан, Эссай орқали Исо келиб чиқди. Ночорлик туфайли!
E-92Худди шунга ўхшаб, фоҳиша Раҳоба ҳам, у ночор аҳволда эди. У билар эди, уни ўлим кутаётганини. Уни устига ҳукм келган эди. Шу учун у умидсизликка тушди ва: "Айғоқчилар, мен сизларни яшираман. Мен нима лозим бўлса, ҳаммасини қиламан. Фақат ўз Худоингиз ҳақи, мени оилам тирик қолади деб қасам ичинг", − деди. Мана сизга, марҳамат. "Мен... Агар мана шу белгини қўйсанг, тирик қоладилар", − деди у.
E-93Элиазарга Исҳоққа келин топиш учун жавобгарлик юклатилганида, у чорасизликка оғир аҳволга тушди. Дамашқлик Элиазар буюк одам эди. Иброҳим уни яхши кўрар, шунинг учун унга бориб ўғли Исҳоқ учун, содиқ келин топишни ишониб топширди. Мана шу орқали Масиҳ келиши керак эди.
E-94Мана энди, Элиазар художўй одам бўлганлиги учун, буни нима эканлигини билар эди. Унинг хотини − у одамнинг хотини бўладиган аёл маълум бир хислатларга эга бўлиши керак эди. А хўп қандай қилиб унга бу аёлни топиб бўлади? Шу оғир ташвиш, ноиложлик билан шаҳарга етиб келган пайтида, у илтижо қилди ва: "Эй Эгам, Худойим!" − деди. Мана нима қилиш лозим. Қачонки сен оғир аҳволга, умидсизликка тушсанг, илтижо қила бошла. "Эгам, Худойим, биринчи келган ва мени туяларимни суғорган, менга сув берган қиз, ўша бўлади". У оғир аҳволда қолганида, ўша пайтда илтижо қилди.
E-95Ривқо, чиройли қиз, келди-да, туяларни суғорди. Шунда у: "Мени ушлаб турманглар", − деди. Бу қизга у кетадими ёки йўқми, бир қарорни қабул қилиш фурсатига етиб келиши керак эди. У Келиннинг тимсоли эди. У борадимиким ва ҳали ўзи ҳатто бирор марта ҳам кўрмаган одамга турмушга чиқадимикин? Мана шунақа, бу муҳим ҳаракат эди. Гарчи унинг хизматкоридан эшитган бўлса ҳам, аммо бирор марта ҳам уни кўрмаган эди.
E-96Мана бу Келиннинг тимсоли. Сиз ҳеч қачон Масиҳни кўрганингиз йўқ. Лекин сиз Уни Ким эканини Унинг хизматкоридан эшитяпсиз. Сиз Уни топиш учун нима талаб қилинса, ҳаммасини қиласиз, ҳамма нарсадан кечасиз, уй-жойларингизни қолдирасиз. Энди эътибор беринг, у ҳам қарор қабул қилди − Келиннинг тимсоли, бориш учун, кўряпсизми, ўз деноминациясини қолдирди.
E-97Юнус, бир куни бўрон пайтида кемадан улоқтирилган, денгиз тубида, наҳанг балиқ қорнида. Тирик қолиш учун ҳеч қандай умид қолмади. Лекин унга, бирданига, Сулаймонни маъбадни бағишлаган пайтида: "Эй Эгам, агар одамлар бирон бир жойда мусибатга тушсалар, ундан кейин маъбадга томон бурилсалар ва илтижо қилсалар, ўшанда эшитгин", − дегани ёдига келди. Шундан кейин наҳанг балиқнинг ичида ўнгланиб, қандайдир қилиб тизасида туролди, унинг атрофи бутунлай шу балиқнинг қусқисига тўлиб кетганини тасаввур қилаяпман. У ерда у ноиложликка тушганидан, чорасизлигидан илтижо қилди. Ана ўша ерда, ўша аянчли, ночор аҳволи билан, балиқнинг қорнида бир неча марта нафас олишга кислород қолган эди. Шунинг учун ўша бир неча марта нафас олган пайтида, эҳтимол, у қаёққа қараётганини ҳам билмас, шунда у: "Эй Эгам, мен биламан, мен юқорига, Сенинг маъбадингга қараяпман", − деди. Шу қолган бир неча ўша олган нафаси пайтида, ўша шароитларда умидсизликка тушиб, чорасизлигидан илтижолар қилди у. Олдинлар ҳеч қачон бундай бўлмаганди, лекин у чорасиз эди. У илтижо қилди, шу учун Худо уч кеча-ю, уч кундуз давомида унинг ҳаётини сақлади ва мактубни етказсин деб, уни ўша жойга етказди. Ноиложлик!
E-98Ханна − Библияда бепушт аёл, у ўғил кўришни истади, шу учун ўшани деб рўза тута бошлади. Шундай, у рўза тутди ва шунчалар ибодат қилаверди-ки, маъбаддаги руҳоний уни маст бўлса керак деб ўйлади. У шундай чорасиз бир аҳволда, умидсиз эди! Ўша қолган аёллар-чи, улар ким қанақа шляпача кийганини кузатар, сизлар биласиз-ку, бу қандай бўлади, униси эса булар қанақа кийимдалар деб қарашади, ва фермадаги янгиликлардан ҳангома қиладилар. Лекин фақат Ханна эмас, у тўппа-тўғри барча тўдани ичидан ўтиб, меҳробга келди. Рўза тутди у. У ўзидан шармандаликни, иснодни олинишини истади. Бугунги кундагидан қанчалик фарқ қилади. Ҳозир болали бўлиш сал қолса шармандалик бўлиб қолди. Ўшанда эса фарзандсиз бўлиш шармандалик эди. Шу учун тиз чўкди. У маъбаднинг улуғворлигига қарамади. У руҳоний чиққан пайтида унинг юқори лавозимига қарамади. У шундай ғам-аламда эди-ки, юзларидан кўз ёшлари оқар, шундай, у чорасизлигидан, умидсизликдан: "Эй Сарвари Олам, менга ўғил бер. Ўғил бер менга!" − деб йиғлади.
E-99Яна қаранг, у манфаатпараст эмас эди. Худо уни эшитиб, унинг ибодатига жавоб бериб ва унга ўғил фарзанд берган пайтида, аёл уни Худога қайтариб этди. Шунинг учун Худо унинг илтижосига жавоб берганидан кейин манфаатпараст бўлишни истамагани учун, Худо аёлга пайғамбарни берди. О-о, бу яна қўшимча дуо эди. О-о, У мана шунақа қўшимча дуоларга тўлиб тошган-ки, шу учун янада қўшиб бераверди. Шунчаки бир ўғилни эмас, балки пайғамбарни. Ўша вақтларда эса Исроилда ваҳийлар кўп йиллар бўлмаган эди. Онаизорнинг умидсизлиги, ночорлиги туфайли кўп йиллар мобайнида Шомуил биринчи пайғамбар эди, у аёлга эса бола туғадиган ёшидан ўтиб кетаёзган, мумкин, олтмиш, етмиш ёшларда эди у. Шу учун умидсизликдан, ноиложлигидан илтижо қилди, унда мана шу бола туғилиши лозим! Нима эди бу? Шубҳасиз, Худо унга гапирди.
E-100Токи Худо сенга айтмагунигача, сен умидсизликка тушолмайсан. О Черков, тур, ғафлатдан уйғон, ҳаракатга кел! Виждонингни чимчила, уйғон мана шу соат! Бизлар умидсизликка, чорасизликка тушишимиз керак, ёки ўламиз! Раббийдан бирон нима келади! Мен буни худди РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ каби биламан. Бирон нима юз бериши керак, шу учун яхшиси биз ночорликка тушишимиз керак. Бу ўлим билан Ҳаёт орасида. Бу шундоқ ёнимиздан ўтиб кетади, бизлар бўлсак сезмай ҳам қоламиз.
E-101У манфаатпараст бўлмагани учун, унга пайғамбар ато этилган эди.
E-102Шунамлик аёлни ўғли бор бўлиб, гарчи у қариб, эри ҳам кексайиб қолган бўлса-да, шу ўғил дунёга келиши учун пайғамбар Раббийнинг Сўзини айтган эди. Уларни болалари йўқ эди, бироқ бу аёл мана шунга − мана шу пайғамбарга жуда меҳрибон эди. Кейин яна бу одамни Худонинг муқаддас одами эканлигини ҳам билар эди. Уни виждонли, ҳақиқий инсон эканлигини кўрди. У унинг уйига келар, уни эри эса уйида йўқ бўлган ва бошқа пайтларда ҳам. У солиҳ одам эди. Улар уни олижаноб инсонлигини кўрдилар. Аёл уни мўъжиза ва ғаройиботлар қилаётганини кузатди. Аёл унинг бўлиб ўтган воқеалар ҳақидаги ҳикоясини эшитди. У олижаноб, солиҳ одам эди. Аёл эрига: "Мана шу бизникига келиб-кетиб юрган одам Худонинг муқаддас одами эканини билиб олдим", − деди. Мана шу уй бекаси, ўша одамни солиҳ одам эканини билган эди. Шу учун аёл, у келганида тортиниб ўтирмасин деб, ўша ерда чоғроққина уйча қурди. Хоҳлаган пайтида у келиши мумкин эди ва ҳоказо шунга ўхшаб. Аёл у ерга кроват қўйди, уни ичиши ва ювиниши учун кўзада сув қўйди. Шунингдек, аёл, эҳтимол, уни тўйдириш учун хизматкор қизми ёки бирон кишини, хизматчи йигитни яхши таом билан жўнатгандир ва ўзи ҳам келиб ҳол-аҳволини сўрагандир, ёки яна бирон нима.
E-103Шу учун, мана энди Элишай ўзи учун қилинаётган бутун меҳрибончиликни кўрди. Шунинг учун: "Сизлар Менинг шу кичик биродаримдан бирига неки қилган бўлсангиз, бу Менга қилганингиздир", − деб ёзилган. Шу учун, аёл бу нарсани кўрди, аёл пайғамбарни ҳурмат қилган пайтида, Худони ҳурмат қилган эди, мадомики, у пайғамбарда Худони кўрганди. Шунингдек, мана, аёл бу учун ҳеч нарса сўрамади. Аёл умуман бундай нарса тўғрисида ўйламади. Аёл буни Худони севгани учун қилди. У буни қандайдир дуо учун қилмади. У буни шунчаки қилди холос.
E-104Энди-чи, мана, Илёс ўшанда: "Бор-да, ундан сўра қани, мумкин, уни бирор иши бўйича шоҳ билан гаплашишим керакдир? Мен унинг шахсий дўстиман. Ёки лашкарбоши биланми, мен-мен уни яхши биламан. Мумкин, мен унинг бирон хизматини қилиб берай, мен уни менга бўлган муносабати учун бирон нима беришим керак. Аёл − у мени боқди. У мени ухлашим учун кроват қўйиб қўйди. Шундай − шунингдек у бизга жуда меҳрибон эди. Ҳозир энди мен у учун нима қилиб биламан?" − деди. Аёл бўлса: "Йўқ, мен ўз халқим орасида яшаяпман. Бизда ҳаммаси етарли, яхши. Кун кўриб туришимизга етади ва шуни ўзи бўлади бизларга. Бизлар ҳеч нарсага муҳтож эмасмиз", − деди. Шунда Гахази: "Лекин бу аёлни умуман фарзандлари йўқ", − деди.
E-105Гахази буни англашга улгурмаёқ, шубҳа йўқки, пайғамбар ваҳий кўрди, чунки у: "РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ. Бор, унга айт, ўз вақти келиб, яъни, келгуси йил худди шу вақтда қўлингда ўғлингни кўтариб юрган бўласан", − деди.
E-106Шу учун ўғил туғилди. Унга ўн икки ёшлар бўлган пайтда... Ана ўша қари эр-хотин мана шу болани қандай яхши кўришар эди, мана шу ягона ўғилларини. Шунинг учун, бир куни у отаси билан буғдой ўрар эди. Чамаси тушга яқин бўлиши керак, уни офтоб урди шекилли, чунки у: "Вой бошим! Бошим оғриб кетди!" − деб қичқира бошлади. Уни аҳволи ёмонлашаверди. Отаси уни ёвондан олиб кетиши керак эди-ю, лекин бу ишлар жуда муҳим эканлиги туфайли, уни хизматкори билан жўнатиб юборди.
E-107Она уни тизаларида тушгача ушлаб ўтирди, кейин у вафот этди. Эътибор беринг, пайғамбарнинг ибодати ва ваъдаси, ҳамда РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ бўйича Раббий томонидан берилган бирдан-бир ўғил. У билар эди, қаердадир бир нима нотўғри бўлганини. Шунчаки бундай бўлиши мумкин эмас. Худо қандай қилиб унга бу ўғилни беролган-у, ундан кейин бу болага аёл ўз меҳри-муҳаббатини берган эди-я? Гарчи аёл уни сўраган ҳам эмасди. У бу болага етишиш учун жуда ҳам қариб қолганди. Худонинг қўли буни эълон қилган эди. Буни инсон айтди, пайғамбар айтди. Энди бўлса мана шу бола шунақа аҳволда, унинг ягона ўғли вафот этди. Шунинг учун у хизматкорга: "Менга эшакни тўқимлаб бер, деди. Боравер, мен сенга айтмагунимча тўхтама. Агар бирор киши тўхтатмоқчи бўлса − гаплашма, лекин тўғри Кармил тоғига қараб юр. Қаердадир у ерда, баландда, ғорда Парвардигорнинг пайғамбари бор; ўша менга РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ, менга ўғил бўлади, деган. Мен, нега Худо бундай қилди экан, шуни билмоқчиман", − деди. Шундай қилиб... деди у. "Олдинга туш, ана у эшакка эътибор берма. Майли, эшак кучи борича чопаверсин. Ўша ерга етиб борганинггача, тўхтамай чопаверсин". Ноиложлик!
E-108Илёс эса, пайғамбар ўрнидан турди, қараб турди-да: "Ана ўша шунамлик аёл келаяпти, лекин у, унга бирон нима бўлган. Эгамиз эса буни мендан яширди. Мен билмайман нима бўлганини", − деди. "Югур, уни кутиб ол. Менда... Тез бўл. У ерда нимадир юз берган", − деди. Пайғамбар ноилож, ночор аҳволда қолди, аёл ҳам ночор аҳволда. Кўряпсизми, улар бир-бирига етиб келишди; биттаси Раббийнинг Сўзи қанақа бўлишини билишни хоҳлаяпти, бошқаси бўлса буни билмас эди. Аёл билишни хоҳлаяпти, пайғамбар эса билмаяпти. "Худо буни мендан яширди. Мен аёл келганида нима дейишниям билмайман", − деди. Шундай қилиб, бу пайтга келиб аёл қарийб етиб келди. У қўлини кўтарди ва: "Сени ҳамма ишларинг жойидами? Эрингни ҳам барча ишлари жойидами? Боланг билан ҳаммаси жойидами?" − деди.
E-109Энди аёлдаги бўлган умидсизлик поёнига етди. "Ҳаммаси яхши!" − деди аёл. Шарафлар бўлсин! "Ҳаммаси яхши!" Унинг умидсизлиги ўтиб кетди, тугади. У Раббийнинг қулини топди. Агар у ўша ерда бўлмаганда эди, у ҳали бери умидсизликда қолаверган бўлар эди. Лекин, кўриб турибсиз, у ўша ерда бўлиб чиқди. "Ҳаммаси яхши!" − деди аёл. "Нима бўлаяпти экан?" − Элишай ўйлади.
E-110Шундай қилиб, у етиб келди-ю, унинг оёқларига йиқилди. Бу қандайдир анча ноодатий кўрингани учун, Гахази уни шундай кўтарди. "Аёлга тегма, бундай қилма", − деди. Илёс хизматкорига: "Керак эмас. Уни ўз ҳолига қўй. Нимадир юз берган. Худо менга буни очмади", − деди. Ўшанда аёл болани вафот этганини очди.
E-111Энди пайғамбар нима қилишини билмас эди. "Гахази, − деди у, − мен олиб юрадиган таёғимни ол", − деди. У шу таёғи нимага тегмасин, ҳаммаси дуоли бўлишини билар эди, чунки бу у эмас, балки бу ундаги Худо эди. У ўзини ким эканини билар эди. У пайғамбар эканлигини билар эди. Шу учун у шу таёқни олди-да: "Гахази, буни ол, кейин бориб уни боланинг юзига қўй. Бирор кимса сен билан гаплашса − унга чалғима. Яна ҳеч кимга салом берма ва ҳеч ким сенга... Фақат бор-боравер, ҳеч ким билан гаплашма. Уни боланинг юзига қўй", − деди.
E-112Лекин аёл, бу унинг умидсизлигига интиҳо бўлмади. Аёл нима деб келган эди, бу уни қониқтирмади. "Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, токи бориб, боламга қарамагунизгача, сизсиз кетмайман", − деди аёл.
E-113Шунинг учун Илёс мушкул ҳолатга, ночорликка тушди. Шу учун мана, у кетди, йўлда, у ва ўша аёл. Ана энди улар у ёққа келган вақтда... ҳамма одамлар ҳовлида эдилар, йиғлашар ва фарёд қилишарди. Аёл бўлса энг зарур ишни қилди. У болани олиб, Илёс ётган кроватга қўйганди. Бу ҳам унинг таёғидан кам эмасди. Шунда бола у ерда уйғонмади, шу учун бу (кроват. − Тарж.) нарса ҳеч қандай ёрдам бермади. Аёл бирон бошқа нарсани билишни хоҳлади.
E-114Пайғамбар ичкарига кирди. Энди у ночор аҳволда эди. У ҳозир нима қилсин? Шу учун Библияда биз уни мушкул аҳволга тушиб, полда у ёқдан-бу ёққа юрганини биламиз. "Раббий, мен билмайман, яна нима қилиш керак. Мана, мен шу ерда. Сен менга мана шу аёлга РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИни айтишимни айтгандинг. Бу аёлга ҳам худди мен айтганимдай юз бердиям, чунки Сен менга айтгандинг. Ҳозир мана, унинг бошига мусибат тушди, мен бўлсам нима қилишни билмайман. Мана, бола ўлиб ётибди. Раббий, мен нима қилиб биламан?"
E-115Шубҳа йўқки, Муқаддас Руҳ унга: "Агар Худо сенда бўлса, унда болани устига ёт", − деди. Шу заҳотиёқ у тўхтади ва югуриб бориб, болани қўлига қўлини қўйди, бурнини уни бурнига қўйди, лабини унинг лабига қўйди. Ана шунда унинг устига ётган пайтда бола етти марта аксирди. Умидсизлик тугади. Бола ҳаётга қайтди, чунки умидсизлик аёлни пайғамбарга олиб келди ва умидсизлик пайғамбарни болага олиб келди. Худди шундай иккаласида бўлган умидсизлик, чорасизлик Худони ҳаракат майдонига, саҳнага олиб чиқди. Худонинг севгиси билан; шунингдек, ўз халқига муҳаббати − мана бу Худонинг муҳаббатини намойиш қилди, шунда имон ўзини олдинга ташлади ва иш амалга ошди. Иш ҳал бўлди. Омин. Мана шундай. Мана, умидсизлик, чорасизлик нима қилади. Шак-шубҳасиз! Аёл чекинишни ҳам истамади.
E-116Бартимеюс исмли кўзи кўр одам ёнидан Исони ўтади деб ўйлаб, у ерда, дарвозада ўтирар ва тиланчилигини қилар эди. Бирданига у одамларни шовқинини эшитди; Исо ўтиб кетаётган эди. "Ким бу ердан ўтаяпти?" − деди у. Кимдир уни туртиб ўтди. "Илтимос, айтинглар, ким бу ерда ўтаётган?" Кимдир, майли, мумкин, шогирдларидан бири, қандайдир бир меҳрибон аёл унга: "Жаноб, ахир сиз билмайсизми, ким ўтаётганини?" − деди. "Йўқ. Мен кимнингдир: "Ана у ерда бутун бир қабристон тўла ўликлар. Агар ўликларни тирилтирсанг, бор қани, уларни тирилтир", − деганини эшитдим. Бу ким, қандайдир худобезорими, ёки ким?" "Йўқ. Сиз Жалилалик Пайғамбар ҳақида, Носирадан бўлган Исо исмли ўша ёш Пайғамбар тўғрисида бирон вақт эшитганмисиз?" "Йўқ". "Хўп, биласизми, Библияда, бизнинг ўрама қоғозларда Довуд Ўғли келади ва у ерда ўтиради, дейилган. Бу Ўша". "Бу Ўшами? Бу Ўша, Ўша ўтиб кетаяптими а?" Чорасизлик уни фарёд қилишга мажбур қилди: "Эй Довуд Ўғли Исо, менга раҳм қил!" Исо, Руҳингни солмасдан, Сен Ўтиб кетма мендан. Одамлар илтижоларини эшитиб Ўтиб кетма мендан. "О, Исо!" Баъзилар: "Жим бўл! Бақирма!" − дейишди.
E-117Лекин у чорасиз эди. Агар У ўтиб кетса, унда, мумкин, бошқа яна бундай имконияти бўлмас. бизларда ҳам бўлмаслиги мумкин, бу оқшом охиргиси бўлиб қолиши мумкин. Чорасизлик! "О, Исо!" − қичқирди у. Аҳамияти йўқ, ким унга бас қилишини айтди, у қичқираверди, фақат янада баландроқ бақирди. Қачонки унга жим бўлишини айтганлари сари, у янада қаттиқроқ қичқираверди. У ночор аҳволда қолган эди. Уни ҳеч ким тўхтатиб билмади. "Эй Довуд Ўғли, менга раҳм қил!" Шундай, у умидсизлигидан қичқираверди.
E-118Шунда Худонинг Ўғли, бу дунёнинг гуноҳларини Ўз гарданида юклаб олганича, худди ўша пайти, бу дунё учун қурбон бўлишга, Уни қурбонлик қилишлари учун Қуддусга бораётиб, Ўз йўлида тўхтади. Умидсизлик, чорасизлиги туфайли қилинган фарёд Худо Ўғлини тўхтатди. "Сен Мендан нима истайсан?" − деди. О-о! "Раббий, кўзларим кўрсин!" − деди. "Боравер, ишончинг сени соғайтирди", − деди. Шуни ўзи етарли эди. Умидсизлик! Мушкул аҳволда қолган пайт, заррадай бир нима керак бўлади − имон ана шуни ушлаб олади. Тушуняпсизларми? У ўшанда: "Қани, бир дақиқа, бир дақиқа, ҳали кетмай тур, қарай-чи, мен ҳозир кўриб биламанми ёки йўқми. Мен, эҳ-ҳе, кўп йиллар қўлларимни ҳам кўрмадим-ку. Қараймиз, мен кўриб билармиканман ёки йўқми. Ҳозирча мен ҳеч нарсани кўрмаяпман", − демади. Исо унга: "Боравер, ишончинг сени соғайтирди", − деган пайтида, − буни ўзи етарли эди. Уни бор-йўқ истагани шу эди.
E-119Умидсизлик учун бир сабаб, баҳона керак, шу учун сабаб бўлган пайтда, уни қанчалик нимжонлигини аҳамияти йўқ, у киришиб кетади, ўша заҳоти унга ишонади, чунки имонни ночорлик уни туртганидан кейин, имон уни тутиб олади. Тушуняпсизларми? Севги у билан аралашади ва мана шунақа аҳволга олиб келади. Буни умидсизлик қилади. Бартимеюс ўша заҳоти буни моҳиятига тушуниб етди.
E-120Бутрус, у бир куни кечаси денгизда, умидсизликка тушганида, жуда ҳам ҳаяжонланган эди. Шу учун у: "Нимадир нотўғри бўлаяпти. Мен юраётган руҳни (арвоҳни. − Тарж.) кўраяпман, у менга қараб келаяпти!" − деб қичқирди. Қайиқ қарийб чўкай деб қолганди. Шунда у: "Ҳазрат, агар ҳақиқатан бу Сиз бўлсангиз, амр беринг, мен сув устида юриб, Сизнинг олдингизга борай", − деди. Ўшанда у қайиқдан тушиб юра бошлади; ундан кейин, юра бошлагани пайтида у чўка бошлади, кейин ночорлигидан... Гарчи у Худонинг амрига риоя қилишга уринган бўлса-да, ...хато қилди. Черков буни тушунар деб умид қиламан. У одам Худонинг унга айтганини бажарди.
E-121Ҳозир, бугун сен христиансан, сен ўз вазифангни ўтаётибсан, Муқаддас Руҳнинг бошқаришига эргашишга урунасан; шунда сизга рак илакишиб олди, ёки сизга ўлим, рак, туберкулёз, нима тўғри келса, улар сизга илакишади. Ўз бурчингизни (Муқаддас Руҳ бошқарувида бўлиш. − Тарж.) ўтаётганингиз вақтида, Бутрусда қанақа бўлган бўлса, сизда ҳам худди ўша ҳуқуқингиз бор. "Раббий, мени қутқар, бўлмаса ўламан мен". Умидсизликда фарёд қилди, шу заҳоти қўллар чўзилди ва уни қутқариб олди. Худди шу нарса сизда ҳам бор. Лекин у: "Мени қутқаринг!" − деб қичқирди. У менинг фарёдимни эшитди, Сувдан мени қутқарди, шу учун қутқарилдим. (Кўряпсизми?)
E-122Худди шундай − қачонки фарёд қиласан!
E-123Эҳтимол, мана бу аёл, она, у ким бўлмасин, унда ўғилчасими ёки набирачасими, ёки жияними, ким бўлмасин, у аёл чорасизлигидан фарёд қилгандир. Худо эшитди.
E-124Демак, кўряпмиз, чўкиб кетаётганини, Худо уни эшитди. Ўз вазифасини ўтаётиб, у чўка бошлади. У муваффақиятсизликка учради. Сен муваффақиятсизликка учрайсанми ёки йўқми, бунинг аҳамияти йўқ − буни унга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бизлар ҳаммамиз хато қиламиз, муваффақиятсизликка учраймиз. Ҳаммамиз омадсизмиз. Лекин бизларда бу ерда Кимдир борки, ҳозир, бақувват қўллар билан, Ўша бизларга қўлларини чўзиши ва бизларни сувдан кўтариши мумкин.
E-125Агар сиз хато қилган бўлсангиз: бирон бир аёл хато қилган бўлса, бирон бир эркак хато қилган бўлса, қиз ёки йигит хато қилган бўлишса, чўкиб кетманг. Чорасизлигингиздан: "Раббий, қутқаргин, бўлмаса ўламан!" − деб қичқиринглар. Бунга нисбатан ночор, ноилож аҳволга келинг. Худо сизни эшитади. У ҳар доим ночор, умидсизликдаги жонни эшитади. Мана мен нима ҳақида айтиб беришга уриняпман.
E-126Азиз Раббимиз Исонинг Ўзи, дунёдаги энг буюк жанг мйдонида, Гетсеманияда, У чорасизлигидан фарёд қилди. Бу дунёнинг гуноҳларини олсинми, ёки У ер юзида Ўзининг суюкли шогирдлари билан қолсинми − У нимани хоҳлади? Бироқ Унинг итоат этишига қаранг, У қандай бўйсунди: "Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин", − дея Калом олдида, Самовий Худо ваъда этган Каломи олдида Ўзини бўйсунтирди. Эътибор беринг, ўшанда − У яна бироз олдинроқ кетди. Агар У яна бироз олдинроқ ўтган бўлса, бизлар-чи, айниқса бизлар яна бироз олдинга ўтишимиз керак. Тушуняпсизларми? Шу учун эътибор беринг, Ёзувда бу ерда, Луқода, У жон-жаҳди билан ибодат қилди дейилган. Ака, опа, агар Исога жон-жаҳди билан ибодат қилиши керак бўлган бўлса, айниқса бизларга ундан ҳам кўп жон-жаҳдимиз билан ибодат қилишимиз зарур. Агар танада келган Самовий Худо, Масиҳ жон-жаҳди билан ибодат қилиши лозим бўлган бўлса, унда, айниқса бизлар, гуноҳкорлар, раҳм-шафқат орқали қутқарилганлар, жон-жаҳдимиз билан ибодат қилишимиз лозим! Агар-агар бу қарори Худо Ўғлини ночорликка туширган бўлса, сизлар билан ва мен билан нима бўлади? Бизлар ночорлигимиздан, умидсизлигимиздан фарёд қилишимиз керак.
E-127Худо мана шу охирги кунларда бизлар учун Ўзини буюк аломатлари ва қудрати орқали шу қадар намоён қилдики − бундан бизлар ночорлигимиз, ноиложлигимизга келишимиз зарур. Бу рост. Шу учун У бизларни шифолашни, қутқаришни хоҳлайдики − бундан бизлар ўша шифолайдиган Қоягача етиб боришни оташин бўлиб исташимиз керак. Бу рост.
E-128Қаранглар, агарда Флоренс Найтингейл... Қизил хочга асос солган, вафот этиб кетган Флоренс Найтингейлнинг эвара қизи. Унинг китобдаги фотосуратини кўргансиз, ўн тўрт килограммга яқин вазни бор эди. Уни рак бутунлай емирган эди. Лондонда, Англия, уни Африкадан Лондонга олиб келишди, Англияга. Ана ўша ерда, умидсизликка тушиб... Босворт ака у аёлга жавоб берган, "Бизлар Африкага боролмаймиз", − деб айтган эди.
E-129У аёл ҳамшира орқали ёзди ва: "Мен транспортда бориб келадиган эмасман. Мен етиб боролмайман", − деди. Фотосуратини кўрсатдилар. Сизлар бу суратни кўргансиз. Бизлар фақат уни бироз ёпиб қўйишимиз керак эди. Мен ўшанда бирон киши, эҳтимол, уни танаси жуда ҳам ялонғоч кўрсатилгани учун танқид қилар деб ўйладим, уни бизлар ўша ерда бироз ёпиб қўйдик, ахир уни китобга (суратини. − Тарж.) қўйгандиларда. Уни устида озгина материал бор эди холос, белида эса сочиқ ташланган эди. Устидан эса ҳеч нарсаси йўқ эди. Шу учун, ҳатто... Бироқ бизлар у ерига кичикроқ қоғоз парчасини қўямиз ва суратга оламиз деб қарор қилдик. Ўшанда тўғри тушунчаси етмайдиган одамлар мени суратни газетада босибди деб танқид қилмайдилар ва нотўғри ўйламайдилар.
E-130Шунингдек, буни устига, доктор уни транспортда бориб келолмайди деган эди, у бўлса мени Англияга келишимни билар, шунда у улар уни носилкага солиб самолётга юклашларини ва Англияга, Лондонга этишларини ва у ерда бизлар Букингем саройига жўнашимиздан олдин у учун келиб ибодат қилишимиз учун самолётга қоровулни (аэропортдаги қоровул. − Тарж.) жўнатишларини илтимос қилди. Уни ўзи эса шунчалик беҳол эдики, ҳатто мен билан гаплашолмади. Мен уни қўлини ушлашим учун, уни қўлини ушлаб кўтаришлари керак эди.
E-131Лондонда қанақа бўлишини биласизлар, сизлардан баъзиларингиз, аскарлар у ерда бўлишган. Доим туман. Мен ўша ерда дераза олдида тиз чўкдим, шунда у... Кўз ёшлар оқар эди. У... истади. Мен шундай тасаввур ҳам қилолмайман, бунча кўз ёши қаердан келаяпти. Эти бориб суягига ёпишган, унинг оёқлари эса − унинг оёқлари бу ерида, баландроғида, белида менга у энига беш сантиметр ёки саккиз сантиметрдан катта эмасдай кўринди. Вена томирлари бузилиб кетган эди. Қандай у ҳали яшаётган эди, мен билмайман. Кейинроқ унинг фотосуратини кўргансизлар.
E-132Мен кроват ёнида тиз чўкдим. Мана шундай, у ночор аҳволга тушган эди; мен у ёққа келиб биламанми ёки йўқми, барибир уни олиб келар эдилар. Ўша ёққа келган пайтимда эса − ўша бадбахт, заиф, ўлаётган инсоннинг имонидан менинг юрагим эзилиб кетди ва мен бутун қалбим билан ибодат қилдим. А қачонки мен ибодат қила бошлаган эдим, кабутар пайдо бўлди, деразага келиб қўнди, у ёқдан бу ёққа юриб, ғув-ғувлай бошлади. Мен буни уй кабутари деб ўйладим. Мен Англияда бир соат ҳам бўлганим йўқ, у ёққа ҳозиргина тўғри аэропортдан келган эдим. Шу учун мен буни хонаки кабутар деб ўйладим. Шу учун мен туриб ва "Омин" деган пайтимда, у учиб кетди. Мен эса биродарларимиздан, анави кабутарни эшитдиларми ёки йўқми деб сўрай бошладим. Улар ҳам ўша кабутар ҳақида айтдилар, қачонки мен: "Сизлар тушундингизларми, мана шу... кабутар нимани билдиради", − деган эдим, − шунда Бундан: "РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ, сен яшайсан ва ўлмайсан", − келиб чиқди. Шу учун у бугун ҳам тирик. Нима учун? Ноиложлик. Чорасизлик бу аёлни ҳаёт ёки ўлимни танлашига мажбур қилди. Умидсизлик ҳаммасини шундай тўғрилаб келдики, мен бор жойда худди ўша вақтда у ҳам бўлиб қолди. Худодан белги ҳам берилди, У мен РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ деб айтишим учун, кабутарни юборди. Умидсизликка тушган аёл!
E-133Қачонки қария опа, Аризонадан, Фениксдан бўлган қария Хэтти Уальдроп, у йўлакдан менинг биринчи йиғилишимга келаётган эди. Уни кузатувчи врачлар ва эри олиб келаётган эдилар − юраги рак бўлган эди. У йиғилишгача етиб боришга қарор қилди, аммо аҳволи шу қадар оғир эдики, у... ўзига келолмади, қон унинг юрагини ёриб юборди, ўша рак еган жойидан. Мана, юрак раки! Бу қандайдир ўн саккиз, ўн тўққиз йил муқаддам, мумкин, йигирма йилдир, бу 1947 йил бўлган эди.
E-134Мана шундай, у эрига ва уни соғлиғини кузатадиган врачларга: "Ҳаттоки мен агар шу навбатда ўлсам ҳам, мени ўша ёққа элтинглар", − деди. Умидсизлик. У ҳушидан кетди. Мен уни ўлгандир деб ўйламайман, уни ўзи ўлгандим деган эди. Мана шундай, эҳтимол, ўлгандирҳам. Мумкин, у мана шу лентани эшитар, сизлар тушунасиз. Мана, мен-мен-мен... У ўлгандим дейди; мен билмайман. Менга: "У ердан навбатда ўлган аёлни кўтариб келаяптилар", − дейишди. Ана ўша пайтда, шу аёлни олиб келганларида, у тириклигидан ҳеч қандай нишона бермади. Уни ўша ёққа олиб борганларида, ўша пайтда Раббийдан Сўз келди; ва мен бориб унга қўлларимни қўйдим, у ҳам ўрнидан туриб, ўз оёқларида юриб уйига кетди. Буни бўлганига ҳам камида ўн саккиз йил бўлди, яна у ҳозир ҳам шундай соғ-саломат ва юраги бақувват... У мен билан кўришиш учун Тусонга келади, мен ўша ерда бўлганим вақтида. Ноиложлик, умидсизлик: "Агар етиб боролмай, ҳатто ўлсам ҳам, барибир мени ўша ёққа олиб боринглар. У бошқаларни шифолаган, У мени шифолайди". Истади!
E-135Бугун бизларнинг юрагимиз севгига тўлган ва жиддий, тиришқоқ ҳамда ноиложликда бўлсин. Яқинда жуда ҳам кеч бўлиши мумкин.
E-136Бир куни Яирнинг кичкинагина қизи ўлим тўшагида ётган эди. У шунчаки, юзаки имонли одам эди. У Исога ишонар эди-ю, буни очиқча айтишга қўрқар, чунки уни синагогадан ҳайдаб юборган бўлардиларда. Лекин бир куни эрталаб врач келди ва унга: "Энди у ўлади", − деди. Ноиложликка, умидсизликка тушди. У ўзини тутиб турган мавқеида, уни Исо билан турганини кўриб қолишларига йўл қўёлмасди, чунки у ўзининг руҳонийлик жойидан айрилиб қолардида. Лекин мен сизга айтаман, қачонки аҳвол жуда оғир эди, бу ҳолат уни умидсизликка туширди. Уни воизлик костюми ва бош кийимини қидираётганини ва ундан кейин билдирмайгина кияётганини тасаввур қилаяпман. Мана, у оломонни оралаб ўтиб, ҳозиргина аёл Унинг этагига теккани ва бошқа ишлар, кейин уларни ҳаммаси қичқираётгандилар, ҳа, ўша жойга етиб борди. Лекин шундай келди-да: "Устоз, менинг ўспирин қизим ўлим тўшагида ётибди. Устоз, Устоз, мени қизалоғим ўлаяпти, лекин Сен шундай бориб қўлларингни қўйсанг бўлди, у яшайди", − деди. Мана бунисига қойил! Шундай бўлади, сен умидсизликка тушганинг туфайли бирон нима дейсан, бирон нима қиласан. У сени ҳаракатга келтиради. Унинг қизи умидсизликка, ночорликка тушгани сабабли қутқарилди.
E-137Келинглар, ўша қон кетишидан азоб чекаётган аёлдай умидсизликка, ноиложликка тушайлик. Библияда, у ҳамма бор-будини докторларга сарфлаган бўлса ҳам, бироқ улар унга ёрдам беролмадилар, дейилган. Бу унда менопауза вақтида, ўша вақтдан қон кетиб, шу билан тўхтамаган эди. Улар, эҳтимол, фермасини, хачирларини, отларини ва нимаси бўлса барисини сотгандилар, унга бўлса ҳеч нима ёрдам қилмади. Уларнинг руҳонийлари бўлса унга бу аҳволда умуман чиқмасликни айтишди. Бироқ бир куни эрталаб бундоқ деразасидан мўралаб қаради. У қирғоқда, фермаси жойлашган ерда яшар ва ўшанда бир Одам атрофида тўпланган одамларни катта бир гуруҳини кўриб қолди ва: "Нима бўляпти ўзи?" − деб сўради. "Бу Насролик Исо". Ноиложлик келди. У: "Мен ўзим ҳеч ким эмасман. Мен-мен... Лекин агар Унинг кийими этагига тексам, шифоланаман", − деди. Шундай қилиб у ҳамма танқидчиларни ва қолган ҳаммасини ёнидан ўтди. Бироқ ундан кейин у ўша жойга етиб борди ва у ерда умидсизлиги, ноиложлигидан Унинг кийимига тегди. Шу учун Унга теккан пайтида, У бурилди ва: "Менга ким тегди?" − деди. Шунда ҳеч ким тан олмади. Лекин У атрофга қарайверди. У Худонинг буюк инъомига эга эди. У Худо эди ва У мана шу оддийгина, назарга илинмайдиган аёлни топди ва унга қон кетиши тўхтаганини айтди. Умидсизлиги уни бундай қилишига ундади.
E-138Айнан оташин бўлганидан келди-ку − Жануб маликасининг оташинлиги уни олиб келди. (Жануб маликаси: Подшоҳ Сулаймонни йўқлаб борган Шабо (бугунги Яман) маликаси; (айн. Таврот, 3-Шоҳлар. 10-боб. − Тарж.)). У Сулаймонда амал қилаётган Худонинг инъоми ҳақида эшитди. Уни кўриш учун оташинлиги уни шу ишни қилишига етаклади.
E-139Ноиложда! Улар менга ва сизга ўхшаган одамлар зоти эдилар. Улар мендан ҳам, сизлардан ҳам ҳеч нимаси билан фарқ қилмасди. Уларда бешта ҳис-туйғулари бор эди. Улар ҳам едилар, ичдилар, худди бизлардай, яшадилар ва қазо қилдилар. Улар инсон зотлари эдилар.
E-140Уни бу нарса шунақанги ноиложликка туширдики, шу учун у ўз шоҳлигининг бир қисмини ўзи билан олди. Уни бу нарса шундай бир аҳволга солдики, уни чўлда талон-тарож қиладиган исмоилийлар тўғрисида ҳам, Сахари чўлида туяни ўркачида тўқсон кун юриши ҳақида ҳам ўйламади. Умидсизликка тушиш! У ҳеч нарсага қарамади, барибир борди. Ана шундан кейин у келган пайтда, Сулаймондан ҳеч нарса яширин қолмади, у аёлга нималарни билишни истаган бўлса, ҳаммасини айтиб берди. Умидсизликка тушиш! Исо деди: "Жануб маликаси қиёмат кунида ўрнидан туриб, бу наслнинг одамларни маҳкум этади. Чунки Сулаймоннинг доно таълимотини тинглагани малика дунёнинг у четидан келган эди. Бу ерда эса Сулаймондан ҳам буюкроқ бир Зот турибди!" Умидсизлик!
E-141Тугата туриб, мана нима демоқчиман. Шу яқингинада Мехикода мен умидсизликдаги бир нарсани кўрдим. Мен кичикроқ аренадаги платформага энди чиққан эдим, у ерда эса одамлар эрталабки соат тўққиздан бери ўтиришган, ўша пайтда эса соат кечқурунги ўнлар эди. Бундан бир кеча олдин эса битта кўзи кўр, кекса одам, у қарийб ўттиз йиллардан бери бутунлай кўр эди, ўшани кўзи очилди ва бутун шаҳар бўйлаб гувоҳлигини айтиб юрган эди. Эски кийимлар у ерда уюб ташланган, мумкин, ўттиз, қирқ метрга чўзилган, мана бундай баланд қилиб фақат эски кўйлаклар уюб қўйилганди. У ерда қирқ, эллик минг одам бўлган бўлса керак. Эски шляпалар ҳам, кўйлаклар ҳам бор эди, мен ўйлайман, уни эгаларини ўзи уларни топиб олишади. Ёмғир бўлса челакдан қуяётгандай ёғарди.
E-142Шунда мени девордан ошириб, арғамчи ип билан туширдилар ва мен платформага чиқдим. Хизматчи... Мана бу ердаги одамни, уни... кўтариб олиб келдилар. Улар қизи билан бир неча дақиқа олдин Мичигандан келдилар, Армент ака ҳақида айтяпман. Бу ерда бизлар уни эслаймиз. У бугун Шуҳрат кўчаларида. Армент ака ўша ерда эди, костюмини ечди ва ёмғир остида ўтираверди, костюмини эса Жек Моор акага берди, чунки Жек ака совуқдан қалтирар эди. Жанублик акамиз Мехикодаги совуқ ёмғирдан қотиб қолаёзган эди. Мана шундай, у ўша ерда турган эди.
E-143Шунда Билли Пол ёнимга келди, ўғлим, кейин у: "Дада, сен бирон нима қилишинг керак. Ана у ерда қандайдир мексикалик аёл бугун эрталаб ўлиб қолган боласи билан. Менда навбатчиларим етмаяпти, аёл ўзини навбатга ураяпти", − деди. Агар қўл қўйгандан кўзи ожиз қарияни кўзи очилган бўлса, ўлик болага қўл қўйилганидан у ҳаётга қайтади. У католик аёл эди. Шундай, уни ушлаб туролмадилар. Эспиноза ака ҳам, бошқалар ҳам унга: "бизда бошқа ибодат карточкаларимиз йўқ. Сиз кейинги оқшомни кутишингиз керак", − дейишди.
E-144"Мени болам ўлган. У ҳали эрталабдан бери ўлик. Мен у ерда бўлишим зарур", − деди аёл. Шу учун у ибодат карточкаси биланми ёки усизми, навбатга ёриб кираверди. Кейин у ерда бир қатор қилиб уч юзта ўринларга жойлаштирадиган хизмат қилувчи одамлар тизилиб туришганди. У бўлса тўппа-тўғри уларни оёқлари орасидан эмаклади, кейин орқаси билан сакради, шу ўлик боласи билан чопди, кейин уларни орасига йиқилди. У ҳеч нарсага эътибор бериб ўтирмади; у ўша ёққа ёриб ўтишга уринди. У ўта умидсизликка тушган эди. Худо унинг юрагига айтди, яъни: "Кўрни кўрадиган қилган Худо, ҳаётни ҳам бериши мумкин". Бир ўйлаб кўринг! У умидсиз бир аҳволда эди. Нимадир унда ёнар эди.
E-145Оҳ, касаллар, агар сиз буни ичингизда бир неча дақиқага ёнишига қўйсангиз эди, кейин кўринг, нима юз беришини, мана қанақанги ноиложлик, умидсизликка тушиш. Бир куни кечқурун мана бу болани шифолаб билган Худо, ана у рак бўлган аёлги ҳам, ана у эркакни ҳам шифолаши, бунисини қилиши мумкин − мисс Флоренс Найтингейл, о-о, ўн минглаб! У − ҳали ҳам ўша рад қилиб бўлмайдиган далилдир; ўликларни тирилтиради ва касалларни шифолайди ва ҳоказолар.Агар У − Худо, бу буни қилиб билса; У − кечаги Худо, У бугун ҳам Худо. Умидсиз, ноиложликка тушинг, ўшанда сиз нимагадир эришасиз.
E-146Шундай қилиб, ўша ночорлигида аёл ёриб ўтаверди. Мен Джек Моор акага: "У мени билмайди. У ҳеч қачон мени кўрмаган. У бу ерда платформада ким турганини ҳам билмайди. Ўша католик аёл, мана, инглиз тилида битта ҳам сўз демайди, демак, қаердан билади, ким бу?" − дедим. Мен яна: "Ўша ерга бор, боласи учун ибодат қил, шунд у тинчланади ва аёл кетади", − дедим. "Ўшанда... бўлмайди", − дедим. У ерда жуда шовқин эди. У сакрар ва ҳамма қичқирарди. Аёл сал қолса одамларни бошига чиқар ва улар ўртасига йиқиларди. У бир неча метрлар тиқилиб келар, кейин эса уни қайтариб тортиб кетишга ҳаракат қилардилар; лекин мана у тўппа-тўғри оёқларни остида эмаклаб, ўша боласини шундай ушлаганича, навбатчилар-у ҳаммасини саросимага солар эди. Ҳеч нима қилиб бўлмас − аёл у ёққа интиларди. Унга ўша ёққа етиб бориши зарур эди! У ерда нима бўлаяпти, уни қизиқтирмас − у ўша ёққа ёриб ўтишга уринарди. Хизматчилар... сўрадим.
E-147Хўш, бу шунамлик аёл билан бўлган воқеага ўхшайдими? Фақат бу ўттиз беш аср ўтиб содир бўлди. Бу уч ёки тўрт йилча бурун юз берди. Кўряпсизларми? Бугун оқшом ҳам худди шундай бўлиши мумкин. Қачонки худди шундай умидсизлик босиб келса, сен нимани истайсан, ўшани талаб қилиш учун у севги ҳамда имонни олдинга чиқаради, чунки бу Худонинг ваъдаси, бунга эга бўлишингиз мумкин. Мутлақо тўғри.
E-148Мен қарадим; мен, хизматчиман, яъни хушхабарчи меҳнатини қиламан. Мен бурилиб қарадим. Мен бу аёлга ачиндим, лекин бундан бир ночорлик туйғуси ҳали йўқ эди менда. Тушуняпсизларми? Мен бурилдимда кейин: "Ҳа, мана, Джек ака у учун ибодат қилади ва ҳаммаси жойида бўлади", − деб ўйладим. Мен у томондан нигоҳимни бошқа томонга қаратдим. Мен: "Мен ҳозир айтганимдай имон...", − дедим. Шунда мен ўша ёққа, узоққа қарадим, у ерда эса ваҳий пайдо бўлди. Мен қора танли тишлари йўқ мексикалик болани ўтирганини кўрдим. У у ерда ўтирганича, менга қараб кулар эди. Мен шунда: "Бир дақиқа шошманг. Бир дақиқа тўхтанг", − дедим. Аёлнинг умидсизлиги Муқаддас Руҳни мени мавзуимни ўзгартиришга, мени кўзларимни қарашга ва унинг ўша ердаги болани кўрсатишга ундади. Бунга жавобан Руҳ келди. "Бир дақиқа шошманг. Бир дақиқа тўхтанглар. Менга болани олиб келинглар", − дедим мен. Мана аёл кичкинагина ҳўл бўлиб, сув ўтиб кетган оч зангори одеяли билан келаяпти, жасаднинг таначаси тахминан мана бундай узунликда. У мана бу "Мариядан хурсанд бўлинг"ни айтиш учун қўлларини хоччасими ёки тасбеҳини ушлаб, тиз чўкди. Мен унга: "Олинг буни, буни кераги йўқ", − дедим. Кейин у мен турган жойга умуман яқин келди-да: "Падре", яъни "авлиё ота", − деб қичқирди, фарёд қилди. Мен унга: "Бундай деманг. Бундай деманг. Сиз ишонасизми?" − дедим. У эса, у ишонадими ёки йўқми деб аёлга испан тилида айтди. "Ҳа", − у ишонар эди. У аёлдан нимага ишонишини сўради. У айтди: "Агар Худо анави қарияга кўзини очган бўлса, Худо мени боламга ҳаётни бериб билади". Омин. Умидсизлиги уни бунга ундади. Мени умуман алоқам йўқ, мен фақат ваҳий кўрдим. Мен айтдим: "Раббий Исо, мен ваҳийда кичкина болакайни кўрдим, мумкин бу ўшадир". Тахминан ўша пайти у оёқчаларини қимирлатиб, "Уа! Уа! Уа!" − деб йиғлади. Мен: "Бу аёл билан врачга бориб кўрининг. Ёзма... врачдан "ўша бола ўлган эди", − деган ёзма ҳужжат олинг", − дедим. Шунингдек врач: "Мана шу эрталаб мени кабинетимда соат тўққизда ўпкасининг икки томонлама яллиғланишидан у ўлди, бу боланинг нафас олиши ва юраги тўхтади", − деган ҳужжат ёзиб берди. О-о, мени билишимча, шу бола бугун Мехикода яшаяпти. Нима учун? Бу аёл Худонинг ишларини..., қари одамнинг ожиз кўзини очганини кўриб ва У ўлган болани ҳам тирилтиришини билганидан, ўз боласи учун фарёд қилиб, онанинг юрагига ночорлик келди.
E-149Ноиложлик! "Мени бутун қалбингиз билан изласангизлар, Мен сизларни эшитаман". Кўряпсизларми?
E-150Шоҳлик! " Таврот ва Пайғамбарлар даври Яҳё келгунча давом этди. У вақтдан буён Худо Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабар ваъз қилинмоқда ва ҳамма бу Шоҳликка кириш учун зўр бермоқда". Бу шунчаки бошингни эгасанда, кейин: "Раббий, мени ёқамдан ушлаб кўтар, киритгин мени", − дейиш эмас. Сен Унга жон-жаҳдинг билан киришга уринасан. Сен ўлим билан Хаёт ўртасида мушкул аҳволга тушасан.
E-151Агар менда яна бир сафарга вақтим бўлганида эди, у ҳақида мен ҳозиргина ўйлаганим, нотўғри йўлни танлаган аёл, қиз ҳақида, ва қандай қилиб у янги ҳаётни бошлади ва токи мен унга: "Опа..." − демаганимча. У ўрнидан туриб: "Мен-менда ҳаммаси жойида бўлади деб ўйлайман", − деди. Мен унга: "Йўқ! Йўқ! Жойингда туравер, кетма", − дедим. Ва ўшандан кейин у аста-секин ибодат қила бошлади, ундан кейин эса бирдан қаттиқроқ, борган сари баланд ибодат қила бошлади. Бироз вақтдан кейин у умидсизликка тушиб, ночорлигидан: "О, Худойим, мени қутқар!" − деди.
E-152"Аноним Алкаголиклар" (пиянисталарни шифолайдиган тиббий муассаса. − Тарж.) буни шифолай олмадилар. Бошқа бирон нарса бундай қилиб билмади. Лекин ўша катта-катта жигарранг кўзлар менга қарадилар, юзлардан эса кўз ёшлари оқарди; у шунда: "Нимадир юз берди", − деди. Ҳа, албатта! Худди шундай! Нимадир юз берди. У умидсизликка тушди.
E-153Келинглар, мана бу масалада умидсизликка тушайлик; Ўлим ва Ҳаёт орасида.
E-154Агар умидсиз, ночорликка тушиб билмас экансиз, бу ердан ўтманг. Агар сиз умидсизликка тушган бўлсангиз, ўтинглар ва қаранглар − сиз-сизлар бу ёққа келишингиз билан буни оласизлар.
E-155Келинглар ибодат қиламиз. Худонинг Шоҳлигини оташин бўлиб кутинглар, У сизга тушади.
E-156Самовий Отамиз, Исо Исми орқали Сендан сўрайман, Раббий, бизларга раҳм-шафқат қил. Ва бизларда умидсизликни уйғот. О, Раббий Худованд, бизларга раҳминг келсин, Сендан сўрайман, бугун одамлар Сени ночор, умидсизликка тушган юраклари билан изласинлар. Раббий, бизлар Сени шу ердалигингни биламиз. Сен кеча, бугун ва то абад Ўшадир.
E-157Шу учун мана шу одамлар, кимлардаки ушбу Белги бор ва улар ўлимдан Ҳаётга ўтганлар, улар олдинги дунёвий ҳаётларидан янги ҳаёт учун ўзгарганлар. Улар ўзгардилар. Қон суртилган ва шу учун Худойим уларга Белгининг аломатини бер. Улар ушбу Белгини ўз қўлларига олишсин ва кимки касал: "Мен − Худонинг сотиб олинган ижодиман. Мен Масиҳда, Унда эса касалликлар йўқ. Мен Масиҳда, Унда эса гуноҳ йўқ. Мен Масиҳда, Унда эса ишонмаслик йўқ. Мен иблис айтган ҳамма-ҳаммасини инкор этаман. Мен Белгини оламан, қайсики менинг... "У бизнинг айбларимиз туфайли эзилди; У менинг қонунсизлигим учун қийналди; менга тинчлик келтирадиган жазо Унга тушди; ва Унинг яралари менга шифо берди". Шу учун мен ҳозир Худо лойиқ деб топган Белгига, ўша мақсадга, Шахсга эгаман, Раббий Исонинг Қони орқали сотиб олинганман. Модомики У тирилган экан ва мен Уники ва У эса − меники экан, мен Унинг ўлими Белгисини ўз қўлларимда тутаман. Мен шу оқшомдан бошлаб қаттиқ имон билан бораман, Худога ишонаман, ана у ерга борганимда (ибодат навбатига. − Тарж.) барча талабларга мос бўламан ва мен шифоланаман", − десинлар. Ахир Унинг оғзидан айтилган охирги Сўз бунақа эди-ку: "Агар хасталарга қўлларини қўйишса, улар соғайиб кетади". Шуни ато эт, Раббий. Умидсизлик, ночорлик келсин, зеро мен буни Исо Исмидан сўрайман. Омин. Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман, Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман, Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман, Чунки У орқали шифоландим. О-о, Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман, Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман, Фақат: "Мен қаттиқ қарор қилдим!" − деб ўйланглар. Худога ишониб биламан, ишонишни истайман ва ишонаман, Чунки У орқали шифоландим.
E-158Бунга ишонасизларми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) "Мен қатъий қарор қилдим! Мен қатъий қарор қилдим, Худонинг марҳамати билан, токи Нимадир менга тегмагунича, тўхтамайман. Шу учун менга қўл қўйсинлар деб, ўша ёққа кўтариламан". Мана шундай, Худо ҳеч қачон биз кутган нарсани, ишончимизни алдамаган. Шу учун мен ишонаман, буюк Табиб ҳозир яқинимизда. Мен ишонаман, мана шу Каломни ёзган Худо, мен ишонаман, қурбонлик келтирган Худо, мен ишонаман, бугун бизларни гуноҳларимиздан поклайдиган Худонинг Белгиси, ушбу Белги, Унинг Ўзини Ҳаёти шу ерда, бизлар билан. "Бир оздан кейин дунё Мени бошқа кўрмайди. Аммо сизлар Мени кўрасизлар. Зотан, Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан". Сиз бунга ишонасизми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Мен ишонаман Унга. У буни қилишига мен ишонаман. Сизлар-чи, ишонасизларми? ("Омин".)
E-159Мана, буни бошлашим заҳоти, ваҳийларни келишини кўряпман, омин, Раббийдан буюк ваҳийлар, буюк ишлардан дарак берувчи ваҳийлар. Омин! Агар мен бошласам, бизлар бутун оқшом шу ерда бўламиз. Бунга ишонасизларми? Ишонасизларми? Омин! Мен бунга бутун қалбим билан ишонаман.
E-160Пальмер акадан у томонида аёл ўтирибди, у менга нотаниш. У Джорджидан ва у аёллар хасталигидан қийналаяпти. Агар у Худо уни шифолашига ишонса, У буни қилади. Мен бу аёлни умримда бир марта ҳам кўрмаганман, аммо унда худди шу нарса бор.
E-161Ана у аёл, мен билмайман, у олдин Мактубни эшитганми ёки йўқми, лекин ваъз қилаётган вақтимда, мен уни кўрдим. Сиз фақат ишонинг ва шунда бу ҳақиқатми ёки йўқми, ўзиз кўрасиз. Омин. Агар сиз шундай ишонсангиз! Бу рост.
E-162Мана шу ерни ўзида ўтирган аёл, унинг орқаси оғрийди, жуда ҳам қийналаяпти, унинг исми миссис Уиздом. Агар сиз бутун юрагингиз билан ишонсангиз, Исо Масиҳ сизни шифолайди. Мен бу аёлни умримда бир марта ҳам кўрмаганман, аммо у у ерда ўтирибди ва қийналяпти. У сариқ кўйлакда кийинган. Бу тўғрими? Яхши. Биз сиз билан нотанишмизми? Йўқ. Ҳаммаси тўғри. Уйингизга боринг, соғ бўлинг. Исо Масиҳ сизни шифолайди. Омин.
E-163Яна бир аёл, ҳозиргина ушлаб қолди − орқаси оғрияпти, мана бу ерда ўтирибди. Уни орқаси оғрийди. Уни ўғли бор ва уни ўғлини бошига нимадир бўлган. Аҳа. Бу рост. Унинг исми миссис Паркер. Сизларни бутун қалбингиз билан ишонишингизга чақираман, шунда Исо Масиҳ иккалангизни ҳам шифолайди. Омин! Бизлар бир-биримизни танимаймиз. Бу мутлақо тўғри. Омин! Бутун юрагингиз билан ишонинг.
E-164Бу ерда орқа томонда Мичигандан кекса одам ўтирибди. Уни қулоқларини аҳволи ёмон. А-а, у овозларни эшитади, руҳий касаллик. Бу тўғрими? Сиз ишонасиз, нима-нима... Сиз билмайсиз, бу Худоми ёки ким сиз билан гаплашаётганини. Сизни қулоқларингизда шовқин-сурон туради. Мен сиз билан мутлақо нотанишман. Агар бу тўғри бўлса, қўлларингизни кўтаринг, шу учун, худди шундай бўладиям. Бошқа энди сизда бундай бўлмайди, Исо Масиҳ сизни шифолайди. Сизлар буюк Шифокорга ишонасизларми? (Йиғилиш қувонади ва: "Омин", − дейди. − Таҳр.)
E-165Мен сиз билан гаплашган бўлардим, лекин сиз Норвегияданда, шу учун ҳам тушунмайсиз; норвегия тилини. Шундай. Яхши, агар қандай айтишни билсангиз, опа, унга айтинг, у ишонгани ҳолда уйига кетаверсин. Уни бошидаги оғриқ ўтиб кетади, деб айтинг унга. Мана шундай, ахир сиз биласизку, мен уни танимаслигимни. У бу ёққа ибодат қилишлари учун Норвегиядан келди. Йўлингизга қайтинг ва соғ-саломат одам бўлинг. Омин.
E-166О-о! "Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадул абад Ўшадир". Нима бу? Бу ўша Олов Устуни. Бу Муқаддас Руҳ. Бу Исо Масиҳ тирик эканлигининг худди ўша Белгиси ҳамдир. Шу учун ўша узоқ ўтмишда одамлар Унинг ушбу ишларни қилаётганини кўрган пайтларида, У одамларнинг фикрларини билар эди, чунки У Калом эди. "Худонинг Каломи эса жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқулиб киради. Худонинг Каломи ҳаёлу-юракнинг ниятларини фош этади". Омин.
E-167Мен сувда акс этган шуълаларни ва бу болани қандай етиб келганини кўрдим. У у ердаги китоб ҳақида эшитди ва ўқиди ва норвегия тилида ёзди. У билан кимдир гаплашганини тушунди. Унда муаммоси бор, бироқ у бутун қалби билан ишонса, Раббий Исо уни шифолайди. У узоқ ердан келди, бечора гўдак, мана шу сабабли ҳам киришга жуда уриняпти. Шу учун ҳам биз бироздан кейин унга қўлларимизни қўямиз.
E-168Сизлар ишонасизларми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Омин! Қандай яхши! Мана бунисига қойил! "Буюк Врач ҳозир яқинда!" Опа, қаерда ўша Ангрин опа ва яна пианинодаги бошқа опа? Келинглар, марҳамат, иложи борича тезроқ ва бизларга: "Ўша Буюк Врач, буюк Шифокор ҳозир шу ерда", − деган қўшиқни чалинглар.
E-169Мен хоҳлардимки, ибодат қилишларини истаган мана бу ерда йўлакда турганнлар, мана бу томонга, шу ерга, бир қатор бўлиб чиқишсин. Невилл ака, илтимос, шу билан шуғуллан. Кэппс ака ёки қўшиқни олиб борувчилардан кимдир, қани улар? Агар Ангрин аками ёки Кэппс аками, ёки яна кимдир, келсинлар, марҳамат, бу ёққа, куйлайдилар, бизлар учун қўшиқни олиб боришади... ака. Мана шу биродарларимиздан биронтаси, қаердасиз? Ҳаммаси жойида. Яхши, жаноб, бу жуда соз. Яхши. Ҳаммангиз ибодат қилинглар!
E-170Эсингизда тутинг, умидсизлик, ночорликка тушиш! Кўряпсизми, ночорлик, умидсизликка тушиш нималар қилади? Умидсизликка тушганингиз сизни океан орқали олиб ўтади. Умидсизликка тушиш сизни бошқа штатдан олиб келади. Умидсизликка тушиш сизни хоҳлаган томонга жўнатади. Меҳрибон бир қария одам ва унинг қизи, ноилож, чорасиз аҳволга тушганларидан, ичкарига киришга уриндилар, ичкарига ҳам тушишди ва яна бошқа-бошқа ишлар, барибир улар ўзларига жой топишди; умуман яқингинада Муқаддас Руҳ шу ерда мана шу нарсадан озод қилди, йиғилишда, шундоққина мени бу ёққа киришим олдидан. О-о! Сенга ҳамдлар айтишим учун Шифокор Исо. Буюк Шифокор ҳозир яқинда Буюк... Раббий Исо, Ўз хизматкорингни ибодатини эшит, Раббим. Мен Сендан уларнинг ҳар бири билан учрашишингни ва Ўз Шуҳратинг учун уларни шифолашингни Исо Исмидан илтижо қилиб сўрайман. ...менинг Нажоткорим. Менга энг яхши насиба бердинг, Сенга ҳамдлар айтишим учун, Уни мен умид ҳам қилолмагандим. Ҳозир кимки умидсиз бир аҳволда бўлса, қайсиларки ҳақиқатдан шифоланишига ишонишади, ўшалар... Шундай бир ўйлаб қаранг-а, менинг билишимча, ўтган якшанба оқшомидан кейин юз фоиз одамлар мана шу ҳафта ичида шифоландилар. Буюк...
E-171Қаранглар, мана У келаяпти. У сизни, тушуняпсизлар, аллақачон шифолади ҳам. У Ўз Сўзини баён қилади, У Уни тасдиқлайди, У Ўзини шу ерда эканини, яъни Ҳозирлигини, Иштирокини намойиш қилади. Худодан бошқа ҳеч ким буни қилиб билмайди. Сиз буни биласиз. Бу Масиҳнинг аломати. Шунингдек мен Мессия эмаслигимни биласиз, демак бу У. Ҳозир бу ерда У сизга ҳаммасини исботлади. Ҳозир бундан сиз, бу сизни ноилож аҳволгача туширади. Бундан бу ерда бу бутун бино электрланиши керак ва... тегиши керак. Йўқ, айнан шундай, бир бочка порох учун гугуртдай бўлиши керак. Албатта! Шунингдек, бунинг туфайли бизларни имонимиз портлаши керак, севги ва оташинлик бўлса − мана шу одамларни бутун қалби билан ишонишлари учун, тўғридан-тўғри Худонинг Шоҳлигига йўналтиради. Сизлар ҳозир ишонасизми, ҳар бирингиз? (Йиғилиш: "Омин" − дейди. − Таҳр.) Яхши. Энди, Билли, ҳамма... олинглар.
E-172Тони, менга қарачи. Мен сени кўрмаганимга анча бўлди, лекин сен касалсан. Сен дизентерияга ўхшаган, бир нимадан қийналаяпсан. Тўғри. Бу тўхтайди. Бу сендан кетади. Мен буни ҳали у ердан ўтган пайтингда кўргандим. Ҳозир Худодан ҳеч нарса яшириниб қололмайди. Мен... ҳеч қачон кўрган эмасдим. Мен Тонини, менимча бир неча ойлар кўрмагандим, аммо мен унда бу нарса борлигини кўриб қолдим. Унда бу ҳақиқатдан ҳам бор эди; ҳозир йўқ.
E-173Келинглар, бошларимизни эгамиз. Ҳаммангиз кўзларингизни юминглар. Ҳеч ким кўзини очиб қарамайди. Ҳамма ибодатда бўлсин. Билли Пол ёки Невилл ака, бирортангиз, вақти келганда, кейинги қаторларни чақирасизлар. Ҳозир биз уриниб кўрамиз; сизларни чақирган пайтда, ўрта йўлакдагилар чап томонга ўтади, худди шундай чап йўлакдагилар ҳам, мана бу ердагилар, сизлар чақирганларида, чап томонга ўтасизлар. Невилл ака сизларни чақиради. Ҳозир, билмоқчиман, бу ерда биродарлар, мана бу ерда туриб мен билан одамларга, улар ўтаётган пайтида қўл қўйишни истаганлар борми? Сизлар хоҳлаганингиз, хизматчи-биродарлар, чиқинглар, марҳамат ва мен билан туринглар, агар истасангиз. Бу қандайдир ажратиб қўйилган нарса эмас. Касаллар учун ибодат қилишга менда қандай бўлса, сизларда ҳам шундай ҳаққингиз бор. Мен биламан, Муқаддас Руҳ шу ерда. Бунга ишонмайдиган ҳар қандай одамда, демакки унда нимасидир жойида эмас.
E-174Яхши, келинглар, ҳозир бутун юрагингиз билан, Худо биз сўраганимизни беришига ишонайлик. Ҳозир имонга эга бўлинг. Шубҳа қилманг. Шунингдек, ҳаммангиз бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Библияда нима дейилган? "Шунинг учун қилган гуноҳларингизни бир-бирингиз олдида тан олинглар, бир-бирингиз учун ибодат қилинглар".
E-175Сизлар ҳам, ибодат навбатида бўладиганлар, мана шу қўллар сизларга тегиши билан, умуман бахтиёр бўлиб ва шифолангани учун Худони улуғлаганингизча бу ёқдан чиқинглар. Яхши, ҳозир ҳаммангиз ибодат қилинглар, Кэппс ака эса бу пайтда қўшиқ куйлашни олиб боради. Раббий Исо, ҳозир бизларга ёрдам бер. Мен Исо Масиҳ Исми ҳақи сўрайман, Муқаддас Руҳ ҳар бир одамга тегсин ва улар Сенинг касалларга қўл қўйиш ҳақидаги амрингга риоя қилаётганлари пайтида, улар шифолансинлар. Сен: "Улар шифоланадилар", − деган эдинг. Ота, Исо Исмидан, бунга бизлар ишонамиз. Омин. Яхши, ибодат қилишни бошлаган пайтимизда, ҳаммангиз ибодатда бўлинг. Биринчиси − бу ногиронлар аравачасидаги бола. Мана шу болага Исо Масиҳ Исми ҳақи уни соғайиши учун қўлларимни қўяман. Худди шундай. Исо Масиҳ Исми ҳақи... (Бранхам ака ва хизматчилар ибодат навбатида турганларга қўлларини қўядилар, лекин ибодатлари эшитилмайди. Йиғилиш ибодат қилишда давом этаверади ва Буюк Шифокорни куйлайверадилар. − Таҳр.) Сенга ҳамдлар айтишим учун Шифокор Исо.
E-176Ким сизлардан ишонадики, Худо ҳозирни ўзида, сизлар Унинг Сўзига бўйсунганингиз учун Худо сизнинг илтимосингизга жавоб берди деб, сизлар ўз юрагингизда муҳрланган ишонч билан ишоняпсизми? Юмуш бажарилди. Ҳаммаси қилиб бўлинди. Иш-юмуш амал бўлиб бўлди. Бу иш қилиб бўлинди деб, бутун юрагингиз билан Унга ишонинглар.
E-177Энди мана шу ҳафта кузатинглар ва яна келганингизда, нима юз берганига қаранглар.
E-178Мен ўйлайман, кейинги сафар, мен яна келган пайтимда, Раббийга маъқул бўлса, мен мана шу хоналарни бири орқали ибодат навбатини ўтказаман, у ёққа мен уларни киритишим керак бўлади, сизлар тушуняпсизлар. Бу ҳозир очилаяпти деб ўйлайман, тушуняпсизлар, ўшани вақти.
E-179Мен истардимки, шу нарсага келаманки, одамларни биттама-битта оламан, улар билан токи текшириб ва ўрганиб бўлмагунимгача, ундан кейин шу руҳда давом этиб, токи мен улар билан ўша хонада бўларканман, улар билан яккама-якка, алоҳида иш тутаман.
E-180Худо сизни ҳаммангизни дуо қилсин. Бизлар сизни шу ерда бўлганингиздан жуда ҳам хурсандмиз. Сизлар... олдингизлар. Сизлар энди қатъиймисизлар? Сизлар... Сизлар умидсизликка тушган ва бу ноиложликларингиз ўзларингизни шифоланишингиз учун бўлган эдими? Худо Ўз ваъдасида қиламан деганини қилганига ишонч билан, севги ва имон билан бу нарса (ноиложлик. −Тарж.) ўтиб кетдими? (Йиғилиш: "Омин" − дейди. − Таҳр.) Худо бажаради, амалга оширади. Ўша болалардан, улардан икки ёки учтаси бугун бу ерда ногиронлар аравачасидалар, мен... Бизлар улар учун, ахир улар ёш болаларда, улар ҳам шифоланадилар деб ишонамиз. Улар соғайиб кетадилар. Сизлар эса бунга ишонасизларми? (Йиғилиш: "Омин" − дейди. − Таҳр.) Омин! "Улар соғайиб кетадилар". Улар албатта соғайишлари керак. Худо шундай деди. Бизлар ҳам шундай бўлади деб, ҳозир бунга оташин бўлиб ишонамиз.
E-181Мана, бизда хизматимизда бири кетидан дарҳол бошқаси келаверади. Ҳозир бизлар узоққа кетадиганлар туфайли йиғилганларни қўйиб юборамиз. Шунингдек, кўриб турганимдек, ҳозир қандайдир саккизта кам ўн бўлди. Шу учун, сизларни кетишингиз керак экан, бизлар-бизлар сизни шу ерда бўлганингиз учун хурсандмиз, шунингдек бизлар сизларни яна келишингизни ва биз билан бирга бўлишингизни истаймиз. Қолганлар: турганимиздан кейин бизлар яна қайтиб ўтирамиз, ким кетиши керак бўлса, уларга эса − иложи борича тинчгина, аста-аста чиқинглар. Шундан кейин тезда бизлар қутлуғ кеча ўтказамиз. Агар қолиб билсангиз, қолишингизни таклиф қиламиз. Агар қолиб билмасангиз − Худо сизни дуо қилсин. Мен учун ибодат қилинглар. Мен сизлар учун ибодат қиламан. Шунингдек, эсингизда бўлсин: Белгини қўйилганини асранглар ва оташин бўлиб, Худонинг Шоҳлигига киришга ҳаракат қилинглар. Омин! Ҳозир бизлар, агар куйлаб билсак, тарқалиш олдидан, Ҳозир сиз Исо Исмини олинг деган қўшиғини айтамиз. ...ҳозир Исони Сен олгин, қайғулар фарзанди, Ва ер юзида олиб бор ...ўз жонингга тинчликни. Ўша Исм, Ўша Исм ширин менга, ширин менга, Бу ерда ҳам, юқорида ҳам қувонч. Ўша Исм ширин менга, ширин менга, Бу ерда ҳам, юқорида ҳам қувонч. Бир-биримизни қўлларимизни қисиб: "Менинг зиёратчи биродарим, опам, сени Раббий дуо қилсин", − денглар. Юрагингиз тубидан, самимий бўлиб, ҳурмат қилиб, шунингдек, дўстлик ришталарида худди Христиан дўстлардек, ака, опа, бир-бирингизни қўлларингизни қисинглар. Ҳаммаларингизни биргаликда Худо дуо қилсин. Ажойиб! Севаман Уни, севаман Уни, Аввало У севди. Ва Гўлготада сотиб олди, Менга нажотни. Токи учрашгунимизгача, Биз Масиҳ оёғида учрашамиз; учрашамиз, Токи учрашгунимизгача, Худо сенга ёр бўлсин, токи учрашгунимизгача. Токи учрашгунимизгача, Биз Масиҳ оёғида учрашамиз; учрашамиз, Токи учрашгунимизгача, Худо сенга ёр бўлсин, токи учрашгунимизгача. (Бранхам ака Токи учрашгунимизгачани хиргойи қила бошлади. − Таҳр.)
E-182Бу Худонинг буюк Белгисининг, Муқаддас Руҳнинг завқи, ҳамда мулоқоти, У сиз билан учрашгунимизгача мўл-кўл бўлсин сизларда. Сизлар билан Худонинг инояти борсин, сизни олдингизда ўлимнинг йўлларини мағлуб қилсин, сизларни ҳар доим кўз олдингизда Исони кўришингиз учун, йўлингизни мунаввар қилсин, шунда сиз қоқилмайсиз.
E-183Самовий Ота, биз бу йиғилишни, бугунги эрталабки йиғилишни ҳам, ўша йиғилишларни, ҳамма қилинган ишларни ва бутун шуҳратни Сенга йўллаймиз, одамларни қутқарганинг ва одамларни шифолаганинг учун ва бизлар ҳаммамиз умидвор қарайдиган, Сенинг бизга юборган буюк ниятинг учун Сендан миннатдор бўлиб, Сени олқишлаймиз. Бизларни қутқаргин. Биз бу учун Сендан қанчалар миннатдормиз. Яна учрашгунимизгача бизлар билан бирга бўлгин. Қутлуғ кечамизда бизлар билан учрашгин. Раббий, жўнаб кетаётганларнинг машиналарини уларнинг уй-уйларигача бошқаргин. Уларни мана шу бемулоҳаза байрамлар ичидан олиб ўт, токи уларга ҳеч нима зарар қилмасин ва ҳеч қандай хавф-хатар солмасин. Бизлар бу Исо Масиҳ Исмидан сўраймиз. Омин. Яхши, бугун Исо Исмини ҳозир яна бир марта. Исмини... сен ол... (Ҳозир мана шу Исмда тарқалишингиз мумкин)... Ҳар турли кишанлардан ҳимоя деб. Агар душман кулфат билан қўрқитса... Шунда нима қиласизлар? Ўша Исмни яна такрорла. Ўша Исм, Ўша Исм ширин менга, ширин менга, Бу ерда ҳам, юқорида ҳам қувонч. Ўша Исм ширин менга, ширин менга, Бу ерда ҳам, юқорида ҳам қувонч. Бу Исмни улуғлаймиз, Биз Унинг оёғига йиқиламиз. Ва Осмонда тож кийдирамиз, Уни Шоҳ деб эълон қиламиз. Ўша Исм, Ўша Исм ширин менга, Бу ерда ҳам, юқорида ҳам қувонч. Ўша Исм ширин менга, ширин менга, Бу ерда ҳам, юқорида ҳам қувонч.
E-184Энди, ҳали сизлар ўтирмай туриб, ҳозирча одамлар қутлуғ кеча учун тинчланиб оладилар. Агар мен адашмайдиган бўлсам, бу киши мен яқинда Арканзасда танишган хизматчи, Блейер ака эмасми? Мен ҳам бу сиз деб ўйладим. Мен ишонмай турувдим. Сиз бугун эрталаб ёш болани, болачани бағишлаш учун шу ерда бўлгандингиз. Мен... ўйладим. Мен сиз билан яқинда Арканзасда, Хот-Спрингсда учрашмадимми ахир? Сиз билан... бўлган эди. Нимадир юз бериши керак эди ва Муқаддас Руҳ буни айтди. Бу ростми? Яхши. Мен шундай... Ўшанда тасодифан эсладим: "Бу ўша акамиз-ку", − деб ўйладим. Блейер ака, сизни шу ердалигингиздан жуда хурсандман.
E-185Энди мен Блейер акадан ҳозир тайёрланаётган қутлуғ кеча учун покланишимиз учун Худога ибодат қилишини сўрайман. Блейер ака, ибодат қиласизми? (Ричард Блейер ака ибодат қилади. − Таҳр.) Шундай. Ҳа, Раббий. Шуни ато эт, Раббий. Ҳа, Раббий. Ҳа, Раббий. Ҳа, Раббий. Ҳа. Шундай. Омин. Энди ҳаммангиз ўтиришингиз мумкин.
E-186Ҳозир эса, органда, опа, илтимос, Худо Ҳаёт Булоғини очди қўшиғини чал. Сизлар эса... бошлашингиз мумкин, нима керак бўлса, ҳаммасини у ёққа этинглар. Яхши, агар биз шундай... бироз вақт тинчлансак, ҳозир ўқиш учун жой... Ҳа, опа? (Опа: "Мумкинми, рўмолчамни олсам?" − дейди. − Таҳр.) Яхши, опа, бу ерга қаранг, у қаерда бўлса ҳам, ҳамма жойни кўраверинг, ҳеч қандай муаммо йўқ. Мана шуми? Яхши, опа.
E-187Хўп майли, ҳозир Невилл ака қутлуғ кеча тартибини ўқийди. Ундан кейин эса ёрдамчилар келишади, агар меҳмонлар бўлса, ҳар бир ўриндиққа келишади, шундай қилиб йўлак кетидан йўлак ўтказиб, ҳаракат қилишганларича, ҳар бир қаторни ўтказадилар.
E-188Сизлар эса яхшилаб ўйлаб кўринглар. Эсингизда бўлсин: Исроил буни умидсизликка тушиб еган эди ва улар бутун ўтишлари давомида, қирқ йил ўтгунча, ораларида битта ҳам хаста бўлмаган эди. Бу ҳам Худонинг шифолаши. Невилл ака, Худо сени дуо қилсин. (Невилл ака Коринфликларга Биринчи 11:23-32 дан Ёзув жойини ўқийди. − Таҳр.) Мен сизларга берган йўл–йўриқларни Раббимиз Исодан ўрганганман. Раббимиз Исо хоинларча тутиб берилган кечада қўлига нон олди–да, шукрона дуосини айтиб, синдирди ва шундай деди: “Бу нон Менинг танамни билдиради. Танам сизлар учун фидо бўлади. Биргаликда нон синдириб еганингизда Мени хотирланглар”. Овқатланиб бўлганларидан кейин, Исо яна шукрона айтиб, шароб қуйилган косани олди–да, шундай деди: “Бу коса Худонинг янги аҳдини билдиради. Бу аҳд сизлар учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради. Биргаликда косадан шароб ичганингизда Мени хотирланглар”. Ҳар сафар биргаликда шу тарзда нон еб, шароб ичар экансиз, Раббимиз келгунига қадар Унинг ўлимини эълон қилаётган бўласизлар. Шундай қилиб, кимда–ким Раббимизнинг йўлида юрганларга номуносиб равишда бу нондан еса ёки Раббимизнинг косасидан ичса, Раббимизнинг танаси ва қонига қаршигуноҳ қилган бўлади. Шунинг учун ҳар бир киши ўзини ўзи текшириб кўрсин, шундан сўнггина нондан есин ва шаробдан ичсин. Раббимизнинг танасини писанд қилмасдан еб–ичган одам ўзини ўзи маҳкум қилган бўлади. Мана шу сабабданкўпларингиз заиф ва хастасизлар, ҳатто баъзилар ўлиб кетган. Агар ўзимизни ўзимиз яхшилаб текширганимизда эди, маҳкум бўлмас эдик. Дунё билан бирга маҳкум бўлмаслигимиз учун Раббимиз Исо бизни ҳукм қилиб, адабимизни беряпти. (Невилл ака: "Раббий ўқилган жойни, Сўзни дуо қилсин", − дейди. Ўшанда Бранхам ака нон бўлаклари солинган патнисни кўтаради. − Таҳр.)
E-189Мен Исо Масиҳ танасини ифодалайдиган мана шу хамиртурушсиз, буришган, тарам-тарам ёрилиб, синниқиб кетган нонни ушлаб турибман; мана шу − мана шу йиртилган парда орқали бизлар Муқаддаслар муқаддасига кириш учун йўлга эгамиз бизлар.
E-190Бизларнинг Самовий Отамиз, мана шу нон ўша эзилган ва яраланган танани ифодалаб бериш учун тайёрланган. Бизлардан ҳар биримиз, уни қабул қилаётган пайтимизда, бу шундай бўлсинки, гўё биз айнан ўшанда қатнашгандай бўлайлик. Шунингдек бизлар гуноҳларимиз учун кечирим олайлик ва келгуси ҳаётимиз ва бу ер юзида ўтказиладиган барча кунларимизда Сенинг Борлигингдаги ҳаётимиз учун Муқаддас маконга киришга эга бўлайлик ва асрлар оша Сен билан Абадийликда бўлайлик. Шуни ато эт, Ота. Мана шу нонни ўша мўлжалланган мақсад учун дуо қил. Исо Исми ҳақи. Омин.
E-191(Бранхам ака стаканчалардаги вино билан патнисни кўтаради. − Таҳр.) Библияда шундай дейилган: "У нонни олиб ва уни синдирганидан кейин, худди шу тарзда У косасини ҳам олди; овқатланиб бўлганларидан кейин шундай деди: "Бу коса Худонинг янги Аҳдини билдиради. Бу Аҳд сизлар учун тўкиладиган Қоним эвазига кучга киради"." Ибодат қилаётган пайтимизда бунга Раббий Ўз дуоларини берсин.
E-192Раббий Исо, мен бу ерда узумдан сиқиб олинган, узум навдасининг қонини ушлаб турибман. Шу учун, Ота, бу бизларни тозалайдиган ўша қимматбаҳо Қонни билдириши керак, ўшанда Белги ҳам келиб чиқди. Мен Сендан Ўша учун, ва мана шу символ миннатдорман. Сен: "Ким Буни еса ва ичса, Абадий Ҳаётга эга бўлади ва Мен уни охирги кун тирилтираман", − деб айтгансан. Биз мана шу ваъданг учун Сендан миннатдормиз. Шунинг учун, Ота, бизларни юракларимизни, ҳаммамизни биргаликда тозалашингни сўраймиз, токи имонимиз... туфайли лойиқ бўлайлик; бизлар ўзимизча лойиқ эмаслигимизни билганимиз ҳолда, биз мукаммалликда Исо Масиҳ Қонини қабул қилдик деб, мана шу имонда тураверамиз. Мана шуни ато эт, Ота.
E-193Шу учун винони ҳам нимага дейилган, ўша мақсад учун тозалагин. Бугун шу винодан ичган ва мана шу нонни қабул қилган ҳар бир одам келгусидаги йўлида куч олсин. Шуни ато эт, Раббий. Улар соғ ва кучли, ҳамда Исо Келгунигача Унинг Руҳига тўлган бўлсинлар. Омин. (Одамлар алтарга келиб қутлуғ кеча қабул қиладилар. − Таҳр.)
E-194Мен қутлуғ кечани − бу черков хизматидаги энг жиддий, муқаддас, энг яхши сажда қилишлардан бири деб ҳисоблайман. Бизларга бажаришимиз керак икки... учта нарса, тартиб ва низомлар қолдирилган. Жуда кўпчилик: "Бизларда ҳақиқий, асл мих. Бизларда хочнинг бир бўлакчаси бор", − дейишади. Бироқ бизларга учта нарса қолдирилган: Раббийнинг қутлуғ кечаси, сувда чўмдирилиш, оёқ ювиш − Черковга қолдирилган мана шу учта низом.
E-195Шунинг учун мана шу оқшом ҳам жуда ҳам муҳимга ўхшайди. Мен шу ерда турганимда, шундай кузатганимда... Одатда мен доим ибодатда бўламан. Лекин бугун оқшом турли оилаларни кузатиб туриб, бу ерда баъзи оилаларни кўрдимки, улар бу ерда мен ҳали воиз бола, мана шу ёғоч қипиғи сепилган полда турган пайтларимдан бери шу ёққа қатнайдилар. Шу учун мен... Баъзилари эса янги оилалар. Шундай қараб туриб, эрлар ўз рафиқалари ва оилалари билан келишларини кузатдим, яна уларни бири бошқасини ўзидан юқори ҳисоблаб, иззатлашини ва шундай солиҳликларини кўрдим; қандай улар болаларига қарашларини. Мен бир хонимни кўрдим, уни қўлларини чўзишини ва ўйладим: "Ахир бу нозик қўллар кийим ювган-ку, ёш гўдакнинг кўз ёшларини артган-ку".
E-196Яна мен ўша оилаларни кўрдим, қачонки улар касал ва болалари иситмалаб қолганларида, уларни уйларида бўлгандим − Раббий Исо уларнинг болаларига шифо берган эди. Мен уларнинг оилавий муаммоларига гувоҳ бўлганман − Раббий менга уларни ҳал қилишимга ёрдам берган, уларнинг яна бахтиёрлигини кўриб турибман. Шу учун ҳам мен шундай ўйлаб қоламан: ана унда нима бўларкин-а, қачонки бизлар ўша буюк Никоҳ Кечасига жўнаймиз? Раббий мени сизга дўст қилиб ва сизларга ёрдам беришимга йўл бергани учун ҳам шундай миннатдорман. Мен... Мана шу учун мен шу ерда турибман ҳам.
E-197Шу учун мен... Бир ўйлаб кўринг-а, қанча вақтлар олдин, қанча йиллар... Ў-ҳў, тахминан... Мен қандайдир 1930 йилда ваъз қила бошладим. Шу учун мен тахминан ўттиз икки йил... ҳа, ваъз қилаётганимга ҳам ўттиз уч йил бўлиб қолибди. Бунинг устига қанча қийинчиликлар, синовлар бўлганди, бироқ шундай туюладики, қачонки... мана шу ергача етиб келган пайтимизда, буларни ҳаммаси унут бўлиб кетади. Сен... сен... Шундай туюладики, гўё қутлуғ кечада шундай бир нарса борки, қутлуғ кечани қабул қилган пайтингда, у ҳаммасини... кўнгилсизликлар-у, нуқсонларни барчасини шундоқ олиб ташлайди. Раббий дуо қилсин сизларни.
E-198Энди оёқ ювиш хизматидан олдин хизматчи Ёзув жойидан ўқийди.
E-199(Невилл ака Юҳанно 13:2-17 дан ўқиб, хизматни тугатади. − Таҳр.) Кечки овқат пайти эди. Шимўн ўғли Яҳудо Ишқариётнинг дилига иблис аллақачон Исога хиёнат қилиш ниятини солган эди. Исо эса Отаси ҳамма нарсани Унинг қўлига берганини билар эди, У Худодан келиб, яна Худонинг олдига қайтаётганини ҳам билар эди. Шундай қилиб, Исо дастурхондан туриб, устки кийимини ечиб ташлади. Сочиқни олиб белига боғлади. Кейин тоғорага сув қуйиб, шогирдларининг оёқларини ювишга тушди. Белига боғлаган сочиқ билан уларнинг оёқларини артиб қуритди. Исо Бутруснинг* олдига келди. — Ҳазрат, наҳот оёқларимни Сиз ювсангиз?! — деди Бутрус. — Ҳозир нима қилаётганимни сен билмайсан, кейин тушуниб оласан, — деди Исо унга жавобан. — Менинг оёқларимни икки дунёда ҳам ювмайсиз! — деди Бутрус. — Агар оёқларингни ювмасам, Менга қарашли бўлмайсан,— деди Исо. Шунда Бутрус деди: — Ҳазрат, нафақат оёқларимни, қўлларим билан бошимниҳам ювиб қўйинг! Исо унга деди: — Чўмилган одам фақат оёғини ювса бас, у тамоман покдир. Сизлар ҳам поксизлар, аммо ҳаммангиз эмас. Исо Ўзига хоинлик қиладиган одамни билар эди, шунинг учун: “Ҳаммангиз ҳам пок эмассизлар”, деди. Шогирдларининг оёқларини ювиб бўлгач, Исо устки кийимини кийиб, яна дастурхон олдига ёнбошлади. Сўнг шогирдларидан сўради: — Ҳозир нима қилганимни тушундиларингми? Сизлар Мени “Устоз”, “Ҳазрат” деб чақирасизлар ва тўғри қиласизлар, чунки Мен худди шундайман. Агар Мен Ҳазратингиз ва Устозингиз бўла туриб оёқларингизни ювган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизнинг оёқларингизни ювишингиз шарт. Мен сизларга нима қилган бўлсам, сизлар ҳам ўшани қилишингиз керак. Мен сизларга ўрнак кўрсатдим. Сизларга чинини айтайин: қул ўз хўжайинидан устун эмас, элчи ҳам уни юборгандан устун эмас. Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар,шунда бахтли бўласизлар!
E-200(Невилл ака: "Раббий Унинг ўқилган Каломи жойини дуо қилсин. Ким қатнашадиган бўлса, эркаклар мана бу ерда, мана бу хонада оёқларни ювадилар, аёллар бўлса чап томондаги хонада, мана бу ерда, баптистерияда (баптистерия — бу сувга чўмдириш маросими ўтказиладиган алоҳида хона. — Тарж.) оёқ ювадилар. Бизлар билан оёқ ювишда қатнашишни хоҳлаган ва қатнашиб биладиганлар учун жуда хурсанд бўламиз. Келинглар, ҳаммамиз ўринларимиздан турамиз. Кимга кетииши керак бўлса, биз яна бир-бор айтмоқчимизки, биз Худо олдида мана шундай ажойиб куни учун жуда миннатдормиз. Худонинг буюк ва қудратли Ҳозирлиги бизларни руҳлантиргани ва дуо қилгани учун шу ерга бизларга келганини кўрганимиз пайтида, бу бизларни юракларимизга шундай далда олиб келди. Келинглар, ҳаммамиз бошларимизни эгайлик. Биз Эрл Мартин акадан, у кетувчиларни қўйвориш учун ибодат қилишини сўраймиз", — деди. — Таҳр.)